📱 Матбуот котиблари фаолиятини яхшилаш юзасидан навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди
Бугун АОКА ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкорлигида “Давлат органларида жамоатчилик билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш, очиқликни таъминлаш ҳамда ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари учун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи С.Асланова, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси О.Усманов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети профессор-ўқитувчиси Ш.Қосимов мавзу бўйича, шунингдек, ахборот хизматлари фаолиятида зарур бўлган муҳим жиҳатлар юзасидан маъруза қилди.
Ўқув семинарида марказий аппарат ходимлари, 14 та ҳудудий органларнинг жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш хизмати раҳбарлари фаолиятлари давомида эгаллаган билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиб, аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириш, ташкилотнинг ижодий имиджини сақлаган ҳолда инқирозли вазиятларни бартараф этиш стратегиялари ҳақида фикр алмашишди.
Семинар якунида иштирокчилар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✈️ АОКА ва ИИВ органлари ҳамкорликда ишга туширган наркотик моддалари рекламаси жойлаштирилган манзил ҳақида хабар қабул қилувчи @stopnarko_bot телеграм-боти фаолияти давом этмоқда.
🔍 Мазкур телеграм-бот ишга туширилгандан сўнг, бефарқ бўлмаган жамоатчилик томонидан келиб тушган маълумотлар асосида тегишли ўрганишлар олиб борилиб, ижтимоий тармоқларда наркотик моддалар рекламаси, манзили ҳақида маълумот берувчи кўплаб ресурс фаолияти тўхтатилди.
❓ Сизга гиёҳванд моддалар ташувчиси бўлишни таклиф қилишмоқдами?
❓ Гиёҳванд моддалар топиб олганда қандай йўл тутиш керак?
⚠️ Наркокурьерликнинг аянчли ва ортга қайтмас оқибатларини бу ишга киришишдан аввал ўйланг!
➡️ Юқоридаги графикаларни диққат билан ўқинг. Салбий кутилмаларни олдини олинг!
➡️ Наркотик моддалар рекламаси жойлаштирилган барча маълумотларни @stopnarko_bot га юборинг.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚠️ Кўзингиз кўрган ҳар бир воқеани реаллик деб билманг. Уни ўрганинг ва текширинг, яъни фактчеккинг қилинг.
🎞Қандай дейсизми? Видеороликда мутахассис маҳорат дарсида тўлиқ тушунча берган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❗️Ер сайёрасида 8,08 миллиард киши истиқомат қилади, бу ўтган йилга нисбатан 74 миллион кишига кўп;
❗️ Дунё аҳолисининг 69,4 фоизи мобил қурилмалардан фойдаланади;
❗️Ер юзидаги одамларнинг 66% дан ортиғи интернетдан фойдаланади;
❗️2024 йил бошида ижтимоий тармоқларда 5 миллиарддан ортиқ фаол фойдаланувчи аккаунтлари мавжуд.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓World Wide Web (www) – Бутунжаҳон ўргимчак тўри хавфларидан холи фойдаланувчи бўлишда нималарга эътибор қаратиш лозим?
👁Инфографикадаги қисқа ва аниқ тавсиялар билан танишинг.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ OpenAI веб-қидирув учун маҳсулот ишлаб чиқмоқда ва бу билан Google компаниясини мусобақалашишга чорламоқда;
⚡️ Microsoft компанияси яратган сунъий интеллектнинг илк фойдаланувчилари сарфлаган маблағларини оқлай олиши борасида иккиланишмоқда;
⚡️ Meta сайловлар олдидан WhatsApp'да далилларни текшириш ҳаракатларини камайтирди;
⚡️ OpenAI суҳбатларни яхшилаш мақсадида ChatGPTга хотира киритмоқчи;
⚡️ Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, блогерларнинг аксарияти реклама ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Бир дақиқа ичида Интернетда нималар содир бўлади?
⚡️ Domo компанияси ҳар йили тақдим этадиган “Data Never Sleeps” ("Маълумотлар ҳеч қачон ухламайди") ҳисоботида замонавий медиа ҳамда иловалардан фойдаланиш бўйича қатор статистик маълумотлар акс этади.
⚡️ 2023 йил бўйича таҳлилий кўрсаткичлар натижаси қуйидаги рақамларни кўрсатмоқда:
⏺ Интернет фойдаланувчилари ҳар дақиқада ChatGPTга 6944 та сўров юборишади;
⏺ўтган йилда Х платформаси фаол бўлган: ҳар дақиқада обуначилари томонидан 360 000 та пост жойланган;
⏺Amazon обуначилари ҳар дақиқада иловага 455,000 АҚШ долларидан кўп маблағ сарфлашади;
⏺ҳар дақиқада 30 та кибержиноят ҳужуми уюштирилади.
✅ “Data Never Sleeps” инфографикасида бошқа платформа ва иловаларда 1 ДАҚИҚАда амалга ошириладиган фаолият билан танишишингиз мумкин.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Х ва Reddit ўз тармоқларига APIдан фойдаланишни қисқартиргандан сўнг, ишлаб чиқувчилар марказлаштирилмаган тармоқларни яратишга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқдалар;
⚡️ АҚШ Патент ва савдо белгилари идораси сунъий интеллектдан фойдаланадиган ихтиролар, агарда одамлар ҳам муҳим ҳисса қўшган бўлса патентланиши мумкинлиги ҳақидаги қўлланмани эълон қилди;
⚡️ Хитойда репетиторларга қарши репрессиядан сўнг ота-оналар сунъий интеллектли планшетларга ўтишмоқда;
⚡️ Сунъий интеллект харажатларни камайтириш ва самарадорликни ошириш орқали реклама саноатини ўзгартирмоқда, аммо унга таянган реклама берувчилар ўз иш жойларини йўқотиш хавфи остида қолиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 14 февраль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳусан Шораҳимов, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия мутасаддилари
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини оширишга қаратилган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💬 Радио лотинча radius сўздан олинган бўлиб, "нур" маъносини англатади.
💬 Радио 1895 йилда А. С. Попов томонидан ихтиро қилинган.
💬 ЮНЕСКО Бош Конференцияси 2011 йил ноябрь ойида ҳар йили 13 феврални Жаҳон радио куни сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
💬 1946 йил 13 февраль куни “БМТ радиоси” илк бор ҳаво тўлқинларига узатилган.
💬 Ўзбекистонда илк бор радионуқталарини ўрнатиш ва эшиттиришлар тайёрлаш 1927 йилдан бошланган.
💬 Айни дамда Ўзбекистонда давлат ва хусусий радиоканалларни қўшиб ҳисоблаганда 20 дан ортиқ радиоканал тингловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 13 февраль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Олий таълим, фан ва инновациялар йўналишида 2023 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Кадастр агентлиги тизимида 2023 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, долзарб вазифалар ижроси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси, Республика аэрогеодезия маркази раҳбарияти
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ тизимида аҳоли мурожаатлари ҳолати ва 2023 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Беҳзод Бозоров, Банк ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 12 февраль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: 25-Халқаро қурилиш кўрагазмаси – UzBuild 2024 ҳақида
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳожакбар Каримов, Инновацион ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ўтган йил давомида тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган текширувлар таҳлили
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Мирафзал Миралимов, Бизнес-омбудсман девони шўба мудири
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Давлат департаменти тижорат жосуслик дастурларини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ деб ҳисоблаган шахсларга визалар берилишини чеклайди;
⚡️ Google компанияси кичик тижорий жосуслик компаниялари катта муаммолар туғдираётганини таъкидлади;
⚡️ Таҳдидларни таҳлил қилиш компаниясининг маълумотларига кўра, ўтган йили товламачи дастурлар қурбонлари сони 49 фоизга ошган;
⚡️ Илон Маск илгари ўқиб бўлмайдиган Рим варақаларини рақамли шифрлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган лойиҳани молиялаштиришга ёрдам беришини айтди;
⚡️ Буюк Британия ҳукумати сунъий интеллектга 100 миллион фунт стерлинг сармоя киритишини айтди;
⚡️ Google кенг омма учун ойига 20 долларга нейрон тармоқни очди ва Bard уни Gemini деб қайта номлади;
⚡️ Microsoft ходимлар учун генератив сунъий интеллект воситасини тақдим этади;
⚡️ Meta ходими Ник Клегг саноатда сунъий интеллект томонидан яратилган таркибни аниқлаш ва этикетлаш стандарти бўлиши кераклигини ва Meta ўз стандартини илгари суришни бошлашини айтди;
⚡️ Google тадқиқотчилари фикрича, бутун дунё ҳукуматлари тижорат жосуслик дастурларига қарши курашда фаолроқ бўлиши керак;
⚡️Оқ уй дипфейкларни аниқлашда филиграндан (сувтамға) фойдаланиш имкониятларини ўрганмоқда;
⚡️ Марк Цукерберг таъкидлашича, сунъий интеллект ишлаб чиқаришда потенциал фойдаланиш учун фойдаланувчилари тўғрисида CommonCrawl маълумотлар тўпламидан ҳам кўпроқ маълумотларга эга, бу эса аксарият LLMларга асос бўлади ва махфийлик борасида хатарларни юзага келтиради.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📝 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун (1441-1501)
«Чин сўз — мўтабар; яхши сўз — қисқа, мухтасар. Сўзи ҳисобсиз — ўзи ҳисобсиз. Сўзида паришонлик — ўзида пушаймонлик».
🌐Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ YouTube бош директори компания учун 2024 йилда устувор йўналишлар сифатида сунъий интеллект, ижодкорлар, Shorts, хавфсизлик ҳамда телевизор томошаси вақти белгиланганини маълум қилди;
⚡️ Кузатувлар америкалик машҳур хонанда Тейлор Свифт билан боғлиқ дипфейклар 4chan сунъий интеллект рақобати натижасида юзага келганини кўрсатмоқда;
⚡️ Кузатув кенгаши Metaни фейк видеоларга нисбатан қоидаларни ўзгартиришга чақиради;
⚡️ Иқлимни инкор этувчи "янги гуруҳлар" YouTube платформасида миллионлаб пул ишлашмоқда;
⚡️ Googleнинг рақамли реклама технологиялари бозорини монополлаштириш бўйича суд иши сентябр ойида бошланади;
⚡️ АҚШ ҳукумати аҳолидан виртуал реаллик гарнитураларидан фойдаланган ҳолда машина бошқармасликни сўрамоқда;
⚡️ Ижтимоий тармоқлардаги баъзи алгоритмлар "хотин-қизларга қарши контент"ни кучайтирмоқда;
⚡️ Microsoft компанияси журналистик ҳамкорликда сунъий интеллектдан, шу жумладан, онлайн-янгиликлар ассоциацияси ва Semaforдан фойдаланмоқда;
⚡️ 2023 йилда сунъий интеллектга боғлиқ лоббичилик билан шуғулланувчи ташкилотлар сони 185 фоизга ўсди ва ўтган йилги 158 тадан 450 тага етди;
⚡️ Виртуал реалликдаги жинсий зўравонликлар сони кескин ортиб бормоқда ва полиция бошқармаси ушбу масалага жиддий эътибор қаратишни бошлади;
⚡️ Threads иловаси долзарб мавзулар ва бошқа функциялар устида иш олиб бормоқда;
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ TikTok бир дақиқадан кўпроқ давом этадиган горизонтал видеороликлар жойлаштирган ижодкорлар учун кўришлар сонини кўпайтирмоқда;
⚡️ Сэм Альтман фойдаланувчиларнинг ChatGPT ишламаслиги ва ҳатто баъзида сурбетларча жавоб беришидан шикоятлари сабаб уни янгилашга ваъда берди;
⚡️ Маълумотларга кўра, Бангладеш, Нигерия ва Покистонда ишлаб чиқувчилар сони энг тез суръатларда ўсиб бормоқда;
⚡️ IBM сўнгги беш йил ичида сунъий интеллект билан боғлиқ АҚШ патентига энг кўп ариза берган фирмалар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади;
⚡️ IBM тадқиқотчилари генератив сунъий интеллект воситаларидан фойдаланган ҳолда овозли қўнғироқларни ушлаб қолишнинг нисбатан оддий усулини топишди;
⚡️ Facebook хусусий сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ўсмирларга йўналтирилган анорексия ва гиёҳвандликка қарши рекламаларни маъқуллади;
⚡️ Технологик лоббистлар маълумотларнинг махфийлиги тўғрисидаги қонунларни ишлаб чиқувчи бир қанча штатларга қарши кампания бошламоқда, шунингдек, муҳим жиҳатларни, шу жумладан шахсий ҳаракат ҳуқуқлари ва танланган маълумотларни ҳимоя қилишни бузишга интилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Apple сунъий интеллект соҳасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда ва Microsoft Copilot билан рақобатлашадиган Xcode учун янги восита устида ишлашни якунлаш арафасида;
⚡️ Meta Facebook ва Instagram'даги кичик реклама берувчилар учун Apple тўловларидан қочишга ёрдам берадиган янги тавсияларни эълон қилди;
⚡️ Европа Адлия суди ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун бэкдор*ларни (*махфий кириш – ишлаб чиқувчи томонидан атайлаб ўрнатилган алгоритмдаги нуқсон ва маълумотларга рухсатсиз кириш ёки операцион тизим ва умуман компьютерни масофадан бошқариш имконини беради) шифрланган тизимларга ўрнатиш инсон ҳуқуқларини бузади, деган қарорга келди;
⚡️ Meta тадқиқотчилар учун жамоатчилик арбобларининг контентларини кўпайтиради;
⚡️ IT-компаниялар раҳбарлари сунъий интеллект ва аралаш реалликнинг янги авлодида етакчи сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқдалар;
⚡️ АҚШ Сенати ижтимоий тармоқларни тартибга солувчи биринчи муҳим қонунларни қабул қилмоқчи;
⚡️ Сунъий интеллект ишлаб чиқарувчилар сайлов йилида энг ёмон ҳолатларнинг олдини олишга умид қилишмоқда;
⚡️ TikTok июнь ойида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи сайловлари олдидан фейк янгиликлар ва яширин таъсир операцияларига қарши курашни кучайтиришини айтди;
⚡️ Сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли кўплаб дезинформациялар ҳолатларига қарамай, Конгресс ҳали ҳам 2024 йилги сайловлар олдидан СИни тартибга солишга тайёр эмас;
⚡️ Trump's Truth Social медиа тармоғи Digital World Acquisition, SPAC билан бирлашиш учун SECнинг розилигини олди, бу эса компаниянинг оммалашишига ҳамда 300 млн доллар миқдорида инвесторлар маблағларидан фойдаланиш имконини берди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 19 февраль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Республика бўйлаб қамрови пасайиб кетган ҳудудларни кўрсаткичини ошириш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг илм-фандаги иштирокини ошириш борасидаги ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ OpenAI матн тавсифлари асосида юқори сифатли видеолар яратишга қодир бўлган инқилобий нейрон тармоқ – Sora'ни тақдим этди;
⚡️ Google ўзининг дастурий таъминот муҳандислари учун энг илғор Gemini сунъий интеллект моделига асосланган кодлаш ёрдамчисини ишга туширди;
⚡️ АҚШ Патент ва товар белгиси идораси OpenAI'нинг «GPT» савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги сўровини рад этди ҳамда бу атама "шунчаки тавсифловчи" эканлигини ва рўйхатдан ўтказилмаслигини билдирди;
⚡️ Нью-Йорк ижтимоий тармоқлар компанияларини масъулиятсизлик учун судга бермоқчи;
⚡️ Google Францияда янги сунъий интеллект марказини ишга туширди, унда 300 тадқиқотчи ва муҳандис, шу жумладан Chrome ва YouTube ривожланиш гуруҳлари ишлайди;
⚡️ Сунъий интеллектнинг ижодий келажаги мавҳум бўлса-да, маркетологлар уни ишлаб чиқаришни ошириш мақсадида илгари сурмоқдалар;
⚡️ Индонезиядаги президентлик сайловларида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда сайловолди ташвиқотини олиб борган Прабово Субианто ғолиб чиқди;
⚡️ Armis киберхавфсизлик стратапи хакерлар учун тузоқ ярашда сунъий интеллектдан фойдаланадиган таҳдидларни таҳлил қилувчи компанияни сотиб олади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 16 февраль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг 2024 йилги мавсуми доирасидаги танлов ва спорт мусобақалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт ва Маданият вазирлиги раҳбарияти
💬 Матбуот анжумани мавзуси юзасидан саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 2024 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Севара Тўлаганова, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔻 Танқидий фикрлаш 🟰Прогресс
❔ Сизни лидер сифатида тан олишларини истайсизми?
❔ Режалар самарадорлиги ва натижадорлиги аниқ ва юқори бўлиши учун нима қилиш керак?
❔ Бу йўналиш ҳақиқатдан бошқаларга керакми?
〰️〰️〰️〰️
🔍 Бирор иш ёки лойиҳани бошлашдан аввал унга ҳар томонлама танқидий ёндашинг ва "фильтрланг". Қандай саволлар "чиғириғидан ўтказиш" эса юқоридаги инфографикада батафсил кўрсатилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 15 февраль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Xazna” мобил иловаси ва унинг имкониятлари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Гулноза Алимова, АТ Халқ банки ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Республика ҳудудида транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Архив ҳужжатларини махфийликдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Анваржон Алиев, "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✍️14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун
"Бобур – дилбар шахс. Уйғониш даври ҳукмдорининг ҳақиқий намунасидир. У мард ва тадбиркор одам бўлган.
Бобур ўта маданиятли ва жозибали инсонлар орасида энг етук инсонлардан бири эди. Бобур санъат ва, айниқса, адабиётни севарди.
Жавоҳирлаъл Неру
⚡️ Байден сайловолди кампаниялар учун TikTok иловасидан фойдаланишга қарор қилди;
⚡️ Threads ва Instagram платформалари энди сиз обуна бўлмаган аккаунтлардаги сиёсий контентни фаол тавсия этмайди, сиёсатчилар эса бундан "қаттиқ қайғуда";
⚡️ Аксарият америкаликлар ижтимоий тармоқларда янгиликлар олишдан манфаатдор, лекин ноаниқлик хавотирлари ортмоқда;
⚡️ Meta ва TikTok Европа Иттифоқининг контентни модерация қилиш бўйича янги қонунларни қўллаш учун тўлаш керак бўлган "адолатсиз" тўловлари юзасидан судга даъво қилмоқчи;
⚡️ Х контентни модерация қилиш бўйича кичик ички жамоага эга бўлса-да, баъзилар платформа нафрат, сохта порно ва болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материаллари билан курашиш учун кўпроқ нарсага эҳтиёжи мавжудлигини таъкидлашмоқда;
⚡️ Instagramда одамлар кўрадиган контентнинг 40% энди сунъий интеллект бўйича тавсиялардан келиб чиқади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
📌 Батафсил инфографикада.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Такер Карлсоннинг Владимир Путин билан интервьюсидан сўнг X App Store'да 1-рақамли хитга айланди;
⚡️ Finance app Revolut компанияси маълум қилишича, Буюк Британияда қайд этилган фирибгарликнинг қарийб 60 фоизи Meta компанияси иловаларидан келиб чиқмоқда;
⚡️ Meta компанияси Threads'да сиёсий контентни тавсия этмайди;
⚡️ Тадқиқотчиларнинг айтишича, ижтимоий тармоқларнинг алгоритмлари ўсмирларга мисогинистик (хотин-қизларга қарши) контент ва экстремал видеоларни тобора кўпроқ тарғиб қилмоқда;
⚡️ Microsoft компанияси GPT-4 учун "рақобатчилар пайдо бўлишини кутаётганини" маълум қилди;
⚡️ Лондон метрода реал вақт режимида кузатиш учун сунъий интеллект тизимини синовдан ўтказмоқда;
⚡️ Айрим сунъий интеллект билан шуғулланувчи компаниялар рассомларга уларнинг асарларини ўқитишда фойдаланишни рад этишларига имкон бермоқда, бошқалари эса сунъий интеллект моделларини бузадиган воситаларни таклиф этишмоқда;
⚡️ OpenAI, Google, Microsoft ва бошқа компаниялар сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича консорциумга қўшилишмоқда;
⚡️ Америкалик фантаст-ёзувчи Нил Стивенсон сунъий интеллект даврини қандай башорат қилгани ҳақида гапирди;
⚡️ Google медиа этикетлаш стандартини қўллаб-қувватлашда Microsoft, Meta ва Adobe компанияларига қўшилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💬 Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 2023 йилги фаолияти юзасидан ҳисобот берди
Бугун АОКАда Агентлик директори ўринбосари ва мутасаддилар, Миллий кутубхона раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари иштирокида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
⚡️ Йиғилишда 2023 йил давомида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш;
🔵библиография ва кутубхонанинг асосий кўрсаткичлари;
🔵электрон буюртмалар, консервация ва реставрация;
🔵Миллий умумтаълим электрон кутубхона лойиҳаси ижроси;
🔵Илмий кенгаш ҳамда Методик кенгаш фаолияти;
🔵ҳудудий ахборот-кутубхона марказларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш хизматининг эришган натижа-ютуқлари ва бошқа масалалар юзасидан ҳисобот тингланди.
Йиғилиш доирасида республика ахборот-кутубхоналари фаолиятидаги турли муаммо ва камчиликлар ҳам таҳлил қилиниб, тегишли тавсия ва йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👨💻 Ахборот хизматлари фаолиятини янада яхшилаш бўйича ҳамкорлик давом этмоқда
Агентлик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари билан ҳамкорликда уларнинг ишини такомиллаштириш, замонавий талаб ва тенденцияларга мос равишда фаолият юритишлари ва бошқа муҳим-долзарб масалаларда семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда.
Кеча, 8 февраль куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тизим ташкилотлар матбуот котбилари учун “Смарт қурилмаларда монтаж қилиш, ахборот тайёрлаш ва рақамли контент яратиш технологиялари” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган Агентлик бўлим бошлиғи Нурали Орипов ахборот хизматлари фаолиятини тубдан яхшилашда интеграциялашув жараёнини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фаоллик борасида маъруза қилди.
Шунингдек, АОКА Ахборот хизмати бўлими ходими М.Файзиев семинар мавзуси юзасидан амалий-кўргазмали тақдимот орқали зарур йўл-йўриқ, кўрсатма ва тавсиялар берди.
Савол-жавоблар, таклиф ва ташаббуслар билан конструктив мулоқот шаклда ўтган тадбирда матбуот котиблари томонидан келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 9 февраль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Ўзагроинспекция" томонидан амалга оширилган ишлар ва баҳорги мавсумга тайёргарлик
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Холида Шодиева, Инспекция ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Гепатит А касаллиги профилактикасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 8 февраль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Волонтёрлар ассоциацияси раҳбарияти
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📔 Республика миқёсида фаолият юритаётган ноширлик субъектлари фаолияти таҳлили
⏺ Жами нашриётлар сони – 532 та
⏺Ноширлик соҳасида фаолият бошлаган тадбиркорлик субъектлари сони 2019 йилга нисбатан 3,5 баробар (371тага) ошган.
➡️Ноширлик бўйича батафсил маълумотлар инфографикада
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
⚡️ Маълумотлар 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра тақдим этилмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт