📱 Яхши хабар: Ўзбек тили изоҳли луғатининг веб-сайти – izohli.uz ишга тушди
Ушбу сайт расмий мақомда бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган.
Сайт базасида Ўзбек тилининг изоҳли луғатига киритилган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмалари жой олган.
Келгусида ушбу сайт янада такомиллашиб, янги функциялар ва қулайликлар қўшилиши айтилмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📽 “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинари: жараёнлар, уч кунлик фаолият видеотасмаларда
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💬 Ўзбекистон-Озарбайжон медиа-форумини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди
Бугун АОКА раҳбарияти ва мутасаддилари ҳамда Озарбайжоннинг Аудиовизуал кенгаши раиси Исмет Саттаров ва Медиани ривожлантириш агентлиги директори Ахмед Исмаилов билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда "Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасида медиа соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича" Йўл харитасида кўзда тутилган масалалар ижроси муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон-Озарбайжон медиа-форумини ҳар икки давлатда ўтказиш, ҳамкорликда медиа-форум концепциясини тайёрлаш ва тасдиқлаш таклифлари юзасидан музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, медиасаводхонлик соҳасида тажриба алмашиш, семинар ва тренинглар ўтказиш, Озарбайжон-Ўзбекистон ОАВ вакиллари ва журналистлари иштирокида икки мамлакатнинг тарихий шаҳарларига пресс-турлар ва ўқув-семинарлар ташкил этиш, икки давлатнинг нуфузли ОАВлари ахборот манбаларида ҳамкорлик доирасидаги материаллар ва видеолавҳаларни эълон қилиб бориш, медиа-платформа яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди.
Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида АОКА ҳамда Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлигида тегишли ишчи гуруҳларни шакллантириш юзасидан мулоҳазалар билдирилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✔️ “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” қўшма ўқув-семинари иштирокчиларига сертификатлар топширилди
Жорий йилнинг 27-30 май кунлари “Tashkent International”да Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинари бўлиб ўтди.
📌 Уч кун давом этган қўшма ўқув-семинарида:
🔘Ахборот хизматларини ривожлантириш борасида миллий тажрибалар алмашинуви юзасидан тақдимотлар;
🔘Ахборот хизматларининг миллий манфаатлар ҳимоясидаги вазифалари;
🔘Инқирозли вазиятларда жамоатчилик алоқаларини йўлга қўйиш;
🔘Замонавий медиа маконда ахборот узатишда сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқлар платформаларидаги янги имкониятлари тўғрисида тақдимотлар ҳамда муҳокамалар бўлиб ўтди.
Бугун ўз ишини якунлаган қўшма ўқув-семинарида иштирокчилар илк маротаба ташкил этилган тадбирнинг Ахборот хизматлари соҳасида мулоқот платформасини яратишдаги хизматларини алоҳида эътироф этишди.
Самарали ва конструктив тарзда бўлиб ўтган ушбу ўқув-семинарни юқори савияда ташкил этган ўзбекистонлик мезбонларга меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдираман.
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат органлари ва идоралар Ахборот хизматлари раҳбарлари, шунингдек, ходимлари учун ўтказилган қўшма ўқув-семинари жуда муваффақиятли ўтди. Ундаги муҳокамалар бирлигимизни мустаҳкамлади ва жамоавий саъй-ҳаракатларимизни ривожлантиради, деди ТДТ вакили Алмагул Серикбаева.
📢 29 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ўрганиш натижалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Холида Шодиева, Инспекция ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Сел, сув тошқинлари ва тупроқ кўчкиларининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фурқат Абдиқодиров, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✔️ Ахборот хизматларининг миллий манфаатлар ҳимоясидаги вазифалари
“Tashkent International”да давом этаётган “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” қўшма ўқув-семинари доирасида ташкил этилган медиа-тренингда ушбу мавзу атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқарув кенгаши раиси Ш.Қудратхўжа нутқида “медимакон тушунчаси”, “туркий халқлар мафкураси”, “Ахборот хизматлари дуч келадиган муаммолар” ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб, хусусан, мамлакатимизда Ўзбекистон Президентининг илгари сурган ташаббуслари асосида миллий контентни яратиш ва кўпайтириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, ЎзЖОКУ проректори, профессор Н.Муродова Ахборот хизматларининг медиасаводхонлик тарғиботида алоҳида аҳамиятини таъкидлаб, матбуот котиблари ҳамда ОАВ вакилларининг фейк хабар ва дезинформацияларни фарқлашда эътибор қаратишлари лозим бўлган жиҳатлар тўғрисида тўхталди.
Медиа-тренинглар инқирозли коммуникация мавзусида давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 28 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Экология вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш ва кадастрни юритиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Лола Раҳмонбоева, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Ўзмиллийбанк" томонидан бизнесни қўллаб- қувватлаш учун амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Зебо Тўхтаева, "Ўзмиллийбанк"АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинари доирасидаги тадбирлар фотосуратларидан ушбу медиабанк орқали фойдаланишингиз мумкин.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❔ Туркий тилли давлатларда Ахборот хизматлари фаолияти қандай йўлга қўйилган?
“Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcида қўшма ўқув-семинари доирасида ТДТга аъзо мамлакатларнинг Ахборот хизматларини ривожлантириш борасида миллий тажрибалар алмашинуви юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтди.
АОКА Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Жасур Ҳусанов Ўзбекистонда Ахборот хизматлари фаолияти бўйича маълумотларни тақдим этишда –
✔️Ахборот хизматлари структураси: уларнинг фаолиятларини ташкил этиш, Ахборот хизматлари учун ташкил этиладиган ўқув курслари;
✔️Ахборот хизматлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;
✔️Матбуот котиблари фаолиятини баҳолашда "Очиқлик индекси" мезонлари. Ахборот хизматлари фаолиятидадаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тўхталди.
Қайд этилишича, Ахборот хизматлари соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар сони 2019 йилда 433 нафар бўлган бўлса, 2024 йилда 1400 нафарга етди.
Республика бўйича умумий ҳисобда танқидга жавоб бериш кўрсаткичи сезиларли даражада ўсган. 2019 йилда – 12 фоиз, 2024 йилда – 90 фоиз.
ОАВ да эълон қилинадиган маълумот манбаларининг камида 70 фоизини ахборот хизмати ресурслари ташкил этади.
📣 АОКА ва ТДТга аъзо мамлакатлар ҳамкорлигида матбуот котиблари учун қўшма ўқув-семинари ўтказилади
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ўзаро серқирра ҳамкорлик муносабатлари ахборот соҳасида ҳам тобора кенгайиб, қўшма лойиҳалар ижросида ўз аксини топиб бормоқда.
Жорий йилнинг 27-30 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон томони ташаббуси билан АОКА бошчилигида ҳамда ТДТ кўмагида давлат органлари ва ташкилотлари очиқлигини таъминлаш, турли фейк ва дезинформацияларга биргаликда курашиш масалалари юзасидан тажриба алмашиш мақсадида
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинари ташкил этилмоқда.
Ўқув-семинарида ТДТга аъзо мамлакатлардан 120 дан ошиқ мутахассис иштирок этади.
➡️Ўқув-семинари доирасидаги тадбирлар, жараёнлар ва янгиликларни АОКАнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боринг.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🎉Бугун ўзбек медиа-маконининг таниқли журналисти, устоз-мураббий Шерзодхон Қудратхўжа таваллуд топган кун!
Шерзодхон Қудратхўжа 1974 йил 26 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат университети журналистика факультетини тамомлаган.
⚫️Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ахборот” информацион дастурлар муҳарририяти мухбири, муҳаррири, сиёсий шарҳловчиси, “ТВ-4” халқаро телеканали директори лавозимида ишлаган.
⚫️Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати бош консультанти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот маркази раҳбари лавозимларида самарали фаолият кўрсатган.
⚫️Шерзодхон Қудратхўжа 2016 йилда Халқаро пресс-клуб нодавлат-нотижорат ташкилотига асос солган.
⚫️Унинг муаллифлигида “Тет-а-Тет”, “Масофада”, “Портрет”, “Шерзодхон Қудратхўжа билан” каби телевизион ва онлайн медиа лойиҳалар амалга оширилган.
⚫️Сиёсий фанлар номзоди, профессор Шерзодхон Қудратхўжа 2019 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2020 йилда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган.
⚫️Шерзодхон Қудратхўжа 2018 йилдан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, шу билан бирга, 2022 йилдан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқарув кенгаши раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.
АОКА жамоаси замонавий, ўзига хос услубда журналистик мактаб яратган, теран ва қатъий позицион фикр-мулоҳаза эга, халқимизнинг суюкли журналисти Шерзодхон Қудратхўжани таваллуд айёми билан самимий муборакбод этади.
Ш. Қудратхўжага мустаҳкам соғлиқ, медиа ислоҳотлари ва ривожи йўлидаги фаолиятларига муваффақиятлар ва улкан зафарлар тилайди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🇺🇿 🇹🇯 Ўзбек-тожик муносабатлари нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳаларида янада мустаҳкамланмоқда
Қардош халқ билан икки томонлама маданий-ижтимоий муносабатларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик қирраларини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 19-25 май кунлари бир гуруҳ тожикистонлик ноширлик ва матбаа соҳаси вакиллари юртимизда тизимдаги янгиликлар ва ислоҳотларни ўрганиш ва тажриба алмашиш учун ташриф буюрди.
Ташриф дастурига мувофиқ тожикистонлик делегация аъзолари “Kolor Pak”, "Standart poligraf service" матбаа корхоналари, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона, "Ўзбекистон нашриёти" давлат унитар корхонаси, “Hilol” нашриёт-матбаа мажмуаси, “Akademnashr”, "Yangi asr avlodi", “Asaxiybooks” нашриёти ва яна кўплаб хусусий нашриётлар фаолияти билан яқиндан танишишди.
Нашриёт-матбаа муассасалари фаолияти билан танишишда делегация аъзоларига матбаа дастгоҳлари, технологик ускуналар, матбаачиликнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, ноширлик маҳсулотларига қўйилган техник регламент ва давлат стандартлари ҳамда тайёр маҳсулот нусхаларини чоп этиш сифатини баҳолаш усуллари батафсил таништирилди.
Шунингдек, интернет орқали китоблар савдолари, чекка ҳудудларга етказиб бериш хизматлари, жаҳон адабиётидан энг сара асарларни ўзбек тилига таржима қилиш, электрон ва аудиокитобларни сотувини йўлга қўйиш ва ривожлантириш борасида ҳам амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Амалий-назарий учрашувлар якунида тожикистонлик делегация аъзоларига сертификатлар тақдим этилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📱 Ахборот хизматлари ходимларининг медиа контентларида хатоликлар ва камчиликлар: мобилография имкониятларини кенг қўллаш усуллари
Самарқанд вилояти Матбуот уйида шаҳар ва туман ҳокимликлари, давлат ташкилотлари, олий таълим муассасалари ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда уларнинг операторлари (техник ходимлари) учун “Амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш, бунда ОАВ ва интернет тармоғидан фойдаланиш даражасини ўрганиш натижалари” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув-семинар оффлайн ва онлайн шаклда, АОКА ходимлари, вилоят АОК бошқарма раҳбарияти ва мутасаддилари, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими бошлиғи, ҳудудий нашрлар бош муҳаррирлари ва мухбирлари иштирокида ўтказилди.
⏺Машғулотда Интернет тармоғидан манба сифатида фойдаланишда эътибор қаратиш шарт бўлган жиҳатлар;
⏺Ахборот тақдим этишда холислик тамойилига риоя қилиш, ишончли ва даллиларга асосланган маълумотларни тезкор ва сифатли тақдим этиш;
⏺Мобил қурилмада тасвир ҳамда видеога олиш ва монтаж қилиш усуллари;
⏺Ахборот олиш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва тарқатиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
АОКА Ахборот хизмати мутахассиси Муроджон Файзиев ахборот хизмати ходими томонидан тайёрланган видеоматериаллар, уларни тайёрлашда йўл қўйилаётган камчиликлар ва нуқсонларнинг таҳлили бўйича маҳорат дарси тақдим этди.
Таҳлилий материаллар ва бевосита жонли тақдимотлар асосида ташкил этилган ўқув семинари соҳа масъуллари учун малака ва кўникмаларни ошириш, тажриба алмашишда амалий мактаб вазифасини ўтади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Тадқиқотларга кўра, келажакда руҳий бузилиш белгилари ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг салбий жиҳатларини акс эттириши мумкинлиги смартфонларнинг ўсмирларда руҳий саломатлик инқирозини келтириб чиқаради, деган фикрни рад этади;
⚡️ Франция ҳукумати сайлов тўғрисидаги янги қонунга қарши протестларга жавобан хориждаги ҳудудларидан бири Янги Каледонияда TikTokни блоклади;
⚡️ Ҳиндистон сайловларида сиёсий номзодлар томонидан сайловчилар эътиборини жалб қилиш мақсадида фойдаланилаётган сохта аудио ва видеолар янада кўпаймоқда;
⚡️ Google DeepMind сунъий интеллект моделларининг потенциал хавфли имкониятларини баҳолаш учун *фреймворк (*дастурли тизим тузилишини аниқлайдиган дастур платформаси) яратди ва 2025 йилгача аудит воситаларини жорий этишни режалаштирмоқда;
⚡️ Meta сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда Ҳиндистондаги сайловлар ҳақида дезинформация тарқатувчи ва диний зўравонликни қўзғатувчи бир қатор сиёсий рекламаларни маъқуллади;
⚡️ Саккиз нафар TikTok иловаси блогери АҚШ ҳукуматини сотиш ёки тақиқлаш тўғрисидаги қонун бўйича судга берди, уларга кўра ушбу қонун блогерларнинг Бирламчи тузатиш ҳуқуқларини бузади;
⚡️ Сохта тадқиқотлар оқими етакчи илмий журналларнинг миллионлаб доллар сарфлашига, шу билан бирга минглаб раддияларга сабаб бўлмоқда;
⚡️ Google Cloud тасодифан пенсия жамғармаси маълумотларини ўчириб ташлади;
⚡️ Европа Комиссияси Microsoft рақиб жамоалар манфаатларига путур етказаётгани сабабли янги антимонополия айбловларини қўйишга тайёрланмоқда;
⚡️ Моди ҳукумати томонидан цензурага дуч келмаслик учун YouTube платформасида постлар эълон қилишни бошлаган ҳиндистонлик журналистлар эндиликда уларни блоклашаётгани ёки демонетизациялашаётганидан шикоят қилишмоқда;
⚡️ Google қидирув тизими сунъий интеллект томонидан яратилган жавоблардан фойдаланар экан, ўз бизнесини юритишда қидирув трафигига таянадиган ижодкорлар ва ноширлар йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бор.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 23 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш: амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ва истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ўрмонларни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Даврон Равшанов, Ўрмон хўжалиги агентлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👨👨👧👦 Келинг, биргаликда фарзандларимиз билан “Болалар китоб фестивали”га борамиз!
🔈 Бугун, 30 майдан бошлаб Тошкент шаҳридаги “Dream Park” – Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғида
“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган “Беғубор болалик” шиори остида катта китоб байрами бошланади.
✅ Китоб байрами доирасида ташкил этиладиган маданий тадбирлар Сиз ва болажонлар учун қизиқарли ва мароқли бўлиши, шубҳасиз.
📔 “Болалар китоб фестивали” 1 июнга қадар давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 30 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: "Туронбанк" АТБ томонидан 2024 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Нодирбек Муқимов, "Туронбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ҳужжатлар қабули билан боғлиқ жараёнлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти ҳамда Zoom платформаси орқали Кембриж университетининг Европа ва Ўрта Осиёдаги таълим ислоҳотлари бўйича раҳбари Стеве Кинг
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Рақамли технологиялар вазирлиги фаолияти билан таништириш мақсадида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котиблари учун медиа-тур ташкил этилди
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида қўшма ўқув-семинари доирасида ТДТга аъзо мамлакатлар медиа ҳамда Ахборот хизматлари вакиллари учун IT Park Uzbekistan мажмуасига медиа-тур ташкил этилди.
Медиа-тур давомида меҳмонлар Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан олиб борилаётган ишлар билан таништирилди, шунингдек, IT Park фаолияти, унда яратилган шароитлар, солиқ имтиёзлари, келгусидаги режалар, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти, кутилаётган натижалар хусусида тақдимот ўтказилди.
📌 Батафсил
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🧠 Сунъий интеллектнинг фейк маълумот ҳамда дезинформациялар тарқатилишида ижобий ва салбий жиҳатлари
“Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” қўшма ўқув-семинарининг учинчи иш кунида ташкил этилган медиа-тренингда “Замонавий медиа маконда ахборот узатишда сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқлар платформаларидаги янги имкониятлар” тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий тадқиқот институти катта илмий ходими Сайёра Ибрагимова сунъий интеллект ҳақида умумий тушунчаларни асослаб, жаҳонда ва Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланиш даражалари қиёсий таҳлилларда кўрсатиб берди. Шунингдек, Ахборот хизматлари ишини енгиллатадиган, фойдали иловаларни тавсия қилди.
Рақамли технологиялар вазирлиги Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Фазлиддин Анваров мамлакатимизда ахборот воситаларида сунъий интеллектнинг роли юзасидан маълумот берди.
Хусусан, сунъий интеллектнинг ривожланиш босқичлари, ушбу соҳадаги инновацион лойиҳалар, янгиликлар, “President Tech Award”, ахборот тарқатишда СИнинг афзалликлари, таҳдидлари, сунъий интеллект тараққиётида ОАВ келажаги бошқа аҳамиятли масалалар бўйича гапириб ўтди.
“Янги Ўзбекистон” университети Таълим ва аккредитация бўлими мудири Ислом Элҳадарий сунъий интеллект ёрдамида яратилаётган дипфейклар, сохта тасвирлар, хабарлар, глобал ахборот майдонида фейкньюслар оқимида сунъий интеллект таъсири ҳақида тақдимот қилди.
Сунъий интеллект ёрдамида контент яратиш бўйича амалий мисоллар келтириб, ёлғон хабарларни фарқлашга кўмаклашадиган иловалар билан таништирди.
Қўшма-семинар ўзаро мулоқот ва савол-жавоблар билан самарали бўлиб ўтди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❓Инқирозга қарши PR ёки инқирозли вазиятларда спиндокторинг нима?
“Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” қўшма ўқув-семинари доирасида ташкил этилган медиа-тренинглар инқирозли коммуникация мавзусида давом этди.
"Yangi media" таълим маркази асосчиси, Филология фанлари доктори Беруний Алимов кўргазмали тақдимотида Ўзбекистонда асосан қандай ҳолатларда зиддиятли вазият юзага келиш эҳтимоли ҳақида маълумот берди.
Б.Алимов маърузасида "Инқирозли вазиятда ахборот оқимини бошқариш", "Инқирозли вазиятларда жамоатчилик билан алоқалар қандай бўлиши керак", "Инқирозли вазиятларда асосий PR-инструментлар", "Антикризис PR" юзасидан тўлақонли тушунтиришлар берди.
❓Инқироз ўзи нима?
🔘Кутилмаганда, тўсатдан юз берадиган вазият
🔘Дарҳол муносабат билдириш талаб этиладиган ҳодиса
🔘Бир меъёрдаги кундалик ҳаётни мувозанатдан чиқарадиган ҳолат
🔘Имиж, нуфузга хавф туғдирадиган сабаб
Спиндокторинг – PR усулларидан бири. Инглиз тилидан таржима қилинганда spin - “айланиш”, doctor - “даволаш”. Spindoktor - воқеа-ҳодисаларни “даволайди”. Спиндоктор ахборот ўсиши негатив тус олганда уни тузатиш, ўзгача талқин этиш, воқеа-ҳодиса жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинишини таъминлаш билан шуғулланади.
📚 Китобсеварлар учун навбатдаги китоб кўргазма-ярмаркаси!
✅ Жорий йилнинг 30–31 май ҳамда 1 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Dream Park” маданият ва истироҳат боғида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Беғубор болалик” шиори остида “Болалар китоб фестивали” китоб байрами ўтказилади.
✅ Кўргазма-ярмарка доирасида шоу дастурлар, викториналар, китоб акциялари ҳамда турли қизиқарли танловлар ўтказилади.
✅ Кўргазмага келинг, янги адабиётлар билан танишинг, ўзингиз севган адиблар асарларини харид қилинг ёки викториналарда ютиб олинг!
📌 Тадбир ташкилотчилари:
🔵Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
🔵 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
🔵“Баркамол авлод” болалар мактаблари;
🔵Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📽 “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинарининг биринчи ишчи куни видеотасвирларда
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Оқ уй технологик компанияларни дипфейкларни тўхтатиш учун кўмаклашишга чақирмоқда;
⚡️ TikTok яратувчилари кутилажак тақиққа ишонишмаяпти;
⚡️ Amazon Alexa овозли ёрдамчисини сунъий интеллект билан янгиламоқда ва бунинг учун ойлик тўлов олишни режалаштирмоқда;
⚡️ Қонунчилар бутун мамлакат бўйлаб махфийлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини илгари сурмоқда;
⚡️ Google компаниясининг реклама бўйича вице-президенти сунъий интеллектдан фойдаланиб қидирув хизмати таъсири тўғрисидаги ноширлар саволига жавоб беришдан қочмоқда;
⚡️ WhatsApp муҳандислари давлат идоралари фойдаланувчиларга жосуслик қилиш учун шифрлашни четлаб ўтаётгани ҳақида ички огоҳлантириш беришди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Пойтахтимиздаги “Tashkent International” меҳмонхонасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcида қўшма ўқув-семинари ўз ишини бошлади.
Ўқув-семинарини очиб берган АОКА директори А.Ходжаев иштирокчиларни қутлар экан, туркий мамлакатлар билан ҳар томонлама, шу жумладан, ахборот соҳасида алоқаларни ривожлантириш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири эканлигини таъкидлади.
Тадбирда, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти котиби Алмагул Серикбаева, Озарбайжон Аудиовизуал кенгаши раиси Исмат Саттаров, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Ахборот қўмитаси Жамоатчилик билан алоқаларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Акшолпан Марат, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар сўзга чиқиб, қўшма-семинарнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Ўқув-семинари ТДТга аъзо мамлакатларнинг Ахборот хизматлари фаолияти тақдимотлари билан давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўқув-семинари доирасидаги тадбирлар 30 майга қадар давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 27 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш борасида қилинган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Моҳинур Имомова, Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Носир Боймирзаев, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ёшликнинг орзуларга тўла қизғин, шижоатли, шўх, ҳаёт ташвишларидар холи пайти - мактаб даврига тўғри келади.
Бугун ҳар ким ўқувчилик чоғларини, устозларини, орзуларини беихтиёр эсга олади.
25 май - “Сўнгги қўнғироқ”куни рамзий маънода битирувчи ўқувчилар учун “мақсадлар эшиги” ҳисобланади. Битирувчи ёшлар комилликнинг аниқ қарорлар ва ечимлар қабул қилиш босқичига ишонч билан кўтараладилар.
АОКА жамоаси мамлакатимизнинг барча таълим муассасалари битирувчиларини қутлайди! Қандай йўналиш ёки касбни танламанг, у Сизнинг юксак марралардаги йўлингиз! Муваффақият, омад, зафар, натижа ва самарадорлик сизни кутмоқда. Дадил олға қадам ташланг! Ватанимиз тараққиётига хизмат қиладиган муносиб фарзанд бўлишингизга ишонамиз!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Meta сунъий интеллект ёрдамчисининг пуллик версияси устида ишламоқда;
⚡️ Хитой Киберфазо маъмурияти Президент Си Цзинпиннинг баёнотлари ва бошқа расмий адабиётлар асосида янги чат-ботни ишга туширди;
⚡️ Google Африка ва Австралияни боғлайдиган биринчи сув ости оптик толали кабелини ётқизишни режалаштирмоқда;
⚡️ База пользователей TikTok фойдаланувчилар базаси "кексайиб бормоқда", бу эса илова бизнеси учун ижобий таъсир кўрсатмоқда;
⚡️ Марк Цукерберг сунъий интеллект маҳсулотлари бўйича маслаҳат кенгашини тузди;
⚡️ FCC раиси радио ва телевидениедаги сиёсий рекламаларда сунъий интеллект ёрдамида яратилган контентни очиқлаш бўйича талабларни таклиф қилди;
⚡️ Meta сунъий интеллектни ўқитиш тўғрисидаги маълумотлар учун ОАВ ноширларга пул тўлаш имкониятини кўриб чиқмоқда;
⚡️ Сунъий интеллект асосидаги Google шарҳларида тез орада рекламалар намойиш этилади;
⚡️ Meta компанияси Google ва OpenAI каби янгиликлар ноширлари билан битимларни муҳокама қилишнинг дастлабки босқичида;
⚡️ 10 йилдан буён фаолият кўрсатиб келган қарийб 40% веб-саҳифалар эндиликда мавжуд эмас;
⚡️ OpenAI "The Wall Street Journal" нашри билан шартнома имзолади;
⚡️ Meta компаниясининг Ray-Ban ақлли кўзойнаклари Instagram'да сторизлар жойлаш имконини беради.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 24 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари, крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат соҳалари таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагогларини малака (тест) синовларидан ўтказиш якунлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: “Сўнги қўнғироқ” байрам тадбирлари муносабати билан жамоат тартибини сақлаш борасида кўрилаётган чоралар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Музифа Султонова, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❓ Ноширлик-матбаа тизимидаги камчиликлар: қандай ечим ёки чоралар зарур?
АОКАда “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтганлиги хабар қилинган эди.
АОКА ва бошқа мутасадди ташкилотлар қўллаб-қувватлаши ва мониторинги асосида мамлакатимизда ноширлик ва матбаа тизимини ривожлантириш, уларнинг фаолиятига янги, инновацион, замонавий технологияларни жорий қилиш, мавжуд камчилик ва бўшлиқларни бартараф этишда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши жадаллаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бироқ, муайян муаммолар борки, уларни ҳал қилишда ҳукумат даражасидаги қарорлар ва ижро интизоми жорий қилинишини тақозо этади.
"Халқ сўзи" нашрида Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Маҳмуджон Парпиевнинг ушбу масала юзасидан фикр-мулоҳазалари бўйича мақола чоп этилган. Мақолада келтирилишича:
⚡️Контрафакт ва ностандарт матбаа маҳсулотларининг айланмаси билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда;
⚡️тайёр китобларни олиб кириш ва реализация қилишда миллий, умуминсоний қадриятларга путур етказиши мумкин бўлган омиллар мавжуд;
⚡️чоп қилинаётган китобларда имловий ва услубий хатолар кўп учрамоқда;
Умуман, ноширлик, матбаачилик ва китобхонлик йўналишида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Олдимизда турган вазифалар янада залворли. Бу эса нафақат мутасаддилар, айни чоғда биз, халқ вакилларидан ҳам катта масъулият талаб қилади, дейди муаллиф сўзи якунида.