angrenmadaniyat | Неотсортированное

Telegram-канал angrenmadaniyat - ANGRENMADANIYAT

713

Ушбу каналда маданият сохасидаги янгиликлар ёритилади. Шунингдек, шаҳримиздаги санъаткорлар ижоди билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин. Хабарлар учун: @IlhomMahkam_bot Саволларга жавоб олиш учун: @Ilhom_Mahkam

Подписаться на канал

ANGRENMADANIYAT

"Беш юлдуз" номли кўрик- танловнинг учинчи  босқичига Жамшид Маматов билан тайёргарлик кўрадиган  ўқувчилар

РЎЙХАТИ


1.Искандарова Лолахон -
39 мактаб ўқувчиси

2.Маъмуржонов Исроилжон -
4 мактаб ўқувчиси

3.Ўразматов Бехзод -
15 мактаб ўқувчиси

4.Иномалиев Камронбек -
34-мактаб интернат ўқувчиси

5. Мақсудова Солиха -
21 мактаб ўқувчиси

6. Абдуманнабов Жўрабек -
39 мактаб ўқувчиси

7. Абдулазизова Розиябону - 6 мактаб ўқувчиси

8. Маҳмудова Шаҳризода - 6 мактаб

9. Шукуржонова Гулсанам - 4 мактаб ўқувчиси

10. Бухоров Исломбек - 20 мактаб ўқувчиси

Ушбу ўқувчилар тўгарак раҳбари томонидан 2 гуруҳга (5 нафардан) бўлинади.

Боғланиш учун телефон рақами:
+998936187272

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#ижодий_жараён

Тез кунда хонанда Шерзодбек Тўйчиев ижросида "Бир дилбарим" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#овоз_тўплаш_натижалари

"Беш юлдуз" танловининг иштирокчиларига овоз бериш жараёни ўз поёнига етди.

Соат 24:00 ҳолатига қуйидаги икки иштирокчи:

1. Илҳомова Умида - 5-мактаб ўқувчиси- 880 овоз
2. Шукуржонова Гулсанам - 4-мактаб ўқувчиси - 685 та овоз


учинчи босқичга ўтказилади.

Учинчи босқичга ўтган 15 нафар иштирокчилар эртага (2024.23.02) соат 14:00 га Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият марказига келишлари сўралади. Улар уч гуруҳга бўлиниб, уч нафар тўгарак раҳбарига бириктирилади ва учинчи босқичга тайёргарлик жараёни бошланади.

Телеграм каналида видеолари қўйилган, учинчи босқичга ўтмаган қолган 9 нафар иштирокчилар ҳам март ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар ва улар ҳам тегишли тартибда рағбатлантирилади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Азиз ҳамшаҳарлар!

Халқ ижодиёти, фольклор санъатининг ашаддий мухлислари учун 2024 йил 28 феврал куни соат 14:00 да Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази томоша залида "Чотқол наволари" халқ фольклор-этнографик жамоасининг хисобот концерти ўтказилади.


Баҳорни соғинган, халқимизнинг ўзига ҳос урф-одатларини, қўшиқларини соғинганларни томошамизга таклиф этамиз!

Чипта нархи: 15 000 сўм

Белингизди маккам байлаб, белбовга нақдини жайлаб,
маҳаллага ҳам ҳай-ҳайлаб,
Чотқолдинг навоси не экан деб, келаварасиз, ойномов.


Мурожаат учун:
93 524 98 18
94 362 46 24


@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида, шунингдек ёшларнинг маданият ва санъат соҳасига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида  Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази тўгарак раҳбари Азиза Абдуллаева раҳбарлигидаги "Тарона" болалар вокал тўгараги қатнашчилари бугун 4-сон ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари учун концерт дастурини намойиш этди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

4-мактаб ўқувчиси Шукуржонова Гулсанам ижросида "Настарин" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

36-мактаб ўқувчиси Абдувалиева Муслима ижросида "Она тилим" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

20-мактаб ўқувчиси Бухоров Исломбек ижросида "Азиз бўстон" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

11-мактаб ўқувчиси Бахтиёрова Хуморахон ижросида "Ўзбек болалари" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

38-мактаб ўқувчиси Рўзиқулова Дилнура ижросида "Бугун байрам" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

39-мактаб ўқувчиси Хайтматов Шоҳжаҳон ижросида "Хаккалар" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Телеграм орқали овоз тўплаши керак бўлган ўқувчилар
РЎЙХАТИ


1.Хайитматов Шохжахон -
39 мактаб ўқувчиси

2.Илхомова Умида -
5 мактаб ўқувчиси

3. Содиқова Райхона -
5 мактаб ўқувчиси

4.Абдулазизова Розиябону -
6 мактаб ўқувчиси

5. Махмудова Шахризода -
6 мактаб ўқувчиси

6.Рўзиқулова Дилнура -
38 мактаб ўқувчиси

7.Файзуллаева Камола -
11 мактаб ўқувчиси

8. Бахтиёрова Хуморахон -
11 мактаб ўқувчиси

9. Бойирбеков Дархонбек -
31 мактаб ўқувчиси

10. Бухоров Исломбек -
20 мактаб ўқувчиси

11.Маъмуржонов Исроилжон-
4 мактаб ўқувчиси

12. Абдувалиева Муслима -
36 мактаб ўқувчиси

13.Мухаммаджонова Шодия
7 мактаб ўқувчиси

14.Шукуржонова Гулсанам
4 мактаб ўқувчиси

Ушбу ўқувчиларнинг видеолари эртага телеграм каналига қўйилади, улар орасидан энг кўп овоз тўплаган 5 нафар ўқувчи кейинги босқичга ўтказилади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ижросида "Мустаҳзод" рақси

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Толе йўқи жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишники айладим, хатолиғ бўлди,
Ўз ерни қўйиб хинд сори юзландим,
Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.

Хонанда Воҳиджон Абдувалиев ижросида устоз Шерали Жўраевнинг "Андижоним қолди менинг" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#буюк_алломаларга_эҳтиром

Ангрен шаҳрида буюк мутафаккир, шоир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

👇👇👇
https://telegra.ph/Buyuk-allomalarga-eh%D2%B3tirom-02-13

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#ёш_истеъдодлар

Ангрен шаҳар 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби хореография бўлимининг кичик синфи ўқувчилари "Ассалом, болажон" кўрсатувида иштирок этишди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#танловда_ўзгариш

"Беш юлдуз" танлови Низомига ўзгартириш киритилмоқда.

Ҳаммаси ёзилгандай бўлавермас экан. Иштирокчиларнинг ота-оналари (баъзилариннинг аммаю ҳоласи) талаблари, қолаверса ўқувчи ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишларини кўриб яна 5 нафар иштирокчини танловнинг учинчи босқичига ўтказишга қарор қилдик.

Улар қуйидаги иштирокчилар:

1. Хайтматов Шоҳжаҳон - 39 мактаб ўқувчиси

2. Бойирбеков Дархонбек - 31 мактаб ўқувчиси

3. Бухоров Исломбек - 20 мактаб ўқувчиси

4. Маъмуржонов Исроилжон - 4 мактаб ўқувчиси

5. Абдувалиева Муслима - 36 мактаб ўқувчиси

Танловнинг учинчи босқичи муддати ҳам ўзгаради:

2024 йил 14 март куни 4 та гурух ўзаро куч синашади.

Гурухларга бириктирилган тўгарак раҳбарлари душанба куни эълон қилинади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Диққат, диққат!

Ҳамма қўлига телевизор пультини олиб ҳозирдан "Ёшлар" телеканалига ўтиб олсин.

Роппа роса 21:00 да севимли хонандамиз Воҳиджон Абдувалиев ушбу телеканалнинг "Ёшлар оқшоми" кўрсатувида меҳмон бўладилар.

Барчамиз биргаликда хонанда ижросида биз учун қадрдон бўлиб қолган "Эй дил" қўшиғини тинглаймиз.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Азиз ҳамшаҳарлар!

Рақс санъатининг ҳақиқий иҳлосмандлари учун 2024 йил 10 март куни соат 12:00 да Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази томоша залида "Шанс" шоу балет халқ жамоасининг навбатдаги хисобот концерти ўтказилади.

Барчангизни ушбу концерт дастурига таклиф этамиз!

Чипта нархи: 15 000 сўм

Корхона-ташкилот ва муассасалар ходимлари жамоа бўлиб ташриф буюришлари учун шартнома асосида буюртмалар қабул қилинади.

Мурожаат учун:
91 134 51 53
94 362 46 74


@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#муҳокама_учун

Индама, гапирма уришса, ичишса, ўтиб кетади,
Ҳали севади, вақт ўтади.
Фарзанд бўлгандан кейин ўзгаради,
Қайтиб келма қизим, гап сўзлар керакмас,
Нима дейсан энди?
Ҳаёт шундайда, жонингга қасд?
Нима қилганинг бу?

Одамлар нима деса десин, яшайлик,
Чин дилдан кулиб, самимий гаплашайлик,
Одамлар нима деса десин, ташлайлик қўрқишни, ўйлашни,
яшашни бошлайлик!

Ижрода: Маржона Иброҳимова (ушбу видео инстаграм тармоғида 3 кун ичида 1 млн 400 минг марта кўрилиб қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.)


Сиз бунга нима дейсиз, азиз обуначилар?


@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

7-мактаб ўқувчиси Муҳаммаджонова Шодия ижросида "Ўзбекистон" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

4-мактаб ўқувчиси Маъмуржонов Исроилжон ижросида "Тулпор" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

31-мактаб ўқувчиси Бойирбеков Дархонбек ижросида "Азиз бўстон" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

11-мактаб ўқувчиси Файзуллаева Камола ижросида "Яхши бола" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

5-мактаб ўқувчиси Илҳомова Умида ижросида "Ўйна, ўйна" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#беш_юлдуз

"Беш юлдуз" кўрик-танлови Низомига кўра 2- босқичда 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга танлаб олиниб, қолган иштирокчилар орасидан 5 нафар иштирокчи телеграм тармоғи орқали овоз бериш орқали танлаб олиниши керак эди.

Лекин танлов ташкилотчилари томонидан Низомдан четлашган ҳолда кутилмаган қарор қабул қилинди. Яъни қуйидаги иштирокчилар учинчи босқичга овоз тўпламасдан ўтказилади:

1. Содиқова Райхона - 5 мактаб ўқувчиси

2. Абдулазизова Розиябону -
6 мактаб ўқувчиси

3. Маҳмудова Шаҳризода - 6 мактаб ўқувчиси

Қолган 11 нафар иштирокчи орасидан 2 нафар иштирокчини кейинги босқичга ўтиши эса каналимиз обуначиларига боғлиқ.

Қуйида қўйиладиган видеолавҳаларни диққат билан томоша қилинг ва овоз беринг.

Энг кўп овоз тўплаган 2 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтказилади.

Овоз бериш 2024 йил 22 феврал куни соат 24:00 да тўхтатилади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#танлов_натижалари

"Беш юлдуз" номли кўрик- танловнинг иккинчи саралаш босқичидан мувафаққиятли ўтиб, учинчи босқичга тавсия қилинган ўқувчилар
РЎЙХАТИ


1.Искандарова Лолахон -
39 мактаб ўқувчиси

2.Абдуғафурова Сабина -
29 мактаб ўқувчиси

3.Тўлқинов Мағзунбек -
29 мактаб ўқувчиси

4.Тўхтасинов Махмуд -
10 мактаб ўқувчиси

5. Ўразматов Бехзод -
15 мактаб ўқувчиси

6.Насибалиева Камола -
34-мактаб интернат ўқувчиси

7.Иномалиев Камронбек -
34-мактаб интернат ўқувчиси

8. Мақсудова Солиха -
21 мактаб ўқувчиси

9.Ғайратова Зилола -
21 мактаб ўқувчиси

10. Абдуманнабов Жўрабек -
39 мактаб ўқувчиси

Учинчи босқичда иштирокчиларнинг барчасига омад ёр бўлишини тилаймиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Болажонларимизга ёшлигидан буюк аждодларимиз ҳақида тушунча бериб бориш зарур. Шундагина келажакда ўз халқининг буюк ўтмиши билан фахрланадиган, буюк шоирларга хавас қилиб, Ватанига сидқидилдан хизмат қиладиган қаҳрамонлар етишиб чиқади.

Ангрен шаҳридаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам шундай эзгу бир мақсадни кўзлаб, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишланган "Бобур каби севинг Ватанни" номли адабий-бадиий кеча ташкиллаштирилди. Ушбу кечада МТТ тарбиячилари ва тарбияланувчилари шоирнинг ғазал ва рубоийларини ёд айтишди. Улар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ва рақслар тадбирга ташриф буюрган маҳалла фаолларини ҳам ҳайратда қолдирди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#boburxonlik #challenge

Angren shahar 10-sonli bolalar musiqa va san'at maktabi jamoasi Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 541 yilligi munosabati bilan videoroliklar chellenjida ishtirok etdi.

Ne toledur mangakim, axtari baxtim topilmaydur,
Falak avroqini har nechakim daftardin axtardim.

Ulusning tan'u-ta'rifi manga, Bobur, barobardur,
Bu olamda o'zumni chun yamon-yaxshidin o'tkardim.


👉 @angren10bmsm
🌏 angren10bmsm.uz

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#таклифнома

Азиз ҳамшаҳарлар!

Эртага - 13 феврал куни соат 11:00 да 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ангрен шаҳар Маданият бўлими, 9-10-23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида буюк мутафаккир, шоир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишланган "Буюк алломаларга эҳтиром" номли маданий-маърифий тадбир ўтказилади.

Тадбирда мумтоз куй-қўшиқлар, дилрабо рақслар ижро этилади.

Миллий санъатимиз шайдоларини, жонли ижро мухлисларини тадбиримизга таклиф этамиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…
Подписаться на канал