#хушхабар
"2025 йилдан бошлаб, маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорлари оширилиши белгиланди."
@angrenmadaniyat
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги "Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-391-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
Ўқувчиларни мусиқа ва санъатга кенг жалб этиш ва уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш учун болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари интеграциясини йўлга қўйиш мақсадида қуйидагилар умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фанини ривожлантиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш;
ўқитувчилар малакасини оширишнинг янги тартибини жорий этиш;
ўқитувчиларга малака тоифасини бериш механизмини қайта кўриб чиқиш;
мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини йўлга қўйиш;
маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасалари битирувчиларини мактабларга ишга қабул қилиш тизимини соддалаштириш.
Шунингдек, қарорга кўра 2025 йил 1 мартдан бошлаб мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назария ва амалиёт уйғунлаштирилган ҳолда малака ошириш тизими йўлга қўйилиши, бунда малака ошириш таълим дастурининг назарий қисми А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларида, амалий қисми болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этилиши ва марказларга ишга қабул қилинадиган мусиқа маданияти фани ўқитувчилари меҳнатига соатбай асосда иш ҳақи тўланиши белгиланди.
2025 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:
болалар мусиқа ва санъат мактабларининг белгиланган ўқув дастурларини тўлиқ якунлаган, 11-синфни тугатган умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган битирувчиларга "Баркамол авлод" болалар мактабларида тўгарак раҳбари сифатида ишлаш ҳуқуқи берилади;
маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларининг ўқув дастури доирасида психология ва педагогика фанларини ўрганган мусиқа йўналиши битирувчиларига мактабларда мусиқа маданияти фанини ўқитишга руҳсат берилади.
Бунда мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига миллий чолғу асбобларидан камида 1 тасини ижро этиш кўникмасига эга бўлиш талаби қўйилади.
Маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасалари битирувчиларининг битирув олди амалиёти келишув асосида мактабларда ташкил этилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига:
2025/2026 ўқув йилига қадар мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш чораларини кўриш;
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб маданият йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларида психология ва педагогика фанларини ўқитиш амалиётини жорий қилиш вазифалари топширилди.
Маданият вазирлигига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2025 йил 1 апредан бошлаб "Турон" мактаб театрининг ижобий тажрибаси асосида мактабларда "Иқтидор" бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиб, жамоалар ўртасида "Иқтидор мактаб ансамбли" республика танловини ўтказиш вазифаси юклатилди.
Бунда:
танлов ҳар йили миллий ва жаҳон мусиқаси йўналишлари бўйича мактабларнинг бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўртасида ўтказилади;
танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.
Мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига малака тоифаларини бериш 2 босқичда амалга оширилади:
биринчи босқич-Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари;
иккинчи босқич-Маданият вазирлиги томонидан белгиланган болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий(ижодий) имтиҳон.
@angrenmadaniyat
Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, маънавий етук шахсларни тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида "Маҳорат дарси" ўтказилди.
Маҳорат дарсида Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг Мусиқий педагогика факультети, Профессионал таълим чолғу ижрочилиги, фортепиано йўналиши катта ўқитувчиси Отегенов Аяпберген Алламбергенович, 3- курс талабаси Ҳошимжонова Моҳина Лутфилло қизи, 2- курс талабаси Ражабалиева Фарзона Илҳом қизилар иштирок этишди.
@angrenmadaniyat
#табрик
Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази бадиий раҳбари, истеъдодли актёр, хонанда Рашидхон Қодирхоновни таваллуд кунлари билан чин қалбимиздан, самимий муборакбод этамиз!
Ижодий ишларида улкан парвозлар тилаймиз. Доимо соғ-саломат бўлиб, шаҳримиз маданият ва санъатини юксакларга кўтаришда ҳеч қачон чарчаманг!
@angrenmadaniyat
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги сана муносабати билан Давлат байроғига бағишланган қўшиқ ва видеоклипни эътиборингизга ҳавола этади.
Жонажон Ватанимиз байроғи ҳамиша юксакларда ҳилпирайверсин!
@angrenmadaniyat
Табрикларни қабул қилинг, Алиёр!
public poll
ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 27
👍👍👍👍👍👍👍 60%
Умрингиз узоқ, тани жонингиз соғ ва саломат бўлсин! – 16
👍👍👍👍 36%
Яқинларингиз, дўстларингиз бахтига ҳамиша омон бўлинг! – 2
👍 4%
👥 45 people voted so far.
Diqqat, diqqat!
Joriy yilning 18-noyabr kuni soat 07:30 da (Angren shahar 102 binosi oldida) O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrog'i qabul qilingan kun munosabati bilan OMMAVIY YURISH MARAFONI o'tkaziladi.
Barcha hamshaharlarimizni yurish marafonida faol ishtirok etishl'rini so'raymiz!
Mo'ljal: Angren shahar 102 binosi.(ATS)
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook angren_hokimligi_matbuoti6959">| Youtube
Ангрен шаҳар 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "11-ноябрь касаба уюшмалари куни" муносабати билан тантанали мажлис ўтказилди. Бошланғич касаба уюшмаси қумитаси раиси Нозимжон Раҳматов касаба уюшма ташкилоти, унинг вазифалари, юртимизда шу соҳада амалга оширилаётган ижобий ишлар юзасидан ахборот бериб барча йиғилиш қатнашчиларини байрам билан муборакбод этди.
✅Тадбирда Тошкент вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан таъсис этилган Фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари ўз эгаларига топширилди.
✅Тадбирда мактаб директори Вохиджон Абдувалиев сўзга чиқиб йиғилганларни байрам билан қутлаб, мактаб касаба уюшмасига шахсан Нозимжон Раҳматовга миннадорчилик билдириб, келгуси ишларида омадлар тилади.
✅Табриклар куй ва қўшиқларга уланиб кетди...
✈️Telegram 🌐 Instagram
📍Geolokatsiya
"Birinchi Rezinotexnika zavodi" МЧЖ хорижий корхонасида 11-ноябр-касаба уюшмалари куни муносабати билан ўтказилган маданий тадбирда Ангрен шаҳар маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Концерт дастурида "Шанс" шоу балет халқ жамоаси, хонандалар Ферузбек Мадираимов, Гулёра Абдуллаева ҳамда суҳандон Элёр Турғуновлар иштирок этишди.
@angrenmadaniyat
"Zo‘r TV" телеканалида "OVOZ BOLALAR" лойиҳасининг 1-мавсум 5-сонида Ангрен шаҳар 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Робияхон Абдумавлонова иштирок этди.
@angrenmadaniyat
Шанба соат 20:00 да "Zo‘r TV" телеканалида "OVOZ BOLALAR" лойиҳасининг 1-мавсум 5-сонини ўтказиб юборманг.
Ушбу сонда ангренлик ёш истеъдодларимиздан бири Робияхон Абдумавлонова иштирок этади.
#табрик
Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази тўгарак раҳбари, ёшларнинг севимли устози ҳамда истеъдодли хонанда Азиза Абдуллаева бугун ўз таваллуд кунини нишонламоқда.
Биз Азизахонни чин кўнгилдан, самимий муборакбод этамиз. Ҳамиша эл ардоғида юриб, яқинлари, дўстлари ва фарзандлари бахтига доимо соғ-омон бўлишларини ният қиламиз.
Ижодий мувафаққиятлар ёр бўлсин!
@angrenmadaniyat
"Улетай туча" рақси
"Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси (кичик гуруҳи)
@angrenmadaniyat
"Нас не догонят" рақси
"Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси (ўрта гуруҳи)
@angrenmadaniyat
Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию культуры и искусства, в частности дальнейшей поддержке театров и повышению их значимости в культурной жизни общества.
@angrenmadaniyat
🇺🇿 QAROR IJROSI AMALDA
🇺🇿 Nomoddiy madaniy merosni har tomonlama muhofaza qilish, raqamlashtirish, targ‘ib qilish va saqlash vazifasi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 25-dekabrdagi "Nomoddiy madaniy merosni muhofaza qilish, ilmiy o‘rganish va targ‘ib qilishni rivojlantirishga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida"gi PQ-405-sonli Qarorida keltirilgan ustuvor yo‘nalishlarda belgilab qo‘yilgan. Mazkur Qarorga ko‘ra nomoddiy madaniy meros namunalarini yozib olish va keng targ‘ib qilish, jumladan, internet va ijtimoiy tarmoqlarda e'lon qilish uchun 50 ta audiovizual asarlar yaratish vazifasi ham berilgan.
🔸O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyatshunoslik va nomoddiy madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti jamoasi yuqoridagi topshiriqlar ijrosini amalga oshirish uchun mas'uliyat ila harakat qilmoqda. Xususan, nomoddiy madaniy meros namunalari aks etgan 50 ta audiovizual materiallar tayyorlanib, ICRICH'ning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida muntazam e'lon qilib borilmoqda:
⚡️Samarqand qog‘ozi
⚡️Yog‘och o‘ymakorligi
⚡️Ko‘pkari
⚡️Beshik yasash
⚡️Temirchilik
⚡️Dolg‘irotning tug‘ilishi
⚡️Alpomish dostoni
⚡️Davlatyorbek dostoni
⚡️Yedigey dostonidan
⚡️Arab Rayhon dostoni
⚡️Maqom nima?
⚡️Kulolchilik san'ati
⚡️Miniatyura nima?
⚡️Kelin salom marosimi
⚡️Kigiz va kigizchilik
⚡️Kandakorlik
⚡️Ganchkorlik san'ati
⚡️Gilamdo‘zlik san'ati
⚡️Dorbozlik san'ati
⚡️Katta ashula nima?
⚡️Zargarlik san'ati
⚡️Zardo‘zlik san'ati
⚡️Yedigey dostoni
⚡️Terma
⚡️Go‘ro‘g‘li dostoni (Xorazm)
⚡️Go‘ro‘g‘li dostoni (Surxondaryo)
⚡️Tandir yasash
⚡️Savat to‘qish san'ati
⚡️Sandiqsozlik san'ati
⚡️Qovun sayli
⚡️Popopchilik san'ati
⚡️Xorazm dostonchiligi
⚡️Samarqand dostonchiligi
⚡️Oshiq G‘arib dostoni
#qarorijrosiamalda #nomoddiymadaniymeros #icrich #audiovizualmateriallar #dayjest
🎩 ICRICHning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari:
🌐 Telegram | 🌐 Facebook | 🌐 Instagram | 🌐 madaniymeros">YouTube
Табрикларни қабул қилинг, Рашидхон!
public poll
ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 21
👍👍👍👍👍👍👍 53%
Узоқ умр, соғлик ва омонлик тилаймиз! – 14
👍👍👍👍👍 35%
Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳ бўлсин! – 3
👍 8%
Ижодий муваффақиятлар ёр бўлсин! – 2
👍 5%
👥 40 people voted so far.
Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ОММАВИЙ ЮРИШ МАРАФОНИ ўтказилди.
@angrenmadaniyat
Жонажон Ватанимизнинг азиз тимсоли
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун
@angrenmadaniyat
#табрик
Бизнинг кўп йиллик қадрдонимиз - Алиёр Джумабаев ҳам бугун таваллуд кунини нишонламоқда.
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин! Оилангиз, яқинларингиз бахтига ҳамиша соғу саломат бўлинг!
Ушбу кун сиз учун бахт, севинч ва қувончга тўла бўлсин!
Барча истакларингиз амалга ошсин!
@angrenmadaniyat
Ўзбек миллий маданияти, урф-одатлари, йўқолиб бораётган миллий қадриятларимизни тарғиб этиш мақсадида Ангрен шаҳар ахборот - кутубхона марказида «Халқ оғзаки ижодиётида оналар қўшиғи» деб номланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ангрен шаҳар маданият бўлими қошидаги «Чотқол наволари» халқ фольклор-этнографик жамоаси, Ахборот-кутубхона маркази қошидаги «Кексалар ўгити» клуби аъзолари ҳамда фаол китобхонлар иштирок этди.
Фольклор-этнографик жамоа томонидан ижро этилган халқ ўланлари, лапарлар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.
@angrenmadaniyat
Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси 11 ноябрь - Касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!" шиори остида пойтахт театрларига саёҳат қилишди. Улар Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрида Х.Хурсандов сценарийси,
Ф.Олимов мусиқаси асосида саҳналаштирилган "Қайтар дунё" спектакли ва Алишер Навоий номидаги Давлат опера ва балет театрида С.Прокофьевнинг "Ромео ва Жуллетта" балетини томоша қилишди.
Томошалар мазмун жиҳатдан қизиқарли бўлибгина қолмай композиторнинг ажойиб ва ўзига хос ёзилган мусиқаси билан барчани ҳайратлантирди.
@angrenmadaniyat
Ангрен шаҳар 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Робияхон Абдумавлонова Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилган "Музыка жизни" номли халқаро танловда ҳам иштирок этиб, 1-даражали диплом билан тақдирланди.
Биз Робияхонни ушбу ютуғи билан ҳам табриклаймиз ва келгуси ижодларида муваффақиятлар тилаймиз!
@angrenmadaniyat
#10fakt
Jahon tarixidagi eng qudratli va yirik imperiyalardan biriga asos solgan, o‘zi ishtirok etgan janglardan birontasida mag‘lub bo‘lmagan, 27 davlat hududini zabt etgan buyuk bobokalonimiz Amir Temur haqida 10 ta fakt bilan tanishing!
Aziz yoshlar, sun’iy intellekt yordamida yaratilayotgan mazkur loyiha orqali siz yana kimlar haqida ma’lumot olishni xohlar edingiz?
Abu Nasr Farobiy, Xoja Bahouddin Naqshband, Mahmud Zamaxshariy, Alisher Navoiy, Mirzo Ulug’bek , Najmiddin Kubro , Muhammad al-Xorazmiy , Husayn Boyqaro, Ibn Sino, Abu Rayhon Beruniy, Al-Farg‘oniy
@angrenmadaniyat
"Тарона" болалар вокал тўгараги қатнашчиси Рушана Мерадалиева ижросида "Устоз" қўшиғи
@angrenmadaniyat
Табрикларни қабул қилинг, Азизахон!
public poll
ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 10
👍👍👍👍👍👍👍 43%
@javohirbek4242, @kmu_sevgim_qissasi, Aliyor, ***************, @jasurbekmamatov, @DJamshid7272, @Jey_Key_24, @marhabo0811, @ILHOMMAHKAM, Umidjon
Ижодий муваффақиятлар ҳамиша ёр бўлсин! – 6
👍👍👍👍 26%
🧚♀️DURDONA🧚♀️, Ангрен шахар Маданият бўлими, Равшан, @RmM17rMm77, @ru_shanaxon11, Xayrulloxon_0308
Доимо соғ ва саломат бўлинг! – 4
👍👍👍 17%
@IsroiljonIbrohimov, Alijon Yusupov, @Shoiraibragimov, @firuzakxonrasulova
Умрингиз узун, ризқу насибангиз бутун бўлсин! – 3
👍👍 13%
@SAMO8338, @SharofatIsmoilova, Dildora Mayusupova
👥 23 people voted so far.
"Ўзбекистон" рақси
"Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси (кичик ва ўрта гуруҳи)
@angrenmadaniyat
"Ўзбекча гапир менга" рақси
"Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси (катта гуруҳи)
@angrenmadaniyat
"Учқудуқ рақси
"Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси (катта гуруҳи)
@angrenmadaniyat