aoka_uz | Неотсортированное

Telegram-канал aoka_uz - AOKA - Rasmiy kanali

18468

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Подписаться на канал

AOKA - Rasmiy kanali

Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанснинг инновацион кутубхонаси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Тадбир Тошкентда бўлиб ўтаётган "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги доирасида ташкил этилди.

АОКА директори Асаджон Ходжаев халқаро анжуман доирасида Миллий кутубхона томонидан ташкил этилган кўргазмалар намойиши билан танишди.

Юртимизнинг тарихий-тадрижий цивилизациясини акс эттирувчи кўргазма воситаларида маърифатпарвар жадидчиларнинг матбуотда чоп этилган мақолалари, ҳудудлар ҳақида босма материаллар ўрин олган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Ирландия контенти модерация қилиш талаблари билан Онлайн хавфсизлик кодексини қабул қилди, бу мамлакатда тарқатиладиган видео-платформалар, жумладан TikTok, YouTube, Instagram ва Facebook Reels учун амал қилади;

⚡️ Гонконг давлат ишчиларига иш компьютерларида WhatsApp ва Google дискдан фойдаланишни тақиқлади;

⚡️ Х Рақамли бозорлар тўғрисидаги қонунга бўйсунмайди, чунки Европа Иттифоқи Комиссияси платформа бизнесда истеъмолчилар билан ўзаро алоқа қилиш учун муҳим восита эмас деб қарор қилди;

⚡️ xAI компанияси сунъий интеллект бўйича мураббийларни изламоқда;

⚡️ Сунъий интеллект криптографияга жуда бойиб бормоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Глобал медиа оламида нима янгиликлар? 2024 йилда технология ва медиа келажаги учун 6 башорат

2024 йил якунида технология ва медиа-ландшафтда жиддий ўзгаришлар кутилмоқда. EMARKETER таҳлилчилари "Behind the Numbers" подкастида ўз прогнозлари билан ўртоқлашдилар.

✔️ Қуйида технология ва медианинг келажаги ҳақида олтита "жуда аниқ" башорат келтирилган:

1️⃣Генератив сунъий интеллектнинг жамоатчилик томонидан рад этилиши

⚫️Башорат: Компания генератив сунъий интеллектдан фойдаланишдан оммавий равишда воз кечиб, унинг самарадорлиги ва афзалликлари ҳақида баҳс-мунозараларни келтириб чиқаради.

⚫️Асос: Сунъий интеллектга триллионлаб доллар сармоя киритилишига қарамай, қисқа муддатли истиқболда рентабеллик ноаниқ масала (Goldman Sachs). Ижтимоий медиа ёки рақамли видео билан таққослаганда сунъий интеллектни жорий қилиш секин кечмоқда, бунга сабаб истеъмолчилар ундан амалий фойдаланиш йўлларини қидирмоқдалар.

2️⃣Google Chrome браузерида янги розилик жараёнини синаб кўради

⚫️Башорат: Янги йил байрамидан сўнг Google огоҳлантиришларсиз Chrome браузерида янги розилик жараёнини синовдан ўтказади.

⚫️Асос: учинчи томон cooki-файлларини бутунлай блоклаш ўрнига, Google фойдаланувчиларга танлов таклиф қилади. Бу фойдаланувчиларнинг cooki-файллардан мустақил равишда воз кечишига олиб келиши мумкин. Кутилмаган муддат ва жорий қилишлар реклама берувчиларни "ғафлат"да қолдириши мумкин.

3️⃣Tubi стриминг бозорининг муҳим қисмини эгаллайди

⚫️Башорат: Tubi стриминг ва ТВ кўрувлари умумий вақтининг 2,5 фоизини эгаллайди ҳамда YouTube, Netflix ва Amazon'дан ташқари аксарият сервисларни ортда қолдиради.

⚫️Асос: Tubi'дан бепул фойдаланиш ва реклама модели томошабинларни жалб қилади. Турли хил контент кутубхонаси яна бир устувор жиҳат бўлади. Бироқ Tubi'дан фойдаланиш чекланган, чунки сервис рақобатчилар каби кўплаб Smart TVда олдиндан ўрнатилмаган.

4️⃣ByteDance TikTok'ни Америка компаниясига сотади:

⚫️Башорат: Америка регуляторларининг босими остида ByteDance TikTok'ни Америка компаниясига сотади.

⚫️Асос: Хитойдаги иқтисодий қийинчиликлар ҳукуматни ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни ҳимоя қилиш учун сотишга ундаши мумкин. Потенциал харидор эса – чакана савдо ва электрон тижорат учун TikTokдан фойдаланиши мумкин бўлган Walmart компанияси ҳисобланади.

5️⃣Болаларнинг Интернет хавфсизлиги тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши

⚫️Башорат: Болаларнинг Интернет хавфсизлиги ва дахлсизлиги тўғрисидаги қонун кейинги АҚШ президент маъмурияти бошқарувининг биринчи олти ойи ичида қабул қилинади.

⚫️Асос: Болаларнинг Интернет хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ва CОРРА 2.0 каби қонун лойиҳалари иккала партия томонидан қўллаб-қувватланади. Болаларни Интернет муҳофазаси сайловчилар ва сиёсатчилар учун муҳим масаладир. Бироқ, биринчи тузатиш билан боғлиқ муаммолар амалга оширишга таъсир қилиши мумкин.

6️⃣Dish ва DirecTVВ бирлашуви

⚫️Башорат: Dish ва DirecTV бирлашади, лекин бу компанияларнинг мавжудлигини узайтиришдан бошқа бозорга сезиларли таъсир кўрсатмайди.

⚫️Асос: Бирлашиш вақтинчалик енгилликни таъминлаши мумкин, аммо фойдаланувчилар оқими туфайли сунъий йўлдошли ТВнинг асосий муаммоларини ҳал эта олмайди. Кабел компанияларидан фарқли ўлароқ, сунъий йўлдош провайдерлари Интернетга кириш каби бошқа хизматларга осонгина ўтиш имкониятига эга эмас.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📖 Берлин кутубхонасидан Бобурийларга тегишли муҳташам альбом топилди

💬 Бу ҳақда Тошкентда давом этаётган Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталиги доирасидаги тадбирларда маълум қилинди.

🖌Берлин давлат кутубхонаси сақланаётган Бобурийларга оид мазкур ҳашаматли альбомнинг бир томонида ғазаллар, иккинчи томонида эса миниатюралар туширилган.

🖌Эътиборли жиҳати, альбомдаги ғазаллар Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқарога тегишли бўлиб, туркий тилда ёзилган.

Бобурийлар сулоласи уч юз йилдан ортиқ ҳукмронлик тарихига эга бўлса-да, ҳеч қачон ўз ота-бобосини, миллатини, тилини унутмаган. Саройда форсча, ҳиндча ёки бошқа тилда гаплашган бўлиши мумкин, лекин асосий, энг жиддий масалалар туркий тилда ҳал қилинган ва жуда кўплаб туркий қўлёзмалар кўчирилган.

Мазкур альбомнинг 25 таси Германиядаги Берлин давлат кутубхонасида сақланаётган бўлса, қолган 100га яқин қисми Буюк Британия, АҚШ, Чехия ҳамда Эронда эканлиги маълум қилинди.

Чет элларга тарқалиб кетган Ўзбекистон маданий мероси намуналарини қайтариш каби маданий ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Ҳозирда Бобурийларга тегишли альбомнинг тарқалиб кетган барча қисмларининг факсимилени йиғиш ва Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ишлар давом этмоқда, — деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов.


🖋 Эслатиб ўтамиз,ха лқаро маданий мерос ҳафталиги 26 октябргача давом этади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🟠 Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди

🔸Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади.

🔸Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медал билан тақдирланади.

🔸Илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади, бу эса мазкур ташаббуснинг Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини ифодалайди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📣 Ўзбекистонда “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун янгиланмоқда

✔️ 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қарийб 30 йил деганда илк бор янгиланмоқда.

✔️ Янгиланган қонун лойиҳаси бугун, 23 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

🎤 Толибжон Мадумаров, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари:

Давлат сирлари билан танишиш ва танишишга рухсат бериш тартиби, махфийлаштирилмайдиган маълумотлар тоифалари, давлатлар ўртасида давлат сирларини ўзаро алмашиш тизими амалдаги қонунда тартибга солинмаганлиги бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган очиқлик ва ахборот алмашиш талабларига зиддир.

❗️Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар 4 тоифага бўлинади:

🟣Ҳарбий соҳадаги,

🟣Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий соҳадаги,

🟣Разведка ва контр-разведка, тезкор қидирув фаолияти ва бошқа давлат хавфсизлиги йўналишларига оид,

🟣Иқтисодиёт, таълим ва техника соҳаларига оид чегараланган рўйхати тасдиқланмоқда.

Амалда ушбу рўйхат ҳукуматнинг 1994 йилдаги қарори билан тасдиқланган йўриқномада махфий грифда берилган. Ушбу рўйхатнинг қонун билан очиб берилиши бугунги кундаги очиқлик сиёсатига мос келади.

Махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати ва ушбу маълумотларни махфийлаштириш бўйича асоссиз қарор қабул қилганлик бўйича жавобгарликни белгилаш ҳамда фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларни давлат сирларига киритилишини маън этиш аниқ белгилаб қўйилмоқда.
〰️〰️〰️〰️

Қонун янгиланиши орқали қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

⚫️Батафсил

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Электрон овоз бериш қандай амалга оширилади?

☎️ Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларида синов тариқасида электрон овоз бериш йўлга қўйилмоқда.

⚠️ Электрон овоз бериш онлайн овоз беришдан фарқ қилади.

💻 Онлайн овоз беришда сайловчи шахсий компьютери орқали интернетдан овоз бериши мумкин бўлса, электрон овоз беришда сайловчи сайлов участкасига бориб, электрон овоз бериш ускунаси орқали овоз беради.

☁️ Электрон овоз бериш – сайловчи томонидан анъанавий қоғоз бюллетени орқали эмас, балки махсус қурилмадаги электрон бюллетенидан фойдаланиб овоз бериши ҳисобланади.

💱 Электрон овоз бериш йўлга қўйиладиган сайлов участкаларида сайловчи овоз бериш кунида хоҳишига кўра электрон тарзда ёки анъанавий тарзда қоғоз бюллетенларидан фойдаланган ҳолда овоз бериши мумкин.

📹 Агар сайловчи электрон тарзда овоз беришни танласа, ундан фойдаланиш тартиби видеороликда батафсил изоҳланган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📝 Тил ва тақлид (“Халқ сўзи” газетасининг 2004 йил 21 октябрь сонидан)

Тил, аслида, тақлиддан бошланган. Ҳаётдаги нарсаларга, ҳаракатга, товушга ва ҳоказо. Албатта, асрлар мобайнида турли тил вакиллари ўзаро ҳамкор-ҳамсоя бўлиб яшашига тўғри келган. Ўз-ўзидан аниқлашадики, ҳар-хил тил эгалари бу борада ҳам бир-бирига тақлид қила бошлаган. Шунинг учун дунёда соф, яъни бошқа тиллар таъсиридан баҳраманд бўлмаган бирорта тил йўқ.


Бугунги ўзбек тили луғат бойлигининг ўзини олганимизда ҳам маълум бўладики, биз соф ўзбекча, яъни туркий сўзлардан ташқари, форсий, арабий, мўғулча, хитойча, русча ва рус тили орқали кириб келган талай оврўпоча калималарни ишлатаверамиз, ҳатто кўпчилигимиз уларнинг айнан қайси тилдан олинганини тузук-қуруқ билмаймиз ҳам. Ҳозир ҳатто восита тилни четлаб ўтиб, Ғарб тилларидан тўғридан-тўғри қанча-қанча калималарни оляпмиз.
〰️〰️〰️〰️

🔘Султонмурод Олим, таржимашунос

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

💬 Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" мавзусидаги Форумда АОКА директори Асаджон Ходжаев ахборот соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда ОАВни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔝 Китобхонликни оиладан, мактабгача ва мактаб таълимидан бошласак, болалар китобга меҳр қўядиА.Ходжаев

Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “INFOLIB OʻZBEKISTON-2024” ҳафталигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда АОКА, Миллий кутубхона раҳбарияти, ахборот-кутубхона марказлари нашриёт-матбаа мутахассислари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, публицистлар, китобсевар мухлислар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Агентлик директори А.Ходжаев тантанали маросимни қутлов сўзлари билан очиб беришда иштирокчиларни Ўзбек тили байрами билан самимий муборакбод этди ва давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Китобхон миллат” ғоясини амалга ошириш ишлари ҳақида тўхталди:

“Китобхон миллат” ғоясини, китоблар тарғиботини амалга оширишда кутубхоначиларнинг ўрнингиз беқиёс. Шу билан бирга, 60 нафарга яқин ташаббускор фуқароларимиз томонидан ташкил этилган хусусий кутубхоналар жамиятда мутолаа маданиятини юксалтиришда, китоб ўқиш кўникмасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Демак, эндиги вазифамиз фаол кутубхоначилар ва кутубхона ташкил этган ташаббускор фуқароларимиз тарғиботи билан жиддий шуғулланишимиз керак. Шу мақсад йўлида фаол кутубхоначиларнинг ишларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар кенг тарғиб қилишимиз мақсадга мувофиқ.


Тадбирда, шунингдек, ёзувчи ва шоирлар, жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, ҳафталик доирасида ташкил этиладиган амалий семинарлар, очиқ мулоқотлар, миллий форум ва турли дастурлар кутубхоначилик, ноширлик ҳамда болалар адабиёти йўналишидаги долзарб муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидлашди.

Маълумот учун:
ҳафталикдан 30 дан ортиқ тадбир, шу жумладан, давра суҳбатлари, ижодкорлар билан учрашувлар, китоб тақдимотлари, маҳорат дарслари, танловлар ва концерт дастурлари ўрин олган.

Шунингдек, ҳафталик доирасида ёш авлодни китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон кутубхоначилари – янги куч, янги имкониятлар, янги марралар” шиори остида IV Ёш кутубхоначилар форуми ўтказилади.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇺🇿 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори:

❤️Давлат тилини ривожлантириш ва иш юритишнинг барча тизимларида жорий этиш, халқаро доирадаги нуфузини ошириш борасида ҳали олдимизда катта вазифалар турибди. Ўйлайманки, ушбу устувор вазифаларга ҳар биримиз миллий манфаатларимиз ҳимояси сифатида алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Шундан келиб чиққан ҳолда, биз бу борадаги ишларимизни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларда изчил давом эттирамиз.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢21 октябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Келишув институтининг маъмурий суд ишларини юритишдаги аҳамияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини
янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ўзига хос ислоҳотлар, маҳсулот сифати ва экспортини ривожлантиришда стандартларни аҳамияти
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎤 Юэжу Чжао, Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси:

Иқлим ўзгариши муаммоси жуда жиддий бўлиб, нафақат сиёсий чоралар, балки фуқароларнинг фаол иштирокини ҳам талаб қилади.

Ўзбекистонда ахборот олишни таъминлаш борасида жуда муҳим қадамлар қўйилди. Охирги бир неча йил ичида медиавий муассасалар сони 16 тадан 48 тага кўпайди. Улар 12 тилда ахборот беришади. Демак, мамлакатнинг барча аҳолиси маълумот олиш имкониятига эга.

Бу борада ижтимоий тармоқлар ҳам жуда муҳим ўрин тутади. Қисқа вақтда фаол блогерлар сони 240 фоизга ошди. Улар ўз платформаларида иқлим ўзгариши муаммоларини муҳокама қиладилар, турли ечимлар топишга ҳаракат қиладилар ва ҳукуматга ўз таклифларини берадилар. Табиийки, бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш зарур, чунки улар бевосита жамоатчиликдан чиқаётган тавсиялардир.

〰️〰️〰️〰️

🔵Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" Халқаро форум

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

⏱️ Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш бўйича мурожаатларни тақдим этиш муддати ўз ниҳоясига етди

📝 Сайлов қонунчилигига кўра, ОАВ вакиллари сайлов кампанияси даврида холис ахборотларни кенг, тезкор ва эркин тарқатиш, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиши учун аккредитация қилинади.

📌Маълумот учун, МСК томонидан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 325 нафар вакиллари, жумладан ЕХҲТ ДИИҲБ Миссиясининг 236 нафар қисқа муддатли кузатувчилари, бошқа халқаро ташкилотларнинг 13 нафар кузатувчилари, 25 та хорижий давлатларнинг 76 нафар кузатувчилари аккредитациядан ўтказилди.


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎤 Сяотун Чжан, Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори:

Ўзбекистон ички давлат бошқаруви ва ташқи фаолият бўйича доимийлик ва уйғунликка эришганлиги сабабли ана шундай юқори эсишга эришмоқда.

Ўзбекистон минтақавий ва глобал даражада муҳим ўринга эга. Минтақавий барқарорликни сақлаш ҳамда халқаро инвестицияларни, жумладан Хитой, АҚШ ва Европа Иттифоқи ва бошқа давлатларни жалб қилишда Ўзбекистон жозибадорлиги ортиб бормоқда.
〰️〰️〰️〰️


🔵Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" Халқаро форум

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

“Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси” кўрик танловининг Ресублика босқичи ғолиблари аниқланди

Маълумки, жорий йил 22-25 октябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят ахборот-кутубхона марказларида “INFOLIB OʻZBEKISTON-2024” XIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Ҳафталик доирасида 30дан зиёд маданий-маърифий тадбирлар ўрин эгаллаган бўлиб, жумладан, 21-23 октябрь кунлари “Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси” кўрик танловининг Ресублика босқичи ўтказилди.

Вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда Миллий кутухонада ўтказилган танловда биринчиликни эгаллаган ахборот-кутубхона мутахассислари 6 та шарт асосида ғолиблик учун билим ва тажрибаларини синашди.

Янгича инновацион ёндашувлар, китоб тарғиботи, китобхонлар билан ишлаш, замонавий кутубхоначилик билимларини тест синовларида текшириш каби синовларда беллашган иштирокчилар орасидан Республиканинг энг яхши ахборот-кутубхоначисини танлаш ҳакамлар ҳайъатига осон бўлмади.

Қизғин ва ҳар бир қатнашчининг ўзига хос иштироки билан муросасиз ўтган танловда 3 нафар ғолиб аниқланди:

🥇1-ўрин Навоий вилояти Равшанова Сурайё Зокир қизи ;

🥈 2-ўрин Самарқанд вилояти Нилуфар Инатуллаева Зубайдулло қизи;

🥉 3-ўрин Тошкент вилояти Расулова Гўзал Бахтиёровна.

💰Ғолиблар АОКА томонидан сертификат билан тақдирланди ва 2025 йил давомида бериб бориладиган пул мукофотини қўлга киритди.

Бундан ташқари, республика босқичида иштирок этган қолган 12 нафар, ҳудудий босқичдаги 30 нафар совриндорлар (2-,3- ўрин соҳиблари) ҳам Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 2025 йил давомида моддий рағбатлантирилиб борилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Геосиёсий рақобат, миллий эгоизм ва мафкуравий қолиплардан холи бўлган, конструктив мулоқот йўли билан глобал муросага эришиш бўйича янграган даъватларни қўллаб-қувватлайман.

〰️〰️〰️〰️

🔷Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқидан

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔍 "Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати орқали ўз сайлов участкангизни аниқлаб олинг.

📲 Бунинг учун Марказий сайлов комиссиясининг www.saylov.uz расмий веб-сайтига киринг.

⏺️Сайтнинг бош саҳифа қисмига ўтинг. Сўнгра сайлов участкасини аниқлаш хизматини танланг. Янги очилган ойнада биринчи навбатда сайлов тури, яъни Парламент сайлови танланади.

⏺️ Сўнгра паспорт ёки ID-карта маълумотлари ҳамда туғилган кун, ой йил маълумотлари киритилади. Ундан кейин математик амални бажариб бўлгач излаш тугмаси босилади.

🟠 Шундан сўнг веб-сайт сизга сайлов участкасини аниқлаб беради. Аниқланган маълумотларда сайлов участкангизнинг рақами, паспорт маълумотлари, ҳудуди, сайлов участкаси манзили ҳамда харитада жойлашуви пайдо бўлади.

📱 Мазкур хизматдан ягона интерактив давлат хизматлари – my.gov.uz портали орқали ҳам фойдаланишингиз ҳам мумкин.

⚠️ Хизматдан фойдаланиш бепул.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 24 октябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Пахта йиғим-терими даврида меҳнат шароитлари яратилиши ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Абдусамад Абдукаримов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇺🇿 🇨🇳 Ўзбек ва хитой адабиётлари таржимаси бўйича келишувга эришилди

Маълумки, шу кунларда халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳамда халқаро маданий мерос ҳафталиклари шиори остида қатор халқаро форумлар, учрашувлар ва мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" мавзусидаги Форумда ўз тадқиқотлари ва таҳлиллари асосида хулосалари, мулоҳазалари билан қатнашган Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори Сяотун Чжан ҳамда АОКА директорининг ўринбосари Ғ.Бозоров ва мутасадди ходимлар иштирокида ўтказилган учрашувда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Хитой вакили мамлакатларнинг адабиёти, маданияти, тарихи билан кенг таништириш мақсадида асарлар таржимасини кенгайтириш, бунда мумтоз адабиётлардан тортиб, замонавий адиблар ижодигача қамраб олиш, икки томон кутубхоналарида таржима асарларни кўпайтириш юзасидан таклифлар билдирди.

АОКА директорининг ўринбосари Ғ.Бозоров Хитой Халқ Республикаси босма ва нашрлар ишлари миллий агентлиги билан турли қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш орқали маданий алоқаларни кенгайтиришни мақсад қилган икки томонлама меморандум имзолаш режалаштирилаётганини, ўзбек-хитой адабиётлари таржималари сонини ошириш ҳам ушбу меморандумда кўзда тутилганини таъкидлади.

Шунингдек, АОКА ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан йўлга қўйилган "Минг китоб" лойиҳаси ҳақида маълумот бериб, ушбу лойиҳа доирасида энг харидоргир ва кўп ўқилган Хитой асарларини таржима қилиш учун таклифлар бериш мумкинлигини айтди.

Келаси йилда бўлиб ўтадиган "Tashkent Book Fest" IV Халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида хитойлик адиблар, ноширлар, матбаачилар иштирок этиш орқали босма-матбаа нашрларини Ўзбекистонда тарғиб қилиш имконияти яратилиши қайд этилди.

Мазмунли ва конструктив тарзда бўлиб ўтган учрашувда самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢23 октябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "E-KON" лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижаси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мўмин Ибодов, "Ўзбекнефтгаз"АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Куз-қиш мавсумида ис гази ва газ чақнаши ҳолатларини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Самандар Ҳикматуллаев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢22 октябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўтган даврда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбдусман девони ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзагролизинг” АЖ фаолиятининг жорий йил 9 ойидаги натижалари ва етказилган техникалар таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Сарвиноз Мирзаева, “Ўзагролизинг” АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📌Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" мавзусидаги Форум сессияларида иштирок этган соҳа етакчиларининг тақдимотлари

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Трамп ёш сайловчилар эътиборини жалб қилишга ҳаракат қилганига қарамай, Snapchat'да реклама сотиб олмади, Камала Харрис эса ўз нутқларида эътиборни жалб қилишда иловадан фойдаланган;

⚡️ Яқин йилларда Интернет миллиардлаб ёки ундан кўпроқ фойдаланувчилар билан тўлдирилиши мумкин;

⚡️ Сунъий интеллект тўғрисидаги қонун лойиҳасига Калифорния ветоси технологияни бошқариш билан боғлиқ муаммоларни янада кенгайтиради;

⚡️ Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Google’га тегмаслигини айтди;

⚡️ Google Ads 11 ёшдан ошганларга маълумотлардан фойдаланишни блоклайди;

⚡️ Электрон китоблар нашрини йўлга қўйган ByteDance компанияси 8th Note Press нашриёти орқали босма нашр форматига ўтмоқда;

⚡️ Meta WhatsApp, Instagram ва Reality Labs’га таъсир кўрсатадиган номаълум миқдордаги қисқартиришларни амалга оширди;

⚡️ Google Chrome машҳур реклама блокловчини ўчириб қўйди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎤Лорд Пурвис, Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси:

Бўлиб ўтган мулоқотлар қимматли маълумотларга бой бўлди деб айта оламан. Биз панел сессияларда Ўзбекистоннинг барча соҳаларда иқтисоддан тортиб, сўз эркинлигигача бўлган йўналишлардаги ютуқлари билан танишдик.

Очиқлик сиёсати, сўз эркинлиги билан боғлиқ кўплаб ташаббусларни ҳам кўрдим ва булар албатта ижобий ўзгаришлар. Бунга эса мамлакатда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар сабаб деб ўйлайман. Сабаби аҳоли турмуш тарзи яхшиланишини мамлакатдаги кўплаб соҳаларнинг ривожланиши билан боғлиқ.

Бу ерда Ўзбекистоннинг энг яхши соҳа етакчилари тизимдаги ўзгаришлар тўғрисида мазмунли нутқ сўзлашди ва бу жуда ҳам қизиқарли бўлди.

Мамлакатингизда сиёсий журналистиканинг ҳам оммалашаётганини кўрдим, буни ҳам алоҳида эътироф этиш даркор. Чунки улар аҳолига мамлакатдаги сиёсий ўзгаришларни етказишда муҳим рол ўйнайди.

〰️〰️〰️〰️

🔵Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" Халқаро форум

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇺🇿 21 октябрь – Ўзбек тили байрами!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси ватандошларни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан қутлайди!

Ўзбек тилининг қадим тарихи ёрқин келажакка зиё бўлиб, мангу яшнасин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎤 Юэжу Чжао, Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси:

Ўзбекистон 2030 йилга келиб муқобил энергия манбаларидан катта миқдорда электр энергияси ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу жуда катта мақсад, лекин жамоатчиликнинг тўғри қўллаб-қувватлови билан унга эришиш мумкин.

Қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш катта миқдордаги тўғридан-тўғри ва хорижий инвестицияларни талаб қилади. Бу барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди ва мазкур мақсадларга эришиш ҳукумат, бизнес ва жамият ўртасидаги мулоқотни талаб қилади.

Ўзбекистоннинг энергетика бозорини кузатар эканман, фуқаролар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, муқобил манбалардан фойдаланиш борасидаги ислоҳотларни тўғри амалга оширишда жуда фаол иштирок этаётганини кўряпман. Бу эса янада ошкоралик, қонун устуворлигини талаб қилади ва Ўзбекистон бу борада аллақачон жуда яхши натижаларга эришган.

Барқарор келажакка ўтиш нафақат сиёсий чора-тадбирлар ёки технологиялар, балки жамоатчилик иштироки, ишонч ва, албатта, ҳар бир иштирокчининг масъулиятини талаб қилади.
〰️〰️〰️〰️


🔵Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" Халқаро форум

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Хориждаги ватандошларимиз янгича сайлов тизими орқали овоз беришади. Бу нимани англатади?

Хориждаги сайлов участкалари Ўзбекистон Республикасининг чет давлатларидаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилади.

💻Чет давлатларидаги Ўзбекистон фуқаролари сайловчилар рўйхатига кириш учун ёзма шаклда хориждаги сайлов комиссияларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига saylov.mfa.уз веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қиладилар.

👉Фуқаро мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотлар текширилади ҳамда сайловчилар рўйхатига киритилади.

💬 Хориждаги сайлов комиссияси фуқароларни овоз бериш жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.

💥 Аҳоли зич жойлашган ҳудудларда хориждаги фуқаролар учун 16 октбярдан 23 октябргача муддатидан олдин овоз бериш ўтказилмоқда.

🗳27 октябрь сайлов куни хориждаги сайлов участкаларида овоз бериш мумкин бўлади.

⚠️ Аввал хориждаги ватандошларимиз қайси вилоятдан бўлишидан қатъи назар Қонунчилик палатасининг Тошкент шаҳридан кўрсатилган депутатликка номзодларига овоз беришган.

Эндиликда янги сайлов тизимига асосан хориждаги фуқароларимиз пропорционал сайлов тизими асосида бевосита сиёсий партияларга овоз беришади.

📝 Шунга кўра хориждаги овоз бераётган сайловчиларга сиёсий партияларнинг номи туширилган битта сайлов бюллетени тақдим этилади.

📍Овоз бериш хориждаги сайлов участкаси жойлашган ҳудуддаги маҳаллий вақт билан 8:00дан 20:00га қадар амалга оширилади.

📌 Сайловда фаол иштирок этинг. Ҳар бир овоз муҳим!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎤 Сяотун Чжан, Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори:

Ўзбекистондаги иқтисодий-сиёсий ислоҳотлар бугунги натижаларга эришишга сабаб бўлди. Ўзбекистон барча ислоҳотларни параллел равишда амалга ошириш кераклигини амалий кўрсатди.

Ушбу ислоҳотларнинг асосини инсоларнинг фуқаролик жамиятининг эркинлигини таъминлаш ташкил этади.

Бу учлик: давлат-бозор-жамиятнинг ўзаро боғлиқлигидир. Эндиликда Ўзбекистон жамиятга эркинлик бермоқда. Одамларга фикрларини эркин билдириш имконияти, давлат тузилмалари билан мулоқот майдони яратилмоқда.

Бу эса юқоридаги учликни янада кучли қилмоқда. Яъни эркинлик уйғунлик,узлуксизлик ва яхлитликни шакллантирди. Айнан шу сабаб биз ҳам ички тузумда ва халқаро-дипломатик муносабатларда ривожланишни кўряпмиз.

〰️〰️〰️〰️

🔵Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" Халқаро форум

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎤Сара эл-Аттар, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўйича бош мутахассиси:

Биз Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича махсус бўлим фаолиятини йўлга қўйгани учун миннатдорлик билдирамиз. Мактаблардан тортиб олий ўқув юртлари, давлат ишчилари учун мўлжалланган ўқув муассасаларигача ҳозирги вақтда медиасаводхонликни синфларда жорий қилиш устида иш олиб бормоқда.

ЎЗбекистонда амалга оширилаётган медиасаводхонлик саъй-ҳаракатларида малакали мутахассисларга талаб-эҳтиёж мавжуд. ЮНЕСКО АОКАга, умуман ҳукуматга медиасаводхонлик бўйича стратегия ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.
〰️〰️〰️〰️


Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" халқаро конференцияси

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Подписаться на канал