14268
          
          www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor. Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b Reklama: @asaxiymedia
                    АҚШ доллари расмий курси 12 758 сўмгача (-19,76) пастлади.
#kurs 
@allaevuzb
                    Рекламада аудитория сифати жуда муҳим. Олдин мақсадли  аудиторияни аниқламасдан қилинган реклама сизни миллионларга куйдириши мумкин. 
Аудиториянинг сифати берадиган қийматига қараб фарқ қилади. Агар рекламангизни ўн минг нафар мактаб ўқувчиси ёки бир нафар миллиардер кўрса, бу бошқа-бошқа ҳолат ва бундай кўришларнинг қиймати жуда фарқ қилади. Агар биз чуппа-чупс сотаётган бўлсак, рекламамизни  ўн минг ўқувчи  кўриши Жаҳонгир Ортиқхўжаев кўришидан муҳимроқ. Лекин, телевизорлар учун янги нимадир кашф қилиб, патент олган бўлсангиз, рекламани Жаҳонгир ака кўриши ўн минг мактаб ўқувчиси кўришидан фойдали бўлиш эҳтимоли юқори.  
Бир китобда ўқиган эдим, жуда катта маблағ эвазига, фақат битта одамга (Тime журнали уни ер юзидаги энг таъсирли инсон деб атаган эди) бир нарсани бир марта кўрсатиш учун узоқ ва қиммат тайёргарлик кўрилган. 
Ёки ўзимизда давлат раҳбарининг кўзи тушсин деб Ўзбекистон 24да бир дақиқа бўлсада эфирни яхшигина суммага сотиб олишга тайёрлар анча кўп. 
Рекламани кўрадиганлар сонини шунчаки таққослай олмаслигимизни тушунамиз - аудиториянинг сифатига ҳам эътибор қаратишимиз зарур.
Шу учун рекламадан олдин мақсадни аниқлаб, агар Чуппа-Чупс Жаҳонгир акага аниқ қизиқарли деб ўйласангиз, ундан кейин кўрсатган маъқул. 
#biznes #marketing
                    Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди. 
#siyosat
                    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда экан. 
Шу вақтгача Ўзбекистонда ахборот сиёсатига жавобгар ташкилот сифатида АОКА кўрилар эди. Китоблар бўйича ҳам асосий жавобгар ташкилот АОКА эди. Кўрамиз, янги марказ нималарни ўзгартиради. 
#siyosat
                    Навбат Илон Маскка!
Францияда Маск устидан жиноий иш очилди
Энди Маск Францияга боришга журъат эта олмаса керак. Париж прокуратураси унга нисбатан жиноий иш очганини расман эълон қилди.
Айблов жуда жиддий: алгоритмларни хорижий сиёсатга аралашув мақсадида манипуляция қилишда гумон қилинмоқда. Бу дегани – ижтимоий тармоқлар ёки ахборот платформалари орқали жамоатчилик фикрига таъсир қилиш, сиёсий жараёнларга нозик усулда аралашиш.
Аввал Павел Дуров – Telegram асосчисига қарши шунга ўхшаш тергов бошланган ва Парижга қўниши билан Дуров қўлга олинган эди. Энди эса навбатда Муск.
Европада технологик гигантлар устидан назорат кучаймоқда. Суверенитет, ахборот хавфсизлиги, ва фуқароларнинг онгини ҳимоя қилиш устувор вазифага айланмоқда. Айниқса, сунъий интеллект ва алгоритмларнинг ортидаги яширин кучлар тобора сиёсий майдонга чиқмоқда.
Аммо бу ҳолат бошқа саволларни ҳам туғдиради. Ким алгоритмни манипуляция қиляпти, ким эса шунчаки технологияни ривожлантиряпти? Технологик тадбиркорлар ва давлатлар ўртасидаги чизиқ тобора хира бўлиб бормоқда.
Франциянинг бу ҳаракати кўплаб миллиардерлар учун хавотирли.  Ундан ташқари сўз эркинлиги назорати чегараси қаерда деган савол ҳам янада актуал бўлиб қолмоқда.  
#siyosat
                    “Ноширлик фаолияти тўғрисидаги” қонунга ўзгартиришлар киритилиши ҳақида хабардан сўнг турли хил хавотирлар пайдо бўлди. Бу мани ҳам хавотирга солди.  Лекин, аниқ ўзгаришлар айтилмаганлиги учун, нималар ўзгаргани қизиқ эди. Шу учун ҳам масалани ўрганиб чиқаман деб бу борада ҳали ёзмасликка қарор қилгандим.
Қонун муҳокамасида қатнашган бир нечта инсон билан гаплашдим. Вазият аслида унақа ёмон эмаслиги, гап китобларга цензура ҳақида кетмаётганлиги маълум бўлди. 
Ўзи биринчи қонундан бошлайлик. “Ноширлик фаолияти тўғрисида”га Ўзбекистон Республикаси қонуни 2021 йил 26 ноябрда қабул қилинган. Унга кўра нашриётлар фаолиятини айнан шу қонунга биноан ташкиллаштириши зарур. Унгача 2020 йилда нашриётларга нисбатан лицензия бекор қилингач, фаолият бўйича аниқ тартиб йўқ эди. 
Сиз қонун билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин: https://lex.uz/docs/-5743059
Ҳозирда ушбу қонунга қўшимчалар киритиш ҳақида гап кетмоқда экан. Қанақа қўшимчалар эканлиги муҳим.
Биринчиси, “китобхонликни рағбатлантириш” ҳақида бўлим қўшилар экан. Унда тўғри тушунган бўлсам, қамоқхоналарда маҳбусларга китоб ўқиганда берадиган қисқартиришлар ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга китоб олганда ҚҚС қайтарилиши расмийлаштирилса, шунингдек, турли китобхонлик танловларини ўтказиш рағбатлантирилса керак. 
Ундан ташқари алоҳида моддада бош муҳаррир фаолияти белгиланиши айтилмоқда. Бу нима учун муҳим? Нашриёт аввало бизнес, уни асосчиси кўпинча тадбиркор бўлади. Лекин, нормал нашриётларда китобни тайёрлаш билан, айнан контент қисми бош муҳаррир шуғулланади. Бухгалтер ёки директор иши кўпинча ташкилотчилик (менежмент) ва иқтисодий масалалар бўлади. Худди, хусусий клиника эгаси хоҳлаган тадбиркор бўлиши мумкинлиги, лекин бош врач албатта мутахассис бўлиши зарур бўлганидек. 
Бу ерда ҳам нашриётларга бош муҳаррир ёллаш мажбурияти юкланар экан. Бош муҳаррирни бизнес эгалари ёки директор тайинлайди. Бош муҳаррирга талаб олий маълумотли бўлиш ва соҳада 3 йил меҳнат тажрибасига эга бўлиш деб тушунтиришди. 3 йил қисмига бироз эътирозим бор. Бунга аниқлик киритиб, нашриётларда 3 йил ва ундан ортиқ тажрибага эга бўлган деган пункт киритса бўлади. Балки бордир ҳам. Шунда кимдир олий маълумотли ва бирор нашриётда 3 йил хоҳлаган ишда (таржимон, корректор, муҳаррир, дизайнер) бўлиб ишлаган бўлса, бош муҳаррирликка даво қилиши мумкин. 
Кейинчалик, китобларга нисбатан талабларни тўғри ташкиллаштириш бош муҳаррирдан сўраб олинади. Бош муҳаррир нашриётнинг ижоди учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади. 
Қонун муҳокамасида қатнашган бир тажрибали мутахассис айтишича, ҳозирда нашриётлар сони 600тадан ошибди. Лекин, уларнинг деярли 300дан ортиғида бош муҳаррир йўқ эмиш. Ундан  ҳам ёмони аксарият нашриётларда ҳатто таҳририят йўқлиги айтилмоқда. На муҳаррирга ва на ижодий жамоага эга бўлмаган нашриётлар қандай китоб чиқаради деган саволнинг жавоби манга ҳам қизиқ. Кейин, ўзи нашриёт борки, унда бош муҳаррир бўлади. 
Хуллас, мани тушунишимча асосий масала бош муҳаррирнинг қонуний эътирофи ва унинг контентга нисбатан қонуний жавобгарлиги ҳақида кетмоқда.
Муҳими, амалдаги қонуннинг 5-моддасида айтилган “ Нашрга тайёрланган қўлёзмаларни ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди” деган қисмида ўзгариш йўқ. 
Қонун чиқса, янада деталларини аниқроқ билиб оламиз.
#kitob #qonun
                    Яна бир яхши янгилик, Япониянинг "Gojo & Company, Inc." компанияси Ўзбекистондаги йирик микромолия ташкилотларидан бири - "Ренесанс"нинг 9,8 фоиз аксиясини сотиб олибди. 
Япон холдинги шу кунга қадар дунёнинг 14 та давлатида, хусусан Грузия ва Тожикистонда турли банк ва микромолия ташкилотларига инвеститсия киритган.
"Gojo & Company, Inc." Япониянинг Токио шаҳрида жойлашган молиявий холдинг бўлиб, компания таъсисчилари қаторида Mitsui, Itochu, Marubeni, SMBC, Dai-Ichi Life Insurance, Jafco, Marui, Ricoh, Credit Saison каби йирик япон бизнеслари санаб ўтилган. 
Ренесанс микромолия ташкилоти аксиядорлик жамияти 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб 24 та филиалга эга. Асосий эътиборини анъанавий ва замонавий каналлар орқали қишлоқ жойлардаги жисмоний шахсларга, жумладан аёл тадбиркорларга, микро ва кичик бизнесга мослаштирилган ва қулай микромолия хизматларини тақдим этиш ва уларни ривожлантиришга қаратади.
Ренесанснинг асосчиси Ўзбекистоннинг банк-молия соҳасида энг таржибали тадбиркорларидан бири Анвар ака Ирчаев эканлиги айтилади. Анвар ака Универсал банк кузатув кенгаши раиси сифатида фаолият юритган. Шу йили 6-январь куни Анвар ака  Инвеститсия институтлари миллий уюшмаси раиси этиб тайинланган эди. Шунингдек, Анвар ака Ирчаев Team University нинг ҳам таъсисчиларидан бири ҳисобланади. 
#investitsiya
                    Депутатлар фаолиятини онлайн кузатиш имконияти пайдо бўлибди.  Буни e-kengash.gov.uz платформаси орқали кузатиш, ҳатто йўналтирилган мурожаатингиз қайси жараёнда эканлигини ҳам кўриш мумкин экан. Депутатларнинг бўлиб ўтаётган сессияларида ҳам онлайн иштирок этиш имконияти бор. 
Подкастда шу ҳақида айтиб ўтилибди
🔗 https://youtu.be/aiCoRIrTK50
#podcast
                    АҚШ доллари расмий курси 12 634 сўмгача (-18,98) пастлади.
#kurs
@allaevuzb
                    Тадбиркорлар аста-секин Fold телефонларга миграция қилишмоқда. Аслида бу смартфонлар ишлатишга жуда қулай. Шу вақтгача жараён секинлиги сабаби Samsung да Fold серияси анча қўпол ва ноқулайлиги эди. Бу борада чемпионлар Honor, Vivo, Huawei, Oppo бўлса бор эътиборни ички Хитой бозорига қаратган. Ўзим бир йилдан ортиқ Honor Magic V3 ишлатаман, унинг ёпилган ҳолатдаги қалинлиги iPhone Pro Max серия билан деярли бир хил. 
Энди Fold лар ишбилармон доираларда янада оммалашса керак, Samsung кеча 8.9 ммлик янги Fold 7 ни тақдим қилди. Баҳолаш учун iPhone 16 Pro Max қалинлиги 8.28 мм. Fold 7 қалинлиги очилган ҳолатда 4.2 ммга тенг. 
Ундан ташқари смартфонда S25 сериясида фойдаланилган камералар тўплами ва сўнгги Snapdragon 8 Elite процессори жамланган. 
Очилган ҳолатдаги 8 дюмлик экран ишлаш, ўқиш ва ёзиш учун жуда кўп қулайликлар яратади.
Яқин орада Asaxiy да кутамиз.
#galaxy
                    АҚШ доллари расмий курси 12 653 сўмгача (-58,77) пастлади.
#kurs
@allaevuzb
                    Жеффри Ж. Фокс шундай дейди:
Ҳеч бир раҳбар мижоздан устун эмас.
Кўп компанияларда раҳбарлар ва ходимлар, кундалик ишлар устида юриб, аслида ким учун меҳнат қилаётганини унутиб қўйишади. Мижоз қолиб кетиб, бутун компания ички жараёнлар, муносабатлар билан овора бўлиб қолади. Аслида эса ҳар бир қарор ва ҳаракатнинг бошида – мижоз туриши зарур.
Ривожланишни истасангиз, жамоани ўқитинг, яроқсиз ходимларни эса ушлаб ўтирманг.
Компаниянинг куни самарасиз инсонларга қолса, нафақат натижалар пасаяди,  иш муҳитининг  ҳам расвоси чиқади. 
Барча жараёнлар мижоз манфаати учун бўлса, бизнес тез ўсади.
Ўзгаришга тайёр ва мижозга хизмат қиладиган жамоа – бу асосий устунлик!
Сиз монополь эмасмисиз, мижозга йўналтирилган тизим яратишга бугуноқ киришинг. Бўлмаса, бизнеснинг умри қанча қолганлиги ҳақида жиддий саволлар беришга тўғри келиши мумкин. 
Мижозга йўналтирилганлик - шу жумлани эслаб қолинг, у сизда қадрият даражасига етсин! 
#biznes 
@allaevuzb
                    Тарихда кимлардир уни "Худонинг балоси" деб аташган. У Рим императорини жанг қилмасдан тиз чўктирди. Аттила Европани титратган ҳукмдор бўлса-да, унинг илдизи Марказий Осиёда, туркий халқлар орасида яширинганидир. Қадимий ҳунлар — айнан ўзбек халқининг узоқ аждодлари сирасига киради. Шунинг учун Аттила бизга фақат тарихий эмас, маданий жиҳатдан ҳам бегона эмас. 
Ушбу видеода сиз Аттиланинг юришлари, Римга қандай ҳужум қилгани ва нега у биз билан бевосита боғлиқ экани ҳақида билиб оласиз: https://youtu.be/3Lnh2lJ5-k8?si=3fBvFillBQS4r05M
                    АҚШ доллари расмий курси 12 676 Сўмгача (+70,00) кўтарилди.
#kurs
@allaevuzb
                    Бюрократик тўсиқлар: Кичикларни жазолаб, катталарга йўл очадиган ўйин
Бозор иқтисодиёти рақобат дегани. Рақобат эса имконият тенглиги, инновация ва ўсиш демак. Лекин тизимга ортиқча бюрократия аралашса, бу тенглик бузилади. Энг аввало, кичиклар жабр кўради.
Тасаввур қилинг: янги бизнес очмоқчи бўлсангиз, сиздан ўнлаб ҳужжатлар, рухсатномалар, солиқ ҳисоботлари ва бошқа тартиб-қоидалар талаб қилинади. Ёки сиз кичик бизнес бўлиб яшаб келгансиз ва бирдан давлат осонроқ назорат қилиши учун янги қоидалар жорий қилинди. Сизнинг молиявий аҳволингиз ва тизимингиз бўлса янги қоидаларни кўтармайди. Буларнинг ҳар бири — вақт, пул ва ресурс. Катта компаниялар бу юкни кўтара олади: улар юридик бўлимга, бухгалтерларга, регулятор билан ишловчи махсус ходимларга, бизнес эгалари бўлса кучли таъсирга ва таниш-билишга эга. Кичик тадбиркор эса ўзи ишлаб, ўзи сотиб, ўзи ҳисоб юритади. У бюрократик деворга урилади.
Натижа нима? Кичиклар ўйин ташқарисида қолади, катталар эса янада мустаҳкамланади. Сўнгги йилларда айрим соҳаларда айнан шу жараён кузатилмоқда: тўсиқлар кўпаймоқда, йирик компаниялар бозордаги улушини кенгайтирмоқда.
Регулятор ёки давлат учун назорат осон бўлиши қулайлиги аниқ..Чунки юзлаб  ёки минглаб кичик ўйинчини назорат қилиш ўрнига, бир нечта йирик субъектни назорат қилиш, улар билан келишиб ишлаш анча осон. Ундан ташқари бюрократик тўсиқлар коррупцияга имкон очади.  Аммо бу “қулайликлар” нархи бор: кичиклар синади, инновация сўнади, янги ғоялар йўқолади, бозор жонланмайди. Кичик бизнес — ҳар қандай соғлом иқтисодиётнинг юраги. Уни жазолаш эмас, қўллаб-қувватлаш керак.
Акс ҳолда, бозор нафақат рақобатни, балки ҳаётчанлигини ҳам йўқотади. Йирик ўйинчилар ўзаро бўлиб олган майдонда ҳеч ким янгилик қилишга уринмайди. Нархлар, хизмат сифати, истеъмолчи манфаати — ҳаммаси зарар кўради.
Шундай экан, ҳар бир янги тартиб, қонун ёки регулятив тўсиқ яратилаётганда, бир савол бериш керак: бу кичикларга қандай таъсир қилади? Агар бу савол жавобсиз қолса, иқтисодиёт фақат кучлилар ўйнайдиган ёпиқ клубга айланиб қолади.
#biznes #nazorat 
@allaevuzb
                    АҚШ доллари расмий курси 12 778 Сўмгача (+78,98) кўтарилди. Бу охирги бир ойдаги энг баланд курс. 
Сўнгги марта 9 июнь куни кунс 12 777 Сўмга тенг бўлганди.
#kurs
                    Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:
Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;
Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Facebook|Instagram|X
                    АҚШ доллари расмий курси 12 699 Сўмгача (+84,07) кўтарилди.
#kurs
                    📖 Авлоний – ахлоқни дарсликка айлантирган инсон.
1913 йилда ёзилган “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” ва 1918 йилдаги “Муаллим ул-авлод” ўзбек тилида ёзилган илк фуқаролик ва ахлоқ дарсликларидир.
Бу жамият онгини шакллантириш бўйича дастлабки уринишлар эди.
Авлоний ўз замонасида мактаблар учун дарслик ёзган кам сонли мутахассислардан бири бўлган.
Бугун ҳам бу асарлар маънавий тарбиянинг пойдеворидир.
🎙 Қурултойда бу ҳақида сўз боради. 
Томоша қилинг: https://youtu.be/cISifa5w36s
#podcast
                    BBC Украина президенти Владимир Зеленский ва у уруш даврида давлатни қандан бошқаргани ҳақида ҳужжатли фильм олибди. 
https://youtu.be/C840fJk_0nc?si=5orthF6Z-R2uUGXu
#film
                    Венчур фондларидан бирининг раҳбари: 
- Хитойда 10 000 киши имкониятни кўрса, улардан юзтаси бизнесни бошлайди, ўнтаси фаолиятини давом эттиради ва охир-оқибат биттаси жаҳон бозорини лидерига айланади.
#biznes
                    АҚШ доллари расмий курси 12 615 сўмгача (-19,27) пастлади.
