Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ TikTok Фаластин тарафдорларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги баёнотни рад этди;
⚡️ Эрик Шмидт сунъий интеллектнинг илмий тадқиқотлардаги инқилоблари учун маблағ тикади;
⚡️ Истеъмолчилар компанияларнинг иқлим ўзгариши, руҳий саломатлик бўйича муайян позицияга эга бўлишларини исташади;
⚡️ X фаол бўлмаган фойдаланувчилар аккаунтларини 50 минг доллар қийматдан бошлаб сотиб олишни таклиф қилмоқда;
⚡️Элон Маскнинг сирли сунъий интеллект лойиҳаси "танланган одамлар" гуруҳига тақдим этилади;
⚡️ Google рақобатчиларни танқид қилиш учун жамоат хавфсизлиги аргументидан фойдаланади;
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 7 ноябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Касб касалликларини олдини олиш йўналишида олиб борилаётган ишлар
⏺Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиолик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2023 йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича амалга оширган ишлар ва режалар
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Фахриддин Ҳайитов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Компетенцияни ривожлантириш институти функциялари, сертификатлаштириш тизимининг мазмун-моҳияти
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Аъзамиддин Қўлдошев, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Компетенцияни ривожлантириш институти ректори
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 6 ноябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: 2024 йил 1 январдан бошлаб барча юридик истеъмолчиларнинг ақлли сув ҳисоблагичларни ўрнатишлари шартлиги юзасидан
⏺Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: "Ўзтрансгаз" АЖ тизим корхоналарида куз-қишга тайёргарлик ишлари якунлари
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Шаҳноза Равшанова, "Ўзтрансгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Қишлок хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг ўтган 9 ойлик илмий-тадқиқот ишлари натижалари
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Анвар Хақбердиев, Миллий марказ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Остона саммитидаги энг муҳим фикрлари, таклиф ва ташаббуслари
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🎙️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Экспертларнинг огоҳлантиришича, хакерлар фишинг ҳужумларни уюштиришда кўпинча сунъий интеллектдан фойдаланишади, бу эса уларни олдини олиш ва аниқлашни қийинлаштирмоқда;
🗣Интернетда Исроилдаги вазият тўғрисида сохта ҳиссий тасвирлар кенг тарқалмоқда;
🗣Танқидчилар Исроилга қарши тарафкашликни даъво қилиб, TikTokни тақиқлашга чақирмоқда;
🗣Meta компанияси Facebook ва Instagramдаги обод-ахлоқ рекламаларига нисбатан Европанинг "жазо чораларига дучор бўлмоқда";
🗣Google Deepmind раҳбари Metaнинг сунъий интеллект борасидаги танқидини "бемаънилик", деб атади;
🗣"News Media Alliance" тадқиқотлари сунъий интеллект чат-ботлари умумий онлайн-контендан кўра кўпроқ янгиликлар мақолаларига таянишини кўрсатмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 “ХХI аср аёли” фестивали доирасида “Илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида халқаро форум ўтказилди
Куни кеча қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистонда хотин-қизлар таълимига устувор ёндашиш, уларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, инновацион ғояларни амалга оширишлари, тадқиқот ишлари олиб боришларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан тадбир ташкил этилди.
Унда ҳукумат, шунингдек, халқаро бирлашмалар вакиллари билан бир қаторда давлат органларидаги Гендер тенглик масалалари бўйича масъул ходимлар иштирок этди.
Халқаро Форумда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди.
Хусусан, аёлларнинг таълим олишлари, жумладан, олий маълумотга эга бўлишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун тақдим этилаётган имтиёзлар алоҳида эътироф этилди.
Шу билан бирга, иштирокчилар фаолият олиб бораётган ташкилотлари мисолида Ўзбекистондаги ислоҳотларда хотин-қизларнинг ҳиссаси ва роли, хусусан, турли соҳаларда олима аёлларнинг фаолиятлари ва муваффақиятли тажрибалари атрофлича муҳокама қилинди.
Устоз-шогирд анъанасига биноан бўлажак олима қизларни ўстиришда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун амалдаги имкониятларни янада кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
"Слово Кыргызстана" (Қирғизистон сўзи) умуммиллий газетасининг электрон платформасида "Yangi media" таълим маркази директори Беруний Алимовнинг "Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва оммавий ахборот воситалари" сарлавҳали таҳлилий мақоласи чоп этилди.
Муаллифга кўра, Ўзбекистонда сўнгги йилларда ОАВ соҳасида, хусусан, жамоатчилик назорати, давлат органлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ва демократик қадриятларни мустаҳкамлаш борасида жуда катта ўзгаришлар юз берди.
Б.Алимов мақолада Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашда жамоатчилик учун муҳим ва очиқ маълумот сифатида тақдим этилиши лозим бўлган ахборотни очиқламаслик, ижро муддати ва эълон қилиш тартибига риоя қилмаслик ёхуд сохта хабарларни етказганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилангани мамлакатдаги изчил ислоҳотларни акс эттиришини таъкидлаган.
Шунингдек, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида ҳам ОАВ эркинлиги ва ушбу эркинликнинг кафолатланиши қатъий мустаҳкамланганини қайд этган.
Таҳлилий мақолада, шу жумладан, давлат миқёсидаги ислоҳотларни жамоатчиликка тезкор, халқчил, холис ва сифатли етказишда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг роли алоҳида эътироф этилган:
– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат органлари матбуот котиблари билан биргаликда фуқаролар мурожаатларига, шунингдек, медиа маконда танқидий ва кенг муҳокама қилинадиган мавзуларга тезкор муносабат билдириш механизмини йўлга қўйди. Ушбу ҳамкорликдаги ишлар доирасида аниқланган материаллар бўйича ОАВда, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда 10 мингдан ортиқ жавоб ҳамда экспертлар фикри эълон қилинган, - дейилади мақолада.
Муаллиф таъкидлаганидек, ушбу чора-тадбирлар маҳаллий оммавий ахборот воситаларига жамоатчилик назорати вазифасини фаол бажаришларига имкон яратди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 1 ноябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: 2024/2026 йиллар макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳамда 2024 йил учун давлат бюджети лойиҳаси муҳокамаси
⚫️Вақти: 11:00
⚫️Иштирок этади: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси раҳбарияти
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Тошкент шаҳрида пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланиш шароитини яратиш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Музифа Султонова, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 31 октябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан нархлар ва тарифларни назорат қилиш ҳамда табиий монополияларни тартибга солиш соҳасида амалга оширган ишлар
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Отабек Усмонов, Қўмита ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Фахриддин Ҳайитов, Вазирлик ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 30 октябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Брифинг
⚫️Мавзу: Божхона қўмитаси томонидан ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар, соҳадаги янгиликлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Нурбек Саломов, Қўмита ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолияти таҳлили
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Мудофаа вазирлиги мутасаддилари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Байден сунъий интеллект бўйича кенг қамровли фармон чиқармоқчи, унга биноан федерал ходимлар томонидан илғор сунъий интеллект моделлари қўлланилишидан олдин баҳоланишини талаб қилинади;
🗣OpenAI сунъий интеллектнинг "ҳалокатли" хавфларини, жумладан, ядровий таҳдидларни ўрганиш учун гуруҳ тузди;
🗣Мета Кузатув Кенгашининг гиёҳванд моддалар ва уларнинг рекламаси аудити бўйича тавсиясига риоя қилмаслигини маълум қилди;
🗣Internet Watch фонди сунъий интеллект ёрдамида яратилган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материаллари сони ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирмоқда;
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❓ Сунъий интеллект асрида медиа маконнинг ўрни ва келажагини қандай тасаввур қилиш мумкин?
Қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган "Медиасаводхонлик ҳафталиги" доирасидаги долзарб мавзулар тақдимоти давом этмоқда.
Хусусан, навбатдаги тақдимот “ICTWeek Uzbekistan 2023” ахборот-технологиялари ҳафталигида “Сунъий интеллект асрида медиа: янги чақириқлар ва имкониятлар” мавзусида ўтказилди.
АОКА Рақамли саводхонлик ва медиа таълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи Т.Умаров тақдимотда оммавий ахборот воситаларининг рақамли медиа шаклда ривожланиш босқичларини "учта тўлқин"га ажратиб, тавсифи, муаммолари ва имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берди.
Шу билан бирга, сунъий интеллект ёрдамида фейк хабарлар, дезинформацияларни аниқлаш, рақамли медиани такомиллаштиришда сунъий интеллект имкониятларидан тўғри фойдалана олиш ва йўналтириш масалаларига ҳам изоҳ берилди.
Тақдимот доирасида мавжуд ҳолат ва кутилаётган натижа-самаралар таҳлилий-қиёсий далиллар ва маълумотлар асосида тақдим этилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Аҳолининг ҳуқуқий-демократик билимларини ошириш ислоҳотлар самарадорлигини кафолатлайди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги "Китобсевар миллат" шиори остида нашриётлар билан ҳамкорликда китобхонларга турли мавзу ва йўналишда ранг-баранг, янги ва сара асарлар тақдимотини ўтказиб келмоқда.
Бугун Ўзбекистон миллий кутубхонасида "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" ҳафталиги доирасида “Yuridik adabiyotlar publish” нашриёти томонидан чоп этилган янги адабиётлар тақдимоти бўлиб ўтди.
Нашриёт раҳбари Абдумажид Аҳмедов тадбирни очиб беришда фаолиятлари, сўнгги йилларда нашр этилаётган ҳуқуқий адабиётлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, малакали ҳуқуқшунослар ҳамда мутасадди идоралар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида батафсил маълумот берди.
Тадбир давомида сўзга чиққан асар муаллифлари ва масъул муҳаррирлар мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятига боғлиқлигини таъкидланди.
Шу ўринда ҳуқуқий адабиётлар нафақат ҳуқуқшунослар балки, кенг жамоатчиликнинг ҳақ-ҳуқуқларини танишлари ва ҳуқуқий саводхонликларини оширишда муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилди.
Тадбирда, шунингдек, талаба-ёшлар ўртасида викторина саволлари ўтказилиб, тўғри жавоб берганларга китоблар жамланмаси туҳфа этилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 26 октябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Мажбурий ижро бюроси томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар ва ижро этиш соҳасидаги янгиликлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🗣 Истанбулда Туркий тиллар ахборот агентликларининг альянси ташкил этилди
Куни кеча Истанбулда “Медиада бирлик ва келажакка қараш” мавзусида ташкил этилган туркий тилли давлатлар медиа саммити бўлиб ўтди.
Тадбирда Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги бош директори Сердар Карагез, Озарбайжон давлат ахборот агентлиги бошқаруви раиси (АЗЕРТАДЖ) Вугар Алиев, Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги директори Медербек Шерметалиев, Қозоғистоннинг Қазcонтент медиахолдинг бошқаруви раиси Бекзат Жусупов, Ўзбекистон ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори Абдусаид Кўчимов, шунингдек, Туркия Президенти маъмуриятининг Алоқа бўлими мудири Фаҳреттин Алтун, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Ўмуралиев ва бошқа олий мартабали меҳмонлар иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари ўзаро ахборот алмашишда туркий тилли давлатлар етакчи медиа тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида эътироф этишди.
Шунга кўра, Альянс туркий дунёнинг муштарак мероси ва маданиятини асраб-авайлаш ва оммалаштиришда муҳим рол ўйнаши қайд этилди.
Саммит якунига кўра беш давлат медиа тузилмалари раҳбарлари ўртасида Туркий тиллар ахборот агентликлари альянсини тузиш тўғрисида декларация имзоланди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🗣OpenAI бош ижрочи директори Сэм Альтман сунъий интеллект тўғрисидаги мажбурий буйруқ бўйича сукут сақлашни "бузди";
🗣Microsoft кўп маротаба бузишлардан сўнг киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида маҳсулотларини янгилашга ваъда берди;
🗣Компанияларнинг таъкидлашича, Metaнинг бепул сунъий интеллекти фойдаланиш учун "ҳамёнбопмас";
🗣Янги тадқиқотларга кўра, ChatGPT молиявий таҳлиллар учун синовдан ўтишга "тайёр эмас";
🗣Google хариталар учун кенг кўламли янгиланишни тақдим этди;
🗣YouTube сунъий интеллектли шахсий ёрдамчи роботлар устида иш олиб бормоқда;
🗣Pinterest ижодкорлар учун янги ахборот ва таълим марказини ишга туширди;
🗣Twitter / Х Premium+ обунани тақдим этди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣АҚШ Олий суди давлат амалдорлари ижтимоий тармоқларда баъзи шахсларни блоклаши мумкинми ёки йўқлиги борасида қарор қабул қилади;
🗣"New York Times" нашри хабар беришича, одамлар ижтимоий тармоқларда босимга учрашмоқда, яъни улардан Исроилдаги можаро тўғрисида хабарлар жойлаш талаб қилинмоқда. Аммо уларнинг аксарияти салбий муносабат ва шарҳларга "кўмилса", айримлари эса ишидан айрилишдан қўрқмоқда;
🗣YouTube Premium нархи ҳозирги вақтда Аргентина, Австралия, Австрия, Чили, Германия, Польша ва Туркияда халқаро даражада ўсиб бормоқда;
🗣Mozilla бош директори Митчелл Бейкернинг маълум қилишича, Yahooнинг Firefox браузери учун ставкаси фойдаланувчиларнинг қидирув сифатини ёмонлаштирган;
🗣Иккала партия томонидан қўллаб-қувватланишига қарамай, Конгресс Интернетда болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик қабул қилинишида бир неча бор муваффақиятсизликка учрамоқда;
🗣Ёшлар ва оилалар бўйича маслаҳат қўмитаси билан ҳамкорликда YouTube ўсмирларнинг тана тасвири каби нозик мавзулар билан боғлиқ видео-тавсиялар олиш даражасини чеклайди;
🗣Маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича Европа Кенгаши Метага шахсий маълумотларни реклама учун қайта ишлашни тақиқловчи мажбурий қарор чиқарди;
🗣Google ва Match Group Matchга Googleдан бошқа тўлов тизимларини жорий этишга имкон берадиган келишувга эришдилар.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📈 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Остона саммитидаги энг муҳим фикрлари, таклиф ва ташаббуслари
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 3 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури
⏺Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Агрокимёвий таҳлил маркази фаолияти хусусида
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 2 ноябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифларни жорий этилиши
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Транспорт вазирлиги, "Тошшаҳартрансхизмат"АЖ раҳбарияти
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Жорий йилнинг ўтган 9 ойи кўрсаткичлари ва мурожаатлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Сарвиноз Мирзаева, “Ўзагролизинг” АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Канада махфийлик ва хавфсизликка хавф туғдиришини таъкидлаган ҳолда давлат қурилмаларида WeChat + Kaspersky иловаларидан фойдаланишни тақиқлади;
🗣TikTok ва Instagramда янгиликлар жадал ривожланмоқда ва янги давр бошланишидан дарак бермоқда;
🗣АҚШ Олий суди амалдорлар танқидчиларни ижтимоий тармоқларда блоклаши мумкинми ёки йўқми деган савол юзасидан суд ишини бошлайди;
🗣OpenAI ChatGPTнинг янгиланган версиясини синовдан ўтказмоқда, у барча GPT-4 воситаларига, жумладан, DALL-E 3 ягона киритиш майдонига киришни бирлаштиради;
🗣TikTok, Snapchat ва бошқа иловалар сунъий интеллект томонидан яратилган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тасвирларига қарши курашиш мажбуриятини имзолашмоқда;
🗣YouTube реклама блокловчиларга қарши жиддий курашмоқда;
🗣WeChat ва Doujin ҳақиқий исм ва шахсий гувоҳнома маълумотларини талаб қилмоқда, бу эса Хитойда Интернет устидан назорат кучайтирилганини англатади;
🗣Мусаввирларнинг таъкидлашича, Metaнинг сунъий интеллект маълумотларини ўчириш сўрови "сохта PR ёндашув" ҳисобланади;
🗣Instagram раҳбари фикрича, Threads иловаси Twitterдан ўзиб кетиши ва оммавий онлайн-муҳокамалар учун "де-факто платформа"га айланиши мумкин;
🗣"Ижтимоий тармоқ" фильмининг давоми киноэкранларга чиқарилиши мумкин;
🗣Mastodon иловасининг сўнгги янгиланиши янгиликларни кузатишни осонлаштиради;
🗣Байденнинг сунъий интеллект тўғрисидаги ижро фармони Google, OpenAI ва бошқа компаниялардан маълумотларни улашишни талаб қилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🗓 Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг октябрь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣X бўлажак рақобатчилари сифатида фақат YouTube ва LinkedIn платформаларини кўрмоқда;
🗣Meta Европеда 18 ёшдан кичик фойдаланувчилар учун реклама намойишини тўхтатади;
🗣Microsoft компанияси бошқалар муваффақиятсизликка учраган сунъий интеллект билан урушда ғалаба қозонади;
🗣Хитой ижтимоий тармоқларида антисемит шарҳлар сони ортиб бормоқда;
🗣Байден АҚШ ҳукуматининг сунъий интеллект бўйича тарихда биринчи ижро фармонини эълон қилди;
🗣Инвесторлар муайян даражада сунъий интеллектга ишонишади, бироқ ҳали ва-банкдан фойдаланишга "шошилишмаяпти";
🗣Threads иловаси ҳанузгача янгиликлар контенти таъсиридан хавфсираса-да, API ишлаб чиқмоқда;
🗣Вашингтон Олий суди ижтимоий тармоқлардаги сўз эркинлиги учун кузатилаётган низоларга "аралашади";
🗣ChatGPT эндиликда унга юбориладиган ҳар қандай PDF-файлни таҳлил қилиши мумкин;
🗣"New York Times" нашрининг техник ходимлари офисга қайтиб ишлаш сиёсатига норозилик билдириб "кўчага чиқишди".
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣TikTok, YouTube, Meta платформалари Индонезияда электрон тижорат учун ариза бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда;
🗣Илон Маск ижтимоий тармоқларни танишув сайтлари ва рақамли банкка ўзгартириш режаларини очиқлади;
🗣Meta келгуси йилда сунъий интеллект, Threads ва ходимларни ёллаш бўйича ишларни тезлаштиришини маълум қилди;
🗣Янгиликлардан хабардор бўлиш учун Twitterдан фойдаланиш сўнгги ўн йилликда жуда барқарор бўлиб қолмоқда;
🗣Unbound брендининг таъкидлашича, Metaнинг реклама сиёсати таҳқирловчи характерга эга;
🗣Intel сунъий интеллект дастурларини ишлаб чиқиш бизнесини кенгайтирмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ “INFOLIB UZBEKISTAN-2023” XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўз ишини якунлади
Жорий йилнинг 23-27 октяябрь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларида “INFOLIB UZBEKISTAN-2023” XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтди.
Ҳафталик давомида дастурдан ўрин олган тадбирлар қаторида юртимизда фаолият юритувчи нашриётларда нашр этилган янги адабиётлар, турли йўналишдаги, жумладан ҳуқуқий асарларнинг тақдимотлари, "Ёш кутубхоначи: Интилувчан, Изланувчан, Иқтидорли”шиори остида "Ёш кутубхоначилар" III форуми, "Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси – 2023" кўрик-танловининг республика босқичи ва бошқа маънавий-маърифий, маданий анжуманлар ташкил этилди.
Беш кун давом этган XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг бугунги якуний кунида мутахассислар учун семинарлар, учрашувлар, меморандум имзолаш маросимлари, давра суҳбатлари ўтказилди.
Шунингдек, бугун Фарғона вилояти Бағдод тумани ахборот-кутубхона маркази янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинлари чемпионлари билан ўтказилган учрашувда уларга "Ташаккурнома"лар тақдим этилди.
Маълумот учун: жорий йилги “INFOLIB UZBEKISTAN-2023” XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида 55 та тадбир бўлиб ўтди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🏆“Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси – 2023” кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси – 2023” кўрик-танловининг 14 нафар вилоят босқичи ғолиби ўртасида беллашув бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.
Кеча танлов ўз якунига етиб, ғолиблар аниқланди ҳамда сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
📌Танлов натижаларига кўра қуйидагилар ғолибликка муносиб кўрилди:
🥇ўрин – Зухрахон Каримова, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ахборот-кутубхона мутахассиси;
🥈ўрин – Гулзодахон Давронова, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассиси;
🥉ўрин – Зебинисохон Ибрагимова, Навоий вилояти Нурота тумани ахборот-кутубхона маркази мутахассиси.
🎗Шунингдек, Жиззах вилояти Дўстлик тумани ахборот-кутубхона мутахассиси Нарбаев Ўткирбек "Креатив ёндашув" номинацияси;
🎗Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Шамсиева Ирода "Шижоатли кутубхоначи" номинацияси;
🎗Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Абдуллаева Ойгулхон "Энг яхши стартап лойиҳа"номинацияси ғолиблари сифатида эълон қилинди.
⏺Эслатиб ўтамиз, ғолиблар 2024 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 27 октябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Брифинг
⚫️Мавзу: Таълим муассасалари биноларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: "Ўзархив" агентлиги томонидан ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар, соҳадаги асосий янгиликлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзархив" агентлиги раҳбарияти
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик, электр энергияси барқарорлигини таъминлаш ва модернизация ишларининг якунлари
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Америка Штатлари Metaни компания иловаларининг ёшларга зарар етказишда айблаб судга берди;
🗣Тадқиқотларга кўра айрим одамлар ХАМАС ва Исроил можароси тўғрисида оммавий ахборот эълон қилгани ҳамда Исроилга нисбатан танқидий ёндашувлари сабаб ишидан айрилмоқда ёки иш таклифи рад этилмоқда;
🗣FTC комиссияси ижтимоий тармоқларнинг болаларга таъсирини тушунишга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қарорлари тўғрисида маълумот беришга ёрдам берадиган болалар психологларини ёллашни режалаштирмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 "Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси – 2023" кўрик-танловининг республика босқичи бошланди
Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси – 2 023" кўрик-танлови республика босқичининг биринчи куни бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда вилоят босқичида ғолибликни кўлга киритган Миллий кутубхона, Республика йиғма электрон каталог маркази, Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар ва туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари беллашдилар.
Танлов шартларига кўра мутахассислар "Кутубхоначи келажак касбими ёки …" мавзусида чиқиш қилишлари; соҳадаги муаммоли масалаларни ҳал этиш қобилиятини намоён этишлари; "Бадиий асар билимдони" шартида ҳакамларнинг ушбу йўналишда берган саволларга жавоб бердилар.
Тадбир аввалида сўзга чиққан АОКА директори ўринбосари Ғ.Бозоров барча иштирокчиларга омад ва муваффақият тилаган ҳолда бу каби танловлар ахборот-кутубхона мутахассисларининг касбий малакасини ошириш ва ривожлантиришда аҳамиятли эканлигини, шунингдек, уларнинг инновацион фаолияти ва ижодий ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун соғлом рақобат орқали илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, кутубхоначи касбининг ижобий имиджини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Эртага ҳам давом этадиган кўрик-танловнинг 1-куни қизғин баҳс ва "касбий жанг" билан ўтди.
Эслатиб ўтамиз, "Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси" вилоят босқичи ғолиблари АОКА томонидан бир йил давомида моддий рағбатлантирилади.
Республика босқичи ғолиблари ҳам 2024 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантирилади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт