@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
12961. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингизни ўрганинг, у билан силаи раҳм қиласиз. Зотан, силаи раҳм аҳлга муҳаббат, молнинг зиёдаси ва асарини ортдан қолдиришдир», дедилар”.
Имом Термизий ва Аҳмад ривояти.
Изоҳ: Ҳар бир киши насабини, яъни аждодлари, қариндош-уруғларини яхши таниб олиши лозим. Бу нарса силаи раҳм қилиш учун керак. Бир киши бошқа бир кишининг ўзининг қариндоши эканини билмай, шу туфайли унга силаи раҳм қилмай юрган бўлса, гуноҳкор бўлади. Шунинг учун қариндош-уруғларни яхши билиш, қариндошлик алоқаларини ўрганиш мусулмон кишининг бурчи ҳисобланади.
Силаи раҳм қариндошлар ўртасида меҳр-муҳаббат уйғотади. Қариндош-уруғлар борди-келди қилсалар, бир-бирларини зиёрат қилсалар, борлари ҳожатмандларига ёрдам қилсалар, ҳол-аҳволларидан хабар олсалар, касал бўлганда бориб кўрсалар, оғирини енгил қилсалар, мушкулларини осон қилсалар, ўз-ўзидан орада меҳр-муҳаббат пайдо бўлади. (“Яхшилик ва силаи раҳм” китобидан)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Васваса
📜Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики умматим қалблари васваса қилган ишларни қилмаса ёки гапирмаса, Аллоҳ буни мен учун улардан кечиб юборди», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
🟢Изоҳ: Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ: "Бу ҳадисда қалбдаги хаёллардан инсон масъул эмаслиги айтилаяпти. Лекин агар инсон қалбида хатарли, ёмон ниятларни сақлаб юрадиган бўлса, бу иллатли ҳолатга айланиши мумкин ва бунинг учун жавобгар бўлади. Яъни, фақат келиб кетадиган васвасалар афв этилади", деди.
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ: "Қалбга келадиган васваса — бу шайтоннинг отишидир. Ундан инсон қутулолмайди, лекин уни амалга оширмаслик, руҳан қаршилик қилиш — тақво белгисидир. Аллоҳ бундайларни мағфират қилади, чунки бу қалбнинг ихтиёридан ташқари нарса", деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Сажда
📜Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор хурсандчилик иш (ёки суюнчи хабар) келса, Аллоҳ таолога шукр қилиб, сажда қилар эдилар».
Абу Довуд ривояти.
Изоҳ: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Мусайлима каззоб (пайғамбарлик даъво қилган ёлғончи) ҳалок бўлганини эшитганда, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилганлар.
- Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бирон ғалабани қўлга киритганда ёки яхши хабар олганда сажда қилар эдилар. Бу ҳолатларни Ибн Абу Шайба ривоят қилган.
- Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тавбалари қабул бўлгани хабарини эшитганларида, шукр саждаси қилганлар.
🟢Ибн Қоййим: "Неъматлар икки турга бўлинади: доимий ва янгиланган. Доимий неъматларга ибодатлар ва итоатлар орқали шукр қилинади. Янгиланган неъматлар учун эса Аллоҳга шукроналик, бўйсуниш ва хокисорликни ифода этиш мақсадида шукр саждаси жорий қилинган", деди. ("Иъламил муваққиъийн" асаридан)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12958. Болалари бомдод намозига уйғотилмайдиган ва уларни ўқишга, мактабларга кузатилмайдиган уйлар барака ва яхшиликдан маҳрумдирлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12957. Мусулмонлар Ғарбдан бир неча асрлар олдин тиббий кўзойнакларни билишган. Биринчи бўлиб бу ҳақда Аббосий ҳукмдорлардан Мустансир замонида ибн Аттор айтган:
Ёшлигим ва ўтказган умримдан сўнг қариликдан келди,
Улар тикқоматликдан сўнг бироз қийшайишга қайтдилар.
