allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

#asaxiy
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Туркияда муҳожир аёлларга нисбатан тазйиқ масаласидаги тадқиқотлар замонавий жамият муаммоларини ўрганишнинг муҳим қисмига айланди. Европа ва Осиё чорраҳасида жойлашган бу мамлакат минглаб муҳожирларни, жумладан Ўзбекистон ва Туркманистонлик аёлларни ўзига жалб қилмоқда. Бироқ, кўплаб қийинчиликларга дуч келаётган аёллар кўпинча камситиш, зўравонлик ва меҳнат эксплуатациясига учрамоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг аксарияти иқтисодиётнинг норасмий секторларида ишлайди, бу ерда улар қонун билан ҳимояланмаган ва тазйиққа учраш хавфи остида қолмоқда.

Баъзи тадқиқотларда таъкидланишича, маданий тўсиқлар, тил билан боғлиқ қийинчиликлар ва ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланиш имкониятининг йўқлиги муҳожир аёлларнинг аҳволини янада оғирлаштирмоқда. Халқаро ва маҳаллий нодавлат ташкилотлар томонидан муҳожирлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган ташаббуслар мавжуд. Масалан, дастурлар зўравонлик ёки таъқибга учраган аёлларга ҳуқуқий ва руҳий ёрдам кўрсатмоқда. Миграция сиёсати соҳасида Туркия мураккаб ва кўп қиррали стратегияни амалга оширмоқда. Бир томондан, мамлакат кўплаб муҳожирлар учун транзит ва доимий яшаш жойи бўлса, бошқа томондан, уларни жамиятга мослаштириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоларига дуч келмоқда. Миграция сиёсати бўйича тадқиқотлар кўпинча муҳожирларнинг мослашуви, соғлиқни сақлаш ва таълим олиш имкониятлари, шунингдек, уларнинг мақомини қонунийлаштириш масалаларига эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон каби Марказий Осиё мамлакатларидан келган муҳожирлар тақдирига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу муҳожирлар кўпинча қурилиш, хизмат кўрсатиш ва уй хўжалигида ишлаш учун жалб қилинади. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий ва ижтимоий шароитлар уларни кам ҳақ тўланадиган ва кафолатланган ҳуқуқларсиз ишлашга мажбур қилмоқда. Муҳожир аёллар икки томонлама камситишга — ҳам муҳожир сифатида, ҳам аёл сифатида дуч келмоқда, бу эса уларни айниқса заиф қилмоқда.

Муҳожирлар орасида ўтказилган социологик сўровлар иш жойини сақлаб қолиш ва оиласини таъминлаш учун аёллар дуч келаётган стресс ва босимнинг юқори даражасини кўрсатмоқда. Баъзи тадқиқотлар муҳожирларнинг жамиятга муваффақиятли қўшилиш ҳолатларига эътибор қаратсада, бундай мисоллар кўпинча истисно ҳисобланади. Ижтимоий изоляция ва ижтимоий алоқаларнинг йўқлиги муаммоси ҳам мослашишни қийинлаштирмоқда. Туркия ислоҳотлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик орқали муҳожирлар, шу жумладан аёлларнинг яшаш шароитларини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳақиқий ўзгаришларга олиб борадиган йўл ҳали узоқ. Муҳожир аёллар дуч келаётган муаммолар ҳуқуқий, ижтимоий ва маданий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда комплекс ёндашувни талаб қилади. Ушбу соҳадаги тадқиқотларнинг давом эттирилиши муҳожир аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

👉 https://youtu.be/Cz2zqMfk1II

Читать полностью…

Allaev Uz

​​Shunday vaqt boʻladiki, hayotga jiddiy qarashni boshlashingga toʻgʻri keladi, tushunyapsanmi?

Devid Nikolls – "Bir kun"


Asar universitetni endigina tugatgan yoshlarning dialogidan boshlanadi. Hayotga jiddiy qarashni boshlash arafasida edi ular. Oldilarida katta hayot, butun boshli umr. Kelajakdagi kunlarni qanday va nima bilan toʻldirish xavotiri...

Kitobga "Bir muhabbat tarixi" deb nom berilgan boʻlsa-da bu kitobdan men eng oxirida topgan narsam muhabbat boʻldi. U koʻproq hayot haqida. Yoshlikdagi orzu-havaslar, xomxayollar, ehtiroslar, yillar oʻtishi, qoʻyilgan toʻgʻri va notoʻgʻri qadamlar, hayot oʻnqir-choʻnqirlari, insonning oʻzgarishi, yetuklashishi, qarishi...

Har bitta yangi bobda oradan bir yil oʻtgan boʻladi. Ochigʻi muallif mahoratiga besh ketdim. Qisqa-qisqa boblarda ortda qolgan bir yilni, butun asarda esa yashalgan butun umrni nihoyatda tabiiy shaklda koʻz oldingizgda gavdalantiradi. Qahramonlar sahifalar orasida ulgʻayadi, asarni yakunlagach xuddi oʻz umringizni ham yashab boʻlganday, hayotga yengil pushaymonlik va xotirjamlik bilan qaray boshlaysiz.

Klassik adabiyot oʻqib tishi chiqqan kitobxonlar kabi men ham zamonaviy adabiyotlarni oʻqiganda bir martalik miriqib oʻqiladigan asar deb qoʻya qolardim. Yoʻq, bular oʻsha oldingilar kabi yuksak sanʼat asari, shunchaki ular ayni paytdagi hayotimizni, oʻzimizni va oʻzimizga oʻxshagan odamlarni tasvirlaydi. Aslida bizda yuksak gʻoyalar va samimiy hislar yoʻq. Zamonamiz qahramonlarida oliy maqsad, qatʼiy prinsiplar yoʻq. Hayotlarini hech bir gʻoya uchun qurbon qilishmaydi. Gyote yoki Dostoyevskiy qahramonlariday sevgisilining bir qiyo boqishidan ellik betni toʻldiradigan hislarni tuymaydi zamonamiz odami. Sadoqat va bir umrlik sevgi yoʻq. Kecha bittasining quchogʻidan chiqib, ertaga yana kimgadir koʻngli jiz etishi mumkin uning.

Shunday ekan, asarlarimiz ham oʻzimiz kabi bir martalikday tuyulaveradi. Endi kitoblarga yuksak, falsafiy gʻoyalarni koʻtarib chiqqaniga qarab emas, bizga qay darajada koʻzgu tuta olganiga qarab baho berishimiz kerak. Hayotni bor boʻyicha koʻrsata oldimi – yaxshi. Oʻxshatolmadimi – yomon. Shu qadar. Boʻldi.

Xullas, kitob menga juda yoqdi. Albatta, bir kuni qayta oʻqiyman. Kitob haqidagi fikr-mulohazalarni undagi iqtibos bilan yakunlayman. Zero bugungi kun kishisi oldiga qoʻyishi mumkin boʻlgan eng yuksak falsafa shunday:

Har bir kunni goʻyo umringning oxirgi kunidek yasha, degan eski gap bor. Lekin kim hozir shunday yashashga kuch topa oladi? Yomgʻir yogʻib qolsa yoki tomogʻi ogʻrisa, nima qiladi? Foydasiz maslahat. Undan koʻra shunchaki yaxshi, dadil, jasur inson boʻlishga, dunyoni oʻzgartiradigan ish qilishga intilish kerak. Butun dunyoni emas, atrofdagi olamning bir qismini yaxshilash kifoya. Mustaqil hayotni boshlash, kuchli ishtiyoq hamda elektr yozuv mashinkasi bilan qurollangan holda... arzirli narsa ustida ishlash. San'at orqali odamlar hayotini oʻzgartirish. Doʻstlarni ardoqlash, qadriyatlarga sodiq boʻlish, har lahzadan zavqlanib yaxshi yashash. Yangi narsalar oʻrganish. Agar iloji boʻlsa, sevish va sevilish.

@salimov_blogi

Читать полностью…

Allaev Uz

Курьерлик касби: меҳнат бозорида янги тренд

Сўнгги йилларда кўплаб юртдошларимиз курьерлик соҳасига қизиқиш билдиришмоқда. Бунга бир неча сабаблар бор:

Мослашувчан иш жадвали. Бу дегани, иш кунингизни ўзингизга мос равишда тузасиз. Шунингдек, шахсий ҳаётингизни карьера билан ортиқча муаммосиз бирлаштирсангиз бўлади.

Муносиб даромад. Масалан Uzum Tezkor'да автокурьерлар 20 миллион сўмгача даромад олишади. Бу шунчаки иш эмас, балки ўзингизни ва яқинларингизни етарли даражада таъминлаш учун яхши имконият.

Кундалик харажатлар учун тез-тез пул келиб туриши. Ойида бир-икки маротаба маош оладиган соҳалардан фарқли равишда курьерлар маблағни дарҳол ёки ҳар ҳафта охирида олиши мумкин.

👩‍👧‍👦 Ҳамма учун тенг имкониятлар. Курьерлик иши нафақат эркаклар, балки ушбу ролни муваффақиятли бажара оладиган аёлларни ҳам ўзига жалб қилмоқда. Яъни, ишга тайёр бўлганлар учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Яқинда бу касбни яхши очиб берган мақолага дуч келиб қолдим. Агар сиз ҳам ушбу трендаги соҳа ҳақида кўпроқ маълумот олишни истасангиз, албатта мақолани ўқинг.

Читать полностью…

Allaev Uz

Pokemon Go esingizdami?

Hatto ota-onalar bolasi bilan qidirib qolgandi. Oʻshanda shimol ta'sirida bir qism odamlar bundan insoniyat sivilizatsiyasiga xavf koʻrgan edi. Trend oʻtgach esdan ham chiqib ketdi.

Har doim nimadir trendlar paydo boʻladi va yoʻqoladi. Oldin ham shundoq boʻlgan, internet asrida ham. Paydo boʻladigan trend insonlar umriga xavf solsa yoki qonunni buzishga undasa, unga qarshi kurashish kerak, bu zarurat. Masalan, siniy kitga qarshi kurashish juda muhim edi.

Boshqacha holatda, yosh bolalar oʻrtasida oddiy trendni jiddiy turib siyosiylashtirish uni endi siyosiy muammoga aylantiradi. Unga qiziqishni ham orttiradi. Ishonchim komil, shunchaki qoʻyilsa, bir yilga bormasdan bugungi aksar trendlar eskiradi va yangilari chiqadi. Dunyo shunaqa ishlaydi.

#mulohaza
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Берсерк — аниме оламининг «Тахтлар Ўйини»

Dark Souls, Devil May Cry, Final Fantasy, Sekiro, Bloodborne, Elden Ring.

Юқорида айтилган дунёга машҳур ўйинларнинг барчаси Кентаро Миуранинг «Берсерк» асаридан илҳомланиб яратилган. Ушбу шоҳ асар ҳали якунланишга улгурмасдан ўз муаллифини йўқотган бўлсада, мухлислар ҳали-ҳануз унга содиқлигича қолмоқда ва ҳар бир янги бобни интизорлик билан кутмоқда.

30 йилдан ошиқ муддат давомида актуаллигини йўқотмай келаётган ушбу асар замонавий маданиятда ўзининг ўчмас изини қолдирган десак, муболаға бўлмайди. Хўш, Берсерк бизга нималар ҳақида сўзлайди? Унинг ортида қандай мифология ва тарих бор.

Батафсил шу ерда:

https://youtu.be/O5uyT97HvqI?si=VRTG4SOREAmBhueV

Читать полностью…

Allaev Uz

TBC Uzbekistan жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойи бўйича таҳлилларини эълон қилибди. Рақамларни кузатар эканман, банк Ўзбекистонда жуда тез ривожланаётганига амин бўлдим. Қисқа маълумотларни келтириб ўтаман.

Кредит портфели: TBC Uzbekistan кредит портфели йилдан-йилга 104% ўсиб, 5,86 трлн сўмга етган. Банкнинг бозордаги улуши 14,8% га чиқган, бу банкнинг Ўзбекистон бозоридаги ўрни мустаҳкамланаётганини англатади (2023 йил якунларига кўра 13,9% бўлган).

Жисмоний шахслар омонатлари: Омонатларнинг ҳажми жадал ўсишда давом этмоқда ва 4 трлн сўмга етган (ўтган йилга нисбатан 70% ўсиш). Бу рақамлар TBC Uzbekistan’нинг омонат бозоридаги улушини 3,5% га етказди. Шу билан бирга банк таркибига кирувчи TBC Bank Group аъзоларининг барча жисмоний шахслар омонатлари портфелининг 10% TBC Uzbekistan’га тўғри келмоқда экан.

Операцион даромад ва фойда: TBC Uzbekistan 2024 йилнинг учинчи чорагида операцион даромадини 103% ошириб, 520 млрд сўмга етказди. Банкнинг соф фойдаси эса рекорд даражада 147,6 млрд сўмни ташкил этди (йилдан-йилга ўсиш 132%) ва йил бошидан жами 343 млрд сўмга етди. Шу билан бирга, капитал рентабеллиги (ROE) 28,2% га етди ва учинчи чоракда TBC Bank Group соф фойдасининг 9% TBC Uzbekistan ҳисобига тўғри келди.

Мижозлар базаси ўсиши: TBC Uzbekistan рақамли банк экотизими 17 млн. фойдаланувчига етган (йилдан-йилга 40% ўсиш), уларнинг 5 миллионга яқини ойлик фаол фойдаланувчилар сифатида қайд этилган (ўтган йилга нисбатан 34% ўсиш). Бу TBC Uzbekistan’ни Марказий Осиёдаги энг йирик рақамли банклардан бирига айлантирибди.

TBC банкни Ўзбекистонда шаффоф ва тизимли ишлаш орқали қандай натижаларга эришиш мумкинлигига мисол қилиб кўрсатсак бўлади. Банкнинг кейинги йилдаги натижаларини ҳам кузатиш мен учун жуда ҳам қизиқ бўларди. Кутамиз ва кузатамиз.

#bank
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бу сафар оддий луғат билан давом этамиз:

Эшшакмия - ўзи умуман тушунмайдиган соҳа ҳақида ўзи ҳам маъносини тушунмайдиган сўзлар билан оғзига келганини алжирайдиган ва ўзини ақллидай тутадиган, эътироз билдирсанг ҳақорат, баландроқ ҳанграш ёки сўз ўйини билан баҳсда енгаман деб ўйлайдиган одам.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Франция президенти Эммануэль Макрон Германия канцлери Олаф Шольц билан мулоқот қилиб, янги шарт-шароитларда “янада якдил, кучли ва суверен Европа…” йўлида бирга иш олиб борамиз, деяпти Трампнинг ғалабасига ишора қилиб. У аллақачон Трампни ғалаба билан қутлади.

Дональд Трамп ўтган галги муддатида Европа лидерлари учун анчагина ташвиш туғдирган эди.

АҚШ сайлови натижалари глобал миқёсда воқеалар ривожини ўзгартириши турган гап.

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўрта Осиёдаги илк мусулмон қабристони

Қурултой подкастнинг навбатдаги сонида тарихчи Фарҳод Мақсудов билан Ўзбекистон тоғларидаги VIII асрга оид кўчманчилар манзилгоҳлари ҳақида бўлибди.

Ушбу изланиш энг нуфузли илмий журнал ҳисобланувчи Nature да ҳам чоп этилган.

Подкастни кўрсангиз ҳозиргача бўлган тарихимиз, ундаги давлатлар ва миллатларга бўлган қарашингиз бутунлай ўзгаради.

Тавсия қиламан:

https://youtu.be/WfY2t79K5dQ?si=NyupZSA4DgPO2Is_

Читать полностью…

Allaev Uz

Biror sohada o'yin qoidalarini o'zgartiradigan, keyingi katta qadamni tashlaydigan har qanday katta biznes boshqa bizneslar uchun ham ulkan qiymat yaratadi, bu yangi ish o'rinlari yangi qiymat bilan butun iqtisodiyotni boy qiladi.

Bu qanday qilib yakunda xalqlarni farovonlikka olib kelishini Kleyten M. Kristensonning biz yaqinda chop etgan "Farovonlik paradoksi. Qanday qilib innovatsiyalar xalqlarni qashshoqlikdan qutqaradi" kitobi yaxshi tahlil qilgan.

Hozir OpenAI ChatGPTni ishga tushirgach sun'iy intellekt texnologik taraqqiyotda keyingi qadam bo'ldi deb qo'rqmasdan aytamiz. Biz sun'iy intellekt orqali biznes sifatida OpenAI, Amazon, Google va yirik IT gigantlar ishlab topayotgan pullarni ko'ramiz. Amalda bundan yanada kengroq sektorlar yutmoqda. Deylik, keyingi yilda sun'iy intellekt uchun zarur bo'lgan HBM chiplari yetishmovchiligi katta muammoga aylanar ekan. Ishlab chiqaruvchilar soha rivojlangan sari yetarli tarzda kengayib, ishlab chiqarishni ko'paytirib ulgurishmayapti. Na Samsung, na boshqasi talabni to'liq qoplay olmaydi deyilmoqda. Sun'iy intellekt rivojlanishi uchun chiplar zarur. Ko'proq chip ishlab chiqarish uchun yana yuzlab, minglab sohalarda bizneslar ishlaydi, ularning biznesiga ham talab oshadi.
Sun'iy intellekt sabab dasturiy ta'minotga talab va u yaratayotgan ish o'rinlari va qiymat yana boshqa masala.

Innovatsiyalarning zo'r tomoni, ular ommalashganda (masshtablashganda) faqat ularni chiqargan biznes emas, ular atrofida butun boshli tizim rivojlanadi, qiymat yaratadi.

#iqtisodiyot
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Yakshanba oila davrasida bolalar bilan o'tirib kino ko'rish uchun yaxshi imkoniyat. Man bo'lsa kecha o'zim bolalar bilan birga ko'rgan ajoyib kinoni tavsiya qilmoqchiman. "Xatiko" filmini hammamiz ko'rganmiz. Bu safar shu mavzuda yangi filmni Xitoyliklar olishgan. Skeptik bo'lib ko'rgandim, lekin Xitoyliklarning "Mening Xatiko" filmi ham ajoyib chiqibdi.
Oila davrasida o'tirib bemalol ko'rsa bo'ladi.
Film treyleri: https://youtu.be/I_tdMcw0WdQ?si=Qu5DYC0XsKclzkrS

#tavsuyu
#kino
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bookmate xizmati Yandex Knigi ga oʻzgarganini bilsangiz kerak. Oxirgi maʼlumotlarga koʻra loyiha oʻzbek bozorida faol ishlab boshlabdi. Oʻzbek nashriyotlari bilan oʻzbek tilidagi kitoblar uchun muzokaralar boshlangan.

Xizmatning tajribasidan kelib chiqsa, elektron va audio kitoblar bozorida katta yangilik boʻladi.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Jahon banki kambagʻallikni qisqartirishda Oʻzbekiston bilan hamkorlikda ishlashga tayyor

Toshkentda xalqaro hamkorlik tashabbuslari haftaligi davom etyapti. Haftalik doirasidagi suhbatlardan birida Jahon bankining taraqqiyot iqtisodiyoti boʻyicha yetakchi iqtisodchisi Mixail Lokshin kambagʻallikni qisqartirishda jahon banki Oʻzbekiston bilan hamkorlikda ishlashga tayyorligini bildirdi.

Sessiyalarda kambagʻallikni qisqartirish borasida mamlakatda olib orilayotgan tizimli ishlar borasida muhokamalar oʻtkazilgan.

“Aholining ijtimoiy koʻmakka muhtoj qatlami davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlanadi. Bu borada jahon banki Oʻzbekiston bilan hamkorlikda ishlashga tayyor.
Mamlakatda bu yoʻnalishda jadal ishlar olib borilyapti deb oʻylayman. Kambagʻallikni qisqartirish boʻyicha kompleks yonadishlar yaxshi natijalar beradi albatta”, — deydi Mixail Lokshin.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Misrda arab tili rasmiy til hisoblanadi. Musulmon dunyosining eng katta mamlakatlaridan birida arab tili davlat tili ekanligi oddiydek ko‘rinadi. Lekin, ichkaridan yagona davlat tili bo‘lgan arab tili bilan vaziyat ancha murakkab. Amalda ikki xil, bir-biridan keskin farq qiladigan arab tillari ishlatiladi. 

Fusxa — klassik arab tili bo‘lib, yozuv tili hisoblanadi, lekin nutqda ishlatilmaydi. Uni o‘lik til desa ham bo‘ladi. Uni grammatik strukturasi juda murakkab, xato va so‘z o‘yinlariga imkon qoldirmaydi. Fusxa arab tilining barcha dialektlari otasi yoki onasi hisoblanadi. Xullas, dialektlar Fusxadan tarqagan. Dialektlar bir-biridan shunchalik farq qiladiki, bir arab mamlakatdagi arab dialektida gapiradiganlar boshqa arab dialektida hech narsani tushunmasligi mumkin. 

Ammiyya— fusxaning norasmiy bolasi, og‘zaki yoki ko‘cha arab tilisi, tarixi fusxaga taqaladi. Bu bugungi Misrdagi zamonaviy arab tili deyish mumkin. Bu Misrda kino sanoati tili ham. Regionda eng kuchli kinosanoat Mist va Livanga tegishli uchun, ammiyya kino orqali ham arab mamlakatlarida keng tarqaladi. 

Ammiyyaning san’atda va hayotda keng qo‘llanishiga qaramasdan, Misrda aksar kitoblar, darsliklar va matbuot fusxada chop etiladi. Misr to‘g‘ri ma’noda ikkita til orasida bo‘linadi. Bu butun boshli millat savodiga ta’sir qilmasdan qolmaydi. 

Bolalar ammiyyada til chiqarishadi, lekin o‘qish uchun fusxani o‘rganishga majbur. Bu xuddi kitob o‘qish, ta’lim olish uchun italyanni lotin tilini o‘rganishga majburlashga o‘xshaydi.  Tez-tez akademik doiralarda, bahslarda ammiyyaga o‘tish, uni adabiy til sifatida tan olish masalasi ko‘tariladi.

Lekin, jamiyat bu masalada ikkiga bo‘linadi. Bir qism klassik arab tilini saqlashni talab qilsa, boshqa qism yozma manbalar ammiyyaga o‘tishi kerakligini aytadi. Qaysidir manbalar ammiyyada kitob ham chiqarishadi. Fusxaning eng asosiy himoyachisi, umuman fusxada dunyoda eng kuchli bo‘lgan ta’lim dargohi, Islom olamining eng eski Universiteti Al-Azhar hisoblanadi. Ammiyya foydasiga Qohira universiteti kabi asosan zamonaviy ta’lim dargohlari fikr bildirishadi. 

Lekin, amalda Misrliklarning katta qismi fusxani bilmasligi uchun mutolaada va tushinishda qiynaladi. Fusxani bilmasdan ijod kilish xam muammo. Bu millatning savod darajasiga ta’sir qilmasdan qolmaydi. 

Bu post til bayrami kuni yozilgan, lekin chiqarish ortga qolgan edi. Post nima uchun yozilmoqda, lotin va kirill muammosi bilan, shuningdek yangi so‘zlarga yopiqlik bilan biz ham yozma tilni real tildan uzib qo‘ymasligimiz kerak. Lotin yozuvi masalasini imkon boricha tezroq yopib, qanaqa bo‘lsada variant qabul qilib yoki borini qoldirib, qonun bilan lotinga o‘tishni va bu lotin yaqin kelajakda, masalan yaqin 50-yilda o‘zgarishi mumkinmasligini qabul qilishimiz kerak. Millat yagona yozuvga, yagona standartga o‘tishi kerak. O‘zbek tili jonli til, u jonli til sifatida o‘sishi, yangiliklarga ochiq bo‘lishi, qanaqadir kichik akademik guruhga emas, xalqqa, u o‘qishi va tushunishiga oson bo‘lib rivojlanib borishi kerak. Turk tili yoki hatto shovinist bo‘lgan fransuzlar o‘z tiliga xalqaro so‘zlarni qabul qilishga ikkilanmayotgan ekan, nima uchun biz chet tilidan so‘zlarni qabul qilishga qiynalishimiz kerak?! O‘zi shundoq ham tilimizda katta qism so‘zlar fors va arab tilidan, XX asrda rus tilidan kelgan. Bugun ingliz yoki rus tilidan keladigan yangi so‘zlarga nima uchun yopiq bo‘lishimiz kerak? 

Tilimiz sofligi degan hissiyotni tushunaman, lekin bu tilni bir joyda qotib qolib noqulay bo‘lishiga, avlodlarning ta’lim sifatiga ta’sir qiladigan muammoga aylanishiga qarshiman. Bular hammasi vaziyatga o‘ta shaxsiy qarash va fikrlardir. 

O‘zbek tilini sevadigan, shu til haqida qayg‘uradigan noshir
Firuz Allayev

23.10.2023

#til
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Internet-do'konlar uchun haqiqiy eng sinovli, lekin yoqimli kunlar keldi. Shu kunlarda 5X g'ayrat bilan ishlaymiz. Bu yili uchunchi marta Xalqaro shopping kuni 11.11ga chegirmalar qilmoqdamiz. Jamoa bilan deyarli 10 kun davomida chegirmalarni tayyorladik. Oldinda 5 og'ir kun turibdi.
Chegirmalar har kuni o'zgaradi, katalog bo'lsa bu yerda: https://asaxiy.uz/u/11_11_takliflari

#asaxiy
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

"Asaxiy Books"da ajoyib premyera.
Esingizda bo'lsa, 2021-yil adabiyot bo'yicha Nobel mukofotini musulmon yozuvchisi Abdurazzoq Gurna qo'lga kiritgan edi. Biz bo'lsa uning eng mashhur "Jannat" romanini o'zbek tilida taqdim etishdan xursandmiz.

Abdurazzoq Gurnaning bu romani inglizlar mustamlaka Afrikada aholini o‘z yeridan haydab chiqarayotgan va nemislar qit'a bo'ylab temiryo‘l qurishni rejalashtirayotgan davr hayoti asosida yozilgan.

Romanda voqealar bosh qahramon, 12 yoshida otasining qarzi uchun qullikka berib yuborilgan afrikalik bolakay - Yusufning tilidan hikoya qilinadi. Yusufning sayohatlari, uning bolalarcha sevgisi yoki qabilalarning hayoti deysizmi - barcha-barchasi sizda ayni davrda, ular bilan birga yashayotgandek taassurot uyg‘otadi.

Bir narsani aytish kerak, "Xalq banki" ko'magisiz bu kitob Asaxiyda hech qachon tarjima qilinmasligi mumkin edi. Shu uchun bank jamoasiga butun Asaxiy jamoasi nomidan minnatdorchilik bildiraman.

Muqova: fleksibl
Narx: 70 000 som 50 000 so‘m
Sahifa: 252 bet
Birinchilardan bo‘lib buyurtma bering: asaxiy.uz/u/jannat

* Tasavvur doirasini kengaytirish uchun kuniga ikki mahal kitob o’qish tavsiya etiladi.

#kitob
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Мани болам ерни еса ҳам бу мани болам. Ҳозир манда уялиш, айбдорлик ҳиссиёти йўқ”- Нарзиева Ширин

Парда Подкастнинг навбатдаги сонида аутизм ташхиси қўйилган фарзад ўстираётган оналар билан суҳбат бўлибди. Аёллар тажрибалари, ҳиссиётлари билан бўлишибди.

https://youtu.be/G4VMJ8Y7ydg?si=R5gUd4ZEYdu3m-hM

Читать полностью…

Allaev Uz

#reading

Hozir Uolter Ayzeksonning “Elon Mask” kitobini oʻqiyapman. Unda bitta qiziq joyi bor.

Elon Mask SpaceX raketalarini qurayotganida, injenerlari uni oldiga kelib, bo'lajak raketalarning dvigatellari tannarxi bir necha million dollar bo'lishini aytishadi. U esa nega buncha qimmat ekanini so'raydi. Shunda injenerlar xavfsizlik va boshqa turli faktorlar tufayli bu reglamentda berilgan deya javob berishadi. Mask bu reglamentni kim tuzgan deb so'raydi, Bunga javoban, injenerlar "NASA va harbiylar" deyishadi. Elon esa aniq kim tuzgani, familiyasi va qaysi bilimiga tayanib bunday katta reglament qilinganini surishtirishni buyuradi.

Bir qarashda, Mask qilayotgan ish bema'nidek tuyuladi, Lekin unday emas, chunki Mask shunchaki yaxshi tadbirkor edi. Shu paytgacha davlat qaramog'ida bo'lgan kosmik sanoat faqat zarariga ishlagan va ulkan byurokratik to'siqlar girdobida bo'lib, turli xil reglamentlar va qoidalarga to'la edi. Mask dvigatellar uchun qo'yilgan talablar asnosida ushbu Reglamentdan qancha qismi aslida kerak yo yo'qligini isbotlashni aynan uni tuzganlardan talab qiladi. "Qoida kiritdingmi, uni isbotla!". Yaqinda Xamurappi qonunlari haqida yozgandim, Mask ham mazmunan shuni talab qiladi. Ma'lum bo'ladiki, raketalatrni ancha arzonga va sifati undan kam bo'lmgan holda qursa bo'larkan.

Oxir-oqibat, Elon Mask shunday deydi: "Reglamentlar bu shunchaki tavsiya, biz buza olmaydigan yagona qonun — bu fizika qonunlari xolos". Natijada SpaceX raketalari dunyodagi eng arzon va yengil, shu bilan birga o'ta mustahkam va ishonchli raketalarga aylanishadi. Mask shunchaki bu sohani xususiylashtirmaydi, u sohada nechi yillardan beri eskirib ketgan qoida va tartiblarni soddalashtiradi, yangilaydi va keraksizidan voz kechadi.

Endi kimdur sizga qaysidur davlat monopoliyasi bo'lgan va samarasiz ishlayotgan soha haqida "uni xususiylashtirish, sog'lom raqobat yaratish ham vaziyatni o'zgartira olmaydi" desa, u holda siz unga bemalol Elon Mask va uning SpaceX kompaniyasini misol ketirishingiz mumkin.

@panda_books

Читать полностью…

Allaev Uz

Bugun "Interstellar" filmi chiqqaniga 10 yil boʻlibdi.
Ushbu buyuk filmni koʻring, doʻstlar. Oldin koʻrgan boʻlsangiz, qayta koʻring, bunaqasi kamdan kam chiqadi.
Yaxshi tomoni, yaqinda oʻzbekcha dublyajiga ham koʻzim tushdi. Demak, hammamizda koʻrishga imkon bor.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bitta narsaga guvoh bo'ldim, ko'pincha odamlar nima haqida gapirishayotganini o'zlari ham bilishmaydi. Ayniqsa, kimdir qaysidir masalada ekspertdek gapirsa, katta ehtimol bilan uning orqasida chuqur bilim emas, aytayotgan gapi u inson bilimining cho'qqisi bo'lishi mumkin. Ba'zan hatto shunchaki terminlar bilinganligi uchun ham aytilishi mumkin.
Shu uchun doim aniqlashtiruvchi savollar berish muhim. Nimaga, nima uchun va nimani nazarga tutmoqda...
Biror masala aytilsa, misollar ham so'ralishi muhim. Aniqlashtiruvchi mantiqiy savollar ko'p narsani ochib qo'yishi mumkin. Bo'lmasa, alohida bir sohada bilimi haminqadar, lekin yuzaki umumiy bilim bilan o'zidan yulduz mutaxassis yasab olganlar ko'payib ketdi.

Yana bir marta aytaman, yumshoqlik bilan savol berishdan tortinmang.


#jamiyat
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Таъсирчан ходимлар самаралироқ ишлайди

Кўпинча иш қидираётганлар ўзларини резюмеда стрессга чидамли деб кўрсатишади. Лекин япон олимлари олиб борган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳиссиёт ва хавотирга мойил ходимлар кўпроқ самарадорлик кўрсатишади.

Тадқиқотда 18 ёшдан катта бўлган 296 нафар ишловчи катталар иштирок этди. Олимлар уларнинг шахсий хусусиятлари ва ишдаги самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида боғлиқликни аниқлаш мақсадида сўров ўтказишди.

Натижада, юқори таъсирчанликка эга бўлганлар (умумий сўровда қатнашганларнинг 26 фоизи) ўз ҳамкасбларига нисбатан эътиборлироқ ва жамоада мустаҳкам алоқалар ўрната олишлари маълум бўлди. Бундан ташқари, айнан шу гуруҳ энг масъулиятли ишчилар эканлиги аниқланди.

«Тадқиқотимиз кўрсатдики, ходимларнинг бир қисми ишда юқори даражадаги стрессга дуч келиши мумкин. Шунга қарамай, юқори ҳиссиётга эга одамлар стрессга кўпроқ берилувчан бўлса-да, уларнинг эмпатия даражаси юқори бўлгани учун, бу хусусият айниқса интерфаол муносабатларни талаб қилувчи лавозимларда ташкилотлар учун қимматли активга айланади», — деб таъкидлашди олимлар.

Олимлар раҳбарларга тез-тез стресс ҳолатига тушувчи ходимларга яқиндан эътибор беришни ва уларни компанияда сақлаб қолишга ҳаракат қилишни маслаҳат бердилар. Улар бизнеснинг самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Allaev Uz

Қўштинроқ подкастда шу видео 260к кўрилибди. Нега бунча кўришлар сони десангиз, бизникилар роса қизиқадиган мавзу экан 😁

🔗https://youtu.be/mNAW58DcTpo

Читать полностью…

Allaev Uz

Biznes lugʻatni oʻrganishda davom etamiz.

Benchmarking

Benchmarking - kompaniyaning ko‘rsatkichlarini sohaning o‘rtacha statistik ko‘rsatkichlari, raqobatdosh kompaniyalar va zamonaviy tendentsiyalar bilan taqqoslashdir.
Ushbu tahlil asosida kompaniyaning raqobatbardoshligi aniqlanadi.


#biznes
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Доллар курси келаси 3 йилликда қандай бўлади?

Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан индикатив курси ишлаб чиқилди.

Келаси 3 йиллик учун кутилма
Унга кўра, 2025 йилга мўлжалланган бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган. Маълумотга кўра, АҚШ валютаси сўмга нисбатан босқичма-босқич мустаҳкамланиши кутилмоқда. Шундай қилиб, 2027 йилга бориб доллар 14 150 сўмга етиши мумкин. Кейинги 3 йил учун кутилаётган ставка қуйидагича:

2025 йил – 13 250 сўм;
2026 йил – 13 725 сўм;
2027 йил – 14 150 сўм.

Экспертлар фикри:
Доллар курси прогнози борасида экспертлар турлича фикр билдирмоқда. Баъзилар департаментнинг прогнозини жуда реал деб ҳисобласа, бошқалари жаҳон молия бозорларидаги ноаниқлик туфайли доллар курси янада тезроқ кўтарилиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Иқтисодчи-блогер Отабек Бакировнинг ёзишича, 2023 йил учун норасмий ва яширин иқтисодиёт қўшилиб қайта баҳоланган ЯИМ ҳажми 101,5 млрд. доллар миқдорида кўрсатилган, 2022 йил учун ҳам қайта ҳисобланган.

@bank_kuni24

Читать полностью…

Allaev Uz

FIGHTCRAB ўйини жанговар қисқичбақалар ўртасида қизиқарли ва қувноқ жангларни таклиф этади. Ўйинчилар ҳар хил қисқичбақаларни танлаб, уларни кучли ҳужумлар билан жангга олиб чиқади.

Ҳар бир жанг жозибали графика ва динамик ҳаракатлар билан тўла, ўйинчиларни ҳаяжонга солади. FIGHTCRAB дўстлар билан рақобатлашиш ва қизиқарли жанговар стратегияларни синаб кўриш учун ажойиб имкониятдир.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/9xkTe755YFY

Читать полностью…

Allaev Uz

Yoz, qisqartir

Salom, ismim Oʻlmasbek. 2022-yildan boshlab kopiraytingni oʻrganib kelaman va faqat Telegram kanallar uchun natijali postlar yozaman.

Yaqindagina oʻzimning "Telegram Post" nomli Telegram kanalimni tashkil qildim.

Bu kanalga Kopirayting haqida va kitoblardan olingan xulosalar hamda Telegram kanallarning tahlillari haqidagi foydali postlarni joylab boraman.

Sizga ham yozish, oʻqish va yana Telegram kanallar haqidagi maʼlumotlar qiziq boʻlsa, hech tortinmasdan obuna boʻlavering!

⛳️ Obuna boʻlish: @telegrapost

PS: Tavsiya qilamiz

Читать полностью…

Allaev Uz

Ekopartiya yoshlarni tabiat uchun birlashishga chaqirdi

O‘zbekiston Ekologik partiyasining "Tabiat uchun birlashaylik" shiori ostidagi navbatdagi ommaviy targ‘ibot tadbiri Qashqadaryoda bo‘lib o‘tdi.

Videodan ko‘rish mumkinki, ommaviy targ‘ibot tadbirida partiya vakillari va deputatlikka ko‘rsatilgan nomzodlar tomonidan aytilgan takliflarni tadbir ishtirokichlari olqishlar bilan qarshi olgan.

Shuningdek, partiyaning yoshlar qanoti vakillari barcha tengdoshlarini tabiat uchun birlashishga chaqirgan.

#saylov24
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

XDP sifatli kommunal xizmat ko‘rsatish darajasini oshirishga intilmoqda

XDPning 18-oktyabr kuni Namangan shahri Uch favvora hiyobonida saylovchilar bilan o‘tkazilgan ommaviy tadbirda partiya dasturi haqida batafsil tushuntirishlar berildi.

Dasturda odamlarning kundalik kayfiyatiga ta’sir qiluvchi omillarga ham jiddiy e’tibor qaratilgan bo‘lib, sifatli kommunal xizmat ko‘rsatish darajasini oshirishga urg‘u berilgan. Shu maqsadda “Kommunal xizmatlar narxlari va tariflarni tartibga solish to‘g‘risida”gi qonunni qabul qilish rejalashtirilgan.

Maqsad narxlar va tariflarning ochiq, shaffof bo‘lishi, ularning narxlari qanchalik asoslantiruvchi harakterga ega ekaniga erishishdir. Qonunda kommunal xizmatlarining narxlari yoki ta’riflarini tartibga solish shartlari belgilanishi aytilgan.

#saylov24
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Xitoydagi ishlar o'zining masshtabi bilan qoyil qoldiradi. Masalan, 28-sentyabr kuni dronlar ishtirokida eng ulkan shou o‘tkazilgan. Osmonga 7598 ta dron ko‘tarilgan.

Videoda dronlarning ajdaho, Buyuk Xitoy devori va azaliya guli shaklida saf tortganligi ko‘rsatilgan. Ma’lumotlarga qaraganda, butun shou bitta noutbuk orqali boshqarilgan.

#texnika
@allaevuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал