🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣WhatsApp каналлари бошқа Meta платформаларига қараганда ёлғон маълумотлардан камроқ ҳимояланган;
🗣Z авлод вакилларининг қарийб ярмидан кўпи ижтимоий тармоқларда тўлиқ метражли видеороликларни томоша қилишади;
🗣Тадқиқотлар сунъий интеллект саноати тартибга солинмаса ижтимоий таназзулга олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда;
🗣YouTube платформасида 18 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун қўлбола ва автоматик ўқотар қуроллар акс эттирилган видеороликлар тақиқланади;
🗣Microsoft компаниясининг сунъий интеллект воситаси бўлган Windows Recall фойдаланувчиларнинг Windows'даги барча маълумотларини хотирада сақлайди, бу эса махфийлик қоидаларини бузилиши сифатида баҳоланмоқда;
🗣Meta компаниясига Европа Иттифоқининг 11 та мамлакатидан сунъий интеллект моделларини ўргатиш учун шахсий маълумотлардан фойдаланиш тўғрисида шикоятлар келиб тушди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✔️ АОКА ҳудудий бошқармалари қошидаги "Диалог майдончаси" фаолияти давом этмоқда
ОАВ, нашриёт-матбаа, кутубхона, ахборот хизматлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда медиа соҳасидаги саволлар, мурожаатларни қабул қилиш, муаммоларни ўрганиш, тегишли мутасаддиларни жалб қилган ҳолда уларга тезкор муносабат билдириш ва ечим топиш мақсадида республика бўйлаб ташкил этилган "Диалог майдончаси" уч йилдирки тизимли иш олиб бормоқда.
Ҳар бир мурожаат АОКА ҳудудий бошқармалари томонидан тузилган экспертлар, тажрибали мутахассислардан иборат Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари асосида ҳал этилмоқда ёки тегишли тармоқларга йўналтирилмоқда.
Сурхондарё вилояти АОК бошқармаси вилоят ҳокимлиги билан бирлашган ҳолда "Диалог майдончаси" негизида “Ҳокимликлар & медиа” телеграм гуруҳини йўлга қўйган бўлиб, журналист ва блогерларга ҳуқуқий кўмак беришда кенг кўламли ишларни йўлга қўйишган. Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йил январь-май ойлари давомида қадар журналист ва ва ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан гуруҳга жами 493 та мурожаат йўлланган бўлиб, уларнинг 441 таси ижобий ҳал қилинган.
Навоий вилояти "Диалог майдончаси"га келиб тушган оғзаки мурожаатлар ҳам ўрганилиб, мувофиқ равишда тавсиялар берилган.
Тошкент ҳамда Хоразм вилоятлари платформасига келиб тушган мурожаатлар бўйича ҳам масалалар тўлақонли ижобий ҳал этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (71) 244-23-34 ишонч телефони ва 1213 қисқа рақамли Cаll-маркази йўлга қўйилган бўлиб, тизимга оид савол ва мурожаатлар билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Агентлик ва ҳудудий бошқармалар ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор билан ёндашишда ва кўтарилган масалаларни ўз ваколати доирасида қонуний ҳал этиш чораларини кўришда давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёвнинг Туркия давлатига расмий ташрифи доирасида Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация имзоланди.
Шунингдек, кенг қиррали шерикликнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган 19 та ҳужжат, шу жумладан, Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар Бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги ўртасида имзоланган “Оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги аҳдлашув баённомаси билан икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва алоқа соҳаларида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва яқин ҳамкорликни ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон-Туркия ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилувчи аҳдлашув баённомаси натижасида икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникация соҳасида ахборот, тажриба ва илғор малакалар алмашиш, ўзаро фойдали ва манфаатли ташаббуслар ва лойиҳалар бўйича ҳамкорликка эришилади.
Бундан ташқари, қўшма йиғилишлар, семинарлар, амалий машғулотлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этилиб, оммавий ахборот воситалари, алоқа ва телерадиоэшиттириш соҳаларида расмий шахслар ва экспертлар ўртасида ташрифлар алмашинуви рағбатлантирилади.
Баённома 5 йил давомида амал қилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
▶️ АОКА Рақамли саводхонлик ва медиатаълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи Тоҳим Умаров YouTube платформасида 86° Podcast лойиҳасини ишга туширди.
🇫🇷 Подкастнинг илк меҳмони – France 24 телеканалининг бош муҳаррири Антуан Кормери.
⏺Янгиликларни ёритишда холисликни сақлаб қолиш;
⏺Касбий фаолият ва тажрибадан қисқача мисоллар;
⏺Журналистик фаолиятни янги бошлаганлар учун фойдали тавсиялар.
⏺Шунингдек, журналистлар учун нега танқидий фикрлаш ҳаётий аҳамиятга эга эканлиги борасида қизиқарли суҳбат сизга манзур бўлиши, шубҳасиз.
🔅France 24 телеканалининг бош муҳаррири Антуан Кормери билан тўлиқ суҳбатни қуйидаги ҳаволада томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=g4ro8rLh--8
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 7 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Давлат фуқаролик хизматига киришда ўтказиладиган очиқ танловлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: 9-14 июнь кунлари ўтказиладиган Абу Али Ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадасини ташкил этиш жараёнлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Соҳиб Маҳмудов, "Дори-дармон" АК бўлим бошлиғи
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️Санъат олами сунъий интеллект туфайли тобора "уруш" майдонида қолиб кетмоқда;
⚡️Калифорния Сенати томонидан тасдиқланган қонун лойиҳаси сунъий интеллект моделини ишлаб чиқувчиларга оғир вазифаларни юклайди ва рақобатни сусайтириши мумкин;
⚡️Сунъий интеллект ёрдамида қидирув хизматини кўрсатувчи Perplexity стартапи фойдаланувчиларга тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ҳисоботлар тузишга ёрдам берадиган янги Pages функциясини ишга туширади;
⚡️Таҳлил натижалари сунъий интеллект ёрдамидаги Google шарҳлари эндиликда қидирув сўровларининг камида 15 фоизида акс этишини кўрсатмоқда;
⚡️Microsoft Copilot реклама намойиши учун сунъий интеллект имкониятларини кенгайтирмоқда;
⚡️X ва NewsNation кабул янгиликлар тармоғи Трамп ва Роберт Ф. Кеннеди билан жонли эфирларни ўтказишни режалаштирмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 6 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ёз мавсумига тайёргарлик
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсутдинов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ АҚШда аудикитоблар савдоси 2024 йилда 2 миллиард долларга етади;
⚡️ Америка техника гигантлари Чилида ўнлаб маълумотларни қайта ишлаш марказларини қуришмоқда, маҳаллий аҳоли эса бунга норозилик билдирмоқда;
⚡️ OpenAI бир неча соат давом этган, ChatGPT фойдаланувчилари ишини глобал узилишига сабаб бўлган хатони тузатди;
⚡️ YouTube платформасида «ёқди - лайк» тугмаси баъзи фойдаланувчиларда кўринмай қолди — сервис хатоликни тузатишга ҳаракат қилмоқда;
⚡️ Сунъий интеллектнинг келажаги учта технология гигантининг қўлида;
⚡️ Ўрганиш натижаларига кўра, Буюк Британиядаги TikTok фойдаланувчиларига партия етакчиларининг сунъий интеллект томонидан яратилган, сайлов билан боғлиқ видеороликлари, дезинформациялар ҳамда ҳақоратомуз шарҳли видеоларни тавсия қилинмоқда;
⚡️ OpenAI махсус университетлар учун ишлаб чиқилган флагман маҳсулоти версияси ChatGPT Edu'ни эълон қилди;
⚡️ Twitch иловаси контент модерацияси сиёсати борасида маслаҳат берадиган Хавфсизлик маслаҳат кенгаши фаолиятини тугатмоқда;
⚡️ OpenAI инсайдерлари компания махфийлигини очиқчасига танқид қилди;
⚡️ Meta эндиликда Европа Иттифоқидаги фойдаланувчиларга сунъий интеллект моделларини ўргатиш учун маълумотларидан фойдаланиши ҳақида хабар беради, бунда рад этиш имконияти мавжуд.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 5 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар, хусусан, мамлакатни минтақавий “IT-HUB”га айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ижроси
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Тимур Мамаджонов, “Ўзбектелеком” АК ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилаётган ер назорати тадбирлари ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш натижалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Неъмат Отамуродов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ўзбекистоннинг миллатлараро ҳамжиҳатлик бўйича ўзига хос тажрибаси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ғайратулла Шукуров, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини оширишга қаратилган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 4 июнь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Жиноят ишларини апелляция, кассация тартибида кўриш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарори мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида телемаркетинг ва телефон орқали сотув фаолияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Беҳзод Бозоров, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: 2024-2025 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни рўйхатга олиш жараёнлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Зоҳид Шакаров, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️2022 йилда TikTok АҚШ ҳукуматига мамлакатда илованинг операцияларни назорат қилиш имконияти ҳамда янги ходимларни жалб қилишда вето ҳуқуқини берувчи битим таклиф қилган, бироқ Оқ уй ушбу таклифни рад этган;
⚡️Вазн йўқотиш рекламалари эндиликда TikTok тавсияларида қўйилмайди;
⚡️Google компанияси сунъий интеллектдан фойдаланилган шарҳлар нега ғайриоддий бўлиб қолаётганлиги юзасидан тушунтириш берди;
⚡️Фойдаланувчилар кенг тарқалган GMail сервисини ҳалигача "тош асридагидек", деб баҳолашмоқда;
⚡️Нобель мукофоти лауреати Пол Ромер сунъий интеллект атрофидаги шов-шувлардан огоҳлантирмоқда;
⚡️Meta фойдаланувчилар постидан сунъий интеллектни ўқитишда фойдаланмоқда;
⚡️Anthropic иловаси Claude фойдаланувчилари учун чат-ботда автоматлашган ҳатти-ҳаракатлар яратиш имкониятини қўшмоқда;
⚡️Google "қидирув гигантининг" баъзи маълумотларни йиғиш усулларини батафсил баён қилган минглаб очиқ ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади;
⚡️OpenAI маълум қилишича, бепул фойдаланувчилар илгари обуна бўлиш талаб этилган GPT store'нинг файлларни юклаб олиш ва бошқа функцияларидан бемалол фойдаланишлари мумкин;
⚡️Meta ва xAI биргаликда Character.AI билан ҳамкорлик тўғрисида музокара олиб боришди;
⚡️Ижтимоий тармоқлар даврида туғилган болалар вояга етишди, уларнинг айримлари ҳукуматдан ота-оналарнинг ҳаддан зиёд ҳаётларига аралашувидан ҳимоя қилувчи қонун қабул қилишни талаб қилишмоқда;
⚡️АҚШда қамоқхоналарда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклашлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Хива шаҳрида 31 май – 2 июнь кунлари “Хива – 2024 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм шаҳри” халқаро тадбирлари бўлиб ўтди.
✅ Тадбирга ИҲТга аъзо давлатлардан 100 нафардан ортиқ расмийлар, шунингдек, жараёнларни кенг ёритиш мақсадида 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
✅ Халқаро тадбир доирасида юқори даражадаги экспертлар гуруҳи йиғилишида расмийлар томонидан Ташкилотда туризм йўналиши бўйича раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтганлиги эълон қилинди.
✅ Уч кун давом этган нуфузли тадбирда "Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасида “Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини“ Халқаро турнири, “Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари” мавзусида расмлар кўргазмаси, ОАВ вакиллари ва хорижий меҳмонлар учун медиа-турлар бўлиб ўтди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👫 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
бутун дунё болаларини байрам билан самимий қутлайди.
Истагимиз, тинч ва фаровон юртда камол топинг! Меҳр-муҳаббат ва шодлик ҳаётингиз давомида йўлдош бўлсин!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 31 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: ОИТСга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Ўзбекистонда автотранспорт воситалари импортини тартибга солиш, аҳоли ва тадбиркорларни сифатли транспорт билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришда халқаро тажриба
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Ташқи савдода юк ташиш динамикаси бўйичаш амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✔️ “Dream Park” маданият ва истироҳат боғида “Болалар китоб фестивали”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
АОКА, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, “Баркамол авлод” болалар мактаблари, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Беғубор болалик” шиори остидаги “Болалар китоб фестивали” бугун иш бошлади.
Китоб байрами “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган бўлиб, тадбирнинг очилиш маросимида ташкилотчи идоралар раҳбарлари, болалар адиблари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тантанали тадбирда сўзга чиққан Миллий кутубхона директори Умида Тешабаева, Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижод маркази раҳбари Д.Ўролов, ёзувчи-шоирлар Зикрилла Неъмат, Дилшод Ражаб, Ориф Тўхташ болаларнинг маҳаллий ва хориж адабиётлари билан танишиш учун кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани, шароитлар яратилаётганини, улардан унумли ва самарали фойдаланиш, баркамол авлодни тарбиялашдаги муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.
Турли кўнгилочар дастурлар, болаларнинг куй-қўшиқ ижролари билан ўтган тадбир барча йиғилганларга манзур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, китоб фестивали 1 июнга қадар давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 11 июнь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: «Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимлар топиш» мавзусидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Тоғ-кон саноати ва геология соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, бу йўналишда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик масалалари
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Обиджон Қодиров, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Иновациялар, фан ва таълим бўлими бошлиғи
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 10 июнь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Бизнес-омбудсман томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: 343-сонли Президент карори ижроси ва Навоий вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУКнинг ичимлик сув ҳамда оқова сув тизими объектларини “Навоий сув таъминоти” АЖ тасарруфига ўтказилиши
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Республикада кўкаламзорлаштириш ишлаарини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ўктам Ўтаев, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни технология компанияларини дезинформация тарқалишини фаол равишда чеклашга мажбур қилади ва бўлажак Европа Иттифоқи сайловлари қонун самарадорлигини синовдан ўтказади;
⚡️ OpenAI собиқ ходимларининг хавфсизлик муаммолари тўғрисидаги кўплаб маълумотларидан сўнг ChatGPT қандай ишлашини тушунтириб бердагина ҳужжатни эълон қилди;
⚡️ YouTube қўлбола қурол тўғрисидаги контентларга қарши курашмоқда;
⚡️ Нью-Йоркда ўсмирлар учун ижтимоий тармоқ алгоритмларидан фойдаланишни тақиқламоқчи;
⚡️ Тадқиқот шуни кўрсатдики, сунъий интеллект моделлари мунозарали масалаларга тўлиқ мос келмайди;
⚡️ByteDance АҚШ чекловларига қарамай, сунъий интеллект учун энг яхши чипларни олди;
⚡️Stability AI 47 сониягача давом этадиган аудио кўрсатмаларни матнга айлантириб берадиган Stable Audio Open очиқ сунъий интеллект моделини тақдим этди;
⚡️Meta жорий йилнинг 25-24 сентябрь кунлари Connect VR/AI конференциясини ўтказади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❕ Сунъий интеллект қулайликларидан қандай фойдаланишни биласизми?
👨💻Келинг, матн тайёрлашда сунъий интеллект сизга нималарни тақдим эта олишини ўрганиб чиқамиз.
👆Жараён билан батафсил видеороликда танишинг.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📚Болалар учун "Даҳолар ҳаётидан" серияли китоблар нашр этилади
Ўзбекистон Президентининг адабиёт ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тегишли топшириқларига кўра, АОКА томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида жорий йилда 50 та болалар ва ўсмирлар ижодкорларининг асарларини ижтимоий буюртма сифатида чоп этиш, шунингдек, 2025/2030 йилларда ҳар йили энг камида 50 нафарга яқин ижодкорга ижтимоий буюртма бериш режалаштирилгани маълум қилинган эди.
АОКА ташаббуси билан «Asaxiy Books»нинг болалар адабиёти йўналишида «Даҳолар ҳаётидан» серияли китоблари учун дастлабки бешта нашрга буюртма пули Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан тўлаб берилмоқда.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги нашр этилган 5 та китобнинг ҳар биридан 1000 нусхада ўқувчи-китобхонлари фаол ва кўп бўлган кутубхоналарга бепул етказиб берилишини таъминлайди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔈 АОКА тизимидаги Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежи 2023/2024 ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича умумтаълим мактабларнинг 11-синф ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўқишга қабул қилади:
⏺Матбаа ишлаб чиқариши
⏺ Компьютер тизимлари ва мажмуалари
⏺ Бухгалтерия
⏺ Тикувчилик (модельер-конструктор)
⏺ Кутубхонашунослик
📁 Қабул 5 июндан 25 июнга қадар давом этади.
😉😉😉😉😉😉
📌 Коллежга ўқишга кириш учун kollej.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
✅ Электрон ариза;
✅ Мактабнинг 11-синфни тугатганини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
✅3х4 фотосурат.
😉😉😉😉😉😉
💼 Таълим бериш 1,5-2 йил муддатда кундузги ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида амалга оширилади.
🤵 Ҳужжатлар республиканинг барча ҳудудларидан ва чет эл фуқароларидан ҳам қабул қилинади.
📞Батафсил маълумотлар учун телефон рақамлари: 97-741-82-77 | 97-441-82-77| 97-740-33-29| 90-905-31-25 |71-244-64-54
📱 Telegram: /channel/MatbaaQabul
👇Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ҳамид Раҳматуллаев кўчаси, 3-уй.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❔ Давлат фуқаролик хизматида коррупцияни олдини олишнинг превентив механизмлари нималардан иборат?
Бугун АОКА мутасаддилари ва Ноширлик-матбаа соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежи раҳбарияти, ходимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ушбу савол юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Хусусан, "коррупция", "манфаатлар тўқнашуви" атамаларини шарҳлаган ҳолда, коррупцион жиноятлар туркумлари, уларга қарши курашиш принциплари, коррупцион ҳолатларни олдин иолишга қаратилган қонунчилик тизими тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида ҳам коррупцияга қарши курашишга оид 3 та мақсад белгилангани қайд этилди. Статистик маълумотлар асосида коррупциянинг аянчли оқибатлари ҳақида мисоллар келтирилди.
Қонунчиликка кўра давлат хизматчиларининг жисмоний ва юридик шахслардан совға олиши мумкинлиги ёки тақиқланганлиги бўйича ҳам маълумот берилди.
Давра суҳбатида давлат хизматчиларининг фаолиятларида эътибор қаратишлари шарт бўлган масалалар юзасидан тўлиқ таништирилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🧷 Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги таклифлар давлат раҳбари томонидан маъқулланди
🔵Президент Ш.Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта қуйидаги йўналишларда ўтказилади:
😄 ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
😄 ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
😄 ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
😄 хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;
😄 хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;
😄 хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима.
💵 Халқаро мукофот ғолибларининг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади;
💠 Ғолибларга Халқаро мукофот тантанали равишда топширилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️Microsoft Европа Иттифоқининг монополияга қарши шикоятини ҳал қилиш учун кўплаб миллион доллар тўлаш эҳтимоли мавжуд;
⚡️Tribeca фестивали ва OpenAI суниъий интеллект ёрдамида суратга олинган бешта қисқа метражли фильмни тақдим қилишни режалаштирмоқда;
⚡️TikTok мустақил чоп этилган нашрнинг бестселлерга айланишига ёрдам берди;
⚡️SEO-саноати Google компаниясидан норози бўлмоқда;
⚡️Meta компания фойдаланувчиларнинг фотосуратлари ва видеоларидан биометрик маълумотларни тўплаш учун юзни аниқлаш технологиясидан фойдаланганлиги ҳақидаги Teхас даъвосини ҳал қилишга рози бўлди;
⚡️TikTok АҚШга эътибор қаратиш учун Европада электрон тижоратни тарғиб қилишни тўхтатади;
⚡️OpenAI бошқаруви аъзолари собиқ аъзоларнинг компания хавфсизлик соҳасида ортда қолаётгани ҳақидаги баёнотларига қўшилмасликларини айтишди;
⚡️Испания Meta компаниясига Facebook ва Instagram'да сайловлар олдидан сайловчилар тўғрисидаги маълумотларни тўйлайдиган функцияларни ишга туширишни тақиқлади;
⚡️Янги тадқиқот шуни кўрсатадики, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда сўровлар анъанавий Google сўровларига қараганда тахминан 10 баравар кўпроқ энергия талаб қилади;
⚡️АҚШ Адлия вазирлиги сунъий интеллект компаниялари медиа компаниялар ва контент провайдерлари билан тузадиган битимларни диққат билан кузатиб боради;
⚡️Google ички маълумотлар базасига кўра, махфийлик билан боғлиқ минглаб ҳодисаларни, шу жумладан болаларнинг овозли маълумотларини тасодифий тўпланганини қайд этди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✔️ Ахборот олиш ҳуқуқлари ва имкониятлари масалалари муҳокама қилинди
Бугун ЮНЕСКО бюросида Швецариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, ЮНЕСКО, АОКА, AIM (Accountabiliti information media) ҳамкорлигида "Ўзбекистон ҳукумати ва фуқароларининг Ахборотдан фойдаланиш институционал ҳисобдорлик ва ОАВ компетентлигини кучайтириш орқали Ўзбекистон ҳукумати ва фуқароларининг ҳуқуқ-имкониятларини кенгайтириш" лойиҳаси юзасидан Бошқарувчи қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда лойиҳани ишга тушириш, дастлабки босқичдаги ҳамда иккинчи чоракдаги жараёнлар ва муаммолар, лойиҳа ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ва кўзланган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шу билан бирга ушбу лойиҳадан манфаатдор ташкилот ва томонлар ҳам тадқиқот-ўрганишлар натижалари бўйича мулоҳазалари, таклиф ва ташаббусларини билдирди.
Ахборот олиш имкониятини кучайтириш аҳамияти доимгидан ҳам муҳимроқ. Бу фуқароларимизга онгли қарорлар қабул қилиш имконини беради ва институционал жавобгарлик жамиятимизда ишонч ва ҳалолликни мустаҳкамлайди. Оммавий ахборот воситаларининг малакасини ошириш ахборотнинг тўғри, ишончли ва масъулиятли бўлишини таъминлайди, деди АОКА директори, Бошқарув қўмитасининг ҳамраиси Асаджон Ходжаев.
🖥 «Миллий туризм бренди» тўғрисида контент яратилади
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида туризм салоҳиятини тўлиқ очиб берувчи глобал тарғибот кампаниясини йўлга қўйиш вақти келгани айтиб ўтилди.
📹 Бунда телевидение ва онлайн платформалар билан бирга ижтимоий тармоқлардан ҳам фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
🎬 Мутасаддиларга 1 октябрга қадар «миллий туризм бренди» тўғрисида контент яратиш учун танлов ўтказиб, халқаро платформаларда тарғиботни йўлга қўйиш топширилди.
✅ Бу мақсадларга жорий йилда 5 миллион доллар маблағ ажратилади.
🌐 Аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган камида 50 нафар чет эллик блогерлар учун инфо-турлар ташкил қилиниши белгиланди.
📣 3 июнь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Адлия тизимида жорий қилинган муҳим янгиликлар, адлия органларига белгилаб берилган қўшимча фаолият йўналишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Адлия вазирлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Илмий-техник ахборот маркази фаолияти ва 2023 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Фарҳод Раҳимов, Илмий-техник ахборот маркази директор ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✔️ Фарғонада илк бор “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови ўтказилди
Танлов доирасида 50 дан ортиқ ташкилотларда кутубхоналар ташкил этилди, давлат хизматчилари ўртасида китоб мутолааси яхшиланди. Китобхонлик йўналишида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Бугун ўтказилган тақдирлаш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, АОКА вилоят бошқармалари ҳамда ҳудуддаги Ахборот-кутубхона маркази раҳбарияти, вакиллари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари ҳамда маънавият тизими ходимлари иштирок этди.
Вилоятда айни пайтда 7 минг нафардан зиёд давлат хизматчиси фаолият юритади. Табиийки, уларнинг маънавий дунёқараши, китобхонликка бўлган қизиқиши ҳам муҳим.
Якуний натижаларга кўра, “Энг яхши китобхон раҳбар” номинациясида вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Зафаржон Рўзалиев, “Энг бой кутубхонага эга давлат фуқаролик хизмати” номинациясида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ҳамда “Энг яхши китобхон давлат хизматчиси” номинациясида Қувасой шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Ҳусниддин Хўжаназаров биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.
Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчиларининг саҳна кўринишлари, санъаткорларнинг сара қўшиқлари тадбирга файз қўшди. Аҳамиятлиси, эндиликда мазкур танлов ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💬 ЎзМу журналистика факультети битирувчи талабалари малакавий диплом ишларини АОКАда ҳимоя қилишди
АОКА ташаббуси билан Ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, ОАВ вакиллари, журналистлар, медиа мутахассисларининг билим-тажрибалари ҳамда кўникмаларини ошириш, муайян тармоқ ва соҳаларда ихтисослашувларини такомиллаштириш мақсадида хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда мунтазам тренинглар, ўқув-семинарлари ва бошқа форматдаги тадбирлар ташкил этилади.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлажак журналистлар, соҳа мутахассисларини маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎзМУ журналистика факультетининг бакалавриат бўйича битирувчи талабаларининг малакавий диплом ишлари ҳимояси бўлиб ўтди.
Талабалар малакавий битирув ишларида "Бренд номи тарғиботида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш"; "Журналистик суриштирувнинг тарихий илдизлари ва бугунги ҳолати"; "Туркистон шўро жумҳурияти даври матбуоти"; "Имиж тушунчаси ва унинг назарий асослари"; "Оммавий ахборот воситаларида ахборот манбалари билан ишлашнинг ҳуқуқий механизмлари"; "Глобаллашув шароитида шахс ижтимоий-сиёсий дунёқарашининг шаклланишига ижтимоий тармоқларнинг таъсири"; "Жамоатчилик билан алоқалар ривожланишида аудиторияни тадқиқ қилиш"; ""Мем" феноменининг PR ва рекламага таъсири"; "Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрни" мавзулари бўйича амалий-назарий ўрганиш ва тадқиқот натижаларини тақдим қилди.
– Танланган мавзуларнинг ўзи талабанинг бошланғич салоҳиятини акс эттиради. Ҳар бир ҳимояни тинглаб туриб, хулоса қиляпман, бўлажак журналистларимизда шахсий ёндашувлари бор. Улар ҳимоя майдонига шунчаки эмас, билим қуроли билан чиқишган. Иш фаолиятини бошлаш ёки илмий изланишда давом этишса, ишонамизки, бугунги шижоат ва принципларини сақлаган, такомиллаштирган ҳолда кўзлаган мақсадларга эришишади, деди АОКА бўлим бошлиғи М.Парпиев.