angrenmadaniyat | Неотсортированное

Telegram-канал angrenmadaniyat - ANGRENMADANIYAT

713

Ушбу каналда маданият сохасидаги янгиликлар ёритилади. Шунингдек, шаҳримиздаги санъаткорлар ижоди билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин. Хабарлар учун: @IlhomMahkam_bot Саволларга жавоб олиш учун: @Ilhom_Mahkam

Подписаться на канал

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" ги ПҚ-264-сонли қарори

https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-respublikasi-davlat-mustaqilligining-ottiz-uch-yillik-bayramiga-tayyorgarlik-korish-va-uni-otkazish-togrisida_617692

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Истеъдодли сухандон, 2-сон "Ёшлар" маданият маркази тўгарак раҳбари Элёрбек Турғунов бугун ўз таваллуд кунини нишонламоқда.

Элёрбекка узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт саодат тилаймиз. Оиласининг, яқинларининг бахтига ҳамиша соғ ва омон бўлсин!

Ижодий мувафаққиятлар ҳамиша ёр бўлсин!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

📣 Diqqat tanlov!!!

⚡️O’zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Iqtidorli yoshlarni qo’llab-quvvatlash markazi mamlakatimizning nomoddiy madaniy merosini aholi, ayniqsa yosh avlodga yetkazish maqsadida online foto va video tanlovni e’lon qiladi!

Ushbu tanlovning vazifasi media sohada ijod qilayotgan yosh ijodkorlarni izlab topish, ularni qo‘llab-quvvatlab borishdan iborat.

Tanlovda ishtirok etish istagini
bildirgan barcha ijodkorlar tayyorlangan nomoddiy madaniy meros targ‘iboti bilan bog‘liq foto yoki video mahsulotlarni shu yilning 10-avgust sanasiga qadar o‘zlarining Instagram ijtimoiy tarmog‘idagi sahifalariga joylashtirib, Iqtidorli yoshlarni qo‘llab-quvvatlash markazining rasmiy sahifasi @ijodkor_yoshlar_uz hamda #markaztanlov heshtegini belgilashlari lozim.

G’oliblar ro‘yxati 15-avgust kuni Iqtidorli yoshlarni qo‘llab-quvvatlash markazining rasmiy sahifasi orqali e’lon qilinadi hamda diplom va qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlanadi.

📞Batafsil ma’lumot uchun: (95) 055-04-06

™️Madaniyat vazirligining rasmiy sahifalari:
🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌍 Veb-sayt

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Бизнинг ҳам табрикларимизни қабул қилинг, Ботир ака!
public poll

ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 18
👍👍👍👍👍👍👍 64%
АЗИЗА, {M.Ismailova}, Хамдамова Мавжуда, ✨✨✨, Gulnara Guly, Aliyor, @Shoiraibragimov, МАТЛЮБА УСМАНОВА талаба, Ангрен шахар Маданият бўлими, @FaxriddInnn, Фаррух У́ткирович, @Galina5727, @nafisatagayevna, @Composer_03, @Xikmatxonova, @Jey_Key_24, @abduxakim81, Umidjon

Қутлуғ 60 ёшингиз муборак бўлсин! – 7
👍👍👍 25%
@SAMO8338, Alijon, 🧚‍♀️DURDONA🧚‍♀️, @Baxt19952001, Gulnoza, @ILHOMMAHKAM, Dildora Mayusupova

Ҳамиша соғ ва саломат бўлинг! – 3
👍 11%
Севара Абдукахаровна, SH . X . M ., @dilinoza18

👥 28 people voted so far.

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан "Маданият марказларида намунали иш фаолиятини ташкил этиш бўйича амалий машғулотлар ва семинар-тренинглар" режа-графиги ишлаб чиқилди. Ушбу режа-график асосида ишчи гуруҳлар жойларда амалий машғулотлар ва семинар-тренинглар ўтказишмоқда.


Илк машғулотлар Қорақалпоғистон Республикаси маданият марказларида фаолият олиб бораётган ходимлар учун ташкил этилди.

Республика ишчи гурухи таркибида бўлган Ангрен шаҳар Маданият бўлими мудири Шокир Миржалилов қорақалпоғистонлик ҳамкасблар учун ўз иш тажрибалари асосида маъруза қилмоқда.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#номоддий_маданий_мерос

“Тушов кесиш” урф – одати гўдакнинг йўли оқ, очиқ бўлсин, тез юриб кетсин деган ниятда қилинади.

Гўдакнинг биринчи қадамига тилагимизни билдирайлик.
- Чаққон бўлсин!
- Қадами қутлуғ бўлсин!

Ушбу урф-одатимизни бизга "Шош Илоқ маржонлари" фольклор жамоаси қатнашчиси, номоддий маданий меросларимизни келгуси авлодларга етказиш борасида астойдил хизмат қилаётган Хадичахон опа Ҳасанова кўрсатиб бердилар.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Табрикларни қабул қилинг, Раҳматжон ака!
public poll

ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 10
👍👍👍👍👍👍👍 77%
Хамдамова Мавжуда, ✨✨✨, МАТЛЮБА УСМАНОВА талаба, @dilinoza18, @abdahakimova_ozoda, ***, GULBAHOR Shermatovna, @ILHOMMAHKAM, @vohidjon_abduvaliyev, ديلنوزا🌷

Яқинларингиз, шогирдларингиз бахтига ҳамиша омон бўлинг! – 2
👍 15%
Севара Абдукахаровна, @murod8704

Узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилаймиз! – 1
👍 8%
Umidjon

👥 13 people voted so far.

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#мунаввар_оқшомлар

3-сон "Дукент" маданият маркази томонидан Янгиобод МФЙ да жойлашган "MY MED RAYYAN RESORT" санаторийсида "Мунаввар оқшомлар" номли дам олиш концерти ташкил этилди.

Концерт дастурида хонандалар Алишер Анарбоев, Элмурод Мингбоев, Эркиншод Умирқулов, Феруза Расуловалар иштирок этиб, санаторияда дам олаётганларга юқори кайфият бағишлашди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

ТЕЗ КУНДА:

Хонанда Муҳаммаджон Азимжонов ижросида "Бошидан қолсин қизи" қўшиғи премьераси

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#Ойдинда_юрган_одамлар

РАҚС ОРҚАЛИ ФАЛАЖЛИКДАН ТУЗАЛГАН АЁЛ

❤️‍🩹 15 ёшида Тамара хонимдек раққоса бўлмоқчи эди, аммо 17 ёшида мажбурлаб эрга беришди...

🫤 25 ёшида фалажликка йўлиқди. Етти фарзандидан айрилди. Ёлғиз қолди...

💠 Ҳаммаси тугади деб ўйлаганди. Аммо... Ҳаёт ҳали олдинда экан. Бу аёлга Шерали Жўраев совға берди, Юлдуз Усмонова бирга ишлашни таклиф қилди.

Салкам саксон ёшида санъати саодатидан давлат раҳбари билан учрашди.

🔴 Қолганини Бекободда "Самовар момо" номи билан танилган Роҳатой Маматқуловадан эшитинг.

📍 Бекобод шаҳри, "Наврўз" МФЙ.

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Маънавият, маърифат, "маъданият" бир бўлишди😊

Оддий сўзни тўғри ёзолмайдиганлардан маданиятга эътибор қаратинглар, деб юрибман.

Менинг -9 кўзим илғаган хатони баъзи "кўзи очиқлар" наҳотки пайқамаган бўлса. 🙈

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ангрен шаҳрида "Маънавият хиёбони" очилди.

👇👇👇
https://telegra.ph/Angren-sha%D2%B3rida-Manaviyat-hiyoboni-ochildi-07-06

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Халқимиз мақолларни топиб айтганми дейман-да.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#жаноб_Х_дан

Нафақат ''Олим колачи'', балки Маданият вазири ҳам реклама йўналишида ўзини синамоқда.🥴

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Лашкарак тоғининг чўққиси

👇👇👇
https://youtu.be/F6HqCps7EA4?si=ePW1zmoYRIyPpVZp

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Табрикларни қабул қилинг, Элёрбек!
public poll

ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 17
👍👍👍👍👍👍👍 71%
@Akmal_Nazirov, АЗИЗА, ✨✨✨, Alijon, Aliyor, @Shoiraibragimov, Umidjon Kurbonov..., Ангрен шахар Маданият бўлими, @FaxriddInnn, @Baxt19952001, @Jakhangir_axmedov, ***, Gulnoza, Davlat boshqaruvi., @ILHOMMAHKAM, @vohidjon_abduvaliyev, Umidjon

Ҳамиша соғ ва саломат бўлинг! – 4
👍👍 17%
@SAMO8338, Шарофат, Nurmatova Firuza Baxodirovna, Dildora Mayusupova

Ижодий мувафаққиятлар доимо ёр бўлсин! – 3
👍 13%
🧚‍♀️DURDONA🧚‍♀️, Нилуфар Кадирова, @noa477

👥 24 people voted so far.

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Келажакда сунъий интелект ҳамма соҳани эгаллаб олади, деб ўқигандим. Бекорчиликда ҳамма нарсани биламан деган бир "сунъий интелект" ни синаб кўрдим. Ҳозирча жа унчалик қўрқинчли эмас. Бир- иккита савол бергандим "макиллаб" қолди.😂

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Азиз ҳамшаҳарлар!

Ангрен шаҳар маданият бўлими ҳудудимизга ҳос бўлган номоддий маданий меросни ўрганиш борасида сизларни ҳамкорликка таклиф этади.

Номоддий маданий мерос йўналишлари:

1. Ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари

2. Ижрочилик санъати

3. Жамиятнинг урф-одат, маросим ва байрамлари

4. Табиат ва коинот билан боғлиқ билим ва урф-одатлар

5. Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар

Ҳамшаҳаримиз Ботир Дониёров томонидан тайёрланган бир қанча видеолавҳалар каналимизда #номоддий_маданий_мерос рукни остида жойланган.

Номоддий маданий меросимизга қизиқувчилар учун яна бир бор эслатиб ўтишни лозим топдик:

1. Тандир ясаш

2. Қурут тайёрлаш

3. Асаларичилик

4. Шифобахш маймунжон

5. Шотутнинг шифобахш ҳусусиятлари

6. Тандир кабоб тайёрлаш сирлари(1 қисм)

7. Тандир кабоб тайёрлаш сирлари(2 қисм)

8. Боғдорчилик(гул пайванд)

9. Қовун қоқи тайёрлаш

10. Доривор сачратқи

11. Мойчечакнинг табобатдаги ўрни

12. Наъматакнинг шифобахшлиги

13. Заргарлик санъати

Юқоридаги видеоларни албатта кўринг.

Агар сизда ҳам номоддий маданий меросимизга оид мана шундай видеолавҳалар бўлса бизга юборинг. Биз уни кўпчилик эътиборига ҳавола этиб боришга харакат қиламиз.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#Табрикнома
#Қутлов

Ҳурматли Дониёров Ботир Артикович !

Сизни бугунги муборак 60 ёшга тўлган кунингиз билан чин юракдан табриклайман.

Сизга ва -оилангизга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик, тотувлик тилайман.

Ушбу улуғ кун хонадонингизга чексиз қувонч ва шодликларга тўлдирсин.

Сизнинг энг эзгу ниятларингиз ижобатини, бу умрингизнинг узун йўлларида Сиз севган ва Сизни севадиган инсонлар доимий ҳамроҳингиз бўлишларини ҳамда кейинги муборак 70,80,90,100 ёшларга тўлиб, яхши кайфият қалбингизни шодлик ва қувончларга тўлдириб, чеҳрангизга бахт улашишини, хонадонизга бахт ва оилавий қувонч, тотувлик ҳеч қачон Сизни тарк этмаслигини тилайман.

Ҳамиша АЛЛОҲни назарида бўлинг, дастурхонингиздан файзу- барака аримасин!

Умрингиз узун, қалбингиз ҳамиша бутун, чеҳрангиз нурли бўлсин!!!

✍️Ҳурмат билан Ангрен шаҳар хокимлиги жамоаси номидан
Алижон Тоғаевич.


@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Нурафшон шаҳридаги "Nurafshon biznes city" ҳудудидаги кўл бўйида "Чилла-истеъдодлар мавсуми" маданий тадбирларига старт берилди.

Ушбу тадбирда ангренлик хонандалар Азиза Абдуллаева, Ойбек Қўлдошев, Феруза Нурматова, Кимёхон Қосимхонова, Шамир Закиров ва "Шанс" шоу-балет халқ жамоаси иштирок этишди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Хонанда Замира Усмонова ижросида "Отам ўйнасин" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#қутлов

10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Хасанов Раҳматжон Фирдавсович бугун таваллуд кунларини нишонламоқдалар.

Ангрен шаҳар Маданият бўлими ҳамда шаҳримиздаги Болалар мусиқа ва санъат мактаблари жамоаси номидан у кишига мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр тилаймиз. Яна кўп йиллар ёшларимизга санъат сирларини ўргатиб юришларида тилакдошмиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази қошидаги "Тарона" болалар вокал тўгараги раҳбари Азиза Абдуллаева ўз ишига доимо креатив ёндошади.

Тўгаракнинг навбатдаги машғулотларидан бири Янгиобод тоғларида, сўлим табиат қўйнида бўлиб ўтди. Тўгарак қатнашчилари мазза қилиб ҳордиқ чиқаришди ва кейинги фаолиятлари бўйича режалар тузишди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Эркин Бозоров ижодидан:

Робинзон. Оролда бўри


@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Хонанда Азиза Абдуллаева ижросида "Гўзал ёр" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Шаҳримизда жойлашган "Камчиқавтойўл" корхонаси тасарруфида бўлган "Йўлчи" дам олиш оромгоҳида хордиқ чиқараётган 350 нафар болажонлар учун 2 мавсум ёпилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси, шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Ш.Аблазова, "Камчиқавтойўл" корхонаси раҳбарияти, оромгоҳ раҳбарияти қатнашдилар.

Тадбир болажонларнинг куй қўшиқлари саҳна кўринишлари билан ажойиб ва қувноқ тарзда ўтди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

RASMIY MUNOSABAT

Kuni kecha ijtimoiy tarmoqlarda Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.Nazarbekov kiyimlar doʻkonini reklama qilganligi haqida xabarlar tarqaldi. Mazkur holat yuzasidan quyidagilarni bildiramiz.

O.Nazarbekov “The Voice of Uzbekistan” loyihasi hakamlar hayʼati aʼzosi sifatida “KINGSMAN UZBEKISTAN” kiyimlar doʻkoniga tashrif buyurib, loyihaning navbatdagi sonini tasvirga olish jarayonida qatnashish uchun loyiha imijmeykerlari bilan birgalikda libos tanlagan.

Libos tanlash jarayonida lavhada aytib oʻtilganidek, O.Nazarbekov milliy brend rivoji uchun oʻzining shaxsiy fikrlarini bildirib, tavsiya berib oʻtgan. Bu orqali mamlakatimizda yaratib berilgan qulay biznes muhiti tufayli faoliyatini samarali yoʻlga qoʻygan, xorijnikidan aslo qolishmaydigan sifatli mahsulotlar tayyorlashga intilayotgan mahalliy ishlab chiqaruvchilarni qoʻllab-quvvatlash nazarda tutilgan.

Yaʼni, bundan O.Nazarbekovning hech qanday moddiy manfaatdorligi yoki reklama orqali naf olish maqsadi koʻzlanmagan.

O.Nazarbekov Madaniyat vaziri, qolaversa, Oʻzbekiston xalq artisti va davlat xizmatchisi sifatida Oʻzbekiston Respublikasining barcha qonunlarini hurmat qiladi va ularga qatʼiy rioya etadi.

Shu oʻrinda, ommaviy axborot vositalari va jamoatchilikdan holatga xolisona baho berishlarini, jarayonni nooʻrin ayblovlar bilan yoritmasliklarini soʻrab qolamiz.

™️Madaniyat vazirligining rasmiy sahifalari:
🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌍 Veb-sayt

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Азиз ҳамшаҳарлар!

Барчангизни 2024 йил 5 июл куни соат 18:00 да шаҳримизда бунёд этилган "Маънавият хиёбони" очилишига таклиф этамиз!

Манзил: "Нурчи" МФЙ, 5/1 а даҳаси
"Уч найза" ёдгорлиги рўпарасидаги кўча

✏️ Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ангрен тарихига бир назар

👇👇👇
https://youtu.be/aUN1PS1SzOQ?si=XQaRMEpjsTC1rtCY

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий тадқиқот институти томонидан Ангрен шаҳрида экспедиция ташкил этилиб, халқ оғзаки ижоди ва хунармандчилик йўналиши бўйича ишлар ташкил этилди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…
Подписаться на канал