aoka_uz | Неотсортированное

Telegram-канал aoka_uz - AOKA - Rasmiy kanali

18468

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Подписаться на канал

AOKA - Rasmiy kanali

📢29 сентябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

✅ Мавзу: Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Сарвиноз Шералиева, "Ўзметкомбинат" АЖ ахборот хизмати раҳбари

Мавзу: Геоинновация йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Неъматжон Атамуратов Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 28 сентябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
✅Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
Ўзбекистоннинг археологик мероси: тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, уларнинг муҳофазасини мустаҳкамлаш ҳамда тарғибот усулларидан кенг фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Маданий мерос агентлиги ва Бош прокуратура раҳбарияти ҳамда мутасаддилари
😉😉😉😉😉

✅ Брифинг

⚫️Мавзу:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан инсофсиз рақобат амалиётлари ва давлат харидлари соҳасида назоратни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Отабек Усмонов, Қўмита ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

🗣Канадада Meta янгиликларининг ўчирилиши талаба журналистларга катта таъсир кўрсатди;

🗣Хитой ижтимоий тармоқларида аёллар цензура ва таъқибга учрамоқда;

🗣Индонезия ҳукумати TikTok Shopни тақиқлади;

🗣YouTube Premium Lite обунасидан воз кечмоқчи;

🗣Британия матбуоти Facebook News ёпилишини "демократия учун фавқулодда таҳдид" деб атади;

🗣Metaнинг Horizon Worlds иловаси виртуал реалликдан ташқарида ҳам ижобий баҳоланди;

🗣Microsoft компанияси сунъий интеллект харажатлари ошиши туфайли OpenAI "қарамлигини" камайтирмоқчи;

🗣Бир гуруҳ ташаббускор ҳуқуқшунослар суд биносига келиб Googleнинг монополияга қарши даъвосидаги "ахборот бўшлиқларини" ижтимоий тармоқлар орқали тўлдиришмоқда;

🗣Буюк Британия маълум қилишича Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасида маълумот узатиш шартномасини узайтирмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

"Туркий адабиёт дурдоналари" лойиҳаси ижодкорлари билан учрашув Хоразмда давом этмоқда

"Янги ҳаёт, янги Ўзбекистон учун" шиори остида ҳамда "Китобсевар миллат" лойиҳаси доирасида республика бўйлаб ташкил этилаётган “Туркий адабиёт дурдоналари” 100 жилдлик асарлар тўплами ижодкорлари билан учрашув Хоразм вилоятида бўлиб ўтди.

Учрашувда АОКА, Миллий кутубхона, Ёзувчилар уюшмаси, вилоят АОК бошқармаси ва ахборот-кутубхона марказлари мутасаддилари, шоир-ёзувчилар, таржимонлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Савол-жавоб тарзида бўлиб ўтган самимий учрашувда мажмуа тузувчилари ижодий жараёндаги қизиқарли воқеалар ҳақида сўзлаб беришди. Ўз ўрнида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида таржимонлар мактабини шакллантириш, ривожлантириш, ёшларни миллий-маҳаллий адабиётлар билан бир қаторда жаҳон дурдоналари билан таништириб боришнинг аҳамияти таъкидлаб ўтилди.

Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамда туман кутубхона марказларига "Китоб карвони" акцияси доирасида 100 жилдли мажмуа ва бошқа кўплаб китоблар совға қилинди.

“Туркий адабиёт дурдоналари” ижодкорлари билан ижодий тадбирлар Хоразм вилоятининг туманларида бугун ҳам давом этмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢27 сентябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижалари
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Рустамбек Эшбеков"Ўзкимёсаноат"АЖ ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🗂 Ишчи гуруҳ томонидан "Ахборот кодекси" лойиҳаси муҳокамаси давом эттирилди

Бугун АОКАда Ахборот кодекси лойиҳаси бўйича манфаатдор идора ва ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда жамоатчилик муҳокамаси ҳамда ЮНЕСКО экспертлари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида қайта тўлдирилган ва ўзгартишлар киритилган Ахборот кодекси лойиҳаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳужжатда қамраб олиниши кутилаётган ижтимоий муносабатлар кўлами таҳлил қилинди.

