aoka_uz | Неотсортированное

Telegram-канал aoka_uz - AOKA - Rasmiy kanali

18468

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Подписаться на канал

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Байден маъмурияти БМТнинг кибержиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги баҳсли шартномасини қўллаб-қувватлайди;

⚡️ Вьетнам ижтимоий тармоқларда фаолият юритувчи компанияларга фойдаланувчиларнинг идентификация маълумотларини тақдим этиш мажбуриятини юклайди;

⚡️ Малайзиядаги янги маълумотларни қайта ишлаш марказлари минглаб иш ўринларини яратади ва электр энергияси ҳамда сув танқислиги хавфини бартараф этади;

⚡️ Бугунги кунда етакчи сунъий интеллект моделлари мавжуд мезонларга шунчалик мос келадики, сунъий интеллект ишлаб чиқувчилар ўсишни кузатиш учун янги ички мезонларни яратишларига тўғри келмоқда;

⚡️ Янги тадқиқотлар сунъий интеллект одамлар ўйлаганидек 2024 йилги сайловларни барбод қилмаган бўлса-да, сайловчиларнинг воқеликка бўлган ишончини пасайтирганини кўрсатмоқда;

⚡️ Олимлар сунъий интеллект ҳақиқий кўринадиган жуда кўп сохта экспериментал маълумотларни яратишга қодирлигидан хавотирда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📌 Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP 29)да билдирган асосий таклиф ва ташаббуслар

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ TikTok раҳбарияти Трамп ғалабасидан бир йил олдин иловани консерваторлар учун қулай қилиш мақсадида модерация сиёсатини қайта кўриб чиққан;

⚡️ Mozilla браузери вақтинчалик бош директори Лаура Чемберс браузер майдонида Firefox мавқеини тиклаб олишга кўмаклашмоқчи;

⚡️ OpenAI олий ўқув юртлари талабалари сони ўсиш суръатларининг пасайиши туфайли ўз стратегиясини ўзгартирмоқда;

⚡️ Хабарларга кўра, сунъий интеллект компаниялари, шу жумладан OpenAI, ўз моделларини тарғиб қилиш учун инсон тафаккурига тақлид қилувчи усулларни ўрганмоқда;

⚡️ Тадқиқотчилар шуни аниқладиларки, сунъий интеллектдан информатика фанлари бўйича йирик нашрларни шарҳлашда тобора кўпроқ фойдаланилмоқда, аммо ҳанузгача инсон аралашуви кўпроқ талаб қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢12 ноябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзкимёсаноат” AЖ ва тармоқ корхоналарида 2024 йилнинг ўтган 9 ойи давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳожакбар Тўлаганов, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Шерзод Сапаров, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Мамлакатимизда паразитар касалликларни олдини олиш мақсадида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, Трампнинг TikTok'ни "ҳеч қачон тақиқламаслик" режасини амалга ошириш қийин бўлади;

⚡️ АҚШ яна Италияни ички Интернет солиғини бекор қилишга чақирди;

⚡️ OpenAI ўз стратегиясини ўзгартирмоқда, чунки GPT режимида сунъий интеллектни такомиллаштириш суръати секинлашди;

⚡️ Буюк Британия ҳукумати компанияларга сунъий интеллект билан боғлиқ хавфларни баҳолаш ва камайтиришга ёрдам берадиган СИ хавфсизлик платформасини ишга туширди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🗓 11 ноябрь - Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси Республика Касаба уюшмалари қўмиталари ходимларини, шу жумладан, Агентлик Касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларини бугунги сана билан муборакбод этади!

Масъулиятли фаолиятингизда унум ва барака, адолат бош мезон бўлишига тилакдошмиз. Ҳар ишингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇬🇧Экрансиз болалик: Австралия 16 ёшгача болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Австралия парламенти 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишга тайёрланмоқда.

Бу мисли кўрилмаган қадам бўлиб, экранлар ва ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ташқари фойдаланишнинг болалар руҳий саломатлигига, хусусан, жиззакилик ва депрессиянинг кучайишига таъсири ҳақида хавотир ортишидан келиб чиқмоқда.

Гарчи кўплаб мамлакатлар ушбу масалани ўрганаётган бўлса-да, Австралия таклифи ҳозирги кундаги энг радикал ҳисобланади.

Агар қонун қабул қилинса, у бир йилдан сўнг кучга киради ва ижтимоий тармоқларга энг юқори ёш чегарасини белгилайди. Meta ва TikTok каби йирик компаниялар фойдаланувчилар ёшини текширишнинг қатъий ва мукаммал механизмларини ишлаб чиқишлари ҳамда вояга етмаган фойдаланувчилар учун киришни чеклашлари керак бўлади.

Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе қонунга риоя қилинишига жавобгарлик ота-оналар ёки болалар эмас, балки платформаларга юкланишини таъкидлади.

Лойиҳа, ота-оналарнинг розилиги ёки болаларнинг мавжуд аккаунтларига оид истисноларни ўз ичига олмайди.

Австралия ва мамлакатда фаолият кўрсатувчи ижтимоий тармоқлар учун асосий масала – қонуннинг амалий ижросидаги муаммолар бўлади.

Аксарият ижтимоий тармоқлар расман 13 ёшдан кичик болаларга рўйхатдан ўтишни тақиқлайди. Бироқ, 2022 йил Британияда ўтказилган тадқиқотга кўра, 12 ёшдаги болаларнинг 80% ижтимоий тармоқларда аккаунтга эга. Бу, фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш қийинлигини ва мавжуд чекловларни айланиб ўтишни кўрсатади.

Технология соҳасидаги баъзи экспертлар, йирик платформаларга кириш тақиқланса, болаларнинг яширин ва бошқарилмайдиган ижтимоий тармоқларга ўтишини ва бу улар учун янада катта хавф туғдириши мумкинлигини таъкидламоқда.


Бундай тармоқларда болалар ҳеч қандай ҳимояларсиз кибербуллинг, исталмаган контент ва бошқа хатарларга дуч келиши мумкин.

Болаларни ҳимоя қилиш ва ноқонуний платформалар билан боғлиқ хавфларни қандай мувозанатлаштириш масаласи ҳали ҳам очиқ қолмоқда.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔝 Интернет тармоқларида ахборот тарқатиш: хориж тажрибасига назар

Тезкор ахборот тарқатиш ва рақамли технологиялар тараққиёти даврида Интернет фақатгина янгиликлар манбаси бўлиб қолмай, балки исталган фойдаланувчи ҳар қандай тасвир ёки видеоларни улашиши мумкин бўлган маконга айланди.

Ҳар куни ижтимоий тармоқларда чоп этиладиган турлича материаллар орасида зўравонлик, жиноятлар ва бошқа кўнгилсиз ҳодисалар акс этган тасвирларни кўплаб учратиш мумкин.

Жумладан, йўл-транспорт ҳодисалари, табиий офатлар, ҳужумлар, самосуд, суицид ва бошқа воқеликлардан кейинги оғир жароҳат ва ўлим тасвирлари ҳамда видеолари жабрланганларни ошкора кўрсатган ҳолда, кўпинча уларнинг (яқинларининг) розилигисиз оммага тарқалади.

Ўз-ўзидан, бу шахсий ҳаёт дахлсизлиги бузилишига олиб келади. Бундай амалиёт нафақат жабрланганларнинг, балки уларнинг оила аъзоларининг ҳам руҳий ҳолатига кучли таъсир кўрсатади.

Интернетда зўравонликни, бахтсиз ҳодисаларни ошкора кўрсатиш нафақат алоҳида шахсларга, балки бутун жамиятга ҳам таъсир қилади. Таъбни хира қилувчи саҳналарнинг узлуксиз тарзда намойиш этилиши болалар руҳиятига салбий таъсир қилади, катталарнинг бу каби ҳолатларга нисбатан сезгирлигини пасайтиради, ёшлар орасида эса одатий вазиятдек қабул қилиниши мумкин.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги воқеликлар ва хабарларни тезкор ёритиш, жамоатчиликни реал вазиятдан хабардор қилиш тадбирларига эътироз ёки тўсқинлик қилишдан йироқ.

ФАҚАТГИНА, Қонунчилик нормаларига амал қилиш, бахтсиз ҳодисалардан кейинги тасвирларни очиқ намойиш этмасдан, аксинча, хиралаштириш, қонли тасвирлар, жасадларни англаш даражасида кўрсатмасдан ёхуд жабрланганлар (яқинлари) розилиги билан тарқатишга чақиради.

Хориж тажрибасига назар соладиган бўлсак, бундай ҳолатларда қатъий чоралар самарали ечим эканлигини кузатиш мумкин. АҚШ, Германия ва БАА каби давлатларда жабрланганларнинг суратлари ва ҳодисалар акс этган материалларни рухсатсиз суратга олиш ва тарқатиш учун катта миқдордаги жарима ёки ҳатто қамоқ жазосини назарда тутувчи қонунлар ишлаб чиқилган.

Қуйида бир нечта ривожланган давлатларда зўравонлик, шавқатсизлик ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар Интернет ёки ОАВда ёритилишида қандай чоралар кўрилишига мисоллар келтирилмоқда:

🇺🇸АҚШ: "Коби Брайант" Қонунига мувофиқ, ҳодиса жойида ҳалок бўлганларнинг тасвирини ҳокимият рухсатисиз олиш ва тарқатиш тақиқланади.

Қонун унга зид хатти-ҳаракатларни қилганларни 1000 доллар миқдоригача жаримага тортиш ҳамда рухсатсиз тасвирга тушириш гумони бўлганда қурилмаларни мусодара қилиш имконини беради.

🇩🇪Германия Федерал Республикасининг Жиноят кодекси 201а-моддасига биноан ҳодиса жойидаги жабрланганлар ёки ЙТҲ қурбонларининг тасвирини олиш ва тарқатишни жиноят ҳисобланади ва жарима ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.

🇫🇷Франция: Франция Жиноят кодекси шахслар розилигисиз уларнинг тасвирини тарқатиш ва фойдаланишни тақиқлайди. Жабрланганларнинг суратларини ноқонуний тарқатиш учун 45 000 евро жарима ва бир йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

🇮🇹 Италия: Италияда шахс розилигисиз олинган тасвирни тарқатиш шахсий ҳаётга дахл қилиш сифатида баҳоланади. Қонун бузувчиларга уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

🇹🇷Туркия: 2024 йилда Туркияда маълумотларни ҳимоя қилиш қонунига ўзгартиришлар киритилди, жабрланганларнинг суратларини уларнинг розилигисиз тарқатганлик учун жарималар белгиланди.

🇦🇪БАА: Кибержиноятчилик тўғрисидаги қонун жабрланганларнинг тасвирини олиш ва тарқатишни тақиқлайди. Бузувчилар учун олти ойгача қамоқ ва 150 000 – 500 000 дирҳам ($41 000 - $136 000) миқдорида жаримага тортилади.

Мавжуд қонунларда жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оммавий ахборот маконида салбий таъсирга эга бўлиши мумкин бўлган контентнинг тарқалишини олдини олиш учун аниқ механизмлар йўқлиги қонун ижросида катта муаммоларни келтириб чиқаради.

АОКА тарғиб қилаётган ёндашувларни Ўзбекистон ҳуқуқий тизимида жорий қилиш хавфсиз ахборот маконини яратишга ва зўравонликни намойиш қилиш орқали келиб чиқадиган руҳий зарардан фуқароларни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📕 “Китобхон болалар” ва “Дунё даҳолари” китоблари тўпламлари тақдимоти ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган “Китобхон болалар” ва “Дунё даҳолари” туркумида “Ўзбекистон” ва “Asaxiy books” нашриётлари томонидан нашр этилган 10 номдаги китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда мутасаддилар, китоб муаллифлари, ёзувчи-шоирлар, ахборот-кутубхона марказлари ходимлари, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Маълумот учун: шу кунгача “Китобхон болалар” рукни остида Шалола”, “Оқ қовуннинг боласи”, Учар ҳаммом”, “Сеҳргарнинг узуги”, “Болаликнинг қўлидан тутиб” номли китоблар “O‘zbekiston nashriyoti” давлат унитар корхонасида;

“Дунё даҳолари” туркумидаги “Стив Жобс – компьютерга жон берган одам”, “Муҳаммад Али – барча даврларнинг буюк боксчиси”, “Леонардо да Винчи – замонасидан илгарилаб кетган ақл соҳиби”, “Моцарт – мусиқа даҳоси”, “Альберт Эйнштейн – серқирра даҳо” номли китоблар эса “ASAXIY BOOKS” МЧЖда чоп этилди.


Тадбирда сўзга чиққанлар, мазкур китоблар болаларнинг маънавий ва ақлий ривожланиши, ижодий тафаккури ҳамда нутқ қобилиятини ошишида ҳикоя қаҳрамонлари мисолида болалар ўз фикр ва хулосаларини шакллантиришга, бу эса, уларнинг дунёқарашини кенгайтиришда, келажакда муваффақиятли ва тўғри қарор қабул қила оладиган шахс бўлиб вояга етишида катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

📖 Чоп этилган адабиётлар –

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг тизимидаги 206 та вилоят, туман ахборот-кутубхона марказларига;

Республика Болалар кутубхонаси ҳамда 14 та вилоят болалар кутубхонасига;

Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги 14 та Президент, 9 та Ижод ва спорт ҳамда 185 та Ихтисослаштирилган мактабга;

122 та Оилавий болалар уйи ва 2 та Меҳрибонлик уйига бепул тақдим этилади.

🔝 Шу билан бирга, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари, қолаверса, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор китобхонлар учун қулайлик яратиш мақсадида мазкур адабиётларнинг аудио шакллари ҳам яратилмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Тешабаева Умида Алимжановна Фанлар академиясининг Тарих институтида "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси: ташкил топиши, ривожланиш босқичлари, бугунги ҳолати" мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ёқлади.

АОКА жамоаси У.Тешабаевани ушбу илмий ютуқ билан самимий қутлаб, келгусидаги илмий фаолияти ва касбий тараққиётига улкан муваффақиятлар тилайди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 7 ноябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши, ёнғинларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутасаддилари

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Вазирлик ва идораларда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан амалга оширилган давлат назорати
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Анваржон Алиев, "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢6 ноябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали эълон қилинаётган танловлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш юзасидан 2024/2025 йилларда хатловдан ўтказиладиган маҳаллалар режа-жадвали ва “ЭЪТИРОФ” дастури ҳақида
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📹 АОКА "Медисаводхонлик" лойиҳаси доирасида навбатдаги видеороликда когнитив бузилиш ёки фикрлашдаги хатоликлар ҳақида маълумот тақдим этилган.

🧠 Инсон мияси унинг барча фаолиятини тартибга солувчи 86 млрд нейронни ўз ичига олади. Мия баъзан инсонни шундай алдайдики, бундай кезда миянинг ўзи алоҳида ҳаёт кечираётгандек туюлади.

💻 Мия фақат сизга ёқадиган ёки сизни қизиқтирган нарсаларга эътибор беришга интилади. Айтайлик ходимга муҳим вазифаларни бажариш учун топшириқ берилди. Лекин уни ёнидаги смартфонига доимий равишда ижтимоий тармоқлардан келаётган хабарлар ва бошқа билдиришномалар билан чалғитмоқда. Ўз-ўзидан у вазифани бажариш ўрнига кўп вақтини телефонга сарфлайди. Бир сўз билан айтганда хабарномалар ходимни асосий вазифани бажаришдан чалғитади. Ва натижада топшириқни бажариш учун ҳар сафар диққатини жамлашга тўғри келади.

⚠️ Бу ҳодиса диққатнинг чалғиши деб аталади.


☁️ Когнитив бузилишлар ҳақида қанчалик кўпроқ билсангиз, тўғри қарорлар ва танловлар қабул қилиш эҳтимоли шунчалар юқори бўлади!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Креатив иқтисодиёт: медиа ва нашриёт соҳасида қандай таклифлар илгари сурилмоқда?

Бугун АОКАда Агентлик директори А.Ходжаев раислигида тегишли давлат органлари, юртимиздаги нашриётлар, китоб-савдо ташкилоти масъул раҳбарлари, ахборот-кутубхона мутасаддилари, ташаббус лойиҳалари муаллифлари иштирокида "2030 йилгача креатив иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда АОКА директори медиа ва нашриёт йўналишида креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича келиб тушган таклиф ва ташаббусларни иштирокчиларга маълум қилди.

Шундан сўнг, "AsaxiyBooks" китоб савдоси раҳбари Ф.Аллаев хориж тажрибасини ўрганиш асосида ишлаб чиққан таклифлари тақдимотини намойиш қилди.

Шунингдек, нашриётлар раҳбарлари, муҳаррирлар ўз соҳаларида сифат ва хизмат даражасини ошириш бўйича креатив лойиҳалар таклифларини билдиришди.

Йиғилиш қатнашчилари янги Қонун лойиҳаси муҳокамаси доирасида медиа, ахборот-кутубхона ҳамда нашриёт-матбаа соҳаси, китобхонлик тарғиботида креатив иқтисодиётни такомиллаштириш, замонавий инновациялар ва сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали янгиликланишларни кўпайтириш, нодир китобларни рақамлаштириш ёрдамида маҳаллий ва хорижий китобхонларга тарғиб қилиш каби муҳим масалаларни муҳокама қилишди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📖 Деновда ҳарбий хизматчилар учун китоб савдо-ярмаркаси ташкил этилди

Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги ҳамда Денов тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Хайробод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Ҳар бир аскарга битта китоб” шиори остида китоб савдо-ярмаркаси ўтказилди.

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳарбий ҳизматчилар янги нашрдан чиққан миллий ва жаҳон мумтоз адабиёти намуналари, замондош ижодкорлар асарлари, илмий-оммабоп, болалар китоблари билан танишиш ва харид қилиш имконига эга бўлишди.

Ярмарка доирасида ҳарбийлар қизиққан китоблар ҳақида суҳбатлар ташкил этилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

✔️ “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги қонуни:

давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;

давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;

давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган.

✍️ Давлат раҳбарининг ПҚ-210-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати тасдиқланди.

Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ қайта ташкил этилган, номи ўзгарган ёки янгидан ташкил қилинган тақдирда, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.

🟠 Юқоридаги инфографикалар орқали тўлиқ рўйхат билан танишиш мумкин.


❗️Эслатиб ўтамиз, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун жорий йилнинг декабр ойидан бошлаб кучга киради.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 13 ноябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: “Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “InnoWeek-2024” – Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига кўрилаётган тайёргарлик, ўтказиладиган тадбирлар юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Инновацион ривожланиш агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижалари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎆 Оилавий, умуммиллий – "Mening Yurtim" (MY5) телеканали фаолиятига 10 йил тўлди

Маърифий-маданий, кўнгилочар, чуқур мулоҳазали, шу жумладан, "Марказий студия" ахборот-таҳлилий теледастурлари орқали жуда кўплаб томошабинларнинг севимли телеканалига айланган "Mening Yurtim" ташкил топганига 10 йил бўлди.

MY5 телеканали мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сиёсий-иқтисодий жараёнлар, ижтимоий мавзулар, жамоатчилик муаммолари, дунё янгиликларини тезкор, холис ёритишда ўзига хос мактаб яратган десак муболаға бўлмайди.

АОКА жамоаси "Mening Yurtim" (MY5) ижодий жамоасини 10 йиллик юбилей билан чин юракдан қутлайди. Фаолиятларида кўзлаган барча мақсад-режаларига эришишни, глобал медиа муҳитда юқори рейтингларда энг етакчи, кўзга кўринган телеканал сифатида кўплаб телелойиҳалар билан мухлислар аудиториясини кенгайтиришда муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📝Мактабларда комплекс китобхонлик дастури қабул қилинади

🔔 Мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим ташкилотларида ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга доир Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.


⬇️Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб мактабларда комплекс китобхонлик дастури амалга оширилади. Унинг доирасида:

Бошланғич синфларда китоб бурчаклари ташкил этилиб, ўқувчилар энг сара 20 та миллий ва хорижий болалар адабиётини ифодали ўқишга ўргатилади;

ўрта синфларда китобхонлик танловлари, акциялар ҳамда кутубхоналарда “Мушоира” клублари ташкил қилиниб, ўқувчилар жалб этилади;

юқори синф ўқувчиларини маърифатпарвар жадид намояндалари ҳаёти ва ижоди билан таништириш мақсадида уч босқичли “Жадидлар изидан” республика танлови телекўрсатув шаклида ташкил этилади;

мактабларда ҳафтанинг ҳар шанба куни “Китобхонлик куни” деб белгиланади ва унинг доирасида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо-ярмаркалари, “Ёш китобхонлар танлови”, “Китоб муҳокамаси”, “Китобни саҳналаштириш” каби тадбирлар ўтказилади.

Бундан ташқари, тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан “Намунали мактаб кутубхонаси” фаолияти йўлга қўйилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📔 Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг энг яхши намуналаридан иборат китоблар мажмуаси нашр этилади

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан “Ўзбек адабиёти хазинасидан” номли кўп жилдлик китоблар мажмуасини чоп этиш бӯйича АОКА таклифлари қабул қилинди.

Мажмуа 200 жилддан иборат бўлиб, унда ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг шоирлари, ёзувчилари асарлари, шунингдек, ўз даврида кенг оммалашмаган, нашр этилмаган ижод намуналари сараланиб, лотин алифбосида чоп этилади.

🔽Китобларни нашр этиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

🔝 Дастлабки босқичда — манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари, адабиётшунос олимлар ва экспертлар томонидан китоблар мажмуасига киритиладиган асарлар рўйхати шакллантирилади;

🔝 Кейинги босқичда — кўп жилдли мажмуа 2024-2028 йиллар давомида босқичма-босчқич нашр этилади ва ахборот-кутубхона муассасалари ҳамда тегишли ташкилотларга бепул тарқатиб борилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 11 ноябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун ижроси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилар

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: “Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширалётган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Австралия 16 ёшга тўлмаган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни режалаштирмоқда;

⚡️ Канада TikTok'га канадалик шўъбасини йўқ қилишга буйруқ берди;

⚡️ Threads АҚШдан ташқарида тез ривожланиб, Metaнинг бошқа дастурлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда;

⚡️ OpenAI chat.com доменини сотиб олиб, дарҳол уни ChatGPT сайтига йўналтирди;

⚡️ Трампнинг Оқ уйга қайтиши билан технологик сектор ўзгаришларга тайёргарлик кўрмоқда;

⚡️ Google компьютерни бошқарадиган сунъий интеллект тўғрисидаги ички ҳужжатни тасодифан жамоатга эълон қилди;

⚡️ Apple Европа Иттифоқининг Рақамли бозорлар Қонунига мувофиқ илк жаримага тортилган платформа бўлди;

⚡️ TikTok Трампнинг ғалабасини илова учун энг яхши сценарий деб ҳисобламоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢8 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Ўзбекнефтгаз" АЖда коррупцияга қарши ички назорат тизими фаолияти ҳақида ахборот
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мўмин Ибодов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари соҳасида экологик назорат
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

⚠️ Экспертлар огоҳлантирадилар: фарзандингизнинг суратини ижтимоий тармоқларга жойламанг!

⚡️ Ғарблик мутахассислар «шерентинг» ҳодисаси, яъни ота-оналар ўз фарзандларининг суратларини интернетда тинимсиз жойлаш амалиётини болалар хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкинлиги таъкидлашмоқда.

Фарзандларингизнинг фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришнинг яна бир хавфи шундаки, контекстдан ташқари фотосуратлар болаларга қарши ишлатилиши мумкин.

Масалан, фарзандингиз улғайганда келажакда сиёсий лавозимларни эгаллаши мумкин бўлганда, унинг кулгили суратлари кутилмаганда ижтимоий тармоқларда "пайдо бўлиши" мумкин.

Нега фарзандингизни фотосуратларини ижтимоий тармоқларда жойламаслик керак?

✔️ Ғарб мутахассисининг фикрича, оилавий фаровонлик ва бахтиёрлик акс этган фарзандларингизнинг фотосуратлари, жиноятчилар эътиборини ҳам тортиши мумкин;

✔️ ота-оналар аккаунтида эълон қилинган суратлар "ўғирланиб", ғараз ниятли кимсалар (масалан, педофиллар) учун мўлжалланган ижтимоий тармоқлардаги каналларга жойланиши мумкин;

✔️фарзандингиз ҳақида қўшимча илова қилинадиган маълумотлар эса фирибгарларга яхшигина "тузоқ" вазифасини ўташи мумкин.

🔝 Қолаверса, агар бола ёшлигиданоқ бошқаларнинг эътиборини жалб қилиш учун доимий равишда суратга тушса, келажакда у доимо ўз эҳтиёжлари ва истакларига эътибор беришдан кўра, ташқи розиликни излашга муҳтож бўлиши мумкин.

🟠Шуни эсда тутиш керакки, ҳатто шахсий аккаунтлар ҳам тўлиқ хавфсизликни кафолатламайди, чунки жиноятчилар аккаунтни бузиши мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

Ижтимоий тармоқлардаги турли каналлар ва саҳифаларда кўнгилсиз ва руҳиятга салбий таъсир кўрсатувчи нохуш воқеликлар ҳамда вазиятлар акс этган ҳар хил хабарлар, видеотасвирларни тарқатиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Жумладан, обуначилар сони ва аудиторияси катта бўлган бир нечта Интернет блоглари орқали Қашқадарё довонида техноген хавф туфайли содир бўлган бахтсиз ҳодиса видеотасвирлари турлича талқин ва тавсифлар билан кенг айлантирилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқларда ва Интернет маконида жамиятга салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, ғайриоддий ҳаракатларга тарғиб қилувчи ёки ундовчи хабарларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид.

Жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида” Қонуннинг 12 (1)-моддасига мувофиқ, ...шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ...шафқатсизликни... ифодалайдиган ҳар қандай материалларни тарқатиш тақиқланган.

Шунингдек, "Болаларни уларнинг соғлигига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддаси (...муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулоти жумласига:..болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, шу жумладан куч ишлатилмаган ўлимни, ... бахтсиз ҳодисани, аварияни ёки фалокатни ва (ёки) уларнинг оқибатларини ...баён этиш тарзида тақдим этадиган ахборот маҳсулоти киради) талаблари бузилганини таъкидлаш лозим.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189 (1)-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 130 (1)-моддасида
бундай хабарларни тарқатганлик учун жарима ёки мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жавобгарликка тортиш белгиланган.

Юқоридаги бахтсиз ҳодиса тафсилотлари изчил ёритилаётган ижтимоий тармоқ каналларига огоҳлантиришлар юборилганига қарамай, очиқ намойишли кадрлар ҳамон тарқатилмоқда.


⚠️ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўз ваколати доирасида барча ижтимоий тармоқлардаги каналлар ва саҳифалар маъмурларини, кенг жамоатчилик вакилларини амалдаги қонунчиликка риоя этишга чақиради. Қонунчилик талабларига риоя қилинмаган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинади!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Ижтимоий тармоқларда нима янгиликлар?

📱 Instagram:

Сунъий интеллект ёрдамида сторисда тасвирларни кенгайтириш воситасини mattnavarra/post/DBqtLrrIJcB">ишга туширди;

"Карусел"да нашр қилинган контентга медиа қўшиш alex193a/post/DBtABoAxQIZ">имкониятлари устида ишламоқда;

Шахсий хабарларни саралаш ва фильтрлаш учун jonahmanzano/post/DBlonFgTqLa">янги хизматларни қўшди;
〰️〰️〰️〰️

📱 WhatsApp:

Фойдаланучилар эндиликда созланган рўйхатлар ёрдамида чатларни фильтрлашлари мумкин;

WhatsApp'да жўнатган ёки қабул қилган ҳар қандай ҳаволани текшириб кўришни синовдан ўтказмоқда;

Номаълум аккаунтлардан келган хабарларни jonahmanzano/post/DByWtwMzxth">блоклаш имкони мавжуд;

Каналларда янгиланишларни излаш имконияти устида wabetainfo/post/DBuxJRfuX55">ишламоқда;

иловаларнинг бета-тестерлари учун матнни автоматик форматлаш хусусиятини wabetainfo/post/DBuxJRfuX55">ишга туширади;
〰️〰️〰️〰️

📹 YouTube:

Эндиликда шарҳларда автоматик тарзда генерацияланган саммарини (умумлаштирилган маълумотлар) тез-тез кўрсатади;

Shorts учун "Трендлар" тасмасини oncescuradu/post/DBo6xLxsmoV">қўшди;
〰️〰️〰️〰️


🌐 Facebook:

Instagram ва Facebook учун созлаш ва яхшиланган деталлаштириш имкониятларини кўпайтириб, янги авлод аватарларини oncescuradu/post/DBoQqkdoZi-?">ишга туширди;

"Instagram'да публикацияни бўлишиш" янги тугмасини синовдан oncescuradu/post/DB1EDNYIr9a">ўтказмоқда;
〰️〰️〰️〰️

🐦 X:

Х Сommunity notes энди пост жойлаштирилганидан камида 20 дақиқа вақт ўтгач пайдо бўлиши мумкин;

API'га кириш учун тўловни оширмоқда;
〰️〰️〰️〰️

🌐Google:

Қўнғироқ қилиш ва хабарларни юбориш имконини берадиган Gemini AI кенгайтмасини ишга туширди;

Веб-фойдаланувчиларнинг сунъий интеллектга асосланган "менга ёзишга ёрдам беринг" Gmail функциясига киришини кенгайтиради;

Google Maps тез кунларда фойдаланувчиларга сунъий интеллект ёрдамида тавсифловчи қидирув ёрдамида янги жойлар ва кўнгилочар масканларни топишга ёрдам беради.
〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Йирик технология компаниялари ўтган чоракда реклама маҳсулотларини сотишда юқори ўсишга эришди, бунга сабаб истеъмол харажатлари, сунъий интеллект ва сиёсий реклама кўпайди;

⚡️ Экспериментлар шуни кўрсатмоқдаки, TikTok иловаси аёл фойдаланувчилари Харрис тўғрисидаги контентларга кўпроқ қизиқиш билдиришса, эркаклар эса – Трамп ҳақида кўпроқ маълумот олишмоқда;

⚡️ Meta компаниясининг ядровий энергия таъминотида ишловчи сунъий интеллектли маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш режалари лойиҳа учун ажратилган ерда камёб асалари тури аниқланганлиги сабаб тўтатилди;

⚡️ Meta ўз ёши ҳақида ёлғон гапираётган ёш Instagram фойдаланувчиларини аниқлаш учун “катталар классификатори” деб аталадиган сунъий интеллект воситасидан фойдаланишни режалаштирмоқда;

⚡️ Amazon, Microsoft, Meta ва Google жорий йилда сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга жами 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфламоқчи;

⚡️ New York Times ҳисобот воситаси сифатида генератив сунъий интеллектдан фойдаланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢5 ноябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Тоҳир Турдиев, "Ҳудудгазтаъминот"АЖ раиси ўринбосари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Маданият вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Юсуфжон Усмонов, Маданият вазири ўринбосари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Халқаро молия ташкилотлари кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️Кибер-вундеркинд ўз хакерлик ҳаракатлари ёрдамида маълумотларни тўплашда давом этиб, компанияларни тажовузлардан ҳимоя қилди;

⚡️ Bluesky ёндашуви ҳамда АТ протоколи марказлаштирилмаган ижтимоий тармоқлар ҳолатига нисбатан муайян энтуизмни юзага келтирмоқда;

⚡️ Суриштирувлар шуни кўрсатмоқдаки, Facebook ва Instagram'да ёлғон тасдиқ ҳамда фейкларни қамраб олган ўн минглаб сайловолди сиёсий рекламалар жойланмоқда;

⚡️ Community Notes Х платформасида дезинформацияларга қарши курашолмаяпти;

⚡️ Amazon компанияси ChatGPT'дан фойдаланиш учун рақамли овозли ёрдамчиси Alexa'ни янгилашга уринмоқда;

⚡️Баъзи фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, ChatGPT каби сунъий интеллект воситалари уларнинг маҳсулдорлигини сезиларли даражада яхшилайди ва вақтни тежайди;

⚡️ OpenAI қидирув хизматини қўшмоқда;

⚡️ Telegram иловасида қатор янгиланишлар ва қулайликлар қўшилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇹🇷 Истанбул: "Болалик – бу байрам" (“Çocukluk Şenliktir!”) китоб ярмаркаси

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Подписаться на канал