angrenmadaniyat | Неотсортированное

Telegram-канал angrenmadaniyat - ANGRENMADANIYAT

713

Ушбу каналда маданият сохасидаги янгиликлар ёритилади. Шунингдек, шаҳримиздаги санъаткорлар ижоди билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин. Хабарлар учун: @IlhomMahkam_bot Саволларга жавоб олиш учун: @Ilhom_Mahkam

Подписаться на канал

ANGRENMADANIYAT

#жаноб_Х_тасаввурида

2094 йил:

- Илҳомжон, мақом қўшиқларидан қайсиларини биласан?
- Хамдам Собировнинг "Жанзе" қўшиғи, Жаванинг "Дунё сенинг тоғангмас" қўшиғи

Ушбу постнинг юқоридаги постга ва муаллифига умуман алоқаси йўқ😉

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

📣📣📣DIQQAT E'LON

⭕️Angren shahar hokimligi, shahar Madaniyat bo'limi, Angren Universiteti hamda Yunus Rajabiy nomidagi Milliy musiqa san'ati instituti hamkorligida
"YANGI HAYOT UCHUN, YANGI O'ZBEKISTON UCHUN" shiori ostida "Maqom san'atning gultoji" mavzusida Xalqaro festivallar sovrindori Kimyoxon Qosimxonovaning ijodiy kechasi va konsert dasturi tashkil etilmoqda.

⭕️2024-yil 31-yanvar kuni Angren SIZ binosida bo'lib o'tadigan ijodiy kecha va konsert dasturiga barcha shahar aholisi va shahrimiz mehmonlarini taklif etamiz.


✍️ Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Angren shahar bo'linmasi.

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#бошқотирма

Ушбу алифбо ҳарфлари ичидан нотўғри ёзилганини топинг.

Агар тополмасангиз, яхшиси ётиб ухланг. Балки эрталаб ширин уйқудан уйғонингизда топарсиз😊

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#кайфият_учун

Жинни ҳам "йўлдан урадиган" шоввозларимиз бор😂

❗️Ичкилик соғлиқ учун зарарлидир.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ангрен шаҳар "Дорилфунун" маҳалласида "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап" лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда "Чотқол наволари" халқ фольклор-этнографик жамоаси фаол иштирок этди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Президент Администрацияси томонидан берилган топшириққа асосан маданият вазирининг ўринбосари Юсуфжон Усмонов 23 январ куни Ангрен шаҳрига ташриф буюриб, маданият марказлари моддий техник базаси, тўгараклар фаолияти билан танишди, давлат хусусий шерикчилик шаклидаги лойиҳалар учун ер майдонларининг ҳолатини ўрганди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Маълумки,  2023 йил 22 декабрь куни Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган вилеоселектор йиғилишида маънавият ва маърифат йўналишида бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Бугунги кунда ушбу топшириқлар ижроси ўрганилмоқда.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг масъул вакили Алишер Нурбеков Ангрен шаҳрида бўлди.

Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Сарвар Нуриддинов, Маданият бўлими бошлиғи Шокир Миржалиловлар билан юзма-юз учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги РҚ-112-сонли Қарорининг моҳияти ва унинг  бажарилишини муҳокама қилдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook angren_hokimligi_matbuoti6959">| Youtube

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

"Йўл бўйлаб" кўрсатуви ижодкорлари Ангрен шаҳрида.

https://youtu.be/jzHbr07Icn0?si=iucGyE_zp8QagYci

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

«Яхши сериал олдик. Телевидениега олиб борганимизда 18+ борми, деб сўрашди».

Актриса Гуласал Раҳмонова санъат ва маданиятнинг бугунги аҳволи ҳақида. 😳

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Маданият ва санъат соҳасига қизиқувчилар учун виртуал маданият маркази лойиҳаси ишга туширилди.
👇👇👇

https://virtualmadaniyat.uz

Юқоридаги ҳавола орқали кириб лойиҳа билан танишиб чиқинг ва таассуротларингизни биз билан ўртоқлашинг.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Хонанда Феруза Нурматова ижросида "Ўсма экилмадими?" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#табрик

"Чотқол наволари" халқ фольклор-этнографик жамоаси хореографи, халқ ва эстрада қўшиқларининг моҳир ижрочиларидан Феруза Нурматовани таваллуд кунлари муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Соғлик-саломатлик, оилавий бахт, ижодларига омадлар тилаймиз. Фарзандларининг бахту камолини кўриб юриш ҳамиша насиб этсин.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Айтдим-а, негадир "ҳамкорлар" қаторида кўринишмади деб😊

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Маданият бўлими, 9-сонли ҳамда 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида ўтказилган Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг концерт дастури таассуротларга бой бўлди.

Мақом санъати ўзбек халқининг мусиқий энциклопедиясидир. Унда халқимизнинг қадимий тарихи, маънавий дунёси, бадиий фалсафаси, руҳи мужассам. Шу боис неча асрдирки, мақом бебаҳо маданий мерос сифатида ардоқланиб келмоқда.

Бугунги концерт дастурида ҳам театр жамоаси томонидан мақом санъати намуналари юксак маҳорат билан ижро этилди.

Мақомни эшитганимизда қалбимизда ажиб ҳислар уйғонади. Ундаги дард, оҳанг, ранг-баранглик руҳиятимизга сокинлик олиб киради. Мусиқанинг таъсири, сеҳри ана шундай қудратга эга.

Бунга бугунги концерт дастури томошасига ташриф буюрганлар яна бир бор гувоҳ бўлдилар.

Концерт сўнгида меҳмонлар ташкилотчилар томонидан ташаккурномалар билан тақдирланди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Концерт бошланди...

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ангрен МИЗ биносида Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Маданият бўлими, Ангрен университети ҳамда Юнус Ражабий номидаги миллий мусиқа санъати институти ҳамкорлигида "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун" шиори остида "Мақом - санъатнинг гултожи" деб номланган концерт дастури ташкил этилди.

Концерт хонанда Кимёхон Қосимхонованинг ижодий дастуридан иборат бўлди. Шунингдек, дастурда "Чотқол наволари" халқ фольклор-этнографик жамоаси, "Шанс" шоу балет халқ жамоаси ҳам иштирок этди.

Тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, Ангрен университети ректори Комил Синдоров, таниқли шоир Барот Исроил, шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Наргиза Назаровалар сўзга чиқди ва мақом санъати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

📣Diqqat tanlov!

O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi
ijtimoiy tarmoqlarda kuzatuvchilari 4 ming nafardan ko‘p bo‘lgan askiya va qiziqchilik san’ati bilan shug‘ullanuvchi taniqli ijodkorlar va iste’dodli talaba-yoshlar o‘rtasida ijtimoiy tarmoqlarda milliy askiya va qiziqchilik san’atini keng targ‘ib qilishga mo‘ljallangan audiovizual asarlar yaratish bo‘yicha tanlov e’lon qiladi!

Tanlov quyidagi yo‘nalishlarni o‘z ichiga oladi:

🔹milliy kulguga yo‘naltirilgan hajv va hazillar bo‘yicha audio va video kontentlar;

🔹milliy qadriyatlar va urf-odatlarni targ‘ib etuvchi parodiya va hajviy qo‘shiqlar;

🔹aholini milliy ijtimoiy madaniy faollikka chorlovchi o‘zbek madaniyatining asl namunalarini targ‘ib etishga yo‘naltirilgan intermediya va inssenirovkalar;

🔹milliy latifa va hangomalar, askiyachilik san’atini targ‘ib etishga qaratilgan hajviy sahna ko'rinishilari.

Tanlovga materiallar quyidagicha qabul qilinadi:

🔸audio asarlar - vew va mp3 shaklida (audio asar boshidan “O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining davlat buyurtmasi asosida tayyorlangan” so'zlari aytiladi);

🔸video asarlar - Mp4 hamda full HD shaklida (video asar boshidan “O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining davlat buyurtmasi asosida tayyorlangan” so‘zlari va Madaniyat vazirligi logotipi ko'rsatiladi).

Ijod namunalarini saralash ijodkorlarning hamda Madaniyat vazirligining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida joylashtirilib, eng ko‘p tomosha qilishlar hamda “yoqtirish”lar soni bilan aniqlanadi.

✔️Eng keng ommalashgan 5 ta audiovizual asar ijodkorlarini Madaniyat vazirligi hay’atining qarori bilan bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida bir martali pul mukofoti bilan taqdirlanadi va “Xush kayfiyat” respublika tanlovi hamda “Tabassum” xalqaro kulgu festivalining tantanali ochilish va yopilish marosimlariga ishtirokchi sifatida taklif etiladi.

📞Murojaat uchun: @Audiovizual_tanlov
Tel: (+99 890) 300-56-26
(+99 891) 160-90-98

На русском

🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#жаноб_Х_дан

Фақат мияси ишламайдиган ғирт аҳмоқ одамгина яшил олмалар расмини 5 та гуруҳга юборса қизаришига ишонади...
10 та гуруҳга юбориш керак аслида кейин қизаради улар...

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#диққат_танлов

"БЕШ ЮЛДУЗ" КЎРИК-ТАНЛОВИ

Ангрен шаҳар Маданият бўлими ташаббуси билан шаҳримиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Беш юлдуз" номли кўрик-танлов ўтказилади.

Ушбу кўрик-танловда эстрада ва анъанавий хонандалик йўналишлари бўйича 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар иштирок этишлари мумкин.

Танловнинг биринчи саралаш босқичи 2024 йил 6 феврал куни Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият марказида ўтказилади.

Низом билан яқиндан танишиб чиқинг ва истеъдодли ёшларни юзага чиқаришда бизга кўмаклашинг.

Қўшимча маълумотлар учун
мурожаат қилишингиз мумкин:
94 362 46 74
93 562 53 33

Танлов Низоми👇👇👇

https://telegra.ph/BESH-YULDUZ-K%D0%8ERIK-TANLOVI-01-27

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ташриф давомида вазир ўринбосари мутасаддиларга маданият муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли тавсияларни берди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ангрен шаҳрида ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънан баркамол бўлиб улғайишлари, уларнинг бадиий ҳаваскорлик ва тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш ва улар орасидан истеъдод , иқтидор эгаларини кашф қилишга алоҳида эътибор кучайтирилган. Ушбу эзгу мақсадлар шаҳардаги мавжуд таълим муассасаларида татбиқ этилган.

Шу мақсадда бугунги кунда шаҳарда 3 та, жумладан, 9-, 10-, 23-сонли  Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолият кўрсатади.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳамда маданият марказларининг фаолияти ўрганилди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#Санъат

🔥 БИР ҚЎШИҚ ТАРИХИ ➖ “МУҚАДДАС АЁЛ”

⁉️ “Қарғалар учса қарайлик”ни рақсбоп қўшиқ сифатида биламиз. Аммо асл тарих очиқлангач, кўпчиликнинг қараши ўзгарди. Бу-ку юз йил олдинги тарих. Лекин қирқ йил нари-берисида яратилган “Муқаддас аёл”нинг бошидан ҳам кўп савдолар ўтган экан. Ушбу таронанинг биринчи ижрочиси Шерали Жўраев эканлигини билармидингиз? Ҳалима Худойбердиева шеъри қўшиқ бўлганига қандай муносабатда бўлган? Равшан Комилов шоирани нега ранжитган? Мақоламиз шу ҳақида.


➖ Шоира ҳақида

Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. “Саодат”, “Гулистон”, “Дугоналар” журналларида, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси кенгаши ва бир қатор нашриётларда ишлаган. “Илк муҳаббат”, “Оқ олмалар”, “Чаман”, “Суянч тоғларим”, “Бобо қуёш”, “Иссиқ қор”, “Садоқат”, “Муқаддас аёл”, “Юрагимнинг оғриқ нуқталари”, “Ҳурлик ўти”, “Бу кунларга етганлар бор”, “Тўмариснинг айтгани”, “Буюк қушлар”, “Сайланма”, “Танланган асарлар” каби шеърий, насрий тўпламлари чоп этилган. 2018 йил 17 августда вафот этди.

➖ Шеър ҳақида

“Муқаддас аёл” —  Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ижодининг шоҳ асарларидан бири. 1986 йил 28 сентябрда ёзилган. Етти банддан иборат. Ҳар бир банд “Сен барибир муқаддассан, Муқаддас Аёл!” сатри билан тугайди. Шеър 1987 йили шоиранинг  “Муқаддас аёл” тўпламида чоп этилади ва бу китоб 1990 йилда Ҳамза номидаги Давлат мукофотига лойиқ кўрилади",  дейди шоиранинг шогирди Гулжамол Асқарова.

Гулжамол Асқарова:
“Шеърда аёлнинг қисмати, изтироблари, ёруғ ҳислари, ҳамма, ҳаммаси  мужассамлашган. Аёллик  осон эмас бўлсада, аёл бўлиб яралганига шукрона туйғуси ҳам бор. Ҳозирги кунда ҳам кўраяпмиз жамиятимиздаги айрим аёлларимиз руҳий, жисмоний зўравонликка, таҳдидларга дуч келмоқда. Аёлга бу каби таҳдидлар ҳамма замонларда кузатилган.  Шоира бу шеърида асрларки, турли қарашларга, улуғланишлару хўрликларга дуч бўлиб келаётган аёл ҳилқатига “Сен кучлисан, барчасини енгиб ўтасан. Сен ким бўлишингдан қатъий назар барибир аёлсан — муқаддас аёлсан”, демоқда”.

➖ Шерали ҳофизнинг “Муқаддас аёл”и

Бу шеър илк бор 1988 йилда Шерали Жўраев томонидан куйга солиниб, ижро этилади. Эшқобил Шукур таъбири билан айтганда, “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл” деган чорлов пахта далаларидаги қулларча меҳнатдан эзилиб кетган ўзбек аёлининг шаънини кўтарган. Шунинг учун бу қўшиқлар халқ қалбининг овозига айланди”.

Гулжамол Асқарова:
“Шерали Жўраев ижросига келадиган бўлсак, устозим билан суҳбатлашганимда, ҳар гал “Барибир Шер ака бошқача куйлаганда, шу ижро менга маъқул”, деб айтганлар. Ҳофиз Ҳалима Худойбердиеванинг яна икки-учта шеърини қўшиқ қилган. Шерали Жўраев ўзи аёллар шеъриятига кўп ҳам мурожаат қилмаган. Репертуарида Увайсий, Нодирабегим ғазалларини, кейинроқ Ҳалима Худойбердиева шеърларини куйга солганини кўриш мумкин.


➖ Замонавий “Муқаддас аёл”лар

Афсуски, маълум вақт Шерали Жўраев саҳналардан, телевидениедан узоқлаштирилгач “Муқаддас аёл” қўшиғи ҳам ижро этилмай қўйди. Кейинроқ бу шеърни эстрада юлдузлари жамоавий ижро қилди, Равшан Комилов ҳам нақоратини сақлаб қолиб қайта куйлади.

Бу ҳақида Гулжамол Асқарова шундай дейди:
“Кейинчалик эстрада хонандалари айтди. Афсуски, Равшан Комилов мутлақо жўн ва маиший даражага тушириб юборди. Мусиқаси жуда чиройли, лекин шеърни ўзгартириб ижро этган, бу эса муаллифлик ҳуқуқини бузилишига олиб келган. Ҳалима опа Равшан Комилов сўрамасдан ижро этгани учун хафа бўлмаган, фақат шеърни ўзгартириб юборганидан жиндаккина ранжиган эди”.

➖ Хулоса олдидан

Аслида бу шеър дард билан суғорилган, демакки, унинг қўшиғи ҳам шунга яраша бўлиши керак. Аммо эстрада вакиллари бунга эътибор бермади. Фақат нақоратдаги баланд руҳга таяниб марш даражасида куйланди. Масъуллар ҳам негадир бунга панжа орасидан қаради. Хулосани эса сизга — мухлисларга қолдирамиз.

✍️ Малоҳат Йўлчиева тайёрлади

✈️ Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#премьера

Хонанда Раҳмонали Мелиқўзиев ижросидаги "Лайли" қўшиғи.

Биргаликда тинглаймиз ва баҳо берамиз!

https://youtu.be/8hf5vg1_1Ns?si=zejwfsYqcVF0NTwt

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#xalqaro_hamkorlik

Маълумки, шу кунларда  Тошкент вилояти делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

Ушбу делегация таркибида Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов ҳамда бир қатор тадбиркорлар ўрин олган.

Жорий йилнинг 16 январь куни ХХР Шандунь провинцияси ҳамда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ўртасида ўзаро дўстона муносабатлар янада мустаҳкамланди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддиновлар йирик компания ишбилармонлари билан музокаралар олиб бордилар Ангрен шаҳри имкониятларидан келиб чиқиб, ўзаро ҳамкорликлар келишуви имзоланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook angren_hokimligi_matbuoti6959">| Youtube

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#премьера

Хушовоз хонанда Раҳмонали Мелиқўзиев ижросидаги "Лайли" қўшиғини 2024 йил 20 январ куни соат 14:00 да
@nevomusic каналида биргаликда тинглаймиз.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Табрикларни қабул қилинг, Ферузахон!
public poll

ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 20
👍👍👍👍👍👍👍 65%

ҲАМИША СОҒ ВА САЛОМАТ БЎЛИНГ! – 6
👍👍 19%

САНЪАТ ОЛАМИДА ҲЕЧ ҚАЧОН ЎРНИНГИЗ ЙЎҚОЛМАСИН! – 3
👍 10%

ИЖОДИЙ МУВАФАҚҚИЯТЛАР ТИЛАЙМИЗ! – 2
👍 6%

👥 31 people voted so far.

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#bildirish

Angren shahar 10-sonli bolalar musiqa va sanʼat maktabining rasmiy telegram kanali adminlari faoliyatida uzilishlar boʻlganligi sababli, kanal yangitdan ochildi.
Avvalgi telegram kanaliga (@bmsm10angren) bugundan maʼlumotlar joylanmasligi boʻyicha ogohlantiramiz.
Kanaldagi barcha maʼlumotlar yangidan ochilgan kanalga joylashtirildi.

Telegram kanalning yangi manzili
@angren10bmsm‌‌

#поставить_в_известность

Канал возобновлен в связи с перебоями в работе администраторов официального телеграм-канала детской школы музыки и исскуств №10 города Ангрена.
Предупреждаем, что предыдущий телеграм-канал (@bmsm10angren) с сегодняшнего дня публиковаться не будет.
Вся информация размещается в новом канале.

Новый адрес Telegram-канала
@angren10bmsm

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 33-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда 14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган концерт дастури ўтказилди.

Концерт дастурида анъанавий хонандалик синфи ўқитувчиси Раҳмонали Мелиқўзиев ўз ўқувчилари билан иштирок этди.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсупов қатнашди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Мақом санъати кишини ўзга бир оламга олиб киради.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Диққат танлов!

"Янги Ўзбекистонда янги истеъдодлар"


Уйғониш, ёшариш, янгиланиш фасли бўлмиш баҳор фаслида кенг нишонланадиган Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоят маданият бошқармаси ва вилоят Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда  санъатнинг турли йўналишлари бўйича "Янги Ўзбекистонда янги истеъдодлар" вилоят кўрик-танловини эълон қилади.

Танлов йўналишлари:
- Миллий қўшиқчилик
- фольклор
- бахшичилик
- опера
- эстрада
- рақс санъати

Танловда 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин.

Танловда ғолиб бўлган иштирокчилар Тошкент вилоятида ўтказиладиган Наврўз умумхалқ байрамида вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Танловга материаллар 2024 йилнинг 15 март кунига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон рақамлари:
99 859 25 11,  90 167 91 69


Имкониятни қўлдан бой берманг!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…
Подписаться на канал