📢 14 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш бўйича ўтказилган аукцион савдолари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Зоҳиршоҳ Жўраев, Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Юқори кучланишли подстанция ҳамда магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Улуғбек Ўринов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 13 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Қишлоқ хўжалигини лизинг асосида техника билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги халқаро ҳамкорлик
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Сарвиноз Мирзаева, «Ўзагролизинг» АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда алиментга оид ундирув борасидаги ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Бош прокуратура мутасаддилари
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: “Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Дилором Каимбаева, “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 10 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Хорижий усулларни татбиқ этиш орқали газ қудуқларини бурғулаш муддатини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мўмин Ибодов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ҳужжатлар қабули
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Жўрабек Жангиров, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💬 Минтақавий медиа-форум якунлари: кутилган натижалар ва ҳамкорлик келишувлари
Жорий йилнинг 6-8 май кунлари Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Франциянинг ОАВни ривожлантириш агентлиги (CFI), АОКА, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган Марказий Осиё журналистлари форуми бугун ўз ишини якунлади.
Бугун Форум доирасида ўтказилган сессияларда журналистлар ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, рақамли хавфсизлик, жисмоний хавфсизлик чора-тадбирлари юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтди.
Форумнинг якуний давра суҳбатида Марказий Осиё мамлакатлари медиа вакиллари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, мулоқот плафтормасини яратиш, ўзаро хавфсиз ва ишончли ахборот алмашишни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда 2016 йилдан кейин оммавий ахборот воситаларининг очиқлиги ва сўз эркинлиги айнан ижтимоий тармоқлар орқали намоён бўлди. Бу эса кўплаб ижобий ўзгаришларга туртки берди. Жумладан, фуқаролик жамияти ва оддий инсонлар орасида ҳам кучли фуқаролик позицияси ривожлана бошлади.
Маълумки профессионал журналистлар қатламини шакллантириш анча вақт ва маблағ талаб этади. Бунинг учун сармоя ва тизимли иш, бутун фуқаролик жамиятини ривожлантириш керак. Ва биз айнан шу босқичдамиз, деди сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг Ахборот ва ташқи сиёсатни таҳлил қилиш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўлими бошлиғи Нозима Давлетова.
📢 8 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Бекзод Бердиев, Инспекция ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📡 7 май – Алоқачилар касб байрами!
1895 йилнинг 7 май санасида Александр Поповнинг радиосигналларни ҳеч қандай қўшимча қурилмалар ва симларсиз узата оладиган ва қабул қила оладиган биринчи радиотизим кашфиёти ушбу кунни алоқачилар касб байрами сифатида нишонлашга сабаб бўлган.
Ушбу сана илк бор 1925 йилда, 1945 йилдан эътиборан эса ҳар йили Алоқачилар касб байрами сифатида нишонланади.
АОКА жамоаси барча АКТ ходимлари, алоқачилар, радиотехник мутахассислар, радио ва телевидение каналлари ходимлари, почта, алоқа-сервер хизматчилари, шунингдек, мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ахборотларни етказиб бераётган масъулларни касб байрамлари билан самимий қутлайди.
Халкимизни узоғини яқин қилишдек машаққатли, масъулиятли ҳамда савобли ишларингизда куч –қувват тилаймиз!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️X суистеъмол қилишга қарши курашиш тамойилларини ўзгартирмоқчи;
⚡️Таҳлиллар Meta сунъий интеллект ёрдамчиси қизиқарли бўлсада, ишончсиз эканлигини кўрсатмоқда;
⚡️Аниқ давлат қайдларини юритиш вазифаси юкланган Миллий архив ходимларига ChatGPT'дан фойдаланишни тақиқлаган яна бир ҳукумат органи бўлди;
⚡️Аксарият штатлар энергия истеъмоли ҳажми юқорилиги сабаб тобора ўсиб бораётган маълумотларни қайта ишлаш Интернет марказлари саноатини чеклаш тўғрисида қонунларни жорий қилмоқда;
⚡️Давлат даражасидаги баъзи сунъий интеллект қонун лойиҳаларида ахборотни ошкор қилиш учун бўшлиқлар ва заиф ижро механизмлари мавжуд бўлиб, бу тартибга солишни самарасиз қилади;
⚡️Янгиликлар сайтларининг бош саҳифалари қайта тикланмоқда, чунки ижтимоий тармоқлар ишончли янгиликлар манбалари ролини йўқотмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 6 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарори мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Ўзархив” агентлиги томонидан архив иши бўйича олиб борилган давлат назорати
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Анваржон Алиев, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Жорий йилнинг 2-3 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган III Халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади.
Форумда жами 359 нафар журналист иштирок этди: шулардан 112 нафари хорижий бўлиб, 73 таси тадбирларни ёритиш учун келган, 39 нафари аккредитациядан ўтган журналистлардир.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларидан 247 нафари Форум доирасидаги тадбирларни ёритишга жалб қилинган: улардан 185 таси телевидение ва радио йўналишида, 62 нафари электрон ва босма ОАВ ҳисобланади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔅 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлисидаги нутқи
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📝 АОКА жамоаси сўз ва матбуот эркинлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган барча ижодкорларни ушбу сана билан самимий қутлайди!
Ўткир қаламингиз, кескин ва холис сўзингиз билан адолат йўлида курашиш ва бу орқали мамлакатимиз ислоҳотларига ҳисса қўшишдек масъулиятли фаолиятингизда омад ва зафарар тилаймиз!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#investforum
🔘Тошкент шаҳридаги Конгресс-холлда 2-3 май кунлари III Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда.
🔘84 та давлатдан 2000дан зиёд хорижий меҳмонлар иштирокида ўтаётган Форум доирасидаги тадбирларни 200 га яқин маҳаллий ҳамда 100дан ошиқ хориж ОАВ, медиа вакилари тезкор ёритиб боришмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔵Президент Шавкат Мирзиёевнинг учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим фикр ва ташаббуслар
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔵Президент Шавкат Мирзиёевнинг учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим фикр ва ташаббуслар
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Жорий йилнинг 14-15 май кунлари қўҳна Самарқандда, 16-17 май кунлари Жиззах шаҳрида “Central Asia 2024: фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мавзусида анъанавий XVII халқаро конференция бўлиб ўтади.
Конференция доирасида Халқаро ҳамдўстлик форуми, соҳа юзасидан матбуот анжуманлари, илмий-амалий семинар-тренинглар, Марказий Осиё давлатларидаги кутубхоналар директорларининг махсус кўргазмали учрашувлари, ялпи мажлис, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимлари ўтказилади.
Оммавий ахборот воситалари ва медиа вакиллари, илм иштиёқида бўлган барча соҳа мутахассисларини 14-17 май кунлари Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида бўлиб ўтадиган Central Asia 2024 XVII халқаро конференцияга таклиф қиламиз!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ OpenAI сунъий интеллект моделини ўргатишда фойдаланилган 100 000 та китобдан иборат ўқув маълумотлар тўпламини йўқ қилди;
⚡️ Google'нинг янги сунъий интеллект воситаси инсон организми молекулаларининг хатти-ҳаракатларини башорат қилади;
⚡️ Буюк Британия Ofcom агентлиги вояга етмаганларни онлайн ҳимоя қилишга интилаётган технология компаниялари учун 40 дан ортиқ талабни, шу жумладан ёшни текшириш ва контентни модерация қилишни белгилаб берди;
⚡️ Маълумотларга кўра, Google сотувчиларга АҚШда TikTok тақиқланиш эҳтимолига эътибор қаратишни ва кўпроқ YouTube'да маблағ сарфлашни тавсия қилмоқда;
⚡️Трамп кампанияси TikTok'да аккаунт очди;
⚡️OpenAI ўз моделлари учун баъзи асосий қоидаларни ўрнатмоқда;
⚡️Microsoft Висконсин штатидаги янги 3,3 миллиард долларлик сунъий интеллект маълумотлар маркази ҳақида маълум қилди;
⚡️OpenAI контентнинг шаффофлигини ошириш чораларини тадқиқ қилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
9 май – Хотира ва қадрлаш куни
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон аҳлини Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан самимий қутлайди!
Ватан эрки, тараққиёти йўлида юксак жасорат кўрсатган фидойи қаҳрамонлар авлодлар учун доим ўрнак бўлишади. Эл-юрт маърифати, тинчлиги, фаровонлиги йўлида жонини қурбон қилган ҳамюртларимиз хотираларига ҳамиша ҳурматдамиз.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ TikTok реклама берувчиларга АҚШнинг тақиқлаш таҳдидларидан чекинмаслигини маълум қилди;
⚡️ Сунъий интеллект туфайли ёлғон маълумот яратиш янада осонлашмоқда;
⚡️ Маълумотларга кўра, Трампнинг президентлик кампанияси собиқ президент бир вақтлар тақиқламоқчи бўлган, бироқ фикрини ўзгартирган TikTok иловасига қўшилиш имкониятини кўриб чиқмоқда;
⚡️ Техник гуруҳ миллий хавфсизликка қаратилган сунъий интеллект тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда;
⚡️ Хитой ўзининг давлат сирлари тўғрисидаги қонунини қайта кўриб чиқди ҳамда энди Tencent ва Weibo каби Интернет компанияларидан сиздирилган маълумотларни ўчиришни ва ҳукумат текширувлари билан ҳамкорлик қилишни талаб қилмоқда;
⚡️ TikTok АҚШни иловани умуммилий тақиқланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган қонун бўйича судга бермоқчи;
⚡️ Shein АҚШнинг мажбурий меҳнат билан боғлиқ импорт бўйича қатъий чоралари фонида таъминот занжирини текширишни кучайтирмоқда;
⚡️ Вашингтонда сунъий интеллект учун жадал кураш кетмоқда ва бунинг охири ҳам кўринмаяпти.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❔ Медиасаводхонлик: асосий ижтимоий муаммолар. Минтақавий форумнинг 2-куни қандай мавзуларда давом этди?
Марказий Осиё журналистлари форуми бугун ҳам дастурга мувофиқ сессиялар, давра суҳбатлари билан давом этди.
🎙Сессияларда –
⚫️Фойдаланувчилар учун дезинформациялар кўпайиб бораётган шароитда ишончли манбани аниқлаш учун ижтимоий тармоқлар воситаларини тақдим этиш;
⚫️Рақамлаштириш даврида миллий тилда ОАВни сақлаб қолиш масалалари;
⚫️Дезинформацияга қарши курашиш стратегиялари;
⚫️Рақамлаштириш таҳдидлари;
⚫️Молиявий барқарорлик ва ОАВни самарали бошқариш каби мавзуларда қизғин музокара ва муҳокамалар бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, минтақавий форум эртага ҳам давом этади. Эртанги тадбирларда журналистлар ва ахборот хавфсизлиги юзасидан тадбирлар бўлиб ўтади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 7 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Олмалиқ"КМКда ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Азамат Мавлонов, Комбинат раиси маслаҳтчиси
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг малакасини ошириш тизими
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Нодира Эгамбердиева, "Оила ва гендер" илмий-тадқиқот институти директори
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳабари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 Тошкентда Марказий Осиё журналистлари форуми ўз ишини бошлади
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Франциянинг ОАВни ривожлантириш агентлиги (CFI), АОКА, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 6-8 май кунлари Тошкент шаҳридаги "Panarams" отелида илк бор Минтақавий форум ўтказилмоқда.
Форумда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Франция давлатларидан 120 нафар иштирокчи, 40 нафар спикер, шу жумладан, журналистлар, медиа-ташкилотлар вакиллари, медиа-экспертлар, мутасадди давлат органлари масъуллари, шунингдек, таниқли медиа ходимлари, мутахассислар иштирок этмоқда.
Бугун Форумнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов, Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез хоним, CFI бош директори Тьерри Валлат, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхўжа Қудратхўжа, Франциянинг Аудиовизуал ҳамкорлик бўйича минтақавий атташеси Эммануэл Фосийонлар сўзга чиқиб, ушбу тадбирнинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталишди.
Уч кун давом этадиган Форум доирасидаги тадбирларда дезинформацияга қарши кураш, журналист этикаси, медиасаводхонлик, журналистиканинг замонавий таҳдидлари, журналистлар ва ахборот хавфсизлиги, аудиторияни кенгайтириш мезонлари, ОАВ учун рақамли стратегия, Сунъий интеллект ва фейк хабарларни олдини олиш ва бошқа кўплаб долзарб мавзуларда бевосита суҳбат, мулоқот, савол-жавоблар бўлиб ўтади.
Шунингдек, Форумда Марказий Осиё экспертлари дезинформациялар оқими кучайиб бориши фонида журналистикага бўлган ишончни тиклаш, журналистлар ҳимоясининг қонуний асослари, бу борадаги бўшлиқлар ва камчиликлар, мавжуд муаммоларга ечим излашнинг имкониятлари, Интернет орқали тазйиқлар, босимлар, ҳақорат ва таҳдидларни камайтиришнинг ҳуқуқий чоралари тўғрисида ҳам таҳлилий далиллар келтириб, мамлакатларида самара кўрсатаётган амалий тажрибалар билан ўртоқлашади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Араб давлатлари билан адабий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан панел сессия бўлиб ўтди
Хабар берилганидек, жорий йилнинг 29 апрелдан 5 майга қадар Абу-Даби Миллий кўргазма марказида (ADNEC) XXXIII "International Book Fair" халқаро китоб ярмаркаси ўтказилди.
Кўргазмада Ўзбекистон кўплаб давлатлар қаторида бу йил илк бор иштирок этди.
Халқаро китоб кўргазмаси доирасида 2000дан зиёд тадбир ташкил этилган. Жумладан, "Марказий Осиё ҳамда араб давлатлари ўртасида адабий алоқаларни мустаҳкамлаш" мавзусида бўлиб ўтган панел сессияда АОКА масъул ходими маъруза ва таклиф-мулоҳазалари билан иштирок этди.
"Агентлик томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра мамлакатимизда 532 та нашриёт, 1931 та матбаа корхонаси, 682 та китоб савдосига ихтисослашган дўконлар, мактаб кутубхоналаридан ташқари 208 та оммавий кутубхоналар мавжуд. 2020 йилги кўрсаткичлар билан таққослаганда, уларнинг сони 3,5 баробарга ортган бўлиб, 89 фоизи хусусий секторга тегишли. Нашриётлар томонидан мактаб дарсликларидан ташқари ҳар йили ўртача 8 минг номда жами 231 млн нусхада турли адабиётлар чоп этилади.
Бундан ташқари, китобхонликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистонда ҳар йили “Китобхонлик ҳафталиги”, “Ноширлар ва муаллифлар учрашуви”, “Ёш китобхон”, “Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб” каби маҳаллий танловлар ва семинарлар, шунингдек, “Tashkent Book Fest” халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказилади. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни шу йилда ўтказилиши кутилаётган “Tashkent Book Fest” 4-халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида таклиф қиламан", деди АОКА бўлим бошлиғи А.Валихонов нутқи давомида.
#Кутубхона_ОАВ_нигоҳида
«Дунё бўйлаб» телеканали томонидан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳақида махсус кўрсатув тайёрланди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Бўлажак журналистлар Ўзбекистон парламенти фаолияти билан танишди
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси, АОКА ҳамда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултети ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон журналистикаси: сўз эркинлиги ва қонунчилик амалиёти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида соҳа мутасаддилари ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш, сўз ва матбуот эркинлиги масалалари, бу борада қонунчилик амалиёти, уни ҳаётга татбиқ этишнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, мулоқот давомида хусусий медиа ва блоглар ҳаётимиздан кенг ўрин эгаллаб бораётгани, жамиятимиз ҳаётида йўл қўйилаётган камчилик ва муаммоларни дадил кўтариб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
АОКА масъул ходими талабаларга давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш борасида амалга ошираётган ишлари, бу борадаги самарадор натижалар ҳақида қисқача тўхталиб, ахборот хизматлари йўналишида таҳсил олаётганлар ўрганишлари лозим бўлган масалалар бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.
Учрашувда ўқувчи талабалар парламент фаолияти билан яқиндан танишди. Қўмитада доимий асосда ишловчи сенатор М.Парпиев қўмиталар томонидан олиб борилаётган ишлар, шунингдек Сенат ялпи мажлислари, қонунлар муҳокамаси қай тарзда ўтиши, муҳокама ва мунозаралар тафсилоти ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Талабалар сўз эркинлиги, ахборот сиёсати, журналист ва блогер фаолиятига доир саволларга атрофлича жавоблар олишди. Мулоқот-учрашувда, шунингдек, талабалар томонидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Фахрий журналистлар кенгаши раиси, таниқли журналист Шерзод Ғуломов — 80 ёшда!
Шерзод Ғуломов 1944 йил 3 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1969 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.
Шерзод Ғуломов телевидение ва радио тизимидаги масъул вазифаларда қарийб қирқ йил давомида самарали меҳнат қилган. Шунингдек, устоз журналист 2004-2014 йилларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасини бошқарган. Раҳбарлик даврида журналистларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида “Олтин қалам”, “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз!” каби танловлар ташкил этилишида фаол иштирок этган.
Соҳадаги меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Экспертлар кенгаши раиси – “Менинг юртим” телеканали ижодий-бадиий кенгаши раиси сифатида мамлакатимизда нодавлат электрон ОАВ ривожига муносиб ҳисса қўшган.
Айни пайтда Ш.Ғуломов “Mening yurtim” телеканалида ижодий-мафкуравий ишлар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб бориб, ўзининг бой тажрибасини ёш ижодкорларга ўргатиб келяпти.
Шерзод Ғуломов 1990 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, 2018 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
🎗Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси устоз журналист Шерзод Ғуломовни таваллуд айёми билан самимий қутлайди. Узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва соҳада бўлажак мутахассислар тайёрлашда муваффақиятлар ҳамда касбий зафарлар тилайди!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 3 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Мажбурий ижро бюроси томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар, соҳасидаги янгиликлар ва рақамлаштириш масалалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: "Миллий клиринг маркази" АЖ фаолияти таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Саида Якубова, Республика вальюта биржаси Ҳисоб-клиринг палатаси бошлиғи
😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Ҳисоботларга кўра, аксарият америкаликлар ижтимоий тармоқларни давлат томонидан тартибга солишини маъқуллашмоқда;
⚡️ Фотографлар сунъий интеллект ривожи туфайли "йўқ бўлиб кетиш" хавфи остида;
⚡️ Олий суд Техасдаги катта ёшлилар учун мўлжалланган платформалар фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини сўраш орқали уларнинг ёшини текшириши кераклиги ҳақидаги қоидани блоклашдан бош тортди;
⚡️ Миллий стандартлар ва технологиялар институти сунъий интеллект технологиясини баҳоловчи, релизлар ва аниқлаш тизимларини синовдан ўтказувчи янги дастур бўлган NIST GenAI дастурини ишга туширди;
⚡️ Яқинлашиб келаётган TikTok тақиқи қисқа видеоларни таҳрирлаш учун ишлатиладиган машҳур восита CapCut'га ҳам таъсир қилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔵Президент Шавкат Мирзиёевнинг учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим фикр ва ташаббуслар
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт