"Ташаббусли бюджет" орқали Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази биносини таъмирлаш учун овоз йиғиш давом этмоқда.
Барчангизни яна бир бор бизни қўллаб-қувватлашга чақираман!
Ушбу ҳавола орқали кириб овоз беринг
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48/77d9e8b2-6b39-453b-8241-d39b80942015
#мустақиллик_байрами
Азиз ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!
2024 йил 27 август куни соат 18:00 да "Ангрен марказий стадиони" да Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан "Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!" шиори остида оммавий шаҳар тадбири ўтказилади.
Тадбирда шаҳримизда ижод қилаётган бадиий жамоалар, хонандалар билан биргаликда таниқли эстрада юлдузлари Воҳиджон Исоқов ва Миржалол Неъматов ҳам иштирок этишади.
Тадбир сўнгида эса сиз ажойиб мушакбозликнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Барчангизни байрам томошасига таклиф этамиз!
@angrenmadaniyat
#шеърий_лаҳзалар
Бир куни,
Бир алвон
Замон келади,
Замин узра
Омон-омон бўлади.
Ўн йилми,
Юз йилми ўтиб орадан,
Урушлар,
Низолар кетиб орадан,
Тўплар
Адирларда буғдой ўради,
Танклар
Далаларда пахта теради.
Миллатлар,
Элатлар
Оқ тан, қора тан
Ҳаммаси
Ҳазрати инсон бўлади...
Олам гулистон бўлади.
Муҳаммад Юсуф
@angrenmadaniyat
3-сон "Дукент" маданият марказида ҳашар давом этмоқда.
Ушбу ҳашарда ҳарбийларимиз фаол иштирок этишмоқда.
@angrenmadaniyat
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари М.Абдурахмоновалар Паркент туманида "Узум сайли" фестивал қатнашчилари билан учрашдилар.
📲 Bizni kuzating
Sayt | Telegram | Facebook angren_hokimligi_matbuoti6959">| Youtube
Паркент туманида ўтказилаётган "Узум сайли" халқаро фестивалида Ангрен шаҳри ижодкорлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
"Чотқол наволари" халқ фольклор-этнографик жамоаси, хонандалар Йўлдош ака Қаршиев, Муҳаммадали Сотиболдиев, Шаҳзод Абдуқуловлар ижросидаги жонли қўшиқлар фестивалга ташриф буюрган меҳмонларнинг эътиборини тортмоқда.
@angrenmadaniyat
Ангрен шаҳар Маданият бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ўтказиладиган оммавий шаҳар тадбирига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
@angrenmadaniyat
Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази биносини таъмирлаш учун овоз беринг!
Азиз юртдошлар!
Сизнинг овозингиз билан шаҳримизда жойлашган Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази биносини таъмирлаш имкониятига эга бўламиз!
Бу марказ шаҳримиз аҳолиси учун муҳим маданий майдон бўлиб, унда турли тадбирлар, концертлар, кўргазмалар, театр томошалари ўтказилади. Аммо, айни пайтда ушбу бино таъмирлашга муҳтож бўлиб қолган.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси орқали овоз бериб, биз биргаликда:
* Маданият маркази биносини замонавий талабларга мос равишда таъмирлашимиз мумкин.
* Шаҳримиз аҳолисининг маданий ҳаётини янада бойитишимиз мумкин.
Овоз бериш орқали сиз шаҳримиз маданий ривожига ҳиссангизни қўшасиз!
Овоз бериш учун:
* Ушбу ҳавола орқали https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48/77d9e8b2-6b39-453b-8241-d39b80942015 "Openbudget" платформасига ўтинг
* "Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази биносини таъмирлаш" лойиҳасига овоз беринг.
@angrenmadaniyat
#концертга_марҳамат
2024 йил 1 октябр куни соат 18:00 да "Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан Нурафшон смарт сити ёзги амфитеатрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз иштирокида концерт дастури ўтказилади.
Барчангизни ушбу концерт дастури томошасига таклиф этамиз!
Мурожаат учун: 99 220 60 60
@angrenmadaniyat
"Чотқол наволари" халқ фольклор-этнографик жамоасининг бугунги машғулотига шаҳримизда жойлашган вилоят реабилитация марказидан бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюришди. Меҳмонлар жамоа фаолияти билан яқиндан танишдилар ва улар учун жамоа томонидан халқ қўшиқларидан иборат кичик концерт дастури намойиш этилди.
@angrenmadaniyat
Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази биносини таъмирлаш учун овоз беринг!
Азиз юртдошлар!
Сизнинг овозингиз билан шаҳримизда жойлашган Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази биносини таъмирлаш имкониятига эга бўламиз!
Бу марказ шаҳримиз аҳолиси учун муҳим маданий майдон бўлиб, унда турли тадбирлар, концертлар, кўргазмалар, театр томошалари ўтказилади. Аммо, айни пайтда ушбу бино таъмирлашга муҳтож бўлиб қолган.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси орқали овоз бериб, биз биргаликда:
* Маданият маркази биносини замонавий талабларга мос равишда таъмирлашимиз мумкин.
* Шаҳримиз аҳолисининг маданий ҳаётини янада бойитишимиз мумкин.
Овоз бериш орқали сиз шаҳримиз маданий ривожига ҳиссангизни қўшасиз!
Овоз бериш учун:
* 2024 йилнинг 22 августидан 1 сентябригача бўлган муддатда ушбу ҳавола орқали https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48/77d9e8b2-6b39-453b-8241-d39b80942015 "Openbudget" платформасига ўтинг
* "Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази биносини таъмирлаш" лойиҳасини топинг.
* "Овоз бериш" тугмасини босинг.
Овоз беринг!
@angrenmadaniyat
"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида маданият марказлари ҳақида мақола чоп этилибди.
@angrenmadaniyat
"Узум сайли" халқаро фестивалининг сўнги кунида "Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоасининг ёш издошлари ҳам ўз дастури билан иштирок этди.
@angrenmadaniyat
#номоддий_маданий_мерос
"Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоаси ижросидаги "Бахтиёрман" қўшиғи.
@angrenmadaniyat
Паркент туманида ўтказилаётган "Узум сайли" халқаро фестивалида Ангрен шаҳридан "Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоаси ва хонандалар Раҳмонали Мелиқўзиев, Ойбек Қўлдошевлар иштирок этишди.
@angrenmadaniyat
4 -сон "Кончи" маданият марказида "Маҳалла обод-юрт обод!" шиори остида умумхалқ хайрия хашари ташкил этилди.
@angrenmadaniyat
#Жараён #Узум_сайли
Бир килограмм майиз 150$, бир шиша ноёб вино 500$ га сотилди
Паркентнинг Заркентида ўтаётган халқаро узум сайли доирасида кимошди савдоси ҳам ўтказилмоқда.
Унда сара узум навлари ва ноёб вино маҳсулотлари сотилмоқда. Заркентда деҳқонларнинг иши беш бугун.😉
Yoshlar kundaligi
2024 йил 24-25 август кунлари «Маҳалла обод - юрт обод!» шиори остида умумхалк хайрия хашари бўлиб ўтади.
Ҳашарни уюшқоқлик билан ўтказишда муносиб ҳисса қўшишга чорлаймиз!
@angrenmadaniyat
Овоз бериш бор йўғи 10 кун давом этади.
Бизни қўллаб-қувватлашда давом этинг.
👇👇👇
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48/77d9e8b2-6b39-453b-8241-d39b80942015
📣📣📣DIQQAT! E’LON!
🎼🎹🥁🎷🎤🪗🎸🪕🎻🪈🩰🎭🎨
Toshkent viloyati Madaniyat boshqarmasi tasarrufidagi Angren shahar 9-sonli Bolalar musiqa va san'at maktabi 2024-2025 o‘quv yili uchun o‘quvchilarni o‘qishga qabul qiladi.
🎼 Musiqa yo‘nalishi 🎼
O‘qish muddati 7 yil:
1. fortepiano (akademik va estrada);
2. skripka.
O‘qish muddati 5 yil:
1. o‘zbek xalq cholg‘ulari (qashqar rubobi, afg‘on rubobi, rubob-prima, doira, dutor);
2. хalq cholg‘ulari (gitara, akkordeon);
3. an’anaviy xonandalik;
4. an’anaviy cholg‘u ijrochiligi (dutor, doira);
5. akademik xonandalik;
6. estrada xonandaligi, estrada ijrochiligi.
🎭 San’at yo‘nalishi 🎭
O‘qish muddati 5 yil:
1. xoreografiya;
2. tasviriy san’at ;
3. amaliy san’at ;
4. teatr san’ati.
📝 9-sonli BMSM ga o‘qishga kirish uchun hujjatlar
1 avgustdan 25-avgustgacha qabul qilinadi.
📍 MANZIL: Goʻzal mahallasi Yoshlik koʻchasi 49-uy
📞 TELEFON: (99)3684272
(99)8188506
@angrenmadaniyat
#номоддий_маданий_мерос
2-сон "Ёшлар" маданият маркази қошида ташкил этилган "Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоаси ижросидаги янги "Қурама элим" қўшиғини тинланг ва баҳо беринг.
@angrenmadaniyat
#Dayjest
#Matbuot_anjumani
⚡️ Kuni kecha Madaniyat vazirligining 2024-yil I yarim yillik faoliyati yakunlari hamda 2024-yilning II yarim yilligida mo‘ljallangan rejalari mavzusida Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida matbuot anjumani bo’lib o’tdi.
✅ TV
⏺ O'zbekiston telekanali - Madaniyat vazirligi tomonidan 2024-yilning o‘tgan davrdagi faoliyati tahlili, oldindagi ustuvor vazifalar
⏺ Madaniyat va ma'rifat telekanali - Madaniyat vazirligining I yarim yillik faoliyati yakunlari sarhisob qilindi
⏺ MY5 TV telekanali - MADANIYAT VAZIRI JURNALISTLARGA HISOBOT BERDI.
⏺ Zo'r TV telekanali - Madaniyat vaziri savollarga javob berdi.
✅ Internet nashrlari
⏺ "Kabar" axborot agentligi (Qirg'iziston) Кыргызстан и Узбекистан подпишут дорожную карту по дальнейшему развитию двустороннего культурного сотрудничества
⏺ UZA.uz sayti - Joriy yilning birinchi yarmida Madaniyat vazirligi faoliyati qanday bo‘ldi? Madaniyat vaziri dastlabki yarim yillikda amalga oshirilgan ishlar bo‘yicha.
⏺ Kun.uz - Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov bugun, 16 avgust kuni AOKAda bo‘lib o‘tgan matbuot anjumanida “Ovoz” loyihasiga budjetdan sarflangan pullar haqidagi tanqidlarga javob qaytardi. Madaniyat vazirining izohlashicha, bu loyiha O‘zbekistonning imiji uchun, iste’dodlarning yuzaga chiqishi uchun kerak.
⏺ Gazeta.uz - Samarqandda 26−30 avgust kunlari «Sharq taronalari» XIII xalqaro musiqa festivali yangi lokatsiya — «Boqiy shahar» majmuasida o‘tkazilishi aytilgandi.
⏺ Nuz.uz - От налогообложения до содержания животных — Минкультуры отчиталось по работе за первое полугодие
⏺ Darakchi.uz - Ayni paytda Madaniyat vazirligining 2024 yil I yarim yillik faoliyati yakunlari va 2024 yilning II yarim yilligida mo‘ljallangan rejalari mavzusida matbuot anjumani o‘tkazilmoqda.
⏺ Zamon.uz - “Madaniyat va ma’rifat” telekanali vazirlik tarkibiga o‘tkaziladimi?
⏺ Nazorat.uz - MADANIYAT vazirligida matbuot anjumani!
⏺ Kultura.uz - Итоги работы Министерства культуры Узбекистана в первом полугодии и планы на второе полугодие 2024 года привлекли пристальное внимание представителей многих СМИ.
⏺ АОКА media kontent - Madaniyat vazirligi tomonidan 2024 yilning o‘tgan davrdagi faoliyati tahlili, oldindagi ustuvor vazifalar
⏺ 67 studio - Madaniyat vazirligi tomonidan 2024 yilning o‘tgan davrdagi faoliyati tahlili, oldindagi ustuvor vazifalarga bag‘ishlangan matbuot anjumani
Telegram | Instagram | Facebook | Veb-sayt
#премьера
Хонанда Воҳиджон Абдувалиев ижросида "Оҳ дилим" қўшиғи
Мусиқа муаллифи: Учқун Мирзаҳмедов
Матн муаллифи: Шукрулло Юсупов
https://youtu.be/va9g46FF6MY?si=dbsqvYr_ijVhZr1E
#концертга_марҳамат
2024 йил 1 октябр куни соат 18:00 да "Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан Нурафшон смарт сити ёзги амфитеатрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз иштирокида концерт дастури ўтказилади.
Барчангизни ушбу концерт дастури томошасига таклиф этамиз!
Мурожаат учун: 99 220 60 60
@angrenmadaniyat
Ижод аҳли истеъдоди, маҳорати, кўз нури, бутун ҳаётини она юртининг гуллаб-яшнаши учун бахш этади. Шунинг учун ҳам қайси халқ ёки миллатнинг токи битта шоири ёки ёзувчиси бор экан, шу миллат, шу халқ маънавий жиҳатдан завол билмайди.
Ангрен шаҳар ахборот - кутубхона марказида «Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!» шиори остида эл ардоғидаги ижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Дўрмон ижодкорлар клуби» раҳбари Амир Худойберди, «Соғлом авлод» газетаси муҳаррири Салим Абдураҳмон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Тонг юлдузи» газетаси бўлим муҳаррири Муҳаббатой Раҳмонберди қизи, бетакрор шоиралар Турсунтош Ваҳобова, Мунира Султон, Шоира Бердиёрова ҳамда шаҳримиз фахри бўлган ижодкорлар – Қурдош Одинаев, Наврўза Бахриддиновалар иштирок этишди.
Учрашув сўнгида ижодкорлар ўз эсдалик совғаларини иштирокчиларга топширди.
@angrenmadaniyat