@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
2905. Аллоҳнинг буюк бир ризолиги-чун
Сўйланган ростгўйлик инсонга бахтдир.
Аллоҳ қолиб, хақир бандалар учун
Ёлғонлар сўйлаган жуда бебахтдир!
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz
2903. Ғазаб келганида ўзини тута олиш нажот топишнинг энг улкан воситаларидандир. Инсон шу йўл билан динини ҳам, жисмини ҳам муҳофаза қилади.
@arabicuz
2901. Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Умматим маркабга (уловга) минганда «Бисмиллааҳи мажроҳаа ва мурсааҳа, инна Роббий лағофуурур-роҳийм» («Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг исми биландир. Албатта, Роббим мағфиратлидир, меҳрибондир») ва «Ва маа қодаруллоҳа хаққо қодриҳи» («Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар») деса, ғарқ бўлишдан омонда бўлади».
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz
2899. Инсоннинг бошига бирор иш тушса, Аллоҳ унга бардош бериш учун тоқат ҳам бериб қўяди.
«Роббимиз! Бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин!» ояти* ҳақида дақиқ тафаккур:
Бахтсизликдан кейин бахтиёр ҳаёт, кўз ёшидан кейин табассум, бу дунёдан кейин жаннат бўлишига ишонганинг жуда улкан ибодатдир. Бу улкан ибодат – Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишингдир.
* Бақара, сураси, 286 оят.
@arabicuz
2897. Ғам-ташвишинг ҳар қанча чўзилмасин, ноумид бўлма!
Кушойиш она қорнидаги эмбрионга ўхшайди: бола ҳам муддатидан олдин туғилса, майиб бўлиб, нобуд бўлади.
Қўявер, кушойиш ўз вақтида, мукаммал ҳолда кела қолсин! Бу нарса қийинчиликдан кейин осонликка эришишингни исботлайди.
Роббим, Ўзинг осон қил!
Ҳамма меванинг ўз пишар вақти бор,
Етилар чоғига берилган муддат -
Ғамим чўзилди, деб куйинма, у ҳам
Пишганда узилар шохидан албат.
@arabicuz
2895. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумога: «Гапирсанг, қисқа сўзла, хоҳлаганингни етказган бўлсанг, бас, энди чиранма», дедилар.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz
2893. Тинчлик-хотиржамлик истасанг, иккисидан бирини танла: ё ёш болани ўйнатиб ўтир, ё ёши улуғ инсон билан суҳбат қил, чунки биринчиси дунё ҳақида ҳеч нарсани билмайди, иккинчиси эса дунёдан керагини яшаб бўлган.
@arabicuz
2891. Имтиҳон олдидан ўқиш фойдали бўлган дуолар:
1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқи:
«Аллоҳумма, инний асалука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа ъаамиротан бизикрик, ва қулуубанаа бихошйатик, ва асроранаа битоъатик, иннака ъалаа кулли шайин қодийр, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» (Аллоҳим! Мен Сендан пайғамбарларнинг фаҳмини, муқарраб расулларнинг хотирасини сўрайман. Аллоҳим! Тилимизни Ўзингнинг зикринг билан, қалбимизни Сендан қўрқиш билан сиримизни Ўзингнинг тоатинг билан обод қил. Сен барча нарсага қодирсан. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил)
2. Дарс такрорлашни тугатгандан сўнг қуйидаги дуони ўқи:
«Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороту ва маа ҳафизту, фа зидҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» (Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни зиёда қил. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил).
3. Саволлар варақаси тарқатилгач, барча саволларни ўқиб чиқ, сўнг Аллоҳ сени муваффақ қилишига тўла ишонган ҳолда, У Зотга таваккул қилиб, қуйидаги дуони ўқиб, энг осон саволга жавоб беришдан бошла:
«Робби ишроҳ лий содрий, ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий» (Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин, Тоҳа сураси, 25 оят).
4. Тинчланиб, диққатингни бир жойга жамла. Қийин саволга дуч келсанг, ушбу дуони ўқигин: «Аллоҳумма, лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳла, ва анта тажъалул ҳазна иза шита саҳла» (Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. Ибн Сунний ривояти).
5. Ёдлаган нарсангни эслай олмасанг, ушбу доуни ўқигин: «Йаа жаамиъан-нааси ли йавмин лаа ройба фийҳ, ижмаъ ъалаййа золлатий» (Эй келишига шак шубҳа йўқ Кунда одамларни жамловчи Зот! Йўқотганларимни тўплаб бер).
6. Ёзган жавобларингни яхшилаб текшириб чиқ. Барча саволларга жавоб берган бўлсанг, ушбу дуони ўқигин: «Алҳамду лиллааҳиллазий ҳадаанаа лиҳаазаа, ва маа куннаа линаҳтадийа лав лаа ан ҳадааналлоҳ» (Бизни бунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаса, ўзимиз ҳидоят топа олмас эдик).
Имтиҳон пайтида ўқилиши тавсия қилинган ушбу дуолар баъзи аҳли илмларнинг тажрибасидир. Албатта, бу дуоларни ўқиш асносида фақат Аллоҳга суяниб, Унинг Ўзидангина ёрдам сўраш лозимлигини унутманг.
Аллоҳ барчаларимизни Ўзи муваффақ қилсин!
@arabicuz
2890. Қалб ҳам бир экинзордир. Шундай экан, бу экинзорга гўзал сўзларни эккин. Бир ўсмаса, бошқаси албатта ўсиб, вояга етади.
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2888. Аллоҳ тақводорларни, покланувчиларни, таваккал қилувчиларни, сабрлиларни, адолат ўрнатувчиларни ва тавба қилувчиларни яхши кўради.
@arabicuz
2886. Али ибн Рабийъадан ривоят қилинади:
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу отининг минаётиб, оёғини узанггига қўйганида «Бисмиллаҳ», деди. Отга миниб, ўрнашиб олгач эса шундай деди: «Алҳамду лиллааҳиллазий саххоро ланаа ҳаазаа, ва маа кунна лаҳу муқринийн, ва иннаа илаа Роббинаа ламунқолибуун» («Буни бизга бўйсундириб қўйган Зотга ҳамд бўлсин. Ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Барчамиз Роббимизга қайтувчидирмиз»).
Сўнгра уч марта «Алҳамдулиллаҳ», уч марта «Аллоҳу акбар» деб, сўнгра «Субҳаанака, инний золамту нафсий, фағфирлий, иннаҳу лаа йағфируз-зунууба илла анта» (Ўзинг поксан, мен ўзимга ўзим зулм қилиб қўйдим, мени кечиргин, Ўзингдан бошқа гуноҳни кечирувчи йўқ) деб, кулиб қўйдилар. «Эй мўминларнинг амири, нимага куляпсиз?» дейишган эди, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам худди шуларни айтиб, кулган эдилар. Шунда мен ҳам «Эй Аллоҳнинг Расули! Нимага кулдингиз?» деганман. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир банда «Аллоҳим, гуноҳимни кечир» деса, Роббинг: «Гуноҳни Мендан бошқа ҳеч ким кечира олмаслигини билади», деб хурсанд бўлади», деганлар».
Абу Довуд, Термизий, Насаийлар ривояти.
@arabicuz
2884. Қуръони каримда жаннатнинг ўнта номи айтилган:
1. Жаннатул хулд, яъни мангулик жаннати:
«Бу яхшими ёки тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими? (Жаннат) улар учун мукофотдир, қайтиш жойидир» (Фурқон сураси, 15-оят)
2. Мақомул амин, яъни омонлик жойи;
«Тақводорлар омонлик жойидадир. Улар боғ-роғлар ва булоқларда бўлурлар» (Духон сураси, 51, 52-оят).
3. Фирдавс:
«Иймон келтирган ва яхши амал қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлган» (Каҳф сураси, 107¬¬ оят).
4. Равза:
«Иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар равзада шодланурлар» (Рум сураси, 15 оят).
5. Жаннату адн:
«Адн жаннати. Унга кирганларида тагидан анҳорлар оқиб турур, у ерда улар учун истаган нарсалари муҳайёдир. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар» (Наҳл сураси, 31 оят).
6. Дорус Салом;
«Уларга Робблари ҳузурида дорус-Салом (тинчлик диёри) бордир. У Зот қилган ишлари учун уларнинг дўсти бўлур» (Анъом сураси, 127 оят).
7. Жаннатул маъво:
«Ҳа, иймон келтириб, яхши амал қилганларга қилиб ўтган амаллари учун жаннатул маъво манзилдир» (Сажда сураси, 19 оят).
8. Жаннату наъим:
«Уларнинг ҳар бири жаннату наъимга киритилишни тамаъ қиладими?» (Маъориж сураси, 38 оят).
9. Дорул муттақийн, яъни тақводорлар диёри:
«Тақводор зотларга: «Роббингиз (Пайғамбарига) нимани нозил қилди?» дейилганида улар: «Яхшиликни» дерлар. Чиройли амал қилган зотлар учун бу дунёда ҳам чиройли мукофотлар бўлур. Лекин шак-шубҳа йўқки, охират диёрни янада яхшироқдир. Тақводор зотларнинг турар жойлари нақадар яхши!» (Наҳл сураси, 30 оят).
10. Дорул муқома, яъни истиқомат диёри:
«У Зот бизни Ўз фазли ила шундай жойга жойлаштирдики, у ерда бизга чарчоқ ҳам, ҳорғинлик ҳам етмас» (Фотир сураси, 35 оят).
@arabicuz
2882. «Роббинг аҳли ислоҳчи бўлган шаҳарларни зулм ила ҳалок қилмас эди» (Ҳуд сураси, 117-оят).
Аллоҳ бу оятда «солиҳ кишилар» демай, «ислоҳчилар» демоқда. Жамиятимиз нафақат солиҳ зотларга, балки ислоҳчиларга ҳам муҳтождир!
@arabicuz
2880. Луқмони Ҳаким ўғлига шундай деди: «Болагинам! Шундай сўзлар борки, тошдан қаттиқ, игнадан ўткир, сабирдан* аччиқ, чўғдан иссиқдир».
«Унваанул байаан» китобидан.
* Сабир - алое ўсимлиги.
@arabicuz
2878. Айюб алайҳиссаломдан: «Сиз дучор бўлган энг шиддатли бало қайси?» деб сўрашди. У зот: «Ғанимларнинг шодлиги!» дедилар.
Аллоҳим! Ғанимларнинг шодлигидан паноҳ бергин!
@arabicuz
2904. Ҳаё фақат бошнинг эгилиши-ю, юзнинг қизариши эмас. Ҳақиқий ҳаё – Аллоҳ сени ман қилинган нарсалар устида топмаслигидир.
@arabicuz
2902. Жума кунидаги 14 барқарор суннат:
– ғусл қилиш.
– хушбўй сепиб, безаниш.
– мисвок ишлатиш.
– энг яхши либосларини кийиш.
– масжидга барвақт бориш.
– масжидга пиёда бориш (ҳар қадам учун савоб умидида).
– масжидда бошқаларни сиқиб қўймаслик, одамларнинг елкасидан ошиб ўтиб, озор бермаслик.
– таҳиййатул масжид намозини ўқиш.
– имомга қараб, уни тинглаб ўтириш.
– хутба пайтида жим туриш.
– садақани кўпайтириш.
– Каҳф сурасини ўқиш.
– дуо ижобат бўладиган фурсатни қидириш.
– Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
@arabicuz
2900. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозга шундай дедилар: «Сукут сақласанг, саломат бўласан. Гапирсанг, гапинг ё фойдангга, ё зарарингга бўлади».
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz
2898. Ҳасан Басрийдан «Бир қавмлар араб тилини ўрганишяпти, бу ҳақда нима дейсиз?» деб сўрашди. У киши: «Бу жуда гўзал иш бўлади, чунки улар пайғамбарларининг тилини ўрганишяпти», дедилар.
@arabicuz
2896. Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга отлансалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳумма, антас-соҳибу фис-сафар, вал холийфату фил аҳл! Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ваъсоис-сафари ва каобатил мунқолаби ва минал ҳаври баъдал кавни ва мин даъватил мазлуми ва мин суу‘ил манзари фил аҳли вал маал» («Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам Ўзингсан. Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатидан, хафалик етишидан, зиёдаликдан ноқисликка қайтишдан, мазлумнинг дуосидан, мол-мулк ва оиладаги ёмон манзарадан паноҳ тилайман»)
Термизий, Насаий, Ибн Можалар ривояти.
@arabicuz
2894. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишнинг энг катта аломати – ижобат қилиниши кечикса ҳам дуода бардавом бўлишдир.
@arabicuz
2892. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга отлансалар, уловларига ўрнашиб олганларидан кейин уч марта такбир айтиб, сўнг қуйидаги дуони ўқирдилар: «Субҳааналлазий саххоро ланаа ҳааза, ва маа куннаа лаҳу муқринийн, ва иннаа илаа роббинаа ламунқолибуун. Аллоҳумма, иннаа насъалука фий сафаринаа ҳааза ал-бирро ват-тақва ва минал ъамали маа тардо! Аллоҳумма, ҳаввин ъалайнаа сафарона ҳааза ватви ъанна буъдаҳ! Аллоҳумма, антас-соҳибу фиссафари валхолийфату фил аҳли. Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ваъсоис-сафари ва каобатил манзари ва су‘ъил мунқолаби фил маали вал аҳли» («Бизларга буни (маркабни) бўйсундириб қўйган Зот покдир, биз ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз. Аллоҳим, Сендан бу сафаримизда яхшилик, тақво ҳамда Ўзинг рози бўладиган амал сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни енгил қилиб, узоғимизни яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, уйимизда қолувчи ўринбосар ҳам Ўзингсан. Аллоҳим, Сендан сафар машаққатларидан, маҳзунлик манзарасидан, мол-мулк ва оилага етадиган зиён-заҳматлардан паноҳ беришингни сўрайман»).
Сафардан қайтганларида ҳам юқоридаги дуони айтиб, сўнг қуйидагиларни қўшимча қилардилар: «Аайибууна, тоибууна, ъаабидуна, лироббинаа ҳаамидуун» («(Аллоҳга) қайтувчилармиз, тавба қилувчилармиз, ибодат қилувчилармиз ва Роббимизга ҳамд айтувчилармиз»).
Имом Муслим ривояти.
Абу Довуд ривоятларида эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аскарлари баландликка кўтарилаётганда такбир, пастликка тушаётганда тасбеҳ айтишар эди» деб қўшимча қилинган.
Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар қилсалар, сафар машаққатидан, ғам-ташвиш етишидан, зиёдаликдан ноқисликка қайтишдан, мазлумнинг дуосидан, мол-мулк ва оилага етадиган ёмонликлардан паноҳ тилардилар».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
Ассалому алайкум,
муҳтарам arabic.uz сайти мухлислари. Сайтимиздаги ҳикматлардан telegram, facebook ва instagram ижтимоий тармоқларида бериб бораётган эдик. Энди twitter тармоғида ҳам расмли ҳикматларни бериб боришни йўлга қўйдик. Қуйидаги линк орқали twitter даги саҳифамизга ўтишингиз мумкин:
https://twitter.com/arabicuz
2889. Яхши кўрган одамимиз бемор бўлса, синов деймиз. Ёқтирмаган одамимиз бемор бўлса, жазо деймиз. Алллоҳнинг қазою қадарини ҳавои нафсингга мослаб олишдан эҳтиёт бўл!
@arabicuz
2887. Ғам-аламга ботиб ҳаёт кечиришга мажбур бўлсан ҳам, асло маҳзун бўлма, балки табассум қил! Зеро, Аллоҳ таоло бор раҳмати ила шундай деган: «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бақара сураси, 216 оят).
@arabicuz
2885.
Амр ибн Ос: «Сўз дорига ўхшайди. Ози фойда, кўпи эса қулатади», деди.
Дорига ўхшайди гап,
Ё фойда у, ё кулфат.
Ози келтиргайдир наф,
Кўпи қулатар албат!
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2883. Али ибн Абу Толибдан: «Эй мўминларнинг амири! Қавмнинг ишини нима бузади?» деб сўрашди. У зот: «Уч нарсанинг ўрнига уч нарса қўйилганда: каттанинг ўрнига кичик қўйилганда, олимнинг ўрнига жоҳил қўйилганда, бошқарувчининг ўрнига эргашиши лозим бўлган киши қўйилганда», дедилар.
@arabicuz
2881. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сафар қилмоқчиман. Менга насиҳат қилинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан тақво қилгин, баландликка кўтарилишда такбир айтгин», дедилар. Ҳалиги одам қайтиб кетгач, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, итви лаҳул баъийда ва ҳаввин ъалайҳис-сафаро» («Аллоҳим, узоғини яқин қил, сафарини енгил қил») дедилар.
Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти.
@arabicuz
2879. Сўнгги илмий тадқиқотларга кўра, сочни сунъий узайтириш учун ясама соч экиш сочнинг илдизига зарар бериб, унинг янада тўкилишига олиб келар экан. Тадқиқот натижаларига кўра, сочни бўёқ билан бўяш, сунъий моддалар ёки гель суртишларнинг барчаси сочга озор бериб, уни тўкилишини тезлатади. Шунинг учун шифокорлар соч улашда хатар борлигидан огоҳлантиришади.
Субҳаналлоҳ! Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср муқаддам ҳаммамизни бундан огоҳ этган эканлар.
Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соч уловчи аёлни ҳам, соч улатувчи аёлни ҳам лаънатлаганлар».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берган ушбу илмий ҳақиқат олдида «Субҳаналлоҳ!» дейишдан бошқа чорамиз йўқ!
@arabicuz
2877. Сўнгги пайтларда одамларнинг қўл телефонига муккасидан кетиб қолаётганларини кўряпсизми? Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам, намоздан олдин ҳам, намоздан кейин ҳам, уйқудан олдин ҳам, уйқудан кейин ҳам қўлларида телефон!
Солиҳ салафларимиз ҳам худди шундай машғул бўлишган, фақат Қуръон билан!
Фикр юритишга арзийдиган сўзлар…
@arabicuz