angrenmadaniyat | Неотсортированное

Telegram-канал angrenmadaniyat - ANGRENMADANIYAT

713

Ушбу каналда маданият сохасидаги янгиликлар ёритилади. Шунингдек, шаҳримиздаги санъаткорлар ижоди билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин. Хабарлар учун: @IlhomMahkam_bot Саволларга жавоб олиш учун: @Ilhom_Mahkam

Подписаться на канал

ANGRENMADANIYAT

Паркент. 23-24-aвгуст. Узум сайлига марҳамат!
_

PARKENT. August 23-24.
Welcome to the grape festival!
__

Паркент. 23-24 августа. Добро пожаловать на фестиваль виноградарства!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Телефонингни қўйиб тур, болам

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#Тарих

ДАБДАБАГА БЕРИЛГАНЛАРГА ЎЛИМ: ТЎЙЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШНИНГ АМИР ОЛИМХОН ТАЖРИБАСИ

👀 Охирги пайтларда дабдабага берилиб тўй ўтказиш одатга айланиб қолди. Буни балки халқимиз ҳаёти фаровонлашиб бораётгани билан изоҳларсиз. Лекин орамизда шундай оилалар борки, тўйга кетадиган харажатлар учун қарз кўтаришга, ўзи емай-ичмай, бошқалардан қолмаслик учун катта тўйлар қилишга интилади. Янги ҳаётга қадам қўйган ёш оила эса тўйдан кейин қарзларни тўлашга маҳкум. Бу баъзида оилаларда низо ва ажримларни келтириб чиқараётгани ачинарли ҳол.

🧐 Тўйларимиз қачондан шунчалик серҳашам, серчиқим бўлиб кетди? Бунга қарши аввал ҳам курашилганми? Келинг, тарихга назар ташлаймиз.



🍎 Бундан 100 йил олдин Бухоро амирлигида тўй-ҳашам ва аза билан боғлиқ урф-одат ва маросимлар камбағал оилаларнинг силласини қуритиб, қийин аҳволга солиб қўйган. Негаки ўша даврда тўйлар одатда 7-8 кун давом этган, ҳар куни 6-7 хил овқат пиширилган. Меҳмонларга кетиш олдидан чопон кийдирилиб, 800 граммдан 16 килограммгача қанд берилган. Ўша пайтдаги амир – Саид Олимхон халқнинг турмушига салбий таъсир кўрсатаётган бу маросимларни ихчамлаштириш кераклигини англайди. Амир аввало вилоят беклари, қозилар, амлокдорлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг оддий оилалар маъракаларида иштирок этишини тақиқлайди.

⚠️ 1911 йилнинг март ойида чиқарилган “Жуда исрофли тўйларни тугатиш тўғрисида” ги фармон эса бу курашга расмий тус беради. Унга кўра, тўйларда паловдан бошқа овқат берганларга 75 дарра уриш жазоси тайинланади, суннат ва никоҳ тўйларида ташкил қилинадиган улоқ чопиш ва пойга тадбирлари бекор қилинади. Ушбу тадбирни ташкил этган шахс ўлим жазосига маҳкум этилиши белгилаб қўйилади. Шунингдек, тўйга келган меҳмонларнинг ҳар бирига чопон бериш урфи ман қилинади. 1916 йил 5 июнда эса Амир Олимхон тўйга келганларга қанд бериш одатини тақиқловчи яна бир фармонни имзолади. Тўй кунларининг қисқартирилиши, қиз олганда бериладиган оғир солиқларнинг бекор бўлиши оддий халқ томонидан мамнуният билан кутиб олинади.

Хўш, нима деб ўйлайсиз, бизни тўйларда ҳам дабдабабозлик қилаётганларга қандай жазо қўллаш керак?


Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Япониянинг Камукатсу қишлоғи қандай қилиб чиқиндиларсиз яшашга ўрганди.

Видеони эринмасдан кўриб чиқинг ва хулоса қилинг.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Хонанда Муҳаммаджон Азимжонов ижросидаги "Бошида қолсин қизи" қўшиғига ишланган клип премьераси

https://youtube.com/watch?v=XJz7ABazLUc&si=_FQ6jVMWKgb80TO7

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ангрен шаҳар Маданият бўлимида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ўтказиладиган оммавий шаҳар тадбирига тайёргарлик кўриш бўйича тузилган ижодий гуруҳ ўз ишини бошлади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#номоддий_маданий_мерос

2-сон "Ёшлар" маданият маркази қошида фаолият юритаётган "Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоасининг машғулот жараёнидан лавҳа.

Фольклор санъатига қизиққан аёл-қизларимизни ушбу жамоага таклиф этамиз!

Ушбу жамоа билан вақтингиз мазмунли ва қизиқарли ўтади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Айни кунларда Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази ҳовлисида "Евразия" шапито цирк жамоасининг томошалари бўлиб ўтмоқда.

Бугунги томошага шаҳримиздаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандлари  ва имконияти чекланган болажонлар ҳайрия сифатида бепул киритилди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

“Маънавият хиёбони”да  “Халқаро дўстлик куни” муносабати билан
"Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!" шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Ангрен шаҳар ҳокими томонидан мавжуд шаҳримизда фаолият олиб бораётган миллий маданият марказларига ташаккурномалар топширилди.

Жумладан, Рус миллий маданий маркази раҳбари  Елена Шайдулина,  Беларус миллий маданий маркази раҳбари Вера  Бабицкая, Корейс миллий маданий маркази раҳбари Сергей Ким ва шаҳар маданият бўлими қошидаги бадиий жамоалардан  “Народная песня” вокал  жамоаси, “Шанс “ шоу балет халқ жамоаси,  “Салават” вокал жамоаси,  “Шош-Илоқ маржонлари” жамоаси ҳам эътироф этилди.

Бадиий жамоалар томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга ташриф буюрганларга байрамона кайфият бағишлади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Азиз ҳамшаҳарлар!

2024 йил 3 август куни соат 19:00 да Ангрен шаҳар "Маънавият маскани" да "Халқлар дўстлиги куни" муносабати билан "Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!" шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилади.

Тадбирда шаҳримизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг байрам кўргазмалари, дўстликни тараннум этувчи концерт дастурлари намойиш этилади.

Барчангизни ушбу тадбирга таклиф этамиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

«Овоз» лойиҳасининг «Зарба» босқичида Шоҳруҳмирзо дунё юлдузи Жеймс Броуннинг ижодидан куйлади.

Бу босқичда Севара Назархон жамоасининг барча вакиллари халқаро эстрадага мурожаат қилишганини кўриш мумкин. Аммо Шоҳруҳмирзо ўзгача ёндашди. У ўз анъанасига содиқ қолиб, қўшиқнинг ўртасидан ҳазрат Навоийдан куйлади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Маънавият масканида ҳақиқий байрам шукуҳи кезмоқда

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Табрикларни қабул қилинг, Воҳиджон!
public poll

ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 13
👍👍👍👍👍👍👍 45%
@Akmal_Nazirov, 167, Aliyor, ***************, @Valentina91kovyazina, @Shoiraibragimov, Ангрен шахар Маданият бўлими, @DJamshid7272, @Dzyudoist81, ***, Муқаддам, @ILHOMMAHKAM, @abduxakim81

Бахт ва омад тилаймиз! – 8
👍👍👍👍 28%
@Muhammadali_singer_offical, @SAMO8338, Alijon, МАТЛЮБА УСМАНОВА талаба, @Jey_Key_24, Gulnoza, Sabir, @noa477

Ижодий мувафаққиятлар ёр бўлсин! – 8
👍👍👍👍 28%
Наргиза, Гулором Кучкаровна, ✨✨✨, Култемирова, 🧚‍♀️DURDONA🧚‍♀️, Равшан, @dilinoza18, @SayyaraNurutdinovna1982

👥 29 people voted so far.

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Азиз ҳамшаҳарлар!

Ангрен шаҳар "Маънавият хиёбони"да ҳафтанинг ҳар шанба куни аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, аҳоли ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида "Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!" шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

2024 йил 27 июл куни соат 19:00 да ушбу масканда Ангрен шаҳар Маданият бўлими томонидан ташкил этиладиган концерт дастурига барчангизни таклиф этамиз!

Мўлжал: "Уч найза" ёдгорлиги қаршисидаги кўча.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

ТЎЙ ЎЗИ НИМА?

👇👇👇

https://youtu.be/SKDkjvql9ZQ?si=Au80ZG4AStr6Puwo

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Меҳр кутубхонаси.

      Илм инсонни юксакликка етаклайди! Китоб эса биз инсонлар учун дўст, муаммоларимиз ечими, ҳаётимизни яхшиликка тўлдирувчи нурдир!
   Ангрен шаҳар Гулбоғ маҳалласида жойлашган мўжазгина кутубхона 2022 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Китобхонларни ўзига жалб эта олган бу кутубхонага «Меҳр кутубхонаси» номи берилган. Ўз хонадонидан шундай гўзал масканни очиб, инсонларга илм зиёсини тарқалишида ҳисса қўшиб келаётган ёшлардан бири - Акбархонов Нодирхон Комилхон ўғли. Нодирхоннинг айрим ёшларга ўрнак бўладиган томонлари кўп. Талаба бўлишига қарамай савобли йўлларни айнан илм йўлида олиб бораётган бу инсон китобхонларга бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун айнан ёшлар билан мулоқотда бўлиб, уларни қизиқтирган жанрдаги китобларни жамлашга ва уларни китобхонлар қўлига етказиб беришга ҳаракат қилиб келмоқда. Қувонарлиси бу йўлда у ёлғиз эмас! Уни бу фаолиятини оиласи, дўстлари, савоб йўлида хисса қўшиб келаётган ҳомийлар, Ангрен шаҳридаги китоб шайдолари учун ҳам очилишига туртки бўлган «Меҳр кутубхонаси» қўллаб-қувватлаб келмоқда. Дастлаб 60-70 та китоб билан очилган бу кутубхонада ҳозирда 300 тадан ортиқ китоблар 100 дан ортиқ ўқирмонларга бепул хизмат қилиб келмоқда. Кутубхона ижтимоий тармоқда ҳам фаолият юритади. У орқали ёшлар бемалол кутубхона фаолиятини кузатиб боришлари, китоблар номлари ва ҳозирда бўш турган китоблардан бохабар бўлишлари мумкин.
   Юртимиз ёшлари ҳар жабҳада кучли, матонатли ва илмли. Уларни ҳозирги техника асрининг телефон ва гаджетлари, компьютер ва интернетлари ўз домига тортиб олишдан асрашда китобларга, замонавий кутубхоналарга мурожаат қилишимиз ўринли эканлиги шубҳасиздир ва бу борада ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ёшлар ҳамиша ҳурматда ва эътибордадир!

   Азиз ёшлар, сиз ҳам «Меҳр кутубхонаси»ни қўллаб қувватлашингиз, излаган китобингизни шу кутубхонадан топишингиз ва албатта китоблар тақдим этиб бошқа ёшлар фойдаланиши учун ҳам ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

Кутубхона телеграм саҳифаси: /channel/kutubxona_angren/5

Ангрен университети талабаси Фирузахон Расулова

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Тўйдаги эълон😂

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#концертга_марҳамат

2024 йил 1 октябр куни соат 18:00 да "Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан Нурафшон смарт сити ёзги амфитеатрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз иштирокида концерт дастури  ўтказилади.

Барчангизни ушбу концерт дастури томошасига таклиф этамиз!


Мурожаат учун:  99 220 60 60

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

"Шуҳрат" медали соҳиби, устоз ижодкор Турдали Пардаев ижросида шоир Абдумутал Акрамов қаламига мансуб "Ота ўгити"  шеъри

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

3-сон "Дукент" маданият маркази биносининг том қисмида ҳашар йўли билан таъмирлаш ишлари бошланди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Бугун "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" давомида 3-сон "Дукент" маданият марказида ёшлар учун турли тадбирлар ўтказиш учун шароитлар яратиш масаласи кўрилди. 

Шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов, шаҳар прокурори Шерали Зуннурбоев, ИИБ бошлиғи Азимжон Мирходжаев , Солиқ инспекцияси бошлиғи Бекзод Шомирзаев, ҳоким ўринбосари Дилмурод  Жўрабоев, Ҳарбий қисм Ангрен Гарнизони бошлиғи Х. Каримов ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари маданият марказининг ҳозирги ҳолати билан танишдилар.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Цирк томошаларидан лавҳалар

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

"Шош-Илоқ маржонлари" фольклор жамоаси ижросидаги халқона қўшиқлар

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

"ЁР-ЁР" 

Муаллиф:
Комил Синдаров

                  ​​
🎙
#Ижрода
       Мавланова Раъно


@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ангрен шаҳар прокурори томонидан ижтимоий соҳалар объектларининг ҳолати ўрганилмоқда

Бугун шаҳар прокурори Шерали Зуннурбоев эрталабдан Алишер Навоий номли маданият марказининг ҳозирги аҳволини, бинонинг ички қисмида ходимларга яратилган шароитлар ҳамда коммуникация тизимининг ҳолатини "Ангрен иссиқлик энергияси" ДУК директори Эркин Гаибов, бош муҳандис Юсуфхон Бобохоновлар билан Маданият бўлими бошлиғи Шокир Миржалилов ҳамроҳлигида кўздан кечириб, муаммоларни ўргандилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook angren_hokimligi_matbuoti6959">| Youtube

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

"Маънавият хиёбони"да аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, аҳоли ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида "Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!" шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида Ангрен шаҳар Маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш  этилди.

Концерт дастурида хонандалар Ойбек Қўлдошев, Феруза Нурматова ҳамда "Тарона" болалар вокал тўгараги қатнашчилари фаол иштирок этишди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Хабар берганимиздек, бугун Ангрен шаҳрида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

10 - сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, истеъдодли хонанда Воҳиджон Абдувалиевни каналимиз обуначилари, мухлислари номидан таваллуд топган кунлари билан муборакбод этамиз. Ҳамиша эл хизматида бўлиб,  маданият ва санъат ривожига ўз ҳиссасини қўшиб юраверсин. Оилавий бахт, сихат саломатлик тилаймиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Диққат танлов!!!

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази мамлакатимизнинг номоддий маданий меросини аҳоли, айниқса ёш авлодга етказиш мақсадида онлайн фото ва видео танловини эълон қилади!

Ушбу танловнинг вазифаси медиа соҳасида ижод қилаётган ёш ижодкорларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаб боришдан иборат.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган барча ижодкорлар тайёрланган номоддий маданий мерос тарғиботи билан боғлиқ фото ёки видео маҳсулотларни шу йилнинг 10 август санасига қадар ўзларининг инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаларига жойлаштириб, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш марказининг расмий саҳифаси @ijodkor_yoshlar_uz ҳамда #markaztanlov ҳештегини белгилашлари лозим.

Ғолиблар рўйхати 15 август куни Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш марказининг расмий саҳифаси орқали эълон қилинади ҳамда диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Батафсил маълумот учун:
(95)005-04-06

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

E'tirof

Madaniyat vazirligi, Iqtidorli yoshlarni qo‘llab-quvvatlash markazi hamda “Madaniyat va marifat” telekanali hamkorligida Turg‘un Alimatov nomidagi respublika teletanlovi o‘tkazildi.


🎼 E’tiborlisi, ushbu tanlovda Toshkent viloyati sha'nini himoya qilgan 2 nafar ishtirokchi Bo'stonliq tumanidan Axunova Sevinch UIlug'bek qizi (16-18 yosh toifsi Dutor ijrochiligi) 1-o'rin hamda Nurafshon shahridan Sobirov Samandar Sobir o'g'li (18-30 yosh toifasi Sato ijrochiligi) 1-o'rin sohibi hamda sohibalariga aylandilar.

Toshkent viloyati Madaniyat boshhqarmasi jamoasi ushbu g'olib va g'olibamizni muborakbod etadi hamda ularning ilmiy-ijodiy faoliyatiga rivoj tilab qoladi.

TOSHKENT VILOYATI MADANIYAT BOSHQARMASI.

Telegram   |  Instagram
Facebook  | YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал