#билдириш
❗️Ангрен шаҳри аҳолиси диққатига!
⭕️Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг ўттиз икки йиллиги ва "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан юриш марафони тадбири ташкил этилади.
▫️Юриш марафонига Ангрен шаҳар "Амир Темур" кўчасида соат 08.30 да старт берилади. (Мўлжал: 102 биноси)
❗️Финиш - Ангрен шаҳри "Истиқлол" майдони
🔺Тадбир давомида Ангрен Гарнизони ҳарбий қисм ҳарбийларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилади.
▫️Шунингдек, сана муносабати билан турли соҳа вакилларини фидокорона меҳнатлари учун тақдирлаш маросими ўтказилади.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook angren_hokimligi_matbuoti6959">| Youtube
Ангрен шаҳар Маданият бўлими шаҳримиз аҳолисининг маданият ва санъат йўналиши бўйича қизиқишларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.
Ушбу хабарни шаҳримиздаги турли телеграм гуруҳларига тарқатинг ва шаҳримиз аҳолисининг сўровномамизда фаол иштирок этишига кўмаклашинг!
Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволани босинг
👇👇👇
/channel/angrenmadaniyat/17355
#сўровнома_давоми
1. Эстрада хонандалиги
2. Гитара
3. Фортепиано
4. Хор ва вокал
5. Реп
6. Видео-фото хаваскорлар
@angrenmadaniyat
Таниқли хонанда Хамдам Собиров шаҳримизнинг Янгиобод ҳудудида янги бир клип суратга олибди.
@angrenmadaniyat
Тошкент фотосуратлар уйида ташкил этилган "Менинг армиям-менинг фахрим" номли кўргазма кўрик танловида 10-сонли БМСМ ўқувчиси Имомбердиева Лазиза иштирок этиб сертификат билан такдирланди.
@angrenmadaniyat
#мукофот_муборак
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 8 январдаги "Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан мамлакатимиз прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун Тошкент вилояти Ангрен шаҳар прокурори Хабилжонов Улуғбек Хабилжонович "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook angren_hokimligi_matbuoti6959">| Youtube
#жонли_ижро
Хонанда Ферузбек Мадираимов ва Рашидхон Қодирхоновлар ижросида "Лабидан" қўшиғи
@angrenmadaniyat
"Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоаси ўз дастури билан "Маҳаллада дув-дув гап" номли маънавий-маърифий, маданий-мусиқий тадбирида иштирок этишди.
@angrenmadaniyat
Тиббиёт коллежида ўтказилган "Маҳаллада дув-дув гап" номли тадбирда Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази қошидаги "Чотқол наволари" халқ фольклор-этнографик жамоаси ҳамда "Шанс" шоу балет халқ жамоаси ўз дастурлари билан иштирок этишди.
@angrenmadaniyat
#шеърият_бўстони
ҚЎРБОШИЛАР ҚЎШИҒИ
Шимолдан ёғий келар
Талаб қилиб Туронни,
Минг аср эш бўлсак ҳам
Бизга қўшилмас қони,
Ўрнингдан қўзғал энди,
Туркий элнинг ўғлони,
Тулпорингга қамчи ур
Селдай қалқи, бовурим,
Бизлардан шон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.
Туроннинг эр-у қизи
То азалдан мард келар,
Турклар дунё сўрар деб
Қадимдан бир шарт келар,
Душманга қул бўлганнинг
Авлоди номард келар,
То абад тинмасин-а
Мерос чархи, бовурим,
Бизлардан ор сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.
Тўтига ошно булбул
Чаманга арзимайди,
Душмандан қочиб ўлган
Кафанга арзимайди,
Мустабидга қул элат
Ватанга арзимайди,
Балки кўрар умрнинг
Келди гашти, бовурим,
Бизлардан ҳол сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.
Туркий элат бошида
Бегона тахт кўрмасин,
Бош эгар омонликни
Ўзига бахт кўрмасин,
Кун келиб фарзандини
Ёвга улфат кўрмасин,
Ўзлигинг кўрсатмоқнинг
Келди вақти, бовурим,
Бизлардан кор сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.
Бобомдан мерос ватан
Боламга мерос ўтсин,
Шуурига мангулик
Уйғотар овоз ўтсин,
Ёвга қаҳри қаттиқлик
Туркийларга хос ўтсин,
Кўзлардан олов ўтсин,
Ўтсин шахти, бовурим,
Бизлардан юрт сўрмоққа,
Авлод ҳақли, бовурим.
Юрт деб йўлга отладик
Буюкроқ сафар қайда,
Шу йўлда шаҳид кетсак
Бошқа бир зафар қайда,
Қул бўлган тирикликдан
Ортиқроқ хатар қайда,
Отланган ҳар йигитнинг
Шудир ахди, бовурим,
Бизлардан қон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.
Агар ётга қўшилиб
Қондошлар сотса бизни,
Номимизга тупуриб
Хоиндек отса бизни,
Ўтмишидан юз буриб
Бир кун унутса бизни,
Яшамоқдан мани не,
Бу жон надир, бовурим?..
Бизлардан жон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.
Нажмиддин Эрматов
@angrenmadaniyat
#медиа_тур
#репортаж
Ангрен шаҳрида Янги йил шукуҳи
Қалбларга қувонч, дилларга завқ улашилган байрам шодиёналари "Nurafshon" телеканалининг ижодкорлари нигоҳида
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook angren_hokimligi_matbuoti6959">| Youtube
3-сон "Дукент" маданият маркази жамоаси томонидан ўтказилган "Янги йил оқшоми" тадбири ҳамшаҳарларимизга байрамона кайфият бағишлади.
PS: Видеонинг хажми катта экан. Лекин қизиққанлар албатта кўрсин, чунки жуда ажойиб томоша бўлган.
@angrenmadaniyat
Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази қошидаги "Чотқол наволари" халқ фольклор-этнографик жамоаси мусиқа раҳбари, моҳир педагог ва созанда Миролим ака Исматов бугун таваллуд кунини нишонламоқда. У кишига мустаҳкам соғлиқ, яқинлари ва шогирдларининг бахту камолини кўриб юришликларини тилаймиз. Умрлари зиёда бўлсин. Таваллуд кунлари билан чин дилдан муборакбод этамиз!
@angrenmadaniyat
#премьера
Хонанда Шерзод Тўйчиев ижросида "Хавотир олманг" қўшиғи.
Биргаликда тинглаймиз!
https://youtu.be/eB6HRoyGfus?si=IrumA70U5mKTFNtl
10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасининг "Истиқлол" майдонида ўтказилган Янги йил тадбиридаги чиқишларидан видеолавҳа
@angrenmadaniyat
18-умумий ўрта таълим мактабида 10-сонли БМСМ тасвирий санъат ўкитувчиси Абдурахим Уралов томонидан тасвирий саньат кўргазмаси ташкил этилди хамда тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилди.
@angrenmadaniyat
#сўровнома_давоми
1. Тил ўрганиш курслари
2. Пазандачилик курслари
3. Журналистика (блогосфера)
4. Шахмат-шашка
5. Қувноқлар ва зукколар клуби
6. Тикиш-бичиш курслари
@angrenmadaniyat
#сўровнома
Азиз ҳамшаҳарлар!
Ангрен шаҳридаги маданият марказларида ёшлар ва катталар учун қайси йўналишдаги янги тўгараклар, бадиий жамоалар фаолияти йўлга қўйилишини истар эдингиз?
1. Театр (драма, қўғирчоқ, сатира)
2. Халқ чолғулари (доира, рубоб, танбур, дутор ва бошқалар)
3. Рақс(миллий ва замонавий)
4. Мақом
5. Анъанавий хонандалик
6. Тасвирий ва амалий санъат
@angrenmadaniyat
34-умумтаълим мактабида ўтказилган "Маҳаллада дув-дув гап" номли маънавий-маърифий, маданий-мусиқий тадбирида "Ҳаёт" намунали болалар рақс жамоаси ўз дастури билан иштирок этди.
@angrenmadaniyat
Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият марказида "Ғунча" номли болалар театр-студияси ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу студияда актёрлик маҳорати ва саҳна нутқи бўйича машғулотлар олиб борилади.
Театр санъатига қизиқувчи болаларни ушбу театр-студиясига таклиф этиб қоламиз!
Мурожаат учун:+998936281104
@angrenmadaniyat
«Бу совғани қайси юз билан уйга олиб бораман?» — Қашқадарёда маданият ходимларига икки минг сўмлик совға берилган
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида маданият бошқармаси ходимларига Янги йил байрами муносабати билан икки минг сўмлик совғалар тарқатилгани ҳақида видеохабар тарқалди.
Мазкур ҳолат бўйича Маданият вазирлиги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошланганини билдирди.
PS: Роса оламшумул муаммо бўлибди-ку. Берганнинг бетига қарама дейишган. Совғанинг катта-кичиги бўлмайди. Асосийси чин кўнгилдан берилгани ҳисоб.
Совға олмаганлар нима қилса экан унда?
@angrenmadaniyat
"Янги йил оқшоми" давом этмоқда.
Бугун "Замин" халқ театри ўз томошаларини намойиш этди
@angrenmadaniyat
"Истиқлол" майдонида ўтказилаётган Янги йил тадбирида 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси ўзларининг томоша дастурларини намойиш этди.
Болажонлар учун янги йил эртаги намойиш этилди. Хонандалар Алишер Абдухолиқов, Ойбек Қўлдошев, Азизбек Кўкиев, Фаррух Қурбоновлар ижро этган қўшиқлар барчага яхши кайфият бахш этди.
@angrenmadaniyat
"Маданият ва маърифат" телеканали ижодкорлари Ангрен шаҳрида "Йўлга чиқиб" кўрсатувининг навбатдаги сонини суратга олишмоқда. Ушбу кўрсатувда "Чотқол наволари" халқ фольклор-этнографик жамоаси ва "Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоаси ҳам иштирок этишди.
@angrenmadaniyat
#Янги_асар
⚡️ «Жадидлар қўшиғи».
🎙 Ижро: Тошкент вилояти филармонияси хонандалари.
✍️ Шеър: Иқбол Мирзо.
🎼Мусиқа: Шарофиддин Муродов
🔰 (Мусиқий сайқалсиз)
Тошкент вилояти ҳокимлиги
Бугун эса "Баркамол авлод мактаби" жамоаси яна бир бор ўз томошаларини намойиш этишмоқда.
Кечки концерт дастурида эса 9-сонли БМСМ жамоаси хизматда бўлади. Кечикмасдан келаверасизлар.
@angrenmadaniyat
Табрикларни қабул қилинг, Миролим ака!
public poll
ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 24
👍👍👍👍👍👍👍 65%
УЗОҚ УМР, МУСТАҲКАМ СОҒЛИК ТИЛАЙМИЗ! – 12
👍👍👍👍 32%
ЯҚИНЛАРИНГИЗ БАХТИГА ҲАМИША ОМОН БЎЛИНГ! – 1
▫️ 3%
👥 37 people voted so far.
#ёш_истеъдодлар
Ангрен шаҳар 21-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Фарзона Абдураҳимова ижросида инглизча қўшиқ
@angrenmadaniyat
4-сон "Кончи" маданият маркази қошидаги "Ижодкор ёшлар" театр жамоасининг вилоят, шаҳар миқёсида ўтказилган янги йил тадбирлардаги чиқишларидан видеолавҳалар.
Айни пайтда ҳам ушбу жамоа ўз томошаларини намойиш этишмоқда.
@angenmadaniyat
#жаноб_Х_дан
Бошқа куёвларни назорат қилишга "дух" етмадими аннайлар😊
@angrenmadaniyat