Кўзимнинг кўриши темирдек ўткир бўлгани кифоя,
Шундай қилиб, кўзларим шишадек бўлди, қолди.
Ғарбликларни бу илмда биздан ўзгани тўғри эмас.
🔖Изоҳ: Аббосий халифа Мансур Мустансирбиллоҳ энг биринчи кўзойнак таққан халифа ҳисобланади. (Ҳижрий 1242 санада вафот этган). Маълумки, “наззора”-яъни, кўзойнак умматнинг олтин асрларидан бўлган аббосийлар илмий уйғониш даври - ренессанси ютуқларидан ҳисобланади. Буюк олим ибн Ҳайсам кўзойнакнинг ихтирочиси ҳисобланади. Кўзи хиралашгани боис илк марта уни таққан киши халифа Мансур Мустансирбиллоҳ бўлган деб эътибор қилинади. Бу ҳақда имом Заҳабий айтиб ўтган.
Тиббий кўзойнакни дунёда биринчи бўлиб мусулмонлар ихтиро қилишган. Мусулмон олим Ҳасан ибн Ҳайсам одамлар кўзидаги кўриш кучи турфа хил эканини ўрганиб билгандан сўнг кўзойнакни кашф қилган. . Х аср охири XI аср бошларида яшаган Ғарбда Алҳазен номи билан танилган Ибн Ҳайсам (мил. 965 - 1040) “Оптика” (“Манозир”)ни ёзиб, офталмологияга муҳим янгиликларни киритди. Китобда кўзнинг анатомияси ҳақида жуда кўп маълумотлар билан бир қаторда унинг функцияси ҳамда ёруғликнинг табиати ҳақида ҳам батафсил ёритилган Шундан кейин тарқоқ нигоҳни тўғрилаш учун кўз олдига лупа (линза) тақишни ҳам айнан у йўлга қўйган.
Бу зотдан кейин дунёда англиялик олим Роджер Бэкон Ҳасан ибн Ҳайсамга тақлид қилиб, линзани ихтиро қилди. У то бугунги кунгача такомиллашиб, ривожланишда давом этмоқда. Француз математиги Чарльз Оберлинг айтган: “Ибн Ҳайсам баҳслари ёруғлик илмидаги асл манбамиздир”. Жорж Сартон Ҳайсамни “энг буюк мусулмон физиги ва барча замонларнинг энг яхши оптик тадқиқотчиларидан бири” деб атаган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12956. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Яхшилик қилинглар ва Аллоҳнинг раҳмат нафҳа (илоҳий баракот)ларига дуч келишга ҳаракат қилинглар. Зотан, Аллоҳнинг раҳмат ва баракот нафҳалари истаган бандасига насиб қилади. Аллоҳдан сўрангларки, айбларингизни яширсин ва қўрқувларингизни омонликка айлантирсин”.
Имом Табароний ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ғаниматим
🔖 Онанг билан ўтказган лаҳзалар - асло қайтиб келмайдиган лаҳзалардир. Ана шу вақтларни у зот билан бирга, (унинг меҳридан баҳраманд бўлиб) ҳузурланиб ўтказ.
Унутма, унинг сенга эҳтиёжи, сенинг ижтимоий тармоқларга бўлган эҳтиёжингдан кўпроқдир.
Ҳали телефонларни янги-янгилари келади, турли дастурлар, иловаларни ҳам янгилари чиқади. Лекин онанг (бу ҳаётдан кетар бўлса) асло қайтмайди...
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
🟢Изоҳ: "Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди", Аҳқоф сураси, 15-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Аччиқ ҳақиқат
📱📚Агар Мусҳафга қарашимиз телефонга қарашимиз каби (куну тун, ётишдан аввал, уйғонибоқ, тез-тез, узоқ вақт ва диққат билан) бўлганида эди, Қуръонни бир ойда бир неча марталаб хатм қилган бўлардик...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тиловат
📜Қуръонни ҳажр (тарк) қилманглар
1. Агар: "...уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари....", каби бўла олмасангиз, (Бақара сураси, 121 – оят).
2. Ҳеч бўлмаса: "...ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар", каби бўлинг. (Муззаммил сураси, 20 – оят).
3. Агар унисини ҳам, бунисини ҳам йўқотсангиз: "...унга қулоқ солинглар ва жим туринглар...", каби бўлинг. (Аъроф сураси, 204 – оят).
Аллоҳим, Сендан афв ва офият сўраймиз!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ўзи қутулган ёки бошқалар қутулган...
📜 Абу Қатода ибн Рибъий Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир жанозани олиб ўтиб қолишди. Шунда у зот: «Ўзи қутулган ёки бошқалар қутулган», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, «Ўзи қутулган ёки бошқалар қутулган» нима дегани?» дейишди.
У зот: «Мўмин банда дунёнинг машаққат ва озорларидан Аллоҳнинг раҳматига (етишиб) қутулади.
Фожир бандадан эса бандалар, шаҳарлар, дов-дарахту жонзотлар қутулади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12951. Чумоли тасбеҳ айтувчи умматдир
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир чумоли набийлардан бирини чақиб олган эди, у чумолилар инини куйдириб ташлашни буюрди. Шунда Аллоҳ унга ваҳий қилиб, «Сени битта чумоли чаққани учун тасбеҳ айтадиган бир умматни ҳалок қилдингми?» деди».
Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: Имом Муслим яна бир ҳадис ривоят қилади, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Набийлардан бири бир дарахтнинг тагига келиб тўхтаган эди, уни чумоли чақиб олди. У сафар анжомларини унинг тагидан олиб, уларни куйдириб ташлашни буюрди. Улар куйдириб ташланди. Шунда Аллоҳ унга: «Битта чумоли етмасмиди?» деб ваҳий қилди».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Дуо одоби
📜Рабиъа ибн Омир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтади: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деяётганларини эшитдим: "Ё зал Жалали вал Икромни лозим тутинглар".
Имом Аҳмад "Муснад"ида ривоят қилган.
- "Ализзуу" - яъни,"ё Зал Жалали вал Икром" лафзини дуоларингизда лозим тутинглар, кўп айтинглар ва такрор айтинглар деган маънода.
🟢Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини тугатганларида уч марта истиғфор айтиб, «Аллоҳумма, антас Салаам ва минкас салаам, табаарокта зал жалаали вал икроом»* дер эдилар». (Ровий) Валид айтади: «Авзоъийга «Истиғфор қандай бўлади?» дедим. У: «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ» дейсан», деди».
* Маъноси: «Аллоҳим! Салом Сенсан ва салом Сендандир. Табарруксан, улуғлик ва ҳурмат соҳиби!», «Астағфируллоҳ» – Аллоҳдан мағфират сўрайман.
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12949. Асмоий деди, Ҳасан айтди: “Жоҳилият даврида эркакни аёлга никоҳланар экан, у эркакнинг насаби қандай? у аёлнинг насаби қандай? дея сўраларди. Ислом келгач (никоҳ ўқиш вақтида): Унинг дини қандай? у аёлнинг дини қандай? дея сўрай бошлашди. Сизлар эса бугунга келиб: “У эркакнинг мол-дунёси қанча? у аёлнинг мол-дунёси қанча?, деб сўрайдиган бўлдинглар”, деди.
Ибн Абдулбарнинг “Баҳжатул мажолис” асаридан.
Изоҳ: Ибн Абдулбар: Абу Умар Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Абдулбар ибн Осим ан-Намарий ал-Қуртубий. Ҳижрий 368 йили Қуртубада туғилган. Буюк муҳаддис, ҳофиз, муаррих, адиб, шайхулислом, аллома. Таҳсилдан сўнг Миср ва Маккада мумтоз муҳаддислардан ҳадис илмини ўрганган. Лиссабон ва Чантар (Андалусия) қозилигига тайинланган. «Баҳимат ул-мажолис», «Ал-истиоб», «Ат-тамҳид ламма фил-муваттаъ минал-маъоний», «Жомеъу баёнул илми ва фазл», «Ал-интиқоъ фи фазоилис-саласа», «Ал-мухтор фи зикрил-хитоти вал-осор» каби асарлари машҳур. Ҳижрий 463 йили Шотибада вафот этган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Эҳсон
☪️ Дунёда ва охиратда филиаллари бор ягона банк - "Садақа" (эҳсон) банкидир.
Унга бу дунёда (маблағ кўринишида ажр-савоблар) қўясиз ва охиратингизда ундан (улуш, фойда) оласиз.
Ҳисобингизни фаоллаштиринг.
Доктор Аҳмад Ийсо Маъсоравий.
@arabicuz
Ҳикмат
📜Агар Аллоҳ зикрингиз (яъни, номингиз, шаънингиз ва қадрингиз)ни юксалтиришни ирода қилса, У сизни обрўсизлантириш(туҳмат қилиш)га уринадиган ҳасадчи, ғаразчи ва каззоб, ёлғончи кимсани юборади.
Изоҳ: Баъзан инсоннинг юксалиши, обрў топиши ёки Аллоҳнинг унга берган неъматлари ортиши билан бирга, унга ҳасад қилувчи, гина-кудурат сақловчи ва унинг шаънига путур етказишга уринувчи ёлғончи кимсалар пайдо бўлади.
Айнан мана шундай қийинчиликлар, синовлар ва туҳматлар орқали инсоннинг қадри янада ошади, унинг сабри, ҳақиқати ва тоқатлилиги ошкор бўлади.
Бу Аллоҳнинг бир имтиҳони бўлиб, у ила инсонни поклайди ва унинг даражасини янада кўтаради. Яъни, душманларнинг ҳаракатлари аслида инсоннинг янада машҳурроқ, қадрлироқ бўлишига олиб келиши мумкин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Хатм
📖 Қуръонни хатм қилган инсон уч миллиондан ортиқ савобга эришади дейилади. Оқил киши шундай амални тарк қилиш мумкинми?
Шайх Абдуллоҳ Қосир раҳимаҳуллоҳ.
🟢Доктор Саъд Хаслон дейди: “Қуръони каримнинг ҳарфларининг адади 323 минг 671та дейилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда келишича, “кимки (Қуръондан) бир ҳарф ўқиса, унга ўнта ҳасанот битилади”. Бу шуни англатадики, ким Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилса, унга 3 миллиондан ортиқ (аниқроғи 3.236.710та) ҳасанот битилиши умид қилинади. Бунга эса Аллоҳ муваффақ қилган бандагина эриша олади”.
🟢Имом Жалолиддин Суютий “Ал-итқон фи улумил Қуръан” асарида Қуръони каримда 323.015 та ҳарф борлигини ривоят қилган. Имом Кисоий ва баъзи қироат уламолари Қуръони каримда 322.604 та ҳарф бор деб ҳисоблашган.
Имом Қуртубий бу борада турлича ривоятларни келтириб, ҳарфлар сони 321.000 дан 340.000 гача деб кўрсатган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12960. Суратда чиройли тикилган гулдор матонинг олди ва орқаси.
Маъноси шулки, ҳар бир комил, тартибли шахснинг ортида сиз кўра олмайдиган тартибсизлик бордир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12959. Ўткир ақл муаммоларни ечади;
– Соф нафс пасткашликлардан юксалади;
– Гўзал хулқ адоватларнинг изини йўқотади;
– Мўминнинг қалби қийинчиликлар пайтида ҳам табассум қила олади;
– Аллоҳни таниган орифнинг қалби само уфқларида сайр қилади.
Доктор Мустафо Сибоъийнинг “Ҳаёт менга шундай таълим берди” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Идда
🔖 Туғиладиган болаларнинг насл-насабини аралашиб кетишининг олдини олиш мақсадида...
Японияда қонун қабул қилинди — у аёлнинг эридан ажрашганидан сўнг 100 кун давомида қайта (бошқа эркакка) турмушга чиқишини тақиқлайди...
Қуръони каримда эса қуйидаги оят бор: «Талоқ қилинган аёллар ўзларича уч қуруъ кутарлар. Агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсалар, бачадонларида Аллоҳ халқ қилган нарсани беркитишлари улар учун ҳалол бўлмас", Бақара сураси, 228-оят.
Бу тахминан 100 кунга тўғри келади.
👉Ислом буюк дин — бундай қонунни 1400 йил аввал жорий қилиб қўйган...
🟢Бу Ислом шариатидаги "идда" муддатига Япония қонунларидан бирининг ўхшашлигини кўрсатади. Демак, Япониядаги янги қонунда ҳам аёлнинг ажрашгандан сўнг эҳтимолий ҳомиладорлик аниқ бўлишини ва фарзанднинг насаби аниқлашишини таъминлаш мақсадида маълум муддат турмушга чиқмаслиги талаб қилинади.
Япониядаги каби бу мазмундаги қонун Индонезия, Малайзия, Судан, Мавритания, Сомали, Саудия Арабистони, Эрон ва яна айрим давлатларда ҳам мавжуд.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қуруъни ҳайз, деб тушунтирганлар. Шунга биноан, ояти каримадаги «Талоқ қилинган аёллар ўзларича уч қуруъ кутарлар» жумласидаги «уч қуруъ кутарлар» бирикмасининг маъноси «уч ҳайз кутадилар» демакдир. Бундан келиб чиқадики, эри билан бирга яшаган ҳайз кўрадиган аёлни эри талоқ қилса, у аёл ўзича идда санаб, кетма-кет уч ой ҳар ойнинг ҳайзини тўлиқ кўргунича ўтиради. Бу мудат эса тахминан 90–100 кунни ташкил этади.
Агар аёл ҳомиладор бўлса, бола туғилгунча кутади. Бу талоқ қилинган аёллар учундир. Эри вафот қилган аёл эса, тўрт ойу ўн кун идда ўтиради.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Оқибат
📚Мусҳафларни ташлаб қўйгандик,
📱Телефонлар билан балоландик...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Бир оят шарҳи
📜 Аллоҳ таоло айтади: "Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар", Духон сураси, 29-оят.
Сен Аллоҳга итоат қилган, ибодат қилган жой вафот қилганингда сени йўқотганига қайғуриб йиғлайди ва сен ҳақингда қиёмат куни гувоҳлик беради. Шундай экан, борган ерларингда зикр(ибодат, намозлар)ни кўпайтир.
🟢Шарҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Ҳар бир мўмин банданинг осмонда унинг савобли амаллари кўтариладиган эшиги бўлади. У ўлганда, шу эшик ёпилади ва осмон унинг амалларидан маҳрум бўлганидан йиғлайди. Ерда эса унинг намоз ўқиган, зикр қилган жойлари бор, улар ҳам уни йўқотгани учун йиғлайдилар. Кофир одамнинг эса на осмонда ва на ерда бундай шарафли жойи бўлади», деди.
Қатода: «Мўмин ўтганда унинг намоз ўқиган жойлари ва осмонда амаллари кўтарилган маконлар йиғлайди. Кофирда эса бундай фазилат йўқ», деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12955. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Аллоҳ таолонинг зикри қийинчиликларни осонлаштиради, оғирни енгил қилади, машаққатни бартараф қилади. Аллоҳнинг зикри қайси қийин ишга айтилса, у енгил бўлади; қайси мушкул ишда айтилса, у ечилади; қайси мусибатга айтилса, у кетади; қайси ғамга айтилса, у очилади. Аллоҳни зикр қилиш – қийинчиликдан кейинги фараж, ёруғликдир».
“Ваабилис соййиб” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12954. Ибн Ҳозим раҳимаҳуллоҳ бозорда бир мевани олдидан ўтиб, уни кўнглилари тусаса: “Сен билан учрашув жойи жаннатдир”, дердилар.
“Ҳилятул авлиё” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12953. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтдилар:
“Сенга тоат эшиги очилиб, қабул эшиги очилмаган бўлиши мумкин. Сенга маъсият тақдир қилиниб, уни вусул (Аллоҳга) етишишга сабаб қилинган бўлиши мумкин. Хорлик ва синиқликка элтган маъсият ужб ва кибрланишга етказган тоатдан яхшидир”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12952. Қози Шурайҳ: “Золимлар кимнинг ҳаққини камситганларини тез орада билиб оладилар. Албатта золим жазони кутмоқда, мазлум эса ёрдам ва савобни кутмоқда”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тижорат
📚Сиз ҳеч қачон ютқазмайдиган, касодга учрамайдиган учта тижорий келишув ҳақида эшитганмисиз?
Унда ушбу оятга қулоқ тутинг:
"Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиганлар,
-намозни тўкис адо этиб,
-Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора нафақа қиладиганлар
ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар", Фотир сураси, 29-оят.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
🟢Изоҳ: "..ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар". Бу ушбу оятнинг асосий хулосасидир. Дунёдаги тижоратда фойда ҳам, зарар ҳам бўлиши мумкин. Лекин юқорида санаб ўтилган уч амални – Қуръон тиловати, намоз ва инфоқни – бажарган инсонлар Аллоҳ билан бўлган "тижорат"дан ҳеч қачон ютқазмайдилар.
Бу тижоратнинг фойдаси бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам бўлади. Бу дунёда қалб хотиржамлиги, барака, ҳаётда маъно топиш кабилар, у дунёда эса Аллоҳнинг розилиги, жаннат ва абадий саодатдир. Бу тижорат – ҳақиқий ва абадий муваффақиятдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12950. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Қор оқ нарса бўлиб, осмондан ёғади. Мен уни бирон марта кўрмаганман”, деди.
Тафсири Қуртубийнинг Наҳл сураси, 80-оят тафсиридан.
"Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди ва сизга чорва ҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва қўнадиган кунингизда енгил кўтариладиган уйлар қилди. Уларнинг жунлари, юнглари ва қилларидан маълум вақтгача жиҳоз ва мато бўладиган қилди".
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Солиҳлар
📜 Мирдос Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Солиҳлар бирин-кетин ўтиб кетишади, арпа ё хурмонинг пучагига ўхшаш пуч одамлар қолади. Аллоҳ уларга мутлақо эътибор бермайди».
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Ибн Ҳажар Асқалоний ҳадисдаги "الأَوَّلُ فَالأَوَّلُ" (бирин-кетин) жумласига алоҳида урғу беради. Бу Ислом умматининг энг афзал даври Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даври, сўнг саҳобалар, тобеинлар ва табаъа тобеинлар даври эканлигини тасдиқлайди. Ҳар бир кейинги даврда солиҳлик ва яхшилик даражаси олдингисидан пасайиб боради.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12947. Шайх Шаъровийнинг гўзал сўзлари бор: “Барча мусибат, машаққатлар Раббоний ҳадя, тортиқлардир. Улар ёки гуноҳларга каффорот бўлувчи ёки бақо (охират) ҳовлисига қолдириб қўйилган саодатдир. Шу сабаб ҳамиша алҳамдулиллаҳ, дея такрорлаб юринг”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12946. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“...Жаннатнинг бир ғишти олтин, бир ғишти кумуш, лойи мушк, майда тоши инжу ва ёқут, тупроғи заъфарондир. Унга кирган киши ноз-неъмат ичида бўлади, машаққат чекмайди, абадий яшайди, ўлмайди. Кийимлари эскирмайди, ёшликлари кетмайди...”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube