📢 26 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Стандартлаштириш соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқалари, имзоланаётган дастур ва ҳужжатлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Қурилиш-монтаж ишларини бажариш борасида яратилаётган қулайликлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ижро этиш соҳасини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 25 июнь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: “Ғалла 2024” мавсумида “Ўзагролизинг” АЖ томонидан етказиб берилган техникалар ҳолати
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Сарвиноз Мирзаева, “Ўзагролизинг” АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган "Бутунжахон ёшлар фестивали" юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ҳудудий ҳокимлик вакиллари
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Зоминда ўтказиладиган "II Халқаро мақом санъати анжумани"га тайёргарлик жараёнлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Баҳром Усмонов, Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ TikTok АҚШни миллий хавфсизлик муаммоларини юмшатиши мумкин бўлган битимни эътиборсиз қолдирганликда айбламоқда;
⚡️ Янги ҳисоботга кўра инглиз тилида сўзлашувчи Ғарб ёшлари ўртасида "бахтлилик" даражаси пасайиб кетгани кузатилмоқда, бу эса смартфонлар глобал миқёсда ўсмирлардаги безовталик ҳолатига сабаб бўлаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни рад этади;
⚡️ Маълумотларга кўра, одамлар Facebook, Instagram ва WhatsApp иловаларида аккунтларини тиклаш бўйича судга даъво қилишмоқда, бунга сабаб сифатида Meta фойдаланувчиларига нотўғри хизмат кўрсатаётганини таъкидлашмоқда;
⚡️ Калифорния губернатори ўқиш вақтида болалар ва ўсмирларга смартфонлардан фойдаланишни чекламоқчи эканлигини маълум қилди;
⚡️Неомиллатчи ва экстремистлар нафратона фикрларини тарқатишда сунъий интеллектдан кенг фойдаланишмоқда;
⚡️ Apple компанияси сунъий интеллект тарғиботида Хитойда тўсиқларга учрамоқда, чунки мамлакатда ChatGPT мавжуд эмас ва бу компанияни маҳаллий ҳамкор излашга мажбур қилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
“Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” IV Миллий конференция ва давлат органлари ва ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун Медиа-форумнинг биринчи иш куни тафсилотлари
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🏆 “Спартакиада”: интеллектул беллашувдан кучсинар мусобақалар сари
Бугун Медиа-форум иштирокчилари стол тенниси, шашка ва волейбол спорт турлари бўйича мусобақалашишди.
Стол тенниси, шашка якка тартибда, волейбол жамоаларга бўлинган ҳолда бўлиб ўтди. Мусобақа қатнашчиларининг шижоати ва абжирлиги спорт билан мунтазам шуғулланишларини кўрсатди.
“Спартакиада”нинг ҳар бир йўналиши бўйича учтадан ғолиблар аниқланди ва диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Медиа-форум доирасида, шунингдек, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари матбуот котиблари учун махсус ўқув-семинарлари ўтказилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🏆 Бўстонлиқ туманида давлат органлари ва ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун бўлиб ўтаётган Медиа-форумнинг иккинчи иш куни матбуот котиблари ўртасида волейбол, шашка, теннис спорт турлари бўйича “Спартакиада” мусобақалари билан давом этмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💬 Ахборот хизматлари -2030. Халқаро брендинг ва PR
Мамлакатимизда Тараққиёт стратегияси доирасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ахборот хизматлари фаолиятини тубдан яхшилаш, матбуот котибларининг функционал вазифаларини такомиллаштириш орқали касбий статусларини ошириш борасида мутасадди органлар томонидан маҳаллий ва халқаро миқёсда кўплаб тадбирлар, лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда ҳамда ижрога йўналтирилмоқда.
Медиа-форумнинг яна бир панел сессиясида Марказий банк ахборот хизмати раҳбари А.Назаров ва Солиқ қўмитаси матбуот котиби Д.Ҳошимова тақдимотларида 2030 йилга бориб матбуот котиблари фаолиятида кутилажак янгиликлар, келажак касбларида ахборот хизматлари раҳбарларининг ўрни, ижобий-салбий прогнозлар, профилактик тадбирлар масалаларини атрофлича таҳлил қилишди.
Сунъий интеллектдан
фойдаланишнинг афзалликлари, унинг ёрдамида сифатли контент яратиш усуллари, аниқ ва мавҳум жиҳатлар юзасидан тушунтиришлар беришди.
“Бизнесни ривожлантириш банки” матбуот котиби Ш.Орипов ва “Ўзмиллийбанк” ахборот хизмати раҳбари З.Тўхтаевалар маърузаларида инфлюенсер-маркетинг: фикр етакчиларини танлаш ва улар билан ишлаш бўйича топ маслаҳатларни тавсия қилишди.
“Ўзбектелеком” АК матбуот котиби Т.Мамажонов ва “Алоқабанк” АТБ ахборот хизмати раҳбари З.Юнусовалар UZTELEKOM брендининг интернетдаги ахборот майдони таҳлили мисолида брендлар анализи бўйича тақдимот қилишди.
“Халқ банки” АТ матбуот котиби Г.Алимова ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати раҳбари Р.Эшбековлар PR-тадбирлар ташкил қилиш ҳамда аудитория билан ишлашда эътиборли жиҳатлар, контент маркетинг ҳақида маълумот беришди.
Панел сессилар якуни бўйича “Brainstorm” - фикрлар тўқнашувида форум қатнашчилари мавзулар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Таклифлар ўртага ташланди. Кейинги миллий конференцияга қадар таклифлар ўрганилиб, амалий чоралар кўриш, идоралараро интеграцияни кучайтириш ташаббуси илгари сурилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🎙️Инфлюенсер, блогер ва ОАВ билан ишлаш; улар учун пресс-тадбирлар ташкил қилиш; Feedback тажрибаси - панел сессия сарҳисоби
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги Медиа-форум доирасидаги сессиялар бошланди.
“Сифатли медиа контент яратишда ахборот хизматлари ва оммавий ахборот воситаларининг самарали ҳамкорлик механизмлари (ижтимоий ва коммунал соҳа, коммуникация) йўналишидаги панел сессияда АОКА ахборот хизмати раҳбари Н.Каримова ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби А.Бурханов тақдимотларида оммавий ахборот воситалари, блогер ва инфлюенсерлар билан ишлаш сирлари ҳақида маълумот беришди.
Хусусан, мақсадли аудитория учун сифатли контент беришда кўпроқ кимнинг хизматларига таяниш мумкинлиги, танқидлардан ҳимояланиш усуллари, қайси ижтимоий тармоқларда қандай тоифадаги обуначилар бўлиши юзасидан таҳлилий статистика тақдим этилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Н.Абдуқундузова ва “Ўзархив” агентлиги матбуот котиби А.Алиев ОАВ учун пресс-тадбирлар ташкил қилиш: замонавий форматдаги янги ёндашувлар борасида тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Д.Собирова “Feedback - жамоатчиликнинг фикр-мулоҳаза ва мурожаатлари билан ишлаш тажрибаси” мавзусида амалий кўргазмалар билан батафсил маълумот берди.
Эслатиб ўтамиз, параллел равишда иккита панел сессия иш олиб бормоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Хитойнинг етакчи сунъий интеллект стартаплари сиёсий кескинликларга қарамай АҚШ бозорига кириб боришмоқда;
⚡️ Кичик компаниялар сунъий интеллектни жорий қилишда йирик компаниялар каби иш тутишга интилмоқда;
⚡️ Nvidia Microsoft'ни ортда қолдириб, дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди;
⚡️ FTC Адлия вазирлигига TikTok'га қарши болаларнинг шахсий ҳаётига дахл қилганликда айлаб, фуқаролик даъвосини беришни тавсия қилмоқда;
⚡️ Сунъий интеллект ёрдамида шарҳли реклама туфайли Google компанияси 2027 йилда $17 млрд фойда кўриши мумкин;
⚡️ Нанотехнология кучли, потенциал хавфли янги босқичга кирмоқда;
⚡️ Signal Президенти Мередит Уиттакернинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материалларини аниқлаш учун шахсий хабарларни сканерлаш таклифи хавфсизлик юзасидан қабул қилиб бўлмайдиган таҳдиддир.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 20 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Хотин-қизлар учун таълим олиш имкониятларини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Ўзархив" агентлигида "Идоравий электрон архив" тизимида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Анваржон Алиев, "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: 2024/2025-ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича энг кўп берилаётган саволларга жавоблар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Назокат Абдукундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 19 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Зиёвуддин Валиев, Маданий мерос агентлиги директорининг ўринбосари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Электр энергияси, нефть ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари натижасида тизимга етказилган зарарлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Аксарият америкаликлар Facebook, Instagram ва TikTok'да янгиликлар билан боғлиқ контентларни кузатишса-да, Pew сўровномаси натижалари янгиликлардан бохабар бўлишда ушбу иловаларни афзал кўрмасликларини кўрсатмоқда;
⚡️ Япония парламенти App Store'да рақобатни кучайтиришга ва Apple ҳамда Google компанияларига ишлаб чиқувчилар учун ўз платформаларида учинчи томон дастурларини сотишни тақиқлашга қаратилган қонун қабул қилди;
⚡️ АҚШдаги ўртача ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси 83 хил гуруҳ чатларида қатнашади;
⚡️ Тадқиқотларга кўра X/ Twitter иловаси Илон Маск раҳбарлигида кўпроқ "тўғри оқим"га йўналтирилди;
⚡️ Apple Microsoft'ни ортда қолдириб, дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди;
⚡️ Amazon ва YouTube оқимли реклама саноатида устунлик учун курашмоқда;
⚡️ Дания оммавий ахборот воситалари OpenAI'ни судга бериш билан таҳдид қилмоқда;
⚡️ Йирик булутли провайдерлар ва сунъий интеллект компаниялари ўзларининг маълумотлар марказлари ва технологияларини қувватлантириш учун етарлича электр энергиясини қидирмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Юта штати TikTok Live болалардан жинсий эксплуатация қилишда фойдаланаётганини даъво қилиб иловани судга бермоқчи;
⚡️ Nintendo янгиланиш сабаб X ва Switch интеграциясини тўхтатади;
⚡️ Бразилия ҳукумати минглаб суд даъволарини текшириш ва таҳлил қилиш учун OpenAI'ни ёлламоқда;
⚡️ Ўтган ой Калифорния қонунчилари сунъий интеллект ва унинг истеъмолчилар ҳамда иш жойларига таъсирини тартибга солишга қаратилган 30 га яқин қонун лойиҳасини илгари сурдилар.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Google тадқиқотлари сунъий интеллект қизил чироқда тўхташ вақтини қисқартириш учун йўл сигналларини янада самаралироқ қилишга ёрдам беришини кўрсатмоқда;
⚡️ Ҳиндистон ижтимоий тармоғи тўрт йил ичида жадал халқаро тарқалишдан деярли тўлиқ ёпилишга ўтди;
⚡️ Сунъий интеллект ҳаракат режаси: бугун оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик, эртага бутун дунё билан;
⚡️ Лобби гуруҳлари Америка Қўшма Штатларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ягона қонунни қабул қилишни талаб қилмоқда;
⚡️ Журналистларни нишонга олган жосуслик дастурларини тақиқлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бошқарган Руминия парламенти депутати Рамона Стругариу ўз лавозимини тарк этади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Microsoft махфийлик юзасидан салбий реакциялар сабаб "овозсиз" Recall сунъий интеллект функциясини ўчириб қўяди;
⚡️ TikTok директда зарарли дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда таниқли шахсларнинг аккаунтлари компрометациясига олиб келган носозлик барараф этилганини маълум қилди;
⚡️ Айрим тадқиқотчиларга кўра OpenAI'нинг сунъий интеллект тарғибот учун қандай қўлланилиши кераклиги тўғрисидаги репортажлари саноат нормасига айланиши керак;
⚡️ Adobe фойдаланувчилари янги сунъий интеллект сиёсатининг ноаниқ оқибатларидан ғазабланишмоқда;
⚡️ Тадқиқотлар, сунъий интеллект ёрдамида яратилган минглаб тасвирлар асл aниме тасвирлари билан жуда кўп ўхшашликларга эгалигини кўрсатмоқда, бу эса муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши масаласини юзага келтиради;
⚡️ Meta ва бошқа компаниялар ўқувчиларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишининг салбий оқибатларини бартараф этиш харажатларини қоплаш мақсадида мактаб округлари томонидан берилган юзлаб даъволардаги янги талабларни бекор қилишга муваффақ бўлишди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ TikTok ўзининг сунъий интеллект ёрдамида рақамли аватарларни яратувчи янги воситасининг ички версиясини ҳеч қандай чекловларсиз чиқарди, бу фойдаланувчиларга ҳар қандай сўзни айтади оладиган аватарлар билан видео яратишга имкон беради;
⚡️ Meta реал фотоларни "сунъий интеллект ёрдамида олинган", деб янглишмоқда, бу эса фотографларни ташвишга солмоқда;
⚡️ Google компанияси Meta ва Character.AI'нинг машҳур чат-ботларига ўхшаш махсус чат-ботларни ишлаб чиқмоқда;
⚡️ Google, Anthropic ва xAI каби сунъий интеллект компаниялари чот-ботлар янада қизиқарли бўлиши устида ишлашмоқда;
⚡️ TikTok эгаси – Хитойнинг ByteDance компанияси СИ-процессорлар ишлаб чиқиш бўйича Америка Broadcom компанияси билан музокараларни бошлади;
⚡️ Маълумотларга кўра сунъий интеллект ҳақиқатда айрим касблар, айниқса, ёзма ишлар, дастурлаш ёки таржима қилишнинг асосий шакллари секинлик билан йўқолиб бораётганда фрилансерлар ўрнини эгаллаши мумкин;
⚡️ Google қидирув натижаларида Reddit постларига устувор аҳамият беришда давом этмоқда;
⚡️ OpenAI GPT-дўкони ишлаб чиқарувчилари ўз ишлари учун маблағ олишнинг креатив усулларини топмоқдалар.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📝 Ўрта таълим ўқув муассаларида медиасаводхонликни жорий қилиш учун "Media-klub" ташкил этилади
Бугун АОКАда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда Агентлик ўртасида имзоланган англашув меморандумида мактаб ўқувчиларининг ахборот соҳасига бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида ҳамкорликда "Media-klub" фаолиятини ташкил этиш белгиланган.
Шунингдек, меморандум доирасида қўшма конференциялар, давра суҳбатлари, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа турли форматдаги тадбирлар ўтказилади.
Шу билан бирга, мамлакатдаги мактаб ўқувчилари учун медиа соҳаси мутахассислари, журналистлар, блогерлар, етакчи жамоатчилик фаолларини жалб қилган ҳолда семинар-тренинг ва маҳорат дарслари ташкил этишга ҳамда таълим тизимига медиатаълимни жорий қилишга келишилди.
Агентлик ва Марказ меморандумда белгиланган қоидаларни амалга ошириш мақсадида ҳар икки томоннинг 2-нафар вакилидан иборат Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 24 июнь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкил топганлигининг 120 йиллигиги юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаётжон Шарипов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Давлат томонидан ажратилаётган субсидия маблағлари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилаётган янги иш ўринлари Жиззах вилояти мисолида
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Турдиали Норматов, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқариш ва нарх таҳлили
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💬 Ахборот узатишда касбий нормаларга риоя қилиш ва ахборот хавфсизлиги медиа экспертлар талқинида
Панел сессиялар, Media-Quiz, Спартакиада тадбирлари билан қизғин ва самарали бўлиб ўтган Медиа-форум доирасида матбуот котиблари учун малакали медиа экспертлар томонидан фойдали ва муҳим мавзуларда семинар тренинг ўтказилди.
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети катта ўқитувчиси Г.Шукурова ахборот узатиш жараёнида касбий нормаларга риоя қилиш қоидалари ҳақида халқаро тажриба мисолида маълумот берди.
Хусусан, Буюк Британия, Австралия, Хитой ва Вьетнам давлатларида ахборот узатишдаги ўзига хос жиҳатлар очиб берилди.
📌 Ахборот узатишда
● инфографика,
● лонгрид,
● сторителлинг каби янги форматлар анъанавий журналистиканинг барча йўналишларини ўзида мужассамлаштира олиши таъкидланди.
АОКА масъул ходими О.Сафаров “Ахборот хавфсизлиги: таҳдидлар, технологиялар, тенденциялар” мавзусидаги тақдимотида кибермакондаги жиноятчилик, аҳолини медиасаводхонлигини ошириш орқали Интернетдаги хавфлардан огоҳлантириш, турли дезинформациялардан ҳимояланиш воситаларини батафсил тавсифлаб берди.
Бугун Медиа-форум доирасидаги барча тадбирлар ўз якунига етди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🏵️ Матбуот котиблари медиасаводхонлиги Media-Quiz’да синалди
21-22 июнь кунлари давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари лраҳбарлари учун ташкил этилган Миллий конференция ҳамда Медиа-форум доирасида турли форматдаги тадбирлар ҳамда панел сессиялар ўтказилди.
Жумладан, матбуот котиблари ўртасида бўлиб ўтган билимлар беллашуви - Media-Quiz баҳсларга бой бўлди.
6 раунддан иборат саволлар жамланмасида Медиа-форум иштирокчилари қуйидаги йўналишларда ўз билим ва тафаккурларини синашди:
✔️ Ижтимоий тармоқ терминологияси;
✔️ Жамоатчилик билан алоқалар фаолиятига доир саволлар;
✔️ Миллий матбуот тарихи;
✔️ Жаҳон журналистикаси тарихи;
✔️ Интернет, ижтимоий тармоқ фаолияти;
✔️ Миллий қонунчилик
Ўйиннинг якуний бочқичига етиб келган учта жамоа ўртасида ғолиблик учун кураш кескин ва шиддатли бўлди.
Биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✍️ Ижтимоий тармоқларда гендер сезгир мавзулар ёритилиши ва уларга давлат органларининг муносабати
Бугун гендер тенглик, гендер журналистика, медиада гендер масалалари ёритилиши, гендер сезгир мавзулар тобора долзарб бўлиб бормоқда.
Шу нуқтаи назардан, Медиа-форум доирасида ушбу мавзу юзасидан алоҳида тақдимот ўтказилди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси матбуот котиби С.Боймирзаева ҳамда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Н.Тўрахонова кўргазмали маърузаларида “гендер сезгирлик” тушунчасига батафсил изоҳ бериб, гендер сезгир журналистиканинг асосий тамойилларини санаб ўтишди:
▫️Турли хил манбалардан турфа воқеалар ва фикрларни топишлари, ижтимоий ҳимояга
муҳтож гуруҳлар: аёллар, этник гуруҳларга сўз беришлари лозим.
▫️Турли соҳалардан берилаётган хабарларда эркак ва аёллар мавжудлигини таъминлаш.
▫️Анъанавий равишда эркаклар кўпроқ меҳнат қиладиган соҳаларда фаолият юритадиган
аёлларни қамраб олиш.
▫️Маълумот манбаи сифатида эркаклар ва аёлларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш.
▫️Гендер тенгсизлиги билан боғлиқ масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш.
Шунингдек, медиа маҳсулотларни гендер тенглик юзасидан мониторинг қилишда эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатлар ҳақида ҳам маълумот беришди.
Гендер тенгликни таъминлашнинг асосий тамойиллари, миллий контент яратишда гендер тенглик аҳамияти мисоллар билан изоҳланди.
Шу тарзда дастурга мувофиқ белгиланган панел сессиялар ўз ишини якунлади. Медиа-форум матбуот котиблари ўртасида “ Media-quiz” беллашуви билан давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🎙Ахборот хизматларининг кампаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари: мавжуд муаммо ва камчиликлар
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ўтказилаётган Медиа-форум доирасидаги яна бир панел сессияда ушбу масала турли тақдимотли мавзуларда муҳокама қилинди.
📌 Жумладан, Адлия вазирлиги матбуот котиби С.Ўринбоева ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари С.Зокировалар ахборот тақдим этиш билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни амалиётда учрайдиган янги кейслар мисолида тушунтириб беришди.
Хусусан, ахборот тақдим этиш билан боғлиқ амалиётда учраётган муаммолар қаторида -
⚫️“Whistleblowing”, яъни соҳага оид турли
ҳуқуқбузарликлар, тартибсизликлар ҳақида
хабар бериш тизими мавжуд эмаслиги;
⚫️ички коммуникация, яъни раҳбар ва ходимлар
ўртасидаги “ўта кучли” субординация мавжудлиги;
⚫️”Сарафанное радио” - “миш-мишлар” тизимидан самарали фойдаланилмаслик (соҳадаги янгилик ва
қулайликларни аввало дўстлар, яқинлар билан
бўлишиш) ва ҳоказолар санаб ўтилди.
📌 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот котиби Ж.Қаландаров ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари С.Ҳикматуллаевлар “Инқирозли вазиятларда тўғри коммуникация каналларини ўрнатиш” мавзусини “Ҳисорак” сув омбори, Қорақалпоғистондаги кортеж, Самарқанддаги ИИВ ходимининг фуқарога қўл кўтарганлиги ва бошқа вазиятлар мисолида батафсил тавсифлашди.
📌 Шунингдек, АОКА масъул ходими И.Сахатов тезкор муносабатларни ташкил қилишда идоралараро коммуникация масалалари юзасидан маъруза қилди.
Ҳар бир тақдимотлар Форум иштирокчилари томонидан қизиқиш ва савол-жавоблар билан қизғин бўлиб ўтмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Анъанавий IV “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусидаги Миллий конференция ўз ишини бошлади
Жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Бўстонлиқ туманида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги Миллий конференция ва Медиа-форум бўлиб ўтади.
АОКА ташаббусига кўра 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ҳар йили ташкил этиладиган мазкур тадбир НКМК билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Тадбирда 130 зиёд матбуот котиблари иштирок этмоқда.
АОКА директори А.Ходжаев Миллий конференция иштирокчиларини касб байрами ҳамда Медиа-форум очилиши билан қутлар экан, ахборот хизматлари фаолиятини глобал ўзгаришларга мувофиқлашиб боришида, ислоҳотлар билан ёнма-ён қадам ташлаб боришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти юқорилигини таъкидлади.
2022-2023 йилларда сунъий интеллект мавзуси матбуот котиблари презентацияларида ноу-хау сифатида пайдо бўлган бўлса, бугунги кунга келиб бу барчамизнинг кундалик фаолиятимиздаги муҳим инструментга айланди. Шу билан бирга, иш услубимизни такомиллаштиришга оид янги талаблар пайдо бўлишига олиб келмоқда. Эндиликда биз сунъий интеллект ёрдамида яратилган фейк ва дипфейклар, замонавий технологиялар билан қуролланган фирибгарликларлар билан курашишни ўрганишимиз, аҳолини медиасаводхонлигини оширишимиз зарур, деди А. Ходжаев сўзи давомида.
Бугун ижтимоий тармоқларда матбуот котиблари фақат ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган танқидлар билан ишлаётгани, журналистларнинг сўровлари, мурожаатларига етарли эътибор бермаётганидан нолишмоқда.
Экспертлар пулига эга бўлган матбуот котиби ҳар қандай вазиятда ОАВ учун мутахассис топиш муаммосидан халос бўлади, А.Ходжаев
🎉 Ўзбекистон Журналистлар уюшма раиси в.б. Холмурод Салимов – 50 ёшда!
⏺Холмурод Салимов 1974 йил 20 июнь куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. 1998 йил Самарқанд давлат университети ўзбек филология факультети ҳузуридаги журналистика бўлимини тамомлаган.
⏺Х.Салимов касбий фаолиятини Навоий вилояти телерадиокомпаниясида бошлаган. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида мухбир, махсус мухбир, шарҳловчи, етакчи шарҳловчи, етакчи муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари вазифаларида ишлаган.
⏺Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали қошидаги “Диёр” телеканалида бўлим бошлиғи, “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталарида бўлим мудири, бош муҳаррир 1-ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
⏺Холмурод Салимов 2018 йилдан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятида фаолият олиб бормоқда. 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил июнь ойигача Уюшма раҳбари вазифасини бажарган. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқарувининг тегишли қарорига биноан 2023 йил 25 январдан Уюшма раиси вазифасини бажариб келмоқда.
🎊 АОКА жамоаси Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б., Холмурод Салимовни юбилей – 50 ёш билан самимий қутлайди. Соҳа ривожи йўлидаги фаолиятига муваффақият ва зафарлар, мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик тилайди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ X иловага Venmo'га монанд, шу жумладан, фойдаланувчиларга маблағларни сақлаш ҳамда бошқа фойдаланувчиларга ёки компанияларга юбориш имконини берувчи функцияни қўшишни режалаштирмоқда;
⚡️ Таҳлиллар ижтимоий тармоқларнинг ёшлар руҳий саломатлигига инқирозли таъсир кўрсатиши тўғрисида аниқ илмий далиллар йўқлигини кўрсатмоқда;
⚡️ Федерал апелляция суди TikTok'ни тақиқлашга қарши даъво ишини кўриб чиқишни жорий йилнинг 16 сентябрига белгиланди;
⚡️ Facebook'да халқаро ва маҳаллий британиялик ноширларнинг нашрлари янгиликларга ҳавола кўрсатилишига қарамай спам сифатида белгиланмоқда;
⚡️ Meta Ирландия махфийлик регуляторининг илтимосига биноан ўзининг сунъий интеллект моделларини Европада тақдим этишни ҳозирча кечиктирмоқда;
⚡️ Копирайтерлар эндиликда бир оз инсон факторини қўшиш учун уларни ишдан "маҳрум қилган" чат-ботлар билан бирлашишларига тўғри келмоқда;
⚡️ Янги ҳисоботга кўра, дунё миқёсида янгиликлар ва дезинформация бўлимларида сунъий интеллектдан фойдаланиш хавотирлари ортиб бормоқда;
⚡️ АҚШ денгиз флоти сув остидаги таҳдидларни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтиради.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🕌 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси барча юртдошларни саховат, меҳр-мурувват, эзгулик айёми – Қурбон ҳайити билан муборакбод этади!
Муқаддас айёмда ҳар бир хонадонга қут-барака, осойишталик, соғлиқ ва фаровонлик тилаймиз.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 14 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнида жамоатчилик эшитувларини ўтказишнинг аҳамияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шаҳзода Акрамова, Давлат экологик экспертизаси маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Татар-бошқирд халқларининг "Сабантуй" миллий байрами якунлари юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасаддилари
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шерзод Содиқов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот институти директори
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 13 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ўзбекистон-Туркия ўртасида стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ҳамкорлик алоқалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Муҳаббат Ўрмонбекова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Сарвар Очилов, “Микрокредитбанк” АТБ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Сўнгги йилларда Ўзбекистон бозорига кириб келган ноаъанавий экин турларини томорқа хўжаликларида парваришлаш
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Анвар Ҳақбердиев, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 12 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти бўйича ўқув курслари юзасидан
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Балиқчилик соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Зилола Рўзиева, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📍"Summer Media Camp – 2024" ёш журналистлар учун ўз ишини бошлади
Бугун "Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази", Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташаббуси билан ташкил этилган "Summer MediaCamp-2024" – Иккинчи ёзги талабалар медиасаводхонлик оромгоҳининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Медиасаводхонлик бўйича ёзги оромгоҳ тадбирлари доирасида ёш журналистлар учун дезинформациялар ва уларнинг тарғиботларига қарши курашиш, ёлғон хабарларни фактчекинг қилиш воситалари, контент яратиш технологиялари бўйича тренинглар, ижодий маҳорат дарслари, медиабурчаклар ва танловлар ташкил этилади.
"Summer MediaCamp-2024" 16 июнга қадар давом этади. Оромгоҳда 50 нафар ёш мутахассислар малакали экспертлардан назарий ва амалий билимларга эга бўлишади.
Маълумот учун: "Summer MediaCamp-2024" ёзги медиаоромгоҳ “Equal Rights&Independent Media” (ERIM, Франция) қўллаб-қувватлаши асосида "Маҳалла. Ўзбекистонда медиа ҳамжамиятни мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Лойиҳанинг миллий ҳамкори сифатида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги белгиланган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт