📣 22 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Uzbekistan Airways томонидан "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик масалалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Дилором Каимбаева, “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Давлат хизматлари ва ФҲДЁ соҳасидаги сўнгги янгиликлар, соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Адлия вазирлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига риоя қилиниши ҳолати
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури ижроси
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Анвар Намозов, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги масъул ходими
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📔 Миллий кутубхонада «Тонг юлдузи» ёритган олам» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди
АОКА, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, «Тонг юлдузи» газетаси ҳамкорлигида таҳририятнинг 95 йиллиги муносабати билан «Тонг юлдузи» ёритган олам» китоби тақдимоти ҳамда узоқ йиллар газетада фаолият юритган фотограф Равил Албековнинг ижодига мансуб 40 дан ортиқ расмлар кўргазмаси ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар «Тонг юлдузи» нашрининг салкам бир асрлик фаолияти давомида болалар ва ўсмирлар ижодининг ёрқин кўзгуси бўлганини таъкидлашди. Шунингдек, турли рукнларда таълим жараёнлари, китобхонликни тарғиб қилиш, таниқли шахсларнинг болалик хотиралари, аудитория тафаккури ва мантиқий фикрлашини оширадиган бошқотирма ва ҳоказоларнинг доимий ёритилиши таҳририятнинг ўзига хос услуби, мактабининг узоқ йиллар давомида сақланиб қолишида хизмат қилаётганини қайд этишди.
Мазкур китобдан «Тонг юлдузи» газетасида салкам бир аср давомида чоп этилган насрий ва назмий мақолалар, таниқли ёзувчи ва шоирларнинг ўқувчилик даврларидаги унутилмас ёдномалари ўрин олган.
АОКА директори ўринбосари Ғ.Бозоров тадбир иштирокчиларини қутларкан, «Болалар учун келгусида етук асарларнинг яратилишида, хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан соҳа вакиллари, ижодкорлар зиммасига қўйилаётган муҳим масалалар ижросининг таъминланишида «Тонг юлдузи» газетаси, шунингдек, «Ғунча», «Гулхан»журналлари ёш ижодкорларни кашф этиш ва тарбиялаш йўналишидаги фаолияти билан муҳим аҳамият касб этади», деди сўзи давомида.
📢 21 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Омбудсманга 2024 йил 1-чоракда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Фотима Мадраҳимова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Кучли зилзилалар таъсирида Тошкент шаҳрининг талофатланиш даражасини иқтисодий баҳолаш имконини берувчи рақамли симуляцион модели" ишга туширилиши юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Гулноза Шарафова, Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик масалалари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Илҳом Маърупов, Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 20 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Олий суд Пленумининг “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция, кассация тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Мамлакатимизда цемент, темир-бетон ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи томонидан миллий меросимизни тарғиб этиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ва истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Гулабза Қаршиева, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи директори
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" учун овоз беринг
Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан эълон қилинган танлов юзасидан жорий йилнинг биринчи чорагида ОАВ ходимлари ва муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) тақдим этган 435 та мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар tanlovmedia.uz платформасига жойлаширилди.
Сиз 2024 йил 20 майдан 30 майга қадар (10 кун мобайнида) оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материалларни аниқлаш учун мазкур платформа орқали овоз беришингиз мумкин.
📌 Ғолиблар қуйидаги йўналишларда аниқланади:
⚫️газета ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар;
⚫️телеканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚫️радиоканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚫️веб-сайтларда эълон қилинган материаллар.
Ғолиб ва совриндорлар сизнинг овозингиз ҳамда экспертларнинг очиқ ва шаффоф усулдаги муҳокамаси асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади ва улар ташкилотчиларнинг расмий веб-саҳифаларида эълон қилинади.
Бефарқ бўлманг, овоз беринг! Сиз учун севимли журналист, бошловчи, мухбир, фотографни биргаликда тақдирлаймиз!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташаббуси ҳамда Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, АОК ҳудудий бошқармалари, вилоят ва туман, шаҳар ахборот-кутубхона марказлари кўмагида 14-15 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Кутубхона ҳамжамияти: ҳамкорлик ва инновация” шиори остида Ҳамдўстлик Форуми;
16-17 май кунлари Жиззах шаҳрида “Central Asia – 2024”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVII Халқаро конференцияси ва бошқа қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Ҳамдўстлик Форуми ва Халқаро конференция доирасидаги тадбирлар фотосуратларидан ушбу медиабанк орқали фойдаланишингиз мумкин.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 17 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми якунлари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мукаррам Нурматова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фуқароларни ҳимоя қилиш ва бу борадаги билимларини ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Миллатлараро муносабатлар соҳасида мамлакат миқёсида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ғайратулла Шукуров, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Халқаро молия институтлари иштирокидаги амалга оширилаётган лойиҳалар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⏳ “Central Asia – 2024”да ретро кўргазма. Китобхонлик тарғиботининг тарихий кўринишлари
Жиззах шаҳрида бўлиб ўтаётган “Central Asia – 2024”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVII Халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан “Китобхонлик тарихимиз, китобхонлик бугунимиз, китобхонлик келажагимиз” мавзусида кўргазма ташкил қилинди.
Ушбу кўргазмани ташкил қилишдан мақсад - китоб санъати, қўлёзмадан босма китоблар шаклигача машаққатлар билан шаклланганлиги, улкан такомил йўлини босиб ўтганлигини кўрсатишдир. Шунингдек, Янги Ўзбекистонда китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган тарихий манбалар ўтмишда ҳам, бугунимизда ҳам, келажагимизда ҳам бирдек китобхонликка даъват этилганлигини намойиш этишдан иборат, деди Миллий кутубхона директори ўринбосари Насиба Холдорова.
✔️Жиззахда “Central Asia – 2024”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVII Халқаро конференцияси ўз ишини бошлади
Конференция очилиш маросимида АОКА директори А.Ходжаев иштирокчиларни қутлади ва ушбу маънавий-маданий жиҳатдан юксак аҳамиятга эга бўлган тадбир ахборот-кутубхона, илм-фан, архив ва Интернет тармоқларида иш юритувчилар учун ҳар томонлама кенг мулоқот майдони эканлигини таъкидлади. Хусусан, соҳадаги мавжуд камчиликларни ҳал қилиш, бўшлиқларни тўлдириш, истиқболли лойиҳаларни тақдим этиш, халқаро даражада ҳамкорликни кенгайтиришда назарий-амалий таянч бўлиб хизмат қилишини қайд этди.
Ҳозирги замонда англашимиз лозим бўлган ҳақиқат шуки, ахборот- коммуникация технологиялари жадал ривожланишига қарамай, айнан китоб ва мутолаа жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётида асосий восита бўла олади. Глобал ахборот жамияти ва кескин ижтимоий ўзгаришлар даврида китобхонлик доимгидан ҳам муҳимроқдир. Мутолаа ахборот ва билим, таълим, маданий кўникмаларни ўзлаштириш ва шакллантиришнинг асосий мезони ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан китобхонликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқдир, деди А.Ходжаев сўзи давомида.
📣 15 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига қабул жараёнлари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Санобар Мансурова, Академия ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Балиқчиликни ривожлантиришда интенсивлаштиришнинг аҳамияти ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раҳбарияти
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✍️ Ҳамдўстлик Форуми доирасида қатор меморандумлар имзоланди
Самарқанд вилояти Ширин шаҳарчасида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик Форуми очилиш маросими МДҲ давлатлари кутубхоналари директорлари ялпи мажлиси билан давом этди.
📌 Ялпи мажлисда кутубхоналар директорлари ўз маънавият ва маърифат муассасаларида амалга оширилаётган янгича, инновацион лойиҳалар, жумладан:
🔘Кутубхона ишида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари;
🔘Ижтимоий медиа даврида мутолаа: инқироз ёки ренессанс;
🔘Шунингдек, халқаро ижодий танловлар – кутубхоналар ва Ҳамдўстлик китобхонларининг бир майдонда бирлашишлари, ёшларни мутолаага жалб қилиш борасида олиб бораётган ишлар, амалий-тажрибавий фаолиятлари бўйича тақдимотлар билан бўлишди.
✅ Ялпи мажлис сўнггида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва Россия давлат кутубхонаси
✅ Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхона маркази ва Владимир Владимирович Маяковский номидаги марказий шаҳар оммавий кутубхонаси
✅ Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот-кутубхона маркази ва Тожикистон Миллий фанлар академияси Индира Ганди номидаги марказий илмий кутубхона ўртасида халқаро келишув имзоланди.
📍 Маълумот учун, Ҳамдўстлик форум қатнашчи делегатлари 16 май куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган “Central Asia-2024: фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVII халқаро конференциясида иштирок этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 2025 йилда Самарқандда илк марта Марказий Осиё болалар кутубхоналари форуми бўлиб ўтади
Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган “Кутубхона ҳамжамияти: ҳамкорлик ва инновация” шиори остида бўлиб ўтаётган Ҳамдўстлик Форуми очилиш маросимида маълум қилинди.
Самарқанд вилояти Ширин шаҳарчаси бош тадбирлар залида бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида АОКА директори А. Ходжаев иштирокчиларни қутлаш асносида Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда “Китобсевар миллат” умуммиллий шиори остида аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари сифатини ошириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида тизимли комплекс ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Тадбирда сўзга чиққан Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда ушбу нуфузли тадбир ташкил этилганлигидан мамнунлигини изҳор қилди ҳамда “Ахборот-кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш, аҳолига кутубхона хизматлари кўрсатилишини янада юксалтиришни, шунингдек, юртбошимиз томонидан болалар адабиётлари ҳамда болалар нашрларини кўпайтириш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда вилоятда 1911 йилда қурилган ҳамда ҳозирги вақтда қайта таъмирланаётган янги, замонавий Болалар кутубхонаси ташкил этилаётганини қайд этди.
Шу билан бирга келаси йилда Самарқандда илк бор ўтказиладиган Марказий Осиё болалар кутубхоналари форумида ушбу кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтишини маълум қилди.
Очилиш маросимида, шунингдек, Россия давлат кутубхонаси бош директори, Евроосиё кутубхона ассамблеяси президенти, Россия кутубхоналар ассоциацияси вице-президенти В.В.Дуда ҳам сўзга чиқиб, барча Ўзбекистон аҳлини Самарқанд 2024 йилда Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти деб эълон қилинганлиги билан табриклади.
Халқаро конференциянинг тантанали маросимида МДҲ давлат иштирокчиларининг Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси маслаҳатчиси К.Рахимов, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, Евроосиё кутубхоналар ассамблеяси вице-президенти У.Тешабоевалар сўзи давомида ахборот-кутубхоналари тизимида сезиларли ва қувонарли ютуқлар, самара ва натижаларга эришилаётганини қайд этишди.
Ҳамдўстлик Форуми МДҲ давлатлари кутубхона директорлари иштирокида ялпи мажлис билан ўз ишини давом эттирмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Бугун ўзбек миллий журналистикасида узоқ йиллар самарали хизмат кўрсатган, оммавий ахборот воситалари ривожида муносиб ҳисса қўшиб келаётган устоз журналист Абдусаид Кўчимов таваллуд топган кун.
Абдусаид Кўчимов 1951 йил 15 май куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган.
Меҳнат фаолиятини “Ўқитувчи” нашриётидан бошлаган. Болалар газетасида бош муҳаррир, “Шарқ юлдузи” журналида масъул котиб вазифасида меҳнат қилган. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, “Хабар” газетаси бош муҳаррири лавозимида ишлаган.
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени ҳамда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Абдусаид Кўчимов 2017 йилдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори лавозимида самарали фаолият олиб бормоқда.
АОКА жамоаси устоз журналистни таваллуд айёми билан қутлайди! Уларга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, мамлакатимизда ОАВ ислоҳотлари ва тараққиёти йўлидаги ижодий фаолиятларида муваффақиятлар тилайди!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📱 “Central Asia 2024" халқаро конференцияга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
Самарқанд вилояти А. С. Пушкин номидаги Ахборот-кутубхона марказида "Central Asia-2024" доирасидаги "ХАЛҚАРО ҲАМДЎСТЛИК ФОРУМИ: ҲАМКОРЛИК ВА ИННОВАЦИЯЛАР" мавзусидаги III Халқаро кутубхоначилик Форумига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида АОКА, Навоий номидаги Миллий кутубхона, ҳудудий ахборот-кутубхона марказлари ходимлари, хорижий меҳмонлар, мутахассислар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ушбу нуфузли халқаро тадбирнинг тобора кўлами кенгайиб бораётганлигини, унинг доирасида муҳокама қилинаётган соҳага оид масалалар, амалий ва назарий тажрибалар самараси ўлароқ муваффақият ва юқори натижалар кўрсаткичлари ошиб бораётганлигини, ҳамкорлик ва ўзаро мулоқот сабаб ижобий ўзгариш ва ислоҳотлар кўзга ташланаётганини таъкидлашди.
Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси томонидан 2024 йилда Самарқанд шаҳри – Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти сифатида эълон қилиниши ва Халқаро форумнинг Самарқанд ҳудудида ташкил этилиши ҳам унинг аҳамиятини, Форум доирасида ўтказиладиган турли дастур ва тадбирларнинг мазмун-моҳиятини янада бойитади.
Тадбирда иштирок этиш учун келган АҚШ, Арманистон, Белорусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Тожикистондан келган вакиллар вилоят ахборот-кутубхона фаолиятини кўздан кечирди.
Эслатиб ўтамиз, эртага 15 май куни Самарқанд шаҳрида Халқаро конференциянинг очилиш маросими ҳамда унинг доирасидаги илмий-амалий семинарлар, Марказий Осиё кутубхоналари директорларининг махсус кўргазмали учрашувлари бўлиб ўтади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🏆“Олтин қалам” ХVIII Миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими давом этмоқда.
Теле- ва радио, босма ОАВ, фотожурналистика, Интернет журналистика, ижтимоий-иқтисодий ҳамда халқаро даражадаги турли мавзуларда энг яхши материаллар учун рағбатлантирувчи мукофотлар ўз соҳибларига топширилди.
Жумладан, АОКА Медиа-маркази бош мутахассиси Муҳиддин Алимбоев "Энг яхши фоторепортаж" йўналишида тақдирланди.
АОКА жамоаси Муҳиддин Алимбоевни ушбу эътироф билан самимий қутлайди. Келгусидаги ижодий фаолиятида улкан зафарлар, янада юксак мукофотларга эришишда муваффақият тилайди!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ TikTok иловасининг бош компанияси ByteDance ҳозирда Хитойда сунъий интеллект чат-ботига эга;
⚡️ Интернетда Хитой тарафдорлари бўйича дезинформациялар ва пропагандани тарқатувчи кўплаб сохта хабарлар пайдо бўлди;
⚡️ Тадқиқотлар инсон ҳис-туйғуларини такрорлаши мумкин бўлган сунъий интеллектни осонгина чалғитиш мумкинлигини кўрсатмоқда, чунки ҳис-туйғуларни ифодалашнинг универсал усуллари мавжуд эмас;
⚡️ АҚШ расмийлари Хитой таъмирлаш кемалари Интернет-трафикни узатувчи сув ости кабелларининг ишлашига халақит бераётганидан хавотирда;
⚡️ Тажрибага кўра чат-ботлар сайловлар тўғрисида дезинформацияларни тарқатишда осонгина бошқарилиши мумкин;
⚡️ Марк Цукербергнинг сунъий интеллект пойгасида ғалаба қозониш режаси – Meta технологиясини бепул беришдир, бундан кўзланган мақсад рақобатчилар нархларини пасайтириш ва унинг технологияларидан кенгроқ фойдаланишни таъминлаш;
⚡️ OpenAI сиёсий рекламада федерал номзодлар билан боғлиқ сунъий интеллект ёрдамида яратилган контентдан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлайди;
⚡️ Сингапурлик ёзувчилар ва ноширлар ҳукуматнинг ўз ишларини бажариш учун сунъий интеллектни ўқитиш режасини рад этишмоқда;
⚡️ Стартап қушларни шамол турбиналаридан ҳимоя қилишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💬 Ижтимоий тармоқлар давлат томонидан тартибга солиниши керакми?
🔘"Pew Research" маркази тадқиқотларида ушбу саволга жавоб излайди
〰️〰️〰️〰️〰️
Узоқ йиллар давомида Meta компанияси ижтимоий тармоқларнинг давлат томонидан тартибга солиниши заруратини таъкидлаб келган.
COVID пандемияси даврида айниқса, бу борадаги муҳокама ва мунозаралар кучайиб кетди.
Аслида Meta, X ва бошқа платформалар фойдаланувчилар фикрини назорат қилмасликни афзал билишади, бироқ реклама берувчиларнинг кутилмалари ва ҳукумат томонидан ўрнатилган қоидалар баъзи ҳолларда давлат томонидан бошқарувни талаб этади.
Pew Research маркази томонидан ўтказилган янги тадқиқотга кўра америкаликларнинг аксарияти ижтимоий платформалар ҳукумат томонидан тартибга солиниши керак, деб ҳисоблайди.
Марказ тадқиқотлари хулосасида келтирилишича, ҳукумат ижтимоий тармоқларни тартибга солиш бўйича масъулиятни зиммасига олиши лозим. Агар тартибга солувчи органлар ижтимоий тармоқлар кучи ва таъсирини "тан оладиган" қоидаларни жорий эта олса, улар ҳам худди шу тарзда модерация стандартларини қабул қилишга интилишлари керак бўлади.
Яъни мумкин бўлган ёки тақиқланган контентни жойлаш масалалари бўйича қарор мутасадди шахсга юкланади, сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ёки норозилингиз эса "овоз бериш" сифатида ўз ифодасини топиши мумкин.
Марказ фикрича, бу идеал қарор бўлмаса-да, ёндашувларнинг ҳозирги фарқланишидан кўра яхшироқ ечим ҳисобланади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Байден маъмурияти 2023 йил октябрь ойидаги ижро фармони билан боғлиқ бир қатор сунъий интеллект ташаббусларини эълон қилди;
⚡️ X иловаси эндиликда расман янги URL-манзилга эга бўлди;
⚡️ Threads энди Instagram ва Facebook дастурларидан мустақил равишда ёлғон контентни баҳолаш ва белгилаш имконини берадиган шахсий факт-текшируви дастурига эга;
⚡️Сунъий интеллект компаниялари энг йирик ва илғор моделлардан воз кечмоқда;
⚡️Барча тадқиқотчилар ва рекрутерлар сунъий интеллектдан фойдаланишмоқда, бу эса хаос ҳосил қилмоқда;
⚡️Сунъий интеллект томонидан яратилган янгиликлар Интернетни янада "бузмоқда";
⚡️Европа Иттифоқи Meta ижтимоий платформаларида болаларни гиёҳвандликдан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қиляптими ёки йўқлигини аниқлаш учун компанияга нисбатан тергов бошлади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
16-17 май кунлари Жиззах шаҳрида “Central Asia – 2024”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVII Халқаро конференцияси, ялпи мажлислар, шўъба йиғилишлари, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Халқаро конференция доирасидаги шўъба йиғилишларида “Энг фаол маърузачиларга Миллий кутубхона томонидан сертификатлар топширилди.
Тадбирлар ва йиғилишлар фотосуратларидан ушбу медиабанк орқали фойдаланишингиз мумкин.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
☑️ “Central Asia – 2024” доирасидаги секциялар бўлиб ўтди
Жиззах вилояти ахборот- кутубхона маркази ҳамда вилоят Самбрам университетида бешта шўъба йиғилишида:
⚫️Янги Ўзбекистон кутубхоналарида мутолаа маданиятини ошириш ҳамда болалар китобхонлигини ривожлантириш истиқболлари;
⚫️Рақамли Ўзбекистон муҳитида замонавий библиография: анъанавий ёндашувлар ва библиографиянинг янги форматлари;
⚫️Архивлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантиришнинг илғор усуллари;
⚫️Кутубхона менежменти учун кадрлар тайёрлашнинг долзарб вазифалари
⚫️Янги Ўзбекистоннинг янги кутубхоналари: маҳалла ва хусусий кутубхоналар фаолиятининг йўлга қўйилиши мавзулари юзасидан ҳудудий ахборот-кутубхона марказлари раҳбарияти, мутахассислари тажриба-кўникмаларини тақдимот қилишди.
Халқаро конференция доирасида, шунингдек, ахборот-кутубхона хизмати самарадорлигини ошириш учун жаҳон ахборот ресурслари бўйича маҳорат дарси ҳамда шўъбалар якуний ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Бундан ташқари, Миллий кутубхона раҳбари У.Тешабоева раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман ахборот-кутубхона марказлари учун махсус дастур асосида семинар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✔️Миллий кутубхона директорига ЮНЕСКО ташкилоти сертификатлари топширилди
Жорий йилнинг 8 май куни Мўғилистон давлатида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича “Жаҳон хотираси” қўмитаси (MOWCAP) 10-ялпи мажлисида Ўзбекистон махсус сертификатлар билан тақдирланди.
Мамлакатимиз томонидан ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастури Осиё ва тинч океани минтақаси рўйхатига киритиш учун тақдим этилган иккита ҳужжат:
▫️“Худойберган Девоновнинг Хоразм оазиси суратлари тўплами;
▫️“Туркистон тўплами” бир овоздан маъқулланиб, қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатларнинг “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритилганлигини тасдиқловчи махсус сертификат ялпи мажлисда бевосита иштирок этган “Ўзархив” агентлиги раҳбариятига топширилган.
Жиззах шаҳрида бўлиб ўтаётган “Central Asia – 2024”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVII Халқаро конференцияси доирасида ушбу сертификатлар Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабоевага тақдим этилди.
“Нодир қўлёзмаларни сақлаш, маҳаллий, хорижий илмий изланувчиларнинг улардан фойдаланишларини таъминлаш, юртимизнинг бой тарихи, маданияти, маънавиятини китобхонлар орасида кенг тарғиб қилишда, шунингдек, ушбу нуфузли рўйхатда миллий ҳужжатларимизнинг қайд этилишида Миллий кутубхонанинг аҳамияти ва хизмати жуда юқори, деди “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари А.Алиев.
🏅Ахборот-кутубхона соҳаси фаолларига “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони топширилди
Жиззах шаҳрида бўлиб ўтаётган “Central Asia – 2024”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVII Халқаро конференцияси доирасида маҳаллий ва хорижий ахборот-кутубхона соҳаси вакиллари иштирокида ялпи мажлис бўлиб ўтди.
Ялпи мажлисда ҳар бир давлат вакили фаолиятлари юзасидан тақдимотлар ўтказди.
Хусусан, тизимда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш, кутубхоначи кадрларни тайёрлашда таълим муассасалари билан ҳамкорлик масалалари, виртуал ўқув залларининг афзалликлари бўйича маърузалар тақдим этилди.
Халқаро конференциянинг биринчи иш куни якунида соҳада самарали фаолият олиб борган, устоз-шогирд анъаналари бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишда жонбозлик кўрсатган, аҳоли, шу жумладан, ёш китобхонларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини оширишда меҳнатлари синган қатор фаол ходимлар “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони ҳамда рағбатлантирувчи пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоб мутолаасини кенгайтиришда муносиб ҳисса қўшаётган хусусий кутубхона ташаббускорларига сертификат ва китоблар тўплами совға қилинди.
Эслатиб ўтамиз, “Central Asia – 2024” эртага ҳам давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Central Asia – 2024”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVII Халқаро конференцияси очилиш маросимидан фотолавҳалар
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
15 май куни Самарқанд шаҳрида “Кутубхона ҳамжамияти: ҳамкорлик ва инновация” шиори остида Ҳамдўстлик Форуми ва қатор панел сессиялар, ялпи мажлис, давра суҳбатлари бўлиб ўтди.
Кун якунида ташкил этилган тантанали қабул маросимида тадбир иштирокчиларига сертификат ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
15 май куни Ш.Рашидов номидаги Жиззах вилояти ахборот-кутубхона марказида “Central Asia – 2024”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVII Халқаро конференциясига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
АОКА, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутасаддилари, ҳамкор вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган матбуот анжуманида халқаро конференция панел сессиялари мавзулари ва моҳияти, кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, сўзга чиққанлар Халқаро конференция доирасида онлайн ва оффлайн шаклда муҳокама қилинадиган китобхонлик масалалари, кутубхоначилар олдида турган истиқболдаги вазифалар ҳамда соҳада ўз ечимини кутаётган масалаларга бағишланган илмий шўъбалар, амалий семинарлар, маҳорат дарслари ташкил этилиши борасида ҳам тўхталди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Самарқандда бўлиб ўтаётган “Кутубхона ҳамжамияти: ҳамкорлик ва инновация” шиори остидаги Ҳамдўстлик Форуми очилиш маросимидан фотолавҳалар
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✔️Самарқандда “Central Asia-2024" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда
Бугун, 15 май куни А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида “Кутубхона ҳамжамияти: ҳамкорлик ва инновация” шиори остида бўлиб ўтаётган Ҳамдўстлик Форуми доирасида “Ўзбекистон кутубхоналарида болалар ва ёшларнинг медиа ва ахборот саводхонлигини шакллантириш” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда гибрид шаклда бўлиб ўтди. Унда ахборот-кутубхона марказларини замонавий-технологик ривожлантириш, рақамли муҳитда босма ва қўлёзма илмий мерослар тақдимоти, китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш дастурлари, кутубхоналарда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ушбу кутубхонада Ҳамдўстлик Форуми доирасида Марказий Осиё чегара кутубхоналари директорларининг "Трансчегаравий кутубхона ҳамкорлиги: халқаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари" мавзусида Евроосиё кутубхоналари Ассамблеяси, Россия Давлат кутубхонаси вакиллари иштирокида видеоалоқа шаклида махсус йўналтирилган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Трансчегаравий кутубхона ҳамкорлигининг махсус концепцияси ишлаб чиқилиши зарурати музокара қилинди ҳамда уни Евроосиё кутубхоналари Ассамблеясига тақдим этилиши таъкидланди.
Тадбирда Қорақалпоқистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказлари директорлари чегара ҳудудларида жойлашган кутубхоналарда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашди.
Халқаро конференция доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 15 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Улуғбек Юнусов, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Адлия вазирлигининг 2024 йил 1-чоракдаги фаолияти сарҳисоби
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Бу йилги "Олтин қалам" Миллий танлови совриндорлари орасида давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарларининг ҳам эътироф этилганлиги алоҳида эътиборга сазовор.
🏆Миллий танловда телевидение йўналишида "Ўзархив" агентлиги матбуот котиби, "Архивариус" кўрсатуви муаллифи Анваржон Алиев 2-ўрин ғолиби деб эълон қилинди ва мукофот топширилди.
🏆Шунингдек, "Жамият тартиботини энг яхши ёритганлар учун" махсус қўшимча рағбатлантирувчи мукофот билан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи Бобур Туляганов тақдирланди.
АОКА жамоаси мукофот ғолибларини қутлаган ҳолда, улкан ижодий парвозлар ва доимий зафарлар ёр бўлишини тилайди!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида ҳар йили анъанавий ўтказиладиган “Олтин қалам” ХVIII танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Оммавий ахборот воситалари ва медиа соҳаси вакиллари, хорижий журналистлар, жамоатчилик фаоллари турли йўналишларида номинациялар, шу билан бирга рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланишади.
Бу йил бош миллий мукофот соҳибига “Президент совғаси” — Tracker автомобили совға қилинади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт