Шу йигит кўринмай кетди деб хавотир олаётгандим. Янги йил тадбирларида ҳам кўринмади😉
Кўнглимдагини сезган шекилли, "Ҳавотир олманг" дея қўшиқ куйлабди.
Демак, 4-январ куни соат 17:00 да www.rizanova.uz да хонанда Шерзод Тўйчиев ижросидаги янги қўшиқ премьерасини биргаликда тинглаймиз.
@angrenmadaniyat
Янги йил концерт дастури жуда чиройли ўтди. Хонанда Феруза Нурматова бугунги дастурга алоҳида файз бағишлади.
@angrenmadaniyat
"Замин" халқ театри жамоаси томонидан намойиш этилган эртак-томошадан видеолавҳалар.
@angrenmadaniyat
Кеча "Дамас" ни саҳнага чиқаришнинг иложи бўлмади.
Қорбобога ҳам раҳмат! Бизни ҳурсанд қилди роса😊
@angrenmadaniyat
Кеча Нурафшон шаҳрида 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси ҳам иштирок этишди. Ушбу жамоага ҳам, жамоа раҳбари Воҳиджон Абдувалиевга ҳам энг яхши тилакларимизни билдириб қоламиз!
Бугун ҳам ёндирасизлар, деган умиддаман.
@angrenmadaniyat
Айтгандек, бир неча кун аввал Маданият вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-112 -сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳар Маданият бўлимига "ДAMAС" автомобили совға қилинган эди. Кечадан аввалги кун вилоят ҳокими ҳам "ДАМАС" автомобили калитини топширди. Кеча ўзимизнинг ҳоким...
Шунда жами нечта "ДАМАС" бўлаяпти? 😉
@angrenmadaniyat
DJ Ali томонидан ўтказилган байрам дискотекасида барча яйраб рақсга тушди.
@angrenmadaniyat
Кеча оқшом ўтказилган Янги йил тадбири жуда чиройли ўтди.
Концерт дастурида шаҳримизда ижод қилаётган хонандалар ўз қўшиқлари билан ҳамшаҳарларимизни хушнуд этишди.
@angrenmadaniyat
Тепадан кузатиш зўр экан.
Пастга тушай десам қор йўқ, чанам юрмаяпти😊
@angrenmadaniyat
Бугун "Истиқлол" майдонида "Ёшлар" маданият маркази қошидаги "Замин" халқ театри жамоаси томонидан қизиқарли эртак-томоша намойиш этилмоқда.
Томошанинг тўлиқ вариантини сал кейинроқ қўяман.
@angrenmadaniyat
Биз бу ёқда "тентираб" юрганимизда 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси Нурафшондаги вилоят саҳнасини забт этишибди азаматлар.
PS: Улар ёлғиз эмас, 9 ва 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳам ўша жойда. Уларнинг фотолари келса тақдим этаман.
@angrenmadaniyat
Иш ўз йўлига. Бир четга ўтиб иссиқина кофе ичиб олмасам бўлмайди. Эрталаб нонуштани ҳам ёлчитмадим ўзи😊
@angrenmadaniyat
"Истиқлол" майдонида бугун ҳам байрамона кайфият.
10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси сидқидилдан ҳамшаҳарларимизга хизмат кўрсатишмоқда.
@angrenmadaniyat
31 декабр куни ўтказилган байрам тадбирида Маданият вазирлиги бизларга совға қилган "Дамас" автомобилини шаҳар ҳокимлиги томонидан топширилиш жараёнини видеога ҳам муҳрлашган экан. Эсдалик учун шу ерга жойлаб қўяқолдим.
Қорбобо бизнинг қонун-қарорларимизни сув қилиб ичиб юборган кўринади😊
@angrenmadaniyat
Ваниҳоят болажонлар учун Янги йил томошаси бошланди. Ёвуз малика ва Илонбош хоним ниятига етармикан?
@angrenmadaniyat
"Истиқлол" майдони бугун ҳам ҳамшаҳарларимиз билан гавжум. 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси томонидан концерт дастури намойиш этилмоқда.
@angrenmadaniyat
Кеча тадбир сўнгида байрамни ташкил этишда жонбозлик кўрсатган ташкилотларга: Шаҳар ички ишлар бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Шаҳар тиббиёт бирлашмасига алоҳида миннатдорчилик сўзларини айтдим.
Саҳнадан тушганимда шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари "Эртага ишхонангизда свет ўчади", деб хазил қилишди. Шошилинчда улар ёдимдан кўтарилган экан.
Ҳозир ўйлаб қарасам, аслида энг биринчи яна бир ёдимдан кўтарилган ташкилотга ташаккур айтишим керак экан.
Ҳар куни эрта тонгдан шаҳримиз кўчаларини чиннидек қилиб тозалаб юрган, кўнгиллари оппоқ қордек беғубор бўлган, шаҳар ободонлаштириш бўлими ходимлари албатта эътирофга лойиқ.
Улар бахтимизга соғ бўлишсин! Кўчаларимиз, ҳиёбонларимиз, майдонларимиз доимо обод бўлишида ҳисса қўшаётганликлари учун уларга ҳам ташаккур!
@angrenmadaniyat
Бугун ҳам тадбирлар давом этади. 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси эрталабдан хизматга шай туришибди.
Ухламайдими булар?😊 Кечагина Нурафшондан қайтиб ўзимизда ҳам иштирок этишганди.
Шукуржон, жамоангизга кўз тегмасин! Янги йилда Сиз раҳбарлигингиздаги жамоага ижодий мувафаққиятлар ёр бўлишини тилайман.
@angrenmadaniyat
Бир сўз билан айтганда байрам тадбири кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Одамларнинг кўплигини айтмайсизми? "Истиқлол" майдони торлик қилиб қолди.
@angrenmadaniyat
Тадбир давомида Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимов сектор раҳбарлари билан биргаликда барчани Янги йил байрами билан самимий қутлади ҳамда Қорбобо иштирокида Ангрен шаҳар Маданият бўлимига "Дамас" автомобилини тантанали равишда топширди.
@angrenmadaniyat
Бадиий раҳбар тадбир бошловчиси Элёр Турғуновга нималарнидир уқтирмоқда. Буёғи ростдан қизиқ бўлади шекилли.
@angrenmadaniyat
Тадбирнинг бадиий раҳбари Рашидхон Қодирхонов, овоз режиссёрлари Алиёр Джумабаев ва Музаффар Жўраевлар хизмат жойларига етиб келишди. Яна бир неча дақиқалардан сўнг байрам тадбирининг кечки қисми бошланади.
Барчангизни "Истиқлол" майдонида кутамиз!
@angrenmadaniyat
3-сон "Дукент" маданият маркази жамоаси томонидан маҳалла болажонлари учун ажойиб эртак-томоша намойиш этилди.
@angrenmadaniyat
Сюрпризни ҳам расво қилишди. Қанчалар омадсизман-а.
Ёки яна бир омадимни синаб кўрсаммикан?🤔
@angrenmadaniyat
Аслида кофе ичиш бир баҳона эди. Зарур бир топшириқ билан четроққа чиқдим.
КЕЧҚУРУНГА ЗЎР БИР СЮРПРИЗ БОР.
Бизни кузатишда давом этинг.
@angrenmadaniyat