Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Брюсселда мулоқотни тўхтатиб туриш бўйича берилган таклифга мустақил халқаро ташкилотларнинг Исроил томонидан инсон ҳуқуқлари ва халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши ҳақидаги ҳисоботлари асос бўлди.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
#Ана_холос
⚡️ Ўзбекистон болалар, эрта ва мажбурий никоҳ муаммосига эга давлатлар қаторига кирди
Equality Now ташкилоти ҳукуматларни никоҳ учун минимал ёшни истисносиз 18 ёш этиб белгилашга чақирмоқда. Ҳукуматлар, шунингдек, қизларни ёш турмушга узатмаслик ва мактабда ушлаб туриш учун оилаларни моддий рағбатлантириш чораларини кўриши керак, деб ҳисобламоқда.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
🔥 Келгуси йил инсоният тарихидаги энг иссиқ йил бўлади. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Гутерриш маълум қилди.
“Кейинги йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлишини ваъда қилмоқда. Баъзи мамлакатларда инсон чидамлилиги чегарасидан ошиб кетадиган ҳарорат кузатилади. 2024 йил иқлим офатлари одатий ҳолга айланганини кўрсатди”, деди у.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
#ТЕЗКОР
‼️Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
Мамлакат Ички ишлар вазирлигига кўра, қўлга олинган шахслар орасида Қирғизистон фуқароларидан ташқари, чет элликлар ҳам бор. Ҳолат юзасидан оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
❗️Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда орқали олиб келинган қарийб 65 кг. “гашиш” мусодара қилинди
Сурхондарёда 50 кг. 567 гр., Фарғонада 4 кг. 929 гр., Андижонда иккита ҳолатда 9 кг. 361 гр. “гашиш” моддаси мусодара қилинди.
Тўртта тезкор тадбирда 10 киши қамоққа олинган, уларнинг 1 нафари Қирғизистон фуқароси.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
❗️Андижонда Damas “пешеход”дан ўтаётган 9 ёшли қиз устига ағдарилди
Андижон вилоятида “пешеход”дан ўтаётган вояга етмаган қиз Damas босиб қолиши оқибатида вафот этди. Маълум қилинишича, мазкур бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 13:10 атрофида Асака туманида содир бўлган. 2015 йилда туғилган қизни Damas русумли автомашина уриб юборган. Оқибатда ўқувчи қиз шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, у шифохонада вафот этган.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
Покистонда тўйга кетаётган автобус дарёга тушиб кетди, 22 киши ҳалок бўлди
Келин шифохонага ётқизилган. Покистон президенти Асиф Али Зардарий қурбонларнинг оиласига ҳамдардлик билдирган.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
Reuters агентлиги манбаларига кўра, Трамп Мексика билан чегарага Миллий гвардия қўшинларини юбориб, ноқонуний иммиграция туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилмоқчи.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
#ТЕЗКОР
⚡️Энди Шаръий никоҳ ўқиган имомлар 50 млн сўмгача жарима тўлашлари мумкин.
Никоҳ ёшига етмаган шахсларни никоҳлаш ёки қонуний никоҳ бўлмай туриб шаръий никоҳ ўқиган домлалар БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача жарима тўлаши мумкин.
БОШҚАЛАРНИ ҲАМ ОГОҲЛАНТИРИБ ҚЎЙИНГ!
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
Агар юқоридаги сиз бўлсангиз, хушёр туринг! Ўтаётган соат стрелкалари эмас, бу - умр...
Ва унутмангки фарзандингиз бошқа ёш бола бўлмайди
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
‼️БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва БАА ўтган йили ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш тўғрисида битим тузган эди.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
#Тезкор
🇺🇿🇦🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтаётган COP29 доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитида иштирок этмоқда.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
Қозоғистонда бойларнинг яна 1 млрд долларлик активлари давлат даромадига ўтди
Пулларнинг эгалари бойликнинг қонунийлигини исботлай олмаган. Расмийлар маблағнинг спорт объектлари қурилишига сарфланишини маълум қилди.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
#ТЕЗКОР_ТАСВИРЛАР
❌Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди😨
“Тавҳид ва жиҳод катибаси” Жамоатнинг 11 нафар аъзоси Қўқон шаҳри ҳамда Ўзбекистон туманида яшовчи, 1980-2000 йиллар оралиғида туғилган фуқаролар бўлиб, улар орасида фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятда менеджер, газ қуйиш шохобчасида бош механик бўлиб ишлаган, шунингдек, хусусий тадбиркорлик, ошпазлик, устачилик, киракашлик билан шуғулланган шахслар бор.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
Қатар билан учрашувга 400 дан ортиқ ўзбекистонлик мухлис борди.
ЖЧ саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган футбол учрашувига ўзбек томошабинлар ҳам етиб борди.
Фанбазага доимгидек Абдураҳмон Фозилов раҳбарлик қилиб, ўйинчилар учун аъло кайфият улашиб боради.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
#ДОЛЗАРБ #ТАРҚАТИНГ
‼️Болага телефоннинг зарари қандай?
Асосий зарари бу бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар яқин келажакда бош мия ўсмаси билан хасталанган ёшлар сони ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда. Негаки, ҳар куни атиги 15 дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир.
Ота-оналар огоҳ бўлинг!
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
Рақобат қўмитаси биржада АИ-80 маркали бензиннинг бошланғич нархи учун 5% миқдорида чеклов ўрнатди.
Бундан ташқари, битта қўлга 4 тонна бензин сотиш чеклови ҳам сақлаб қолинади.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
‼️СУВ ТАЪМИНОТ ХОДИМИ КАЛТАКЛАНДИ
Ҳолат Яшнобод туманида бўлгани айтилмоқда
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
🇨🇳 AP: Хитой ўзининг илк атом авиаташувчисини яратди
Хитой ҳарбий-денгиз кучларида учта анъанавий двигателли самолёт ташувчи кемалар мавжуд. Аввалроқ Хитой расмийлари тўртинчисини қуриш устида иш олиб борилаётганини айтган, бироқ у қандай двигатель билан жиҳозланишига аниқлик киритмаган.
Айни вақтда фақат иккита давлат — АҚШ ва Франция атом авиаташувчи кемаларига эга.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
#Биласизми
🧨Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун қандай жазо бор?
Эгаларига жўнатиб қўямиз
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
#Дахшат
Хитойнинг Чжухай шаҳрида автомашинанинг пиёдаларни уриб юбориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳатланди.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
Жиззахда ақидапарастлик ғояларини тарқатган 27 ёшли йигитга ҳукм ўқилди.
У 2017 йилдан бери Россиядаги турли корхоналарда ишлаган ва Исломий ҳаракат деб номланган террорчилик ташкилоти ғояларини қўллаб-қувватлаган.
Йигит жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонга қайтганда қўлга олинган. У 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
❗️Самарқандда 23 ёшли аёлини кетмон билан ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди.
«Билмай, беҳосдан қилган жиноятим учун ҳаммадан узр сўрайман. Кечиринглар», — дейди судланувчи.
Суд ҳукмига кўра, эркак айбдор деб топилиб, унга нисбатан 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
«МУШИК МИМИ ҚИЗ»
❗️Тошкентда яшовчи аёл ўлган мушугини қабристонга дафн қилдирди.
Юнусобод туманидаги қабристонлардан бирида Мушук Мими қиз кўмилгани ва унга қабртош ўрнатилгани аниқланди.
Аслида, ҳайвонларни кўмиш учун алоҳида жойлар мавжуд. Жониворлар ўлимидан кейин ҳам турли касалликларни тарқатиши мумкин.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON
🇺🇿 Ўзбекистондаги умумий овқатланиш соҳасидаги тармоқлар ичида товар айланмаси бўйича статистика эьлон қилинди:
1. Evos — 655 млрд., 82 та филиал билан;
2. KFC — 552 млрд., 26 та филиал билан;
3. Feed Up — 107 млрд., 37 та филиал билан;
4. Oqtepa Lavash — 103 млрд., 55 та филиал билан.
Батафсил 👉🏽 @ANDIJON