#kurs
@allaevuzb
                    Ўқиган бўлсангиз керак, Nvidia капитализацияси  4 триллион доллардан ошиб кетди. 
Компания тарихда бундай натижага биринчи бўлиб эришган. Apple, Microsoft, Saudi Aramco — булар ҳам узоқ йиллик гигантлар. Аммо Nvidia булардан олдинроқ 4 триллионлик маррага етиб олди.  
Нега? Сабаб битта: сунъий интеллект (АI). АI ривожланмоқда — ва унинг ривожи учун ҳаммага “қурол” яни  процессорлар керак.
Сунъий интеллектни ўргатиш учун улкан ҳисоблаш қуввати керак. Бу қувватни эса ҳозирча ҳаммадан яхши Nvidia нинг GPUлари таъминлайди.
ChatGPT, Claude, Gemini, X АI — бу технологик илғорликнинг юзи.
Аммо уларнинг орқасида биринчи навбатда темирлар турибди.
Nvidia бугун AI даврининг асосий инфратузилмасини таъминлаётган компаниялардан биридир.
Бу технологик инқилобда фақатгина дастурий ечимлар эмас, балки физик қувват ҳам устун аҳамиятга эга.
Шу сабабли, AI бу — фақат ChatGPT эмас.
АI бу — Nvidia.
AI бу — H100.
AI бу — минглаб серверлар, технологик марказлар, оптик кабеллар, электр станциялар.
АI бу — янги нефть!
Ва Nvidia ҳозирча энг катта конни эгаллаган.
Кимки АI революциясида иштирок этса — исталган занжир бўғинида бойийди.
Бу занжирда чип ишлаб чиқарувчи ҳам, сервер қурувчи ҳам, электр етказиб берувчи ҳам бор.
Яқин 10 йиллик — АI инфратузилмаси учун уруш (яширин) бўлади.
Ким кучли процессорлар, яхши етарли арзон энергия ва юқори тезликдаги алоқа тармоғига эга бўлса — ўша ғолиб.
Nvidia бу урушда аллақачон олдинда.
4 триллионлик капитализация — шунчаки рақам эмас.
Бу — келажак сари очилган эшик, қудрат манбаи.
Биз навбатдаги энг йирик саноат революцияси даврида яшамоқдамиз. 
#ai
                    Лондонда ислом меросига бағишланган кўргазма ташкил этилибди 
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Лондондаги Sotheby’s ва Christie’s аукцион уйларида Ўзбекистон тарихий меросига бағишланган кўргазма бўлиб ўтган. Мазкур кўргазмада тақдим қилинган экспонатлар Ўзбекистонга қайтарилиш арафасида. Кўргазма орқали нафақат экспонатлар жамоатчиликка тақдим этилди, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги маданий нуфузи янада мустаҳкамланишига туртки бўлган. 
Тадбир давомида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси жаҳон олимлари, музейлари ва коллекционерлари томонидан юксак баҳоланди.
Буюк Британиядаги "Ал-Фурқон" фонди, Sotheby’s, Christie’s, шунингдек, халқаро экспертлар ушбу жараёнда фаол иштирок этган. Улар Ўзбекистоннинг ўз меросига бўлган эҳтироми, тадқиқотларга берилган эътибори ва бу соҳадаги масъулиятини алоҳида таъкидлашди.
#meros
                    Кеча Grok нинг янги 4.0 версияси ҳеч кимни аямади. Ҳатто Илон Маскни ўзини ҳам. Алгоритмда нимадир ўзгаришлар бўлган шекилли, баҳсларда суҳбатдошга мослашиб, баъзан ҳатто қўполлашиб ўз ҳақиқатини ҳимоя қилди. Айниқса, Украинага уруш масаласида рус "ватниклари" билан анча тортишди. 
Бугун, Твиттерда постларга жаваоб беришда Грокни ўчириб қўйишди. Туркияда бўлса мамлакат президенти Эрдоғанни ҳақорат қилганликда айблаб суд Грокни блоклаш қарорини берибди. 
Ажойиб даврда яшаяпмиз. 
#ai
@allaevuzb
                    Kutganmidingiz, tayyormisiz?👀
Doʻstlar, va nihoyat oʻsha kun keldi – bir necha yillik mehnat natijasi koʻrina boshladi: biz Loyiha doirasida tarjima qilingan va chop etishga tayyor boʻlgan kitoblarning bir nusxadan sinov variantlarini qoʻlimizga oldik! 
Endi jarayon tezlashadi, tez orada ushbu kitoblar sizning ham qoʻlingizda boʻladi. Biroz kutish kerak boʻladi, koʻp emas. 
Eslatib oʻtamiz, birinchi bosqichda 2024-yilda nashrga tayyorlangan 27 ta kitob nashr etiladi.
Aytgancha, ushbu mavzu doirasidagi memlarga ochiqmiz: tayyorlang va sahifalarimizni belgilagan holda ijtimoiy tarmoqlarda ulashing. 
Unutmang, endi Siz — futbol terma jamoasi Jahon chempionatiga chiqqan, 1000KITOB loyihasi esa kitob chiqargan Oʻzbekistondasiz! ;)
Sahifalarimizga ulaning va ulashing👇
Telegram | Facebook | Instagram | 1000kitob">YouTube | X
                    Янгиликлар макони — бу замонавий китоб. Унда ҳаёт, жамият, сиёсат, иқтисод, инсон ва технология ҳақидаги воқеалар ҳар куни қайтадан ёзилади. Лекин бу “китоб”ни ўқиш фойдали бўлиши учун у содда, тушунарли ва энг муҳими, керакли маълумотларга бой бўлиши керак.
Ана шундай бирини биламан, — бу UZ24. Каналда чиқаётган янгиликлар содда, тушунарли, шунингдек, жуда маълумотларга бой тарзда берилади. Шахсан ўзим UZ24 ни кузатувчисиман. Энг қизиқарлиси, UZ24 кўп хабар бермайди, кераклисинигина беради. Шунинг учун, бошқа каналлардан фарқли равишда, ундан келадиган билдиришномаларни ўчирмаганман.
Вақтини қадрлайдиганлар учун энг тўғри танлов 👉 @uz24newsuz
                    АҚШ доллари расмий курси 12 712 Сўмгача (+35,36) кўтарилди.
#kurs
@allaevuzb
                    7 йил олдин шунақа пост ёзган эканман. Адашмасам, ўша кунлари доллар курси яна бир марта ошган, ундан ташқари UzCard бир кун ишламай қолганди. 
Ундан бери Humo очилди, Visa, MasterCard, UnionPay Ўзбекистон бозорига фаол кириб келди. Аҳолининг катта қисми, шу жумладан ўзим ҳам нақд пул умуман олиб юрмасликка ўргандик. Тўловлардаги қулайликлар анча комфорт зонага ҳам тушуриб қўйди.  Бугун кредит тўловидан қочиб юрганлардан ташқари одамлар пластик картага ёки пулни банкда сақлашда иккиланмайди. 
АҚШ доллари курси ҳам стабил ва бу йилги вазият сабаб жамғармани сўмда сақлайдиганлар сони ҳам ошиб бормоқда. 
#hayot 
@allaevuzb
                    Россияда янги хавф ва у асосан топ менежерларга даҳл қилмоқда.
Бугун эрталаб Москвада Россия нефть қувурларини бошқарувчи "Транснефт" компаниясининг витсе-президенти Андрей Бадалов тасодифан деразадан йиқилиб тушди. У воқеа жойида ҳалок бўлди.
Бу 2022 йил февралдан бери Россиянинг йирик корпорациялари юқори даражадаги менежерларидан тасодифан ҳалок бўлган ўнинчисидир.
Уларнинг аксарияти айнан деразалардан қулаб тушмоқда.
#siyosat
@allaevuzb