aoka_uz | Неотсортированное

Telegram-канал aoka_uz - AOKA - Rasmiy kanali

18468

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Подписаться на канал

AOKA - Rasmiy kanali

📢 16 ноябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари соҳасида ўтган ўн ойда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Беш ташаббус олимпиадасининг жорий йил иккинчи мавсумининг Республика босқичларини ташкил этиш юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, тегишли ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари
😉😉😉😉😉

👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Apple иш фаолиятидаги дискриминация бўйича федерал ишни ҳал қилиш учун 25 миллион доллар тўлайди;

⚡️ Непал ҳалокатли ижтимоий оқибатларни рўкач қилган ҳолда Хитой TikTok иловасини тақиқлади;

⚡️ OpenAI бош директори Сэм Альтман маълум қилишича, умумий сунъий интеллект ҳақидаги шахсий тасаввурларига инвестиция киритиш учун Microsoftдан кўпроқ маблағ жалб қилишни режалаштирмоқда;

⚡️ Shein, Temu ваTikTok Shop каби Хитой электрон тижорат платформалари катта амбициялар билан глобал даражага чиқмоқда;

⚡️ Тадқиқотларга кўра чат-ботлар инсон нутқига аниқ тақлид қила олсада, улар қарор қабул қилиш, фарқлаш ёки худди инсон каби эслаб қолиш қобилиятига эга эмас;

⚡️ Google сохта Bard AI зарарли дастур сабаб фирибгарлар устидан судга даъво киритди;

⚡️ Форрестер башорат қилишича, 2024 йилда сунъий интеллект Агентликлардаги вазиятни ўзгартиради.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇦🇪Бирлашган Араб Амирликларида “Global Media Congress – 2023” II халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади

Жорий йилнинг 14-16 ноябрь кунлари БААнинг Абу-Даби Миллий кўргазма марказида (ADNEC) “Global Media Congress – 2023” халқаро кўргазма бўлиб ўтади.

Кўргазмада 29 та давлатдан 170дан зиёд нуфузли медиа институтлар ва компаниялар, жумладан, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги иштирок этмоқда.

Конгрессда рақамли алоқа, сунъий интеллект, илғор технологиялар ва медиа макондаги инновациялар бўйича долзарб мавзулар муҳокама қилинади. Шу билан бирга, журналистика, радио, телевидение, интернет ва ижтимоий тармоқлар юзасидан махсус сессиялар ўтказилади.

Тадбирлар доирасида медиа конференция ва кўргазма ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, уларда турли медиа ташкилотларга фойдали ва ишончли маълумотлар ҳамда таклифларни тақдим этиш орқали инсониятга хизмат қиладиган, шунингдек, ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлайдиган турли ғоя ва ташаббусларни ривожлантиришга қаратилган шериклик ва ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилинади.

Маълумот учун, Global Media Congressбу дунё миқёсидаги медиа макон бўлиб, унда соҳа вакиллари жаҳон тажрибасини ўрганиши, бизнес ҳамкорликни йўлга қўйиши, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ишлаб чиқариш соҳаларига ихтисослашган 120 дан ортиқ компаниядан янги маҳсулотлар, ечимлар ва технологияларни "ўзлаштириши" мумкин. Global Media Congres – минтақада ва бутун дунёда медиа секторида олдинга катта қадам ташлаш имкониятидир.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 14 ноябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: 15 ноябрдан 15 декабргача ўтказиладиган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” хусусида
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ўлмас Музаффаров, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Кўп қаватли уй-жойларда иссиқлик таъминотини янада яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш соҳасида қонунчиликдаги янгиликлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

"Туркий адабиёт дурдоналари" мажмуасига киритилган асарларни бошқа тилларга таржима қилиш таклиф қилинди

Жорий йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Озарбайжонда Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллига бағишлаб, “Baku Book Fair” IX Боку халқаро китоб кўргазма–ярмаркаси бўлиб ўтиши хабар қилинган эди.

Хабарда қайд этилганидек, бугун кўргазма-ярмарка тадбирлари доирасида ТДТга аъзо давлатларнинг 1010 нафар атоқли шоир, адиб ва мутафаккирларининг асарлари жамланган "Туркий адабиёт дурдоналари" 100 жилдлик мажмуа тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда Ўзбекистон делегацияси аъзолари 100 жилдлик тўплам, унинг яратилиши, ижодий жамоа, асарларни танлаш, ишлаш жараёнлари ҳақида маълумот беришди.

Туркий тилли мамлакатлар адабий тадрижини бирлаштирган "Туркий адабиёт дурдоналари" тўғрисида, шунингдек, Мирза Фатолий Охундов номидаги Озарбайжон Миллий кутубхонаси директори Карим Тоҳиров, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси маънавий ишлар бўйича котиби Отабек Рамазонов ҳамда Ўзбекистондаги Озарбайжон Миллий маркази вакили Кариммулло Мамадзодалар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Алоҳида эътироф этиш жоизки, тақдимотда хорижий ноширлар ва адиблар мажмуага киритилган асарларни бошқа тилларга ҳам таржима қилиш таклифини илгари сурди.

Тадбир давомида бошқа миллат ва давлатлар ноширлари ҳамда адиблари, ижодкорлар жамоаси мажмуа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

💗 Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида тиббиёт ходимлари куни кенг миқёсда нишонланади.

Касб тақозосига кўра инсон саломатлигини ўз соғлиги ва хотиржамлигидан устун қўядиган, соғлом ва баркамол муҳит яратишга масъул бўлган жонкуяр, фидойи тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан чин юракдан муборакбод этамиз.

Сизнинг шарафли ва мислсиз хизматларингиз, эл-юрт саломатлигини асраш ва сақлашда залворли фаолиятингиз ҳамиша халқимиз эътирофида.

АОКА жамоаси
юртимиздаги барча тиббиёт ходимларини яна бир бор касб байрамлари билан қутлаган ҳолда аҳоли саломатлиги муҳофазаси йўлида куч-қувват, юксак билим ва тажриба, метиндек ирода ва улкан муваффақиятлар тилайди!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📚“Baku Book Fair” IX халқаро китоб кўргазма -ярмаркасида 100 жилдлик "Туркий адабиёт дурдоналари" мажмуаси тақдимоти ўтказилади

Жорий йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида озарбайжон халқининг умуммиллий қаҳрамони Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллига бағишлаб, “Baku Book Fair” IX Боку халқаро китоб кўргазма–ярмаркаси бўлиб ўтади.

Кўргазма–ярмаркада 11 та мамлакатдан 140га яқин нашриёт, матбаа корхонаси ҳамда китоб-савдо ташкилоти, шу жумладан, Ўзбекистон делегацияси таркибида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, “Ўзбекистон нашриёти” ДУК ва “Адабиёт” нашриёти вакиллари иштирок этмоқда.

Халқаро тадбирда мамлакатимиз учун ажратилган ярмарка стендда 300 дан ортиқ нашр, шунингдек, 100 жилдлик “Туркий адабиёт дурдоналари” асарлар мажмуаси кўргазмаси намойиш этилмоқда.

Беш кун давом этадиган нуфузли халқаро китоб кўргазмасида Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази томонидан "Ватан учун жон фидо этган қаҳрамонлар" ("Vətən üçün can fəda edən qəhrəmanlar"), "Шуша – турк дунёсининг маданият пойтахти" (“Şuşa – Türk dünyasının mədəniyyət paytaxtı”) 5 жилдлик энциклопедия китоблари тақдимотлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Венгрия давлатларининг 1010 нафар атоқли шоир, адиб ва мутафаккирларининг асарлари жамланган "Туркий адабиёт дурдоналари" 100 жилдлик мажмуа тақдимоти ҳам ўтказилади.

Шу билан бирга, халқаро тадбир дастурига мувофиқ иштирокчиларнинг фаолиятини кенг ёритишда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ижодий учрашувлар, адабий мулоқотлар ҳамда маданий–маърифий тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Бутун Америка бўйлаб болаларга блогер бўлишни ўргатувчи лагерлар пайдо бўлмоқда;

⚡️ Microsoft АҚШ сиёсатчилари ва сайловолди ташвиқот гуруҳларига 2024 йилги президентлик сайловлари олдидан дипфейкларга қарши курашиш учун видео ва фотосуратларнинг ҳақиқийлигини текшириш воситасини таклиф қилмоқда;

⚡️ Хабарларга кўра, кўплаб одамлар Элон Маскнинг бош мия чипларини ўзларига имплантация қилиш учун қизиқиш билдирмоқда;

⚡️ TikTok нинг янги ижодий дастури фойдаланувчиларни бир дақиқадан кўпроқ давом этадиган видеолар яратишга ундайди, бироқ бундан ҳамма ҳам мамнун эмас;

⚡️ Threads тез кунларда Европа Иттифоқида ишга тушиши мумкин;

⚡️ YouTube TV – энг юқори сақлаш даражаси билан Googleнинг энг тез ўсаётган маҳсулоти ҳисобланади;

⚡️ Буюк Британияда ижтимоий тармоқларда ёш болаларни ҳимоя қилишнинг янги қоидалари эълон қилинди;

⚡️ Технология компаниялари Буюк Британия ҳукуматининг янги ваколатлари шифрлашни блокировка қилишга имкон беришидан хавотирланишмоқда;

⚡️ АҚШ сенатори Хоули TikTokнинг Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарога таъсирини рўкач қилиб, платформага нисбатан гуруҳ тузишга чақирмоқда;

⚡️ Британия сунъий интеллект саммитида компаниялар ҳукуматларга ўз тизимларига эрта киришни тақдим этишга келишиб олдилар.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 10 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Ўзбекистоннинг Касаба уюшмалари фаолияти таҳлили
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Муҳаббат Ўрмонбекова, Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80-йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Гулноза Шарофова, Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

#Tashkent2023 #ECO_16summit

Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтди.

Ўзбекистон раислигида ўтган саммит ва унинг доирасидаги тадбирларни 15 дан ортиқ давлатдан келган 150дан зиёд медиа вакили ҳамда 100дан ошиқ маҳаллий журналистлар кенг ёритишди.

Симпозиумлар саройида барча техник-технологик шароитлар ҳозирланган матбуот марказида журналистлар учун экспертлар билан интервьюлар ва бевосита саммитни кузатиш имконияти яратилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

#Tashkent2023 #ECO_16summit

🎙 Kamran Qasimov, Real TV (Ozarbayjon):

Ўзбекистонда меҳмонга ҳурмат кўрсатиш жуда юқори савияда. Олдин ҳам юртингизга келганимда бунга гувоҳ бўлганман. Бугунги ташкилотчилик ҳам аъло даражада. Ҳатто савол беришимизга имкон қолдиришмаяпти, ҳамма нарса муҳайё қилинган.
〰️〰️〰️〰️

🎙 Zumrud Pashayeva, APA Axborot Agentligi (Ozarbayjon):

Мен Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитини ёритиш учун Тошкентга келганимдан жуда ҳам хурсандман. Тайёргарлик масаласига тўхталсам, барчаси аъло даражада.

🎙 Ahmed Akgul, TRT Haber (Turkiya):

Дунёнинг турли давлатларида шу каби нуфузли халқаро симпозиумларда иштирок этганмиз. Агар қиёслаш лозим бўлса, бу ерда – Тошкент мезбонлик қилаётган ИҲТ 16-саммитини ёритишга келган ОАВ вакиллари учун яратилган имконият ва шароитлар бир поғона юқори даражада дейишимиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️

🎙 Shaxnoz Komilzoda, Iran TV International muxbiri:

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити доирасида оммавий ахборот воситалари учун юқори савияда тайёргарлик кўрилган. Барча шароитлар юксак даражада ташкил этилган.
〰️〰️〰️〰️

🎙 Osiyo Abdullayeva, UzReport TV (O'zbekiston):

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити жараёнларини ёритиш учун матбуот марказидамиз. Бу ерда интернет, умуман техник томонлама барча шароитлар яратилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Янги тадқиқотлар кўрсатишича чат-ботлар тахминлардан ҳам кўра кўпроқ "галлюцинация"га тушириши мумкин;

⚡️ Meta сиёсий реклама берувчиларга сунъий интеллект ёрдамида генератив реклама воситаларидан фойдаланишни тақиқлайди;

⚡️ WhatsApp сунъий интеллект ёрдамида яратилган Фаластин сўрови бўйича "танқидлар олови" остида қолди;

⚡️ Microsoft компаниясининг инсон-муҳаррирларни сунъий интеллектга алмаштириши янгиликларда чалкашликларга олиб келмоқда;

⚡️ Одамлар муқобил усуллардан фойдаланган ҳолда YouTubeнинг рекламаларни блоклаш бўйича янги қоидаларини "четлаб ўтишга" ҳаракат қилмоқдалар;

⚡️ Google ва Chrome қидирув тизими фойдаланувчиларга чегирмаларни топишда ёрдам берадиган янги опцияларни ишга туширади;

⚡️ OpenAI нархларни пасайтиради ҳамда мижозларнинг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилади;

⚡️ Хитой икки йил ичида "дунёни ўзгартириши" мумкин бўлган одамсимон роботларни оммавий ишлаб чиқариш режаси борлигини дадил даъво қилмоқда;

⚡️ Сунъий интеллектли рассомлар муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунни қабул қилишда ҳукуматдан ўзиб кетиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

⛔️ 9 ноябрь куни ҳам Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда вақтинчалик автоуловлар ҳаракати чекланади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.

📎 Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари пойтахтда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтиши сабабли қисқа муддатга айрим кўчаларидаги автотранспортларнинг ҳаракати вақти вақти билан чекланиб туриши маълум қилинган эди.

📍 Эртага, 9 ноябрь куни саммит йиғилининг асосий тадбири ўтказилиши муносабати билан, И.Каримов, Бунёдкор чорраҳасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб А.Темур, И.Каримов чорраҳасигача ҳаракат эрталабки 8:00 дан 18:00 қадар чекланиши режалаштирилмоқда.

🚕 Ҳайдовчилар учун айланма йўллар орқали ҳаракатланиш ташкил этилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 ЭЪЛОН!

⛔️ Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан пойтахт марказий кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланиши юзасидан

🎙️Бугун, 8 ноябрь куни АОКА биносида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтади:

Вақти: 17:00
Иштирок этади: Музифа Султонова, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 8 ноябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: "Агробанк"АТБ томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Юлдуз Файзуллаева, Банк ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: "Ўзбекистон-2030" стратегияси доирасида Миллий антидопинг агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Ҳумоюн Омонов, Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📔 Китобхонлар учун яна бир янги асар тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маматқул Ҳазратқуловнинг “Қизил ва яшил” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзолари, таниқли адиблар, муҳаррир ва ноширлар, ахборот-кутубхона ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тақдимотда сўзга чиққан асар муаллифи ушбу китобда турли йилларда ёзилган ҳикоя ва қиссалар саралаб жамланганини, уларда ўз ҳаёт йўлида реал юз берган воқеликлар тасвирланганини таъкидлади.

– Хаёлимдан ўтган, кўзим билан кўриб турган воқеаларни китобхонлар билан бўлишгим келди. Асарда келтирилган воқеалар ҳаётимдан бир томчи дейиш мумкин. Улар батафсил ёзиладиган бўлса бир неча жилдлик китоб бўлади, - деди муаллиф Маматқул Ҳазратқулов.

“Қизил ва яшил” асари аввалида адибнинг болалик йиллари, катта ҳаётга, журналистика ва адабиёт оламига кириб келишидаги қийинчиликлари тўғрисида муаллиф сўзбоши келтирилган.

Шунингдек, китобда “Чўли ироқ”, “Ёмғир ҳиди”, “Соғинч”, “Қизил ва яшил” каби ҳикоялар ва “Интизор”, “Эшиклар очиқ”, “Бир тилим қовун”, “Меҳр кўп кўргуздим...” каби повестлар ўрин олган.

Маълумот учун: Китоб “Ғафур Ғулом” нашриётида 1000 нусхада чоп этилган бўлиб, 516 бетдан иборат.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 15 ноябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Очиқ танловларни ўтказиш тартибига оид ўзгаришлар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш юзасидан 2023 йил 9 ойида амалга оширилган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Фотима Мадраҳимова, Олий Мажлис ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Metaда ёшлар учун хавфли бўлган контентни қандай чеклаш масаласи "юқори босимга кўтарилмоқда";

⚡️ Европа Иттифоқи сунъий интеллектнинг асосий моделларига оид қоидалар кучайтирилишига умид қилмоқда;

⚡️ Google томонидан ишлаб чиқилган янги Altitude воситаси кичик онлайн платформаларга террористик контентни аниқлаш ва ўчиришга ёрдам бериш учун мўлжалланган;

⚡️ Берклидаги Калифорния университети тадқиқотчилари сунъий интеллект тизимларида хавфларни баҳолашнинг кенг стандартларини белгилайдиган ҳисоботни эълон қилди;

⚡️ OpenAIнинг Google билан иқтидор борасидаги "жангда" янги қуроли – тадқиқотчиларга 10 миллион доллар миқдорида тўлов пакетларини тақдим этиш бўлди;

⚡️ Немис стартапи универсал таржимон ишлаб чиқишда Google билан рақобатлашади;

⚡️ Сунъий интеллектнинг энергия сарфловчи тизимлари янги қайта тикланадиган энергия манбаларини излашга рағбатлантирмоқда;

⚡️ Apple Европа Иттифоқининг рақамли бозорлар тўғрисидаги қонунига қарши чиқмоқчи;

⚡️ Microsoft хавфсизлик ва маълумотлар билан боғлиқ муаммолар сабаб ходимларига ChatGPTдан фойдаланишларини қисқа муддатга чеклаб қўйди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ "New York Times" нашри энг йирик сунъий интеллектни ўргатувчи маълумотлар тўпламининг биридан контентини ўчиришга муваффақ бўлди;

⚡️ Ҳиндистон ҳукуматининг ижтимоий тармоқларга нисбатан репрессиялари: ваколатли ходимлар томонидан ўчириб ташлаш бўйича тажовузкор сўровлар, юридик таҳдидлар ҳамда қонунчиликка риоя қилиш талабларини қамраб олади;

⚡️ OpenAI оммавий маълумотлар тўпламини кенгайтириш учун бошқа тиллар ва маданиятлардан маълумотларни қўшади;

⚡️ Google, OpenAI ва Microsoft компаниялари генератив сунъий интеллект моделлари муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материалларни кўрсатишида фойдаланувчиларни айблашмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 13 ноябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Ўткир Ҳамроқулов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉😉

Мавзу: «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси ижроси
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Бахтиёр Муҳаммадсаидов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Ахборот хизматлари раҳбарлари учун ўқув-семинарда келгусидаги режалар белгиланди

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарида давомида ахборот хизматлари фаолиятига оид амалдаги қонунчилик ижроси, улардан матбуот котиблари фаолияти самарадорлигини оширишда унумли фойдаланиш, медиа макондаги турли танқидий ҳолатларга тезкор ва асослантирилган муносабат билдириш, жамоатчилик фикр-мулоҳазаларга далиллар билан жавоб қайтариш, ташкилот имижини мустаҳкамлаш, ОАВ билан самарали ҳамкорлик, ҳудудий медиа-режаларни амалга ошириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Семинарда билдирган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар асосида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🗓 11 ноябрь - Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси
республикадаги барча Касаба уюшмалари ходимларини, фаолларини, шу жумладан, Агентлик Касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларини бугунги айём билан самимий қутлайди!

Масъулиятли ва ташаббускор фаолиятингизда юқори самарадорлик, шаффофлик, натижадорлик ёр бўлсин. Хайрли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

⬆️ Батафсил #инфографикада.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ X компанияси ўзининг API тадқиқотлари учун нархларни кескин оширганидан сўнг 100дан ортиқ дезинформациялар бўйича тадқиқотни ўзгартириш, тўхтатиш ёки бекор қилишга тўғри келди;

⚡️ TikTok обуначаларни жалб қилиш бўйича Instagramни ортда қолдирди;

⚡️ TikTok ўзининг 2 миллиард долларлик ижодкорлар фонди фаолиятини якунламоқда;

⚡️ Сунъий интеллект инсон ёрдамисиз муваффақиятли юридик шартнома тузди;

⚡️ YouTubeда рекламаларни блоклашга қарши курашиш янги муаммолар – махфийлик тўғрисидаги қонунлар таъқибига дуч келмоқда;

⚡️ Технология коалицияси Lantern дастурини ишга туширди, у ижтимоий медиа платформаларига болаларни жинсий эксплуатация қилиш ва зўравонлик билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган фаолият ва аккаунтлар тўғрисида "сигнал" алмашиш имконини беради.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎙 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитидаги нутқи

Давлатимиз раҳбари нутқи давомида ИҲТнинг келажакдаги устувор соҳа ва тармоқларини белгилаб берувчи “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035” концептуал ҳужжатини ишлаб чиқиш ва унда қуйидаги асосий йўналишларга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади:

⚫️Ўзаро савдони рағбатлантириш. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу чора-тадбирлар орқали 2035 йилга бориб ўзаро савдо ҳажмларини камида икки баробар кўпайтириш мумкин.

⚫️Ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқлигини кучайтириш. Келгусида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва Трансафғон мультимодал йўлларининг ишга туширилиши барча аъзо давлатлар манфаатларига мос келади.

⚫️Саноат кооперацияси ҳамда ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш, индустриал хабларни шакллантириш.

⚫️Энергетика хавфсизлигини кафолатли таъминлаш. Ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш ва ишларни тизимли асосда олиб бориш учун Ташкилотимиз доирасида алоҳида Энергетика вазирлари кенгашини таъсис этишни таклиф этамиз.

⚫️Иқлим ўзгаришларига қарши кураш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича алоқаларни жадаллаштириш. Экология масалалари бўйича юқори даражали платформа яратиш ва унинг биринчи анжуманини 2024 йили Самарқанд иқлим форуми доирасида ташкил этиш.

⚫️Туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтириш. Туризм бўйича маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва унинг илк учрашувини келгуси йили Ташкилотимизнинг туризм пойтахти деб эълон қилинган Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиш.

⚫️Маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш орқали дўст халқларимизни янада яқинлаштириш.

Ҳар йили мамлакатларимизда навбат билан Маданият, санъат ва кино ҳафталикларини ўтказиб бориш, ёшларнинг ижодий фестиваллари ва инновацион ҳамкорлик платформасини йўлга қўйиш, фундаментал илмий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш алоқаларимиз ривожига кучли туртки бағишлайди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

#Tashkent2023 #ECO_16summit

🎙️ Бугун Халқаро конгресс марказида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ўз ишини бошлайди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.

🗣Саммит очилишининг жонли трансляциясини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

▫️Facebook
▫️YouTube
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

✍️ АОКАда муаллиф ҳуқуқи бўйича экспертлар билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Агентликда Буюк Британия давлати томонидан илгари сурилган "Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига қўшилишини қўллаб-қувватлаш" техник кўмаги лойиҳаси доирасида интеллектуал мулк соҳаси бўйича эксперт Том Пенгели, Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти мутахассислари ҳамда АОКА масъуллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда ноширлик-матбаа соҳасида муаллифлик ҳуқуқи бузилишини олдини олиш, ахборот-кутубхона муассасаларида электрон китоблардан фойдаланишда муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясини таъминлаш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шу ўринда эксперт Том Пенгели муаллифлик ҳуқуқини таъминлашда замонавий технологияларнинг роли ва ўрни, сунъий интеллект ёрдамида яратилган ижод маҳсулларида муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси, бу борада халқаро қонунчилик ва тажрибаларни ўрганиш ҳамда амалиётга жорий этишда ҳамкорлик ўрнатиш борасида таклифлар билдирди.

Мулоқот давомида, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқини таъминлашда ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича ташкил этиладиган халқаро тадбирларда Ўзбекистон томонининг ҳам иштирокини йўлга қўйиш, нашриёт-матбаа, ахборот-кутубхона мутахассислари учун семинар-тренинглар ташкил этишда ҳам ўзаро ҳамкорлик қилишга келишилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

#Tashkent2023 #ECO_16summit

🗓 Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.

🤳 Саммит доирасидаги тадбирларнинг сифатли фото ва видеолари учун юқоридаги медиабанк онлайн хостинг ҳаволасидан (https://rb.gy/nbnw14) фойдаланишингиз мумкин.

⚠️ Маълумот учун: Медиа онлайн хостингдан фойдаланиш мутлақо бепул ҳамда муаллифлик ҳуқуқи талаб этилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🗓 8-9 ноября текущего года в городе Ташкенте под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева пройдет шестнадцатый саммит Организации экономического сотрудничества.

🤳 Для получения качественных фото и видео с мероприятий в рамках саммита можете воспользоваться ссылкой на онлайн-хостинг медиабанка (https://rb.gy/nbnw14).

⚠️ Для сведений: использование медиа онлайн-хостинга абсолютно бесплатно и не требует соблюдения авторских прав.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🗓 On November 8-9 this year, 16th Economic Cooperation Organization Summit will be held in Tashkent under the chairmanship of President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev.

🤳 To get high-quality photos and videos from the Summit, use the link to the online media bank (https://rb.gy/nbnw14).

⚠️ For information: the use of online media bank is free of charge and does not require copyright.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇺🇿🇫🇷 Ўзбекистонлик раҳбар аёллар Францияда лидерлик бўйича стажировка дастурида иштирок этмоқда

Жорий йилинг 6-10 ноябрь кунлари турли давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб борувчи, шунингдек, Миллий кадрлар захирасига киритилган бир гуруҳ ўзбекистонлик раҳбар аёллар Францияда “Лидер аёллар” стажировка дастури доирасида малака оширмоқда.

Ушбу дастур Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг “Самарали давлат бошқаруви” лойиҳаси, Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Франциянинг Давлат хизмати миллий институти (Institut National du Service Public, INSP) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.

Малака ошириш стажировка курслари давомида тингловчилар учун давлат бошқаруви ва қарорлар қабул қилишда аёлларнинг роли ва бунда халқаро ҳамда Европа тажрибаси; раҳбар аёллар учун нетворкинг аҳамияти, лидерлик кўникмалари, моҳияти, давлат хизматида раҳбар аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган сиёсат ва бошқа долзарб мавзуларда малакали тренерлар томонидан тақдимотлар ва ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Дастурда белгиланган мақсад ва вазифаларга кўра иштирокчилар раҳбарлик лавозимларига кўтарилиш учун зарур кўникмаларни шакллантириш юзасидан ўз стратегияси, шунингдек, ўрганилган тажриба асосида аёл давлат хизматчиларига мўлжалланган тренинг дастурини ишлаб чиқишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, дастур бўйича стажировка 10 ноябрга қадар давом этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌍 Глобал таъминот занжирларининг беқарорлашуви ва жаҳон бозоридаги волатиллик шароитида ИҲТ давлатлари ҳамкорликни мустаҳкамлашга интиляпти.

Бунга савдо, иқтисодий ва транспорт алоқаларининг минтақавийлашуви ёрдам бермоқда, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» билан интервьюсида.

🗞 Мақоланинг тўлиқ шакли
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Подписаться на канал