🔈 «Олтин қалам» мукофотининг тақдирлаш маросими 14 май куни Халқаро Анжуманлар саройида бўлиб ўтади
Маълумки, 2-3 май кунлари Тошкентда йирик тадбир III Халқаро инвестиция форуми ўтказиляпти. Шу муносабат билан давлатимизга 84 та мамлакатдан 2000 дан ошиқ хорижлик меҳмонлар келишяпти. Албатта бу тадбирлар кенг ёритилади. Журналистларимиз ушбу тадбирларда фаол иштирок этади. Биз буни ҳисобга олган ҳолда XVIII "Олтин қалам" миллий мукофоти тақдирлаш маросимига журналистларни кенг жалб қилиш мақсадида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказиб келинаётган тантанали тадбирни 14 май куни Халқаро анжуманлар саройида ўтказишни режалаштирмоқдамиз, дея маълум қилди Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов.
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Instagram маълум қилишича, юзага келган носозлик туфайли миллионлаб обуначилар вақтинча аккаунтлардан ўчирилган;
⚡️ Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен TikTok Европада тақиқланиши мумкинлиги ҳақида тўхталди;
⚡️ Google бош директорининг айтишича, сунъий интеллект ёрдамида шарҳлар қидирувдан фойдаланишни оширмоқда;
⚡️ АҚШ реклама бозори кетма-кет 11-ой давомида ўсиб бормоқда;
⚡️ Financial Times ва OpenAI сунъий интеллект моделларини ўқитиш учун нашриётларнинг архив контентини лицензиялаш тўғрисида келишувга эришдилар;
⚡️ Google сунъий интеллект ҳақидаги контентни ишлаб чиқариш учун ҳар йили News Corp'га миллион долларлаб маблағ тўлайди;
⚡️ Байденни қўллаб-қувватлаётган блогерлар ёш сайловчиларни жалб қилишда TikTok'дан фойдаланганига қарамай, платформани тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолаш қароридан ҳайратда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 1 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: "Ўзархив" агентлиги томонидан амалга оширилаётган, шу жумладан, ҳужжатларни махфийликдан чиқариш ишлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзархив" агентлиги раҳбарияти
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💬 АОКАда “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун ижроси муҳокама қилинди
Бугун 30 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.
Сенаторлар, қўмита экспертлари, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг масъуллари, ноширлар, матбаачилар, соҳа мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси ҳолати, мавжуд муаммолар, камчиликлар ва таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.
Ҳисоботларда таъкидланишича, чет давлатлардан босма маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш тизими алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинмаган.
Оқибатда мамлакат ҳудудига миллий қадриятлар, аҳоли менталитетига тўғри келмайдиган, болалар ва ўсмирлар онгига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган ноширлик ва матбаа маҳсулотларининг кириб келишига чек қўйилмасдан қолмоқда.
Мажлисда тизимдаги бошқа бўшлиқ ва амалга оширилмаган ишлар танқид қилинди ва тегишлилигича мутасадди органларга кўрсатма берилиб, ижрога йўналтирилди.
Шу билан бирга, қайд этилишича, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатимизда 532 та нашриёт фаолият юритмоқда. 2020 йилга нисбатан уларнинг сони 364 тага ошган. Нашриётларнинг 473 таси (89,0%) хусусий секторга тегишли.
2022/2023 йиллар мобайнида нашриёт ва матбаа корхоналари томонидан ҳар йили ўртача 7,5 минг номдан ортиқ 40 млн.га яқин нусхада китоб маҳсулотлари нашр этилган.
Мажлисда “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг ҳар бир моддасини амалиётга татбиқ этиш ҳамда соҳада қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилишининг олдини олиш учун тажрибали ноширлар, малакали эксперт ва мутахассислар билан ҳамкорликда амалий семинар-тренинг, давра суҳбатлари ва ижодий учрашувларни кўпроқ ташкил қилиш ҳамда ушбу тадбирларда, айниқса, янги фаолият бошлаган ноширлар иштирокини кенгайтириш лозимлиги таъкидланди.
📌 Батафсил
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Мамлакатимиздаги энг биринчи информацион телеканал – "Uzreport TV" фаолиятига 10 йил тўлди.
Ахборот олиш ва узатиш, тарқатиш журналистиканинг энг масъулиятли, залворли функцияси ҳисобланади. "Uzreport TV" холислик, ҳаққонийлик, тезкорлик принципларига содиқ қолган ҳолда 10 йилдирки, ўз аудиториясига глобал янгиликларни тақдим этиб келмоқда.
"Uzreport TV телеканали АОКАнинг ОАВлар учун яратган платформасида энг фаол ҳамкори десак, муболаға бўлмайди. Зеро АОКАда давлат идоралари мутасаддилари иштирокида ўтказиладиган кунлик медиа-тадбирлар телеканалнинг экранларида жонли эфирда акс эттирилади.
АОКА жамоаси "Uzreport TV ижодкорларини 10 йиллик юбилей билан чин юракдан қутлайди. ОАВ учун муҳим бўлган мезонлардан оғишмай, юксак марраларни забт этишларини, жаҳон ахборот бозорида энг талабгор, харидоргир ва рейтинги юқори медиа-платформага айланишларини тилайди!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚒ Фарғонада журналист ва блогерлар учун суд органлари фаолиятини ёритиш бўйича тренинг бўлиб ўтмоқда
29-30 апрель кунлари Фарғона шаҳрида “Суд органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида икки кунлик тренинг ўз ишини бошлади.
Тренингда Олий суд, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси доирасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар иштирок этмоқда.
Икки кун давом этадиган тренингда журналист ва блогерлар суд жараёнларини ёритишда зарур бўладиган билим ва кўникмаларни оширади, шунингдек, бу борада юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларни ҳал этиш юзасидан фикр алмашади.
Шу билан бирга тренингларда судьялар, эксперт ҳамда медиатренерлар ахборот соҳасидаги қонунчилик, сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги масалалари бўйича ҳам маъруза қилиб, иштирокчиларни судлар фаолиятини холис ва адекват ёритишнинг моҳияти ва асосий тушунчалари билан таништирди.
Очиқ мулоқотда иштирокчиларга аҳоли ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган (шов-шувли) суд ишини ОАВда ёритиш, журналист суриштирувини олиб бориш ва таҳлилий материал тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатлари, фотоконтент яратишнинг замонавий талаблари, контентни визуллаштириш ҳамда гендер масалалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔈 АОКА ва Canal France International (CFI) Марказий Осиё журналистлари учун Форум ташкиллаштиради
Бугун АОКА мутасаддилари ҳамда Франциянинг Аудиовизуал ҳамкорлик бўйича минтақавий атташеси Эммануэл Фосийон, Франция элчисининг 1-маслаҳатчиси Максим Жеренже, ҳамкорлик йўналишида атташе Сиприен Лёруа билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Франция Европа ва ташки ишлар вазирлиги, Франциянинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондаги элчихоналари, Canal France International (CFI –Франция давлат агентлиги) ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 6-8 май кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё журналистлари Форумини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, Форум доирасида дезинформацияларнинг тарқатилиши, журналистларнинг медиа соҳасидаги кескин ўзгаришларга мослашиши, ОАВларнинг аудиторияни кенгайтиришдаги ишлари, шунингдек, ахборот хавфсизлиги бўйича муҳим ва долзарб мавзулар юзасидан панел сессиялар ташкил этилади.
Учрашувда келгусида тадбирлар ташкил этишда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари борасида ҳам фикр алмашилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.
Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.
Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✔️ Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди
Жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари Паркент туманидаги Ёзувчилар ижод уйида “Ноширлар ва муаллифлар учрашуви: китоб нашр этиш ва китобхонликни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари”мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарнинг биринчи кун дастурига кўра давра суҳбатлари, В2В учрашувлар, маҳорат дарслари, тақдимотлар ўтказилди.
Бугун семинар доирасида иштирокчилар ўртасида турли спорт ўйинлари ташкил этилди.
Дўстона руҳда ўтказилган мусобақа ғолибларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, семинар якунида барча иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Ноширлар ва муаллифлар учрашуви китобхонликни ривожлантиришда муҳим келишувларга бой бўлди
Маълум қилинганидек, 27-28 апрель кунлари Паркент туманидаги Ёзувчилар ижод уйида ноширлар, ёзувчи-адиблар, соҳа мутахассислари, экспертлар, PR-менежерлар ва кенг жамоатчилик иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда.
Кеча ўз ишини бошлаган семинар доирасидаги тадбирлар мавзу ва йўналишларига кўра турлича ва муҳим аҳамиятга эга бўлди. Жумладан:
🔵муаллифнинг асарга бўлган ҳуқуқлари ҳамда муаллифлик шартномасига қўйиладиган талаблар;
🔵ноширлик ва матбаа фаолиятига оид ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар, янги қабул қилинган давлат стандартлари;
🔵болалар ва ўсмирлар адабиётини яратишда ўқувчиларнинг ёш ҳамда психологик жиҳатлари;
🔵китобхонликни ривожлантириш ва китоб савдосида замонавий маркетинг технологиялари;
🔵китоб нашр қилишда муаллифлар билан ишлаш ва китобхонлар эҳтиёжини ўрганиш;
🔵“Grand ta’lim” маскани қошидаги таржима ва таҳрир соҳасига оид “Маҳорат мактаби” фаолиятига оид семинар ва давра субатлари ўтказилди.
✅ Энг асосийси, нашриётлар ва ёзувчи-адиблар, шоирлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, бевосита буюртмалар бўйича келишувлар тузиш мақсадида
тет-атет форматда мулоқотлар ташкил этилди.
✅Шунингдек, семинар доирасида Интеллектуал мулк департаменти, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, “Asaxiy books”, Янги аср авлоди”, “Hilol-nashr” нашриётларидан мутахассислари иштирокида маҳорат дарстлари ва тақдимотлар бўлиб ўтди.
📌 Эслатиб ўтамиз, Ёзувчилар ижод уйида тадбирлар бугун ҳам давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🇫🇷"L’Ouzbékistan “Perle de l’Asie centrale" – Ўзбекистондаги ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар француз адиби талқинида
27-28 апрель кунлари давом этган IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида бугун Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада француз тилида тайёрланган “Ўзбекистон – Марказий Осиё марвариди” (L’Ouzbékistan «Perle de l’Asie centrale») номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Муаллиф – Швейцариялик дипломат ва давлат арбоби, АҚШ, Италия, Тунис, БАА, Франция каби мамлакатларнинг маданий-гуманитар ва савдо муносабатларининг тараққиётига қўшган ҳиссаси учун давлат ва фахрий мукофотлар соҳиби, Женева дипломатик доира (Cercle Diplomatique Genève) раиси Робер Блюм.
Китоб Европадаги машҳур нашриёт “Atar Roto Presse SA”да чоп этилган.
Агентлик директори А.Ходжаев ушбу асар яратилиши ҳақида тўхталар экан, хусусан қуйидагиларни таъкидлади: – 2023 йил декабрь ойида Францияда “Ўзбекистон: Марказий Осиё марвариди” китобининг тақдимоти бўлиб ўтган. Унда муаллиф “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатни янада адолатли, мустақил, дунёвий ва фаровон бўлишига хизмат қилади. Ушбу китоб француз тилида сўзлашувчи жамиятга Ўзбекистон, унинг бой маданияти ва улкан салоҳияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради”, деган эди.
💻Фирибгарликнинг, онлайн ўғриликнинг янги турлари оммалашиб бормоқда.
⏺Жумладан, сўнгги вақтларда жиноятчилар томонидан фойдаланувчиларнинг “Telegram” аккаунтларини ўғрилаш ҳолатлар кўпаймоқда.
📱 Мазкур жараёнда эса турли ёлғон маълумотлар, сохта ҳаволалар тарқатилмоқда.
Агар фойдаланувчи фирибгар таъкидлаётган амалларни бажарса, у ҳолда шахсий ва бошқа маълумотлардан айрилади.
🗓 26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун
🔘Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф 1954 йили Андижон вилояти Марҳамат туманида деҳқон оиласида таваллуд топган. Тошкентдаги Рус тили ва адабиёти институтида (ҳозирги Жаҳон тиллари университети) таҳсил олган.
🔘Республика китобсеварлар жамияти, «Тошкент оқшоми» газетаси, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, «Тафаккур» журнали ҳамда «Ўзбекистон овози» газетасида фаолият олиб борган. 1998 йилдан умрининг охиригача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ишлаган.
🔘Унинг «Таниш тераклар», «Булбулга бир гапим бор», «Илтижо», «Уйқудаги қиз», «Ҳалима эна аллалари», «Ишқ кемаси», «Кўнглимда бир ёр», «Бевафо кўп экан», «Эрка кийик», «Сайланма», «Биз бахтли бўламиз», «Осмонимга олиб кетаман», «Улуғимсан, Ватаним» сингари ўндан ортиқ шеърий тўплами ўзбек адабиётининг олтин меросига айланган.
🔘Шоир 2001 йил 47 ёшида вафот этган.
⚡️ Маълумот учун: бугун Навоий номидаги Миллий кутубхонада китобхонлик ҳафталиги доирасида шоир Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллигига бағишланган "Ватан ва истиқлол куйчиси Муҳаммад Юсуф" мавзусида адабий кеча ўтказилмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 26 апрель, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Электротехника саноати корхоналарининг
2024 йил биринчи чорак якунлари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Намоз Толипов, "Ўзэлтехсаноат"уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Транспорт назорати инспекциясига юклатилган вазифалар ижроси, тадбиркорлар ва фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фирдавс Хайриддинов, Инспекция ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: 2024/2025-ўқув йили учун профессионал таълим муассасаларида қабул жараёнларини ташкил этиш ҳолати
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 2 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари ва хизматларини экспорт қилиш кўрсаткичлари таҳлили
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат сифати ва хавфсизлиги бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг апрель ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Креатив иқтисодиёт соҳасидаги стартаплар яратувчилар воқеликнинг бундай ўзгаришига қарийб 3 йил давомида тайёрланишганини ҳисобга олганда TikTok тақиқланиши эҳтимолидан унчалик хавотирланмаётганини маълум қилди;
⚡️ YouTube платформасида подкастларга қизиқиш тобора ортаётганлиги сабабли подкаст ижодкорлари видеоверсияларни яратишга кўпроқ эътибор қаратишмоқда;
⚡️ АҚШда TikTok тақиқланиши кичик бизнесга салбий таъсир кўрсатиши мумкин;
⚡️ Хитой расмийлари TikTok сотувига қарши чиқишга ваъда беришмоқда;
⚡️ ChatGPT Plus фойдаланувчилари энди ёзишмалар тарихини эслаб қоладиган "Хотира" функциясидан фойдаланиш имкониятига эга;
⚡️ OpenAI ChatGPT шахслар ҳақида тарқалган дезинформацияларни тўғирлай олмагани учун Европа Иттифоқида яна бир махфийлик бузилиш юзасидан шикоятга учради;
⚡️ Shein ноқонуний ва контрафакт товарлар бўйича кескин Европа қоидаларига дуч келмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 30 апрель, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Кадастр хизматлари юзасидан аҳолидан келиб тушган мурожаатлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Ўзсаноатқурилишбанк"АТБ томонидан тадбиркорлар таклифларини ўрганиш, бизнесини ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Беҳзод Бозоров, Банк ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️Хитой БМТнинг сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган резолюциясини тайёрламоқда;
⚡️Манбаларга кўра ByteDance қонуний имкониятлар иш бермаса, TikTok АҚШда тақиқланишини афзал билмоқда;
⚡️Байден маъмуриятининг чипларни тадқиқ қилиш ва ривожлантиришга йўналтирган 11 миллиард долларлик сармояси юқори геосиёсий таъсирга эга;
⚡️Concept корпоратив дастурий таъминоти истеъмолчилар орасида машҳурликка эришди, улар ундан тўйни режалаштиришдан тортиб оилавий бюджетга қадар ҳамма нарсада фойдаланишмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📖Абу Дабида XXXIII "International Book Fair" халқаро китоб ярмаркаси бўлиб ўтмоқда
Абу-Даби Миллий кўргазма марказида (ADNEC) 29 апрелдан 5 майга қадар давом этадиган халқаро китоб ярмаркасида 90 та давлатдан жами 1350 нафар ноширлар иштирок этмоқда. Хусусан, Греция, Шри-Ланка, Малайзия, Покистан, Кипр, Мозамбик, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Бразилия илк марта қатнашмоқда.
Маълум қилинишича, ярмарка доирасида 2000дан зиёд, жумладан маданий тадбирлар бўлиб ўтади. Шунингдек, жорий йилда ярмарка тарихида биринчи марта кенг қамровли рақамли тўлов тизими жорий этилади.
Бу йилги Абу-Даби халқаро китоб кўргазмаси араб ва халқаро нашриётларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган профессионал дастурларни таклиф қилиш орқали нашриёт ва ижодий соҳалар учун янги қирраларни очади.
Шунингдек, сунъий интеллектнинг нашриёт дунёси ва ижодий соҳага таъсири, муаллифлик ҳуқуқи муҳофазасига бағишланган маърузалар, маҳорат дарслари ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Халқаро ярмарка доирасидаги тадбирларда таниқли эксперт ва мутахассислар, шу жумладан, Халқаро ноширлар ассоциацияси (IPA) президенти Карине Панса, IPA бош котиби, дунёдаги энг йирик аудионашрлардан бири RBmedia бошқарувчи директори Хосе Боргино, Аудионашрлар ассоциацияси ижрочи директори Мишел Кобб ҳамда Араб нашриётлари ассоциацияси президенти Муҳаммад Рашидлар иштирок этмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🟢Поранинг ҳар қандай шакли – коррупция иллати!
🟢Пора таклиф қилиш тўхтамас экан, пора олиш ҳам тугамайди.
🟢Ўзингизни ўзгартиринг. Порахўрликка йўқ денг!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 29 апрель, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Ўзметкомбинат” АЖда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳикматжон Даминов, "Ўзметкомбинат"АЖ бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Давлат фуқаролик хизматчиларининг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, соҳавий тажрибаларини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув дастури
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💻 Миллий контент нима учун керак? Ёхуд мақсад ҳудудларни эмас, онгни эгаллаш
Фалсафа фанлари доктори Шавкат Тўраев "Янги Ўзбекистон" нашрининг 2024 йил 25 апрель сонида шу сарлавҳада чоп этилган мақоласида бугунги куннинг долзарб мавзуси – миллатни, қадриятни, келажакни сақлаб қолишда миллий контентнинг нақадар аҳамиятга эга эканлигини очиб берган.
Биз тез cуpъaтлap билaн ўзгapиб бopaётгaн, инcoният ҳoзиpгa қaдap бoшидaн кечиpгaн дaвpлapдaн тубдaн фapқ қилaдигaн шиддaтли вa aйни пaйтдa ўтa муpaккaб зaмoндa яшaмoқдaмиз. Бу дaвpдa xaлқни биpлaштиpиши вa жapaёнлapни тapтибгa coлиши мумкин бўлгaн ғoя, мaфкуpa ҳaмдa мaънaвият coҳaлapидa aлoҳидa тизимли ишлapни тaшкил қилиш глoбaллaшув дaвpи тaқoзocи эмaс, ягoнa ҳимoя вocитacи экaнини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Бинoбapин, жaмиятдa мaънaвий вa мaфкуpaвий жapaёнлap янгичa тapздa тaшкил этилиб, кишилap opacидa тўғpи йўлгa қўйилмac экан, бутун жaмият мaфкуpaвий тaҳдидлap қуpбoнигa aйлaниб қoлиши ҳеч гап эмас, дейди куюниб муаллиф мақоласида.
Ижтимoий тapмoқлapдaги пpoфиллapни ёшлap “идеaл ўзлик” cифaтидa қaбул қилиши учун бapчa имкoниятлap яpaтилгaн. Энг ёмoни, улap инcoнни фaқaт иcтеъмoлчигa aйлaнтиpиб қўйиши, ҳap қaндaй дaвлaт вa жaмиятнинг вoягa етиб келaётгaн aвлoдлapини виpтуaл жиҳaтдaн қapaм қилиб тapбиялaётгaнини кўпчилик тушуниб етмaйди. Чунки бугуннинг aкcapият ёшлapидaн тopтиб, кекcaлapигaчa ижтимoий тapмoқлap opқaли узaтилгaн axбopoтлapни тўғpидaн тўғpи иcтеъмoл қилувчигa aйлaнган, унинг pocт ёки ёлғoн экaни тўғpиcидa фикp ҳaм юpитмaй қўйган. Истеъмолчи миясига acтa cекинлик билaн йиллap дaвoмидa тaъcиp этиш opқaли oнг вa тaфaккуp қapaмликкa юз тутaди, дейилади мақолада.
📔 27-28 апрель кунлари Китобсевар миллат шиори остидаги IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида пойтахтимиздаги “Dream park” истироҳат боғида китоб савдо ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
✔️ Икки кун давом этадиган китоб ярмаркасида китобсеварлар юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва улар томонидан ўқувчиларга тақдим этилаётган турли жанрдаги янги адабиётлар билан танишиш, харид қилиш билан бир қаторда акция ва танловларда иштирок этиш орқали китоблар тўпламларини ютиб олиш имконига эга бўлишади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 Жорий йилда “Йил китоби” миллий танлови ўтказилади
АОКА ташаббуси билан ўтказилган Китобсевар миллат шиори остида IV Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида 27-28 апрель кунлари Паркент туманидаги Ёзувчилар ижод уйида “Ноширлар ва муаллифлар учрашуви: китоб нашр этиш ва китобхонликни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари”мавзусида семинар бўлиб ўтади.
Бугун АОКА, Ёзувчилар уюшмаси мутасаддилари, ноширлар, ёзувчи-адиблар, таржимонлар иштирокида бўлиб ўтган семинарнинг очилиш маросимида бундан тадбирлар ёзувчи-шоирлар ва ноширларнинг ўзаро ижодий ҳамкорлигини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.
Хусусан, давлат раҳбари томонидан миллий контентни яратиш борасида қўйилган вазифаларни амалга оширишда ноширлар ва ижодкорлар ўртасида мулоқотни мустаҳкамлаш орқали китобхонларга янги асарларни тақдим этиш, бу борада тегишли келишувларга эришишда самарали платформа бўлиши қайд этилди.
АОКА директори ўринбосари Ғ. Бозоров соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқ ва натижалар сарҳисоби ҳақида маълумотлар келтириб, 2024 йилдан бошлаб Агентлик ташаббуси билан ношир ва матбаачиларни, шунингдек, китобхонликни оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшаётган субъектларни рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда “Йил китоби” миллий танловини ўтказиш йўлга қўйилишини маълум қилди.
Танлов ғолиблари 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида тақдирланиши режалаштирилган, деди Ғ.Бозоров сўзи давомида.
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Австралия разведкаси раҳбари сунъий интеллект янада кўпроқ дезинформация ва радикаллашувга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди;
⚡️ Amazon ўзини патентланган сунъий интеллект моделлари провайдери сифатида кўрсатмоқда;
⚡️ Федерал Алоқа Комиссияси (FCC) Интернет-провайдерларни бошқарадиган тармоқ бетарафлиги қоидаларини тиклаш учун овоз берди;
⚡️ ByteDance алгоритмдан фойдаланмай TikTok савдоси сценарийсини ўрганмоқда;
⚡️ Брендлар аввалгидек, ижтимоий тармоқлардаги ҳомийлик қилинган контентларга катта маблағ сарфламоқда;
⚡️ Google яна бир бора онлайн-реклама саноатининг келажагини белгиламоқда;
⚡️ TikTok топ-менежерлари ходимларни мажбурий сотиш ёки тақиқ бўлаётган шароитда стртагик лойиҳаларга эътибор қаратишга чақирмоқдалар;
⚡️ Apple Лотин Америкасидаги янги бозорларда қидирув рекламаларини ишга туширди;
⚡️ Таҳлилларга кўра, Ғазо уруши билан боғлиқ давлат Ахборот агентликларининг вирусли видеолари Meta ва TikTok логотиплари билан нотўғри белгиланган.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#korrupsiyagaqarshikurash
⏺Коррупциясиз таълим – ёрқин келажак кафолати!
⏺Сифатли таълим имкониятларига коррупция билан путур етказманг!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔈 26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк кунида Ўзбекистоннинг ижобий имиджида катта янгилик!
Ўзбекистон АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботида интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.
Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб,
24 йилдан буён “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолмоқда эди.
⚡️ Маълумот учун: муайян давлатнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади.
Бугунги кунга қадар Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистон “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолиб келаётган эди.
🟢Ушбу натижага охирги беш йилда –
✔️ интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштириш;
✔️ уларга бўлган ҳуқуқларни самарали ҳимоя қилиш;
✔️ халқаро шартномаларга аъзо бўлиш ва ташқи алоқаларни ривожлантириш;
✔️ ЖСТнинг TRIPS битими талабларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўналишида амалга оширилган тизимли ишлар сабабли эришилди.
⚡️ Маълумот учун: АОКА ташаббуси билан ўтказилаётган IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида 27-28 апрель кунлари Паркент туманидаги Ёзувчилар ижод уйида ноширлар, ёзувчи ва адиблар, ОАВ вакиллари ҳамда экспертлар иштирокида муаллифлик ҳуқуқлари муҳофазаси бўйича давра суҳбати, В2В учрашувлар ўтказилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#kitobsevarmillat
Республика бўйлаб IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» китоб кўргазма-ярмаркалари, "Заковат" беллашувлари, учрашувлар, давра суҳбатлари ва турли маданий тадбирлар билан давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27-28 апрель кунлари ҳафталик доирасида Тошкент шаҳридаги “Dream park” истироҳат боғида китоб савдо ярмаркаси бўлиб ўтади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт