angrenmadaniyat | Неотсортированное

Telegram-канал angrenmadaniyat - ANGRENMADANIYAT

713

Ушбу каналда маданият сохасидаги янгиликлар ёритилади. Шунингдек, шаҳримиздаги санъаткорлар ижоди билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин. Хабарлар учун: @IlhomMahkam_bot Саволларга жавоб олиш учун: @Ilhom_Mahkam

Подписаться на канал

ANGRENMADANIYAT

Бугун нималардир ўзгарадими? 🤔

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ферузбек Мадираимов ижросида "Ёшлигимга қайтгим келади" қўшиғи

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Истеъдодли хонанда Ферузбек Мадираимов бугун таваллуд кунини нишонламоқда.

Ферузбекка узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Нимаики орзу-ният қилган бўлса барчасига етишиб юришларини тилаймиз.

Яқинлари, фарзандлари бахтига ҳамиша соғ ва омон бўлиб, шаҳримиз маданияти ва санъатини гуллатиб, яшнатиб юраверсин!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Байрам тадбирлари учун ижарага либос қидираяпсизми?

Ушбу гуруҳ сизнинг мушкулингизни осон қилади.
👇👇👇

/channel/karnaval_angren

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#жаноб_Х_дан

Айрим ''заправка''ларда ''Йўқ'' сўзини ҳам тўғри ёзиша олишмаябди. Бири YUQ деб, бири YOQ' деб ёзибди.🤦‍♂
Ангренда қандай ёзилган?😂😂😂

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

200 000 - 110 000 = 90 000

Мен шунда фойда қилдимми ёки зарар?

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Кутилмаганда ёғган қор кўпчиликни бесаранжом қилгани бор гап. Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази ҳам кўпчилик, айниқса ёшлар ташриф буюрадиган даргоҳ.
Уларга қулай шароит яратиш мақсадида шахсан Маданият бўлими мудири Шокир Миржалилов ташаббуси билан маданият маркази ҳовлисидаги қорлар тозаланди.

Мен ҳам бекор турмадим. Қор тозалашни қойиллатмаган бўлсам ҳам, иккита куракни чин кўнгилдан қадрдон ишхонам учун совға қилдим.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

8-dekabr – Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni

Konstitutsiya farovon hayot kafolati

Dunyoda hech bir davlat, hech bir jamiyat yoʻqki qonun bilan tartibga solinmagan boʻlsa. Har birida xalq manfati, insonlar shaʼni, qadr qimmati huquqiy kafolatlargani bois ham dunyoda muvozanat barqaror boʻlib kelmoqda.

Joriy yilning birinchi choragida boʻlib oʻtgan umumxalq referendumda xalqimiz xohish-irodasi asosida qabul qilingan Yangi Bosh Qomusimizda ham  yaratishda avvalo milliy davlatchilik tajribamizga tayanilgan. Uning negizida ota-bobolarimizdan qolgan bebaho meros – oʻz fuqarolari, raiyat gʻamida ish olib borishdek ulugʻ qadriyat bor...

Tahlillarga koʻra, har tomonlama katta davlatga aylanib borayotgan Yangi Oʻzbekiston aholisi 2040-yilga borib 50 millionga yetadi. Tabiiyki, jamiyatning yarmidan koʻpini yoshlar tashkil qiladi. Ularga munosib sharoit yaratish uchun esa barqaror iqtisodiyot, xavfsiz davlat, samarali boshqaruv, ijtimoiy kafolatlar boʻlishi lozim. Ayonki, bu yangi tahrirdagi Konstitutsiyamizda oʻz aksini topdi.

Bugungi sana munosabati bilan barcha yurtdoshlarimizni samimiy muborakbod etaman!

Barchangizga sogʻlik-omonlik, oilaviy farovonlik tilayman.
Yurtimiz osmoni hamisha tinch va musaffo boʻlsin!

Madaniyat vaziri
Ozodbek Nazarbekov


💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Web

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва
"ART&MUSIC PLANET" МЧЖ ҳамкорлигида ўтказилган "Kуз фантазияси" номли мусиқий ва ижодий танловда  10-сонли БМСМ ўқувчиси Рамшида Абдуғаниева(13 ёш) иштирок этиб, фахрли 1 ўринни қўлга киритди.

Уни танловга БМСМ торли чолғулар бўлими ўқитувчиси Шамир Закиров тайёрлаган ва танловнинг махсус ташаккурномаси билан тақдирланди.

Ғолибларимизга омадлар тилаб қоламиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Азиз, ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

2023 йил 9 декабр куни соат 15:00 да  шаҳримизда "ОRZU GRAND" номли янги дўкон очилмоқда.

Очилиш маросимида таниқли санъаткорлар:

ЖАҲОНГИР ХЎЖАЕВ ВА МАРҲАБО АҲМЕДОВА

меҳмон сифатида иштирок этишади.

Дўкон муддатли тўлов (кредит) бўйича ишлайди ва уч кун давомида сиз азизларга байрам чегирмаларини таклиф этади.

Шошилинг, ҳали бунақаси бўлмаган!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#тавсия

Сизни Тошкент вилоятида санъат ва маданият соҳасида олиб борилаётган ишлар қизиқтирадими?

Агар қизиқиш бўлса қуйидаги манзил орқали кузатинг
👇👇👇

/channel/viloyatMadaniyatboshqarmasi

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва
"ART&MUSIC PLANET" МЧЖ ҳамкорлигида ўтказилган "Kуз фантазияси" номли мусиқий ва ижодий танловда 23-сонли БМСМ ўқувчилари Шабона Абсатторова(4 синф),
Назмиддин Насриддинов (6 синф) лар иштирок этиб, фахрли 2 ўринни қўлга киритишди.

Ўқувчиларни танловга БМСМ ўқитувчилари Флюра Шигаева ва Нозима Абдуманнобовалар тайёрлаган.

Ғолибларимизга омадлар тилаб қоламиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтининг "Эстрада чолғу ижрочилиги" факултети декани Б.Ибрагимов, "Факултетлараро фортепиано ижрочилиги" кафедраси мудири З.Садикова, "Мусиқий назарий ва тарихий фанлар" кафедраси мудири Н.Хамдамова, "Факултетлараро фортепиано ижрочилиги" кафедраси педагоглари Д.Илёсова, М.Зикрияевлар иштирокида "Юртимизда миллий эстрада санъати тараққиёти" мавзусида маҳорат дарси ва концерт дастури ўтказилди.

Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ушбу маҳорат дарсида меҳмонлар билан ўзаро фикр алмашдилар.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият  марказида тантанали тадбир ўтказилди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, "Ангрен"  университети ректори Комилжон Синдоровлар тантанали маросимда сўзга чиқдилар.

Тадбир давомида Ангрен шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш  бўлими томонидан бир қатор ёшларга ID фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат берилди.

Маданият бўлими томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

* * *

Онангга айтмаган дардларингда савоб бор...

Чарақлаган кулгуларда, ҳеч ким сезмас гардларим бор,
Ўз қасдидан қайтолмаган, мени қийнар "мардларим" бор.
Ҳавотирда бир жонингиз  бўлак- бўлак бўлмасин деб,
Она, сизга айтолмаган дарё-дарё дардларим бор.

Томирларда лов-лов оқиб,
Қонни ичиб, тўқ дунё бу!
Кўнгл нишон, михда илиқ,
Саноғи йўқ ўқ дунё бу,
Ҳар кишига меҳр қўйдим, ва минг карра аминманки,
Мен деб яшаб, мен деб ўлар,
Бошқа фидо йўқ дунё бу.

Бор ҳасратим ичга ютдим,
Қаршингизга бордим кулиб,
Сиз ҳотиржам юринг дея,
Энг баҳтиёр инсон бўлиб,
Алам ўтса жон-жонимдан,
Узун тунлар эшитманг деб,
Юзим босиб ёстиғимга,
Йиғлар эдим тўлиб-тўлиб.

Она, сизни асраш учун,
Чандиқларга тортдим ниқоб,
Булут босган ҳаётимда чарақладим мисли офтоб!
Қанча синов ўзимга бер,
Қабул қилгум шукронада,
Лек онамни қийнама деб,
Яратганга қилдим хитоб!

Чарақлаган кулгуларда, ҳеч ким сезмас гардларим бор,
Она, сизга айтолмаган дарё-дарё дардларим бор...

Муаллиф: Малика Тавфиқ
Ижрода: Маржона Иброҳимова

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#жаноб_Х_дан

Биринчидан, Расул ака роса ичимдаги гапни айтибдилар.

@angrenmdaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Табрикларни қабул қилинг, Ферузбек!
public poll

ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 16
👍👍👍👍👍👍👍 47%

УЗОҚ УМР, СИҲАТ-САЛОМАТЛИК ТИЛАЙМИЗ! – 16
👍👍👍👍👍👍👍 47%

ИЖОДИЙ МУВАФАҚҚИЯТЛАР ҲАМИША ЁР БЎЛСИН! – 2
👍 6%

👥 34 people voted so far.

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#жаноб_Х_дан

Балки "УЗР" сўратарсиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Агар малол келмаса, Маданият вазири Озодбек Назарбековга овоз беришингизни сўраймиз.

Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб овоз беришингиз мумкин

👇👇👇

https://repost.uz/results-2023/ru/

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#жаноб_Х_дан

"Кўча болалари" давлатнинг функциясини бажармоқчи бўлишди,
тадбиркорни қулоғини тагига уриб, пардасини йиртиб қўйишибди.

''Кўча'' давлатни функциясини ўзига олган. Аслида бу ишни улар эмас, биз қилишимиз керак – Дониёр Тошхўжаев. 


PS. Тўғри, ўша тадбиркорни қулоқ пардасини сиз йиртишингиз мумкин эди, уриб жигарини эзиб ташлашингиз мумкин эди. Лекин буни "кўча" бажарди.
Бир томондан ўйлаб қарасам, "сиз"га ёзилган аризани эплаб ҳал қилиб бермаганингиздан кейин кимдир шу ишни бажариши керак эди-да!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Юқоридаги жумбоқнинг жавоби оддий.

Бугун мен чин дилдан 110 000 сўм харажат қилдим.

Менга 200 000 сўм бўлиб қайтди.

Бунинг ҳам ўзига яраша сабаби бор. Таксист қўшним эди.

4 ойлик вайфайнинг харажатини тўлади холос.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Таралгай мушк ила анбар,
Кўчамдан жонон ўтганда!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ангрен шаҳар 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, хонанда Воҳиджон Абдувалиев ҳамда Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси, устоз Нозимжон Раҳматовлар "Тошкент" телеканалининг "Салом, Тошкент" кўрсатувида.

Кўрсатув давомида:

- Воҳиджон Абдувалиев кечалари нега ухламайди?
- Воҳиджон Абдувалиевни соғинтирган ким?
- Воҳиджон Абдувалиев ҳамкасблари ҳақида қандай фикрда?
- Воҳиджон Абдувалиев "Халқлар дўстлиги" саройида қачон концерт беради?

каби саволларга жавоб топасиз.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва
"ART&MUSIC PLANET" МЧЖ ҳамкорлигида ўтказилган "Kуз фантазияси" номли мусиқий ва ижодий танловда  10-сонли БМСМ ўқувчиси Валерия Андреева иштирок этиб, фахрли 3 ўринни қўлга киритди.

Уни танловга БМСМ фортепиано бўлими ўқитувчиси Анастасия Долгих тайёрлаган ва танловнинг махсус ташаккурномаси билан тақдирланди.

Ғолибларимизга омадлар тилаб қоламиз!

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#конституция_куни

Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасининг Ўзбекистон Республикаси конституцияси кунига бағишлаб тайёрлаган видеоролиги

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Ангрен шаҳрида жойлашган реаблитация марказида 3-декабр - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда хонандалар Феруза Нурматова, Раҳмонали Мелиқўзиев, Ойбек Қўлдошевлар иштирок этиб, ушбу масканда шифо топаётган даволанувчиларга кўтаринки кайфият улашдилар.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси конституцияси кунига бағишлаб тасвирий санъат йўналиши бўйича танлов ўтказилди.

Танловда ёшлар фаол иштирок этишди ва ғолиблар мактаб раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

#конституция_куни

Ангрен шаҳар 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасининг Ўзбекистон Республикаси конституцияси кунига бағишлаб тайёрлаган видеоролиги

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Соат 21:20 да "Севимли" телеканалида "Ёнган юраклар" телесериалини томоша қилинг.

@angrenmadaniyat

Читать полностью…

ANGRENMADANIYAT

Табрикларни қабул қилинг, Зиёвуддин!
public poll

ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 23
👍👍👍👍👍👍👍 62%

УЗОҚ УМР, МУСТАҲКАМ СОҒЛИК ТИЛАЙМИЗ! – 12
👍👍👍👍 32%

ИЖОДИЙ МУВАФАҚҚИЯТЛАР ҲАМИША ЁР БЎЛСИН! – 2
👍 5%

👥 37 people voted so far.

Читать полностью…
Подписаться на канал