"Красивые глаза" рақси
"Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси (кичик гуруҳи)
@angrenmadaniyat
"Калинка" рақси
"Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси (катта гуруҳ)
@angrenmadaniyat
"Ватан мадҳи" қўшиғи ва рақси
Гулёра Абдуллаева ва "Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси (катта гуруҳи)
@angrenmadaniyat
Islom olamida Balogardon, Xojayi Buzrug, Shoh Naqshband nomlari bilan mashhur bo‘lgan Bahouddin Naqshband haqida 10 ta fakt
@angrenmadaniyat
Ангрен шаҳар 2-сон "Ёшлар" маданият марказида "Замин" халқ театри жамоасининг навбатдаги ҳисобот тадбири ўтказилди.
Тадбирда жамоа томонидан "Шоҳжаҳон ва Аврангзеб", " Она қадри" ва "Келинлар режаси" номли саҳна томошалари намойиш этилди.
@angrenmadaniyat
Азиз ҳамшаҳарлар!
2024 йил 2 ноябр куни соат 15:00 да 2-сон "Ёшлар" маданият маркази томоша залида "Замин" халқ театри жамоасининг навбатдаги ҳисобот концерти ўтказилади.
Театр санъатининг барча мухлисларини ушбу томошага таклиф этамиз!
Чипта нархи: 15 000 сўм
Мурожаат учун: 94 360 23 60
@angrenmadaniyat
#Байрам_муборак
25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни
Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!
@angrenmadaniyat
Азиз ҳамшаҳарлар!
Барчангизни 2024 йил 3 ноябр куни соат 11:30 ва соат 14:00 да Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият марказида ўтказиладиган "Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоасининг ҳисобот концертига таклиф этамиз.
Чипта нархи: 20 000 сўм
4 ёшгача бўлган болалар учун бепул
Мурожаат учун: 94 634 92 23
@angrenmadaniyat
#ҳисобот_концерти
Ангрен шаҳар Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият марказида "Шанс" шоу балет халқ жамоасининг навбатдаги ҳисобот концерти ўтказилди. Концерт дастури давомида жамоа ижросида турли миллат рақслари намойиш этилди. Шунингдек, дастурда жамоанинг издошлари "Ангрен юлдузлари" болалар рақс тўгараги, "Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоаси ҳамда хонандалар Феруза Нурматова, Шамир Закировлар ўз ижролари билан иштирок этишди.
@angrenmadaniyat
Азиз ҳамшаҳарлар!
Рақс санъатининг ҳақиқий иҳлосмандлари учун 2024 йил 20 октябр куни соат 14:00 да Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази томоша залида "Шанс" шоу балет халқ жамоасининг навбатдаги хисобот концерти ўтказилади.
Барчангизни ушбу концерт дастурига таклиф этамиз!
Чипта нархи: 20 000 сўм
Корхона-ташкилот ва муассасалар ходимлари жамоа бўлиб ташриф буюришлари учун шартнома асосида буюртмалар қабул қилинади.
Мурожаат учун:
91 134 51 53
@angrenmadaniyat
"Татарча" рақси
"Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси (ўрта гуруҳи)
@angrenmadaniyat
"Эркатой" рақси
"Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси (кичик гуруҳи)
@angrenmadaniyat
"Ўйна, бола" рақси
"Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси (кичик гуруҳи)
@angrenmadaniyat
#ҳисобот_концерти
Ангрен шаҳар Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази томоша залида "Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоасининг навбатдаги ҳисобот концерти ўтказилди.
Концерт давомида жамоа томонидан турли рақс композициялари намойиш этилди. Рақсларни жамоанинг катта, ўрта ва кичик гуруҳ иштирокчилари маҳорат билан ижро этишди. Шунингдек, концерт дастурида хонандалар Рашидхон Қодирхонов, Азиза Абдуллаева ва Гулёра Абдуллаевалар меҳмон сифатида иштирок этишди.
@angrenmadaniyat
Азиз ҳамшаҳарлар!
Барчангизни 2024 йил 3 ноябр куни соат 11:30 ва соат 14:00 да Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият марказида ўтказиладиган "Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоасининг ҳисобот концертига таклиф этамиз.
Чипта нархи: 20 000 сўм
4 ёшгача бўлган болалар учун бепул
Мурожаат учун: 94 634 92 23
@angrenmadaniyat
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
12 июндаги ПФ-91-сон фармонига асосан "Ҳунарманд" уюшмаси Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда 3-сон "Дукент" маданият марказида "Макраме ва патли рўмоллар" савдо ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
@angrenmadaniyat
ПУБЛИЦИСТИК ШЕЪР
Ҳозирча чўпоннинг суруви
Сочилиб юрибди яйловда.
Ҳозирча далада ўт сийрак,
Сигири ҳалиям байловда.
Кейинроқ ўйлайди Қомусни,
Кейинроқ қатнашар сайловга.
Ҳозирча деҳқоннинг дарди мўл,
Журат йўқ қилмоққа шикоят.
Ҳокимлар гоҳида сўкса ҳам,
Шукрки, ер қилди иноят.
Кузгача ҳосилни йиғса бас,
Қизиқмас ҳозирча сиёсат.
Ҳозирча савдогар бозорда
Молини сотолмай оввора.
Шундоқ ҳам қийпинчоқ бошини
Солиб не қилади ғавғога?
Юрт ҳақда бошқалар қайғурсин,
Бошқалар топишсин бир чора.
Ҳозирча мулланинг ўйи кўп,
Аёллар ёпиқроқ кийса бас.
Йигитлар олдирмай соқолин,
Ҳар айтган гапига кўнса бас.
Давлатнинг ҳукми ўз йўлига,
Сиёсат охират ишимас.
Ҳозирча бир гала тепутат,
Қўй санаб ётибди мудрабон.
Ҳозирча сайловга анча бор,
Ҳозирча ҳаёти чароғон.
Ҳозирча уйғониш шарт эмас,
Бошида турса бас шу сарбон.
Ҳозирча ҳокиму тўранинг
Ҳукмдир чиқарган ҳар саси.
Қомус не, қонун не, ҳозирча
Сўзидан паст эрур ҳаммаси.
Ўзгарса ўзгарсин, фарқи не?
Бу юртда яшамас боласи.
Ҳозирча кексалар қумсайди
Гугуртлар бир тийнлик пайтларни:
“Шукрки, ҳалиям Оға бор,
Бўлмаса, биз шўрлик қайтардик?
Нон нархи тушмади, ўзинг кўр,
Бирор иш бўлмади айтарлик”.
Ҳозирча ёшларнинг дардини
Тинглашга қулоқ йўқ арзирли.
Гар “сурса” не бўлар, гар қолса,
Нима ҳам қиларди хайрли.
Тепани кексалар банд этган,
Ҳаққини ололмас айириб.
Ўртада бир авлод оввора,
Ҳозирча етади саботи.
На четда, на юртда дарди бор,
Тинч ўтса бўлгани ҳаёти.
Берса ер, гар урса, бемалол,
Оёқни узатиб ўлади.
Айтгандай, ҳозирча аёлнинг
Бошида нўхта бор, қўлида тушов.
Айтгандай, ҳозирча аёлнинг
Сўзига қулоқ ҳам солмайди биров.
Айтгандай, ҳозирча аёлга
Бутун бир жамият эга ҳамда ғов.
Шукрки, ҳозирча умид бор,
Бир ховуч уйғоқ бор, бор ҳали имкон.
Бир ёруғ қон бордир оқарга,
Айтарга сўз бордир бегумон.
Бир ёвқур руҳ бордир шуурда,
Ватан бор—арзирли берса жон.
Нажмиддин Эрматов
@angrenmadaniyat
#номоддий_маданий_мерос
Олмалиқлик уста ҳунарманд Кимёхон опа Йўлдошева фарзандлари ва шогирдларига доира ясаш сирларини қунт билан ўргатиб келмоқда.
https://youtu.be/zPOUF8CTjiA
Концерт бошланишига 2.5 соат вақт бор. Шошилинг чипталар оз қолди.
@angrenmadaniyat
#ёш_истеъдодлар
23-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби хореография бўлими ўқувчи қизлари Расулжонова Паризода ва Эркинбоева Ясминалар Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтган «Самга Самурық» халқаро танловида қатнашиб фахрли 1-ўринни эгаллашди.
Ўқитувчи: Мирзаҳмедова Нилуфар Абгдуганиевна.
Ёшларимизни эришган ютуқлари билан муборакбод этамиз!
@angrenmadaniyat
#бир_ғазал_тарихи
"Фарғона тонг отгунча" ғазалининг ёзилиш тарихини биласизми?
Ҳижрон ўтиға бағрим сўзона тонг отқунча, Ўртаб юрагим, жисмим бирёна тонг отқунча деб бошланадиган Ҳазинийнинг машҳур "Фарғона тонг отгунча" ғазали ёзилиши тарихи ҳақида турли фикрлар юритилади.
Пўлат Қайюмийнинг “Тазкираи Қайюмий” асарида қайд этилишича, Қўқон хонлигининг ҳарбий генерал губернатори Михаил Скобелев Фарғонанинг олиму фузалоларини йиғиб, рус маданиятини намойиш этиш мақсадида уларга балет қўйиб беради. Кўп уламолар, табиийки, балет бошланиши биланоқ бошларини қуйи солиб ерга қараб олишади. Уларнинг ичида Ҳазиний ҳазратлари ҳам бор эди. Бошлар балет тугаганидан сўнгина кўтарилган. Бу ҳолатдан ўта таъсирланган генералнинг аёли эътиқод ҳурмати эридан уларни жазоламасликни сўрайди.
Скобелев: «Майли тонг отгунча Фарғонани тарк қилсинлар», – деб буйруқ беради ва ўша кеч Ҳазинийнинг машҳур ғазали дунёга келади. Ҳазиний юрти бўлмиш Учкўприкнинг Катта Кенагас қишлоғида туғилиб ўсган Эркинжон Ражабовнинг сўзига кўра ғазалнинг эл орасида тарқалган яна бир варианти мавжуд экан. “Биз шунчаки қўшиқ (Мухторжон Муртазоев куй басталаган) деб эшитадиган бу ғазалда ҳазрат Ҳазинийнинг қанчалар дарду алами зоҳир. Мустамлакачилар туфайли ўз Ватани, ўз она шаҳрига сиғмаган зиёлиларимиз изтиробларининг акси бор”, дейди учкўприклик Эркинжон Ражабов.
Ҳазинийнинг чевараси Наргиза Манзурнинг мулоҳазалари ҳам жуда эътиборли. Ғазал ошиқона, орифона мазмунда бўлиб, ишқ оташида ёнаётган ошиқнинг ёр васлига етгунча кўз ёш тўкиб, оҳ-нола ила сабр этмоқликдан ўзга чораси йўқлиги, тонг отгунга қадар шу изтироб оғушида, ҳатто маконига (Фарғонага, тагмазмунда замин, ерга) ҳам сиғмаётгандек бўлаётгани тасвирланади. Ғазал матнининг мазмун-моҳияти бирламчи маънода мажозий ишқ ва ошиқ ҳолатининг ундаги аксига ишорат қилаётгани аён. Ҳазиний ижодида ишқи мажозийдан ишқи илоҳийга нисбат бериш етакчилик қилади. Шу ўринда, иккиламчи маъноси – Аллоҳ томонидан амалга ошириладиган улуғ ҳисоб кунининг тонги олдидан Ҳақ ошиғи бўлган солиҳнинг аҳволи-руҳиясидир. Чунки шайху шоир Ҳазиний тўранинг руҳий олами ва камолоти шунга далолат қилади.
Манба: М. Сулаймонов, ЎзА
Қўшиқ матни:
Ҳижрон ўтидин жисмима сўзона тонг отгунча, {х2}
Ўртаб юрагим-бағрим, ёрай, гирёна тонг отгунча. {х2}
Мен Вомиқу, сен Узро, васлингга етолмайман,
Ҳар кеча қароргоҳим, ёр-а, остона, тонг отгунча. {х2}
Оқшомда жамолингни шамидай мунаввар қил, {х2}
Шамингда ёнай анда парвона, тонг отгунча. {х2}
Найлайки, иложим йўқ, ҳар гўшада йиғларман, {х2}
Тор ўлди Ҳазинийга Фарғона, тонг отгунча. {х2}
Фарғона, тонг отгунча…
@angrenmadaniyat
Тадбирда 9 - сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, 8-умумтаълим мактаби ўқувчилари, Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази хонандалари Феруза Нурматова, Азиза Абдуллаевалар томонидан қўшиқ ва рақслар, она тили ҳақидаги шеърлар ижро этилди.
@angrenmadaniyat