Устозини мана шундай ҳурмат қилган жамиятгина ривожланиш йулидан боради.
Видеода туркиялик учувчи самолётда ўтирган ўқитувчисини кўриб қолгани ва эҳтироми акс этган.
@angrenmadaniyat
Нафс. Қутурган истеъмол маданияти
Инсон табиатида ношукурлик борлиги ҳеч ким учун янгилик эмас, аммо замонавий жамият бундай табиатга қандай имкониятлар яратиб бериши ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли даражада. Биз онгли ҳаёт кечиришимиз учун, буни англаб етишимиз шарт.
https://youtu.be/pl1r_CC6BMk?si=P_JgsSYaW7Huq0Gz
«Афсона» тантаналар залида
1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Шараф сизга, олқиш сизга, азиз устозлар!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ўз касбига садоқат билан ёндашган ва фидокороналик билан меҳнат қилган Ангрен шаҳар Мактабгача ва мактаб таълимига қарашли муассасаларнинг бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар шаҳар ҳокими, вилоят бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиқлари, шаҳар Мактабгача ва мактаб таълим бўлимининг ташаккурномалари ва шаҳар касаба уюшмаси кенгашининг эсдалик совғалари билан муносиб рағбатлантирилди.
«Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ» танловининг Республика босқичида “Ватанпарварлик руҳидаги энг мазмундор ва таъсирчан қўшиқ" номинацияси бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими, кичик сержант Моҳичеҳра Мингбоева ғолибликни қўлга киритди.
Моҳичеҳра, ютуқларингиз бундан-да кўп бўлсин! Омад сизга ҳамиша ёр бўлсин!
@angrenmadaniyat
Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали блогерларнинг пиёда юриб юрт кезишни урфга киритганидан хабарингиз бор бўлса керак.
Андижондан Қорақалпоғистонга, Қорақалпоғистондан Андижонга, Сурхондарёдан Қирғизистонга....
Блогерлар саёҳат қилар экан, албатта бизнинг жонажон шаҳримиздан ҳам ўтишмоқда. Уларнинг шаҳримиз ва шаҳримизга ёндош ҳудудлар тўғрисидаги таассуротлари ҳам турлича.
Сиз қайси бир блогерни кузатдингиз? Уларни кўпроқ шаҳримизнинг қайси жиҳатлари қизиқтирмоқда? Улар томонидан жойланган видеолардан қайси бири сизнинг кўнглингиздан жой олди?
Сизда ҳам пиёда юриб саёҳат қилиш иштиёқи туғилган бўлса, қайси жойларга борган бўлардингиз?
@angrenmadaniyat
26 сентябр — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни
Бугунги сана муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати тизимининг барча ходимларини самимий муборакбод этамиз.
Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
@angrenmadaniyat
#номоддий_маданий_мерос
Қўл меҳнат билан яратилган ушбу ноёб буюм ҳақида "Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоасининг фаол қатнашчиларидан бири Хадича опа Ҳасанова қуйидагича маълумот беради:
- Момоларимизнинг пардоз анжомлари сақланадиган "ойнақоп" деб аталувчи ушбу буюм XIX асрда яшаб ўтган Қундузой момомиз томонидан яратилган бўлиб, уни кейинчалик қизи Қизларой момонинг сепига қўшиб беради. Қизларой момо ҳам мерос сифатида қизи Кумушой момога топширади. Кумушой момодан қизлари, менинг укамнинг рафиқаси Мавлудахон мерос қилиб олган ва шунча йиллар мобайнида қўлдан- қўлга ўтиб келган ушбу ноёб буюмни менга совға қилди.
@angrenmadaniyat
#10fakt
Buyuklarimiz haqida qiziqarli faktlar aytishda davom etamiz.
Ibn Sinoning asl ismi Husayn ibn Abdulloh ekanini va u g’azallar ham yozganini bilasizmi?
Табрикларни қабул қилинг, Гуля Карабаевна!
public poll
ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 10
👍👍👍👍👍👍👍 53%
Alijon Yusupov, Aliyor, ***************, @MuqaddasxonUmarova, @FaxriddInnn, @DJamshid7272, Gulnoza, @ILHOMMAHKAM, Madina, @Feruzbekadmin94
Ҳамиша соғ ва саломат бўлинг! – 5
👍👍👍👍 26%
@IsroiljonIbrohimov, @SAMO8338, @Shoiraibragimov, Aslxon Amrxon, Dildora Mayusupova
Узоқ умр тилаймиз! – 4
👍👍👍 21%
@Muhammadali_singer_offical, 🧚♀️DURDONA🧚♀️, МАТЛЮБА УСМАНОВА талаба, @noa477
👥 19 people voted so far.
Табрикларни қабул қилинг, Йўлдош ака!
public poll
ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 14
👍👍👍👍👍👍👍 45%
Узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилаймиз! – 10
👍👍👍👍👍 32%
Яқинларингиз бахтига ҳамиша омон бўлинг! – 7
👍👍👍👍 23%
👥 31 people voted so far.
#жаноб_Х_дан
''МиллиарД''ми, ''миллиарТ''ми?
Бизнинг университетни танланг ва тўғри ёзишни ўрганинг!
@angrenmadaniyat
#премьера
Озода Нурсаидова ижросида "Лада" қўшиғи ва клипи.
👇👇👇
https://youtu.be/xFeCjem1wYU?si=L32x0KhaCBKdO0uV
#10fakt
Buyuklarimiz haqida 10 ta fakt loyihasi davom etmoqda. Bu safar Abu Rayhon Beruniy haqida ma’lumotlar bilan tanishishingiz mumkin.
Beruniy Kopernikdan qariyb besh asr muqaddam Yerning Quyosh atrofida aylanishi haqidagi fikrini ilgari surganini bilarmidingiz?
Alloma 1029 ta yulduzning koordinatalari qayd etilgan yulduzlar jadvalini hamda dunyoning geografik xaritasini tuzgan.
Bobolarimiz haqida bilishda davom etamiz.
@otabek_khasanov
#миннатдорман_устозим
Дунёда шундай зотлар бор, улар бизга тўғриликни ўргатган, ҳаётни танитган, билимга, китобга ошно этган. Бу инсонларга ҳар куни, ҳар он миннатдорлигимизни билдирсак арзийди!
Чексиз меҳр учун, беминнат ғамхўрлик учун миннатдормиз!
@angrenmadaniyat
ДАРСДАН СЎНГ...
Муаллиф: Матназар Абдулҳаким
Ижрочи: Маржона Иброҳимова
@angrenmadaniyat
"Янги Ўзбекистон" маҳалласида аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ангрен шаҳар Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Концерт дастурида "Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоаси, "Шанс" шоу балет жамоаси, "Замин" халқ театри жамоаси, ёш истеъдодлар Самир Абдуллаев, Гулёра Абдуллаева, хонандалар Феруза Нурматова, Шерзод Тўйчиев, Алишер Абдуҳолиқовлар ўзларининг ижролари билан барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Ўзбекистон давлат филармонияси Тошкент вилояти бўлинмаси директори, хонанда Ғолиб Хожиев тадбир меҳмони сифатида иштирок этди.
@angrenmadaniyat
Моҳичеҳра Мингбоева ижросидаги "Ўзбекистон" қўшиғи
Шоир ва бастакор: Баҳром Жуманов
@angrenmadaniyat
ANGREN SHAHRI_“SAN’AT VA ADABIYOT FIDOYILARI”_27.09.2024
OBUNA BO'LING: NURAFSHON TV
26-сентябр куни маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида кун тартибидаги бир неча масалалар юзасидан танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.
«Барчангизга маълум Давлатимиз раҳбари маданият соҳасига алоҳида эътибор бермоқдалар. Бизнинг соҳамизни ривожлантириш ва соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бироқ, баъзи ҳудудий раҳбарлар ҳалигача биз кўзлаган мақсадларни тушунмаётганлиги, дунёқарашини ўзгартирмаётганлиги ачинарли ҳол. Бунга биргина мисол сифатида Президентимизнинг 2023 йил 22 декабрь куни ўтказган йиғилишларида ҳар бир туман ва шаҳарда таъмирталаб маданият марказларини намунавий шаклда қайта йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилган эди. Аммо, минг афсуски, бу ажойиб имкониятдан фойдаланилмай келинаётганлиги - Жиззах, Сурхондарё, Наманган, Хоразм, Тошкент вилоятлари мисолида қайд этишим лозим», - деди Озодбек Назарбеков.
@angrenmadaniyat
Республика Маънавият ва Маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими, Ангрен университети, 9 – сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда маданият бўлими ҳамкорлигида “Санъат ва адабиёт фидоийлари” номли мусиқали - адабий – бадиий кеча бўлиб ўтди.
Кеча сўнгида яқин кунларда Ангрен шаҳрида яратилган янги шеърларга замонавий куйлар басталаб янги репертуар тузиш ҳақида келишиб олинди.
Нурафшон шаҳридаги 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида «Янги Ўзбекистон истеъдодлари» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур кўрик-танловнинг бош мақсади юртимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган, санъат ва мусиқага қизиқиши баланд кўплаб истеъдодли ёшларни кашф этаётганлиги билан ҳам аҳамиятли.
Мазкур танловнинг Тошкент вилояти босқичида ҳам ёш иқтидор соҳиблари 10 та йўналиш бўйича қатнашиб, анъанавий чолғучилик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги, анъанавий ва эстрада чолғу ижрочилиги, сухандонлик ва шу каби йўналишларда бор маҳоратларини намоён этишди.
Бунда иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб, ғолибликни қўлга киритганлар «Янги Ўзбекистон истеъдодлари» кўрик-танловининг Республика босқичига йўл олишди.
#табрик
"Кончи" маданият маркази раҳбари Ибрагимова Женишкуль Карабаевнани таваллуд топган куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз. Шаҳримиз маданиятининг гуллаб-яшнашида яна кўп йиллар ўз ҳиссасини қўшишларини, мустаҳкам соғлик саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз.
@angrenmadaniyat
#табрик
Бугун шаҳримизда ижод қилиб келаётган, устоз санъаткорларимиздан бири Йўлдош ака Қаршиев ўзининг таваллуд кунини нишонламоқда.
Устозга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Ҳамиша эл ардоғида бўлиб, фарзандлари ва набираларининг роҳатларини кўриб юришларини тилаймиз.
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
@angrenmadaniyat
#лазер_шоу
Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият марказида шаҳримиз болажонлари учун ажойиб томоша намойиш этилди.
Замонавий технологиялар ёрдамида намойиш этилган лазер шоу томошаси нафақат болаларни, ёши катталарни ҳам ҳайратлантирмасдан қолмади.
@angrenmadaniyat
⚡️ Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov madaniyat markazlari faoliyatini tubdan takomillashtirish bo‘yicha konsepsiya loyihasi bilan tanishdi.
✅ Konsepsiya loyihasini vazirlikning Madaniy faoliyat, nomoddiy madaniy meros va xalq ijodiyotini davlat tomonidan qo'llab-quvvatlash boshqarmasi boshlig'i Jamshidbek Niyazbekov tanishtirdi, shuningdek, madaniyat markazlari negizida yangi muassasalar faoliyatini tashkil etish, ularni zamon talablari asosida jihozlash va faoliyat turida yangi vakolatlar berish to‘g‘risidagi takliflar ko‘rib chiqildi.
✅ Madaniyat markazlari faoliyatiga doir "Virtual madaniyat" elektron platformasi imkoniyatlari taqdimoti tashkil etildi. Jumladan, elektron platformada onlayn musiqa cholg‘ularini o‘rganish bo‘yicha onlayn to‘garaklar, nomoddiy madaniy meros namunalari bo‘yicha ma’lumotlar, musiqiy va kinofilmlar jamlanmalari, Muzeylarga virtual sayohat kabi imkoniyatlar ko‘zdan kechirildi.
✅ Bundan tashqari, vazirlik tasarrufidagi Respublika baxshichilik san’ati markazi tomonidan yaratilgan bolalar musiqa va san’atlari maktablari baxshichilik sinflari va madaniyat markazlaridagi to‘garaklar uchun tayyorlangan adabiyotlar mazmuni bilan tanishildi.
Telegram | Instagram | Facebook | Veb-sayt