aoka_uz | Неотсортированное

Telegram-канал aoka_uz - AOKA - Rasmiy kanali

18468

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Подписаться на канал

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Дунёдаги энг секин Интернет ҳамда тўлов чекловларига қарамай кубаликлар онлайн даромад усулларини топишмоқда;

⚡️ Олий суд Штатларнинг Ижтимоий тармоқлар тўғрисидаги қонунларини қайта кўриб чиқиш учун қуйи судларга юборади;

⚡️ Илон Маскнинг таъкидлашича, президентлик дебатларидан сўнг X энг юқори чўққига чиқди;

⚡️ Европа Иттифоқи регуляторлари Meta'ни янги технология қоидаларини бузганликда айбламоқда;

⚡️ Meta 3D-объектларнинг тузилишини ўзгартира оладиган янги сунъий интелект воситасини aiatmeta/post/C87OuCipGOY">намойиш этади;

⚡️ OpenAI сунъий интеллект инструкторларига ChatGPT томонидан яратилган кодлардаги хатоларни топишда ёрдам берадиган CriticGPT воситасини тақдим этди;

⚡️ Туркия оммавий солиқ тўлашдан бўйин товлайдиганларга қарши курашишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Nielsen сўнгги маълумотларига кўра, АҚШда YouTube телетомошабинлар орасида устунликка эга бўлмоқда;

⚡️ Европа Иттифоқи Temu ва Shein Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга риоя қилаётганликларини очиқ намойиш этишларини сўрамоқда;

⚡️ Инсонларга монанд яратилган чат-ботлар соҳасида кашшоф Character.AI Meta ва Google компаниялари билан ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилди;

⚡️ Технология саноати сунъий интеллект учун атом энергиясига пул тикмоқда;

⚡️ Facebook ва бошқа жойларда сунъий интеллект ёрдамида яратилган тасвирлар сюрреализмнинг янги версиясини яратмоқда;

⚡️ Давлат мактаблари учун яратилган сунъий интеллект чат-ботлари назоратдан чиқиб бормоқда;

⚡️ Йирик технология компаниялари очиқ кодларни ишлаб чиқаришни чеклаш ҳамда ушбу технологияда ўзининг устунлигини кенгайтириш мақсадида сунъий интеллектни тартибга солишни ўзгартирмоқчи.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📣 2 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ипотека ва уй-жой қурилиши дастурларини шакллантириш, соҳани ривожлантириш ва молиялаштириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шоҳрухбек Ғаниев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Электр энергиясининг муқобил турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, микрогидроэлектр станциялари ва уларнинг самарадорлиги
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзбекгидроэнерго"АЖ раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️TikTok АҚШда ўз маълумотлари хавфсизлигини баҳолаш учун киберхавфсизлик компанияларини тайинламоқчи;

⚡️Twitch бош директорининг сўзларига кўра сунъий интеллект трнасляцияларга зарар етказмайди, аксинча кўмаклашди;

⚡️«Гугл таржимон» хизматига 110 та тил қўшилди;

⚡️Бир гуруҳ нотижорат ташкилотлар TikTok тўғрисидаги қонун конституцияга зид эканлигини таъкидламоқда, чунки у сўз эркинлигини чеклайди ва фойдаланувчиларнинг иловада мулоқот қилишига тўсқинлик қилади;

⚡️Вакиллар палатасининг Энергетика ва савдо қўмитаси бир нечта қонун лойиҳаларини, жумладан Американинг Махфийлик тўғрисидаги қонуни ва Болаларнинг Интернет хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни муҳокама қилиш ва овоз бериш учун йиғилишини кутилмаганда бекор қилди;

⚡️АҚШ Олий суди қатор штатлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳукуматнинг технологик гигантларни айрим постларни ўчиришга чақирган ҳаракатларига қарши чиқиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида қарор чиқарди;

⚡️OpenAI Time билан кўп йиллик лицензия шартномаси ва стратегик ҳамкорликни тузди ҳамда компанияга журналнинг 101 йиллик архивидан фойдаланиш имкониятини берди;

⚡️Билл Гейтс таъкидлашича, сунъий интеллектнинг экологик афзаллиги чиқинди харажатларидан устун;

⚡️Журналистик суриштирув маркази (Center for Investigative Reporting) Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаб, OpenAI ва Microsoft компанияларини судга бермоқчи.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

💬 Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг июнь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 1 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Даъвони таъминлаш институтининг ўзига хос талаблари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Агентликда марказий аппарат ҳамда тизим ташкилотлар мутасаддилари ва ходимлари иштирокида "Ўзбекистон - 2030" стратегияси, шунингдек, жорий йил Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан маънавият соати бўлиб ўтди.

Тадбирни Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Д.Саиджонов очиб берди ва "Ўзбекистон – 2030" тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадлар, улар орқали амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, лойиҳалар, "Йўл хариталари" тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Агентлик юридик бўлим бошлиғи Шамсинур Ахтамов сўзга чиқиб, Агентлик томонидан “Ўзбекистон стратегия -2030” ва 2024 йил Давлат дастурида белгиланган вазифалар бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, стратегияда Агентлик масул бўлган мақсадлар ижроси ҳудудлар кесимида муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, иккинчи ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан режалар белгилаб олинди. Бу бўйича ҳудудий бошқармаларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Президенти Фармонига мувофиқ турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳр ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қатор ташаббускор ва етакчи ёшлар, жумладан:

🔘Облоқулова Дилафруз Шуҳрат қизи – Бухоро вилояти маданият бошқармасининг рақамлаштириш ва матбуот хизмати бўйича бош мутахассиси;

🔘Хушвақтова Мўтабар Сафар қизи – Ижтимоий тармоқлардаги «Urikguli» экологик блоги асосчиси «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

Шунингдек, Президент қарорига кўра юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида бир гуруҳ йигитлар, шу жумладан:

🔘Рўзиқулов Дилшод Шуҳрат ўғли – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси доценти "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди.

АОКА жамоаси барча мукофот соҳибларини юксак эътироф билан муборакбод этади. Мақсадларга эришиш йўлида собитқадамлик, юртимиз тараққиётини яна-да юксалтиришда аниқ ва пухта режалар билан халқаро майдонларни забт этишларига тилакдошмиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌟 "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови ғолиблари тантанали тақдирланди

Бугун АОКАда соҳа мутасаддилари ҳамда фахрий журналистлар билан "Ўзбекистон матбуоти: кеча, бугун, эртага" мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбати доирасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ эълон қилинган "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови ғолиблари тақдирланди.

Танловда тўртта йўналиш бўйича аниқланган 1-ўрин соҳибларига БҲМнинг 50 баравари миқдорида, 2-ўрин – 40 баравар, 3-ўрин соҳибларига – 30 баравар миқдорида пул мукофоти ва махсус диплом топширилди.

Шунингдек, ҳар бир танлов йўналишида 5 нафардан иштирокчи рағбатлантирувчи мукофот сифатида БҲМнинг 10 баравари миқдорида маблағ ва махсус диплом билан тақдирланди.

Маълумот учун: "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови ҳар чоракда ўтказилиши белгиланган бўлиб, иккинчи чорак учун танлов тез кунларда эълон қилинади.

Барча ОАВ ходимлари, журналистларни танловда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон Президентининг Фармонига биноан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирлангани маълум қилинган эди.

Эътироф этилганлар қаторида, ўзларининг камтарона фаолиятлари билан нашриёт-матбаа, шунингдек, ахборот-кутубхона хизматлари соҳасида юқори натижа кўрсатаётган ходимлар борки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу соҳа фидойиларини алоҳида таъкидлаш орқали уларнинг меҳнатлари юксак ҳурматга лойиқ эканлигини эътироф этади.

⚡️Базаров Бахриддин Хайдарович - «Akademnashr NMM» масъулияти чекланган жамияти бош рассоми – «Шуҳрат» медали билан;

⚡️Саидов Шеродил Худайбердиевич - «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг чоп этиш цехи устаси – «Шуҳрат» медали билан;

⚡️Алимухамедов Туйгун Вахабович - «Ўзбекистон кўзи ожизлар босмахонаси» давлат унитар корхонаси муқоваловчиси – «Шуҳрат» медали билан;

⚡️Кличбаев Абатбай Реимбаевич - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга нашрлар хизмати раҳбари – «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

АОКА жамоаси тақдирланганларни юксак мукофотлар билан самимий қутлайди. Сизнинг заҳматли фаолиятингизни доимо қадрлаган ҳолда, келгусида улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ тилайди!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 27 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: «Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги» доирасидаги тадбирлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Саидкамол Содиқов, Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шерзод Сапаров, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Энергетика вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌟 Президент Фармонига мувофиқ тақдирланганларга давлат мукофотлари тантанали топширилди

Бугун "International Tashkent" меҳмонхонасида қатор мутасаддилар, маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари, журналистлар, медиа-экспертлар, ахборот хизмати раҳбарлари ва қатор соҳа мутахассислари иштирокида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Президент Фармонига кўра тақдирланган фидойи журналистлар, медиа, ахборот хизматлари ва кутубхона тизими вакилларига мукофотларни тантанали равишда топширди.

Бу йилги тақдирланган орасида кутубхона масъуллари ҳамда давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари сони ортганини алоҳида таъкидлаш лозим.

АОКА жамоаси, фурсатдан фойдаланиб, барча мукофот соҳибларини муборакбод этади. Касбингиз, меҳнатингиз, самарали фаолиятингиз сабаб эришаётган эҳтиром ва эътирофларингиз бардавом бўлсин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

💬 Ахборот истеъмолчиларини биринчи манба ёрдамида керакли маълумотлар билан таъминлаш бизнинг энг муҳим вазифаларимиздан бири – А.Ходжаев

Бугун Олий судда 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда АОКА директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Акромжон Фозилов ҳамда судлар фаолиятини ёритишда алоҳида фаоллик кўрсатаётган журналистлар иштирок этди.

Ахборот соҳаси мутасаддилари журналистларни касб байрами билан қутлашиб, кенг жамоатчилик ўртасида судлар фаолияти юзасидан тўғри ва холисона фикрларни шакллантириш, медиа-маконда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар кенг ва объектив ёритилишини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг алоҳида ўрни ва роли мавжудлигини қайд этишди.

АОКА директори А.Ходжаев тадбир иштирокчиларини айёмлари билан қутлар экан, мамлакатимизда ахборот соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ОАВ ва ахборот хизматлари фаолиятида самарали акс этиб бораётганини таъкидлади.

Жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда сизларнинг хизматларингизни хеч қандай мезон билан ўлчаб бўлмайди. Зеро, оммавий ахборот воситалари ва суд тизими матбуот хизматларининг расмий манбалари ҳаммамиз учун ҳуқуқий ахборотнинг асосий манбаи ҳисобланади. Шу маънода давлат ва жамият, жумладан суд-ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлашда сизларнинг меҳнатларингиз ҳар қандай таҳсинга лойиқ, деди А.Ходжаев.

Байрам тадбири якунида журналистларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек меҳмонлар Олий суд музейининг экспонатлари билан танишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎗27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қатор соҳа мутахассислари давлат мукофоти билан тақдирланди

Жумладан, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик ва мулоқотни йўлга қўйган, ташкилот очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда намунали хизмат кўрсатган, кўп йиллик тажрибаси асосида ёш кадрларни тайёрлашда натижали фаолият олиб бораётган давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари меҳнатлари давлат раҳбари томонидан муносиб эътироф этилди. Хусусан:

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг матбуот котиби Боймирзаева Саодат Ураковна – II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот котиби Имомхўжаев Зафар Ахбарович – «Соғлом турмуш» медали билан;

Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Абидов Азиз Агзамович – «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

АОКА жамоаси давлат мукофотига лойиқ топилган барча соҳа ходимларини, шу жумладан, ахборот хизматлари раҳбарларини чин юракдан қутлайди! Келгусидаги фаолиятларида муваффақият ва омад, ижодий баркамоллик, касбий ривожланишларида зафарлар тилайди!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 3 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Суғурта соҳасини жадал рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Дилноза Собирова, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан МТТларнинг санитар ҳолатини ўрганиш натижалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури асосида “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Абдуғаффор Мирзаев, “Ўзметкомбинат” АЖ Ёшлар етакчилари кенгаши раиси
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг давлат герби 1992 йил 2 июлдаги "Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тўғрисида" ги қонун билан тасдиқланган.

1992 йилнинг 15 августига бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг давлат гербини тайёрлаш, давлат герби тасвири туширилган мухрлар, ҳужжатларнинг бланкаларини тайёрлаш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг давлат герби Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона мутахассислари малакасини ошириш бўйича ўқув семинарлари бошланди

Бугун Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва вилоят, туман, шаҳар ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари учун гибрид форматдаги қисқа муддатли ўқув семинари бошланди.

📌 Беш кун давом этадиган ўқув семинарлари давомида:

🔘 нашр этилган матбаа маҳсулотларини амалдаги қонунчилик, техник регламент ҳамда давлат стандартлари талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

🔘 ахборот-кутубхона муассасалари томонидан китоб маҳсулотларини харид қилишда муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш;

🔘 китоб маҳсулотларининг сифатини баҳолаш методикаси;

🔘контрафакт ва ностандарт матбаа маҳсулотларини аниқлаш ва шу каби мавзуларда маърузалар бўлиб ўтади.

Машғулотларда мутахассислар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк департаментининг экспертлари, шунингдек, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг тажрибали ўқитувчиларидан билим ва малакаларини оширишади.

Ўқув семинарида иштирок этаётган жами 90 нафар (оффлайн ва онлайн тарзда) соҳа ходимларига малакаси ошириш якунида сертификатлар топширилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

✔️ АОКАда "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

АОКА Ёшлар етакчиси ҳамда Агентлик Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида "Ёшлар куни" муносабати билан ходимлар ўртасида киберспорт мусобақаси ўтказилди.

Агентликнинг 30 ёшгача бўлган ходимлари жамоавий гуруҳларга бўлинган ҳолда ўзаро кибермаконда беллашди.

Бугун “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” доирасида Агентликнинг ёш ходимлари билан давра суҳбатида киберспорт ғолиблари махсус совғалар билан тақдирланди.

"Бугун сиз иш фаолиятингиз орқали янгидан янги ғояларни ўйлаб топиш, ёндашувларни ишлаб чиқиш ёки янгича ишлаш принципларини яратишингиз мумкин. Бунинг учун сизда барча имкониятлар ва шароитлар мавжуд. Олдингизга қўйган мақсад ва режаларингизни амалга оширишда сифат билан бирга тезкорликка ҳам эътибор қаратиш лозим. Сиз ғояни ўйлаб пишитгунингизча бошқа "таваккалчи" уни амалга ошириши мумкин. Раҳбарият доим сизларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Ахборот соҳасида, медиасаводхонликни оширишда инновацион таклиф ва ташаббусларни кутиб қоламиз", деди А.Ходжаев ёшларга самимий тилакларини билдириш давомида.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📣 Ўзбекистон фуқаролари ва ОАВ вакиллари диққатига!

☎️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 1213 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятини йўлга қўйилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

🔔Агар сизда:

Ахборот-кутубхона фаолияти, китоблар ва бошқа зарур архив-ҳужжатлар билан электрон ишлаш тартиби;

нашриёт-матбаа, оммавий ахборот воситаларининг муайян турини очиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш;

лицензия бериш тартиби;

мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, Ахборот агентликларининг ишлари юзасидан юридик саволларингиз туғилса 1213 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

🤥Саволларга Агентлик юридик бўлим мутахассислари амалдаги қонунчилик доирасида жавоб беришади. Жавоблар Агентлик расмий сайтида эълон қилинади.

🌎Веб-сайтга www.aoka.uz ҳаволаси орқали кириш мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан барча Ўзбекистон ёшларини қутлайди!

Янги Ўзбекистон истиқболида кўплаб марраларини забт этишингизда шижоат, юксак салоҳият, куч ва матонат тилаймиз. Агентлик Ватан тараққиёти йўлидаги барча саъй-ҳаракатларингизга ҳаммаслак ва кўмакдош бўлишга тайёрлигини билдирамиз.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 28 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, "Бизнесни ривожлантириш банки" ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, хусусан, ёнғинлар, аттракционлар, сув ҳавзалари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мурод Содиқов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури асосида “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Абдуғаффор Мирзаев, “Ўзметкомбинат” АЖ Ёшлар етакчилари кенгаши раиси
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар рақам ва фактларда
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Акмал Муродов, акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

"Ўзархив" агентлиги ҳамда "Адолат" Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамкорлигида "Миллий хотира" лойиҳаси доирасида тайёрланган "Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари тарихи" дастурида ўзбек журналистикасининг яратилиши, жадидчилар томонидан асос солинган миллий матбуотимизнинг тадрижий ривожи батафсил баён қилинган.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида байрам туҳфаси сифатида тақдим этилган ушбу видеофильмда Ўзбекистонда радио, телевидение, матбуот тарихи билан бир қаторда, Интернет тармоқларида расмий ахборот манбаларининг пайдо бўлиши, ижтимоий тармоқлар орқали янгиликлардан хабардор бўлишнинг оммалашиши юзасидан ҳам экспертлар фикри ўрин олган.

📽Видоефильмни ушбу ҳаволада тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔈 Фахрий журналистлар иштирокида "Маҳорат мактаби" ташкил этилади

Бугун АОКАда "Ўзбекистон матбуоти: кеча, бугун, эртага" мавзусида журналистика соҳасининг уч авлод вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида узоқ йиллар давомида ОАВ, ноширлик, журналистика соҳасида самарали меҳнат қилган, умуман, матбуот куни ташкил этилишида хизматлари синган фахрий устозлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси мутасаддилари, ЎзЖОКУ ректори, Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа, Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Акрамжон Фозилов, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси Холумурод Салимов ва бошқалар иштирок этди.

Агентлик директори А.Ходжаев иштирокчиларни касб байрами билан самимий қутлаб, давлатимиз раҳбарининг табрик нутқларида:

"...бугунги кунда матбуот иши, журналистлар фаолияти нафақат “тўртинчи ҳокимият”, балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бораётгани, ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда, кўп қиррали профессионал билим ва малакага, юксак маънавий-интеллектуал фазилатларга эга бўлган замонавий журналист кадрларни тайёрлаш масаласи бундан буён ҳам устувор вазифамиз бўлиб қолиши алоҳида таъкидлаганини" қайд этди.


Бугунги учрашувимизни ҳам Президентимиз қўйган юқоридаги вазифанинг амалий ижроси сифатида баҳолашимиз мумкин. Мазкур учрашувларимиз бундан кейин ҳам давом этади. Агентликда сизларнинг иштирокингизда “Маҳорат мактаб”ларини ташкил этмоқчимиз ва бу таклифимизни қўллаб-қувватлайсизлар, деган умиддаман, деди А.Ходжаев сўзи давомида.

Давра суҳбатида сўзга чиққан мутасаддилар бўлажак кадрларни ўқитиш, касбга тайёрлашда устоз журналистларнинг тажрибалари асосида яратиладиган ўқув қўлланмалари, ҳаётий кечинмалари битилган китоблар заруратини алоҳида таъкидлаб, "Маҳорат мактаб"и бунда тамал тоши сифатида хизмат қилишини айтишди.

Шунингдек, устоз-журналистлар ҳам "Маҳорат мактаби" орқали замонавий журналистикада эътибор қаратиш керак бўлган муаммолар ҳақида ўз фикр-муносабатларини билдиришиб, уларга билдирилган ҳурмат-эътибордан хурсандликларини, ҳамкорлик ва ёрдамга доим тайёрликларини таъкидлашди.

Давра суҳбати якунида фахрий журналистлар ва меҳмонлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Айни вақтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида соҳа фахрийлари ҳамда “Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови ғолиблари, совриндорлари иштирокида "Ўзбекистон матбуоти: кеча, бугун, эртага" мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Давра суҳбати давомида фахрий устозлар танлов ғолибларига мукофотларни тантанали топширишади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот соҳасининг барча жонкуярлари – журналистлар, ахборот хизмати ходимлари, ноширлар, блогерларни касб байрами – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайди.

Ватанимиз равнақи йўлида қаламингиз ўткир, сўзингиз кескир бўлишини тилаймиз!

Шарафли, холис иш фаолиятингизда касбингизга садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон толманг, чарчаманг!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Авваламбор, ўз истеъдоди ва маҳорати, фидокорона меҳнати билан эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган сиз, миллий журналистикамиз жонкуярларини, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган муҳтарам фахрийларимизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.


Бугунги кунда жамиятимизда очиқлик ва ошкораликни ривожлантириш, давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларимизнинг қонуний мурожаатларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида сизларнинг ўрнингиз ва таъсирингиз тобора ортиб бораётганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.

Шу ўринда газета ва журналларимиз, теле ва радио каналлар, ижтимоий тармоқларда турли мавзулардаги долзарб чиқишлар, муаммоли масалалар юзасидан мутахассис ва экспертлар иштирокидаги кўрсатув ва эшиттиришлар, таҳлилий шарҳлар, баҳс-мунозаралар сезиларли равишда кўпайганини таъкидлаш лозим.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🏵 "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан эълон қилинган танлов юзасидан жорий йилнинг биринчи чорагида ОАВ ходимлари ва муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) тақдим этган 435 та мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар tanlovmedia.uz платформасига жойлаштирилгани маълум қилинган эди.

Жамоатчилик овози ва ҳакамлар ҳайъатининг баҳолашлари натижасида 4 та йўналишда танлов ғолиблари аниқланди.

⚡️ “Телеканалларда эфирга узатилган материаллар” йўналишида:

I ўрин – Азаматов Хуршид – "Madaniyat va ma'rifat" телеканали режиссёри;

II ўрин – Воҳидов Нурзод – "Zo'r TV" телеканали мухбири;

III ўрин – Пирбоев Умед – “Xalqaro press-klub” мухбири.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ "Радиоканалларда эфирга узатилган материаллар" йўналишида:

I ўрин – Мақсудова Нодира – Радио “Grande” муҳаррири;

II ўрин – Умрзоқова Шоира – “O‘zbekiston 24” мухбири;

III ўрин – Азимова Моҳигул – “Yoshlar” радиоканали бош муҳаррири.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ "Веб-сайтларда эълон қилинган материаллар" йўналишида:

I ўрин – Аҳатова Инобат – Oyina.uz бош муҳаррири;

II ўрин – Абдуҳалимова Зуҳра – Kun.uz мухбири;

III ўрин – Шарипов Шокир – Kun.uz мухбири.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ "Газета ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материал" йўналишида:

I ўрин – Мўминова Адолат – “Surxon tongi” газетаси мухбири;

II ўрин – Асилбеков Ислом – “Hurriyat” газетаси мухбири;

III ўрин – Зарипов Карим – “Darakchi” газетаси мухбири.
〰️〰️〰️〰️〰️

💰 Бундан ташқари ҳар бир йўналишда 5 нафардан иштирокчига рағбатлантирувчи мукофотлар топширилади.

✔️ 27 июнь, пайшанба куни АОКА анжуманлар залида "Ўзбекистон матбуоти: кеча, бугун, эртага" мавзусидаги давра суҳбати доирасида танлов ғолиблари тантанали тақдирланади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎗Президент Фармони билан қатор матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди

Ҳар йили анъанавий тарзда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан фидокорона меҳнат қилаётган соҳа фидойилари муносиб тақдирланади.

Жорий йилда ҳам мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлашда самарали хизмати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мухбирлар, муҳаррирлар, масъул ходимлар, бошловчи ва ноширлар меҳнати юксак эътироф этилди.

АОКА жамоаси барча давлат мукофоти билан тақдирланган соҳа ходимларини самимий қутлайди. Давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, замонавий медиа тараққиётидаги масъулиятли ва шарафли хизматларингизга зафарлар ёр бўлсин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

💬 Кон-геология соҳаси ахборот хизматлари ходимлари учун семинар-тренинг ташкил қилинди

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда тизимости, корхона, ташкилот, муассасалари ахборот хизматларида фаолият олиб бораётган матбуот котиблари, масъул ходимлар учун “Геология, тоғ-кон саноати, металлургия соҳасини оммавий ахборот воситаларида ёритишда янгича ёндашув, ўзаро ҳамкорлик, коммуникациялар, тезкор ахборот алмашинувини амалга ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тренингда АОКА бўлим бошлиғи Маъмуржон Парпиев, Ахборот хизмати етакчи мутахассиси Мурод Файзиев ҳамда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ Ахборот хизмати раҳбари У.Қаршибоева соҳага оид долзарб мавзуларда амалий-назарий тақдимотлар ўтказишди.

📌 Хусусан, семинарда –

🔵оммавий ахборот воситалари билан ишлаш;

🔵соҳа қонунчилигидаги ўзгаришлар;

🔵ташкилот имижини яратиш;

🔵расмий муносабат билдириш;

🔵раддия бериш тартиби;

🔵медиаконтент яратишда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар;

🔵инқирозли вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш;

🔵PR-стратегия ишлаб чиқиш;

🔵визуал контент, унинг матнга нисбатан самарадорлиги;

🔵ташқи коммуникация воситаларидан фойдаланиш ҳақида маълумот берилди.

Интерактив тарзда, қизиқарли савол-жавобларга бой ўтган семинар-тренинг давомида экспертлар ҳамда иштирокчилар ўртасида соҳа бўйича фикр алмашилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Подписаться на канал