aoka_uz | Неотсортированное

Telegram-канал aoka_uz - AOKA - Rasmiy kanali

18468

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Подписаться на канал

AOKA - Rasmiy kanali

📢 14 декабрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


✅Брифинг
Мавзу:
Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев


✅ Матбуот анжумани
Мавзу:
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ томонидан қиш мавсумига тайёргарлик ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: "Иссиқлик электр станциялари" АЖ раҳбарияти

✅ Брифинг
Мавзу:
Кўп қаватли уйларни қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 14:00
Иштирок этади:Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Обиджон Мўминов


✅ Брифинг
Мавзу:
Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Иззатбек Жўраев

✅ Брифинг
Мавзу:
Ёшларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва бандлигини таъминлаш
Вақти: 17:00
Иштирок этади: Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги департамент раҳбари Азим Холмаҳматов

👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📣 Ўзбекистоннинг янги медиа ландшафтини ривожлантириш дастури ишга туширилмоқда

Кеча 12 декабр куни пойтахтимиздаги "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва ЮНЕСКО билан ҳамкорлигида, Швейцария элчихонаси ҳамда Шейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) кўмагида амалга оширилиши мақсад қилинган "Янги медиа трансформация бўйича дастур"ни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда АОКА ҳамда мутасадди халқаро ва маҳаллий ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимлари, соҳа экспертлари ва мутахассислар, ОАВ ва медиа, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

📌 Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 12 декабрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: "Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" ва "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази"нинг устувор вазифалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, яратилган шароитлар ҳамда қамров даражасини ошириш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Янги Ўзбекистон - рақобатбардош маҳсулотлар юрти" ғояси асосида экспортчи корхоналарни кенг қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Азимжон Аҳмаджонов, Экспортни рағбатлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш борасидаги ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Эркин Мажидов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🟢 Ўзбекистон Очиқ маълумотлар портали "Open Data Institute"нинг олтин даражадаги сертификатига сазовор бўлди

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Gold level” олтин даражадаги сертификатини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида: "Open Data Institute" томонидан тақдим этиладиган турли даражадаги сертификатларни дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва портал олган.

Энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган атиги 3 та сайтдан бири – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти - stat.uz. бўлса, “Gold level” олтин даражадаги сертификатга эга бўлган жами 9 та сайт ва порталдан бири – data.egov.uz – Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали ҳисобланади.

🌐 Очиқ маълумотлар сертификати очиқ маълумотларнинг сифатли нашр этилишини баҳолаш ва тан олиш учун Очиқ маълумотлар институти томонидан ишлаб чиқилган ва қўллаб-қувватланадиган бепул онлайн воситадир.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Бугун Тошкентда жадидчилик ҳаракатига бағишланган йирик халқаро конференция бошланади

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида жорий йилнинг 11 – 12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусида халқаро илмий конференция ташкил этилмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇺🇿 10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Давлат мадҳияси суверенитет рамзи бўлиб, қонунчиликда Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган.

Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.

Мустақил Ўзбекистон мадҳияси ҳамиша жаҳон миқёсида турли майдонларда баралла жаранг сочсин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
1-модда.


Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз, миллий ва умуминсоний қадриятларимиз, ижтимоий адолат ва бирдамлигимиз, демократия ва давлат суверенитети принципларига содиқлигимизнинг қонуний кафолатидир.


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан барча Ўзбекистон аҳлини қутлайди!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢6 декабрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

✅ Мавзу: Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституция байрамини юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилган ишлар
Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

✅ Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, импорт босувчи сифатли маҳсулотлар турини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси раҳбарияти

✅Мавзу: Ўзбекистонни минтақавий IT-марказга айлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Маҳлиё Муҳсинова,
IT Park директори ўринбосари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

#Mediasavodxonlik

⚠️ Ўзбекистонда амалдаги қонунчиликда нафақат юзма-юз ҳолатда, балки ижтимоий тармоқлар орқали бир фуқаронинг бошқа фуқарони таҳқирлаши, яъни ҳақорат қилиши жавобгарликка сабаб бўлади.

Ижтимоий тармоқлар орқали муайян шахсга нисбатан қонунга зид келувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилганда қандай жавобгарликлар белгиланади?

Ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилинганлик далилларини қандай тақдим этиш мумкин?

▶️ Медиасаводхонлик видеодарсларининг навбатдаги сонини диққат билан томоша қилинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиздан хабардор бўлинг.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇺🇿 Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганига 34 йил тўлди

1989 йил 1 декабр куни Қорақалпоғистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қорақалпоқ халқини ушбу байрам билан самимий қутлайди. Қардош элатга омонлик, фаровонлик, барқарор тинчлик ва юрт равнақини тилайди!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Тажрибали матбуот котиби инқирозли вазиятларда қандай йўл тутиши керак?

"10 дақиқа ичида ўта муҳим қарор қабул қилиш жуда қалтис ҳолат, аммо инқирозли вазиятларда ундан ҳам қисқа вақт ичида қарор қабул қилишга тўғри келади", — дейди Жонатан Чарлз.

АОКА да икки кун аввал бўлиб ўтган ўқув семинарнинг иккинчи қисми бугун “Инқирозли вазиятлардаги коммуникация” мавзусида давом этди.

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабатининг Алоқалар бўйича маслаҳатчиси Жонатан Чарлз ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Матбуот котиби мавзу доирасидаги масалалар бўйича инқирозли вазиятларда ҳолатни тўғри баҳолай олиши, коммуникация усулларини мақсадли қўллаши ва режалаштириши муҳимлиги таъкидланди.

Ўқув семинари амалий машғулотлар тарзида қизиқарли бўлиб ўтди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш асносида фаолиятлари давомида фойдаланишлари ва қўллашлари учун зарур билим, кўникма ҳамда тажрибага эга бўлишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 30 ноябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

✅ Мавзу: Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш йўналишидаги ишлар
Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

✅ Мавзу: Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган лойиҳалар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Зебо Тўхтаева, "Ўзмиллийбанк" АЖ ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 29 ноябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

✅ Мавзу: “Яшил водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси юзасидан
Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Рустамбек Эшбеков, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари

✅ Мавзу: Ташқи меҳнат миграцияси масалалари юзасидан аҳолидан тушган мурожаатлар таҳлили
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари

✅ Мавзу: “Ватан таянчи” ҳаракати аъзолигига қабул қилиш, ҳаракатнинг асосий фаолияти йўналишлари
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Баҳром Зулфиқоров, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Тажрибали матбуот котиби қандай малака ва кўникмага эга бўлиши лозим?

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат органлари ва ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабатининг Алоқалар бўйича маслаҳатчиси, моҳир эксперт Жонатан Чарльз семинарда “Журналистикадан узоқлашиб, ҳақиқий матбуот котиби сифатида ишлаш: бу жараёнда режалаштиришнинг аҳамияти” юзасидан кўргазмали воситалар билан тақдимот ўтказди.

Хусусан, матбуот котиби оммавий ахборот воситалари вакилларидан фарқли ўлароқ, асосий маълумотни ажрата олиши, шунингдек, муаммо билан бирга масалага ечим ҳам кўрсата олиш қобилиятига эга бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Соҳа доирасидаги масалалар бўйича маълумотларни таҳлил қила олиши, ОАВда ёритиладиган асосий мазмун акс этган қисқача хабарни ишончли ва холис тайёрлай олиши зарурлиги қайд этилди.

Ўқув семинари ўз моҳиятига кўра матбуот котиблари фаолиятини янада яхшилашда аҳамиятли ва савол-жавоблар тарзида ўта қизиқарли бўлиб ўтди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇦🇿Нодавлат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш тизими Озарбайжон мисолида

Жорий йилнинг 26-30 ноябрь кунлари Озарбайжон Республикаси таклифи ва ташаббуси билан Ўзбекистон Президенти Администрацияси, АОКА, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар ассоциацияси ҳамда ННТ раҳбарларидан иборат делегация ушбу давлатда амалий ташриф билан бўлишади.

Ташриф давомида Шуша, Фузулий районларидаги бунёдкорлик ишлари, шунингдек, нодавлат ташкилотлари, шу жумладан, замонавий медиа тизимининг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш фаолияти билан яқиндан танишиш, тажриба алмашиш мақсад қилинган.

27 ноябрь куни Фузулий шаҳридаги Ўзбекистон давлати томонидан беғараз қурилган Мирзо Улуғбек номидаги 1-сонли мактабда Озарбайжон -Ўзбекистон нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлик I форуми бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Қорабоғ озодлиги йўлида жангда шаҳид кетганлар учун ҳурмат бажо келтирилди.

Форумда сўзга чиққанлар ўзбек-озар халқининг азалий бирдамлиги, қардошлиги ва яқин дўстона муносабатларини алоҳида эътироф этишди. Келгусида алоқаларни янада мустаҳкамлашда нафақат давлат органлари, муассасалар, балки нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳаракатлар ва бирлашмалар даражасида ҳам ҳамкорликни кучайтиришнинг зарурати ва аҳамияти қайд этилди.

Шунингдек, тадбирда ўзбекистонлик ННТ раҳбарлари фаолиятлари тўғрисида тақдимот ўтказишди.

Форум якунида Озарбайжон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларига икки мамлакат Фуқаролик жамияти вакиллари мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Эслатиб ўтамиз, ташриф 30 ноябрга қадар давом этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Саида Мирзиёева, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси:

«Биз миллатимиз оталари Беҳбудий, Мунаввар қори, Фитрат, Авлоний, Чўлпон, Ибрат бошлаб берган йўлдан бормоқдамиз. Уларнинг орзу-умидларини байроқ сингари баланд тутган эканмиз, жамиятимизда илмга интилиш, эркинлик, адолат ва равнақ каби қадриятлар янада чуқур қарор топмоқда».

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 13 декабрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, грипп ва ЎРВИ касалликларини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий узлуксиз шаклини жорий қилиш
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Чарм-пойабзал саноатига 30 дан ортиқ нуфузли хорижий брендларни жалб қилиш ҳисобига қўшилган қийматни 5 баробарга ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Акбар Султанов, "Ўзчармсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

#жадидчилик

Абдулла Авлоний:

“Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир”.

11-12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида қатор мутасадди ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтмоқда.

Маҳаллий ва хорижий олимлар, кенг жамоатчилик, ёшлар, ОАВ ва медиа вакиллари иштирокида ўтаётган нуфузли тадбир Миллатимизнинг маърифатли аждодлари ва миллий тарихимизни нафақат келажак авлодга, балки туркий давлатларда ҳам янада кенгроқ танитишга хизмат қилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

#Mediasavodxonlik

Ёлғон хабар ва ноқонуний маълумотларни бўлишиш учун ҳам жавобгарлик борлигини биласизми?

❗️Ҳар қандай ахборотни тарқатишдан аввал манбанинг ишончлигини текширинг. Фейк ва дезинформациялардан йироқ бўлинг!

Бу нафақат сизнинг ҳуқуқингиз, балки жамият олдидаги бурчингиз ҳамдир.

📹Батафсил видеода танишинг.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 11 декабрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномаси(контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарори шарҳи
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш йўналишидаги ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: 12-14-декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирлари ҳақида
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Гулноза Шарафова, Фанлар академияси ахборот хизмати

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Бугун, 7 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Агентлик раҳбарияти ва ходимлари, тизим ташкилотлар ҳамда ҳудудий бошқармалар мутасадилари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

"Жорий йилда ўтказилган референдумдан сўнг, Конституциямиз ҳам мазмунан, ҳам шаклан мутлақо янгиланди, яъни 65 фоиз қисми халқ таклифлари асосида шакллантирилди ҳамда унда барча аҳоли қатлами манфаатлари инобатга олинган", — дея таъкидлади Асаджон Ходжаев табрик сўзи давомида.

Шунингдек, тадбирда янги таҳрирдаги Бош қомусимизда инсон қадр-қиммати энг олий қадрият сифатида мустаҳкамлангани қайд этилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢7 декабрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

✅ Мавзу: Автомобил йўллари давлат кадастрининг
юритилиши ҳақида
Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

✅Мавзу: Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари

✅Мавзу: Миллий антидопинг агентлиги томонидан Ўзбекистон-2030 стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Аъзамжон Солиев, Агентлик бошқарма бошлиғи

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢5 декабрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

✅ Мавзу: Гепатит С касаллигига қарши курашиш мақсадида олиб борилаётган ишлар
Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

✅Мавзу: "Ўзбектелеком" АКнинг IPO давлат дастурида иштироки юзасидан
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Тимур Мамажонов, "Ўзбектелеком" АК ахборот хизмати раҳбари

✅Мавзу: Cолиқ тизимини маҳалла даражасига тушириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⏺Вақти: 14:00
⏺Иштирок этади: Дилдора Ҳошимова, Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

✅ Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
"9-декабр — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни"га бағишланган Аксилкоррупция ойлиги доирасида Агробанк томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Агробанк АТБ раҳбарияти

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢4 декабрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

✅ Мавзу: Янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти
Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари

✅Мавзу: Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Холида Шодиева, "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати раҳбари

✅Мавзу: “Ёшлар бандлиги дастурлари” ижроси юзасидан
амалга оширилаётган ишлар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Фазлиддин Анваров, Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢1 декабрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

✅ Мавзу: Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни мазмун-моҳияти
Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари

✅ Матбуот анжумани

🔹Мавзу:
Мактаб ўқитувчиларининг малака оширишга бўлган эҳтиёжларини диагностикадан ўтказиш жараёнлари
🔹Вақти: 12:00
🔹Иштирок этади: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти раҳбарияти ва мутасаддилари

✅Мавзу:
Ўрмонларни муҳофаза қилиш бўйича 2023 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Миржавлон Ҳамидов, Ўрмон хўжалиги агентлиги бошқарма бошлиғи

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🖥 Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Telegram каналида фаол блог юритишни, обуначиларингиз сони табиий равишда ортиб боришини истайсизми?

🗣️ Унда видеолавҳада келтирилган «5 та лайфхак»ни албатта қўлланг!

▶️ Батафсил: видеода

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

❗️ Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган мобил илова яратилади

«Ёшлар учун минг китоб» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

📚 Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилиниб, «Ёшлар учун минг китоб» лойиҳаси амалга оширилади.

Китобларни таржима қилиш ва нашр этиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1️⃣-босқичда — Экспертлар кенгаши томонидан ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади;

2️⃣-босқичда — аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун дастлабки рўйхат Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади ҳамда бу орқали якуний рўйхат шакллантирилади.

⚫️Лойиҳа доирасида ҳар йили нашр этиладиган китоблар рўйхатига камида 20 фоиз илмий-оммабоп асарлар киритилади.

🗓 2023–2024 йилларда дастлабки танланган 50 номдаги китобни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш чоралари кўрилади.

🔎 Китобларни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ давлат харидлари талабгорлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш ҳамда тендер ўтказиш орқали амалга оширилади.

📲 Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган ва аҳоли томонидан бепул фойдаланиладиган махсус мобил илова яратилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇺🇿 🇦🇿Ўзбекистон - Озарбайжон ҳамкорлиги доирасида ННТни қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзоланди

Маълум қилинганидек, ўзбекистонлик делегация аъзолари айни кунларда Озарбайжон давлатида нодавлат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятини давлат томонидан қўллаб- қувватланиши борасида тажриба алмашмоқда.

28 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Нодавлат ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Ўзбекистон ННТМА ҳамда ННОларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ўртасида ҳамкорлик меморандимуми имзоланди.

Бундан кўзланган мақсад - икки давлат аҳолиси учун ижтимоий аҳамиятга эга, шунингдек, ижтимоий фойдали келишувларни амалга ошириш ва мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий ҳамда ижтимоий- сиёсий ҳаётнинг муайян масалаларини ҳал этишда ННТларнинг ролини оширишдан иборат.

Меморандум имзолаш маросимидан сўнг икки томон вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида келгусидаги ҳамкорлик чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Савол-жавоб тарзида ўзаро тажриба алмашилди.

30 ноябрга қадар давом этадиган ташриф кун тартибидан Озарбайжоннинг кўплаб ҳукумат ва нодавлат ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш, турли форматдаги учрашувлар ўрин олган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎙️ Ўзбекистонда кўзи ожизлар учун илк бор "Гапирувчи" онлайн аудиокитоблар кутубхонаси ишга туширилди

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ёшлар ишлари агентлиги матбуот-клуби залида кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва бепул аудиокитобларнинг биринчи онлайн кутубхонаси "Kitob Plus" лойиҳасининг гибрид форматдаги тақдимоти бўлиб ўтади.

"Kitob Plus" лойиҳасида 500 та аудио китоб ва 300 та радио спектакль тақдим этилиши мўлжалланган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 70 мингдан ортиқ кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар бўлиб, улар ҳар куни ахборотдан фойдаланиш ва махсус технологияларнинг етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

📝 Лойиҳа тақдимотида:

🔹маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, шунингдек, блогерлар;

🔹кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар, уларнинг оила аъзолари ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодаловчи жамоат ташкилотлари;

🔹таълим, ахборот технологиялари ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи давлат органлари вакиллари;

🔹ҳамкорлар ва "Kitob Plus" лойиҳасини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор бизнес вакиллари иштирок этиши мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📣 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси “PressPhoto.Uz” фото агентлиги билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон фотожурналистлар нигоҳида — 2023” фотокўргазмаси ўтказилишини эълон қилади.

📸 Фотокўргазма -

● мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини фотосуратлар орқали оммага кенг намойиш этиш;

● фотожурналистиканинг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш;

● журналистиканинг мазкур йўналишида фаолият юритаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

● Фотокўргазмада маҳаллий ва хорижий ОАВ фотомухбирлари, мустақил фотожурналистлар ҳамда талабалар иштирок этиши мумкин.

🔹 Батафсил

📞 Мурожаат учун телефонлар:
▫️ (71) 244-64-62
▫️ (71)
244-37-87.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Подписаться на канал