Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz
📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясидаги нутқи.
📌Давлатимиз раҳбари нутқи давомида қатор долзарб таклифларни илгари сурди. Жумладан:
😄 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш;
😄 Ташкилотнинг “Яшил” туризмни жорий этиш бўйича энг яхши шаҳар” номинациясини таъсис этиш;
😄 Ташкилот доирасида 2025 йилни “Бутун жаҳон инклюзив туризм йили” деб эълон қилиш ва махсус декларация қабул қилиш;
😄 Бутунжаҳон туризм ташкилоти ҳузурида Сайёҳлик бўйича тарихий шаҳарлар кенгашини тузиш;
😄 Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Халқаро туризм академиясида иқтидорли мутахассислар учун махсус грантларни тақдим этади;
😄 Жаҳон ёшлар туризми саммитини Тошкентда ўтказиш;
😄 “Ипак йўли” брендини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Ташкилотнинг махсус халқаро мукофотини таъсис этиш;
😄 Етакчи оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва энг яхши саёҳат блогерларини ўзида бирлаштирадиган Глобал медиа кампусинини ташкил этиш.
👉 Шунингдек, Сайёҳлик бўйича тарихий шаҳарлар кенгашининг биринчи йиғилишини қадимий Бухоро шаҳрида, биринчи глобал медиа кампусни мамлакатимизда ўтказиш ташаббуси билдирилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
...Ташкилотимиз қўшимча платформалар яратиш орқали бу иқтидорли ва жонкуяр ижодкорларнинг катта куч ва салоҳиятини бирлаштиришда фаол рол ўйнаши лозим.
Шу муносабат билан етакчи оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва энг яхши саёҳат блогерларини ўзида бирлаштирадиган глобал медиа кампусини ташкил этиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз.
Бундай медиа форумни ҳар икки йилда бир марта Бош ассамблеянинг навбатдаги сессиялари доирасида ўтказишни мақсадга мувофиқ деб биламиз. Биринчи медиа кампусни юртимизда қабул қилишга тайёрмиз.
😉😉😉😉😉😉
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессиясидаги нутқидан
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 16 октябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар, долзарб вазифалар ижроси
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Google светофорлар ишлаш вақтини созлаш учун харита маълумотларидан фойдаланади;
🗣Маълум қилинишича, Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси бошқа минтақалардаги ҳамкасбларига қараганда сунъий интеллект борасида бир оз юмшоқроқ қоидаларни кўриб чиқмоқда;
🗣Instagram раҳбари Адам Моссери Threads иловасида янгиликлар "кучайтирилмаслиги"ни яна бир бор таъкидлади;
🗣Исроилдаги можаро контент модерацияси сиёсатини текширишни тақозо этмоқда — YouTube, Facebook, Instagram ва TikTok ХАМАСни қўллаб-қувватловчи мулоҳазаларни тақиқлади, бироқ Telegram бундай қилмади;
🗣Google "реклама ўлчови" учун восита тақдим қилди;
🗣АҚШ савдо вазирлиги Хитой билан давом этаётган ҳокимият учун курашларда умумий мақсадли сунъий интеллект дастурларининг кенг тоифасини чеклашни кўриб чиқмоқда;
🗣Таҳлилларга кўра сунъий интеллект саноати келаси йилда "совуқ душ"ни бошидан кечириши мумкин;
🗣Еврокомиссар Тьерри Бретон Марк Цукенбергга дезинформацияларни ўчириш борасида ҳушёр бўлишга чақириб мактуб йўллади;
🗣Сунъий интеллект – бу ижодкорлар, ижтимоий платформалар ва брендлар ўртасидаги алоқанинг янги нуқтаси.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 13 октябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: "Tashkent Textile Week" халқаро тўқимачилик ҳафталиги ва "UztextileExpo Autmn 2023" халқаро кўргазмаси тўғрисида
⚫️Иштирок этади: "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси раҳбарияти ва соҳа ташкилотлари
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: "InnoWeek.Uz-2023" халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги хусусида
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва тизим ташкилотлари раҳбарлари
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Ичимлик суви истеъмоли ва тўлов маданиятини янада шакллантириш борасида қилинаётган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Тадқиқотларга кўра сунъий интеллект воситалари контент яратишда инсонларни "ортда қолдиролмайди";
🗣Юта штати TikTok болаларга зарар етказишини даъво қилиб иловани судга бермоқчи;
🗣Сунъий интеллект стартапи сектор камарини маҳкамлашнинг янги белгиси сифатида ишчиларни ишдан бўшатмоқда;
🗣X бош директори Линда Яккарино "Wall Street Journal" конференциясида иштирок этишдан бош тортди;
🗣Фантастик жанр ёзувчиларидан бирининг таъкидлашича, сунъий интеллект ўз жисмига эга бўлишга лойиқ;
🗣Америкалик технология инвесторлари Исроилнинг фавқулодда ёрдам кўрсатиш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ваъда берди;
🗣eBay иловасининг сунъий интеллект бўйича биринчи директори одамларнинг онлайн-харидларини ўзгартириш воситаларини ишлаб чиқмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📚 Турон АКМда аср ошган асарларнинг тақдимоти бўлиб ўтди
Бугун "Faktor books" нашриёти ва АОКА ҳамкорлигида Турон ахборот-кутубхона марказида нашриёт ижодкорлари ва китобхонларнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда АОКА ходимлари, ноширлар, таржимонлар, ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари ва мутахассислари, музей вакиллари ва китобхонлар иштирок этди.
Ижодий учрашувда "Faktor books" нашриёти томонидан нашр этилган, моҳир ўзбек таржимонлари таржима қилган, асрлар ошган хорижий бестселлер асарларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ирвинг Стоуннинг "Ҳаётга ташналик", Нодар Думбадзенинг "Ҳелладос", Пауло Коэльонинг "Ихлос", Эрих Мария Ремаркнинг "Ортга йўл", Готфрид Келлернинг "Қишлоқлик Ромео ва Жульетта" ва яна бошқа қатор асарлар шулар жумласидандир.
Тадбир давомида барча иштирокчилар томонидан якдиллик билан китоб мутолаасини оммалаштириш, таржима асарлар сонини ошириш, китобхонлик кечаларини кўпроқ ташкил этиш фикрлари билдирилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌳 Жорий йилда, 25 октябрдан 1 декабргача, “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинади, унинг доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.
✅Бунда барча даражадаги раҳбарлар, вазирлар, ҳокимлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, нуронийлар, санъаткор ва спортчилар, машҳур блогерлар ўрнак кўрсатишлари муҳимлиги таъкидланди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 11 октябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Брифинг
⚫️Мавзу: Пахта йиғим-терими даврида меҳнат шароитлари яратилиши ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Фахриддин Ҳайитов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Тошкент метрополитенида сўнгги вақтларда юзага келаётган камчиликлар ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК раҳбарияти
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: "Туронбанк" АТБ томонидан ажратилаётган ипотека ва таълим кредитлари
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Нодирбек Муқимов, банк ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 10 октябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи одил судлов сифатини оширишга хизмат қилиши хусусида
⏺Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: 12-13 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши Ёшлар Кенгашининг 6-йиғилиши бўйича
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: “Ўзкомназорат” инспекцияси фаолиятининг ўтган 9 ойлик якунлари
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Эрмат Аширбаев, Рақамли технологиялар соҳасида назорат қилиш бошқармаси бошлиғи
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢9 октябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Давлат кадастрлари палатасининг ўтган 9 ой давомида бажарган ишлари таҳлили
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Муножат Йўлдошева, Давлат кадастрлари палатаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 6 октябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Брифинг
⚫️Мавзу: Прокуратура органлари томонидан қурилиш соҳасида олиб борилган назорат тадбирлари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шамшод Хўжақулов, Бош прокуратура бошқарма прокурори
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун ҳамкорликда амалга оширлаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Миллий гвардия раҳбарияти
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Халқаро ташкилотлар, молия институтлари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Буюк Британиянинг расмийлари тил моделларининг потенциал хавфини яхшироқ ўрганиш мақсадида OpenAI ва Google DeepMin томонидан яратилган тил моделларидан кенгроқ фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда;
🗣Жанубий кореялик тадқиқотчилар гуруҳига кўра, GPT-4 юрак-қон томир касалликларини олдиндан айтишга ёрдам бериши мумкин;
🗣Прогнозларга кўра, 2025 йилга келиб АҚШда генератив сунъий интеллектнинг 10 нафар фойдаланувчисидан 7 таси ушбу технологиядан иш жойида фойдаланади;
🗣Microsoft компаниясидан Жарон Ланье таъбирича, генератив сунъий интеллект технологиялари инсон қадр-қимматига эга бўлмаган ҳолда ривожланиши "ҳамма нарсани, шу жумладан ҳақиқатни ҳам бузади";
🗣Google эндиликда 13-17 ёшли ўсмирларга сунъий интеллект билан қидириш хизматига киришларига рухсат беради, таъкидлашича, унда зарарли ёки номуносиб контентни тақиқловчи чекловлар мавжуд;
🗣Google фойдаланувчилари маълумотлари полиция томонидан ордер беришда, шу жумладан, яшаш жойини тўғрисидаги ҳамда зўравонлик қўлланилмаган жиноятлар ва гумондор бўлмаган шахсларга нисбатан қидирувларда тобора кўп фойдаланилмоқда, бу эса маълумотлар махфийлиги ва Конституцияга мувофиқлик каби саволларни юзага келтирмоқда;
🗣FCC тармоқли нейралитетни тиклаш режаларини маълум қилди;
🗣Microsoft маълумотлар марказларини сунъий интеллект билан қувватлантириш учун атом энергиясидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📔 Ўзбекистонлик ноширлар “ДУШАНБЕ КИТОБ – 2023” XI халқаро китоб кўргазмасида иштирок этмоқда
Жорий йил 3-5 октябрь кунлари Душанбе шаҳридаги Тожикистон миллий музейида “ДУШАНБЕ КИТОБ – 2023” XI халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтади.
Халқаро китоб кўргазмасида Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Туркманистон, Россия, Беларус, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан 30 дан зиёд нашриёт, матбаа корхоналари ва китоб савдо ташкилотлари иштирок этмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон делегацияси қаторида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси, “O‘zbekiston nashriyoti”, “Zamin-nashr”, “Sahhof”, “Hilol-nashr”, “Credo-Print”, “Best-book” нашриётлари ва матбаа корхоналари вакиллари турли жанрларда 230 номдаги адабиётлар билан қатнашмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида Тожикистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари Сафарзода Давлат Шариф сўзга чиқиб, кўргазма иштирокчиларини китобхонлик байрами билан қутлади.
Шунингдек, сўзи давомида китоб кўргазмалари давлатлар ўртасида маъданий-маърифий, қўшничилик, адабий алоқаларни мустаҳкамлаш, китоб нашрлари, таржима соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, мумтоз ва замонавий адабиётнинг юксак намуналарини оммалаштириш, ўзаро тажриба алмашишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Халқаро китоб кўргазмаси доирасида илмий-амалий конференциялар, МДҲ давлатлари антологиялари, шунингдек, янги нашрлар тақдимотлари, турли музокара йиғилишлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “ДУШАНБЕ КИТОБ – 2023” XI халқаро китоб кўргазмаси 5 октябрга қадар давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 3 октябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️〰️〰️
✅ Брифинг
⏺Мавзу: Олий таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️〰️
✅ Матбуот анжумани
⏺Мавзу: 24-27 октябрь кунлари ўтказиладиган "ICTWeek Uzbekistan-2023" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигини ҳақида
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбарияти
〰️〰️〰️〰️〰️
➡️Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣АҚШ судьясининг таъкидлашича, Монтана штат бўйлаб TikTokни тақиқлаш билан "ҳаддан ошиб кетган" бўлиши мумкин;
🗣Болалар ва ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги янги қонунлар суд даъволари сабаб "боши берк кўчага" кириб қолди;
🗣Нью-Йоркда таклиф қилинган қонун алгоритмга асосланган платформалардаги каналларга кириш учун ота-она ёки васийнинг розилигини талаб қилади;
🗣Европа Иттифоқи Google реклама бизнесини тўхтатиш билан таҳдид қилди;;
🗣Googleнинг сув тошқинларини прогнозлаш воситаси эндиликда АҚШ ва Канадада ҳам ишлай бошлади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#UNWTO25 #samarkand23 #genassembly
📢 Бугун Самарқанд шаҳридаги Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси ўз ишини бошлади.
🤳 Сессия доирасидаги тадбирларнинг сифатли фото ва видеолари учун юқоридаги медиабанк онлайн хостинг ҳаволасидан (https://rb.gy/72gzd) фойдаланишингиз мумкин.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💰 "Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси" вилоят босқичи ғолиблари АОКА томонидан бир йил давомида моддий рағбатлантирилади
Ҳар йили ахборот-кутубхона мутахассисининг касбий малакасини ошириш ва ривожлантириш, инновацион фаолияти ва ижодий ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, мутахассисларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш, кутубхоначи касбининг ижодий имижини шакллантириш, ахборот-кутубхона марказлари ўртасида ижтимоий ҳамкорлик ва соғлом рақобатни ривожлантириш мақсадига "Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси" танловини ўтказиш анъанага айланган.
Ҳозирда ушбу танловнинг вилоят босқичлари ўтказилмоқда. Жумладан, Бухоро вилоятида "Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси"ни аниқлаш ва Республика босқичига йўналтириш учун танлов ўтказилди.
Якуний натижаларга кўра, Ғиждувон тумани ахборот-кутубхона маркази Ахборот коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати мутахассиси Меҳри Жўраева биринчи, Бухоро тумани ахборот-кутубхона маркази Абонент ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш хизмати раҳбари Дилшода Раҳматова иккинчи, Пешку тумани ахборот-кутубхона маркази Ахборот коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати мутахассиси Мафтуна Давлатова учинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун: танловда 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган мутахассислар бир йил давомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистонда белгиланган"Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси" вилоят босқичи ғолиблари АОКА томонидан бир йил давомида моддий рағбатлантирилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Жорий йил 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳри UNWTO Бош ассамблеясининг 25-йиллик юбилей сессиясига мезбонлик қилади.
Юбилей сессия доирасидаги тадбирларни юксак савия ва даражада ўтказилиши ҳамда маҳаллий ва хорижий масс-медиада кенг ёритилишини таъминлаш мақсадида юқори тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборий ҳамкор сифатида барча оммавий ахборот воситаларининг ёритиш ишларида кўмаклашиш, шунингдек, зарур маълумот ва ахборотлар таъминотида фаоллик билан чораларни амалга оширмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
▪️ Бир гуруҳ матбуот соҳаси фахрийларига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди
Мамлакатимизда турли соҳаларда узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган, ёш кадрларни тайёрлашда хизмат кўрсатган устоз-мураббийларни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш анъанага айланган.
Бугун АОКАда матбуот, кутубхона, нашриёт ва матбаа соҳаларида узоқ йиллар фидокорона фаолият олиб борган бир гуруҳ фахрийларга ушбу кўкрак нишони тантанали топширилди.
Агентлик директорининг ўринбосари Ғ.Бозоров кўкрак нишони соҳибларини қутлар экан, ҳар бирларининг ҳаёт ва меҳнат фаолиятлари ёшлар учун ибрат мактаби эканлигини таъкидлади.
– Ўйлайманки, узоқ йиллар қилган самарали меҳнатларингизнинг бундай эътирофи сизларга Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва маънавий баркамол ёшларни тарбиялаш йўлида олиб бораётган ишларингизга янада ғайрат ва куч-қувват бағишлайди, деди Ғ.Бозоров сўзи давомида.
"Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирланганлар қуйидаги ҳаволада келтирилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 12 октябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида зарур амалиётлар стандарти талабларини жорий этиш ҳолати
⏺Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Севара Тўлаганова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: ОИТСга қарши курашиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: 13 октябрь – Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Фурқат Абдиқодиров, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Глобал компьютер етказиб бериш 9 фоизга камайди;
🗣Midjourney томонидан яратилган 3000 та сунъий интеллект тасвирлари таҳлили шуни кўрсатдики, сунъий интеллект тизими миллий ўзига хослик борасида, аввалгидек, юқори стереотипларга таянади;
🗣Google эндиликда фойдаланувчилардан анъанавий пароллардан паролсиз логинларга ўтиш билан аккаунтлари учун калит яратишларини сўрамоқда;
🗣АҚШда Қонунчилар TikTokни тақиқлашга эътибор қаратишмоқда;
🗣Blueskyнинг охирги янгиланиши электрон почта текшируви ва чалғитувчи ҳаволаларни белгилайдиган тизимни ўз ичига олади;
🗣Сунъий интеллект АҚШ ва Канадани "ҳақиқий сув тошқини"га тайёрламоқда;
🗣Исроилга қаратилган киберҳужумлар сони ортиб бормоқда;
🗣Европа Иттифоқи комиссари Тьерри Бретон, агар Х Исроилдаги вазият ҳақида дезинформация қайд этилганда, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузганлиги аниқланса, платформани жаримали санкициялар кутаётганини таъкидлади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❔ “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари кунлари” доирасида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида учрашув ўтказилди
Учрашувда “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров глобаллашув жараёни жадал кечаётган ахборот хуружлари тобора кучайиб бораётганини, фейк хабарлар, дезинформациялар ошиб бораётган таҳликали шароитда холис ахборотга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортаётганини қайд этди.
Шунингдек, холис ахборот тарқатишда, аниқлик ва ишончлилик тамойилида газеталарнинг таҳлилий қуввати ниҳоятда муҳимлиги қайд этилди. Мутолаа маданияти ва унинг ёшлар онги юксалиши учун фойдаси ҳақида ҳаётий асосли фикрлар билдирилди.
Университетнинг Оммавий ахборот воситалари ва нашриёт бўлими бошлиғи Бахтиёр Ҳасанов “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг ёрқин самарасини кўп сонли ўқувчиларга етказиши туфайли ўтган қисқа давр мобайнида катта аудиторияни қамраб олгани, таҳлилий-танқидий мазмундаги мақолалар билан бугунги ислоҳотлар натижадорлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани таъкидлади.
Учрашувда талабаларнинг таклиф ва саволлари эшитилиб, уларга аниқ мисоллар билан жавоб берилди. Университет талабалари, ёш тадқиқотчилари билан ижодий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Ёшларга таҳририятнинг эсдалик совғалари улашилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Сунъий интеллект тоборо инсоний эмпатияга тақлид қилмоқда, глобал шифокорлар етишмаслиги эса сунъий ителлект чат-ботларини кўпроқ жорий қилишга олиб келмоқда;
🗣Meta ва бошқа корпоратив гигантлар қарзга ботмоқда;
🗣Instagram америкалик муаллифларга пулли бонуслар тўлашни тиклаши мумкин;
🗣X Ғазода можаро бошланишидан бир неча ой олдин ҳозирда платформада кенг тарқалаётган дезинформацияларни аниқлаш учун ишлатиладиган дастурий таъминотдан фойдаланишни тўхтатган эди;
🗣FTC ижтимоий тармоқлардаги фирибгарликларни реклама таргетингни билан боғлади;
🗣Вьетнам ҳукумат агентлари Конгресс аъзолари, АҚШ сиёсатчилари ва журналистларнинг телефонларига жосуслик дастурларини ўрнатишга уринишди;
🗣Meta платформадаги янгиликлар модерациясидан узоқлашиш эҳтимоли сабаб янгиликлар билан "қадамба-қадам" ҳаракатланади;
🗣Metaнинг Европа Иттифоқидаги фойдаланувчилардан Facebook ва Instagramнинг бепул версияси учун тўлов ундириш режаси даромадни оширишдан кўра мавжуд реклама бизнесини сақлаб қолишга қаратилган бўлиши мумкин;
🗣АҚШ маркетологлари электрон почта маркетинглари бюджетини оширишмоқда, бундан мақсад жалб қилишни кўпайтириш усулларини излашмоқда .
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Тадқиқотчиларга кўра сунъий интеллектни ҳаддан зиёд тартибга солиш уни янада хавфли қилиши мумкин;
🗣57% корпоратив маркетологлар электрон почта кампанияларида сунъий интеллектдан фойдаланадилар;
🗣Европа Иттифоқи комиссари генератив сунъий интеллектни тартибга солишдаги "панаройя" инновацияларга тўсқинлик қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди;
🗣TikTok ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.
🗣200 дан ортиқ маҳаллий янгиликлар нашрлари хабарлари ва етакчи медиа гуруҳларининг тезкор ахборотларини ёритиб борувчи SmartNews янгиликлар иловаси ишга туширилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Meta компаниясида маркетологлар учун фон тасвирларини яратиш ҳамда ижтимоий контент ҳажмини ўзгартириш билан шуғулланадиган янги сунъий интеллект воситалари мавжуд;
🗣АҚШ Googleни ноқонуний усулларда реклама нархларини оширишда айбламоқда;
🗣Буюк Британия янги телекоммуникация коалициясини тузиш учун етакчи давлатларга қўшилади ва янги телекоммуникация технологияларига 70 миллион фунт стерлинг сармоя киритади;
🗣Жорий йилда адабиёт бўйича Нобель мукофоти норвегиялик ёзувчи Йону Фоссега инновацион пьесалари ва насрий асарлари учун берилди;
🗣Google Gmailда спамни олдини олиш учун катта ўзгаришлар қилмоқда;
🗣Meta компанияси Instagram ва Facebook учун 14 доллар қийматида рекламаларсиз абонент тўловини таклиф қилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 5 октябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Брифинг
⚫️Мавзу: Фитосанитария соҳасида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аҳамияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Об-ҳаво ўзгариши, ифлосланиши ҳамда аҳоли ва ҳудудларни табиий гидрометеорологик хавфли ҳодисалардан огоҳлантириш
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Гидрометеорология хизмати агентлиги раҳбарияти
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Ипотека ва уй-жой қурилиш дастурларини шакллантириш, соҳани ривожлантириш ва молиялаштириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Акбаржон Ниғматов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 4 октябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️〰️〰️
✅ Матбуот анжумани
⏺Мавзу: Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолиятининг ўтган 9 ойлик якунлари ва истиқболли режалари
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"АЖ раҳбарияти
〰️〰️〰️〰️〰️
✅ Брифинг
⏺Мавзу: Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбдусман девони ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️〰️
➡️Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣X янги сиёсатида миллионлаб одамларнинг шахсий ҳаётига дахлсизлик ҳуқуқини бузиш хавфи мавжуд;
🗣Канада федерал судининг қарори мамлакат фуқароларига Google қидириш натижаларидан исмларини ўчиришни талаб қилиш имкониятини берди;
🗣TikTok ходимлари машҳур фойдаланувчилар билан боғлиқ махфий маълумотлардан фойдаланишлари мумкин;
🗣Одамлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш мақсадида "роҳиб режими"га ўтишмоқда;
🗣Европа Иттифоқи сунъий интеллект чиплари бўйича рақобатга қарши терговни бошлади;
🗣АҚШ Олий суди ижтимоий тармоқларда модерация тўғрисида муҳим ишларни кўриб чиқади;
🗣YouTubeда шаҳвоний ва очиқ контентни ўчириб ташлашга қаратилган саъй-ҳаракатларга қарамай, катта ёшлилар учун ноқонуний видеороликларни қидириш билан шуғулланувчи ҳамжамиятлар тобора "гуллаб-яшнамоқда";
🗣Веб-сайтлар Google Bard ва сунъий интеллектнинг келажакдаги моделларидан воз кечишлари мумкин;
🗣Ўсмирлар ижтимоий тармоқларда ўзларини қандай ҳис қилишлари ҳақидаги сўровга 65% респондент ижтимоий тармоқ уларни дунё билан боғлашини, лекин таъқиб учун сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💐 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни!
АОКА жамоаси барча устоз ва мураббийларни,шунингдек, устоздек шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлайди!
Заҳматли ва шарафли касбий фаолиятингизда мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, хонадонингизга файзу-барака, баркамол авлодни вояга етказишдаги эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт