#билиб_қўйган_яхши
ПАРОДИЯ (юн. parodia — зид қўшиқ) — адабиёт, театр, мусиқа ва эстрада жанри, кулги санъати, ҳажв ва ҳазил турларидан бири. Ўзига хос ҳаракат тарзи, шунингдек, бирор услуб, йўналиш, жанр ёки муайян қолипдаги нутқ ва бошқаларга ҳажвий, киноявий ва юмор билан ёндашиш мақсадини кўзлаб қилинган онгли тақлид. Бирор санъаткор ижоди ёки айрим асарнинг услубига тақлид қилиш йўли билан яратилган кулгили асар. Ижтимоий-сиёсий, маиший ҳаётдаги айрим воқеалар ҳам пародияга мавзу бўлиши мумкин. Пародия комедия санъатининг, сатиранинг ўзига хос йўналиши ҳамдир. Пародия кўпинча бўрттирилган бўлади, унда акс эттирилаётган воқеанинг шакли билан мазмуни бир-бирига зид қилиб кўрсатилади.
@angrenmadaniyat
#эслатма
Эртага - 15 сентябр куни "Ёш актёрлар" танловининг биринчи босқичига старт берилади.
Иштирокчилар ўзларининг 5 -10 дақиқалик видеороликларини танловга жўнатишлари керак.
Видеороликда улар ихтиёрий шеър ва тақлид санъати намунасини (пародия) намойиш этишлари керак
Видеороликлар @angrenmadaniyat телеграм каналида жойлаштирилади ва овоз беришга қўйилади.
Овоз бериш 15 сентябр - 15 октябр кунлари давом этади.
@angrenmadaniyat
ТАНЛОВ БОШЛАНИШИГА 2 КУН ҚОЛДИ.
ШОШИЛИНГ!
БИЗ ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАРНИ ДОИМО ҚЎЛЛАБ - ҚУВВАТЛАЙМИЗ!
@angrenmadaniyat
#Xon_atlas_haftaligi
Айни кунларда юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Хон атлас" ҳафталигида Ангрен шаҳар Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази бадиий жамоалари фаол иштирок этишмоқда.
#номоддий_маданий_мерос
#миллий_ўйинларимиз
2-сон "Ёшлар" маданият маркази қошидаги "Анъана" фольклор тўгараги ёшларни таклиф этади.
@angrenmadaniyat
"Ёш актёрлар" танлови низоми
1. Мақсад:
Ёш истеъдодларни аниқлаш ва уларни ривожлантириш.
Театр санъатига бўлган қизиқишни ошириш.
Ёш авлодни миллий маданият ва санъатга яқинлаштириш.
2. Танлов иштирокчилари:
Ангрен шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган барча ўқувчилари иштирок этиши мумкин.
3. Танлов босқичлари:
3.1. Онлайн босқич (15 сентябр - 15 октябр):
Иштирокчилар ўзларининг 5 -10 дақиқалик видеороликларини танловга жўнатадилар.
Видеороликда улар ихтиёрий шеър ва тақлид санъати намунасини намойиш этишлари керак
Видеороликлар @angrenmadaniyat телеграм каналида жойлаштирилади ва овоз беришга қўйилади.
Овоз бериш 15 сентябр - 15 октябр кунлари давом этади.
3.2. Ярим финал (18 октябр):
Онлайн босқичда энг кўп овоз тўплаган 10 нафар иштирокчи ярим финалга чиқади.
Ярим финалда иштирокчилар ўзбек ва чет эл ижодкорлари қаламига мансуб масални саҳнада жонли намойиш этадилар.
Ярим финалда ҳакамлар ҳайъати томонидан сараланган 5 нафар иштирокчи финалга чиқади.
3.3. Финал (25 октябр):
Финалда 5 нафар иштирокчи ўзбек ёки чет эл драматурглари асарларидан олинган монологни саҳнада намойиш этадилар.
Финалда ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 нафар ғолиб аниқланади.
4. Ҳакамлар ҳайъати:
Ҳакамлар ҳайъати театр санъати бўйича тажрибали мутахассислардан иборат бўлади.
5. Мукофотлар:
1-ўрин: Диплом, эсдалик совға, театр тўгаракларига бепул йўлланма.
2-ўрин: Диплом, эсдалик совға.
3-ўрин: Диплом, эсдалик совға.
6. Қоидалар:
Иштирокчилар танловнинг барча қоидалари билан таниш бўлиши керак.
Иштирокчилар танловда иштирок этиш учун ўзларининг шахсий маълумотларини (исми, фамилияси, ёши, телефон рақами) ва танловда иштирок этиш учун ўзларининг видеороликларини канал админи @ILHOMMAHKAM га жўнатиши керак.
Видеороликлар танловнинг мавзусига мос, сифатли бўлиши, шеър ва тақлид санъати намунаси битта видеода кетма-кет жойлаштирилиши керак.
Кейинги босқичлар оралиғидаги вақт қисқалиги сабаб шартларда белгиланган масал ва монологни танлов бошлангандан тайёрлаб бориш тавсия этилади.
Кейинги босқичларда белгиланган вақтда етиб келмаган ёки умуман келмаган иштирокчилар танловдан четлаштирилади.
Кейинги босқичларда танлов шартига кўра масал ва монолог тайёрлаб келмаган иштирокчилар баҳоланмайди.
Ҳакамлар ҳайъатининг қарори якуний ҳисобланади ва эътирозлар қабул қилинмайди.
7. Танлов ҳақидаги маълумотлар:
Танловда иштирок этиш учун @angrenmadaniyat каналига обуна бўлиш керак.
Танлов ҳақидаги барча саволларни каналнинг муҳокама гуруҳига ёзиш ва мутахассислардан керакли маслаҳатлар олиш мумкин.
8. Танловни ташкил этувчилар:
Танловни Ангрен шаҳар Маданият бўлими ва @angrenmadaniyat телеграм канали ташкил этади.
Танловда иштирок этинг ва ўз истеъдодингизни намойиш этинг!
@angrenmadaniyat
"Замин" халқ театри жамоаси ҳам ўз сафига янги қатнашчиларни қабул қилишни бошлади.
@angrenmadaniyat
Сизни шаҳримиз маданият марказларида фаолият юритаётган бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ва жамоалари кутмоқда!
Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази:
"Тарона" болалар вокал тўгараги: Азиза Абдуллаева раҳбарлигидаги тўгаракда сиз чиройли қўшиқларни ўрганасиз ва вокал маҳоратингизни ривожлантирасиз.
📲 93 601 14 74
"Ниҳол" болалар вокал тўгараги: Жамшид Маматов раҳбарлигидаги тўгаракда сиз турли жанрдаги қўшиқларни ўрганасиз ва вокал маҳоратингизни оширасиз.
📲 93 618 72 72
"Ғунча" болалар театр студияси: Мухлиса Иззатуллаева раҳбарлигидаги студияда сиз актёрлик маҳоратини ўрганасиз ва турли тадбирларда иштирок этасиз.
📲 93 628 11 04
2-сон "Ёшлар" маданият маркази:
"Анъана" болалар фольклор тўгараги:
Фаҳриддин Маматалиев раҳбарлигидаги тўгаракда сиз фольклор санъатини ўрганасиз ва халқ қўшиқларини куйлайсиз.
📲 97 219 61 61
"Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоаси:
Маҳбуба Тўраева раҳбарлигидаги жамоа фольклор санъатини сақлаш ва тарғиб қилиш билан шуғулланади.
📲 93 597 71 15
Эстрада театри тўгараги:
Элёрбек Турғунов раҳбарлигидаги тўгаракда сиз актёрлик маҳоратини ўрганасиз ва турли саҳна кўринишларида иштирок этасиз.
📲 97 983 07 19
3-сон "Дукент" маданият маркази:
Анъанавий хонандалик тўгараги:
Азизбек Маҳкамов раҳбарлигидаги тўгаракда сиз анъанавий хонандалик санъати сирларини ўрганасиз.
📲 93 304 90 02
4-сон "Кончи" маданият маркази:
"Ижодкор ёшлар" театр жамоаси:
Исроилжон Иброҳимов раҳбарлигидаги жамоага қўшилиб, сиз театр санъатида ўзингизни синаб кўрасиз.
📲 94 423 03 33
Болалар фольклор тўгараги:
Аброр Маматов раҳбарлигидаги тўгаракда сиз фольклор санъатини ўрганасиз.
📲 94 216 26 62
"Народная песня" вокал жамоаси:
Людмила Торопова раҳбарлигидаги жамоага қўшилиб, сиз рус халқ қўшиқларини куйлайсиз.
📲 99 305 24 74
"Салават" вокал жамоаси:
Альфира Юлмухаметова раҳбарлигидаги жамоага қўшилиб, сиз татар халқ қўшиқларини куйлайсиз.
📲 99 101 64 52
"Халқ" ва "Намунали" унвонга эга жамоалар ҳам сизни ўз таркибига чорлайди:
"Шанс" шоу балет халқ жамоаси: Рустам Рамазан раҳбарлигидаги жамоага қўшилиб, сиз рақс санъатини ўрганасиз.
📲 94 212 81 13
"Чотқол наволари" халқ фольклор-этнографик жамоаси:
Кимёхон Қосимхонова раҳбарлигидаги жамоага қўшилиб, сиз фольклор санъатини ўрганасиз.
📲93 524 98 18
"Замин" халқ театри жамоаси: Маҳмуджон Ҳамдамов раҳбарлигидаги жамоага қўшилиб, сиз театр санъатини ўрганасиз.
📲 94 360 23 60
"Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси:
Лариса Рубцова раҳбарлигидаги жамоага қўшилиб, сиз рақс санъатини ўрганасиз.
📲 94 634 92 23
Қатнашиш учун:
Ҳар бир тўгарак ва жамоа раҳбарининг телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.
Телеграм аккаунти орқали мурожаат қилинг.
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
📲 94 362 46 74
@angrenmadaniyat
#жаноб_Х_дан
Лирик чекиниш.
«У ёқдан топшириқ кўпда, у ёқдан..!»
Абдулла Орипов шеъридан баҳраманд бўлинг.
@angrenmadaniyat
#Шукуҳ #Ўзбекистон33
Мустақиллик байрами муборак бўлсин!
🇺🇿 Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тантанасини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг.
👇👇👇
https://www.youtube.com/live/UVBan3rUF0s?si=EKM9YP73G-TarC8E
"Ташаббусли бюджет" орқали Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази биносини таъмирлаш учун овоз йиғиш давом этмоқда.
Бугун соат 24:00 да овоз бериш тўхтатилади.
Барчангизни яна бир бор бизни қўллаб-қувватлашга чақираман!
Ушбу ҳавола орқали кириб овоз беринг
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48/77d9e8b2-6b39-453b-8241-d39b80942015
#мукофотлар_муборак
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан ўтказилган “Ватан учун яшайлик” Республика танловида таниқли болалар шоири Неъмат Душаев “Ширин сўзнинг кучи” шеърий тўплами учун рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланди.
@angrenmadaniyat
ЖОНИ ЮРТГА ФИДО ЖАДИДЛАР
Ҳуррият чироғин ёқиб кетган маърифатпарвар жадид боболаримиз кутган даврлар келди. Улар орзусидаги Туркистон илғор таълимга, маърифатга, тараққиётга асосланган эди.
Ушбу видеоролик Ватан ва халқ манфаатлари йўлида жон фидо қилган миллат ойдинлари – жадид боболаримиз хотирасига бағишланади.
🎙Шуҳратхон Муҳаммадхонов
Жамоат хавфсизлиги универстети офицери, «Илҳом» мукофоти совриндори (2022)
@angrenmadaniyat
#напоминание
Завтра - 15 сентября стартует первый этап конкурса "Молодые актеры"!
Участникам необходимо отправить свои видеоролики продолжительностью 5-10 минут на конкурс.
В видеоролике они должны продемонстрировать произвольное стихотворение и образец искусства подражания (пародия).
Видеоролики будут размещены на телеграм-канале @angrenmadaniyat и выставлены на голосование.
Голосование продлится с 15 сентября по 15 октября.
@angrenmadaniyat
#эълон
Ҳурматли, ҳамшаҳарлар!
Сизларни 2024 йил 14 сентябр куни соат 18:00 да шаҳримизда бунёд этилган "Маънавият хиёбони" да ўтказиладиган "Биз бир бўлсак халқмиз, бирлашсак Ватанмиз!" мавзусида тантанали тадбир, "Баркамол авлод" болалар фестивали , "Баркамол авлод болалар мактаби" очиқ эшиклар куни маросимига таклиф этамиз!
Тадбирда концерт дастури ва турли мусобақа ва танловлар ўтказилади ва ғолиблар қимматбахо совғалар билан тақдирланади.
Тадбиримиз меҳмони "Ишонч" савдо маркази.
Манзил : Нурчи МФЙ 5/1 а даҳаси .
Мўлжал : "Ўзсаноатқурилишбанк"
✏️ Ангрен шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби
@angrenmadaniyat
#Xon_atlas_haftaligi
Айни кунларда юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Хон атлас" ҳафталигида Ангрен шаҳар Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази бадиий жамоалари фаол иштирок этишмоқда.
Авваллари меҳнатнинг таги роҳат бўларди, ҳозир эса... 😁
Бу кетишда тез орада қуйидаги мақоллар ҳам чиқиб кетиши аниқ:
ITdan kelsa boylik, turmush bo‘lar chiroylik.
ITning ko‘zini topgan, boylikning o‘zini topar.
ITning noni-mazali.
ITsiz ish bitmas, erinchoqning qo‘li yetmas.
ITsiz topilgan mol hisobsiz ketar.
ITsiz turmush-tuzsiz osh
Qush qanoti bilan tirik,
Odam- ITi bilan.
@angrenmadaniyat
#10fakt
Yangi o‘quv yili ham boshlandi.
Qiziqarli dars o‘quvchini fanga bo‘lgan qiziqishini orttirsa, o‘z yurti tarixini bilish va anglash vatanparvarligini yuksaltiradi.
Allomalarimiz haqida 10 ta fakt aytishda davom etamiz. Yoshlarimiz uchun bu gal Husayn Boyqaro haqidagi tarixiy ma’lumotlarni taqdim etmoqdamiz.
Mazkur loyiha doirasida yaratilgan media mahsulotlar O‘zbekiston tarixi fani o‘qituvchilari uchun foydali manba bo‘lishiga ishonamiz.
Quyida 10 fakt loyihasi doirasidagi media-mahsulotlarni ko‘rish mumkin:
Mirzo Ulug’bek , Najmiddin Kubro , Muhammad al-Xorazmiy .
/channel/otabek_khasanov
##Диққат_танлов
🎭Театр санъати - бу ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасини, ҳар бир ҳиссиётни, ҳар бир орзуни акс эттирадиган ажойиб санъатдир.
Аммо бу санъатнинг келажаги - ёш истеъдодларнинг қўлида.
Ёш актёрларни излаб топиш, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, театр санъатига бўлган қизиқишни янада ошириш - бугунги куннинг муҳим вазифасидир.
Шу сабабдан, биз "Ёш актёрлар" танловини эълон қиламиз!
Сизда ҳам актёрлик истеъдоди борми?
Унда ўз истеъдодингизни намойиш этиш вақти келди!
Танлов Низоми билан танишинг ва танловда иштирок этиш учун шошилинг!
@angrenmadaniyat
#номоддий_маданий_мерос
"Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоаси изланишда давом этмоқда. Бугунги машғулотда Оҳангарон тумани "Илғор" маҳалласида истиқомат қилувчи Рихсихон ая меҳмон бўлдилар. Онахон халқ ижодига мансуб бўлган ўлан ва лапарларни куйлаб бердилар.
Шаҳримиз маҳаллаларида ҳам халқимизнинг ўзига ҳос удумлари, қўшиқларини билгувчи ёши улуғ инсонлар бўлса жамоа билан боғланишларини сўраб қоламиз.
Ангрен шаҳар Маданият бўлими мудири Шокир Миржалилов "Облиқ" маҳалласида жойлашган 29-умумтаълим мактабида бўлди.
Янги ўқув йили муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзга чиқиб, мактаб остонасига илк қадам қўйган жажжи болажонларни, билим олишга ташна бўлган умидли ёшларни, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигига шукрона келтирган нуронийларни Давлатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги ҳамда янги ўқув йили муносабати билан чин дилдан қутлади.
"Бугун ўзим ўқиган мактабга бориб бир олам таассуротлар билан қайтдим. Мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганиб, мактаб жамоасининг олиб бораётган ишларига қойил қолдим. Айниқса, ёш педагогларнинг креатив ёндошувлари тахсинга лойиқ. Ўзим ўқиган синфга кириб қадрдон партамни ва партадошимни эсладим"-дейди биз билан суҳбатда Ш.Миржалилов
4-сон "Кончи" маданият маркази томонидан ҳам "Янгиобод" МФЙ аҳолиси учун байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда марказ қошида фаолият юритаётган бадиий жамоалар ва ижодкорлар ўз дастурлари билан иштирок этишди.
@angrenmadaniyat
БИР БЎЛСАК - ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК - ВАТАНМИЗ!
Барчангизни энг ардоқли, энг азиз байрамимиз Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги билан самимий қутлаймиз.
Сизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз.
Мустақиллик қадри боқий, истиқлолимиз абадий бўлсин!
@angrenmadaniyat
Ҳурматли, ҳамшаҳарлар,
Байрам бўлсин муборак!
Бир ойгина тер тўксак,
Тугар яна бир чорак.
Чорак нима, йил ўтар,
Яшашимиз "шоҳона".
Маошни олиб кеча,
Қилиб олдик чойхона.
Бу гапларим бир ҳазил,
Камимиз ҳеч битмайди.
Топганимиз қориндан,
Бошқасига етмайди.
Ҳар кун байрам, фестивал,
Кўриб ақлинг шошади.
Ахир бизнинг ойликлар,
Айтинг, қачон ошади?
Икки ҳисса ошади,
Деганига қувондик.
Йигирма фоизни деб,
Апрелгача бир ёндик.
Энди эса октябрни,
Ухламасдан кутамиз.
Ўн фоиз ҳам ҳарна-да,
Оз бўлса ҳам ютамиз.
Асфальтдан ортса агар,
Бой бўлармиз бизлар ҳам.
Шунинг-чун кайфиятни,
Тушурмангиз сизлар ҳам.
Бугун байрам, куйласин,
Хонандаю бахшилар,
Ишхонамнинг таъмирига,
Овоз беринг, яхшилар.
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48/77d9e8b2-6b39-453b-8241-d39b80942015
#жаноб_Х_дан
«Шарқ тароналари» мусиқа фестивалининг очилиш маросимида раққосалардан бирининг бошидаги тиллақош ва рўмоли тушиб кетди.
Юлдуз Усмонова раққосани ноқулай вазиятдан олиб чиқиб кетди.
@angrenmadaniyat
Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан вилоят оммавий тадбири ўтказилмоқда.
Ушбу ҳавола орқали байрам тадбирини томоша қилишингиз мумкин
👇👇👇
https://www.youtube.com/live/wDtpMj3I3vU?si=ae0chETpPp8botpa
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан Ангрен шаҳар Ахборот кутубхона маркази директори Гулбаҳор Сафарова "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими ва Ангрен шаҳар Маданият бўлими Гулбаҳор Сафаровани ушбу эришилган ютуқлар билан табриклаб келгусидаги ишларига улкан ривожлар тилайди.
@angrenmadaniyat
Табрикларни қабул қилинг, Инобат опа!
public poll
Табриклаймиз! – 18
👍👍👍👍👍👍👍 72%
АЗИЗА, @IsroiljonIbrohimov, ✨✨✨, Alijon, Elyor, Aliyor, ***************, @FaxriddInnn, 👨👨👧👦, Фаррух У́ткирович, @DJamshid7272, Шарофат, @Composer_03, Jasurbek, Gulnoza, @sheraliyev_d, @ru_shanaxon11, @vohidjon_abduvaliyev
50 ёшингиз муборак бўлсин! – 3
👍 12%
🧚♀️DURDONA🧚♀️, @Jey_Key_24, @ILHOMMAHKAM
Умрингиз бундан-да зиёда бўлсин! – 2
👍 8%
Madina, Xayrulloxon_0308
Ҳамиша соғ ва саломат бўлинг! – 2
👍 8%
@SAMO8338, ssssssss
👥 25 people voted so far.