Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz
❔ АОКА ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган "Медиасаводхонлик ҳафталиги" давом этмоқда
23-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги турли муассасаларда АОКА ҳамда ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан соҳа мутахассислари ва бўлажак ОАВ кадрлари учун "Медиасаводхонлик ҳафталиги" ўтказилиши хабар қилинган эди.
Ҳафталик доирасида Халқаро Вестминистр университетида АОКА ва ЮНЕСКОнинг ҳамкорликдаги лойиҳаси бўйича "Mедиа ва ахборот саводхонлиги бўйича дарсликлар" тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда мактаблар, олий таълим муассасалари ўқув дастурларига медиасаводхонлик бўйича курсларни киритиш режалари, ўқувчи-талабаларга мўлжалланган дарсликлар, рисолалар, қўшма фаолият доирасида иш олиб борилаётган манбалар ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талабалар иштирокида "Фейк янгиликларга қарши кураш: медиа маконида дезинформацияларни аниқлаш ва қарши курашиш стратегиялари" мавзусида семинар ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ёшлари ўртасида медиасаводхонликни тарғиб қилишнинг долзарблиги ва аҳамияти юзасидан маърузалар тингланди ҳамда баҳс-мунозаралар юритилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳафталик 27 октябрга қадар давом этади. Унда медиа соҳасидаги бошқа глобал мавзулар бўйича семинар-тренинг ва панел мунозаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
😐 "Ёш кутубхоначи: Интилувчан, Изланувчан, Иқтидорли” шиори остида "Ёш кутубхоначилар" III форуми ўтказилди
Кеча "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “Янги Ўзбекистон кутубхоначилари–янги куч, янги имкониятлар, янги марралар” мавзусида Ёш кутубхоначилар форуми бўлиб ўтди.
Форум ёш авлоднинг соғлом ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган 5 муҳим ташаббусда белгиланган вазифаларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили анъанавий ўтказилиб келинмоқда.
Форумда турли тизимлар ва идоралар кутубхоналарининг 35 ёшгача бўлган ёш мутахассислари, маданият муассасалари ва олий ўқув юртларининг ахборот-кутубхона мутахассислиги бўйича ўқитувчилик қилаётган ёш ўқитувчилар ва аспирантлар, ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари, шунингдек, чет эллик экспертлар иштирок этди.
Аввалги йилларда ўтказилган Форумда билдирилган ташаббус ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда жорий йилги тадбирда қўшни мамлакатлар кутубхоналарининг ижобий тажрибасини ўрганишга эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёш кутубхоначи мутахассислар иштирокида касбий ривожланишга доир мулоқот, кутубхона менежменти бўйича семинар-тренинглар, психологик маслаҳатлар, муваффақиятга эришиш сирлари юзасидан давра суҳбатлари ташкил этилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 25 октябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: "Вақф" хайрия жамоат фондининг масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширган ишлари
⏺Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Саидаброр Умаров, Жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Фуқароларни хорижий давлатларга ишга жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🏆Ўзбек тили бўйича онлайн-викторина ғолибларига АОКА раҳбариятининг соврини топширилди
21 октябрь - Ўзбек тили байрами муносабати билан АОКА ва тизим ташкилотлар ходимлари ўртасида онлайн викторина ўтказилди.
Викторинада ходимлар ўзбек тили услубияти ҳамда грамматикасига оид қатор тест саволлари бўйича ўз билимларини синашди.
Ғолибларни аниқлашда ҳайъат комиссияси энг кўп берилган тўғри жавоб ва тезкорлик мезонларига асосланишди.
📌Онлайн-викторина натижаларига кўра:
⏺I ўрин – Ахборот хизмати бўлими раҳбари Нигора Каримова
⏺II ўрин – Давлат харидлари ва хизмати бўлими ходими Дилмурод Саидаҳмадхўжаевлар сазовор бўлишди.
АОКА кичик мажлислар залида Агентлик директори ўринбосари Ғ.Бозоров ғолибларга раҳбарият совринини тантанали топширди.
Совриндорларни ғолиблик билан қутлар экан, интеллектуал салоҳият билан бирга давлат тилига бўлган эътиборни янада кучайтирувчи викторина ва шу каби бошқа тадбирларни, нафақат тил байрами кунларида, балки йил давомида ташкиллаштириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📚"INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида янги асарлар тақдимоти ўтказилди
Бугун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳафталикнинг биринчи иш кунида "Янги Ўзбекистон кутубхоналари – билим ва тараққиёт маскани" мавзусида илмий анжуман, ёш кутубхоначилар учун ижтимоий тармоқларда контент юритиш ва бошқа мавзуларда амалий тренинглар, Миллий кутубхона директорининг ёшлар билан очиқ мулоқоти, постерлар танлови, ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.
Шунингдек, "Маънавият" нашриётида чоп этилган қатор китобларнинг тақдимоти ва ижодкорлар билан адабий учрашув ўтказилди.
Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид сўзга чиқиб, нашриётнинг доимий ижодий изланишда эканлиги, китобхон талаб ва таклифларига мос равишда адабиётларни танлаб, чоп этишини таъкидлади.
Тақдимотда, хусусан, Берунийнинг "Сайдана"," Ҳиндистон" (қорақалпоқ тилида), "Осор ал-боқия","Тафҳим", шунингдек, Шарифа Салимованинг "Танланган асарлар" китоблари ўқувчиларга таништирилиб, уларнинг ижтимоий-маиший ҳаётни акс эттирадиган қирралари алоҳида қайд этилди.
Шу жумладан, назмий йўналишдаги китоблар ҳам насрий асарлардан кам бўлмаган ҳолда ўқувчиларнинг мушоҳадасини юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Китоблардан парчалар келтириб, қизғин суҳбат билан кечган адабий кеча иштирокчиларда ижобий таассурот қолдирди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 АОКАда "Ўзбекистонда медиасаводхонликни ривожлантириш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ЮНЕСКО, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзбекистон Республикаси замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” ННТ, “Янги медиа таълим маркази” ННТ, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди билан ҳамкорликда "Медиасаводхонлик ҳафталиги"ни ташкил этмоқда.
Ҳафталик 23-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги турли муассасаларда ҳар-хил форматдаги тадбирлар тарзида ўтказилади.
Бугун АОКАда "Медиасаводхонлик ҳафталиги"нинг очилишида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида "Ўзбекистонда медиасаводхонликни ривожлантириш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари медиасаводхонликни оширишдаги устувор жиҳатлар, унинг услубиятини ишлаб чиқиш ҳамда содда ва равон тилда тингловчиларга етказиш, ёш ва касб тоифаларига кўра мезонларни аниқлаштириш, замонавий тенденциялар ва анъанавий қарашларни мувофиқлаштириш орқали янгича ёндашувларни белгилаш, халқаро ҳамжамиятларнинг менталитетга хос амалий тажрибаларини ўрганиш ва жорий қилиш каби муҳим масалаларни муҳокама қилишди, шунингдек, ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.
Агентлик директори А.Ходжаев "Медиасаводхонлик ҳафталиги" семинарлар, онлайн-вебинарлар, маҳорат дарслари ва тақдимотлар билан қатнашчиларга танқидий фикрлашни, оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланишни ва нотўғри маълумотни қандай аниқлашни ўргатиши лозимлигини таъкидлади.
Давра суҳбати давомида нафақат соҳа мутахассислари, балки аҳоли, хусусан ёшларнинг медиасаводхонлигини ошириш, ушбу лойиҳани ўқув дастурларига киритиш борасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди.
"Медиасаводхонлик ҳафталиги" доирасидаги дастурлар билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 23 октябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Қурилиш материаллари соҳасида илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларнинг жорий этилиши
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил ва унинг девони томонидан 2023 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
21 октябрь – Ўзбек тили байрами!
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси ватандошларни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллиги билан қутлайди!
Ўзбек тилининг қадим тарихи ва ёрқин келажаги Янги Ўзбекистоннинг истиқболи билан ҳамоҳанг камол топаверсин!
P.S. Бугунги кунда жаҳон миқёсида 50 миллионга яқин киши ўзбек тилида сўзлашади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Хабар қилинганидек, жорий йилнинг 23-27 октбярь кунлари Тошкент шаҳрида анъанавий "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтади.
А.Навоий номидаги Миллий кутубхонада ушбу ҳафталик олдидан мутасадди ва мутахассислар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида тор доирадаги матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда аввалида, Миллий кутубхона директори ўринбосари С.Жампўлотов бу йилги ҳафталикнинг ўзига хос жиҳатлари, соҳа мутахассисларининг талаб ва таклифлари асосида ишлаб чиқилган дастур йўналишлари ҳамда мавзулари, ушбу ҳафталик ўтказилиши доирасида ҳозирга қадар эришилган самарадорлик ва жорий ҳафталикдан кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, сўзга чиққан бошқа мутасаддилар "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" доирасида хорижий давлатлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирлар ҳамда аудиторияси йил сайин кенгайиб бораётган "Ёш кутубхоначилар" III форуми борасида батафсил тўхталиб ўтишди.
Таъкидланишича, ҳафталик давомида илмий анжуманлар, тренинглар, семинарлар, ижодий учрашувлар, китоблар тақдимотлари, маданий тадбирлар, адабий кеча, танловлар, шу жумладан, Миллий кутубхона директорининг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 20 октябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти
⏺Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу:ТДТга аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II учрашуви хусусида
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: "Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя қилиш механизмлари" мавзусидаги халқаро форум ҳақида
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#UNWTO25 #samarkand23 #genassembly
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Самарқанд шаҳри UNWTO Бош ассамблеясининг 25-йиллик юбилей сессияси доирасида турли форматдаги тадбирлар давом этмоқда.
Тадбирни ёритишда бевосита иштирок этаётган 200дан зиёд маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари, шунингдек, медиа вакиллари учун барча ташкилий масалалар юқори даражада ҳал этилган.
Маълумот учун, эртага UNWTO Бош котиби З.Пололикашвили ва Экология вазири А.Абдуҳакимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Сессия доирасидаги тадбирлар 20 октябрга қадар давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Президент Шавкат Мирзиёев томонидан "Бир макон, бир йўл" халқаро форумида илгари сурилган ташаббуслар
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Австралияда илк марта Twitter / X платформаси болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тўғрисидаги материалларни тўхтатмагани учун 610 500 доллар жаримага тортилди;
🗣Meta Исроилдаги вазият ҳақида дезинформацияларни ўчириш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида ҳисобот эълон қилди;
🗣TikTok маълум қилишича, платформа ҳозирда Исроилдаги можаро тўғрисидаги 500 000 та видеороликни ўчирган ҳамда 8000 та жонли трансляцияни қоидалар бузилганини учун ёпган;
🗣YouTube – Исроилдаги вазият юзасидан Европа Иттифоқининг назорати остида бўлган сўнгги йирик платформадир;
🗣Meta янги чат-ботлар "ноўрин гапириб қўймаслиги" устида иш олиб бормоқда;
🗣X 2024 йилдаги сайловлар олдидан реклама орқали даромадларини кўпайтириш мақсадида сиёсий реклама берувчиларга мурожаат қилмоқда;
🗣Meta ва TikTokнинг рекламаларсиз "даражаси" реклама берувчилар бюджетига таъсир кўрсатиши мумкин;
🗣"New York Times" газетаси Google компаниясининг монополияга қарши яширин суд ишини очиқ кўриб чиқиш бўйича илтимоснома киритди ва бундай ёпиқ суд иши адлия тизимига нисбатан жамоатчилик ишончини сусайтиришини таъкидлади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❔ТДТ вазирлари ва юқори мансабдор шахсларининг 5-йиғилишида АОКА директори қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
Жорий йил 16-17 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти вазирлари ва юқори мансабдор шахсларининг 5-йиғилиши ҳамда ОАВ ва ахборот бўйича ишчи гуруҳининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди.
ОАВ ва ахборот бўйича ишчи гуруҳининг 10-йиғилиши доирасида "ChatGPT мисолида сунъий интеллектнинг афзалликлари ва камчиликлари" ва "Гибрид урушлар XXI асрда хавфсизликка таҳдид сифатида" мавзуларида ялпи мажлислар бўлиб ўтди. Унда ТДТга аъзо давлатларнинг ахборот соҳасида мутасадди вакиллари, жумладан, Ўзбекистон делегацияси ҳам ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Бугун, шунингдек, ТДТ вазирлари ва юқори мансабдор шахсларининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда АОКА директори А.Ходжаев ўз нутқида ахборотлаштириш ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик геосиёсий қарама-қаршиликларнинг кучайиши, ўзаро ишончнинг йўқолиши, вақти-вақти билан турли нуқталарда зиддиятлар вужудга келаётган шароитда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Сўзи давомида А.Ходжаев, янгилик сифатида “Ўзбекистон кабель телевидениеси”да “AZTV” (Озарбайжон), “QAZAQSTAN” ва “ХAБAР 24” (Қозоғистон), “TRT AVAZ”, “TRT HABER”, “TRT MÜSİK” (Туркия) телеканаллари эфирга узатилаётганини ҳамда “Туркманистон” (Туркманистон) ва “Общественный первый канал” (Қирғизистон) телеканалларини Ўзбекистонда тарқатиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қилди.
Шунингдек, АОКА раҳбари соҳада янада юқори потенциал ҳамкорлик ва истиқболли мақсад-режаларни амалга ошириш борасида бир қатор ташаббусларни илгари сурди.
➡️ Батафсил
😉😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Twitch ва YouTube платформалари секин-аста ўйин яратувчилар билан йирик битимлардан воз кечмоқда;
🗣Google Исроил ва Ғазода тўғридан-тўғри трафикни ўчириб қўйди;
🗣TikTokнинг янги тадқиқотига кўра, янгиликлар аккаунтлари ҳатто янгиликларни севувчиларга ҳам камдан-кам ҳолларда тавсия этилади;
🗣Moody's рейтинг агентлиги ходимларга таҳлил қилиш ва ҳисобот ёзиш вақтини тежашга ёрдам бериш учун генератив сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлайди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ “INFOLIB O‘ZBEKISTON-2023” доирасида янги адабиётлар тақдимотлари давом этмоқда
Жорий йил 23-27 октябрь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасида, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларида XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.
Кеча, 24 октябрь куни ҳафталик доирасида "Саҳҳоф" нашриётида нашр этилган ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Шараф йўли” номли китоби тақдимоти ўтказилди.
Тақдимотда адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, нашриёт ижодий жамоаси, таржимонлар, кутубхоначилар, ОАВ вакиллари ва китобхонлар иштирок этди.
Муаллиф Абдуқаюм Йўлдошев ўз асарида давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидовнинг халқ фаровонлиги, эл-юрт манфаати йўлида олиб борган шарафли ва жўшқин умр фаолияти, ютуқ ва муваффақиятлари, шунингдек, кўнгил изтиробларини қимматли далил ва маълумотлар асосида ёритганини қайд этди.
“Шараф йўли” романида ҳаётий мисоллар орқали баён қилинган Шароф Рашидовнинг буюк шахс сифатидаги сиймоси китобхонга, нафақат ўзбек халқининг тарихини яқиндан таниш, балки мотивацион руҳ ва куч бериши таъкидланди.
Ижодий учрашув шаклида ўтган тадбир мазмунли, информатив ва мулоҳазаларга бой бўлиб ўтди.
Маълумот учун: “Шараф йўли” романи масъул муҳаррири – Эркин Аъзам, асарнинг биринчи нашри 1000 нусхада чоп этилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Оммавий ахборот воситалари ижтимоий медиа платформаларидан трафикнинг янада хавотирли пасайишини кузатишмоқда;
🗣Google, Мета ва Apple янги виртуал реаллик қурилмалари учун АҚШ розилигини олди;
🗣Янги маълумотларга кўра, дунёдаги энг йирик реклама берувчиларнинг аксарияти Х-да реклама сотиб олишни тўхтатдилар;
🗣Япония Адолатли савдо комиссияси Googleни текширмоқда ва компаниянинг бозордаги мавқеини суиистеъмол қиладими ёки йўқлигини аниқламоқда;
🗣OpenAI йирик ноширлар билан ChatGPTни ўргатишда янгиликлар сюжетларидан фойдаланилганлик учун тўловлар тўғрисида ва балки ChatGPT айрим ҳикояларга ҳавола бериши борасида музокаралар олиб бормоқда;
🗣Allen Institute for AI бош директори Али Фарходий сунъий интеллектдан эркин фойдаланиш учун муқобилини яратиш саъй-ҳаракатларига раҳбарлик қилмоқда;
🗣Олий суд Байденнинг ижтимоий медиа компаниялари билан мулоқот қилиш тақиқини бекор қилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 24 октябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Тадбиркорлик субъектларига фармацевтика фаолияти учун давлат стандарти жорий этиш билан боғлиқ янгиликлар, “Зарур амалиётлар маркази” ДУК фаолияти таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Жорий йил 24-27 октябь кунлари ўтказиладиган "ICTWeek Uzbekistan-2023" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги юзасидан
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Рустам Каримжонов, Рақамли технологиялар вазири ўринбосари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Муаллифлик ҳуқуқлари бузилишлари тўғрисидаги қарор генератив сунъий интеллектни муддатидан аввал йўқ қилиши мумкин;
🗣Meta бор саъй-ҳаракатларини Reelsни кучли реклама марказига айлантиришга қаратмоқда;
🗣Кенг миқёсда маркетинг учун генератив сунъий интеллектдан фойдаланиш ишонч ва инсоний ёндашувга боғлиқ;
🗣Исроилнинг технология етакчилари ноаниқ келажакка тайёргарлик кўришмоқда;
🗣АҚШнинг бир қанча шаҳарларида одамлар сунъий интеллект хавфсизлигига қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда
🗣Google фейк янгиликлар таҳдидларига қарамай, Янгиликлар бўлимида иш ўринларини қисқартирди;
🗣Meta Исроилдаги вазият ҳақидаги постларга шарҳларни чеклайди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📔 “Ўзбек адабиёти хазинасидан” кўп жилдлик китоблар мажмуаси ҳамда 100 жилдлик “Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари” ўзбек тилида нашр қилинади
Маълум қилинганидек, 23-27 октбярь кунлари Тошкент шаҳрида анъанавий "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимида фаолият кўрсатувчи Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳафталикни рамзий очиш ва иштирокчиларни қутлаш учун сўзга чиққан Агентлик директори А.Ходжаев аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш, шунингдек, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштиришда анъанавий Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг аҳамияти чексизлигини таъкидлади.
Агентлик директори китобхонлар учун тақдим этилган 100 жилддан иборат “Рус адабиёти дурдоналари” ва “Туркий адабиёт дурдоналари” асарлар мажмуаларинининг изчил давоми сифатида “Ўзбек адабиёти хазинасидан” кўп жилдлик китоблар мажмуаси ҳамда 100 жилдлик “Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари” ўзбек тилида нашр қилиниши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" 27 октябрга қадар давом этади. Ҳафталик доирасидаги тадбирлар дастури билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.
Маълумот учун: Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларида бўлиб ўтмоқда.
📌 Батафсил
😉😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#UNWTO25 #samarkand23 #genassembly
16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида UNWTO Бош ассамблеясининг 25-йиллик юбилей сессияси ўз ишини якунлади.
Сессия доирасидаги тадбирлар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Шу аснода Ўзбекистоннинг туристик потенциали ҳам жаҳонга намойиш этилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Монополияга қарши суд ишида Google раҳбарларидан бири компаниянинг қидирув соҳасидаги улкан муваффақияти монопол мақоми билан эмас, балки ходимларининг инновацияси билан боғлиқлигини таъкидлади;
🗣Meta сунъий интеллект бўйича бош мутахассис Ян Лекун унинг одамларга таҳдид солмаслигини ва олдиндан бошқарув фақатгина рақобатни синдириши мумкинлигини таъкидлади;
🗣X "New York Times" нашри аккаунтидан "олтин верификация (тасдиқлаш) нишони"ни сабабсиз ўчирди;
🗣Маълум қилинишича, келаси ойда Буюк Британия сунъий интеллект имкониятлари ва хавфларини ўрганиш мақсадида халқаро маслаҳат гуруҳини ташкил этишни маълум қилди;
🗣Amazon ва X контент учун белгиланган жарималардан бош тортишмоқчи.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 Жорий йил 23-27 октбярь кунлари анъанавий "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтади
⏺Шунингдек, ҳафталик доирасида "Ёш кутубхоначилар" III форуми ҳамда "Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси" кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилади.
⏺Ҳафталик давомида бўлиб ўтадиган тадбирлар онлайн ва офлайн тарзда ташкил этилади.
⏺ Барча китобхон ва ахборот-кутубхона марказлари ходимлари, шунингдек, ёш ижодкор ва ноширларни ҳафталикка иштирок этишга таклиф этамиз!
⏺ "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023"да иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
⏺Ҳафталик доирасида ўтказиладиган тадбирлар дастури билан ушбу ҳавола орқали танишиб олинг.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Республикачилар мактаблар ижтимоий тармоқларни блоклашини исташмоқда;
🗣Одамларнинг жамоат жойларида сайр қилишларини тасвирга олишлари махфийлик ва оммавий суратга олиш масалаларини юзага келтирмоқда;
🗣Signal президенти Мередит Уиттакер компаниянинг шифрланган хабарлардан маълумотларни тақдим этишни сўраган ҳукуматларга қарши курашиш бўйича ёндашуви ҳақида маълум қилди;
🗣Жанубий Африка йирик технологик фирмалар маҳаллий ахборот компанияларининг даромад олиш салоҳиятини чеклаётганлигини аниқлаш мақсадида монополияга қарши текширув ўтказмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 19 октябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Электротехника саноати корхоналарининг 2023 йил январь-сентябрь ойлари якунлари
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Намоз Толипов, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣SEC раиси Гэри Генслер айтишича, сунъий интеллект келгуси 10 йил ичида молиявий инқирозни келтириб чиқариши “деярли муқаррар”;
🗣TikTok Европа Иттифоқида ўсмирларнинг шахсий ҳаётига дахлсизлик учун 345 млн доллар жарима тўлашдан "бош тортмоқда";
🗣Олимлар гуруҳи сунъий интеллект моделларида зарарли контент яратилишига тўсқинлик қилувчи "ғовлар мўрт" ва уларни осон четлаб ўтиш мумкинлигини аниқлашди;
🗣Тадқиқотларга кўра сунъий интеллект ҳанузгача инсон бошқарувига муҳтож;
🗣Instagramда монетизация воситаси номаълум муддатга тўхтатилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 18 октябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 9-20 октябрь кунлари Россияга ташрифи тафсилотлари
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Дилноза Каттахонова, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Умумтаълим мактабларида танлов фанларининг жорий этилиши
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ ТДТга аъзо мамлакатлар делегациялари билан учрашув ўтказилди
Хабар қилинганидек, АОКА директори А.Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси бугун Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти вазирлари ва юқори мансабдор шахсларининг 5-йиғилишида иштирок этди.
Йиғилишда мутасаддилар глобал ахборот майдонидаги таҳдидлар, уларнинг ечимлари, мамлакатларда амалга оширилаётган ислоҳотларни медиа-маконга холисона "кириб бориши"ни таъминлаш чоралари, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар вакилларининг ҳар жабҳада билим ва малакаларини оширишда ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Тадбир якунидан сўнг АОКА директори А.Ходжаев Қирғизистон, Қозоғистон ва Озарбайжон давлат делегация вакиллари билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Учрашувларда йиғилишда илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш, бу борада ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Ҳамкорлик доирасида тажриба алмашиш, биргаликда турли амалий тадбирлар ташкил этишга келишилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 17 октябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: "Ўзагроинспекция"нинг ўтган 9 ойлик фаолияти таҳлили ва соҳадаги ўзгаришлар
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Холида Шодиева, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт