📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Microsoft ҳамёнбоп генератив сунъий интеллектни яратиш учун жамоа шакллантирмоқда;
⚡️ Google компанияси Буюк Британия ва АҚШда реклама берувчилар учун сунъий интеллектли чат-ботни ишга туширди;
⚡️ Хитой стартапи очиқ манбали сунъий интеллект "пойгаси"да ғолиб бўлди;
⚡️ Франция назорат органлари ходимлари фаолиятини мониторинг қилгани учун Amazon'ни 34,9 миллион доллар жаримага тортди;
⚡️ OpenAI АҚШ Мудофаа вазирлигига киберхавфсизликни таъминлашда ёрдам беради;
⚡️ Google компанияси қидирув натижаларида сайтларни саралашдаги хатоликларни тасдиқлади;
⚡️ Сунъий интеллект ёрдамида овозни клонлаштириш стартапи 1,1 млрд доллардан юқори нархда баҳоланди;
⚡️ Meta акциялари 2022 йилда пандемиядан кейинги пастлашишдан сўнг рекорд даражада юқорилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Google Play Storeда жосуслик дастурий таъминотини қамраб олган ўндан ортиқ қаллоб кредит иловалари компания тақиқлари ва ўчириб ташлаш ҳақидаги ваъдаларига қарамай ҳанузгача сақланиб қолмоқда;
⚡️ Архитекторларга кўра генератив сунъий интеллект меъморчилик ва бинолар визуализациясида ёрдам бериши мумкин, бироқ уларнинг айримлари сунъий интеллект ишларини тезроқ бажариши нуқтаи назаридан хавфни ҳис қилишмоқда;
⚡️ АҚШ полиция департаменти ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати йўқлиги сабабли нотўғри идентификация ва махфийлик билан боғлиқ хавотирларни таъкидлаб, гумонланувчининг юзини таниб олиш учун дастурий таъминотни ишга туширди;
⚡️ Нью-Гэмпшир Бош прокуратураси овозини Жо Байденга ўхшатиб, одамларни президентлик сайловларида овоз бермасликка даъват қилаётган сунъий интеллект томонидан яратилган робот қўнғироқни текширмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 24 январь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Брифинг
⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: "Янги Ўзбекистон" университетига қабул жараёнлари, аризалар қабули, талаблар ва имтиҳонлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, "Янги Ўзбекистон" университети раҳбарияти
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ўтган йилда эришилган натижалар, кўрсаткичлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Вазирлик бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: 2023 йил давомида оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚡️Google DeepMind олимлари сунъий интеллектли стартапларни яратишни муҳокама қилмоқдалар;
⚡️ Meta сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали сув белгиларини яратиш стандартларини илгари сурмоқда;
⚡️ Google компанияси Буюк Британияда янги дата-маркази учун 1 млрд доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда;
⚡️ Цукербергга кўра, Meta умумий мақсадли сунъий интеллектни яратишни режалаштирмоқда;
⚡️ Бир миллиондан ошиқ обуначиларга эга италиялик блогерлар яна-да қатъийроқ қоидалар ва ва катта миқдордаги жарималарга дуч келишлари мумкин;
⚡️ Қатор муаммоларига қарамай X ижтимоий тармоқларга кириш бўйича кўрсаткичларда Instagram ва Facebookдан кейин учинчи ўринда қолмоқда;
⚡️ OpenAI бош директори Сэм Альтман ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича глобал заводлар тармоғини ташкил этишни режалаштирмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 23 январь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Брифинг
⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Мамлакатимизда иссиқлик таъминоти тизимини яхшилашга қаратилган лойиҳалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Банк активларини ва мамлакатимиз иқтисодиётидаги иштирокини ошириш, мустаҳкам ресурс базасини шакллантириш йўналишидаги ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Зебо Тўхтаева, “Ўзмиллийбанк АЖ” ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Metaнинг таъкидлашича, унинг сунъий интеллект воситалари реклама кампанияларининг даромадини 32% га оширади;
⚡️ OpenAI Аризона штати Университети билан ҳамкорлик доирасида ChatGPT Enterprise'дан тўлиқ фойдаланиш имкониятини тақдим этди, университет сунъий интеллектни курс ишлари, таълим ва кўплаб бошқа мақсадлар учун қўллайди;
⚡️ Google Европа Иттифоқининг рақамли устуворлик қоидаларига жавобан маҳсулотни қайта яратишни режалаштирмоқда;
⚡️ "The wall street journal" сайтига кўра, АҚШ давлат департаменти болалар Instagram ва Facebookда кўпинча жинсий зўравонлик нишонига айланганини таъкидлаган;
⚡️ OpenAI сунъий интеллект ўзини қандай тутиши лозимлигини белгилайдиган қоидаларни аниқлаш учун демократик усуллардан фойдаланиш мақсадида 10та жамоани молиялаштирмоқда;
⚡️ Айова штати TikTok иловасини App Store'да 12+ ёш рейтинги жуда паст деган даъво билан судга берди, даъвога кўра иловада болалар учун мос келмайдиган контентлар мавжуд;
⚡️ TikTokнинг бу йилги сайловлар арафасида дезинформацияга қарши курашга ёндашуви йил бошида тақдим этиладиган ўрнатилган сайлов қўлланмасини қамраб олади;
⚡️ DeepMind, AlphaGeometry томонидан тақдим этиладиган сунъий интеллектнинг янги тизими Халқаро математика олимпиадасининг олтин медал совриндори даражасида геометрик масалаларни ечиши мақсад қилинган;
⚡️ Fairy Trained деб номланган нотижорат ташкилотнинг янги тизими муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунни бузмайдиган сунъий интеллект моделларини баҳолайди ва сертификатлайди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 “Реклама тўғрисида”ги Қонун ЖСТнинг Хизматлар савдоси бўйича бош битимида назарда тутилган меъёрлар билан ўзаро мувофиқлаштирилади
Олий Мажлис Сенатининг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Қонунда интеллектуал мулк, реклама ва давлат божи билан боғлиқ бўлган миллий қонунчиликнинг қатор нормаларини Жаҳон савдо ташкилотининг талабларига уйғунлаштириш мақсадида:
🔵“Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”;
🔵“Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”;
🔵“Реклама тўғрисида”;
🔵 “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”;
🔵“Давлат божи тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилган.
⚠️ Хусусан, “Реклама тўғрисида”ги Қонун Жаҳон савдо ташкилотининг Хизматлар савдоси бўйича бош битимида назарда тутилган меъёрлар билан ўзаро мувофиқлаштирилиб, эркин рақобат муҳитининг яратилиши кўзда тутилмоқда.
😄 Сенаторларнинг фикрича, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимлари талабларига мувофиқлаштириш орқали Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнининг жадаллашишига ҳамда интеллектуал мулк объектларининг ҳимоя қилинишини таъминлашга, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий инвесторларга бир хил шарт-шароитлар ҳамда тенг рақобат муҳити яратилишига хизмат қилади.
➡️ Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❔ АОКАда болалар адабиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўлиб ўтди
Бугун мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари ва болалар ёзувчиларидан иборат Ишчи гуруҳ иштирокида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президентининг болалар адабиётини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш тизимини жорий қилиш, болалар учун машҳур алломаларнинг илмий-маърифий мероси ҳақида улар томонидан ёзилган ҳамда уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолиятига бағишланган махсус, ихчам асарлар яратиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда бугунги кунда ўзбек болалар ва ўсмирлар адабиётининг ҳолати, болаларда китобга бўлган қизиқишни орттириш бўйича илмий ва психологик ёндашувлар, шунингдек, буюк алломалар ва жадидчилик намоёндаларининг болалик ҳаёти ҳақида тарихий ва замонавий қаҳрамонлар образини яратиш, адабиётлардаги мавжуд бўшлиқни тўлдириш масалаларига алоҳида тўхталди.
Шунингдек, болаларда ватанпарварлик туйғусини оширишда, маърифатпарварликни шакллантиришда буюк алломалар ва жадидчилик намоёндаларининг болалик ҳаёти ҳақида тарихий ва замонавий қаҳрамонлар образини яратиш, бугунги адабиётимиздаги бўшлиқни тўлдириш масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди.
Бу борада, болалар ва ўсмирлар адабиёти йўналишида ижод қилаётган адибларнинг индивидуал маҳоратига таянган ҳолда, замон талабларидан келиб чиқиб тарихий, тарбиявий, соғлом ҳаёт тарзи, табиат ва экология, фантастика ҳамда технология ва бошқа эркин мавзуларда ижтимоий буюртмалар асосида замонавий асарлар яратиш таклиф этилди.
Бундан ташқари, ушбу лойиҳага яна бир қанча ижодкор ва соҳа мутахассисларини жалб этиш, шунингдек яратилаётган асарларни ҳар томонлама қизиқарли, оммабоп ва ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, халқаро тажрибага таянган ҳолда муҳокамадан ўтказишга келишиб олинди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📌 16 январь куни макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
➡️ Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Тез кунларда ChatGPTда видео функцияси пайдо бўлади;
⚡️ IBM маълумотга кўра, квант технологиялари киберхавфсизлик борасида юқори хавфга эга;
⚡️ Тадқиқотчиларнинг изланиш натижаларига кўра сунъий интеллект моделлари алдов ва беадаб хатти-ҳаракатларни "ўзлаштириши" мумкин;
⚡️ Европа Иттифоқининг Рақамли бозорлар тўғрисидаги қонунига риоя қилиш учун Apple ўзининг App Store функциясини иккига ажратмоқчи: бири Европа Иттифоқи учун, унда учинчи томонга иловаларни юклаб олиш имконини беради, иккинчиси эса бутун дунё учун;
⚡️ Сунъий интеллект эндиликда сизнинг ёзувингизни кўчириши мумкин;
⚡️ Тадқиқотчилар фикрича, Googleда қидирув функцияси ишлаши ёмонлашган;
⚡️ Австралия юқори хавфли сунъий интеллектдан фойдаланишга мажбурий чекловларни жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда;
⚡️ Ўтказилаётган сўровлардан бирининг натижаларига кўра, дунё миқёсида раҳбарларнинг қарийб тўртдан бир қисми ходимлар сонини камида 5 фоизга қисқартиришини кутмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 18 январь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Брифинг
⚫️Мавзу: Ўтган йилда Прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Бизнес-омбудсман девони томонидан 2023 йилда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар сарҳисоби
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: "Микрокредитбанк" АТБ томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Сарвар Очилов, Банк ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Meta Лондондаги яна бир офисини ёпмоқда: Facebook бош компанияси ўзининг энг йирик халқаро постида яна орқага қайтди;
⚡️ YouTube платформаси реклама блокидан фойдаланганда секинроқ ишламоқда;
⚡️ Халқаро валюта жамғармаси томонидан олиб борилган янги тадқиқот сунъий интеллект ишчиларнинг 40 фоизига муайян шаклда таъсир қилиши ҳақида огоҳлантирмоқда;
⚡️ Google европалик фойдаланувчиларга ўз веб-сервислари орқали маълумот алмашишни тўхтатишга имкон беради;
⚡️ Meta сунъий интеллектни ўргатиш учун "пират" китоблар маълумотлар тўпламидан фойдаланишини тан олди;
⚡️ YouTube, Cartoon Network ва бошқа платформалар болалар тўғрисидаги маълумотлар учун курашни давом эттирмоқда;
⚡️ Сунъий интеллект Марк Цукенбергнинг бош устуворлиги сифатида бўлган Мета-маконни ортда қолдирди, бу ўзгариш компания ишчилари ва аксарият мухлисларни ҳайратда қолдирди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Расмий баёнот
Бош прокуратура томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Nuz.uz интернет сайти мухбири Михаил Довлатов билан боғлиқ ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ҳақидаги сўров хати ижро учун қабул қилинди.
Аниқланишича, суднинг қарорига мувофиқ, "Новости Узбекистана” интернет-нашри мухбири Михаил Довлатовнинг ҳаракатида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли, унга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилиб, журналистнинг бузилган ҳуқуқи тикланди.
Журналист билан боғлиқ ҳолатга алоқадор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланди.
Шу ўринда, мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолияти ва журналистларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун билан қўриқланиши ҳақида яна бир бор эслатиб ўтамиз!
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Veb-sayt
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Instagram асосчилари томонидан яратилган, сунъий интеллект ёрдамида ишловчи янгиликлар иловаси – Artifact ёпилмоқда;
⚡️ Миллий стандартлар ва технологиялар институти сунъий интеллект ҳамжамияти учун қўлланма нашр этди;
⚡️ Microsoft компаниясининг Хитойдаги сунъий интеллект лабораторияси баъзи хавфли сиёсий истиқболга учраши мумкин;
⚡️ TikTok таъкидлашича, ўтказиб юборилмайдиган видеорекламалар жалб қилишга таъсир қилиши мумкин;
⚡️ Сунъий интеллектнинг ўсишига қарамай, йирик технология компаниялари молиявий жиҳатдан консерватив бўлиб қолмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 25 январь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Брифинг
⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: “Ўзархив” агентлиги томонидан амалга оширилган муҳим вазифалар, давлат дастурлари ижроси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Дилноза Комилова, Марказ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори ижроси
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Алишер Сафаров, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔴Киберфирибгарларни фарқлаш усуллари
🔴Киберфирибгарлардан ҳимояланиш йўллари
🔴Киберфирибгарлар "ҳужуми"дан сўнг шахсий аккаунтни "тозалаш" ишлари
🔴Ва ниҳоят киберфирибгарлик турлари
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
👨🏫 Видеороликда мутахассис барчасини мухтасар тушунтиради.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📝 ОАВ ходимларининг интеллектуал мулк ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бўйича саводхонлигини оширилмоқда
Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 23-25 январь кунлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида АОКА ташаббуси билан бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари учун интеллектуал мулк ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазаси ва ушбу масалаларнинг медиа-маконда ёритилиши юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтади.
Бугун бўлиб ўтган ўқув курсларида маҳаллий ва хорижий қонунчиликда интеллектуал мулк ҳамда муаллиф ва турдош ҳуқуқлар таснифлари, уларни муҳофаза қилишда халқаро тажрибалар ҳақида кўргазмали тақдимотлар билан тингловчиларнинг назарий билимлари оширилди.
Шунингдек, мамлакатимизда бу борадаги мавжуд ҳолат, журналистларнинг контент яратишда ўз ҳуқуқларини муҳофаза қилиш масалалари юзасидан амалий мисоллар билан фикр алмашилди.
Интеллектуал мулк ва медиа соҳасининг малакали мутахассис-экспертлари иштирокида ўтказилаётган семинар-тренинглар журналистларнинг бу борадаги малака ва билимларини замонга мос тарзда шакллантиришда хизмат қилиши, шубҳасиз.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⏳ 1993-2023: 20 йиллик w.w.w. кўрсаткичлари
Глобал миқёсда энг оммалашган ва таниқли ижтимоий тармоқлар, веб-сайтларнинг ривожланиш тенденциялари VGraphs веб-ресурси тадқиқоти натижаларида
🖥 Батафил видеода
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💻Киберфирибгарлар тобора аҳолини чув туширишнинг янгидан янги йўллари ва усулларини ўйлаб топишмоқда.
💲 Турли сохта иловаларни фойдаланувчиларга оммавий тарқатиш ва уларнинг ушбу ҳаволага киришларига ҳамда маблағларни "осонгина" ўзлаштириб олишга эришмоқдалар.
⚠️ Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учун яна бир бор фуқароларни огоҳликка чақириб қоламиз!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🇺🇿🇨🇳Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади – Ш.Мирзиёев
Дунёдаги энг катта аудиторияга эга Хитойнинг етакчи газетаси "Жэньминь жибао" яьни “People's Daily”да Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон – Хитой: минг йилликларни қамраб олган дўстлик ва ҳамкорлик” номли муаллифлик мақоласи эълон қилинди.
Мақолада хитой ва ўзбек халқи муносабатларининг узоқ тарихий илдизлари, ижтимоий-маданий, сиёсий ришталари, ўзаро ҳамкорликнинг тадрижий тараққиёт йўли батафсил баён қилинган.
– Биз мамлакатларимизнинг давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, яхши қўшничилик тамойилларига риоя қилиш, ўз тараққиёт йўлини танлашни ҳурмат қилиш, маданий ва цивилизацион ўзига хослик каби туб манфаатларига дахлдор масалаларда бир-биримизни қатъий қўллаб-қувватлаймиз, - дея таъкидлаган Ш. Мирзиёев мақолада.
Шунингдек, муаллиф, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги тижорат, иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик натижаларини рақамларда кўрсатиб, Хитойнинг қашшоқликни бартараф этиш борасидаги муваффақиятлари долзарб ва намунали эканлигини алоҳида қайд этган.
Ўзбекистон-Хитой дўстлигини мустаҳкамлашда халқ дипломатиясининг аҳамияти бугунги кунда тобора яққол намоён бўлмоқда. Биз таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм ва археология соҳаларида маданий-гуманитар алмашинув ва ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам институционал асосларни яратдик. Бу умумий мулкка, халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашувнинг бузилмас асосига айланди, дейилади мақолада.
📌 Мақола билан қуйидаги ҳаволада батафсил танишиш мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 22 январь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Болаларни қамраб олиш кўрсаткичини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ҳарбий прокуратура органлари томонидан Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлаш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шерзод Ҳайитов, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: 2023 йил якунлари, жамиятнинг асосий кўрсаткичлари ҳисоботи
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Шаҳноза Равшанова, "Ўзтрансгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
🗣Хакерлар қонунчилар сунъий интеллектли чат-ботлар билан "ўйнашлари"га имкон яратиб бериш ва бу орқали уларнинг хавфсиз эмаслигини кўрсатиш мақсадида ёпиқ йиғилиш ўтказишди;
🗣Amazon ўзининг янги овозли ёрдамчисини яратишда тўсиқларга дуч келмоқда;
🗣CES 2024 кўгазмасида сунъий интеллект борасидаги суҳбатлар устунлик қилмоқда, чунки компаниялар ўз технологияларига сунъий интеллект каби ёндашмоқдалар;
🗣АҚШда такрор киритилган қонун лойиҳасида белгиланишича, сунъий интеллект томонидан яратилган яланғоч тасвирли суратлар федерал жиноят сифатида қайд этилади;
🗣GPT Store'нинг ишга туширилиши 2007 йилда Facebook платформаси ишга тушганини ёдга солади, чунки компания фойдаланишнинг янги вариантлари учун ишлаб чиқарувчиларни жалб қилишга уринмоқда;
🗣Ота-оналар фарзандлари вафотидан кейин Aмерика ижтимоий тармоқлар компанияларини судга беришди;
🗣OpenAI Петагон билан киберхавфсизлик воситалари устида иш олиб бораётганини маълум қилди;
🗣"Consumer Reports" тадқиқотида юз минглаб компаниялар фойдаланувчи ҳақида маълумотларни Facebookга юборишлари аниқланди;
🗣Ҳисоботларга кўра, YouTube платформасидаги иқлим ўзгариши тўғрисидаги дезинформация тоза энергия афзалликларини инкор этишга ҳамда атроф-муҳит ифлосланишига қарши кураш сиёсатини маломат қилишларга сабаб бўлди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 19 январь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: 2023 йилда санитария-эпидемиология йўналишида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Жисмоний ва юридик шахслар учун банк томонидан тақдим қилинаётган хизматлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Нодирбек Муқимов, "Туронбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❓Матбуот котиби ким ва унинг функциялари нималардан иборат?
❓Ташкилот раҳбари ёки матбуот котиби: қайси бири ташкилотнинг ижобий имиджини кўпроқ таъминлайди?
❓Матбуот котиби иши журналистдан фарқ қиладими?
〰️〰️〰️〰️
⚡️ Медиасаводхонлик лойиҳаси доирасидаги видеороликда ушбу саволларга тўлиқ тавсиф берилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔍 АОКА ҳисобот йиғилиши: коррупция ва манфаатлар тўқнашувига қарши курашиш ҳамда Ички аудит хизмати томонидан амалга оширилган ишлар
АОКА мутасадди ходимлари, ҳудудий бошқармалар ҳамда вилоят, туман АКМ раҳбарлари иштирокида ўтказилган тор доирадаги йиғилишда 2023 йилнинг 2-ярмида Агентлик Ички аудит хизмати томонидан олиб борилган ўрганишлар натижалари баён қилинди.
Хусусан, Пастдарғом, Самарқанд, Каттақўрғон, Жарқўрғон ва Шўрчи туманлари ахборот-кутубхона марказлари фаолияти мисолида танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда муаммоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, Агентлик ва тизим ташкилотлар, ҳудудий бошқармалар, вилоят, туман АКМларида турли шаклдаги коррупцион ҳолатларга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тушунтирилди.
Шу каби вазиятлар кузатилганда ёки аниқланганда АОКА ишонч телефон рақами ёки Call-маркази орқали хабардор қилиш лозимлиги таъкидланди.
Йиғилишда, шунингдек, Ички аудит хизматининг 2024 йил учун тасдиқланган "Йиллик иш режа"га асосан амалга ошириладиган ишлар таништирилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚡️ MediaAyvon-2024: гендер, ҳуқуқ ва медиа-ахборот саводхонлик масалаларининг медиамаконда самарадорлигини баҳолаш
Бугун "Courtyard by Marriott Tashkent"да парламент, вазирлик ва идоралар, академик ҳамжамият ва ННТлар вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида Форум бўлиб ўтди.
Форум доирасида ҳуқуқ, гендер ва медиасаводхонлик каби долзарб мавзулар юзасидан очиқ ва норасмий мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда ижтимоий аҳамияти юқори масалаларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритишда инновацион ёндашувлар бўйича фикр ва тажриба алмашилди.
– Биз медиада ҳуқуқий ва гендер саводхонлик борасидаги ҳозирги хавф-хатарлар ва эришилган муваффақиятларни муҳокама қилиш учунгина эмас, балки янги ечимлар ва стратегияларни топиш мақсадида бу ерда тўпландик. Ҳар кимни фикри эшитиладиган ва инобатга олинадиган муҳитни яратишга интилмоқдамиз, деди АОКА директори А.Ходжаев мулоқот давомида.
Форумда, шу билан бирга, сўз эркинлигини ҳимоя қилишнинг миллий механизмлари ва воситаларининг самарадорлиги, гендер, ҳуқуқ ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот саводхонлиги нуқтаи назаридан халқаро ва миллий ОАВ тенденциялари атрофлича муҳокама қилинди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❔Болага китоб ўқитишни қачон бошлаган маъқул?
❔Фарзандигизни китоб ўқитишга қизиқтириш усуллари
❔ Бола китоб ўқишининг фойдали жиҳатлари
🗣Инфографикада кўрсатилган 10 та асосий тавсия ва қоида саволларга батафсил жавоб беради
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 17 январь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
✅Брифинг
⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларининг янги тартиби
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги раҳбарияти
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
✅ Брифинг
⚫️Мавзу: Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан акциядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Дилноза Собирова, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Расмий баёнот
Nuz.uz интернет сайти ўз саҳифасида мухбир ходими Довлатов Михаил журналистик текширув олиб бораётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланиб, жавобгарликка тортилганлиги юзасидан хабар берди ва бу ижтимоий тармоқларда кескин мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз қонунчилигида журналистлар ҳуқуқлари, ахборот олиш эркинлигига оид масалалар қатор нормалар билан мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 81- ва 82 моддаларида давлат ОАВ фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлаши, шунингдек, цензурага йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланган.
Шунингдек, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ҳамда “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонунларида ҳам журналистнинг дахлсизлиги, унинг ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқлари ва кафолатлари, журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик батафсил тавсифланган.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан муносабат билдиришлари, шунингдек, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги мақсадида аниқ ўрганиш ҳамда тегишли хулоса ва чоралар кўрилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўров хати юборди.
Таъкидлаш жоизки, ОАВ вакилларининг касбий фаолияти давомида тазйиқ кўрсатиш, тўсқинлик қилиш каби ҳолатлар сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасидаги давлат сиёсатига зид бўлиб, Агентлик, ўз навбатида, барча даражадаги давлат идоралари ходимларини ахборот қонунчилиги ҳамда журналистлар ваколатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт