✅ Ахборот хизматлари раҳбарлари учун Нукусда миллий конференция ўтказилмоқда
АОКА ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси ҳамкорлигида 18-20 апрель кунлари Нукус шаҳрида вазирлик ва идоралар матбуот котиблари учун миллий конеференция ташкил этилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Агентлик директори А.Ходжаев иштирокчиларни қутлаб, соҳадаги ислоҳотлар, натижалар ҳамда муаммо ва ечимлар ҳақида рақамли кўрсаткичлар билан батафсил тўхталди.
"Охирги пайтларда ахборот маконида турли фейк ва ёлғон ахборотлар сони кўпайиб, фойдаланувчилар орасида аниқ, холис ва ҳаққоний манбага бўлган талаб тобора ошиб бормоқда. Бундай талабни қондиришда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари муҳим ўрин тутади.
Ахборотлашган жамиятда миллий контент яратиш, бу жараёнларда давлат органлари ахборот хизматлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш, яхши услуб ва инфотехнологиялардан фойдаланиш масаласи биринчи ўринга кўтарилмоқда.
XXI асрда ахборот хуружлари энг катта таҳдидлардан бирига айланди. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш миллий хавфсизлик соҳасидаги муҳим вазифа бўлиб қолмоқда", дея таъкидлади нутқи давомида А.Ходжаев.
📢 18 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Фанлар академияси Санъатшунослик институти олимларнинг тадқиқот натижалари, институтда амалга ошираётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Омина Азизова, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Давлат хизматлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Ўзкомназорат” инспекцияси томонидан жорий йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар, натижа ва кўрсаткичлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Рухсора Машарипова, Инспекция ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️Meta Буюк Британия ва Европа Иттифоқида WhatsApp фойдаланувчилари учун ёш чегарасини 16 ёшдан 13 ёшгача пасайтирди, бу эса болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳларнинг норозилигига сабаб бўлди;
⚡️Сунъий интеллектни тартибга солишни қўллаб-қувватлаган технология раҳбарлари эндиликда ҳукуматлардан шошмасликни сўрашмоқда;
⚡️АҚШ сенатори Мария Кантуэлл узоқ вақт давомида Интернетда шахсий ҳаёт дахлсизлигини қўллашда фаол бўлган, кузатувчилар эса унинг саҳна ортида қонунчилик қабул қилинишида асосий тўсқинлик қилганлардан эканлигини таъкидлашмоқда;
⚡️Хабар қилинишича, ўнг қанот ва консерватив янгиликлар агентликлари трафикларнинг сезиларли пасайганини таъкидлашмоқда, чунки Facebook янгиликлардан воз кечмоқда;
⚡️Google Калифорниядаги журналистикани ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга жавобан мамлакатдаги янгиликлар ҳаволаларини олиб ташлашни синовдан ўтказишни бошлади;
⚡️Google бош директори қидирув эволюцияси ҳақида сўзлади;
⚡️Adobe'нинг "тижорий хавфсиз" сунъий интеллект тизими қисман рақобатчиларининг маълумотлари бўйича ўқитилган;
⚡️Х АҚШдаги бўлажак сайловлар олди дезинформацияни тарқатишда давом этмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️Франция Бош вазирининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлар француз тилига таҳдид солмоқда;
⚡️TikTok платформасига АҚШда тўлиқ тақиқланишдан олдин ишлаб туриши учун бир йиллик муҳлат берилиши мумкин;
⚡️Google иккита сув ости кабели ёрдамида АҚШ ва Япония ўртасидаги Интернет алоқасини кенгайтириш учун 1 миллиард доллар сармоя киритмоқда;
⚡️Meta*га кўра саралаш ва тавсиялар моделлари билан энг яхши ишлайдиган янги MTIA чипи генератив сунъий интеллект моделларини ўқитиш мақсадида модернизацияланиши мумкин;
⚡️Сэм Алтман БАА расмийлари билан чип таъминоти ва маълумотлар маркази сиғимини оширадиган глобал давлат-хусусий коалицияни қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашди;
⚡️Google дунёдаги энг йирик реклама гуруҳи бўлган WPP билан ҳамкорлик қилмоқда, яъни Coca-Cola ва L'Oréal каби брендлар тез орада Gemini томонидан яратилган рекламаларни жойлаштира олади;
⚡️Саудия Арабистони ва БАА Яқин Шарқнинг технологик қудрати бўлиш учун сунъий интеллектни қўллаб-қувватлай оладиган маълумотлар марказларини қуришга интилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️Контент яратувчилар, фаоллар ва журналистлар Threads ва Instagram тармоқларида "сиёсий контент"га "овозсиз кириш"ни чекловчи амалиётини ўзгартиришни сўраб Meta*га очиқ хат йўллашди;
⚡️Х премиум-фойдаланувчилар учун "кўк рангли" тасдиқ белгисини "кўринмас" қилишларига рухсат бермайди;
⚡️Apple 92 мамлакатдаги iPhone фойдаланувчиларига ёлланма жосуслик дастурлари нишонига тушган бўлиши мумкинлиги ҳақида билдиришномалар юборди;
⚡️Оқ уйда кўриб чиқилаётган фармон лойиҳасига кўра Россиянинг “Касперский лабораторияси” киберхавфсизлик компаниясига АҚШ фирмалари ва резидентларига дастурий таъминот тақдим этиш тақиқланиши мумкин;
⚡️АҚШ Адлия вазирлиги сунъий интеллект билан ишлайдиган компанияларда лавозими такрорланадиган раҳбарлар ёки кенгаш аъзолари бор-йўқлигини синчковлик билан ўрганмоқда;
⚡️200 дан ортиқ жамоат ташкилотлари Meta, Reddit, Google, Х ва бошқа техник раҳбарларга хат ёзиб, сунъий интеллект ёрдамидаги дезинформацияга қарши курашишда янада кескинроқ сиёсат олиб боришга чақирдилар;
⚡️Япониянинг иккита компанияси сунъий интеллект ижтимоий коллапсга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌙АОКА жамоаси барча ҳамюртларни қутлуғ Рамазон ҳайити билан самимий қутлайди!
Меҳр-саховат, покланиш, эзгулик, сабру-қаноат ва шукроналик ойида қилинган барча ибодат ва дуолар ижобатини берсин! Халқимизнинг юксак инсонпарварлиги ва ҳамжиҳатлиги бардавом бўлиб, юртимиздаги барча оилаларни қут-барака, фаровонлик ва хотиржамлик тарк этмасин!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
9 апрель – буюк саркарда, йирик давлат арбоби, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.
Тарих Амир Темурни македониялик Искандар, Доро I, Юлий Цезар каби йирик саркардалар билан бир қаторга қўяди.
Мовароуннаҳр ва Хуросонда йирик марказлашган давлат барпо этган Соҳибқирон Эрон, Ироқ, Кавказ орти мамлакатлари, Ҳиндистон, Олтин Ўрда ва Туркия билан бўлган жангларда ғолиб чиқиб, салтанат ҳудудини шарқда Хитой деворига қадар, ғарбда — Ўрта ер денгизига, жанубда эса Ҳиндистон чегараларига қадар кенгайтирди.
«Куч – адолатдадир» шиори Соҳибқирон давлати ҳудудида ахлоқий ва маънавий мезонга айланган эди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 9 апрель, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган субсидиялар ва уларнинг натижалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Тиляков, Республика "Ҳунарманд" уюшмаси бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ҳайит барами кунлари ички ишлар идоралари ходимлари томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Музифа Султонова, Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 8 апрель, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Суд қарори билан ундирилаёган кредит қарздорлиги юзасидан
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Абидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига ички йўлларни таъмилаш борасидаги ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси рамзининг асосини “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” тимсоли сифатида “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи образи ташкил этади.
Рамзда акс эттирилган Мустақиллик монументи малакатимиз тарихи, бугунги куни ва келажакнинг ўзаро уйғунлиги ифодаси сифатида талқин этилса, унинг юксакликка бўйлашиши негизида халқимизнинг бирлиги ва бирдамлиги, Ўзбекистоннинг дунё давлатлари билан ҳамжиҳатлиги, тинчликсевар сиёсати мужассамлашган.
Логотипнинг юқори қисмида бахт-саодат, ҳуррият ва тинчлик тимсоли ҳисобланган қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. У қадим, уч минг йилдан зиёд давлатчилик тажрибасига эга, шу билан бирга, навқирон, орзу-мақсадлари улкан, қонида эрксеварлик туйғулари жўш ураётган, меҳнатсевар ва олийжаноб халқига таянадиган давлат тимсоли сифатида гавдаланган.
Стратегия рамзида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида қоида сифатида белгиланган «Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат” тамойилининг мажозий нишонаси сифатида учбурчак шакл элементидан фойдаланилган.
У фаол ислоҳотларни амалга ошириш даврида аҳолининг барча қатламларини муҳофазалаш, улар учун тенг имкониятлар яратиш, айниқса, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам доимо давлат олдидаги устувор вазифа эканлигининг тамал тошидир.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🏆“ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” МАРКАЗИ “ЎЗБEКИСТОН — 2030” СТРАТEГИЯСИ РАМЗИНИ ТАҚДИМ ҚИЛДИ
😬Стратегия рамзида ифодаланган тасвирлар тавсифи қуйидаги ҳаволада батафсил келтирилган.
😬 “ЎЗБEКИСТОН — 2030” стратегияси рамзи билан эса ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 4 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Имом Бухорийнинг “Биррул волидайн” (Ота-онага яхшилик қилиш) асарининг илк бор ўзбек тилига таржима қилиниши ҳақида
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шерзод Маматов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Ихтисослаштирилган таълим муассасалари йўналишида эришилган натижалар, истиқбодаги режалар. Соҳага оид қабул қилинган янги қонунчилик ҳужжатлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бўлим бошлиғи
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📱Ахборот хизматлари фаолиятида мобилография имкониятларидан тўғри фойдаланиш
АОКАда матбуот котиблари ва ахборот хизматлари ходимлари учун медиа-техника қулайликлари, уларни иш жараёнида самарали қўллаш, керакли ва зарур мобил иловаларни танлай олиш юзасидан амалий семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда фото ва видео тасвирга олишда, монтаж ишларида, шунингдек, тайёр контентни ижтимоий тармоқларда тарқатишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар санаб ўтилди.
Шунингдек, тобора ривожланиб бораётган сунъий интеллект инсон меҳнатини енгиллатиш билан бир қаторда иш ўринларига ҳам таъсир кўрсатиш эҳтимоллари муҳокама қилинди.
Медиа техника воситаларидан фойдаланишда доимий тажриба ошириш, яратилаётган кўплаб ва янги имкониятларни қўллай олиш малакасини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.
Тренинг якунида иштирокчилар билан бевосита жонли монтаж ишлари амалга оширилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️Signal президенти Мередит Уиттакер TikTok'нинг тақиқланиш эҳтимолига ишончсизлик билдирди ҳамда бу америкаликлар маълумотлари махфийлигини сезиларли даражада яхшиламаслигини таъкидлади;
⚡️Meta Facebook тармоғидаги нашрлар учун муаллифларга ҳақ тўлашни бошлагандан сўнг платформада обуначиларини оширишга уринаётган фойдаланувчилар томонидан спам ва ноқонуний аккаунтларни сотиш кўпайиб кетди;
⚡️1 апрелдан бошлаб OpenAI фойдаланувчиларга ChatGPT'га рўйхатдан ўтмасдан киришни таъминлай бошлади;
⚡️YouTube ижтимоий тармоқларда рекламага эътиборни жалб қилишда етакчига айланмоқда;
⚡️Сунъий интеллект компаниялари ишида муаммолар юзага келмоқда – Интернетда уларнинг шиддатли тизимларини ўқитиш учун янги маълумотлар камлик қилмоқда ва улар фойдаланилмаган маълумотлар манбаларини излашга мажбур бўлишмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🩺Соғлом турмуш тарзининг талаб ва қоидалари аслида оддий:
✅ Тўғри овқатланиш;
✅ Мунтазам жисмоний фаоллик;
✅ вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиш.
🫥 Инфографикада қўшимча равишда тавсия ва маслаҳатлар келтирилган.
⚠️ Унутманг соғ танда – соғлом ақл.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📔 Қозоғистонда “Astana Eurasian Book Fair – 2024” VII Халқаро китоб ярмаркаси бўлиб ўтмоқда
Жорий йилинг 17-21 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Astana Eurasian Book Fair – 2024” китоб кўргазма-ярмаркаси ташкилотчиси “Foliant” нашриётидир.
Бу йилги кўргазмада Қозоғистон, Россия, Туркия, Эрон, Ўзбекистон, Испания ва Хитойдан нашриёт, китоб савдоси, таълим ва матбаа компаниялари вакилларидан иборат 70 га яқин компания иштирок этмоқда.
⚡️ “Foliant” нашриёти жорий кўргазмада –
✅ болалар ва ўсмирларни китоб мутолаасига рағбатлантириш;
✅ оилавий китобхонликни тарғиб қилиш;
✅ ёшларнинг китобхонлик дидини ривожлантириш;
✅ китобхонларга етакчи нашриётларнинг энг яхши замонавий китоб маҳсулотларини таклиф этиш;
✅ китобхонлик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш;
✅ жаҳон китоб нашриёти ва матбаа саноати, жаҳон нашриётлари билан алоқа ўрнатиш ва нашриёт соҳасида эришилган ютуқларни кўрсатишга асосий эътиборни қаратди.
“Astana Eurasian Book Fair – 2024” халқаро китоб ярмаркасида беш кун давомида турли жанрдаги асарлар ва ўқув адабиётлари тақдимотлари, таниқли шоир-ёзувчилар билан муаллифлик учрашувлари, китоб нашр этишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинадиган давра суҳбатлари, болалар майдончасида ўқишлар, маҳорат дарслари ва бошқа қизиқарли тадбирлар ўтказилади.
Шунингдек, 18-19-апрель кунлари Халқаро китоб ярмаркаси доирасида “Ноширларнинг профессионал учрашувлари” деб номланувчи “Astana Publishing Fellowship” стипендия дастури бўлиб ўтади.
Бу йил илк бор ташкил этилган дастурда қозоғистонлик нашриётлардан ташқари Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Россия ва бошқа МДҲ давлатлари ҳамда яқин хориждаги нашриётлар ҳам иштирок этади. Икки кун давомида нашриётлар, муҳаррирлар ва муаллифлик ҳуқуқи бўйича мутасаддилар билан В2В бизнес учрашувлари бўлиб ўтади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 17 апрель, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ҳарбий прокуратура органлари томонидан
ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шерзод Ҳайитов, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Энергетика тизимида қонун ҳужжатлари ижроси ва энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Наврўз Норбобоев, "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Ўзагролизинг" АЖ фаолиятининг биринчи чоракдаги фаолияти таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Сарвиноз Мирзаева, акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 16 апрель, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Республикага импорт қилинаётган транспорт воситаларининг сертификатлаштириш тартиб-тамойиллари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартига солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан амалга оширалаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Республика "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбарияти
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Ташқи меҳнат миграциясини қонуний ва тартибли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 15 апрель, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, "Бизнесни ривожлантириш банки"АТБ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қўллашда сифат ва назорат масалалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишматериллари" уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: 2024 йил биринчи чорагида соҳада қилинган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 13 апрель, шанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Фармацевтика тармоғида амалга оширилган янгиликлар, дастурлар ижроси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Севара Тўлаганова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ёғингарчиликлар туфайли сел-тошқинларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ғайрат Жўраев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📔 Болалар учун ихчам иллюстрацияли 15 та асарга ижтимоий буюртма шартномаси имзоланди
Ўзбекистон Президентининг адабиёт ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тегишли топшириқлари асосида АОКА томонидан болалар учун машҳур алломаларнинг илмий-маърифий мероси, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолиятига бағишланган, иллюстрацияли, ихчам янги номдаги асарлар яратиш дастур лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳага кўра, жорий йилда 50 та болалар ва ўсмирлар ижодкорларининг асарларини ижтимоий буюртма сифатида чоп этиш, шунингдек, 2025/2030 йилларда ҳар йили энг камида 50 нафарга яқин ижодкорга ижтимоий буюртма бериш режалаштирилган.
АОКАда Болалар ва ўсмирлар ёзувчилари билан ижтимоий буюртма асосида шартнома тузиш юзасидан бўлиб ўтган учрашувда ушбу масала атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув доирасида дастлабки босқичда 15 та асар учун ижтимоий буюртма асосида 30 фоизлик гонорар тўлови бўйича шартномалар имзоланди.
Дастлабки босқичда Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Амир Темур, Бибихоним, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Авлоний каби буюк аждодларимизнинг болалиги, улар кўрсатган жасорати, юрт равнақи йўлида амалга оширган хайрли ишларини фарзандларимизга болалар тилида етказишни ният қилганмиз.
Шу орқали ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг илмий-маърифий ва маънавий мероси билан янада кенгроқ таништириш, уларнинг ибратли ҳаётига бағишланган ихчам ва рангли асарлар яратиш орқали миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини янада ривожлантириш, шунингдек, болалар адибларининг ижодий фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, замонавий адабиётни ривожлантириш мақсад қилинган, деди Агентлик директорининг ўринбосари Ғ.Бозоров.
❕ Саломатлигингизда ўзгаришлар сезяпсизми? Эҳтимол бу кунлик рацион ва тўғри овқатланиш билан боғлиқдир.
❕ Кунлик туз ва шакар истеъмоли миқдорини биласизми?
❕ Неча маҳал ва қанча миқдорда овқатланиш мақсадга мувофиқ?
〰️〰️〰️〰️〰️
➡️ Юқоридаги инфографикада соғлом турмуш гарови бўлган соғлом овқатланиш алифбоси тақдим этилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танловига қатнашяпсизми? Шошилинг фурсат кам қолди
✔️ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови эълон қилинади.
⚡️ Танловда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, унда қатнашиш учун ариза берган муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) 2024 йилнинг 1 апрелидан 11 апрелига қадар (10 кун мобайнида) қуйидаги йўналишларда иштирок этишлари мумкин:
⚡️газета ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар;
⚡️телеканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚡️радиоканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚡️веб-сайтларда эълон қилинган материаллар.
〰️〰️〰️〰️〰️
⚡️ Ғолиблар ва совриндорлар ҳар бир йўналиш бўйича:
⏺1-ўринга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари;
⏺2-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари;
⏺3-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари;
⏺ҳар бир йўналиш бўйича рағбатлантирувчи ўринга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида рағбатланитирилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
🆔Танлов иштирокчиси қуйидагиларни info@tanlovmedia.uz электрон манзилига юбориши лозим:
➡️танловга тақдим этилаётган 5 тагача материаллар рўйхати ва уларнинг қачон ва қайси оммавий ахборот воситасида эълон қилинганлиги ҳақидаги маълумот;
➡️веб-сайтларда эълон қилинган материалларнинг фаол гиперҳаволаси;
➡️газета, журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материалларнинг электрон (pdf) шакли;
➡️радиоканалларда эълон қилинган материалларнинг электрон (mp3) шакли;
➡️телеканалларда эълон қилинган материалларни видеохостингга жойлаштирган ҳолда, уларнинг фаол гиперҳаволаси.
✅ Танловда оммавий ахборот воситаларида 2024 йил 1-чоракда эълон қилинган мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар билан иштирок этиш мумкин.
📞 Қўшимча маълумот учун:
+998 71 244 33 51
🗄🗄🗄🗄🗄🗄🗄🗄
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️Ҳисоботларга кўра, Вашингтондаги чекловларга қарамай, АҚШ корпоратив тармоқларида интернетга уланган Хитойда ишлаб чиқарилган қурилмалар сони ўсишда давом этмоқда;
⚡️Америка ҳукуматининг киберҳужумлар бўйича кенгаши ўтган йили Хитой ҳукуматининг компания дастурий таъминотига қилган ҳужуми юзасидан Microsoft'ни танқид қилди;
⚡️Скептик иқтисодчи Дэвид Отор фикрича, сунъий интеллект ўрта синф аҳолига фойда келтириши мумкин;
⚡️Google сунъий интеллект ёрдамидаги қидирув функциялари учун тўловни кўриб чиқмоқда;
⚡️Қўшма Штатлар Трамп беш йил аввал бекор қилган тармоқ бетарафлиги қоидаларини тиклаш ниятида;
⚡️Google ривожланаётган минтақаларда сунъий интеллектнинг имкониятлари тўғрисида ҳисобот эълон қилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🖊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижалари
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилиниб, 2023 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси натижалари эълон қилинган эди.
Очиқлик индексининг биринчи индикатори Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан эълон қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларининг рейтинги ҳисобланади.
2023 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 131 нафар матбуот котиби фаолияти баҳоланди.
⚡️ Баҳоланган жами 131 та ташкилот ва идоранинг –
⏺29 нафар матбуот котиби (22,1%)нинг иш натижалари юқори;
⏺59 нафари (45%)ники ўрта даражада;
⏺39 нафари (29,8%)ники қониқарли;
⏺4 нафари (3,1%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.
2019 йилдаги биринчи баҳолаш билан солиштирганда матбуот котибларининг фаолияти самарадорлигида жиддий ўсиш кузатиб келинмоқда. Масалан, юқори даражада баҳоланган матбуот котиблари улуши 8,8 дан 22,1 фоизгача, сон жиҳатдан эса 3,6 баробар ўсган.
✍️ Батафсил
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 5 апрель, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: "Дори-дармон" АКнинг 2023 йилда аҳоли дори воситалари билан таъминлаш борасидаги фаолияти якунлари, жорий йилдаги асосий вазифалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Дори-дармон" АК раҳбарияти
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ўғилой Ўрозова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Yahoo Instagram ҳаммуассислари томонидан яратилган сунъий интеллектга асосланган янгиликлар Artifact стартапини сотиб олади;
⚡️ Янги ҳисоботда айтилишича, Х'дан фойдаланиш йилига 30%га камайган;
⚡️ ChatGPT ёрдамида саёҳатларни режалаштириш ўзини оқламади;
⚡️ Қонунчилар ва Олий суд судьясига кўра, компаниялар ўз моделларининг тақдим этаётган маълумотлари ёки ҳаракатлари учун жавобгардир;
⚡️ Google суд даъвосини ҳал қилиш доирасида фойдаланувчиларнинг веб-саҳифаларга ташрифлари тарихи ҳақида тўплаган маълумотларни йўқ қилди;
⚡️ Йирик бизнесменлар сунъий интеллект Америкада "сўниб бораётган" меҳнат унумдорлигини оширишига умид қилмоқда;
⚡️ Microsoft монополияга қарши жаримадан қочиш учун маҳсулотларни Европа Иттифоқида бўлишни бошлагандан сўнг ўзининг Teams ва Office маҳсулотларини глобал миқёсда алоҳида сотади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 3 апрель, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш, фуқаро муҳофазаси ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъмилаш бўйича 2023 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💻 Медиада аёллар мавзуси: тўсиқлар ва масъулият
Фарғона шаҳрида “Медиа орқали аёллар ҳуқуқларини кенг тарғиб қилиш: тўсиқларни бартараф этиш ва медиада масъулиятли ёритиш” мавзусида бўлиб ўтган семинар-тренингда ушбу йўналишдаги муаммоли масалалар кенг муҳокама қилинди.
“Янги медиа таълим маркази” ННТ ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилган лойиҳада сўнгги йилларда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича салмоқли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Хусусан, Президентнинг хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглиги ва аёлларни зўравонлик ва зулмдан ҳимоя қилиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақомини кучайтириш тўғрисидаги фармон ва қарорлари қабул қилинганлиги, шунингдек, ушбу ҳужжатлар асосида тегишли дастурлар ишлаб чиқилиб, қатор вазифалар ҳаётга изчил татбиқ этилаётганлиги қайд этилди.
Медиада хотин-қизлар образини яратиш, ён-атрофимиздаги аёл қаҳрамонлар фаолиятини ёритишга янада кўпроқ эътибор қаратилиши зарур.
Семинар давомида иштирокчиларнинг асосий эътибори айни мавзуда оддий ўқувчилар учун қизиқарли ва сифатли контент тайёрлаш масаласига қаратилди.
Уч кун давом этган тренингда фаол қатнашган журналист ва блогерлар тегишли сертификатга эга бўлдилар.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣 2 апрель, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Олий судда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича яратилган ягона ҳуқуқий тизим асосида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамаси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Давлат экологик экспертизаси маркази раҳбарияти
✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Маҳаллий кенгашлар қарор лойиҳларини ишлаб чиқишда адлия органларининг роли
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт