aoka_uz | Неотсортированное

Telegram-канал aoka_uz - AOKA - Rasmiy kanali

18468

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Подписаться на канал

AOKA - Rasmiy kanali

Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ноқонуний фаолият билан боғлиқ ҳолатлар ортиб бормоқда. Жумладан, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси, терроризм ва экстремизм, шафқатсизлик, зўравонлик. порнография, фирибгарлик ва дезинформацияни тарқатиш ҳолатлари тобора кўпайяпти.

Сўнгги пайтларда онлайн платформалар орасида фактларни текширишдан воз кечиш, модерацияни фойдаланувчиларга топшириш тенденцияси кузатиляпти. Бу эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларига мос келмайди.

🖋Буларнинг барчаси онлайн платформалар ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, интернет маконидаги хавфсизликни таъминлаш, тизимли чора-тадбирларни кучайтириш заруратини кўрсатмоқда.


Сиз-чи? Бу муаммоли вазият ҳақида қандай фикрдасиз.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🖋 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 16 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан реклама бозорини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Отабек Усмонов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Ўзбекистонда салоҳиятли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат хизматига самарали жалб этиш бўйича қабул қилинган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Формула 2025" илмий-оммабоп фестивали ҳақида
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Моҳира Жуманова, Фанлар академияси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📝 “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳар бир шахсни –

✔️ёлғон ахборотдан;
✔️ноқонуний ва зарарли контентдан;
✔️фишинг ва спамдан;
✔️кибержиноятлардан;
✔️шахсий маълумотлар тарқатилишидан;
✔️қасддан обрўсизлантириш, туҳмат, ҳақорат каби таҳдилардан муҳофазалаш воситаси бўлиб хизмат қилади.

🎤 АОКА бўлим бошлиғи Садоқат Аслонова "Ёшлар" радиосида "Жонли мулоқот" эшиттиришида қонун лойиҳасининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.

⚫️Эшиттиришни қуйидаги ҳаволада тингланг: https://drive.google.com/file/d/1ouAbmVabxyXIrXx2BzI8p93hwoYPrg-c/view?usp=sharing
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔍 Какие нововведения, изменения, льготы, права и обязанности устанавливаются проектом закона "О защите прав пользователей онлайн-платформ и веб-сайтов"?


В беседе c нашими экспертами, начальником управления АИМК Маратом Аитовым и директором ННО "Центр обучения новым медиа" Беруний Алимовым, вы можете получить подробный ответ на этот вопрос.

▶️ Ссылка для просмотра: https://youtu.be/iacjZoGdnRo
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📊 Китобхон ёшлар сонини 5 миллион нафарга етказиш, кутубхоналардаги 40 миллионга яқин китоб фондини рақамлаштириш режалаштирилган

Бу ҳақда АОКА директори Асаджон Ходжаев бугун Фарғона шаҳрида ўз ишини бошлаган “Central Asia – 2025”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVIII Халқаро конференциясининг очилиш маросимида жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар қаторида эътироф этди.

Ҳозирги кунда бу борадаги чора-тадбирларни тизимли давом эттириш мақсадида 2026-2030 йилларга мўлжалланган китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури лойиҳаси тайёрланмоқда.

Бу дастур лойиҳасида ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилаш билан боғлиқ чора-тадбирлар назарда тутилмоқда, деди Асаджон Ходжаев.

Асаджон Ходжаев таъкидлашича, кутубхоначи мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан аниқ топшириқлар белгиланган. Жумладан:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасига кутубхонашунослик йўналишидаги замонавий ўрта бўғин кадрлар кадрлар тайёрлаш мақсадида техникум бириктириш;

кутубхонашунослик йўналишидаги таълим дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш ва 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб мазкур йўналишдаги мутахассисликларни тўлиқ давлат грантига ўтказиш;

ҳар йили техникумларда кутубхона йўналиши бўйича таҳсил олаётган 30 нафаргача иқтидорли ўқувчиларга рағбатлантирувчи стипендиялар бериш, хориждаги етакчи кутубхона ва таълим муассаларида амалиёт ўтишига шароит яратиш;

2025 йилдан бошлаб республика бўйлаб “Энг яхши кутубхоначи”, “Энг фаол китобхон”, “Энг кўп ўқилган китоб” каби ҳар йили ўтказиладиган кўрик-танловларни ташкил этиш ҳамда моддий ва маънавий рағбатлантириш шулар жумласидан.

🔸Икки кун давом этадиган халқаро конференцияда 11 та давлатдан 29 нафар хорижий меҳмон, 400 дан зиёд маҳаллий (вазирлик, идора ва ташкилотлар, ўқув юртлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш давлат органи, тадбиркорлик субъекти тасарруфидаги кутубхоналар, архив ва музейлар) кутубхоначи мутахассислар, архивариус ва музей ходимлари, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар иштирок этмоқда.

🔸Нуфузли тадбир шўбаларида китобхонлик маданиятини ривожлантириш; кутубхоначилик ва библиография йўналишида халқаро ҳамкорлик; кутубхоналарда сунъий интелектни қўллаш; Ўзбекистонда архив иши ва рақамли трансформация; рақамлаштириш даврида кутубхона кадрларини тайёрлашнинг долзарб вазифалари ва бошқа долзарб мавзулар бўйича хорижий ҳамда маҳаллий мутахассислар томонидан тақдимотлар, маърузалар, маҳорат дарслари тақдим этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

☁️ Миллий ва жаҳон адабиёти классикларининг энг яхши асарларини чоп этиш – китобхонлик маданиятини оммалаштиришнинг асосий принципларидир – Асаджон Ходжаев

🔵Бугун Фарғона шаҳридаги Каштанзор кўчасида биринчи халқаро китобхонлик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

🔵Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, “Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув” асари муаллифи Отабек Маҳкамов, шунингдек, 12 та давлатдан келган хорижий меҳмонлар, зиёлилар, китобсеварлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

🔵Очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров китоб – инсоният томонидан яратилган энг катта мўъжизалардан бири эканлиги, инсонни онги шаклланишида, сайқалланишида унинг ўрни муҳимлигини таъкидлади. Фарғонада илк бор ўтказилаётган мазкур халқаро китоб фестивалини ҳар йили анъанага айлантириш, нуфузини йилдан йилга кўтариш мақсад қилингани қайд этди.

АОКА директори А.Ходжаев ўз нутқида сўнгги йилларда китобхонлик маданиятини оммалаштириш, соҳанинг ҳуқуқий базаси ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш борасида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, ушбу норматив ҳужжатларга мувофиқ 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб мактабларда ҳафтанинг ҳар шанба кунини “Китобхонлик куни” деб белгилаш, “Ноширдан – китобхонга” тамойили асосида китоб савдо-ярмаркалари ҳамда “Жадидлар изидан” республика танловини ўтказиш, таълим муассасалари кутубхоналарининг китоб фондларини ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара намуналари билан тизимли таъминлаш каби муҳим вазифалар белгиланганини айтиб ўтди. Амалга оширилган ишлар қаторида, жумладан:

Аҳолининг китоб маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда, барча мавзу йўналишдаги китобларнинг кўпайишида нашриётларнинг роли ва ўрни муҳим. Жумладан, 2020-2024 йилларда юртимизда нашриётлар сони 3,5 баробарга ошиб, бугунги кунда салкам 600 тани ташкил этмоқда. Улар томонидан ҳар йили ўртача 11,6 минг номдаги, ўтган беш йилда эса жами 197,9 млн. нусхада адабиётлар чоп этилди.

Китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш борасида жами 60 дан ортиқ вилоят, туман ва шаҳар ахборот-кутубхона марказларида капитал-қурилиш ишлари амалга оширилиб, замонавий хизмат кўрсатиш талаблари асосида китобхонларга фойдаланиш учун топширилди. Жумладан, 18 та ахборот-кутубхона маркази янгидан барпо этилди.

Биргина Фарғона вилоятида сўнгги уч йилда тўртта тумандаги ахборот-кутубхона марказлари учун янги бинолар қурилди. деб маълумот берди.


🔵Тантанали маросим Каштанзор кўчасида ўрнатилган китоб монументи очилиши билан давом этди. Бу фарғоналикларнинг китобга, маърифатга эҳтиромининг рамзи бўлди.

🔵Халқаро китобхонлик фестивали доирасида Фарғона шаҳрида "Болажон” китоб савдо маркази фойдаланишга топширилди. Рамзий тасма қирқилиб, тадбир иштирокчилари бу ердаги шарт-шароитлар, китоблар фонди билан яқиндан танишдилар.

📌Маълумот учун: фестиваль доирасида республиканинг етакчи нашриётлари, вилоятимиздаги шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан китоб ярмаркалари ва 4 300 номдан ортиқ ўзбек ва хорижий адабиёт намуналари кўргазмалари ташкил этилган. Шунингдек, викториналар ва турли танловлар ташкил этилмоқда.


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 Эртага, 15 май куни "Central Asia - 2025": Интернет ва фан, таълим, маданият ва бизнесда ахборот-кутубхона ресурслари" XVIII Халқаро конференция ўз ишини бошлайди!

17 майга қадар давом этадиган конференция доирасида ахборот-кутубхона, рақамли хизматлар,архив ишлари, илмий изланишларда кенг ҳамкорлик, инновацион тараққиёт, китобхонликни ривожлантириш ва соҳадаги долзарб масалалар бўйича илмий секциялар, маҳорат дарслари, амалий семинарлар, ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади.

📌 Эслатма: Халқаро конференция якунида анъанавий «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ўтказилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Дунё ота-оналарининг оғриқли масаласи: болаларни Интернетдан ҳимоялаш мумкинми?

Интернет жаҳон ахборот тармоғида турли холис-нохолис ахборотлар оқимининг кўпайиши болалар тарбиясига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Бугунги болалар турли технологияларга анча ёшлигидан ўрганиб, мослашяпти. Бунинг ижобий ва салбий томонлари бор, албатта.

АОКА бўлим бошлиғи Маъмуржон Парпиев Интернетнинг ижобий, салбий жиҳатларини шундай тарифлайди:

Ижобий томонлари ҳақида гапирадиган бўлсак, тан олиб айтиш керакки, билим олиш, зарур ахборотни излаб топиш имкони кенгайди. Интернет ва технологиялар орқали болалар турли хил фанлар, тиллар ва касблар ҳақида тез ва кенг маълумотга эга бўлишмоқда. Тарқатилаётган маълумотларнинг тўғри ёки холислиги эса алоҳида масала.

〰️Интернетнинг салбий томонлари кўп: энг аввало, болаларни назорат қилиш кундан-кунга қийинлашмоқда. Болани Интернетдан тўлиқ чеклаш – ҳозирги замон учун мантиқсизликка ўхшайди. Демак, бу, ўз навбатида, уларни зарарли контент, ёлғон маълумот ва номақбул инсонлардан ҳимоялаш билан боғлиқ муаммоларни юзага чиқармоқда. Энг ёмони, юқоридаги каби ҳолатлар асрлар давомида шаклланган оилавий муносабатларимизни заифлаштирмоқда.


Муаллиф тақдим этган маълумотга кўра, бугунги ёшлар Интернетда кунига камида 6 соат вақт ўтказади. Шунинг учун қўрқитиш ва зўравонлик даражасидаги ҳар қандай ўзгариш минглаб ўсмирларнинг саломатлиги ва ҳаётига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу фақат соғлиқни сақлаш масаласи эмас, балки инсон ҳуқуқлари муаммоси ҳамдир. Демак, болаларни Интернет ва ҳаётда ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар керак.

БМТ ҳисоботида келтирилишича, дунёнинг атиги 21 мамлакатида болаларни интернетдаги тақиблардан ҳимоя қилувчи қонунлар мавжуд. Кўплаб ривожланган давлатларда, жумладан, АҚШнинг қатор штатларида, Австралияда вояга етмаганларнинг Интернетдан фойдаланишини чеклаш, ота-она назоратини кучайтириш масалалари қонун билан мустаҳкамланмоқда.

Шу кунларда жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган "Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасида ахборотни ноқонуний контент сифатида белгилаш, онлайн-платформа ва веб-сайтлар мониторинги, ноқонуний контентни ўчириш, унинг жойлаштирилиши ва тарқатилишини тўхтатиш каби чораларнинг белгиланиши билан ёш тоифасини қайд этиш, аудиторияга мос контентни тарқатиш ва тарғиб қилиш, болаларни турли ёт ғоя ва мафкуралардан муҳофаза қилиш кўзда тутилган.

🛎 Умуман олганда, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Интернетда болалар ҳимояси таъминланишига хизмат қилса-да, ундаги нормаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши кенг жамоатчилик, керак бўлса, сизу бизнинг муносабатимизга боғлиқ, дея таъкидлайди муаллиф.


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📊 2017/2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.гача ошган.

Бу деярли икки баробар ўсиш бўлиб, фойдаланувчилар сонининг кўпайиши онлайн ахборот алмашинуви, ахборот тарқатиш суръатлари ва оммавий таъсирчанликнинг кучайишига олиб келмоқда.

Табиийки, бундай шароитда фуқароларнинг ҳуқуқларини, жамият ва давлат хавфсизлигини муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланади.

🖌 Мана шундай жараёнда "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

💼 Мазкур қонун лойиҳасида, жумладан, онлайн хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолияти ҳам тартибга солиниши назарда тутилган. Бунинг ўзига хослиги видеороликда батафсил тавсифланган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔢 "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳақида муҳим 10 та факт

📌Жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган қонун лойиҳасида рақамли муҳитни "соғломлаштириш" ҳамда онлайн платформалар фойдаланувчиларининг фаолиятини тартибга солиш борасида аниқ механизм ва тартиблар жорий қилинмоқда. Қуйида 10 та асосий ўзгариш билан танишинг:

1. Ноқонуний контентга қарши кураш

Қонун лойиҳасининг 13-, 15-моддаларига кўра порнография, ёлғон ахборот, фишинг, зўравонлик каби ноқонуний контентни тезкор ўчириш ва тарқалишини тўхтатишнинг аниқ ва шаффоф механизмларини жорий қилинади. Бу фойдаланувчиларни кибертаҳдидлар, алдамчи сайтлар ва зарарли контентдан ҳимоя қилади, хусусан, болалар ва ёшлар учун интернетни хавфсизроқ қилади.


2. Шахсий маълумотлар ҳимояси кучайтирилади

9-моддага кўра, онлайн-платформалар фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш, махфийлик сиёсати билан таништириш ва маълумотларнинг ноқонуний тарқалишининг олдини олишга мажбур. Бундай талаб илк бор қонун даражасида мустаҳкамланмоқда. Маълумотлар махфийлиги бузилса, фойдаланувчи дарҳол хабардор қилинади, бу эса шахсий маълумотлар хавфсизлигини оширади.


3. Даромад олиш имконияти кенгайтирилмоқда

21-модда фойдаланувчиларга аккаунт очиш, қонун доирасида контент яратиш ва тарқатиш, фикрни эркин ифода этиш ҳуқуқларини кафолатлайди. Бу блогерлар, инфлюенсерлар ва оддий фойдаланувчиларга рақамли платформаларда ижодий ва тижорий фаолиятни эркин юритиш имконини беради.


4. Болаларни зарарали ахборотдан ҳимоя қилиш ва ногиронлар учун инклюзив муҳит

7- ва 12-моддалар болаларни зарарли контентдан ҳимоя қилиш учун сунъий интеллект асосидаги модерация ва контент фильтрларини жорий қилиш талаблари белгиланган. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун онлайн-платформаларга кириш имкониятлари яхшиланади, бу эса рақамли муҳитнинг инклюзивлигини оширади.


5. Блогерлар фаолиятига оид меъёрлар қайта кўриб чиқилмоқда


Хусусан, тарқатилаётган ахборотнинг ҳаққонийлигини текшириш; олдиндан ёлғонлиги маълум бўлган маълумотни жойлаштирмаслик; изоҳлар бўлимини мониторинг қилиш; ўзининг аккаунтида, каналида ёки уларнинг изоҳлар бўлимида ноқонуний контентнинг тарқатилишига йўл қўймаслик чоралари белгиланган.


6. Аноним профиллар ва каналлар билан боғлиқ муаммоларга ечим таклиф этилган

Қонун билан инфлюенсерларга ўзининг контакт маълумотларини барчага кўринадиган қилиб жойлаштириш мажбурияти юклатилмоқда. Шу талабни бажармаган инфлюенсернинг каналида реклама бериш тақиқланмоқда. Бундай ҳолатда реклама берувчи жавобгар ҳисобланади.


7. Ёлғон ахборотдан ҳимояланиш

20-модда ёлғон ахборотни ўчириш ва раддия эълон қилиш механизмларини белгилайди. Фойдаланувчилар ўзларига нисбатан тарқатилган ёлғон маълумотларни тезкор ўчиришни талаб қилиши мумкин, бу уларнинг обрўси ва шаънини ҳимоя қилади.


8. Шикоят қилиш ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш

10- ва 18-моддалар фойдаланувчиларга ноқонуний контент ёки платформаларнинг адолатсиз ҳаракатлари юзасидан шикоят бериш ва ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шаъни ва қадр-қимматини суд тартибида ҳимоя қилиш ҳуқуқини ифодалайди. Бу фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини адолатли ҳимоя қилишни таъминлайди.


9. Қонун лойиҳасида халқаро стандарлар, хориж тажрибаси

Германияда 2 млн.дан ортиқ фойдаланувчига эга платформаларга ноқонуний контентни 24 соат ичида ўчириш мажбурияти юкланган. Франция интернетда нафрат, терроризм ва болалар порнографиясига қарши қатъий чоралар кўришни, Туркия хорижий IT-компанияларга маҳаллий вакил тайинлашни талаб этган. Қозоғистон блогерлар ва платформалар фаолиятини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий асосни шакллантирди.


10. Онлайн платформаларнинг ваколатли орган билан ҳамкорлиги

Қонун лойиҳасига биноан ваколатли орган билан тизимли равишда ҳамкорлик қилмай келаётган онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлигини суд қарори асосида пасайтириш назарда тутилмоқда. Бутунлай блоклаш амалиётидан воз кечилмоқда.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Янги қонун лойиҳаси медиа макон истеъмолчиларига нима беради?

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи Улуғбек Курбанбаев мақоласида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасида қандай янги тушунчалар киритилаётгани ва уларнинг амалиётда акс этиш натижалари ҳамда самарали ҳақида батафсил маълумот берган.

Рақамли мулоқот ривожланиб боргани сайин халқ тилида янги атамалар, янги тушунчалар ва янги субъектлар пайдо бўла бошлайди. Аммо норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмаганлиги қонун бузиш ҳолатларига замин яратилишига олиб келишини унутмаслигимиз керак. Қонун тўғрисида фикр юритишдан аввал, унда келтирилган асосий тушунчаларнинг моҳиятини англаб олиш муҳим аҳамият касб этади, дейди муаллиф.


Қонун лойиҳасида киритилаётган тушунчалар рақамли платформалар тизимида операторлар ва фойдаланувчиларнинг роли ва жавобгарлигини аниқ белгилаб беради. Бу эса ўз навбатида рақамли муҳитда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун ҳуқуқий асосни яратади. Хусусан, спам ва фишинг каби таҳдидларга қарши курашиш, инфлюенсерларнинг жавобгарлигини белгилаш, шунингдек, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоясини таъминлаш механизмлари шакллантирилади.

Қонун лойиҳасининг бугунги кунда жорий этилиши келгуси йилларда рақамли соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Келажакда чет эл тажрибасини ўрганиш ва ички тажрибаларни умумлаштириш орқали қонунчиликни янада такомиллаштириш мумкин бўлади. Бунда фойдаланувчилар ва платформа эгаларининг манфаатлари ўртасида мувозанатни сақлаш, инновацияларни рағбатлантириш ва шу билан бирга хавфсизликни таъминлаш муҳим ўрин тутади.


⚠️ Шу билан бирга, қонун лойиҳаси қабул қилингач, унинг амалиётга татбиқ этилиши ҳам жиддий аҳамиятга эга. Умуман олганда, “Онлайн платформалар ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва жамиятни ривожлантиришнинг муҳим ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилишга қаратилган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢13 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Микрокредитбанк" АТБ томонидан аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Сарвар Очилов, "Микрокредитбанк" АТБ
Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари учун ўтказилаётган танловлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🖋 "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасида қуйидаги асосий принциплар ўз ифодасини топган:

қонунийлик – онлайн муҳитдаги барча фаолият қонун доирасида амалга оширилади;

фойдаланувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги – фойдаланувчиларнинг маълумот олиш, фикр билдириш ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланади;

цензурага йўл қўйилмаслиги – қонун билан тақиқланмаган контентга нисбатан эркинлик кафолатланади;

шаффофлик ва хавфсизлик – ноқонуний контентнинг тарқалишига қарши курашилади ва шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги таъминланади.

🔍Қонун лойиҳасида блогерларга мажбурият сифатида кўрсатилган бажарилиши қийин бўлган нормалар қайта кўриб чиқилмоқда.

🔍Хавфсиз ва зарарсиз онлайн муҳитни таъминлаш мақсадида инфлюенсерларнинг жамоатчилик олдидаги мақоми аниқ белгиланмоқда.

🔍Янги жавобгарлик чоралари, жарималар белгиланиши кўзда тутилмаган, юқоридаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар сифатида молиявий санкциялар ёки бошқа жазо турлари кўзда тутилмаган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

Интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланган.

2017/2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.га ошган. Энг оммабоп платформалар орасида –

📩“Telegram”да 28 млн.,
🧡“Odnoklassniki”да 19,2 млн.,
🌐 “Facebook”да 2,3 млн.,
💙“ВКонтакте”да 1,5 млн.,
🌐“LinkedIn”да 850 минг,
🌐 “Twitter”да 250 минг нафар ўзбекистонлик фойдаланувчи мавжуд.

Бугунги кунда онлайн платформалар фойдаланувчилари қандай ҳуқуқларга эгалиги борасида қонунчиликда аниқ нормалар мавжуд эмас, ахборот тарқатишга оид талаблар эса миллий қонунчиликда тизимли ва етарли даражада тартибга солинмаган, тарқоқ ҳолда белгиланган.

Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ривожланган давлатлар ижобий амалиёти ўрганилди. Европа Иттифоқи “Рақамли хизматлар тўғрисида”ги қонуни орқали онлайн платформалар учун юқори стандартларни жорий этди. Германияда 2 млн.дан ортиқ фойдаланувчига эга платформаларга ноқонуний контентни 24 соат ичида ўчириш мажбурияти юкланган. Франция интернетда нафрат, терроризм ва болалар порнографиясига қарши қатъий чоралар кўришни, Туркия хорижий IT-компанияларга маҳаллий вакил тайинлашни талаб этган. Қозоғистон блогерлар ва платформалар фаолиятини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий асосни шакллантирди.

🖌 Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб, турли давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа соҳаси экспертлари иштирокида “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

📑 Унда онлайн-платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган нормалар назарда тутилмоқда.

📌Қонун лойиҳасининг асосий мақсадлари ва принциплари:

📎 қонунийлик – онлайн муҳитдаги барча фаолият қонун доирасида амалга оширилади;
📎 фойдаланувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги – фойдаланувчиларнинг маълумот олиш, фикр билдириш ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланади;
📎 цензурага йўл қўйилмаслиги – қонун билан тақиқланмаган контентга нисбатан эркинлик кафолатланади;
📎 шаффофлик ва хавфсизлик – ноқонуний контентнинг тарқалишига қарши курашилади ва шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги таъминланади.

⚠️ Ушбу қонун лойиҳаси давлат рўйхатидан ўтказилган оммавий ахборот воситаларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларига нисбатан татбиқ этилмайди. Уларнинг фаолияти “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган.

🔽 Қонун лойиҳаси билан ваколатли орган билан тизимли равишда ҳамкорлик қилмай келаётган онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлигини суд қарори асосида пасайтириш назарда тутилмоқда. Бутунлай блоклаш амалиётидан воз кечилмоқда.

👉 Шунингдек, амалдаги қонунчиликдаги блогерларга мажбурият сифатида кўрсатилган бажариши қийин бўлган нормалар қайта кўриб чиқилган.

👉 Қонун лойиҳаси билан аноним профилларга, канал ва гуруҳларга қарши курашишнинг замонавий ечими таклиф этилмоқда.

👉 Қонун лойиҳасида онлайн-платформа ва веб-сайтлардаги кибержиноятчиликка қарши курашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

👉Муҳим жиҳатлардан бирифишинг ва спам ресурслар ҳам ноқонуний ахборот (контент) жумласига киритилмоқда.

❌ Янги қонун лойиҳаси орқали янги жавобгарлик чоралари, жарималар белгиланиши кўзда тутилмаган, юқоридаги мажбуриятларни бажармаган тақдирга уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар сифатида молиявий санкциялар ёки бошқа жазо турлари кўзда тутилмаган.

💬 Қонун лойиҳаси бугундан эътиборан жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ! Ушбу ҳавола орқали қонун лойиҳаси билан танишинг ва таклиф-мулоҳазаларингизни билдиринг:
〰️〰️〰️〰️〰️

Қонун лойиҳасига кўра қандай натижалар кутилмоқда?

Қонун лойиҳасининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

Батафсил ушбу ҳаволада маълумотга эга бўлинг: https://shorturl.at/5LM4B

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Тармоқдаги таҳдидлар: нима учун назорат зарур?

Ўзбекистон: фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш учун янги қонун лойиҳаси зарурати.

Жаҳон тажрибаси: бошқа мамлакатлар интернетни қандай тартибга солади?

Фойдаланувчи ҳуқуқлари: биз нимага эга бўламиз?

Нега бу биз учун муҳим?
〰️〰️〰️〰️〰️

👉Интернет бизнинг иккинчи уйимиз бўлиб қолди: биз тармоқларда мулоқот қиламиз, ишлаймиз, ўқиймиз, савдо қиламиз, дам оламиз.

👉Аммо қулайлик ортида фирибгарлик, киберҳужум, дезинформация, маълумотларнинг сизиб чиқиши каби хавфлар ҳам бўй кўрсатмоқда.

👉Ижтимоий тармоқларда соатлаб вақт ўтказадиган болалар, айниқса, зўравонлик, кибербуллинг, порнография, наркотиклар савдоси, хавфли челленжлар каби зарарли контентлар қаршисида ҳимоясиздир.

📌Фойдаланувчиларни рақамли хаосдан ким ҳимоя қилади? Жавоб оддий – давлат. У онлайн маконни хавфсиз ва адолатли қилиш учун қонунлар ёрдамида тартибни сақлаб туради. АОКА масъул ходими Жаҳонгир Қўзиевнинг мақоласида бу қандай ишлаши ва нима учун интернетни ўз ҳолига ташлаб қўйиш мумкин эмаслиги таҳлил қилинган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

⚠️ Келгусида блогерларнинг мажбуриятлари бироз енгиллаштирилиши мумкин

Блогерлар амалда қандай мажбуриятларга эга эди-ю, янги қонун лойиҳасида нима енгиллашяпти?

АОКА матбуот котиби Нигора Каримованинг мақоласида ушбу саволга батафсил жавоб берилган:

🔷блогер – ўз аккаунтида ёки оммавий ҳамжамиятда ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа тусдаги контентни, шу жумладан онлайн-платформа фойдаланувчилари томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс (онлайн-платформа фойдаланувчиси);

🔷инфлюенcер – онлайн-платформадаги ўз аккаунтида ёки оммавий ҳамжамиятда ўн мингдан ортиқ обуначига эга бўлган блогер.


🔍Муаллифга кўра, амалдаги қонунда «блогер» тушунчаси бир вақтнинг ўзида жуда жўн ва жуда кенг тушунчани қамраб олар эди. Масалан, веб-сайт эгаси ҳам блогер бўлиб ўтиб кетаверар эди.

🔍Лекин асосий фарқ бунда эмас! Асосий янгилик бу блогерликнинг туб моҳияти, яъни ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа тусдаги контентни виртуал жамиятга тарқатиш кўламидан келиб чиқиб, бундай фаолият давомида юзага келадиган ижтимоий масъулият – мажбуриятлар чегарасида.

🔍Янги қонунда блогерлар контент тарқатиш борасида фақатгина 13-моддада келтирилган ноқонуний контентни тарқатмаслик ва ноқонуний контент тарқатилган ҳолларда уни ўчириш мажбуриятиги эга холос.

🔍Энди амалдаги қонундаги ахборотни тарқатишдан олдин тўғрилигини текшириш ва ўз саҳифасининг мониторингини юритиш каби талаблардан блогерлар озод бўлмоқда, бундай талаблар фақат инфлюенсер даражасига етганлар, яъни 10 мингта обуначига эга бўлган блогерларга тааллуқли.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

#Fargona
#xalqaro_festival
#kitobxonlik

📔 Китоб – жамият тараққиётининг ўлчови!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🟠Ахборот-кутубхона фидойилари “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

🔷Фарғона шаҳрида “Central Asia – 2025”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVIII Халқаро конференцияси ўз ишини бошлагани тўғрисида хабар берилган эди.

🔷Бугун халқаро конференция доирасида узоқ йиллар давомида соҳани ривожлантириш борасидаги самарали меҳнат қилиб келаётган, мамлакатимиз ахборот-кутубхона фондини асраб-авайлаш ҳамда изчил равишда тўлдириб бориш, соҳага профессионал кадрларни етиштириб бериш бўйича юксак натижаларга эришган фидойи ходимларни Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🔝 Мукофот эгаларини тақдирлашда АОКА директори А.Ходжаев соҳа мутахассисларининг ҳар бири касбга садоқат, ҳар қандай вазиятда виждонан ва адолат нуқтаи назаридан иш тутиш, турли камчилик ва иллатларга нисбатан муросасизлик, фаолиятлари давомида ўз вазифаларига қатъий риоя этиш борасида ибрат ва намуна бўлиб келаётганликларини эътироф этди:

Сизларнинг ҳар бирингиз нафақат юртимизнинг ахборот-кутубхона хизмати соҳасига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасизлар, балки, айни пайтда, бутун ҳаётингиз давомида миллий қадриятларимизга, касбий ва фуқаролик бурчларингизга садоқат намуналарини кўрсатиб, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган ҳалол меҳнат қилиш, яратувчилик, бунёдкорлик каби эзгу анъаналарни ҳам тарғиб этиб келмоқдасизлар.

Сизлар ўзингизнинг кундалик меҳнатингиз, иш фаолиятингиз билан жамиятимиздаги ўзаро ишонч, бағрикенглик, фуқаролик масъулиятини ҳис қилиш муҳитига ҳам бевосита ижобий, хайрли таъсир кўрсатасиз.

📌Маълумот учун: жорий йилда “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони 49 нафар:

🔘2025 йилни Фарғона вилоятида “Китобхонлик йили” деб эълон қилингани, кутубхоначилик, китобхонлик маданияти, мутолаа тарғиботида фаол ташаббус ва меҳнатлари учун – Фарғона вилояти ҳокимига;

🔘аҳолига, хусусан, ёш авлодда китобга муҳаббат уйғотиш мақсадида беминнат, бепул, беғараз шахсий кутубхоналар барпо этган 10 нафар ташаббускорга;

🔘соҳада фидокора фаолият юритган 37 нафар ахборот-кутубхона ходимига топширилди.

💰 Эслатма: кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

⚠️ Ҳозирда 7-11 синф ўқувчилари кунига 8 соатгача вақтини телефонда ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани мактаб директори ва муаллимни ҳам, ота-оналарни ҳам ўйлантириши зарур.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

⚫️Мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишидан иқтибос

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

“Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг асосий афзалликлари:

⚫️Соҳага доир муносабатлар яхлит ва тўғридан-тўғри амал қилувчи ягона қонун ҳужжати билан тартибга солинмоқда;

⚫️Ваколатли органнинг онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифалари аниқ белгиланмоқда;

⚫️Онлайн-платформа ёки веб-сайтдаги ёлғон ахборотни ўчириш талаби билан мурожаат қилиши белгиланмоқда;

⚫️ Амалдаги қонунчиликдаги айрим бажариб бўлмас ва ижросини назорат қилиб бўлмас нормалар қайта кўриб чиқилмоқда;

⚫️Хавфсиз ва зарарсиз онлайн муҳитни таъминлаш мақсадида инфлюенсерларнинг жамоатчилик олдидаги масъулияти оширилмоқда;

⚫️Аноним профилларга, канал ва гуруҳларга қарши курашишнинг замонавий ечими таклиф этилмоқда;

⚫️Қонунда онлайн-платформа ва веб-сайтлардаги кибержиноятчиликка қарши курашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган;

⚫️Фойдаланувчиларнинг бу қонун қабул қилиниши натижасида эришадиган энг катта ютуғи бу платформанинг фойдаланувчига нисбатан ҳисобдорлигини ўрнатишдир.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢15 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 1-14 май кунлари ўтказилган фуқаролар йиғини раиси сайловлари бўйича
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жобир Асқаров, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 2025 йил биринчи чораги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Қиличев, Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Транспорт назорати инспекциясига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Фирдавс Хайриддинов, Транспорт назорати инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📖 Фарғона китобсеварларни чорлайди!

Жорий йил 14-17 май кунлари Фарғона шаҳрида илк бор халқаро китобхонлик фестивали ўтказилмоқда.

Фестивал давомида машҳур ёзувчилар билан учрашувлар, блогерлар томонидан жонли тавсиявий чиқишлар, турли маҳорат дарслари, заковат ўйинлари, тарихий экспонатлар кўргазмаси, ҳунармандлар ярмаркаси, маданий тадбирлар сизга чексиз илҳом бағишлайди.

Фарзандларингиз, дўстларингиз, оилангиз билан Фарғонада "зиёли ҳордиқ" олинг!


⚫️Манзил: Фарғона Марказий истироҳат боғи
⚫️Фестивал очилиши: 14 май соат 18:00 да
〰️〰️〰️〰️〰️

📌 Маълумот учун: Фарғона шаҳрида 15-17 май кунлари "Central Asia - 2025": Интернет ва фан, таълим, маданият ва бизнесда ахборот-кутубхона ресурслари" XVIII Халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

💻 Интернет-угрозы: фишинг и спам. Как защитить себя?

Интернет стал неотъемлемой частью нашей жизни. Однако, к сожалению, наряду с активным использованием электронной почты, мессенджеров и онлайн-сервисов растёт число цифровых угроз – таких как фишинг и спам.


Что такое фишинг?

Фишинг – это метод мошенничества, при котором злоумышленники получают личные данные (логины, пароли, банковские реквизиты) с помощью поддельных веб-сайтов или так называемых «приложений безопасности». Их цель — украсть деньги или личную информацию пользователя.


🖋 Ведущий специалист АИМК Азамат Давлятов в своей статье подробно описал угрозы фишинга и спама, а также меры профилактики, предпринимаемые в этой сфере на государственном уровне.

⚠️ Как отметил автор, в 2023 году крупные компании по всему миру потеряли миллиарды долларов в результате фишинговых атак. Десятки стран уже создали специальные агентства по борьбе с подобными преступлениями.

🔝 В связи с этим, в Узбекистане был подготовлен проект закона «О защите прав пользователей интернет-площадок и веб-сайтов».


Каким образом можно защититься?

Законопроект направлен на снижение рисков, связанных с фишингом и спамом, повышение ответственности интернет-платформ и ограничение доступа к вредоносным ресурсам. Документ также регулирует вопросы, касающиеся спама. В частности, онлайн-платформы будут обязаны:

🔘удалять вредоносный контент;

🔘оперативно обрабатывать жалобы пользователей;

🔘сотрудничать с государственными органами.

📌При необходимости доступ к опасным ресурсам может быть ограничен.


⚠️  Фишинг и спам – это невидимые атаки цифровой эпохи.

⚫️Бороться с ними можно не только благодаря бдительности самих пользователей, но и через правовое и техническое сотрудничество государства и интернет-платформ.


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢14 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Оила институтини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари: фаровон оила – барқарор келажак” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция юзасидан
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳамид Абдураҳмонов, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзкимёсаноат” AЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳожакбар Тўлаганов, "Ўзкимёсаноат"АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Онлайн маконда тартиб ва аниқлик: “ноқонуний контент” тушунчасини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш вақти келди

Савол туғилиши табиий: ҳозирга қадар “ноқонуний контент” тушунчаси таснифланмаган эдими?

Интернет орқали тарқатилаётган контентни назорат қилиш, жамият хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлими бошлиғи Шамсинур Ахматовга кўра, ҳозирда Ўзбекистон қонунчилигида турли хавфли ахборотларни тақиқловчи нормалар мавжуд (Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқаларда) Бироқ, улар:

🟢 рақамли муҳитга аниқ мослаштирилмаган;
🟢 интернетда тарқалган контент учун якдил тушунча ва механизмлар йўқ;
🟢 платформа ва веб-сайтлар учун аниқ мажбуриятлар белгиланмаган.

Яъни ҳуқуқий муаммо шундаки, интернетда тарқатилаётган ахборот ва тарқатаётган субъектлар учун амалдаги қонунчиликда тартибга солувчи аниқ механизм етишмаяпти. Натижада, ҳуқуқни қўллаш амалиётида турлича талқин ва ҳуқуқий ноаниқликлар юзага келмоқда, дейди Ш.Ахтамов.


“Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси қабул қилиниши орқали қуйидаги ижобий ўзгаришлар кутилади:

1️⃣Ҳуқуқий аниқлик ва уни бир хил қўллаш таъминланади. Платформалар ва фойдаланувчилар нима мумкин, нима тақиқлангани ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади;

2️⃣ Фуқароларнинг ахборот хавфсизлиги ошиб, зарарли контентга дуч келиш ҳолатлари камаяди;

3️⃣ Ёшларни муҳофаза қилиш кучайтирилади, айниқса вояга етмаганларга зарар етказувчи контентларга нисбатан қатъий чоралар белгиланади;

4️⃣Онлайн платформаларнинг жавобгарлиги мустаҳкамланади, уларнинг фаолияти шаффоф ва қонуний асосда амалга оширилади;

5️⃣Миллий ахборот маконида барқарорлик ва ишонч мустаҳкамланади — жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

📇 Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳасидаги нормалар нафақат замонавий ахборот муаммоларига чора, балки Ўзбекистоннинг рақамли маконда барқарор ва хавфсиз муҳит яратишга бўлган жиддий интилишини ҳам ифодалайди. Қонун қабул қилинса, у ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳам, жамиятдаги ахборот маданиятини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

☪️ Интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланган.

🔼 Буни 2017-2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.га ошганлиги ҳам тасдиқлайди.

⚠️ Аммо ижтимоий тармоқларда доимо миллий менталитетимизга мос контентларни кўряпмизми? Глобал тармоқларда халқимиз қадриятларига зид турли эътиқод, таълимот, ғоя ва иллатлар тарғиботига қаратилган материаллар ёш авлод онгини заҳарлаб, тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда.


Бу ҳолат ижтимоий тармоқда муайян чеклов ва талаблар жорий этишни тақозо этади.

Бу борада хориж тажрибасида нималар акс этган?

💼 Батафсил роликда

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇺🇿 Ўзбекистонда Интернет билан боғлиқ ахборот алмашинуви

✔️ жаҳон стандартларига мос келиши;

✔️ Интернетдан фойдаланиш бўйича инсон ҳуқуқлари таъминланиши

✔️ахборот ва ахборотлаштириш соҳасига оид қонунчилик талабларига амал қилиниши зарур.

📌 Қонун лойиҳаси билан Интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлардаги муҳит хавфсизлигини ва фойдаланувчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солишни либераллаштириш назарда тутилган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 Опубликован для общественного обсуждения законопроект «О защите прав пользователей онлайн-платформ и веб-сайтов»

Сегодня интернет и социальные сети стали одним из главных каналов оперативного доступа к информации и обсуждения актуальных проблем общества.

🔼 С 2017 по 2025 год количество интернет-пользователей в Узбекистане выросло с 14,7 до 32,7 млн человек. Наиболее популярные платформы среди них:

📩 Telegram — 28 млн
🧡 Odnoklassniki — 19,2 млн
🌐 Facebook — 2,3 млн
💙 ВКонтакте — 1,5 млн
🌐 LinkedIn — 850 тыс.
🌐 Twitter — 250 тыс. пользователей

📌На сегодняшний день в национальном законодательстве отсутствуют чёткие и систематизированные нормы, определяющие права пользователей онлайн-платформ. Правила распространения информации также остаются недостаточно урегулированными и разрозненными.

🔍 Изучена положительная практика развитых стран по защите прав пользователей сети Интернет. Европейский союз ввел более высокие стандарты для онлайн-платформ посредством Закона "О цифровых услугах." В Германии платформы с числом пользователей более 2 миллионов обязаны удалять незаконный контент в течение 24 часов. Франция потребовала принять строгие меры против разжигания ненависти, терроризма и детской порнографии в Интернете, а Турция потребовала назначить местных представителей для иностранных IT-компаний. В Казахстане создана правовая база, направленная на регулирование деятельности блогеров и платформ.

🖌Исходя из необходимости защиты прав пользователей Интернета, с участием различных государственных и общественных организаций, экспертов медиасферы разработан проект закона "О защите прав пользователей онлайн-платформ и веб-сайтов."

📑 В проекте заложены нормы, направленные на устранение правовых пробелов и либерализацию регулирования в сфере онлайн-платформ.

📌 Ключевые цели и принципы проекта закона:

📎законность – вся деятельность в онлайн-среде осуществляется в рамках закона;
📎приоритет прав пользователей – обеспечиваются права пользователей
на получение информации, выражение мнений и доступ к безопасному интернету;
📎недопустимость цензуры – гарантируется свобода в отношении контента, не запрещенного законом;
📎прозрачность и безопасность – борьба с распространением незаконного контента и обеспечение безопасности персональных данных.

⚠️ Данный законопроект не распространяется на веб-сайты зарегистрированных средств массовой информации
во всемирной информационной сети Интернет, поскольку их деятельность регулируется действующим Законом «О средствах массовой информации».

🔽 Законопроектом предусматривается снижение скорости доступа на территории Узбекистана к онлайн-платформам, которые не сотрудничают систематически с уполномоченным органом, на основании решения суда. Практика полного блокирования отменяется.

👉Также, пересматриваются трудноисполнимые нормы, возложенные действующим законодательством на блогеров в качестве обязательных требований.

👉В законопроекте предлагается современное решение для борьбы с анонимными профилями, каналами и группами.

👉Также уделено особое внимание вопросам борьбе с киберпреступностью. Законопроектом фишинговые и спам-ресурсы также классифицируются
как незаконная информация (контент).

❌ Новый закон не предусматривает новых мер ответственности, штрафов,
не предусматривает финансовые санкции или другие виды наказаний в качестве правовых мер в случае невыполнения вышеуказанных обязательств.

💬 Законопроект открыт для общественного обсуждения с сегодняшнего дня.

🔷Подробно ознакомьтесь по этой ссылке: https://shorturl.at/K7ZxG
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📌"Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

✅Жамият тараққиётига зарар етказиши, миллийлигимизга, қадриятларимизга, энг асосийси, фарзандларимизнинг маънан соғлом камол топишига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсад қилинган янги Қонун лойиҳасига бефарқ бўлманг!

⚫️Сизнинг фикрингиз - биз учун муҳим!


📎 Қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: https://regulation.adliya.uz/project/6294/12680?contentLang=oz

Telegram
|WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Подписаться на канал