angrenmadaniyat | Неотсортированное

Telegram-канал angrenmadaniyat - ANGRENMADANIYAT

713

Ушбу каналда маданият сохасидаги янгиликлар ёритилади. Шунингдек, шаҳримиздаги санъаткорлар ижоди билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин. Хабарлар учун: @IlhomMahkam_bot Саволларга жавоб олиш учун: @Ilhom_Mahkam

Подписаться на канал

ANGRENMADANIYAT

#табрик

Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият марказида кўп йиллардан буён камтарона меҳнат қилиб келаётган ҳамкасбимиз Рўзибоева Инобат Мадусмановна бугун ўзининг қутлуғ 50 ёшини нишонламоқда.

Барча ҳамкасблар номидан опамизни таваллуд кунлари билан самимий муборакбод этамиз. Оиласининг, фарзандларининг ва яқинларининг бахтига ҳамиша соғ ва саломат бўлсинлар. Дунёда неки яхши тилаклар бўлса барчаси унга ёр бўлишини тилаймиз.

Юбилей муборак бўлсин!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Равшан Комилов ва Фаррух Комилов ижросида "Қардошларим" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Маданиятни ерга уриб асфальтни улуғлаганлар ушбу ҳолатларга нима дейишаркан?

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

"Чотқол наволари" халқ фольклор- этнографик жамоаси Нишбош маҳалласида ўтказилган байрам тадбирида ўз дастури билан иштирок этди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

"Ташаббусли бюджет" орқали Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази биносини таъмирлаш учун овоз йиғиш давом этмоқда.

Барчангизни яна бир бор бизни қўллаб-қувватлашга чақираман!

Ушбу ҳавола орқали кириб овоз беринг

https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48/77d9e8b2-6b39-453b-8241-d39b80942015

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#ибрат_учун

Ангрен шаҳрида шукроналик ҳиссини туйган ёшлар кўплаб топилади.

"Мустақиллик"  маҳалласида истиқомат қилаётган Нажибулло Кабилов тақдиридан нолимайди,  ўзини имкониятсиз деб билмайди.

Гарчанд имконияти чекланган бўлсада,  тиним билмайди, ўз ҳолатига қарамасдан тадбиркорликни йўлга қўйган. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган фаолияти асосан спорт билан боғлиқ. Ўз маблағлари эвазига ўз тирикчилигини тебратиб,  рўзғорининг бут бўлишида ўзи ҳаракат қилади.

Маълумот учун:
Нажибулло раҳбарлик қилаётган спорт зал Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази ертўла қисмида ижара асосида фаолият юритади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

🎼 Angren shahar 10-23 sonli Bolalar musiqa va san'at maktabiga qabul e'lon qilindi!

Ayni damda musiqa va sa'nat maktabining "Dutor sinfi"ga 2024-2025 òquv yili uchun òquvchilar qabuli davom etmoqda. Darslar musiqa va sa'nat yo'nalishida (xususan dutor yo'nalishida) 27 yillik tajriba ega bo'lgan o'qituvchi Lola Yusupova tomonidan o'tkaziladi.

O'qish jarayonlari quyidagilarni o'z ichiga qamrab oladi:

dutor Al't, dutor prima cholģularida òzbek xalq kuylarini, òzbek bastakorlari va chet el bastakorlari asarlarini ijro etishni òrganib borishadilar;

o'quvchilar shahar, viloyat, respublika va xalqaro tanlovlarda ishtirok etishlari mumkin, ayni damda o'quvchilarimiz xalqaro tanlovlarda yuqori natijalarga erishib kelmoqda;

o'qish jarayonida òquvchilar dutor cholģusidan tashqari musiqa nazariyasi , soldefjio va musiqa adabiyoti fanlarini ham mukammal òrganib boradilar.

Murojaat uchun tel:
95)020-96 - 78
93)070-66 -78

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Исроилжон Иброҳимов ижросида "Ошиқлар" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Замира Усмонова ижросида "Ҳаёлимдан кетмайсан" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Феруза Нурматова ижросида "Ҳай ёр-ёр" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Рустам Жуманов ижросида "Эслатар" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Шерзод Тўйчиев ижросида "Бир дилбарни" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Кимёхон Қосимхонова ижросида "Ангрен" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг "Бирлашсак-Ватанмиз" шеъри

Ангрен шаҳар 7-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ўқиган.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

🟦🟦
#mustaqillik_33

🟢 Chirchiq shahrida O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 33 yillik shodiyonalari keng nishonlanmoqda.

🔻 Estradamizning yorqin yulduzlaridan biri Alisher Fayz tomonidan ijro etilayotgan kuy-qo’shiqlar bayramga yanada ko’tarinki kayfiyat baxsh etmoqda.

💬 TOSHKENT VILOYATI MADANIYAT BOSHQARMASI.

Telegram   |  Instagram
Facebook  | YouTube

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

ANGREN_SHAHRI_BIZ_BIR_BO‘LSAK_–_YAGONA_XALQMIZ,_BIRLASHSAK_–_VATANMIZ_29_08_2024

OBUNA BO’LING: NURAFSHON TV

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#жаноб_Х_дан

Озод ака бу кунга анча йиллар олдин тайёрланган экан.
Ўша пайтларданоқ кўчаларни асфальт қилинишига қарши бўлган.

Чанг кўчалардан юриб, томидан чакки томчилаб турадиган маданият марказларида ўтказиладиган фестивалларга бораверамиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#сиз_нима_дейсиз

Фестиваллар ва асфальт кўчалар мавзуси ижтимоий тармоқда кўплаб фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда.

Хўш, халқ учун қайси бири муҳимроқ ўзи?

Ушбу саволга аниқ жавоб бериш қийин, чунки ҳар иккиси ҳам халқнинг ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Асфальт - бу асосий эҳтиёж. У транспорт ҳаракатини осонлаштиришга, хавфсизликни таъминлашга ва иқтисодий ривожланишга ёрдам беради. Ҳаётнинг асосий талабларини қондириш учун асфальт йўллар зарур.

Маданият гуллаб-яшнаган жамиятда инсонларнинг руҳий ҳаёти бой бўлади, лекин асфальт бўлмаган кўчалар ҳаёт сифатини пастлатиши ва иқтисодий ривожланишга салбий таъсир этиши мумкин.

Фестиваллар эса маданий ва руҳий эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади. Улар халқнинг маданий ҳаётини бойитишга, миллий анъана ва урф-одатларни сақлашга, санъат ва маданиятни ривожлантиришга ёрдам беради. Шунингдек, фестиваллар одамларни бирлаштиришга, улар ўртасидаги муносабатларни яхшилашга, жамиятдаги бирликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маданият - бу инсон ҳаётининг маъноси, руҳий бойлиги,  ижтимоий муносабатлари ва ривожланишининг асоси. Асфальт йўллар  инсон ҳаётининг  материал жиҳатларини яхшилашга ёрдам беради, лекин маданият бўлмаганда, бу ҳаёт  маънодан холи, руҳсиз ва бегона бўлади.

Демак, қайси бири муҳимроқ деган саволга жавоб бериш учун халқнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш керак. Агар халқнинг асосий эҳтиёжлари қондирилмаган бўлса, фестивалларнинг аҳамияти камаяди. Агар халқнинг маданий ва руҳий эҳтиёжлари қондирилмаган бўлса, асфальт йўлларнинг аҳамияти камаяди.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар иккиси ҳам муҳим, лекин уларнинг аҳамияти халқнинг эҳтиёжларига боғлиқ.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Маълумки, Ангрен шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан таъмирга муҳтож бўлган ва том қисми яроқсиз ҳолга келиб қолган "Дукент" маданият марказида кенг кўламли таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган эди.

Ушбу ташаббус сектор раҳбарлари ва Ангрен Гарнизони маъмурияти томонидан ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланди. Натижада бюджет маблағлари йўналтирилди ва қўшимча чора-тадбирга мувофиқ ҳашар йўли билан кўмаклашиш ташаббуси илгари сурилди.

Кўп йиллар давомида эътибордан четда қолган маданият маскани эндиликда таъмирланиб, аҳоли хизматига шайланмоқда.

Бу ерда бажарилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳоким ва секторлар раҳбарлари томонидан қатъий назоратга олинган.

Бугун шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Мирходжаев, Ангрен Гарнизони бошлиғи Х. Каримовлар "Мирзо Улуғбек" маҳалласида, 3-сектор ҳудудида жойлашган "Дукент" маданият марказида таъмирлаш ишларини жойига чиқиб кўрдилар. Катта зал, Спорт зали ҳамда бинонинг ташқи фасади, том қисмининг ҳозирги ҳолатини кўздан кечирдилар.

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Маданият вазири Озодбек Назарбеков асфальтдан ҳам муҳимроқ бўлган масалалар борлигини эслатиб ўтибдилар.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ҳар бир тадбирни ўтказиш катта маъсулиятни талаб қилади. Тадбир ўтгунча юрагингни ҳовучлаб турасан. Видеода саҳна орти ҳаёжонлари акс этган.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Азиза Абдуллаева ижросида "Халқ бўл" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Зарина Шодиева ижросида "Дил яралаб" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Муҳаммаджон Азимжонов ижросида "Бошида қолсин қизи" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ойбек Қўлдошев ижросида "Гўзалсан ҳаммадан" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Гулёра Абдуллаева ижросида "Атлас" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Севинч Сотиболдиева ижросида "Ўша қизман" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Робияхон Абдумавлянова ижросида "Мустаҳзод" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Халқ билан бўл, халқ ичинда бўл!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#мустақиллик_байрами

Азиз ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

2024 йил 27 август куни соат 18:00 да "Ангрен марказий стадиони" да Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан "Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!" шиори остида оммавий шаҳар тадбири ўтказилади.

Тадбирда шаҳримизда ижод қилаётган бадиий жамоалар, хонандалар билан биргаликда таниқли эстрада юлдузлари Воҳиджон Исоқов ва Миржалол Неъматов ҳам иштирок этишади.

Тадбир сўнгида эса сиз ажойиб мушакбозликнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Барчангизни байрам томошасига таклиф этамиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…
Подписаться на канал