Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz
📢 28 ноябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
✅ Мавзу: Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш соҳасида амалга оширилган ишлар
⏺Вақти: 10:00
⏺Иштирок этади: Отабек Усмонов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
✅ Мавзу: Ичимлик ва оқова сув тармоқларига зарар етказиш ва ноқонуний уланишга нисбатан бериладиган ҳуқуқий баҳо юзасидан
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари
✅ Мавзу: "Ўзбекистон 2030" стратегиясида "Ўзархив"агентлигига белгиланган вазифалар ижроси
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Улуғбек Юсупов, "Ўзархив"агентлиги директори
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 27 ноябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
✅ Мавзу: "Ёшлар бандлиги дастури" доирасида амалга оширилган ишлар хусусида
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Фахриддин Ҳайитов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
✅ Мавзу: 2023 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Омбудсманга фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг натижалари
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Фотима Мадраҳимова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✔️ Ўзбекистон делегацияси Туркияда “International strategic communication summit 23” халқаро саммитида иштирок этмоқда
Жорий йилнинг 24-25 ноябрь кунлари Истанбулда Туркия Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот ва коммуникациялар Департаменти ташаббуси билан “International strategic communication summit 23” халқаро саммити бўлиб ўтмоқда.
Гибрид форматда ўтаётган саммитда кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари, эксперт ва мутахассислар, маърузачилар, бир нечта давлат делегациялари, шу жумладан, АОКА, Тараққиёт стратегияси маркази, ЎзЖОКУ раҳбариятлари иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида, БМТнинг глобал коммуникациялар бўйича Бош котиби ўринбосари Мелисса Флемингнинг видеомурожаати тақдим этилди.
Шунингдек, саммитда Туркия Республикаси Президенти Реджеп Тайип Эрдоганнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган видеомурожаати ҳам эшиттирилди.
Маълумот учун: Stratcom платформаси 2021 йилда жамоатчилик ва стратегик алоқа соҳасида глобал ўзаро ҳамкорлик марказини барпо этиш мақсадида яратилган бўлиб, ўтган бир йил вақт давомида давлат сектори, оммавий ахборот воситалари, академик доиралар, фуқаролик жамиятининг инстиутлари ҳамда хусусий секторни стратегик алоқа соҳасида бир мақсад йўлида бирлаштиришга хизмат қилиб келмоқда.
📌 Батафсил
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ АОКА ходимларнинг илмий даража эгаллашларини қўллаб-қувватлайди
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида АОКА Ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, ЎзЖОКУ мустақил тадқиқотчиси Канат Алимжанович Абдикаримовнинг "Медиа соҳаси ривожланиши босқичида медиасаводхонлик тушунчаси таснифи" мавзусида илмий мақоласи эълон қилинди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Meta тадқиқотчиларга Facebook ва Instagramдаги ҳамма учун очиқ бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконини берувчи Meta Content кутубхонаси ва APIни ишга туширди;
⚡️ Twitter / X нацизмга оид контент Apple рекламаси қаторида кўрсатилганини тасдиқлади;
⚡️ Anthropic сунъий интеллект бўйича ёрдамчисининг яхшиланган версияси – Claude 2.1ни ишга туширди, у каттароқ ҳажмли контекст, аниқлик ва интеграция имкониятларига эга;
⚡️ Twitterнинг ишонч ва хавфсизлик бўлими собиқ раҳбари Дел Харви контентни модерация қилиш ва генератив сунъий интеллект уни қандай қийинлаштириши ҳақида маълум қилди;
⚡️ OpenAIнинг вақтинчалик бош директори ижтимоий тармоқларда одатий корпоратив фильтрланмаган мулоҳазаларини эълон қилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ "Коррупцияга қарши курашда ОАВнинг роли" мавзусида давра суҳбати ўказилди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизим ташкилоти – Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган "Аксилкоррупция ойлиги" доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик, ошкоралик, шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйишда медиа вакилларининг роли катта ва аҳамиятли эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишда ҳар бир соҳада ушбу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилиши лозимлиги қайд этилди.
Ўз ўрнида, Ўзбекистонда ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича АОКА ваколатли орган эканлигини ҳисобга олган ҳолда бу борада превентив чоралар ишлаб чиқилгани ва ижроси назоратга олингани ҳақида маълумот берилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📔 “Буюк ипак йўли бўйлаб” XI Қозоғистон халқаро китоб ва полиграфия кўргазмасида ўзбекистонлик соҳа вакиллари иштирок этмоқда
Жорий йилнинг 22-24 ноябрь кунлари Олмаота шаҳрида “Буюк ипак йўли бўйлаб” XI Қозоғистон халқаро китоб ва полиграфия кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмада Марказий Осиё мамлакатларидан ёзувчи ва шоирлар, ноширлар, китоб-савдо ташкилотлари иштирокида давра суҳбатлари ва ижодий учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Бундан ташқари, кўргазма доирасида 2021-2023 йилларда чоп этилган китоблар орасида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади. Танловда 7 та номинация: "Йил китоби", "Энг яхши бадиий нашр. Проза", "Энг яхши бадиий нашр. Поэзия", "Энг яхши ўқув нашри", "Болалар ва ёшлар учун энг яхши бадиий-маърифий китоб", "Мамлакат ҳақидаги энг яхши фотоальбом: тарихи, маданияти, географияси ва бошқалар”, “Энг яхши таржима нашр” ғолиблари аниқланади.
Маълумот учун: ушбу халқаро тадбир 2007 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда ва унда ҳар йили 15 дан ортиқ хорижий давлатнинг 50 яқин нуфузли нашриёт, матбаа корхона, китоб савдоси ташкилотлари ва соҳа мутахассислари иштирок этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 22 ноябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида белгиланган вазифалар ижроси
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Умида Тухташева, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Президент раислигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер ҳисобини юритиш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Неъматжон Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#xushxabar
📢 2024 йил учун Давлат бюджетида Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси харажатлари учун қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари ва харажатлари, маҳаллий бюджетлар ва Давлат мақсадли жамғармаларига оид лойиҳада кўзда тутилган тадбирлар, уларни молиялаштириш манбааларига оид маълумотлар чуқур таҳлил қилинганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
💰 Эътирофга лойиқ жиҳати, 2024 йил учун Давлат бюджетида ёшларга кутубхонадан кечки вақтда фойдаланиш учун қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси харажатлари учун қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Amazon Web Servicesнинг сиздирилган электрон хати компания янги сунъий интеллект маҳсулотлари устида иш олиб бораётганини очиқлади;
⚡️ businessinsider.com сайтида эълон қилинган хабарга кўра Илон Маск Марк Цукенбергни рақиб сифатида кўриши мумкин, бироқ Meta раҳбари ҳеч қачон Х эгасига нисбатан қизиқиш билдирмаган;
⚡️ Meta таъкидлашича, иловалар магазинлари ёшни аниқлаш бўйича жавобгарликка эга бўлишлари лозим;
⚡️ Тадқиқотларга кўра сунъий интеллектнинг жорий этилиши компанияларга булутли технологиялар учун харажатларни камайтириш имконини бермайди;
⚡️ Сунъий интеллект компаниялари ўзларининг глобал маълумотлар таъминоти занжирида билмаган ҳолда вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланмоқда;
⚡️ Microsoft бир нечта янги сунъий интеллект маҳсулотлари, шу жумладан янги киберхавфсизлик ечимлари, инфратузилмани мустаҳкамлаш ҳамда сотиш ва хизмат кўрсатиш учун иккинчи пилот имкониятларни эълон қилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 20 ноябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Давлат кадастрлари палатаси томонидан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлили
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Муножат Садриддинова, Кадастрлар палатаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌳 Олмалиқда "Матбуот котиблари боғи" ташкил қилинди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан ҳамкорликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.
Пресс тур давомида “Олмалиқ КМК” АЖ Ахборот хизмати ҳамда комбинат фаолияти, шу жумладан, Ўзбекистон тарихидаги энг йирик инвестиция лойиҳаларидан бири бўлган “Ёшлик 1” конини ўзлаштириш жараёнлари билан танишдилар.
Шунингдек, пресс-тур доирасида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиш масадида Агентлик ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда матбуот котиблари билан биргаликда дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди.
Комбинат спорт мажмуаси ҳудудида ташкил қилинган боғда кўплаб мевали ва манзарали дарах кўчатлари ўтқазилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ АОКАда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун Агентликда ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейро бошчилигидаги делегация билан расмий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда ахборот соҳасидаги изчил ислоҳотлар, матбуот эркинлиги ва давлат органларининг очиқлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ижобий фикр билдирилди.
Шу билан бирга, Тереза Рибейро хоним дунё миқёсида хотин-қизларга нисбатан онлайн зўравонликларни олдини олиш, турли кибербуллинг ва камситишлар, тазйиқларга қарши курашиш олиб борилаётганини таъкидлаб, бу борада Ўзбекистонда жуда кенг кўламли ишлар амалга оширилгани, хусусан, қонунчиликда ҳам аёлларнинг ҳимояси мустаҳкамлангани таҳсин ва ҳурматга сазовор эканлигини қайд этди.
Ўз ўрнида, АОКА директори Асаджон Ходжаев мамлакатимизда ахборот соҳасини демократлаштириш, жамиятда жамоатчилик назоратини такомиллаштириш, бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш борасида Агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан, муҳокамалар босқичи якунланган "Ахборот кодекси" лойиҳаси тўғрисида маълумот берди.
Учрашувда, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишлари муҳокама қилинди. ОАВ, масс-медиани ривожлантириш борасида янги лойиҳалар ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
☎️ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон аҳолисининг Агентлик ваколати доирасидаги мурожаатларини қабул қилиш ва уни қонунчилик асосида ўрганиш мақсадида Ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилган.
♾ Агар сизда:
🌐 Ахборот-кутубхона фаолияти, китоблар ва бошқа зарур архив-ҳужжатлар билан электрон ишлаш тартиби;
🌐 нашриёт-матбаа, оммавий ахборот воситаларининг муайян турини очиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш;
🌐 мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, Ахборот агентликларининг ишлари юзасидан савол ёки шикоятингиз бўлса;
Шунингдек, Агентлик ва унинг вилоятлардаги бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари ходимларининг коррупцион ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлсангиз –
☎️ 1213 қисқа рақами ёки (71) 244-23-34 "Ишонч телефон"ларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
🔻 Мурожаат қилишда жисмоний ёки юридик шахс фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, юридик шахснинг номи, жавоб юбориладиган почта манзили ва боғланиш учун алоқа телефон рақами, шунингдек хабарнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотларни тақдим этиши шарт.
⏳ Агентлик ишонч телефонларига душанбадан жумагача соат 9:00дан 18:00га қадар (тушлик вақти: 13:00дан 14:00гача, шанба ва якшанба дам олиш кунлари) қўнғироқ қилиш мумкин.
✅ Бунда мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаат мазмуни ва тақдим этган маълумотнинг махфийлиги кафолатланади.
📔 “Ишонч телефони” орқали қолдирилган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида кўриб чиқилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Жорий йилинг 6-10 ноябрь кунлари турли давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб борувчи, шунингдек, Миллий кадрлар захирасига киритилган бир гуруҳ ўзбекистонлик раҳбар аёллар Францияда “Лидер аёллар” стажировка дастури доирасида малака оширди.
Стажировка дастурида эгалланган тажрибалар асосида, эндиликда, Ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентликлари ҳамкорлигида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбар аёллари учун ўқув семинарлари ташкил этиш мақсад қилинган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Facebook қандай ҳолатларда верификация (тасдиқ) белгисини бермайди?
Кўк рангли тасдиқ белгиси, верификация олиш тартиби ҳақида видеоролик орқали хабардор қилган эдик. Бу бўйича ўтказилган сўровномадан сўнг, Facebook қандай ҳолатларда верификация бермаслигини ҳам эслатиб ўтамиз.
📹 Батафсил видеороликда
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️Европа Иттифоқи қонун чиқарувчилари йирик технология компанияларидан шифрлашга таъсир қилмасдан болалар порнографиясига қарши курашишни талаб қилувчи қоидаларни қўллаб-қувватлайди;
⚡️YouTube видеолар секин юкланишида реклама блокловчиларни айбламоқда;
⚡️Илон Маскнинг айтишича Grok чат-боти келгуси ҳафтадан Х Premium+ обуначилари учун ишга тушади;
⚡️АҚШ сенаторлари Х ни террорчилик ташвиқотидан фойда олишда айбламоқда;
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📝 Ноширлар иштирокида соҳага оид муаммолар таҳлил қилинди
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг масъул раҳбар ва ходимлари ҳамда ноширлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ноширлик фаолияти билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
АОКА томонидан ўтказилаётган таҳлиллар ва жамоатчилик назорати хулосаларида айрим камчилик ва муаммоларга дуч келинмоқда. Айниқса, янги ташкил этилган нашриётларда баъзан эътиборсизликка йўл қўйилаётгани ёки уларда фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг малакасизлиги оқибатида қонун талабларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.
Муҳокамаларда ноширларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш, амалдаги қонун ҳужжатларига нашриётлар ходимлари, шу жумладан, бош муҳаррир, мусаҳҳиҳ, техник муҳаррирларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятларини белгилаш, бунинг натижасида соҳанинг етук ва малакали мутахассисларидан иборат экспертлар гуруҳини шакллантириш лозимлиги айтиб ўтилди.
Тадбирда билдирилган таклиф ва ташаббуслар келгусида ноширлик соҳасини янада ривожлантиришга ҳамда мамлакатимизда китоб мутолааси маданиятини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
✍️ Батафсил
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 24 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: 2023 йил январь – октябрь ойларида экспорт кўрстакичлари бажарилиши
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Сарвиноз Шералиева, “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Электротехника саноати корхоналарининг 10 ойлик фаолияти таҳлили
⏺Вақти: 14:00
⏺Иштирок этади: Намоз Толипов, "Ўзэлтехсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: “Ўзбекистон – 2030” стратегияси: Инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Олимжон Тўйчиев, Инновацион ривожланиш агентлиги директори
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❕Сунъий интеллект ва бошқа технологиялар ривожланган даврда китоб ўқишга зарурият борми?
❕Китобхонлик “Альцгеймер” касаллигини олдини олишни кафолатлайди(ми)?
❕ Китобхонлик шахснинг ўзига бўлган ишончини оширадими?
❕ Ақлли бўлиш учун нечта китоб ўқиш керак?
❕ Мутолаани қайси китобни ўқишдан бошлаш керак?
❕ Шахс ривожланишида мутолааа аҳамияти ва заруратининг 8 та сабабини билишни истайсизми?
😉😉😉😉😉😉
🚫Факт: Ҳаётида кўп китоб ўқиганлар мутолаа қилмайдиганларга қараганда ёшга боғлиқ хотира пасайиши ва когнитив қобилиятнинг ёмонлашишига кечроқ дуч келади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 23 ноябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва энерго тежамкорлик йўналишидаги ишлар
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Фахриддин Нуралиев, "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: “Ўзбекистон – 2030” стратегияси: Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш борасида қилинган ишлар
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Баҳодир Абдикаримов, Маданий мерос агентлиги директори
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ АҚШ президенти Жо Байден Threads иловасида "пайдо бўлган" заҳотиёқ шарҳлар "ёмғирдек ёғилди";
⚡️ Сўровнома натижаларига кўра ёш сайловчилар ижтимоий тармоқларни АҚШдаги ихтилофда айблашмоқда;
⚡️ Франция, Германия ва Италия сунъий интеллектни тартибга солиш бўйича келишувга эришди, асосий эътибор технологиянинг ўзини чеклашдан кўра тизимлар қандай қўлланилишини тартибга солишга қаратилган;
⚡️ Meta контрафакт сотувчиларига қарши Louboutin билан биргаликда судга даъво киритди;
⚡️ Wall Street шарҳлар ёзиш учун сунъий интеллект дастурини жорий қилмоқда;
⚡️ "TIME" журнали 2023 йилнинг энг таъсирли суратларини эълон қилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Google Chrome браузерида учинчи томон cookie файлларини босқичма-босқич бекор қилиш режаларини эълон қилди, бунда фойдаланувчиларнинг 1 фоизи учун синов муддати келаси йилнинг бошида бошланади;
⚡️ Европада сунъий интеллект тўғрисидаги қонун бўйича музокаралар "боши берк кўчага" кириб қолди;
⚡️ Microsoft кўзи ожизлар учун сунъий интеллект ёрдамида мижозларга хизмат кўрсатишни таклиф қилади;
⚡️ Proton Mailнинг янги асосий шаффофлик хусусияти фойдаланувчиларга электрон почта манзилларини текширишга имкон бериш учун блокчейн технологиясидан фойдаланади;
⚡️ TikTok антисемитизм бўйича танқидлар остида қолмоқда;
⚡️ Италия монополияга қарши идораси Meta бренд контентни қандай маркирлашини ўрганмоқда;
⚡️ Буюк Британиянинг сунъий интеллект ва интеллектуал мулк бўйича вазири Жонатан Камроуз қисқа муддатда сунъий интеллектни тартибга солиб бўлмаслигини маълум қилиб, бу соҳанинг ўсишини бўғиб қўйишидан хавотирини билдирди;
⚡️ Киберхавфсизлик бўйича мутахассисларнинг фикрича, сунъий интеллект ҳужумларга нисбатан заифликни ошириши мумкин;
⚡️ Хда ишлаб чиқарувчилар учун янгиланган шартлар шуни кўрсатадики, Европа Иттифоқи тадқиқотчилари яна платформанинг API платформасига кириш ҳуқуқига эга бўлишади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 21 ноябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Адлия вазирлиги ташаббуси билан даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Тўқимачилик саноатида халкаро брендларни жалб қилиш ва етказиб бериш занжирига олиб кириш
⏺Вақти: 16:00
⏺Иштирок этади: Шаҳзода Қўчқорова, "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅Олий ўқув юртларида газета нашрлари куни ўтказиш тадбирлари давом этмоқда
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари кунлари доирасида маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Талаба-ёшлар, университет профессор-ўқитувчилари, таҳририятнинг бир гуруҳ ходимлари иштирок этган тадбирда “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров сўзга чиқиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс ғоясини амалга ошириш мақсадида олиб борилаётган ишлар, жараёнларни ёритишда журналистлар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди.
– “Правда Востока” газетаси юртимиздаги энг кекса газета бўлса, “Янги Ўзбекистон” газетаси эса энг ёш нашрлардан биридир. Бугунги кунда таҳририят томонидан нафақат босма нашр чоп этилмоқда, балки унинг интернет, ижтимоий тармоқларда ҳам ўз саҳифалари бор. Жумладан, www.yuz.uz веб-сайти, yuz_official телеграм канали, инстаграм, ютуб, фейсбук каби платформаларда ҳам ўз ўқувчиларига эга. Бу платформаларда тезкор ахборотлар, таҳлилий материаллар, видеоинтервьюлар, суҳбатлар бериб борилади. Жойлаштирилаётган хабарлар долзарблиги билан ҳар куни юз минглаб кузатувчиларни ўзига жалб қилмоқда. Шунингдек, таҳририят ходимлари бир вақтнинг ўзида интернет телевидение йўналишида ҳам иш олиб бормоқда , – деди С.Дониёров ўз сўзида.
Учрашувда талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчилар сўзга чиқиб, бугунги кунда авж олаётган ахборот хуружлари, уларнинг ёшлар маънавиятига салбий таъсири ҳақида тўхталиб, бунинг олдини олиш ҳамда холис ахборотга бўлган эҳтиёжни қондиришда газеталарнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлашди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💬 “Гендер-сезгир журналистика” соҳа вакиллари ўртасида кенг муҳокама қилинди
Куни кеча Тошкент шаҳри "Hilton" меҳмонхонасида “Гендер-сезгир журналистика” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида ЕХҲТ вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли давлат органларида гендер масалалари бўйича масъуллар, нодавлат сектор, дипломатик корпус, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар бугунги кунда гендер тенглик масалалари тобора долзарб тус олаётганини, хусусан, аёлларга нисбатан зўравонликнинг турли кўринишдаги ҳолатлари кўпайиб бораётгани, шу жумладан онлайн таъқиблар сабаб хотин-қизларнинг тенглик ҳуқуқлари бузилаётганига кўплаб мисоллар келтиришиб, бундай ҳолатларни олдини олиш ва йўл қўймаслик чораларини ошириш зарурлигини таъкидлашди.
Шунингдек, гендер сезгир журналистика соҳасида нафақат маҳаллий, балки халқаро даражада ҳамкорликни кенгайтириш, бу борада тажрибалар ва яхши самара-натижаларни оммалаштириш, қонунчиликда такомиллаштирилган усулларни кенг тарғиб қилиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Давра суҳбати хулосасига кўра журналист хотин-қизларга нисбатан онлайн таъқиб ва зўравонлик жамиятда ҳукм сураётган нотўғри қарашлар сабабли юзага келувчи муаммоларнинг бир қисми экани ва мазкур ҳодисаларга қарши кураш жиддий чоралар кўришни талаб қилиши қайд этилди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун
Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир. Жаҳон ареналарида миллий рамзимиз – Ўзбекистон байроғи ҳамиша баланд ҳилпирайверсин!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Meta 2024 йилги сайловлар арафасида Facebook ва Instagramда 2020 йилги сайловларнинг легитимлигини шубҳа остига қўйган сиёсий рекламаларни жойлашга рухсат беради;
⚡️ Картеллар Америка-Мексика чегараси орқали мигрантларни олиб ўтишга одамларни "тузоққа илинтириш" учун Snapchat ва TikTokдан фойдаланмоқда;
⚡️ Байден ва Си Цзиньпин сунъий интеллект хавфи бўйича АҚШ-Хитой мулоқотини бошлашга келишиб олди;
⚡️ChatGPTда охирги янгиланишдан сўнг хавфсизлик борасида жиддий таҳдидлар юзага келди;
⚡️ IRL ижтимоий тармоғининг ҳаммуассислари SoftBank ва бошқа икки инвесторни судга бериб, жорий йил июнь ойида стартапнинг ёпилишига инвесторларнинг IRL фойдаланувчиларининг аксарияти сохта эканлиги ҳақидаги ёлғон баёнотлари сабаб бўлган, деб даъво қилишмоқда;
⚡️ Meta Европа Иттифоқининг рақамли монополияга қарши қоидаларига эътироз билдирди;
⚡️ DeepMind об-ҳаво прогнозларини яхшилаш учун сунъий интеллектдан фойдаланади;
⚡️ Чат-ботлар олимларга ижтимоий тармоқларнинг "заҳарловчи" хусусиятларни қандай камайтиришни кўрсатди;
⚡️Янги тадқиқотлар Twitterнинг Исроил ва Ғазога нисбатан нафратомуз мулоҳазаларни тарқатишга имкон бераётганини кўрсатмоқда;
⚡️ Alphabet, Meta, ByteDance ва Snap компанияларини болаларга зарар етказишда айловчи суд даъволари давом этиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 17 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:
😉😉😉😉😉😉
✅ Мавзу: Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятининг илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида ходимларнинг имтиёз асосида ОТМга ўқишга қабул қилиниши
⏺Вақти: 12:00
⏺Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Қўмита ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❔ Верификация (тасдиқ) белгисини олиш муҳим(ми)?
✅Кўк рангли тасдиқ белгиси – верификация ижтимоий тармоқлардаги саҳифангизнинг ишончли эканлигини ҳамда асослантирилган маълумотлар тақдим этилишини тасдиқлайди.
Шунга кўра, обуначи ва фойдаланувчилар ҳар қандай ижтимоий тармоқдаги саҳифада ушбу белги мавжудлигига эътибор қаратишади.
Энг қизиғи, верификациядан ўтиш учун эндиликда сиз қайсидир ташкилот ёки мутасаддиларга хоҳ ёзма, хоҳ бошқа шаклда мурожаат қилишингизга ҳожат йўқ. Фақатгина айрим шартларни бажаришингиз ва бир нечта босқичлардан ўтсангиз кифоя!
📹 Ушбу шарт ва босқичлар батафсил видеороликда баён қилинган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт