aoka_uz | Неотсортированное

Telegram-канал aoka_uz - AOKA - Rasmiy kanali

18468

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Подписаться на канал

AOKA - Rasmiy kanali

✈️ Ўзбекистонда ахборот соҳасидаги ислоҳотлар маҳаллий, хорижий ва халқаро экспертлар нигоҳида

Жорий йил 17-26 октябрь кунлари халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги шиори остида "Ренессанс-холл"да қатор халқаро форумлар, учрашувлар ва мулоқотлар бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинган эди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўйича бош мутаҳассиси Сара эл-Аттар, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу, Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори Сяотун Чжан, Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси Юежу Чжао, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўринбосари Мадамин Сафаров, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Нозима Муратова, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамот фонди васийлик кенгаши раиси Акрамжон Фозилов, “Янги медиа таълими маркази” НТТ директори Беруний Алимов, ОАВлари, журналист ва блогерлар ҳуқуқлари бўйича консултант, юрист Мадина Турсунова каби хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида навбатдаги Форум ўтказилди.

"Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" мавзусидаги Форумда иштирокчилар ахборот сиёсати ислоҳотлари натижасида эришилган ютуқ ва муваффақиятлар, келгусидаги долзарб вазифалар юзасидан маъруза қилишди.

Хусусан, АОКА директори А.Ходжаев соҳадаги муҳим ўзгаришлар, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қонунчиликда мустаҳкамланган енгилликлар, имтиёзлар, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чоралари, ҳуқуқлар, тартиб-таомиллар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шу жумладан, мамлакатдаги ахборот соҳасидаги 8 та қонунни унификациялайдиган ягона "Ахборот кодекси" лойиҳасининг шакллантириш босқчилари ва унда Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ равишда қатъий белгиланадиган тамойил-мезонлар юзасидан тушунтириш берди.

Биринчи сессияда Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлашнинг бугунги ҳолати, ислоҳотлар ва уларнинг натижалари бўйича мулоҳаза ва хулосалар баён қилинган бўлса, иккинчи сессияда Янги Ўзбекистонда демократик қадриятлар кенгайишида сўз эркинлигининг роли юзасидан фикрлар билдирилди.

Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги тадбирлар мамлакатда вужудга келаётган мутлақо янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий макон ва муҳит, давлат ташқи ва ички сиёсатининг устувор вазифалари тўғрисида мулоқот қилишга муҳим майдон бўлмоқда.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎤Сара эл-Аттар, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўйича бош мутахассиси:

Ҳеч бир Конституция унинг доирасида амалга ошириладиган қонунларсиз самарали ҳисобланмайди.

Янги Ахборот кодекси лойиҳаси сўз эркинлигининг конституцион тамойилларига риоя қилиниши, журналист ва фуқароларнинг ҳукумат маълумотларидан фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, мутаносибликнинг конституциявий талабларини таъминлайдиган ҳамда сўз эркинлигига чекловлар қўйиш зарурати тўғрисида ҳуқуқий базани яратишда асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Шу нуқтаи назардан, ЮНЕСКО ЎЗбекистон ҳукуматига, хусусан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланишнинг халқаро стандартлари борасида турли лойиҳаларни кўриб чиқишда техник ёрдам берди.

Агентлик томонидан очиқлик ва бизнинг тавсияларимизга бўлган қизиқишни муваффақият сифатида баҳолаймиз ва умид қиламизки, якуний версияда улар муайян даражада инобатга олинади.

〰️〰️〰️〰️

Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" Халқаро форум

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Ҳамди Туршужу, Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг Коммуникация масалалари маслаҳатчиси:

Ўзбекистон дезинформацияга қарши курашда муҳим ютуқларга эришган ва бу борада минтақавий етакчи сифатида ажралиб туради.

Ҳукуматнинг фаол чораларига онлайн мазмунни тартибга солиш ва хусусан, 2023 йилги конституция референдуми каби муҳим тадбирлар пайтида медиа саводхонлигини ошириш киради.

〰️〰️〰️〰️

🔵Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" Халқаро форум

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎤Сара эл-Аттар, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўйича бош мутахассиси:

Сўз эркинлиги инсон ҳуқуқларидан юқори туради, у демократияга асосланади. Усиз овоз бериш ёки тинчлик йиғилишлари каби бошқа ҳуқуқлар ўз аҳамиятини йўқотади. Шунга кўра, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, айниқса, дезинформация жамият институтларига бўлган ишончни йўқотиши мумкин бўлган замонавий рақамли дунёда муҳим ҳисобланади.

Ахборотдан фойдаланиш сўз эркинлигининг муҳим жиҳати бўлиб, қонун устуворлигини таъминлашда ҳамда ишончни мустаҳкамлашда муҳим ҳаётий аҳамиятга эга.

Сиёсатчилар, давлат хизматчилари, парламентарийлар, журналистлар, олимлар, талабалар, ишчилар ва фуқаролар ўзини хавфсиз ҳис қилса ва эркин фикр билдириш, шунингдек, тегишли маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлса ҳамда ахборот алмашишда хавфсиз бўлишса бу сиёсатни яхшилашга, адолатсизликларни аниқлашга, сиёсатдаги муаммоларни таъкидлашга, давлат институтларини мустаҳкамлашга кўмаклашди.
〰️〰️〰️〰️


Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" Халқаро форум

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔍 Бу ҳақида эртага бутун мамлакат гапиради.


✈️ 5 та сиёсий партия, кескин ғоялар тўқнашуви, кутилмаган лаҳзалар

📺 Дебат-холлда сайловолди дебатлари 18 октябрь, соат 17:00да жонли эфирда

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢18 октябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔝 2024 йил 17-26 октябрь кунлари халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги шиори остида қатор халқаро учрашувлар, мулоқотлар бўлиб ўтади

✈️ “Ренессанс-холл” мажмуасида ўтказиладиган халқаро анжуманларда:

🔍Янги Ўзбекистондаги демократик ислоҳотлар, уларнинг моҳияти, эришилган ютуқлар ва навбатдаги долзарб вазифалар;

🔍мамлакатда вужудга келаётган мутлақо янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий макон ва муҳит, давлат ташқи ва ички сиёсатининг устувор вазифалари тўғрисида фикр алмашиади.

✈️ “Ҳафталик” доирасида –

🔍“Яшил тараққиёт, хавфсиз туризм, озиқ-овқат хавфсизлиги, замонавий агротехнологиялар ва кичик бизнес соҳаларини ривожлантириш” ;

🔍Ташқи сиёсат: тинчлик, очиқлик ва тараққиёт йўлидаги келишувлар бўйича экспертларнинг таҳлиллари ва таклифлари билан танишиш мақсадида “давра суҳбатлари” ташкил этилади.

🔝Шунингдек, аҳоли фаровонлигини оширишда барқарор инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар, ёшлар сиёсати ва спорт соҳаларида янги Ўзбекистон тажрибаси ва дунёдаги жараёнлар каби қатор масалаларга бағишланган мулоқотлар учун алоҳида платформалар ташкил этилади.

🔝“Ҳафталик” доирасида тадқиқот ва таҳлилий марказлар, бизнес ҳамжамият, вазирлик ва идоралар томонидан 300 дан ортиқ хорижий ҳамкорлари билан биргаликда 50 дан зиёд давра суҳбатлари ва амалий мулоқотлар ҳам ташкил этилади.

✈️ Ҳафталик доирасидаги тадбирлар, янгиликларни ушбу канал орқали кузатиб боринг.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📍Жорий йил 11-15 октябрь кунлари Қирғизистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонда пресс-турда иштирок этди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📖 “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Ўзбекистон: сиёсий ислоҳотлар ва сайлов – 2024” номли қўлланма тайёрланди.

📌Мазкур қўлланмада –

Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилган сўнгги ислоҳотлар;

уларнинг кўлами ва натижалари ҳақида муҳим маълумотлар жамланган.


📊 Ушбу нашрда асосий ўзгаришлар ва ютуқларни китобхонга янада самарали етказиш мақсадида қиёсий таҳлил ва инфографикалардан унумли фойдаланилди.

🇬🇧🇷🇺 Қўлланма инглиз ва рус тилларида ҳам чоп этилган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🗳️ Муддатидан олдин овоз бериш бошланди

🕰️
Бугун соат 9:00 дан республика бўйлаб сайлов участкалари муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.

📌Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.


Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.

📍 Муддатидан олдин овоз берувчи сайловчилар қуйидаги ҳавола орқали сайлов участкасини аниқлаб олишлари мумкин: https://www.saylov.uz/oz/services/find-your-polling-station
〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Meta компанияси вакилларининг матбуот котиблари учун семинар-тренингида долзарб мавзулар: махфийлик, ахборот хавфсизлиги, фишинга қарши кураш чоралари

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун ўтказилган навбатдаги семинар-тренингда Meta'нинг Гонконг, Тайван, Марказий Осиё давлат органлари ва ижтимоий таъсир ишлари раҳбари Аврора Ли ҳамда Марказий Осиё, Мўғилистон, Шри-Ланка ва Мальдив ороллари бўйича давлатлар сиёсати раҳбари Сенура Абейвардена компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги платформаларида амалга оширилаётган модерация жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Хусусан, матбуот котибларининг фаолият юритаётган идора ва ташкилотлари ижобий имиджини мустаҳкамлаш, ахборотларнинг кенг тарқатилишини таъминлаш, бунда фейк хабарлар тарқалишини олдини олиш, шунингдек, фишинглардан ҳимояланиш тадбирлари юзасидан тавсиялар берди.

Сунъий интеллект воситалари ёрдамида платформалар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда иш унумини ошириш, вақт тежаш ва сифат-мазмунни сақлаб қолиш каби масалалар бўйича компания томонидан амалга оширилаётган ишлар, матбуот котиблари томонидан уларни ўзлаштириш ва фаолиятларида жорий қилиш чоралари тушунтирилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали қандай фишинг ва дезинформациялар оқими бўлиш эҳтимоли мисоллар ёрдамида амалий кўрсатилди ва эҳтиёткорлик чоралари юзасидан маслаҳатлар берилди.

Meta вакиллари АОКА ва Агентлик қўллаб-қувватлаши орқали Ўзбекистонда ахборот хавфсизлигини кучайтириш, дезинформацияга қарши курашишда ҳамкорликка доим тайёрлигини билдирди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

⚽️Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон Чемпионати-2026 3-саралаш босқичидаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

🇺🇿 Ўзбекистон 1 – 0 БАА 🇦🇪

🤩 О.Шукуров 76’ (пеналти)

🟠 Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 3-саралаш босқичида учинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу муваффақиятдан кейин очколар сони 10 тага етди.


🎉 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси барча футбол мухлисларини, юна юртимизни, Ўзбекистон миллий терма жамоасини юксак зафар ва ғалаба билан самимий қутлайди! Музаффарлик бардавом бўлсин! Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон байроғи ғолиблик шоҳсупасида ҳилпирашига тилакдошмиз!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎉 Кикбоксинг бўйича Осиё чемпионати ғолиблари ва иштирокчилари тантанали кутиб олинди

Камбоджада бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон умумий ҳисобда 28 та медал билан биринчи ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар қилинган эди.

Кеча Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда Кикбоксинг федерацияси президенти Асаджон Ходжаев бошчилигида чемпионлар, кумуш ва бронза медаллари совриндорлари, иштирокчи кикбоксингчилар, мураббийлар муносиб кутиб олинди.

Юртимиз шарафини спорт ареналарида мардонавор ҳимоя қилган кикбоксинг спорт усталарига яна бир бор ғалаба нашидаси муборак бўлсин!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢15 октябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қурилишга оид Давлат дастурлари ижроси таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фаррух Султонов, Бош прокуратура масъул ходими
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг навбатдаги қурултойи якунлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Турдиали Норматов, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Мажбурий ижро бюро органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва ижро этиш соҳасида кўрилаётган чоралар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️CDC ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ва руҳий саломатлик муаммолари ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлайди;

⚡️TikTok ҳужжатлари хавфсизлик талабларига риоя қилишнинг заиф томонларини аниқлайди;

⚡️Брендлар Google ва Meta компанияларининг сунъий интеллект ёрдамидаги байрам рекламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади;

⚡️"New York Times" нашри юристлари OpenAI очиқ кодларини ўрганишади;

⚡️Ўтган шанбада ChatGPT бир неча дақиқада юқори сифатли тақдимотларни яратадиган янги бепул нейрон тармоғини тақдим этди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎤 Сяотун Чжан, Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори:

Ўзбекистон очиқлик ва сўз эркинлиги борасида тараққиётга эришгани борасида ўз қутловларимни билдираман.

Мен Ўзбекистоннинг бу борадаги эришган ютуқларидан ҳайратдаман. Ҳеч қайси ҳукумат учун жадал тараққиётга эришиш осон эмас. Чунки биз жуда кўплаб қийинчиликлар ва пандемия, давлатлараро ихтилофлар каби глобал муаммоларга дуч келмоқдамиз.

Ана шундай тобора мураккаблашиб бораётган глобал муамолар даврида Ўзбекистон қандай қилиб равнақ топмоқда.

〰️〰️〰️〰️

🔵Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" Халқаро форум

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎤 Ҳамди Туршужу, Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг Коммуникация масалалари маслаҳатчиси:

Дезинформация демократияга, ижтимоий бирликка ва жамоат саломатлигига жиддий таҳдид солувчи глобал муаммо бўлиб қолмоқда.

Мамлакатлар халқаро стандартларни белгилаш, энг яхши тажрибаларни бўлишиш ва сўз эркинлиги каби асосий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун биргаликда ишлашлари керак.

Ўзбекистон тартибга солиш ва сўз эркинлиги ўртасида самарали мувозанат топиш орқали минтақада етакчи ролни эгаллади.

Мамлакат стратегик сиёсатлар орқали дезинформацияга қарши курашда катта ютуқларга эришди ва онгли ҳамда очиқ жамиятни ривожлантириш учун намуна бўлди.

〰️〰️〰️〰️

🔵Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" Халқаро форум

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎤Сара эл-Аттар, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўйича бош мутахассиси:

Фикр эркинлигининг учта универсал ҳуқуқий асослари мавжуд:

⚫️аралашувларсиз шахсий фикрига эга бўлиш;

⚫️ахборот излаш ва олиш ҳуқуқи;

⚫️исталган ОАВ орқали ҳар қандай ахборотни тарқатиш ҳуқуқи.

Юқоридаги учта ўлчов Ўзбекистон Конституциясининг 33-моддасида мустаҳкамланган, бу эса муҳим ютуқ ҳисобланади.

Бундан ҳам юқори муваффақият 33-модданинг тўртинчи хатбошида акс этган, яъни Конституция билан ушбу ҳуқуқнинг чегаралари белгилаб берилган. Конституцияга мувофиқ, давлат сўз эркинлигини фақатгина қонунчилик асосида, яъни конституцион тузум, жамоатчилик саломатлиги, жамоатчилик хавфсизлиги ёки бошқа шахслар ҳуқуқлари ва фикрлари муҳофазаси каби қонуний манфаатларни ҳимоя қилишдагина чеклаши мумкин.

Сўз эркинлигини чеклашда зарурийлик ва мутаносиблик тамойиллари сўз эркинлигини халқаро тушунишнинг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️

Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" Халқаро форум

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

АОКАда ўзбек тилининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бугун АОКАда марказий аппарат, ҳудудий бошқармалар, тизим ташкилотлар иштирокида оффлайн ва онлайн форматда 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Агентлик директори Асаджон Ходжаевнинг байрам табриги видеомурожаат орқали тақдим этилди.

Ҳақиқатан ҳам бу кун алоҳида мақомга ва алоҳида аҳамиятга эга байрамдир. Ўзбек тили бебаҳо бойлик, буюк қадриятларнинг асрий илдизи сифатида халқимизнинг миллий-маънавий дунёсини белгиловчи, давлат тили сифатида кўп миллатли мамлакатимиз фуқаролари қалбига бир давлатга, бир юртга мансублик, бирдамлик туйғуларини жойлайди, давлат рамзлари бўлган байроқ, герб, мадҳия каби муқаддас тимсоллар қаторида ягона мақсадга бирлаштиради.

Айтиш керакки, сўнгги йилларда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган устувор ғоя асосида тараққиётнинг янги босқичида дадил ривожланаётган мамлакатимизда давлат тилининг ўрни ва нуфузини ошириш борасида ҳам янги жараён бошланди
, деди А.Ходжаев табрик нутқида.

Тадбирда, шунингдек, Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Абдуманнон Ҳасанов сўзга чиқиб, ўзбек тилининг этимологияси, ижтмоий-сиёсий доирадаги роли тўғрисида сўзлади.

Шоир ва мутахассис Муҳиддин Омон ўзбек тилининг жозибадорлиги ўзбек адабиётида қанчалар акс этиши борасида фикрларини билдирди.

Байрам тадбирида ҳудудий бошқарма раҳбарлари ҳам самимий тилак ва қутловларини билдиришди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔈 “INFOLIB OʻZBEKISTON-2024” XIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигига марҳамат қилинг!

🔷АОКА тизимидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларида 21-25 октябрь кунлари “INFOLIB OʻZBEKISTON-2024” XIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтади.

🔷Шунингдек, ҳафталик доирасида “Янги Ўзбекистон кутубхоначилари – янги куч, янги имкониятлар, янги марралар!” Ёш кутубхоначилар IV форуми ўтказилади.

Юқоридаги QR код орқали ҳафталикдан ўрин олган тадбирлар дастури билан танишишингиз мумкин.


💬Ҳафталикка барча юртдошларимизни таклиф қиламиз!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Бугун АОКАда Агентлик раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Дуглас Уэйк ва медиа-аналитик Пьетро Тесфамариам билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Агентлик директори А.Ходжаев миссия вакилларига яқин кунларда ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар учун депутатлар сайловига тайёргарлик жараёнлари, номзодларнинг сайловолди ташвиқотлари ОАВда ёритилиши юзасидан маълумот берди.

Шунингдек, сайловолди ва сайлов жараёнларини ёритишда маҳаллий ОАВни рўйхатдан ҳамда хорижий журналистларни аккредитациядан ўтказиш ишлари ҳақида ҳам ахборот берилди.

Миссия вакиллари учрашув давомида мамлакатда оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳуқуқлари ҳимояси қонунчиликда мустаҳкамланганлиги, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақидаги ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Учрашув самимий руҳда самарали бўлиб ўтди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 17 октябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Ўзкомназорат" инспекцияси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, натижа ва кўрсаткичлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Рухсора Машарипова, "Ўзкомназорат" инспекцияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: 2024 йил 9 ойлиги давомида “Ўзархив” агентлиги тизимида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Ўзбекгидроэнерго" АЖ олдига қўйилган вазифалар ижросининг 9 ойлик якунлари таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Равшан Бойқулов, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Microsoft Digital Defense ҳисоботига кўра кибертаҳдидлар сони кескин ортмоқда: ҳар куни 600 миллионта ҳужум амалга оширилмоқда;

⚡️ Google Америка Қўшма Штатларидаги еттита ядровий реактордан энергия сотиб олиш бўйича "дунёдаги биринчи корпоратив битим"ни имзолаганини эълон қилди;

⚡️ Аксарият катта ёшлилар мактабларда телефон тақиқланиши кераклигига рози. Бироқ бу энг осони – ижтимоий тармоқлар мураккаброқ масала;

⚡️ "New York Times" нашри Perplexity'га сунъий интеллект соҳасида газета контентидан фойдаланишни тўхтатишни талаб қилиб хат жўнатди;

⚡️ Адам Моссери Instagram ва Threads иловаларининг айрим фойдаланувчилари дуч келаётган модерация муаммолари сунъий интеллект билан эмас, модератор-инсонлар билан боғлиқ.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

☎️ Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-center" иш бошлади

🔔Жисмоний ва юридик шахсларнинг –

☁️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан мурожаатларини қабул қилиш;

📞 фуқароларга сайловга оид масалалар юзасидан тезкор ва қулай тарзда ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилишини ташкил этиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-center" иш бошлади.

🟢 "Call-center" рақами: 1200

🟢 1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.


📢 "Call-center" орқали сайлов жараёнларига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 16 октябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолатлари юзасидан ўтказилаётган ўрганишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ижроси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: 11-14 октябрь кунлари ўтказилган “Қатар маданияти, ҳунармандчилиги ва миллий таомлари ҳафталиги” якунлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Сирожиддин Ўсаров, Маданият вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ TikTok келажакда махфийликни бузгани учун Европа Иттифоқининг жарималарига 1 млрд доллар ажратади;

⚡️ TikTok компанияси сунъий интеллектдан ёрдамида контент модерациясига ўтганлиги муносабати билан Малайзияда юзлаб ходимларни ишдан бўшатди;

⚡️ LinkedIn компанияси маълумотларига кўра фрилансерлар учун платформада 10 миллион киши рўйхатдан ўтган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 48 фоиз кўпроқ;

⚡️ Буюк Британиядаги мактаблар ихтиёрий равишда ўқувчиларнинг мобил қурилмалардан фойдаланишини чеклайди;

⚡️ Photoshop иловаси ҳам сунъий интеллектнинг кўплаб воситалари, шу жумладан чалғитувчи фонларни автоматик тарзда ўчириш функцияларига эга бўлмоқда ;

⚡️Сунъий интеллект компаниялари инсон иштирокисиз вазифаларни бажарадиган, қарор қабул қиладиган ҳамда атроф муҳит билан ўзаро алоқада бўладиган СУ-агент - ёрдамчиларга пул тикмоқда;

⚡️Милтон тўфони ҳақида сунъий интеллект ёрдамидаги сохта тасвирлар реал оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🟠Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси” аниқланди

✈️ 5 нафар ахборот-кутубхона мутахассиси иштирок этган “Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси” кўрик танловининг 2- босқичи якуни бўйича: 

🥇1-ўрин Гулбаҳор Кабилжанова – Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Халқаро алоқаларни ташкил этиш хизмати раҳбари;

🥇2–ўрин Бойсунова Ҳусния – Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Халқаро алоқаларни ташкил этиш хизмати мутахассиси;

🥇3-ўрин Уктамова Шахло – Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўқув заллари мутахассиси деб топилди. 

✈️Вилоятлар бўйича ҳамда Миллий кутубхонада ўтказилган 2-босқич танловда биринчи ўринни эгаллаган мутахассислар Республика даражасида “Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона  мутахассиси” ғолиблиги учун билимларини синашади.

Эслатиб ўтамиз, Республика босқичида 1-,2-,3-ўринни эгаллаган ахборот-кутубхона мутахассислари 2025 йил давомида қўшимча равишда моддий рағбатлантирилади.


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇰🇬🇺🇿 Қирғиз делегациясининг Ўзбекистонда пресс-турлари қандай ўтмоқда?

🔵Маълум қилинганидек, жорий йил 11-15 октябрь кунлари Қирғизистоннинг қатор ОАВ, жумладан, Ala-Too 24, “Kabar” АА, “Kыrgыz Tuusu” газетаси, “Erkin-Too” газетаси, 7-канал, “AKIpress” АА, “Super kg” АА, “Super kg”, Govori TV, Radio Maral, “Akchabar” АА, “Economist.kg” АА, “Bulak.kg” АА, “Vesti.kg” АА, масъул ходимлари Ўзбекистонда пресс-тур тадбирларида иштирок этди.

🔵11 октябрь куни Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор гўшаларида саёҳат қилган қирғизистонлик меҳмонлар, 12 октябрь куни Самарқанд шаҳрида тарихий обидалар, қадамжо масканларни зиёрат қилди.

🔵Шунингдек, дастурга мувофиқ "Амирсой" дам олиш масканида бўлиб, мамлакатимизда маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳлар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятларга гувоҳ бўлишди.

🔵Кеча меҳмонлар АОКАга ташриф буюриб, Агентлик фаолияти билан яқиндан танишишди. Медиа-режага мувофиқ, турли форматда ўтказиладиган тадбирларга мўлжалланган анжуман заллари, брифинг, учрашув хоналари билан таништирилди.

🔵Кун давомида қирғизистонлик делегация вакиллари Sevimli TV ҳамда ZO‘R TV телеканалларига боришди ҳамда янги технологиялар, инновацион ёндашувлар асосида яратилётган дастурлар билан танишишди.

🔵Бугун Ўзбекистонга пресс-турлар якунланиб, қирғизистонлик ОАВ вакиллари ўз юртларига қайтишади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Meta компанияси вакиллари Ўзбекистонга қандай янги технологияларни таклиф қилади?

Ушбу савол ва унинг доирасидаги масалалар бугун АОКАда Агентлик раҳбарияти ва мутасаддилари ҳамда Марказий Осиё, Мўғилистон, Шри-Ланка ва Мальдив ороллари бўйича компаниянинг давлатлари сиёсати раҳбари Сенура Абейвардена, Гонконг, Тайван, Марказий Осиё давлат органлари ва ижтимоий таъсир ишлари раҳбари Аврора Ли билан учрашувда атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, Meta вакиллари компания томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект воситалари, дастурий таъминотлар, нейротармоқлар, уларнинг афзалликлари, қулай жиҳатлари, фойдаланувчилар учун имкониятлари тўғрисида маълумот бериб ўтишди.

Ўзбекистонда замонавий илғор технологияларни жорий қилиш, уларни давлат органлари ахборот хизматлари ишида фаол қўллаш, бу борада ҳамкорликда ОАВ ҳамда матбуот котиблари учун оффлайн ва онлайн шаклда семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ташкил этиш, уларни замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича саводхонликларини ошириш юзасидан таклиф-ташаббусларни билдиришди.

Шунингдек, АОКА билан маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, дезинформацияга қарши курашда ўзаро ҳамкорликни давом эттириш масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Маълумот учун: эртага 15 октябрь куни АОКА давлат органлари ва ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун Meta компанияси вакиллари иштирокида долзарб мавзуларда ўқув-семинари бўлиб ўтади.


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларига сайловларнинг янгича кўриниши нималарда акс этади?

Сайловларнинг очиқлиги янги даражага кўтарилди.


💻 Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларнинг барча 30 минга яқин номзод билан Ягона ахборот ресурси e-saylov ахборот тизими орқали танишиб чиқиш мумкин.

💻 e-saylov ахборот тизимида Қонунчилик палатасининг барча 875 нафар номзоднинг таржимаи ҳоли ва дастурлари очиқ тарзда жойлаштирилган.

Фуқароларнинг сайловга оид ахборотларни олиш ҳуқуқлари таъминланди.


💻 Жумладан, илк бор e-saylov ахборот тизими орқали Қонунчилик палатасининг барча ҳудудлардаги сайлов округлари сони ва чегараларини интерактив харита шаклини кўриш имконияти яратилди.

💻 Шунингдек, сайловчилар, сиёсий партиялар, номзодлар, хорижий ва маҳаллий кузатувчилар, ОАВ сайловга оид муҳим бўлган 300 дан ортиқ маълумот, хусусан, сайлов қонунчилиги, видеороликлар, эслатма ва йўриқномалар, кўп бериладиган саволларга жавоблар кўриб чиқиш учун жойлаштирилди.

Депутатликка номзодларнинг ҳуқуқий кафолатларидан хабардорлиги оширилди.


💻 Рўйхатдан ўтказилган Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларнинг депутатликка номзодларига сайлов кампанияси давомида ишончли вакилларини рўйхатдан ўтказиш, сайловолди ташвиқоти муддатлари, номзодларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида маълумот берувчи 10 турдаги SMS хабарномалар юбориб турилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларига сайловларни ёритиш учун қулай инфратузилма яратилди.


💻 ОАВ вакиллари мамлакатнинг исталган қисмидан туриб аккредитациядан ўтказиш учун e-saylov ахборот тизими орқали электрон тарзда соддалаштирилган тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилди.

💻 Кузатувчиларни аккредитациядан ўтказмоқчи бўлган хорижий ва халқаро ташкилотлар ҳам ўз давлатларидан туриб e-saylov ахборот тизимига кириши ҳамда белгиланган намунадаги маълумотларни электрон тарзда киритиб, кўриб чиқиш учун юбориш имкониятига эга бўлмоқда.

💻 Аккредитациядан ўтган хорижий кузатувчиларнинг мандатлари ҳам тизим орқали автоматик тарзда электрон шаклда мутлақо янги кўринишда шаклланади. Бунинг натижасида сайлов тартиб-таомилларидаги ортиқча бюрократия, инсон ресурслари ва маблағлар сарфи кескин мақбуллаштирилди.

Умумий қилиб айтганда, жорий йилги сайловлар янада очиқ, шаффоф, сайлов иштирокчилари учун қулай – мутлақо янги кўриниш касб этади.


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Подписаться на канал