angrenmadaniyat | Неотсортированное

Telegram-канал angrenmadaniyat - ANGRENMADANIYAT

713

Ушбу каналда маданият сохасидаги янгиликлар ёритилади. Шунингдек, шаҳримиздаги санъаткорлар ижоди билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин. Хабарлар учун: @IlhomMahkam_bot Саволларга жавоб олиш учун: @Ilhom_Mahkam

Подписаться на канал

ANGRENMADANIYAT

3-сон "Дукент" маданият маркази ховлисида Наврўз байрами тадбири ўтказилди.

Тадбирда маданият маркази бадиий жамоалари билан биргаликда 41, 30-сонли мактабгача таълим ташкилотлари, 41, 43-умумтаълим мактаблари, 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари ҳам ўз дастурларини намойиш этишди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#жаноб_Х_дан

5 ёшли боладан опасига қон беришга розилигини сўрашди.
Бола рози бўлди. Қон олингандан кейин бола қўрқа-писа, паст овозда сўради: "энди нечи минутдан кейин ўламан?"
Яъни, болакай қон беришдан кейин ўламан деб ўйлаган, лекин шунга қарамай опасига қон беришга рози бўлган экан..

Катталар ҳам шундайми?

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзингиз ҳам ёзишга эринган кўринасиз, жаноб Х😂

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

🇺🇿🌙Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Илтимос, кам сўз ишлатсангиз ҳам ўзингиз табрик ёзинг, биров юборган табрикни улашманг (переслат қилманг)! 🤗

👉@Azizbekh17mem

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#имконият

Ангрен шаҳрида Рамазон Ҳайити арафасида аҳолига кўтаринкилик улашиш, арзон нархларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш мақсадида бор имкониятлар ишга солинмоқда.

Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ҳамда "Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқатлар савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Бугун эрталаб деҳқон бозори ҳудудида савдо ярмаркасига чорлов тариқасида шаҳар Маданият бўлими томонидан бадиий чиқишлар ташкил этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook angren_hokimligi_matbuoti6959">| Youtube

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

⚡️10 апрель Рамазон Ҳайити!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Хонанда Жавоҳир Эрматовдан янги тарона.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#қўҳна_манзиллар

"Кончилик тарихидан"

👇👇👇

https://youtube.com/watch?v=0_CFLC7UFjk&si=l9sOc4GRFFvqdaa9

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчилари ҳамда иқтидорли ўқувчилари шаҳримиздаги 41,43-сонли умумтаълим мактабларида "Ўз истеъдодингни кашф эт" деб номланган концерт дастурини намойиш этишди.

Тадбирлар давомида мусиқа ва санъат мавзусида викторина ўтказилиб, мактаб ўқувчиларининг билимлари текширилиб кўрилди. Тўғри жавобларни топган ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#ёш_истеъдодлар

Бугунги танловда ўзимиз учун яна бир истеъдодли ўқувчини кашф этдик.

13-умумтаълим мактабининг 10-б-синф ўқувчиси Холдоров Қиличбек.

Мактаб жамоаси томонидан намойиш этилган Саид Аҳмад қаламига мансуб "Уфқ" асаридан бир парча тадбир томошасига ташриф буюрганларда ўзгача таассурот қолдирди.

Айниқса, жамоа иштирокчиси Қиличбек томонидан асардаги Турсунбой образи алоҳида маҳорат билан ижро этилди.

Биз Қиличбекка омад тилаймиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Инсоннинг қўли гул деб бекорга айтишмаган.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан ҳамкорликда эълон қилинган "Турон" мактаб театри танловининг навбатдаги саралаш босқичида шаҳримиздаги 4, 7, 8, 10, 18, 20, 22, 34 - сонли умумтаълим мактаблари жамоалари 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Танлов натижаларига кўра 20-умумтаълим мактаби 1-ўринни, 18 - умумтаълим мактаби 2-ўринни, 34-умумтаълим мактаби 3-ўринни қўлга киритишди.

Танлов давом этади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан ҳамкорликда эълон қилинган "Турон" мактаб театри танловининг  Ангрен шаҳридаги босқичига старт берилди. 

Бугун ўтказилган танловнинг саралаш босқичида шаҳримиздаги 11, 15, 16, 19, 30, 31, 39 - сонли умумтаълим мактаблари жамоалари 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Биринчи шартда ўқувчилар ўзлари таълим олаётган мактаб ҳаётини бадиий ифодалар орқали ёритиб беришга харакат қилишди.

Иккинчи шартда эса ўқувчилвр театр санъати ва тарихи, шунингдек мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар тўғрисидаги саволларга жавоб топишди.

Учинчи шартда мактаб дарсликларида берилган бадиий асарлар асосида саҳналаштирилган томошаларни намойиш этишди.

Танлов натижаларига кўра 39-умумтаълим мактаби 1-ўринни, 31- умумтаълим мактаби 2-ўринни, 16-умумтаълим мактаби 3-ўринни қўлга киритишди.

Танлов давом этади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекнинг номини дунёга танитаётган истеъдодлардан бири Шоҳрух Суюнов.

Қойил қолмасдан илож йўқ.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#мутолаа_учун

Таниқли иқтисодчи ва сиёсатшунос Ф.Хайек “Қулликка йўл” асарида ёзишича, жамиятда маърифатли зиёлилар қолиб, маърифатсиз ва салоҳияти паст бўлган тоифа одамларнинг ҳокимият бўғинларига кириб келишига учта сабаб бор экан. Улардан биринчи сабаб, зиёлилар қанчалик маърифатли бўлмасинлар, бир мақсад атрофида ҳамфикр бўлиб, бирлашишлари қийин кечади. Қолаверса, уларнинг ҳар бирида ўз ҳақиқати мавжуд бўлиб, сиё­сий найрангларга мутлақо тоқатлари йўқ. Ҳар қандай ҳокимият топшириқларига шубҳа билан қарайди ва шахсий муҳокамадан ўтказади. Энг асосийси, ҳокимият иддаоси билан касал бўлган маърифатсиз одамлар итоатида бўлишни хоҳламайди. Шу сабабдан сиёсий ҳокимият мушоҳада қилиш ва хулоса чиқариш салоҳиятидан маҳрум, сўзсиз итоатда бўладиган тоифадаги омма қатламларига суянади.

Батафсил - https://telegra.ph/ZIYOLI-KIM-yohud-oriflikning-masuliyati-nimada-02-19

Муаллиф - сиёсий фанлар доктори, профессор, Тўлқин Алимардонов.

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази ва 3-сон "Дукент"  маданият маркази ҳудудига олма кўчатлари ўтқазилди.

Олма пишганда галинг...

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Сурхондарёлик хонанда Феруза Жумаева ижросидаги "Дўмбирам" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Тез кунда хонанда Шерзод Тўйчиев ижросида "Сен эдинг" қўшиғи премьераси

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#Байрам_Муборак

💥
🌙 Ассалом алайкум азизлар! Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим барчамизни кейинги Рамазон ҳайитларига соғ-саломат етказсин!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

☄️Ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайитида неча кун дам олишади?

Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда. Булар:

🔴 10 апрель, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;

🔴 11 апрель, пайшанба — барча учун қўшича дам олиш куни;

🔴 12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

🟢 13 апрель, шанба — барча учун ИШ КУНИ;

🔴 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Хонанда Беҳзод Худойбердиев ижросида "Болалигим соғиндим" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#премьера

Хонанда Исроилжон Иброҳимов ижросида "Ҳижрон" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Хонанда Ғуломжон Донабоев ижросида "Қорақалпоғим" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#турон_мактаб_театри

"Турон" мактаб театри Республика танловининг Ангрен шаҳар босқичи.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

"Турон" мактаб театри Республика кўрик-танловининг Ангрен шаҳар босқичида мактаблараро саралаш босқичидан ўтган жамоалар иштирок этишди.

Жамоа иштирокчилари учта шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар томонидан қўйилган холисона баҳолардан келиб чиқиб, 13-умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринни, 7-умумтаълим мактаби жамоаси 2-ўринни, 39-умумтаълим мактаби жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.


Ғолиблар Ангрен шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Нуриддинов томонидан 800 000 , 600 000, 500 000 сўмлик ваучерлар билан тақдирланди.

Танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган 13-умумтаълим мактаби театр жамоаси шаҳримиз шаънини муносиб равишда ҳимоя қилишига ишонч билдирамиз.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#премьера

Хонанда Исроилжон Иброҳимов ижросидаги "Ҳижрон" қўшиғини 2024 йил 7 апрел куни соат 14:00 да NevoMusic каналида биргаликда тинглаймиз.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#ёш_истеъдодлар

Бугун мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган танловда тенгдошларидан ўзининг истеъдоди билан ажралиб турган бир болани кўриб ростакамига қойил қолдим.

Унинг саҳнадаги маҳорати албатта тахсинга лойиқ. Бу бола яқинда экран юзини кўрган "Абдулла Орипов" бадиий фильмида шоирнинг ёшлигини гавдалантирган, 39-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Жасурбек Абдуманнобов экан. Шаҳримизда Жасурбекка ўхшаган санъатга меҳр қўйган ёшларимиз борлигидан фахрлансак арзийди. Унинг истеъдодини юзага чиқишида яқиндан ёрдам бераётган ота-онаси, устозларига ҳам ташаккур. Биз бу ўқувчининг келажакда серқирра актёр бўлиб етишишига, ўзининг бетакрор роллари билан томошабинларни хушнуд этиб юришига тилакдошмиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

4-сон "Кончи" маданият марказида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган концерт дастури намойиш этилди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#донишқишлоқ_ҳангомалари

Доно бўлиб Матмуса
Эл кўнглини чоғ килди.
Донишқишлоқ четидан
Қўриқ очиб боғ қилди.

Боғ мевага кирганда
Йиғин бўлди каттакон.
Матмусага ўқилди
Минг олқишу шараф-шон.

Қишлоқ учун боғнинг ҳам
Даркорлиги билинди.
Матмусага шу кундан
Маош тайин қилинди.

Боғ бор, боғбон бор, энди
Бир раҳбар ҳам керақдир.
Иш кўрган бир улуғ зот
Тайинланди директор.

Боғ бор, боғбон бор, мана
Раҳбарлик бор, иш катта.
Секретарсиз, шофёрсиз
Бошлиқ бўлмас албатта.

Бошлиқ бўлмас албатта
Бир жуфт ўринбосарсиз.
Тўртта завга саккизта
Ёрдамчи ҳам зарарсиз.

Чўт қоқишга ўн киши,
Пул санашга қирқ одам.
Ярим қишлоқ — зампомпом,
Яримқишлоқ — помзамзам.

Бир йил ўтгач донолар
Боғни тафтиш қилдилар.
Ўргандилар, ҳамма иш
Жойида деб билдилар.

Фақат штат қисқартиш
Заруратга ўхшади.
Буйруқ бўлди, Матмуса
Боғбон ишдан бўшади.

Эй сиз, дўстлар, борсангиз
Бизнинг Донишқишлоққа —
Қўниб ўтинг ғаройиб,
Боғбони йўқ у боққа.

Ўзингиз бир хисобланг
Ходим кўпми, қумурсқа…
Кириб олинг сиз ҳам бир
Телефонлик юмушга.

© Эркин Воҳидов

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Хонанда Исроилжон Иброҳимов ижросида "Сиз ўшаму?" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…
Подписаться на канал