Йиғилишда Ишчи гуруҳ томонидан барча ўрганишларни умумийлаштирган ҳолда келгусида соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирокида кўриб чиқиб, якуний хулоса қилиш бўйича келишиб олинди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢25 сентябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Коллеж ва техникумларга тест синовлари ўтказилиши бўйича
Вақти: 17:00
Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📹 DW Академия медиа мактаби томонидан ташкил этилган "Журналистика" ва "Медиаменежмент" курслари бўйича уч кунлик ўқув семинарининг биринчи иш куни

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Матбуот котиблари учун ижтимоий тармоқлар билан ишлаш хусусиятлари тўғрисида тадбир ўтказилди

Бугун АОКАда давлат органлари ва идоралари ахборот хизматлари раҳбарлари учун турли ижтимоий тармоқлардаги ахборот манбалари билан ишлаш, уларнинг ишончлилигини ошириш бўйича оффлайн ва онлайн тарзда амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар давомида, шунингдек, дезинформация, фейк хабарларга қарши курашувчи каналлар ҳаққонийлигини акс эттирувчи "верификация" белгисини олиш талаблари, сўров юборилганда рад этилиш асослари, қандай маълумотларни тақдим этиш лозимлиги батафсил тушунтирилди.

Матбуот котибларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтлари, уларни юритиш ҳолати, тасдиқ белгисининг расмий саҳифалар учун қандай устуворлик ва афзалликлар тақдим этиши ҳақида кўплаб намуналар мисолида шарҳлаб берилди.

Тадбирда матбуот котиблари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш асносида фаолиятлари давомида фойдаланишлари ва қўллашлари учун зарур билим, кўникма ҳамда тажрибага эга бўлишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢22 сентябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Ичимлик суви нархларининг шаклланиши, бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Тизимда қонунчиликни такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш ишлари
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 21 сентябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉😉
Матбуот анжумани

Мавзу: Овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари
😉😉😉😉😉😉

Брифинг

Мавзу: Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш борасидаги ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🗣Google Jigsaw авторитар интернет цензурага қарши курашиш учун янги воситани ишга туширди;

🗣Instagram фойдаланувчилари унинг ойига 12 долларлик обунасидан норозилик билдирмоқда;

🗣Amazon озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги янги тариф режалари ҳақида "бош қотирмоқда";

🗣Янги сўровга кўра АҚШда X фойдаланувчиларининг 60 фоизи платформани, аввалгидек Twitter, хабарларни эса "твитлар" деб аташади;

🗣Meta бошқа бошқарувчи органлар ҳам Европа Иттифоқи "изидан бориши" мумкинлигидан хавотирланиб, шахсийлаштирилган реклама таргетингига "қарам"ликни қисқартирмоқда;

🗣Bard платформасида эндиликда Google Диск, Gmail, YouTube, хариталар ва бошқа кўплаб иловалар учун кенгайтириш имкони мавжуд;

🗣Буюк Британияда қизлар ва ёш аёлларнинг "бахтлилик" кўрсаткичи 2009 йилдан бери энг паст – 37%га тушди. Бунга сабаб сифатида уларга кайфиятни тушурувчи контент юборилаётгани кўрсатилмоқда;

🗣Янги тадқиқотларга кўра Facebook вакциналар ҳақидаги дезинформацияларни ўчирганда, эмлашга қаршилар тезкорлик билан қайтадан гуруҳ бўлиб тўпланишади;

🗣Австралия ҳукумати маълум қилишича, танишув иловалари фойдаланувчиларни жинсий зўравонликдан ҳимоялаш учун хавфсизлик стандартларини яхшилашлари лозим;

🗣TikTok ходимларнинг ишхонага келишларини назорат қилиш воситасини тақдим этди, у бэйджикларни сканерлашни назорат қилади ва ходимлардан келмаганлик сабабларини тушунтиришни сўрайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

🗣Буюк Британиянинг рақобат ва бозорлар департаменти сунъий интеллектни тартибга солишнинг еттита тамойилини баён қилди;

🗣Microsoft сунъий интеллект тадқиқотчилари GitHubда очиқ манбали тренингни нашр этишда тасодифан ички махфий маълумотларни фош қилишди;

🗣Ишлаб чиқарувчилар сунъий интеллект томонидан яратилган материалларни аниқлайдиган янги воситалар устида иш олиб боришмоқда;

🗣Европа Иттифоқи TikTokни 345 миллион евро жаримага тортди;

🗣Google YouTubeда рекламалар оптимизациясини яхшилаш учун янги сунъий интеллектни ишга туширади;

🗣Буэнос-Айресда юзни таниш тизими борасидаги зиддиятлар технологияни жиноятчиларни аниқлаш ҳамда фуқароларнинг шахсий ҳаётини ҳимоялаш ўртасидаги курашда акс этмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

🗣Artifact Links номи остида янги функцияни ишга туширди, у фойдаланувчиларга деярли ҳамма нарсага ҳаволаларни жойлаш имконини беради;

🗣Экспертлар ижтимоий тармоқлар, қидириш тизими ва ўйин платформалари учун рейтинг тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда;

🗣Googleнинг антимонополия иши сўнгги ўн йилликдаги энг муҳим воқелик ҳисобланади;

🗣АҚШ Олий суди ҳукуматнинг ижтимоий тармоқлар билан алоқаларини чеклайдиган қарорни бекор қилди;

🗣 Instagram "лайк"ларни яширин имконини синовдан ўтказмоқда, яъни бутун аудитория сиз босган "ёқди" реакциясини кўрмайди;

🗣Twitter / Х веб-версияда "верификацияланган обуначилар" иловаси устида ишламоқда.

💬 WhatsApp

🗣 бошқа мессенжерлар билан ҳамкорлик устида иш бошлади;

🗣 сунъий интеллект чатлари ва сунъий интеллект қаҳрамонларни қўшиши мумкин;

🗣TikTok қидириш натижаларида Википедиядан парчалар қўшади;

🗣Telegramда канал номидан сторизлар пайдо бўлиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

🗣АҚШнинг 38 та штати ва Адлия вазирлиги Google компаниясини онлайн-қидиришда монополияга йўл қўйганликда айбламоқда;

🗣Сунъий интеллект билан шуғулланувчи компаниялар дунёни "яшиллаштириш" ва энергияни сарфлаш ўртасида "нозик аросат"да қолишмоқда;

🗣Озиқ-овқат саноати овқатланиш одатларини шакллантириш мақсадида TikTokда диетолог-инфлюенсерларга ҳақ тўлашмоқда;

🗣Сўнгги вақтларда YouTube рекламани блокловчиларни агрессив тарзда фаолроқ блокламоқда;

🗣Илон Маск томонидан судга даъво киритилган нафратга қарши курашувчилар гуруҳи X тўғрисида яна бир ошкора ҳисоботни эълон қилишди;

🗣Бошқарувчи органлар ва технология компаниялари сунъий интеллектни назорат қилиш зарурлигига қўшилишади, бироқ буни қандай амалга ошириш ҳудуд нуқтаи назаридан бир-биридан кескин фарқ қилади;

🗣Депрессияни даволаш бўйича стартап маълумотига кўра иккита инсон бош мия суягида ўз қурилмасини имплантация қилганини маълум қилди;

🗣Оқ уй йирик технология компаниялари томонидан сунъий интеллект хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги мажбуриятларни эълон қилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида “PR технологиялардан фойдаланган ҳолда шахсий брендни яратиш ва омма олдида нутқ сўзлаш маҳорати” мавзусида Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари Ахборот хизмати раҳбарлари ва ходимлари учун вазирлик биносида амалий семинар ташкил этилди.

Тренинг давомида матбуот котиблари PR технологиялардан фойдаланган ҳолда шахсий брендни яратиш ва омма олдида нутқ сўзлаш, ахборот хизмати фаолиятида мобилографиядан фойдаланиш бўйича кўникмалар ҳосил қилдилар. Машғулотлар интерактив усулда ўтказилди, мутахассислар билим олиш баробарида тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларга жойланаётган фото ва видео материалларда йўлга қўйилаётган хато ва камчиликлар, уларни сифатли тайёрлашда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔰 Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясини мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди

Бугун АОКА ва тизим ташкилотлар ходимлари, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари иштирокида жорий йилда ўзгартиш ва қўшимчалар билан янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида аҳолининг фаровон турмуши ва ҳуқуқларини таъминлаш бўйича белгиланган имкониятлар, имтиёзлар, енгилликлар моҳияти юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири, юридик фанлар доктори Н. Қўлдошев ва Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институтини бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори А. Тешабоев мавзу бўйича маърузалар қилишди.

Жумладан, янги таҳрирдаги Конституцияни сўзсиз ва тўлиқ амалга оширишда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг устувор вазифалари ҳақида батафсил тушунча ва маълумотлар беришди.

Қайд этилишича, янгиланган Конституция 220 мингдан зиёд келиб тушган таклиф ва ташаббуслар асосида 65 фоизга ўзгартирилди.

Ўқув-семинарида, шунингдек, Конституцияни янгилаш заруратлари, барча вазирлик ва идоралар фаолиятида сўзсиз ижрони таъминлаш мақсадлари, асосий принциплар, инсон ва фуқароларнинг эркинликлари ва бурчлари кўргазмали тушунтирилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

💬 Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида давлат сиёсати ва халқаро мажбуриятлар: ахборот хизматларининг вазифалари нималардан иборат?

Бугун АОКАда вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари учун “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари” мавзусида ўқув курслари бошланди.

Ўқув курсини Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов очиб берди. Кириш сўзи давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бунда ОАВ ва ахборот хизматлари имкониятлари кенглигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан АОКА директори А.Ходжаев инсон ҳуқуқлари ҳимояси глобал миқёсда долзарб эканлигини, мамлакатда сўз эркинлигини, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, фуқроларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсад қилинганлигини эътироф этди.

Тадбирда матбуот котиблари инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, шу аснода фаолият юритаётган ташкилот нуфузини ҳам муҳофаза қилишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, мезонлар ва принциплар ҳамда бошқа соҳага оид саволларга жавоб олишди.

Ўқув семинари эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

➡️ Батафсил

📏📏📏📏📏📏

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

🗣Meta TikTok пайдо бўлгандан бери ўзига қайтариш учун тинимсиз ҳаракатда бўлган ёшлар аудиториясини жалб қилиш мақсадида сунъий интеллект ва машҳур шахслар ёрдамида чат-ботларни ишга туширишни режалаштирмоқда;

🗣Getty платформаси Nvidia билан ҳамкорликда Getty кутубхонасига асосланган, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган тасвир яратиш воситасиGetty Images сунъий интеллектни ишга туширади;

🗣Прогнозларга кўра, 2025 йилга келиб АҚШда катта ёшлилар Facebookга қараганда TikTokда кўпроқ вақт ўтказишади;

🗣Оқ уй булутли ҳисоблаш билан шуғуллагувчи компаниялардан мижозлар ҳақидаги айрим маълумотларни очиқлашни талаб қилиши мумкин;

🗣Инвестор ва таҳлилчиларга кўра Хитойда сунъий интеллект соҳасидаги жадал ривожланаётган қуролланиш пойгаси тезкор консолидация билан якунланиши мумкин;

🗣Эндиликда ChatGPT беш хил овозда гапириши мумкин ва уларнинг барчаси инсон овозида, ритмик, интонация билан, шунингдек, ўзига хос эшитилади;

🗣Олимлар сунъий интеллектдан ўрмон ёнғинлари муаммосига қарши курашда фойдаланади;

🗣Медиа сунъий интеллект стратегиясида иккинчи планга тушиб қолмоқда;

🗣Сунъий интеллект ишлаб чиқарувчилари шоир ва ёзувчиларга ёрдам сўраб мурожаат қилишмоқда;

🗣Муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ муаммолар генератив сунъий интеллектни ҳали узоқ вақт тақиб қилиши мумкин;

🗣Google қидирув тизимидаги янгиланиш веб-сайтлар эгаларининг норозилигига сабаб бўлмоқда;

🗣Microsoft Surface тадбирида Bing сунъий интеллектнинг асосий янги функциялари тақдим этилди ;

🗣YouTube сунъий интеллек учун инвестиция киритади;

🗣БМТ сунъий интеллектни қандай бошқариш борасида "боши берк кўчага кириб қолди";

🗣Microsoft шу ҳафтада Windows фойдаланувчилари учун сунъий интеллект функцияларини ишлаб чиқаради;

🗣TikTok маълумотларидан фойдаланишнинг қатъий қоидалари тадқиқотчиларга иловани ўрганиш имконини бермайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 26 сентябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Пахта мавсумида муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва мажбурий меҳнатни олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Фахриддин Ҳайитов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, уларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар ва Энергетика вазирлиги мутасаддилари

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолияти ва халқаро алоқалар натижалари
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Даврон Шукуров, Марказ директори

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

🖼 Instagram

🗣сторизлар учун рўйхат яратиш имконият устида ишларни давом эттирмоқда;

🗣матн ёрдамида яратилган исталган Reels нашрнинг ҳар қандай матнини янги роликда фойдаланиш имконини йўлга қўйди;

🗣каналлардаги постларга шарҳ ёзиш имкониятини синовдан ўтказмоқда;

🗣каналлар учун "Видеоларни хуш кўрдик" номли янги опцияни қўшди;

🗣"веб-сайтга кириш учун "бармоғингизни экранда ҳаракатлантиринг" кўрсатмасини синовдан ўтказмоқда;

🗣чатда турган жойини бўлишиш имконияти устида ишламоқда;

🗣эслатмаларда "сизнинг жавобингиз" опциясини синовдан ўтказмоқда;

🗣аватарларни жонли эфирда реакция сифатида қўллаш устида иш олиб бормоқда;

🗣тасмадаги нашрларда канални белгилаш имкониятини синовдан ўтказмоқда;

🐦 Threads

🗣хабарларни иқтибос қилиш имкониятини қўшди;

🗣ўчирилган профилларни тиклаш имконияти (фақат 120 кундан сўнг) устида ишламоқда;

🌐 Facebook

🗣пулли верификация дастурини бизнес-аккаунтлар учун кенгайтирмоқда;

🗣фойдаланувчиларга тизимдан чиқмасдан қўшимча тўртта профилга эга бўлиш имкониятини берувчи функцияни қўшди;

🐦 Twitter / Х

🗣X Premium фойдаланувчилари учун идентификатор текширувини бошлайди;

🗣Premium обуначилари мобил қурилмалари навигациясида ҳамжамият эслатмаларини муҳрлашлари мумкин;

🗣Premium чекланган функцияларга эга режа учун арзонроқ нархларда сотилади;

🗣сиз эслатма қўшган нашрни кимдир ўчирса ёки ушбу эслатмани кераксиз деб билганда хабар жўнатади;

🗣Twitter (X) далилларни текшириш тизими иштирокчиларга қарама-қарши қарашларни кўриб чиқиш имконини беради;

🗣премиум-обуначилар ўзларига ёққан хабарларни яширишлари мумкин;

🗣мунозарали баёнотлар тўғрисида хабардорликни ошириш учун ҳамжамият қайдлари бўйича янги навигация модулини қўшади;

🗣десктопда видео учун "Суратдаги сурат" режим опциясини қўшди;

🗣фаол бўлмаган фойдаланувчилар номини чоп этишни кўзламоқда (эҳтимол,уларни аукционда сотиш учун);

📹 YouTube

🗣видео муаллифлари уларнинг видеолари асосида нечта клип яратилгани ва ушбу клиплар неча марта кўрилганини билишлари мумкин;

🗣мобил контент яратувчилар учун видеомуҳаррирни ишга туширди;

💬 WhatsApp

🗣видеоқўнғироқларга "emoji"ларни қўшиши мумкин;

🗣муфассал шифрлаш учун хавфсизлик кодини автоматик равишда текшириш функциясини жорий қилади;

🗣икки баравар кўп иштирокчилар билан (32 нафаргача) гуруҳли қўнғироқларни синовдан ўтказади;

📹 TikTok

🗣нейротармоқлар томонидан яратилган контентни белгилаш воситасини расман тақдим қилди;

🗣эндиликда Googleда излаш натижалари учун мурожаат қилишни таклиф этади;

🗣25 октябрдан "Ҳисоб ёзувини бошқаларга таклиф қилиш" функциясини қўллаб-қувватлашни тўхтатади;

📌Бошқа янгиликлар

🗣 ОК фойдаланувчилар учун контентларни тасвирга олиш бўйича маслаҳатлар билан янги лойиҳани ишга туширди;

🗣 Google қидириш натижаларидаги парчаларда матн кўк рангда бўлишини синовдан ўтказмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢25 сентябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Фанлар академияси фаолиятида сўнгги йилларда эришилган ютуқлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Гулноза Шарафова, Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

✍️ DW Академия медиа мактабининг журналистика курслари бошланди

Бугун Тошкент вилоятидаги «Avenue Park» меҳмонхона мажмуасида маҳаллий журналистлар учун DW Академия медиа мактаби томонидан ташкил этилган "Журналистика" ва "Медиаменежмент" курслари бўйича уч кунлик ўқув семинар ўз ишини бошлади.

Ўқув семинарида "Аудитория учун қизиқарли контент яратиш" ҳамда "Оммавий ахборот воситалари учун самарали бизнес стратегиясини яратиш" мавзуларида тренинглар ўтказилади.

Тадбирда АОКА директори А.Ходжаев, Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази директори С.Сулаймонова, Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Клиннер, DW Академия директори ўринбосари Н.Шванке, медиа-мактабнинг Осиё ва Европа жамоаси раҳбари Д.Леезелар сўзга чиқишиб, иштирокчиларни соҳада юқори профессионалликка эга медиа-мактаб курси тингловчиси бўлишгани билан қутлашди.

Ушбу курслар ва уларда тақдим этилаётган тренинглар, долзарб мавзулар журналистлар ҳамда ОАВ ходимларининг медиасаводхонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Жумладан, Агентлик директори А.Ходжаев сўзи давомида: "Медиасаводхонлик, шубҳасиз, XXI асрнинг энг муҳим тушунчаларидан биридир. Бу нафақат ахборот манбаларидан фойдалана олиш қобилияти, балки уларни танқидий таҳлил қила олиш, контекстларни ажрата билиш, шунингдек, асосланган хулоса ясай олиш салоҳияти ҳамдир", дея таъкидлади.

Давра суҳбати шаклида ўтган тадбирда журналистлар қизғин саволларига жавоб олишди. Хусусан, А.Ходжаев журналистларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда, фаолиятларидаги тўсиқларни бартараф этишда амалга оширилаётган ишлар, шу ўринда Агентликнинг саъй-ҳаракатлари борасида батафсил маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, курслар бўйича тренинглар 24 сентябрга қадар давом этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

🗣Google сунъий интелект харажатларини камайтириш мақсадида TPU сервер чипларини етказиб берувчи сифатида Broadcomдан воз кечмоқчи;

🗣Facebook логотипи бир оз тўқроқ кўк ранг бўлди, Metaга кўра бу янада "ишончли ифода"ни беради;

🗣Афроамерикаликлар ва ишдан бўшатилган TikTok ходимлари платформани ирқчилик ва қасоскорликда айблашмоқда;

🗣Бир қатор машҳур муаллифлар OpenAIни уларнинг асарларидан ўз ишида фойдалангани учун судга беришди;

🗣Meta Буюк Британиянинг ички ишлар вазири Суэлла Браверман билан мессенжерни шифрлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда;

🗣X мижозлар Кенгашининг биринчи йиғилишида илованинг келажаги ҳақидаги тасаввурларини маълум қилди;

🗣X даги тезкор ўзгаришлар фонида Mastodon компанияси платформадан фойдаланишни осонлаштирадиган Mastodon 4.2 янгиланишни ишга туширди;

🗣Signal бўлажак квант ҳисоблашлар ёрдамида шифрлашни бузишни олдини олишга йўналтирилган PQXDH деб номланган янгиланишни ишга туширади;

🗣Amazon уй қурилмаларини янги сунъий интеллект воситалари билан таъминламоқда;

🗣T-Mobileдан "сизиб чиқиши" натижасида уй манзиллари каби шахсий маълумотлар ошкор бўлди;

🗣TikTok, Larkнинг ички ишлари учун дастурий таъминотда ходимлар ҳамкасблари билан танишишлари мумкин бўлган форум мавжуд, баъзиларнинг фикрича бу шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузади;

🗣Cisco киберхавфсизлик компанияси Splunkни 28 млрд долларга сотиб олди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

🗣Илон Маск ҳисоботига кўра X платформасида фойдаланувчилар кунига 200 миллионга яқин хабар чоп этишмоқда, бу эса ребрендинга (бир кунда 500 млн твит) қадар бўлган кўрсаткичдан паст;

🗣ChatGPT трафиклари янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тикланди;

🗣Microsoft компанияси техник директори OpenAI билан ҳамкорлик ўрнатилганини маълум қилди;

🗣Виржиния бошчилигида яна 18 та штат прокурорлари TikTokни тақиқлаш борасидаги Монтана саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашларини маълум қилишди;

🗣Байден кампанияси дезинформацияга қарши курашишга қаратилган;

🗣X фойдаланувчилари платформа учун тўлов жорий қилиниш эҳтимолини маълум қилганда веб-сайтни тарк этиш билан таҳдид қилишди;

🗣Google сездирмай аниқ мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун реклама нархларини оширмоқда;

🗣Twitter ишонч ва хавфсизлик масалалари бўйича бир нечта ходимларни ишдан бўшатди;

🗣Британия рақобат ва бозорлар бошқармаси Microsoft-Activision битимини кўриб чиқмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇬🇧Британия элчиси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун Агентликда жорий йилда янги тайинланган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда АОКА директори А.Ходжаев Агентликнинг функция ва вазифалари, шу жумладан, сўз ва матбуот эркинлигини ҳамда давлат органлари ва идоралари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, ахборот хизматлари томонидан ОАВ ва фуқароларнинг мурожаатларига тезкор муносабат билдириш, медиасаводхонлик ва ҳуқуқий билимларни ошириш, дезинформацияга қарши курашиш ва бошқа қатор соҳага оид долазарб масалалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Мулоқот давомида Британия элчиси Т.Смарт Агентликнинг ОАВни ривожлантириш, жамоатчилик фикри ва сўз эркинлигини, ахборот олиш ва тарқатиш кафолатларини таъминлаш, шунингдек, журналистлар ва ОАВ вакилларининг малака-тажрибаларини ошириш борасидаги ишларида, уларнинг ҳуқуқий ҳимояларини кучайтириш борасидаги ислоҳотларда элчихона ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув мазмунли ва самарали бўлди.
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢20 сентябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: "Микрокредитбанк" АТБ томонидан ажратилаётган таълим кредитлари
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Сарвар Очилов, банк ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢19 сентябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан амалга оширилган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Асадулла Қаюмов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Ободонлаштириш ойлиги доирасидаги хайрия тадбирлари якунлари ҳақида
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Ҳасан Саломов, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢18 сентябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Санэпидқўмита ҳузурида ташкил этилган малака ошириш маркази фаолияти тўғрисида
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария эпидемиологик осойишталик қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Озиқ-овқат маҳсулотларининг бозордаги нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Акром Мўминов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи

😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

АОКАда нашриёт ва матбаа корхоналари учун семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Агентликда нашриёт ва матбаа корхоналари учун таржима адабиётларни қўллаб-қувватлашда молиявий имтиёзлардан фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда АОКА мутасаддилари, Молия ва иқтисодиёт вазирлиги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси вакиллари, нашриёт ҳамда матбаа корхоналарининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Таъкидланишича, ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар хорижий адабиётларни ўзбек тилига таржима қилишда зарур харажатларни тижорат банкларидан имтиёзли кредит сифатида олишлари мумкин.

Бунда хусусий нашриётларга кредитлар фоизини қоплашда, шунингдек, гаров таъминоти бўйича енгиликлар бериш тизимини йўлга қўйилганлиги қайд этилди.

Хусусан, нашриёт ва матбаа корхоналари банк кредитидан фойдаланганда амалга оширилиши лозим бўлган базавий меъёрлар ва шартлар тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг молиявий ёрдамлар йўналишлари, тақдим этиладиган кафилликларнинг максимал умумий миқдори ва компенсациядан фойдаланиш шартлари тушунтирилди ҳамда керакли тавсиялар берилди.

Маълумот учун: бугунги кунга қадар 40 мингга яқин турли тадбиркорлик субъектлари Жамғарманинг молиявий ёрдамларидан фойдаланиб келмоқда.

Семинарда ноширлар юзага келиши мумкин бўлган ва айрим баҳсли масалалар юзасидан саволларга муфассал жавоб олишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Подписаться на канал