allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

30-iyun Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar kuni munosabati bilan Asaxiy Books bilan hamkorlikda kanalda tanlov eʼlon qilamiz.

50 dona gʻolibga yaqinda premyerasi boʻlgan Robert Grinning “Mahorat” kitobini sovgʻa qilamiz. Ushbu kitobni nima uchun o'qish muhimligini linkka bosib bilib olishingiz mumkin.

Qatnashish shartlari oson:
- @allaevuzb va @asaxiybooks kanaliga aʼzo boʻlasiz
- post tagidagi "qatnashaman" (участвую) tugmasiga bosasiz.

Gʻolibni bot avtomatik aniqlab beradi. Gʻoliblar roʻyxatini 1-iyul 22-00da eʼlon qilamiz. G'oliblarga sovg'alarini O'zbekistonning xohlagan nuqtasigacha yetkazib beramiz.

Bayram muborak yoshlar!

Читать полностью…

Allaev Uz

Бизнес яхши кетаётганда ходимларни ушлаб туриш анча осон. Буни бир нечта сабаби бор:

- Компания ривожланган сари янги-янги йўналишлар ва имкониятлар очилади. Бу ходимга карьера қилиш имконини беради

- Кўпинча ходим компания ривожланаётганига сабабчи эканлигидан фахрланади.

- Ходим резьюмеси ёки портфолиоcи қиймати ошиб боради. Ривожланаётган компанияда ишлаётган ходим бу компания номидан фойдаланиб бошқа жойда ҳам бемалол иш топиши мумкин.

- Ва ўз-ўзидан компания ривожланган сари бу маош ва премияда акс этади.


Бизнес орқага кетганда ёки жиддийроқ муаммоларга дуч келганда ходимлар бирма-бир ишдан бўшаб бошлашади. Энди юқорида саналганларнинг акси бўлаётганлиги учун.

Компаниянинг иши ёмон кетаётганда ходимни ушлаб туриши мумкин бўлган ягона нарса у ўз ишини севишидир. Буни шунчаки садоқат деб номлаймиз.




@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Қозоғистонда TON криптавальютасига қонунан руҳсат берилибди.
Телеграмга тегишли ушбу криптони мамлакатда энди бемалол харид қилиш, сақлаш ва сотиш мумкин.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Анчадан бери Талабалар шаҳарчаси яқинида китоб дўкони очишни ният қилган эдик. Лекин, Беруний метросига яқин бизнинг талабларга мос келадиган жой ҳеч топилмаётган эди. Бир йил изладик камида))

Ниҳоят, Беруний метросига яқин ҳудудда Asaxiy дўкони очилди. Энди бемалол талабалар ҳам, ўқитувчи ва ҳудуд аҳолиси ҳам китобларимизни дўкондан харид қилса бўлади.

Дўкон янги форматда очилди. Энди дўкондан китобдан ташқари энг оммабоп канцтоварлар, гаджетлар ва смартфонлар ҳам харид қилса бўлади. Бир вақтнинг ўзида дўкон Asaxiy нинг тарқатиш пункти ҳам ҳисобланади. Мижозлар бемалол сайтимиздаги 120 минг хилдан ортиқ маҳсулотларни дўконгача бепул буюртма қилишлари мумкин.

Дўкон локацияси: https://yandex.uz/maps/-/CDrkZ89i

Келинг, кўринг ва энг сара китобларни харид қилинг!

Читать полностью…

Allaev Uz

Ҳеч қачон ёлғон уруш вақтида, овдан кейин ва сайловлардан олдин ишлатилгандек кўп ишлатилмайди.

© Отто Фон Бисмарк

#tonggimutolaa

Читать полностью…

Allaev Uz

Коррупция менталитетимизга сингиб кетганми?

Кўп жойда эшитиб қоламан, ҳамма жой коррупциялашиб кетган, уни йўқотишнинг иложи йўқ, чунки қонимизга сингиб кетган дейишади. Аслида, давлатларнинг ривожланиши менталитетга боғлиқ эмаслиги кўп бор исботланган.

Биргина мисол, Ўзбекистон каби 70 йил СССР таркибида яшаган ва бир вақтда мустақилликка эришган Грузия коррупцияга қарши курашда ҳавас қиларли ютуқларга эришган. Мамлакат 2003-2009 йилларда коррупцияни энг тез енгган давлат деб топилган. Бу қандай амалга оширилгани, коррупцияга қарши курашиш йўлида нималар қилингани ҳақида биз таржима қилган Лариса Буракованинг «Грузия муваффақиятга қандай эришди» китобида ўқишингиз мумкин.

Грузия, Туркия, Сингапур каби давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича тажрибаси биз учун ҳам бу муаммонинг ечими мавжудлиги, у менталитетга боғлиқ эмаслигини исботлайди.

Биз ҳам бу йўлда тизимли ишлар олиб боришимиз зарур. Яқинда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун ниҳоят қабул қилинди. Ушбу қонун жамиятда коррупциянинг ҳар қандай шакли, таниш-билишчилик ва уруғ-аймоқчилик каби иллатларни йўқотишга қаратилган. Бу қонун коррупцияга қарши курашишда кейинги қадам бўлиши мумкин. Чунки муаммога ечим топиш ўша муаммо борлигини тан олишдан бошланади. Бу масалада қонунчиликни тизимли ўзгартиришда давом этиш, ижрони ва шаффофликни таъминлаш мамлакат келажаги учун жуда муҳим.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ғарбда ўқишдан ва ишдан маъно кўрмайдиган янги ёшларни «NEET» деб номлашибди. Айниқса Жанубий Европада бунақа ёшлар кўплиги айтилмоқда. NEET ёшлар ҳаракатда маъно кўришмаяпти, асосан пессимизмга берилишган. Шу учун ҳам таълим ва карьерага интилиш йўқ.

Бизда бунақа иллат йўқ дейишга шошилманг. Афсуски, ўзимизда ҳам ҳаракат қилмайдиган, асосан умри ижтимоий тармоқ, ўйинлар ва бошқа чалғитувчи нарсалар билан ўтадиган ёшлар кўп. Ғарбда ижтимоий дастурлар бунақа ёшларга яшаб қолиш имконини берса, бизда оилавий бирдамлик (солидарность) бунақа ёшларга яшаб қолиш имконини беради. Уйи ва ейишга нарсаси бор ёш шунчаки йиллаб вақтини фойдасиз сарфлаши мумкин.

Инсон 25 ёшгача шаклланиб, жамиятда ўз ўрнини топиши жуда муҳим. Агар атрофингизда фарзанд, ука ёки жиянлар NEET бўлишса, уларни босим билан эмас, дунёқараш устида ишлаб тўғри йўлга йўналтириш устида қаттиқ ишлашингиз зарур.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

🍋🌱🍹 Har bir bankada yozning salqin harorati! 🌴

🍋😍"Ochakovo"dan haqiqiy "Moxito" - issiq kunlar uchun maxsus yaratilgan ichimlik

🌱🌞 Tabiiy ingredientlar: yangi uzilgan laym, yalpiz va toza suv - mukammal tetiklik uchun kerak bo'lgan barcha mahsulotlarni o'zida jamlagan.

😋 Chanqoqni bir zumda qondiradi
🧊 Har bir qultumda salqinlik lazzati

‼️ Takrorlashga urinmang - professionallar tomonidan ijro etilgan!

“Ochakovo”dan haqiqiy “Moxito” bilan yozingiz yanada yorqinroq va mazali bo'ladi 😍

Rasmiy Instagram sahifamizga obuna bo'ling: https://www.instagram.com/moxito_uzbekistan/

Reklama

Читать полностью…

Allaev Uz

Китобдан ташқари кинони ҳам жуда яхши кўришимни кўрчилик билади. Лекин, кинода супер қаҳрамонлар дунёсини кўрмайман ва унча тушунмайман ҳам.
Нодир Нишонов'нинг Сусамбил YouTube каналида Марвел кинематографик оламининг энг машҳур образларидан бири саналган Темир Одам ҳақида катта видео чиқибди.
Кенжа Роберт Дауни ижросидаги «Темир Одам» фильмлари туркуми фантастика борасидаги тушунчаларни ўзгартирган ва суперқаҳрамонларга бағишланган картиналар қандай бўлиши мумкинлигини исботлаган лойиҳалардан бири ҳисобланади. Тони Старк ҳақидаги биринчи фильм қандай суратга олинган эди, иккинчи қисмга келиб нималар ўзгарди ва учинчи қисми нега бошқа қисмлардан тубдан фарқ қилади? Видеода сиз айнан мана шу саволларга жавоб оласиз.
👉
https://youtu.be/bFTLNVWXSpw

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун мамлакатимизда профессионал кадрлар муаммоси ҳар доимгидан долзарб бўлиб қолди. Ўз ишининг усталари, ҳақиқий моҳирлари ҳамма соҳада етишмаётганлиги сезилиб турибди. Бутун дунёда жамият ва мамлакат тақдири ундаги моҳирлар, ҳақиқий профессионаллар, ўз ишининг усталарига боғлиқ.

Моҳир ва буюк инсонларнинг буюклиги нимада? Улар қандай қилиб ҳамма тан олган маҳоратга эришган?

Инсон ўзидаги истеъдодларни қандай ривожлантирса, бутун жамиятга наф келтирадиган ижодкор, олим, шифокор, санъаткор ёки ҳунармандга айланади?

Роберт Грин «Маҳорат» китобида шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади. Китобда чинакам профессионалга айланиш учун қандай кўникмалар зарурлиги тушунтирилади. Истеъдодини ўз вақтида ва тўғри йўналтирган, бойита олганларда моҳирлар сафидан жой олиш имконияти бугун жуда катта. Ҳатто бу борада аждодларимиздан анча омадлимиз. Ишонмаяпсизми?

«МАҲОРАТ» — сўзимизнинг яққол исботи.

Умид қиламизки, ушбу китобнинг мутолааси инсонларни ўз ишининг устаси, ҳақиқий профессионал бўлишга ундайди ва улар учун янги имкониятлар очади.

Китоб бугундан Asaxiy Market ва Asaxiy нинг китоб дўконлари орқали сотувда: asaxiy.uz/u/66704a1f37c54

Читать полностью…

Allaev Uz

ОАВ эслатди, ман учун инсоният тарихидаги энг зўр мультфильм «Қирол шер» экранларга чиққанига 30 йил бўлибди.

Ушбу буюк мультфильмни ўнлаб, балки юзлаб марта кўргандирман. Болалигим шу мультфильм билан ўтган. Қачон қайта қўяр экан деб туманимиз телеканалини сабрсизлик билан пойлардим. Тақдирни қарангки, бугун уч нафар фарзандим ҳам шу мультфильм билан катта бўлишмоқда. Қайта-қайта бирга кўрамиз.

Симба ҳақида гаплашамиз, Пумбанинг ҳазилларидан куламиз, Муфасса ўлганда қайғуга ботамиз. Хуллас, биз учун бу мультфильм қадрли. Симбани кўриб туриб, экранга чиққанига 30 йил бўлганига ишониш қийин. 1994 йил 15 июнь куни премьераси бўлган экан. Яна бир қизиқарли маълумот бўлди, «Қирол шер» инсоният тарихида энг кўп касса жамғарган анимацион фильм экан. Бугунги кунда кассаси 1 миллиард АҚШ долларига етай деб қолибди.



Кўпчилик эътибор ҳам бермаган бўлса керак, мультфильм сюжети «Ҳамлет» китобидан илҳомланган. Унда ичи ҳасадга тўла амаки Шрам (Клавдий) қирол Муфасани (катта Ҳамлет) ўлдиради. У тахтга ўтириб, Симбани (Ҳамлет) ҳокимиятдан мосуво қилмоқчи бўлади. Лекин, шаҳзода Симба шунчаки ҳокимиятни бериб қўймайди, у ўзига тегишли мерос учун курашади. Албатта, мультфильмда сценарий ва тарих яхшилик томонга ўзгартирилган. Офелия (Нала) ва Полония (Зазу) образлари ҳам ўзгарган. Лекин, Шекспирга асослангани мультфильмнинг ўта таъсирлилиги асоси бўлса керак.



Олдинда дам олиш кунлари кутиб турибди. Фарзандингиз билан вақт топиб ушбу буюк мультфильмни яна бир бор кўриб чиқинг. Ишонинг, унинг ғояси, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш, дискриминация, ҳокимият ҳақида бутунлай янги таассуротлар оласиз. Энди уни катта бола сифатида кўрасиз. Ҳам болангизга бир умрлик ажойиб хотиралар берасиз.



Яхши хотиралар, ажойиб болалик учун сенга раҳмат Симба!

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

ТЎЛОВ

Тўлов ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳар сафар вазият сиз истагандек бўлганда маош олган бўласиз. Барча тўловлар ҳам пул шаклида бўлавермайди. Ҳаётим давомида эришган энг муҳим ютуқларимнинг аксари пул эмас. Яхши бажарилган иш учун мақтов эшитиш ёки лавозимнинг кўтарилиши ҳам бир тўлов. Янги дўстлар орттириш эса ажойиб мукофот. Ўйлаб юрган лойиҳамни қўллаб-қувватловчилар сони ортиши ҳам тўловдир.

Одамлар “Мендан савдогар чиқмаса керак, сабаби тўлов эвазига яшай олмайман” деганида кулгим келади. “Нималар деяпсиз? Бутун ҳаётингиз тўловдан иборат-ку. Тўлов кафолатланмаган, у сотишни талаб қилади!” дея жавоб бераман.

Ҳаётда энг яхши нарсалар текин дейишади. Қўшилмайман. Ҳаётда энг яхши нарсаларга қўшимча ва тўғри йўналган саъй-ҳаракат учун тўлов берилади! Бахт, хавфсизлик, шинам уй, мустаҳкам оила, меҳр-муҳаббат, ўзига ишонч, дўстлар, диндошлар, атрофингиздаги одамлар ва бошқа кўплаб нарсалар – буларнинг барчаси бошқаларга яхши ҳаёт тарзини сотишда машаққатли меҳнатингиз самарасидир.

Олий мукофот бўлмиш чин муҳаббатга ҳам муносиб жуфт топган, у ҳақда қайғурган, муносабатларни сақлаб қолиш ва ривожлантиришда давом этган инсонларгина эришади. Илиқ муносабатлар муҳаббатга айланишига ҳеч ким кафолат бермайди. Дастлаб ўша инсонда қизиқиш уйғотишингиз керак. Сўнг у нима исташи ва қу-
вонтиришини билиб олишингиз керак. Кейин шулар билан таъминлай бошлайсиз. Аммо қачондир турмуш қуриш таклифини унга сотишингиз керак. Омадингиз келса, муҳаббат кўринишидаги мукофотга сазовор бўласиз.

Соғлиқ ҳам кафолатланмаган. У руҳингиз ва жисмингиздан қайғуриш эвазига берилган мукофотдир. Инсон
ўзига тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш ва диққатини назорат қилишни сотса, эвазига мустаҳкам
соғлиққа эришади.

Фарзанд неъмати ҳам мукофот бўлиб, ҳамма оилага ҳам насиб қилавермайди. Жуфтингизни жинсий яқин-
ликка кўндиришингиз керак. Ҳатто никоҳ ҳам жинсий яқинликни кафолатламайди. Агар жуфтингизни кўндира
олмасангиз, фарзанд тимсолидаги мукофотга эриша олмайсиз. Фарзандли бўлгандан сўнг ҳам сотишни давом
этасиз. Тартиб-интизом, ҳалол меҳнат, билим, одоб ва уй юмушлари сингари тушунчаларнинг барчаси сотилади. Агар сиз сотмасангиз, сизга сотишади.
Болалар дунёдаги энг зўр савдогардирлар. Улар жўшқин, тиним билмайдиган ва қатъий савдогарлардир. Улар айтганини қилдириш учун ота-онанинг ҳар қандай қаршилигини енгиб ўта оладилар!

Хулоса қилиб айтганда, сотиш – ҳаёт тарзи ва унинг ҳар бир жабҳаси сотишни тақозо этади. Муваффақиятли келишувларга қанча кўп эришсангиз, шунча кўп мукофот оласиз!

Энди тушундингизми? Сайёрамиздаги ҳар бир инсон савдога алоқадор. Ҳеч ким мустасно эмас. Ҳар бир
дақиқа савдо билан машғул бўласиз. Фикримга қўшилмасангиз, демак, сотиш борасида айрим тушунмовчиликларингиз бор. “Сотиш” деганда хаёлингизга ҳар қандай нарсани пуллайдиган сўзамол фирибгар келадими? Балки, урушқоқ ва бошқаларга босим ўтказадиган кимсани тасаввур қиларсиз? Иккиси ҳам савдогарликнинг экстремал икки кўринишини намоён этиб, чинакам савдогарлик хусусиятларига мос келмайди. Ихтилоф ва босим ўтказиш савдони тушунмаган, ножўя усулларни қўллайдиган ҳаваскорга хос хислатдир.

Сотиш деганда мен фақатгина профессионал, маош оладиган савдогарни назарда тутмайман. У кундалик ҳаётда ишлатиладиган оддий ишонтириш усуллари ва улардан фикрингизни ўтказишда қандай фойдаланишни ҳам ўз ичига олади.

© "Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли" китобидан.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Чернобиль ҳудудида тамаки ўстиришибди. Фабрикада бу тамакидан сигарет тайёрлашибди. Ҳар бир қутисида ёзув бор эмиш: “Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бор огоҳлантиради - чекиш соғлиққа зарар.”


© Светлана Алексиевичнинг "Чернобиль таваллоси" китобидан латифа

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун 14 июнь Дональд Трампни днюхаси экан. Шу муносабат билан у ҳақида озроқ маълумот ёзай дедим.

1. Дональд Жон Трамп 1946 йил 14 июнда Нью-Йоркда кўчмас мулк ишлаб чиқарувчиси Фред Трамп ва Шотландиядан АҚШга кўчиб келган Мери Энн Маклеодлар оиласида туғилган.

2. Ахлоқи ёмонлиги туфайли отаси уни 13 ёшида Нью-Йорк Ҳарбий Академияси мактабига юборади.

3. Пенсильвания университетининг Уортон мактабига ўтишдан олдин Фордҳам университетида ўқиган. 1968 йилда битирган.

4. Трамп беш йил давомида Бруклин ва Квинсдаги қарийб 250 миллион долларлик (2017 йилдаги доллар ҳисобида) турар жой мажмуаларига эгалик қилувчи отаси қўлида ишлаган.

5. У 1977 йилда собиқ олимпия чанғичиси ва модел Ивана Зелниковага уйланади. Иванка, Эрик ва Дональд кичкина исмли уч фарзанди бўлган жуфтлик 1990 йилда ажрашади.

6. 1984 йилда Нью-Йоркнинг Бешинчи авенюсида Трамп минораси қуриб битказилди. 664 футлик ушбу бинода квартиралар, чакана савдо дўконлари, галереялар, ресторан ва офислар бор.

7. Трампнинг бир нечта ўзи ва ҳаммуаллифликда ёзган китоби бор. Илк китоби “Келишув санъати” 1987 йилда нашр этилган.

8. Трамп 1993 йилда Марла Мейплзга уйланган. Тиффани исмли қизи туғилгач, жуфтлик 1999 йилда ажрашишди. 2005 йилда эса словениялик модел Мелания Кнауссга уйланади ва уларнинг Баррон исмли ўғли бор.

9. 2015 йилда у АҚШ президентлигига номзодини қўйишини маълум қилади. Демократ рақиби Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонгач, 2017 йил январида Трампнинг президент сифатидаги инаугурацияси эълон қилинди.

10. Трамп АҚШ тарихидаги энг бой президент саналган Жон Кеннедини ортда қолдирган. Forbes маълумотларига кўра, 2024 йил 2 май ҳолатига кўра, Трампнинг бойлиги 7,5 миллиард долларни ташкил этган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Allaev Uz

O‘zbekistonda tamaki mahsulotlari yashirin bozori hajmi 15,3 foizga yetibdi! Bu mamlakat iqtisodiyoti ko‘lamiga solishtirganda juda katta ko‘rsatkich. Ishlarning bunday holati davlat byudjeti tomonidan katta yo‘qotishlarga olib keladi.
Yashirin bozorga qarshi faqat kuchga tayanib, huquqni muhofaza qilish organlari yordamida kurashish yetarli emas. Bu choralarning hammasi uzoq muddatli samaraga ega bo‘lishi uchun qonunchilik tizimini ham takomillashtirish lozim.
Shu munosabat bilan O‘zbekistonda tamaki mahsuloti bozori ustidan nazorat kuchaymoqda. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Majburiy raqamli markirovkalash jarayonlarini jadallashtirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi Qaroriga muvofiq, 2024-yil 1-sentyabrdan, raqamli markirovkani o‘qish qurilmasidan foydalanmay tamaki mahsulotini sotish fakti aniqlanganda quyidagi choralar qo‘llaniladi:
— huquqbuzarlik sodir etilgan chorak bo‘yicha tadbirkorlik subyektlari faoliyati ustidan soliq tekshiruvini belgilash, — ikki marta ogohlantirilgandan keyin bir oy davomida qonunchilikning takroriy buzilishi amalga oshirilganda;
— tadbirkorlik subyektini xabardor qilmay, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo‘yicha vakilni tekshiruv kunida xabardor qilib, soliq tekshiruvini tayinlash – soliq tekshiruvi yakunlangandan keyin bir oy davomida sodir etilgan qonunchilikning takroriy buzilishi holatida;

Bundan tashqari, soliq organlari ham vakolatlarga ega bo‘ladilar:
— qalbaki va kontrafakt tovarlar, shuningdek majburiy raqamli markirovkalanishi zarur mahsulotlari markirovkasi qoidalarining buzilishi bo‘yicha aniqlangan faktlar bo‘yicha tekshiruvlar o‘tkazish, — tadbirkorlik subyektini xabardor qilmay, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo‘yicha vakilni tekshiruv kunida xabardor qilgan holda;
— majburiy raqamli markirovkalanishi zarur tovarlar chakana savdosi bilan shug‘ullanuvchi tadbirkorlik subyektlari faoliyati yuzasidan choraklik soliq tekshiruvlarini o‘tkazish.

Shuningdek, Soliq qo‘mitasi har chorakda inson omilisiz, avtomatik rejimda har bir hudud kesimida majburiy raqamli markirovkalanishi zarur bo‘lgan mahsulot chakana savdosi bilan shug‘ullanuvchi tadbirkorlik subyektlarining 10 foizini saralab olishi, ularda nazorat tadbirlarini o‘tkazishi, shuningdek faoliyatida keyingi uch chorakda qonunbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektlari ustidan nazoratni amalga oshirishi lozim bo’ladi.
Ushbu choralar savdo nuqtalarida tartibni ta'minlashi zarur. Agar shular barobarida, huquqbuzarlarga qarshi qo‘llanilayotgan choralar haqida OAVda ochiq so‘zlansa, bu tadbirlar samaradorligi karrasiga oshsa kerak.

Читать полностью…

Allaev Uz

Shvetsariyada oʻqiydigan oʻzbek biotexnologi

Sigma Podcast’dan yana bir ajoyib son. Unda Shvetsariyaning ETH Zurich universitetida ta’lim oluvchi Surayyo Akramxanova chiqqan.

Surayyo Westminster universitetini tashlab biologiya oʻqish uchun dastlab, Yangi Zelandiyaga keyin, Daniyaga va nihoyat Shvetsariyaga borgan.

Biz uchun sirli boʻlgan biotexnologiya sohasi va hayotni ilmga bagʻishlash haqida ajoyib suhbat boʻlibdi.

Tavsiya qilaman:

https://youtu.be/s1LjqdMwmKA?si=UD8msBr5bnGZ0ski

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли тадбиркорларидан бири, Корзинка асосчиси Зафар ака Ҳошимов 57 ёшга кирибдилар.

Зафар акани табриклаб, бизнеслари ҳали кўплаб чўққиларни забт этишини тилаб қоламан.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ҳасан Мамасаидов ўзларининг "Калибр" лойиҳаларига Жаҳонгир Ортиқхўжаевни таклиф қилишибди.
Бугун премьераси бўлди. Жаҳонгир ака анча очилган.

Тадбиркор ва блогер дўстларимизга қизиқ бўлса керак:
https://youtu.be/qX5k3T95Cnk?si=bZTeCXtEcyla9aJH

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Телеграм асосчиси Павел Дуров ҳозирда Ўзбекистонда. Телеграм фойдаланувчилари билан яқин бўлиш учун у таътилда Марказий Осиёда ўтказишга қарор қилган эди.

Бугун Отабек Умаров Павел Дуров билан учрашганлиги ҳақида пост қилди.

"Мамлакатимизда ушбу хизматга алоҳида илиқ муносабат билдирилади, чунки Телеграм биз учун шунчаки биринчи рақамли мессенжердан каттароқ нарсадир. Биз унинг ёрдамида яқинларимиз билан доим алоқада бўлиш билан бирга, янгиликлардан хабардор бўламиз, ишларни юритамиз, керакли товар ва хизматларни топамиз. Телеграм ҳар қандай масалада мобил интернетнинг деярли ҳар бир фойдаланувчисига ёрдам беради" - дейилмоқда постда.


Ўзбекистонда телеграм фойдаланувчиларидан ташқари бизнес ва ҳатто ҳукумат хизматлари учун муҳим инструмент ҳисобланади. Аҳолининг катта бир қисми интернет деса телеграмни тушунади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Охирги вақтларда «Халқаро тажриба» ёки «хорижий мамлакатлар тажрибаси» деган ибора энса қотадиган жумлага айланди. Кўпчилик бу гапни эшитиши билан мийиғида кулиб қўяди.

Бунга асосий сабаб кўплаб фойдасиз ёки зарарли, кимларнингдир манфаатларини кўзлаган лойиҳалар «хорижий тажриба» жумласи билан ўтказилиши бўлса керак. Яна бизда кўплаб қонунлар, лойиҳалар Россиядан кўчирилади. Бунга рус тилининг ҳам ўрни бор, албатта.

Лекин, бу «хорижий тажриба» ёмон дегани эмас. Биз шунчаки хорижий тажрибада ҳам ахборотни ажратиб билгандек, тажрибани ажратиб билишимиз керак. Жумла билан боғлиқ қайси мамлакат тажрибаси айтилмоқда? Қандай шароитларда қўлланган? Нима натижа берган?



Ишонаверинг, масалан солиқ тизими бўйича Россия тажрибаси ва Сингапур тажрибаси жуда катта фарқ қилади. Биз хорижий мамлакатлардан ўрганадиган нарсалар жуда кўп. Хоҳлаган мамлакатда дунёга ўрнак бўладиган ажойиб лойиҳаларни, қонунларни топса бўлади. Бизнинг ҳолатда муаммо «халқаро тажриба»да эмас, баъзи бир нарсалар шу ном билан ўраб тақдим қилинаётганидадир.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ҳамза ака Жумаевни энг профессионал ўзбек журналистларидан бири деб биламан. Ҳамза ака нафақат журналист, ҳақиқий ўзбек зиёлиси сифатида ҳам хурматга лойиқ. Шахсиятига нисбатан ҳурматим жуда баланд.

Лекин, Ҳамза аканинг тақдири осон бўлмаган. Бир вақтлар Ислом Каримов олдида юрган инсон ўша даврда адолатсизлик билан қамалиб ҳам чиққан. Ҳамза ака кейинчалик авф этилиб, ишга тикланиб янги марраларни забт этдилар.

Лекин, ўша даврдаги адолатсизлик юракда қолган экан шеклли, ўз номларини оқлаш учун судга мурожаат қилибдилар. Бу ҳақида ўз каналларида ёзмоқдалар:

"Оқловга ариза бердим... Жуда кўпчилик билан маслаҳатлашдим. Сенга шу керакми, биров сенга бир нарса деяптими, ишинг бўлса, ҳаётинг изига тушган бўлса, деганлар ҳам бўлди. Ишимдан хабардор адвокатлар, дўстларим эса, албатта ариза бер, оқланиш эҳтимолинг катта, арзирли айбловнинг ўзи йўқ, дейишмоқда.

Халқимизда “Қорнимга эмас, қадримга йиғлайман” деган гап бор. Мен фарзандларим келажаги, авлодларим шаъни, яна бошқа баъзи омиллар туфайли шунга қарор қилдим"

Суд эртага экан. Умид қиламанки, адолат қарор топади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Yana bir foydali loyiha

Oʻzbekistonda yoshlarga moʻljallangan Osnova nomli karyera platforma ishga tushirilibdi

Kompaniya oʻzini karyera boshlash uchun platforma sifatida pozitsiya qilmoqda. Platformada kasbga yoʻnaltirish, zamonaviy kasblar boʻyicha kurslarni oʻtish va ish beruvchini topish mumkin bo'ladi.

Loyiha yangi karyera boshlagan mutaxassislar va ish beruvchilar oʻrtasida koʻprik vazifasini bajarmoqchiligi aytilmoqda.
Loyihani tajribali ALPHA Education biznes maktabi ishlab chiqqan.

"Taʼlim bozorida ishlash yillarida biz ish beruvchilarning ehtiyojlari va kutilmalari bilan yoshlarning malakasi oʻrtasida katta tafovut borligini aniqladik. Aynan shu tafovutni kamaytirmoqchimiz", — dedi Osnova ham-asoschisi va CEO'si Kamila Uzakova.

Saytda «Karyeraga birinchi qadam» kursiga bepul kirish ochilgan, u kasb tanlash va O'zbekistonda ish topishga yordam beradi. Platformani ko'rish va bepul kursidan o'tish uchun havola: https://osnovaedu.uz/

PS: Ish beruvchi sifatida yoshlarda ish izlash bilan juda ko'p muammo ko'raman. Afsuski, aksar yoshlarimiz hatto oddiy CV tuzishni bilishmaydi. Shu tomondan ham biznes, ham yoshlar uchun foydali loyiha deb umid qilaman.

Читать полностью…

Allaev Uz

Hozirda Gruziyada oilaviy ta'tildamiz. Bolalarga dengizga olib boraman deb va'da bergan edi.
Qayta postlar boshlaguncha podkast taklif qilib turay.

"Matematika faqat xisob-kitobdan iborat emas, matematika haqida odamlarda tushuncha mavjud emas. Agar matematikla ko'paysa jamiyat rivojlanadi, aholining yashash sharoiti yaxshilanadi" ll

Matematik, mashina o'rganuvchi muhandis Xurshid Jo'rayev matematikaning qanchalik muximligi va agar matematika bilan shug'illansa insoniyatni qanchalik rivojlanishi haqida qiziqa
rli fikrlar bildirgan.


Albatta ko'ringlar:
https://youtu.be/6Uo8rcdXYwM?si=hbG1Mws0POPYADlm

Читать полностью…

Allaev Uz

🗣 “Yosh tadbirkorlar forumi”ga 1 kun qoldi!

🔝Ertaga, ya’ni 20-iyun Toshkent shahridagi "Yoshlar ijod saroyi"da "Yosh tadbirkorlar forumi" bo‘lib o‘tadi!

🖥 Forumda ishtirok etish orqali Biznesni rivojlantirish banki, Kichik biznesni rivojlantirish jamg‘armasi, Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O‘zbekiston liberal demokratik partiyasi, "Yoshlar – kelajagimiz" jamg‘armasi vakillari bilan bevosita muloqot qilish, asosiysi, kichik biznesda muvaffaqiyatli faoliyat olib borayotgan tadbirkorlar bilan tanishish imkoniga ega bo‘lishingiz mumkin.

🔜 20-iyun soat 9:00 da 41.3152011,69.1903654,12z/data=!4m8!4m7!1m0!1m5!1m1!1s0x38ae8b3b2aad2add:0x1e99c186f53d5b24!2m2!1d69.2727662!2d41.3152305?entry=ttu">Yoshlar ijod saroyida sizni kutamiz.

➡️ Yosh tadbirkorlar, imkoniyatni qo‘ldan boy bermang!


Ijtimoiy tarmoqlarni kuzatib boring:
🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Читать полностью…

Allaev Uz

Роппа-роса тўрт йил олдин бозорда рақобат етишмаётганлиги ҳақида пост ёзган эканман. Тўрт йилда соҳа катта ўзгаришларга дуч келди.
Uzum бутун электрон коммерцияни ўзгартирди. Zoodmall, olcha ва sello каби маҳаллий маркетплейслар анча ривожланди. Wildberries ва aliexpress кескин фаоллашди.

Биз бўлса бозорда ўз йўлимизда ривожланишда давом этдик. Asaxiy бу даврда яшаб қолиб, стабил ривожланди. Асосли мустаҳкам тизим ва инфраструктура қурдик, ҳар соҳада операцион жараёнларни бир неча маротабага яхшиладик.

Умид қиламан, яна тўрт йилдан кейин бу постни эслаб, Asaxiy тўрт йилда қанчалик арзонроқ, сифатлироқ ва тезроқ бўлганини ёзаман.

Олдинда бизни ажойиб рақобат кутмоқда.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

«Asaxiy Books»да бир гуруҳ яхши мижозларимиз бор. Улар ҳар қандай китоб чиққанда биринчи бўлиб сотиб олишади. Уларнинг бир қисми шунчаки бизни қўллаб-қувватлаш, ўзбек тилида соҳа ривожланиши учун бу ишни қилишса, бошқа бир қисми ҳақиқатдан китоб жинниси, биринчи бўлиб харид қилиб ўқиб чиқишади.

Asaxiy учун молиявий томондан бу мижозлар жуда муҳим. Лекин, бир нарса кўпинча эътирозларга сабаб бўлади ва ўзимиз ҳам бу нарсадан қийналамиз. Янги китоб чиққанда дастлаб яхши сотилиш даврида қиммат бўлади ва 2-3 ойдан сўнг турли хил чегирмалар бошланади. Лекин, унгача китобнинг асл мухлислари, энг содиқ мижозлар уни харид қилиб бўлишган бўлишади.

Вазиятни тўғрилаш, аксинча энг содиқларни мукофотлаш учун нарх ва чегирма сиёсатини ўзгартиришга қарор қилдик. Энди «Asaxiy Books»да янги китоб 20-30 фоиз арзонроқ нархда чиқади ва чегирма нархда дастлабки икки ой сотилади. Ундан кейингина китоб олдиндан кўзланган, молиявий стабиллик нархига чиқарилади.

Шунда китобнинг ҳақиқий мухлислари уни ҳаммадан арзон олишади. Олдинда бизни яхши китоблар кутмоқда. Келадиган ҳафтада ҳам ажойиб премьера бор. Ўтказиб юборманг.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ғирт бекорсоз, ҳатто энергетикни отасидан пул олиб ичадиган биттаси iPhone ни бойкот қилдим дейди.
Ука, Tesla, BYD ва BMWни ҳам бойкот қил, отанг раҳм қилмаганда, сан Xiaomi ни ҳам бойкот қилган бўлардинг дедим.

Кетидан битта тепиб, бор ўқи, ўрган, ишла, ҳаракат қил, паспортда эмас, ҳаётда ҳам эркакка айлан десанг.

Читать полностью…

Allaev Uz

Кеча профессионаллик ҳурмат ва яхши ҳаётни таъминлаши ҳақида пост ёзганда муҳим бир детални эcдан чиқаримман. Одам мутахассиси бўлган иш ҳаётга мазмун бериб, бахтлироқ қилади. Одам унда ҳаётдан маъно топади. Ишонмасангиз, бирор профессионалдан қилиб турган иши ҳақида сўранг, қанча деталларни айтиб бериши, ҳатто жонингизга тегиши мумкин😁.
Муҳими уни ҳаётини мазмунли қилиб турган иши бор. У шу ишни қилганда дунёни унутади гўёки.
Шу учун ҳам одам бир ишни танлаб, унга деталлар даражасида киришиб профессионалга айланиши жуда муҳим.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бир экспат (мигрант) билан гаплашиб қолдим. Кучли мутахассис, Тошкентда иши беш. Москвадаги билан бир хил маош олаётган экан.

Бу менга бир стереотипни эслатди. Суриш керак деган жумла одатда мамлакатда даромади кам қатламга нисбатан ишлатилади. Уларда мотивация кўп, тезроқ суради деб ўйлашади. Аслида, мамлакатда вазият ёмонлашса камбағал қатлам эмас, биринчи бўлиб ўз бойлигини йўқотишдан қўрққан бой қатлам ва хавфларни сезган, келажакни позитив баҳолай олмаган интеллегенция четга суради.

Бой қатламда даромадлари бу имконни берса, интеллегенцияда ақлий қобилият яъни инсон капитали бунга имкон очади. Мамлакат ёмон бошқарилса, қанчалик оғир бўлмасин бойликка эга бойларидан ва олтин бошларидан қуруқ қолади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Доим ҳурмат ва эътироф топишни истайсизми?

На машина, на мол мулк, на қиммат буюмлар сизни бир нарсадек ҳурматга сазовор қилмайди. Соҳангиздан қатъий назар, профессионал бўлинг, энг зўри бўлишга интилинг, сиз аниқ ҳурмат топасиз.
Бугун биз оддий деб билган бир касб эгаси мисолида бунга яна бир бор гувоҳ бўлдим.

Уста бўласизма, ўқитувчими, ижодкорми, шифокорми, ҳақиқий профессионаллик сизга ҳурматни ҳам, яхши ҳаётни ҳам таъминлайди.

Шу учун ҳам ўзимиз ёқтирган бир соҳада энг зўри, ҳақиқий профессионали бўлишга доим ҳаракат қилишимиз керак.

@allaevuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал