angrenmadaniyat | Неотсортированное

Telegram-канал angrenmadaniyat - ANGRENMADANIYAT

713

Ушбу каналда маданият сохасидаги янгиликлар ёритилади. Шунингдек, шаҳримиздаги санъаткорлар ижоди билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин. Хабарлар учун: @IlhomMahkam_bot Саволларга жавоб олиш учун: @Ilhom_Mahkam

Подписаться на канал

ANGRENMADANIYAT

#байрам_кайфияти

Альфия Наврўз сайлида ўз дугоналарини кўриб қолди😊

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#наврўз_2024

Байрам дастури шаҳримизнинг истеъдодли хонандалари ижросидаги қўшиқлар билан давом этди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ҳам ҳамшаҳарларимизга байрамона кайфият улашди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#наврўз_2024

Наврўз болажонларнинг ҳам севимли байрами

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#наврўз_2024

Чет элдан келган набирасини Наврўз сайлига олиб чиққан бобо шаҳар ҳокими билан бирга боғдаги кўргазмаларни айланди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#миллий_қадриятлар_ойлиги

Ангрен шаҳрида "Миллий қадриятлар ойлиги" доирасида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган "ОЛАМ НУРГА ТЎЛСИН СЕН БИЛАН, НАВРЎЗ!" номли оммавий шаҳар тадбири юқори савияда ташкил этилди.

Тадбир ҳақида батафсил
👇👇👇
https://telegra.ph/OLAM-NURGA-T%D0%8ELSIN-SEN-BILAN-NAVR%D0%8EZ-03-17

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#hashar_2024
#tanlov

Balki bu qorga bahor kelganini aytarmiz❄️😁

Angren shahardagi "Konchi" madaniyat markazi xodimlari hashar doirasida qor kurashmoqda

P/S: Angrenning Yangiobod togʻlaridagi bu qorlar hali-beri erimasa kerak

Muallif: Ilhom Mahkamov

/channel/toshkent_vohasi

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

ЭРТАГА ҲАММА НАВРЎЗ САЙЛИГА!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Азиз ҳамшаҳарлар, ҳурматли ака-укалар, опа-сингиллар!

Ангрен шаҳридаги Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият марказини капитал таъмирлаш бўйича "openbudget.uz" сайтида овоз тўплаш ишлари бошланди.

Биргина харакат орқали, савобли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Овоз бериш учун қуйидаги ботга киринг, телефон рақамингизни киритинг ва СМС орқали келган кодни жўнатиш орқали бизни қўллаб-қувватланг!

👇👇👇
Телеграм орқали
/channel/ochiqbudjet_9_bot?start=032304818014

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#миллий_қадриятлар_ойлиги

Ангрен шаҳар 4-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Миллий қадриятлар ойлиги" доирасида "Наврўз шукуҳи" деб номланган маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Маданият бўлими қошидаги "Чиғириқ" халқ қўғирчоқ театри, "Замин" халқ театри ва "Анъана" болалар фольклор жамоалари томонидан ажойиб томошалар намойиш этилди.

Дастурдан миллий ўйинларимиз, қўғирчоқ театри томошалари, тақлидчилик санъати намуналари ўрин олди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Milliy qadriyatlar oyligiga start berildi.

🟢 Vazirlikning rasmiy sahifalariga obuna bo‘lish:
🚀 Telegram | 📷 Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#номоддий_маданий_мерос
#миллий_қадриятлар

🎙"Қарсак ўйини"

Ўзбек халқ қўшиқлари асосида Н.Шарафиева хор учун қайта ишлаган.

Ўзбекистон давлат филармонияси "Булбулча" болалар хор ва рақс ансамблининг ўсмир-ёшлар хор гурухи ижро этди.

Бадиий раҳбар: Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Шермат Ёрматов
Дирижёр: Ўктамжон Шокаримов

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#жаноб_Х_дан

БИЗНИ МАКТАБЛАР АНГРЕННИ РЕСПУБЛИКАГА ТАНИТИШДА ЕТАКЧИ ЎРИНЛАРДА!

Қайсидир мактабларнинг бирида:

-"фалончи" устоз эртага эрталабдан нима қилишингизни биласиз-а?
-албатта. Мактабга, дарс ўтгани бораман.
-нимааа? Дарс? Пишириб қўйибдими дарсда? Овоз йиғишга борасиз!
-тушунарли.
-мактабга келиб юрманг.
-хўп бўлади!

P/s: ҳолат қайси мактабда юз берганлиги "мутлақо" сирлигича қолсин!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Самимий руҳда ўтган суҳбат чоғида Маданият бўлими мудири Шокир Миржалилов, 10-сонли БМСМ директори Вохиджон Абдувалиев, тарих музейи директори Шуҳрат Рўзматов, ахборот кутубхона маркази директори Гулбаҳор Сафарова, "Нуронийлар" кенгаши раиси Эсонали Қорабоев, 10-сонли БМСМ ўқитувчиси Нозимжон Раҳматов, ижодкорлар Йўлдош Қаршиев, Наврўза Бозорова ҳамда маданият ходимлари Кимёхон Қосимзонова, Феруза Нурматовалар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириб ўтишди.

Албатта, эришилган ютуқлар билан биргаликда маданият ва санъат соҳаси бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

Hurmatli fuqarolar!


“Ochiq budjet” portali ishida ayrim texnik nosozliklar kuzatilayotgani sababli portal faoliyatida uzilishlar bo‘lmoqda. Nosozliklarni to‘liq bartaraf etish maqsadida ovoz berish jarayonlari vaqtincha to‘xtatiladi va 16-mart soat 00:00 dan boshlab davom ettiriladi.

Ayni vaqtda mutaxassislar tomonidan kamchiliklarni bartaraf etish bo‘yicha zarur choralar ko‘rilmoqda.

📞 Tizim faoliyatiga oid qoʻshimcha savollaringiz yuzasidan ushbu raqam orqali murojaat qilishingiz mumkin: +99871 2035050 (ichki raqam — 01323, 01327).

Yuzaga kelgan noqulayliklar uchun uzr soraymiz.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

🔹 “Tашаббусли бюджет” нинг 2024 йилги 1 мавсумида овоз бериш жараёни, бугун тунда, аниқроғи 13 март куни соат 00:00 дан бошланади ва 1 апрел куни соат 23:59 гача давом этади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#наврўз_2024

Томирида буюк бир миллатнинг қони оқаётганини ҳис қилган, ўзлигини англаган йигитнинг иқрори

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#наврўз_2024

Амриқолик набирани миллий қўшиқларимиз билан таништиришди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#наврўз_2024

Умрида сумалак яламаган Девид ўзбегимнинг фольклор санъати билан танишди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#наврўз_2024

Карнай-сурнай садолари барчани "Ёшлар боғи" томон чорлади

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

☝️ Тепадаги каналга кириб 👍 ларни "босиб-босиб" ташланглар, танловда ғолиб бўлишимиз керак😊

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 мартдаги №137 - Ф  сонли Фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 16 -18 март кунлари «Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки» шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан  бугун Ангрен шаҳар Маданият бўлими тасарруфидаги барча маданият марказлари ходимлари ушбу ҳашарда фаол иштирок этишди. Маданият марказлари ҳудудида тозалаш ишлари амалга оширилиб,    дарахтлар оқланди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#жаноб_Х_дан

Хатто Путин ҳам овоз берди. Сиз ҳали ўтирибсизми?😁



Р/s: бунақа овоздан кейин аниқ ютиб чиқасиз Илҳомжон😂

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#миллий_қадриятлар_ойлиги
#миллий_ўйинларимиз

“Қарабтеп” халқ ўйини (олдинги Ланка) бир неча асрлар мобайнида халқ сайилларида, “Наврўз” байрамларида мунтазам равишда ўйналиб келинган. Бу ўйин қўйнинг бир парча жунли терисига металл парчаси маҳкам боғланган анжом билан ўйналган. Бу анжом “Тепки”, тепадиган шахс “Тепкичи” деб аталади.

2-сон "Ёшлар" маданият маркази қошидаги "Анъана" болалар фольклор тўгараги раҳбари Фахриддин Маматалиев мактаб ўқувчилари орасида миллий ўйинларимиз тарғиботини бошлади.

Ажабмаски, тез кунларда компьютер ўйинларига муккасидан кетган болаларимиз ўзимизнинг миллий, харакатли ўйинларимизга қайтишса.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#наврўз_сайлига_марҳабо

Азиз ҳамшаҳарлар!

Барчангизни 2024 йил 17 март куни Ангрен шаҳар "Ёшлар боғи" да ўтказиладиган "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" деб номланган оммавий шаҳар тадбирига таклиф этамиз.

Байрам сайли соат 10:00 да бошланади:

- маҳаллалар, корхона-ташкилотлар, муассалар томонидан алоҳида байрам давралари ташкил этилади;

- Спортчилар томонидан Ангрен шаҳар ҳокими кубоги учун "Миллий кураш" ҳамда турли спорт мусобақалари ташкил этилади;

- пазандаларимиз, ошпазларимиз томонидан миллий таомларимиздан сумалак, ошлар тайёрланиб тарқатилади;

- мусиқа ва санъат мактаблари, маданият марказлари бадиий жамоалари ўз дастурларини намойиш этади.


Энг яхши кўргазма ташкил этган корхона-ташкилот ёки муассасалар, "Ошлар танлови" ғолиблари, "Миллий кураш" мусобақаси ғолиблари шаҳар ҳокимининг махсус эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Соат 11:00 да асосий байрам тантаналари бошланади.

Ушбу дастурда шаҳримизда ижод қилаётган бадиий жамоалар билан биргаликда Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ва бошқа эстрада хонандалари иштирок этишади.

Байрам шукуҳи кечга қадар давом этади.

Ҳамма Наврўз сайлига!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги "Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-405-сонли қарорига кўра 2024 йилдан бошлаб, ҳар йили март ойида "Миллий қадриятлар ойлиги" тадбирлари ва халқ сайлларини ўтказиб бориш белгиланган.

Айни пайтда ушбу қарор ижроси юзасидан жойларда тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

Биз ҳам ушбу ойлик давомида миллий қадриятларимизни тараннум этувчи фото, видеоматериалларни каналимиз орқали ёритиб боришни режалаштирдик.

Азиз каналимиз обуначилари, сизлардан ҳам миллий қадриятларимиз акс эттирилган видеолавҳалар ва фотосуратларни кутиб қоламиз.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#RASMIY_MUNOSABAT

Joriy yilning 13-mart kuni ijtimoiy tarmoqlarda ““Open budjet” uchun dars fido yoxud Pedagog maqomining eng past ko‘rinishi” tarzida Angren shahridagi 41-sonli umuma’lim maktabi rahbarining telegram guruhlaridagi so‘zlashmalari tarqaldi.

Holat shu kuning o‘zida nazoratga olinib, viloyat maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi va tuman bo‘limi mas’ullari ishtirokida atroflicha o‘rganib chiqildi.

Xabaringiz bor, kun kecha aynan “Tashabbusli budjet” doirasida ovoz yig‘ish jarayonlari boshlangan edi. Xabarda keltirilgan maktab jamoasi muassasaga zarar bo‘lgan o‘quv jihozlari, sport zal ta’miri uchun tanlovda ishtirok etishni rejalashtirgan.
Jarayonlarda imkoniyatni qo‘ldan bermaslik uchun maktab rahbari birnchi seminada dars soatlari bo‘lmagan o‘qituvchilardan ovoz yig‘ishda ko‘maklashishni so‘rab, maktabning telegram guruhida murojaat qiladi. (Texnik nosozlik sabab, jarayon qisqa fursatda to‘xtatilgan).

O‘rganish jarayonlarida muassasa rahbari tomonidan pedagoglar haq-huquqlarini buzilishiga olib keluvchi vazifa yuklatilgani ko‘rsatib o‘tildi. Maktab direktoriga Angren shahar maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi boshlig‘i tomonidan ogohlantirish (2024.14.03. 01/1-332) berildi.

🖊Toshkent viloyati maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi matbuot xizmati
——————————————————-
Kanalni yaqinlaringiz bilan ulashing
Telegram   |   Facebook

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Учрашувда билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ичида ёш ижодкор Наврўза Бозорова томонидан илгари сурилган таклиф кўпчилик қатори мени ҳам мамнун этди. У ўз таклифида шаҳримизда маданият ва санъат йўналишида фаолият юритган фидоий инсонлар ҳақида бир тўплам яратиш нияти борлигини айтиб ўтди.

Дарҳақиқат, шаҳримиз тарихида ушбу йўналишда меҳнат қилиб, халқимиз олқишига сазовор бўлган инсонлар талайгина, кўпчилиги эса бугун афсуски орамизда йўқ.
Зўр таклиф бўлди, шундай эмасми?

Унинг таклифидан илҳомланган шаҳримиз ҳокими ҳам Ангрен шаҳрининг ўз мадҳиясини яратиш бўйича ижодкорларга тавсия бериб ўтдилар. Қани ижодкорлар, қаламингизни ва созингизни қўлга олиб, барчамизда фахр туйғусини уйғотадиган асар яратишни бошланг.

PS: Ўзи унча-мунчага таъсирланмайдиган, мақтов сўзларига ҳушим йўқроқ бир "негатив" инсонман. Наврўзахон томонидан ўқилган шеър қаторларидан бирида менинг севимли қишлоғим номи ҳам янгради. Шунинг учун ҳам уни мақтагим келди😊

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ангрен шаҳар ҳокими Раимов Алишер Абдумаликович бугун шаҳримизда фаолият юритаётган маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ахборот кутубхона маркази, тарих музейи ходимлари ходимлари билан учрашди.

Учрашувда шунингдек, "Нуронийлар" кенгаши раиси Эсонали Қорабоев, Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Алижон Юсупов, Ёшлар агентлиги раҳбари Азизбек Парпиев, "Ангрен ҳақиқати" ва "Ангренская правда" газетаси мухаррири Альмира Мустафина, "Улуғ йўл" газетаси мухбири Диана Андреева ҳамда бир қатор ижодкорлар иштирок этишди.

Учрашув давомида шаҳар ҳокими А.Раимов шаҳримиздаги маданият ва санъат ходимлари, бадиий жамоалар фаолияти ҳақида алоҳида тўхталиб, уларнинг фидокорона меҳнатларини эътироф этди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Азиз ҳамшаҳарлар, ҳурматли ака-укалар, опа-сингиллар!

Ангрен шаҳридаги Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият марказини капитал таъмирлаш бўйича "openbudget.uz" сайтида овоз тўплаш ишлари бошланди.

Биргина харакат орқали, савобли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Овоз бериш учун қуйидаги ботга киринг, телефон рақамингизни киритинг ва СМС орқали келган кодни жўнатиш орқали бизни қўллаб-қувватланг!

👇👇👇
Телеграм орқали
/channel/ochiqbudjet_9_bot?start=032304818014

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#тараддуд

Ангрен шаҳрида “Наврўз умумхалқ айёми “Ёшлар боғи”да ўтказилиши белгиланган. Шу мақсадда бугун шаҳар ҳокими бошчилигида байрамга тайёргарлик ва уни кўтаринки кайфиятда ўтказиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

👉Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook angren_hokimligi_matbuoti6959">| Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал