Uzum Click билан битимдан воз кечди, компания ўз бренди доирасидаги сервисларни ривожлантиришга эътибор қаратмоқчи
2023 йилда Uzum рақамли экотизими ва Click тўлов ташкилоти бирлашиш ва Due Diligence процедурасини бошлаш ҳақидаги режаларини эълон қилган эди. Бунинг натижасида Uzum ва Click битимни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ариза топширишлари керак эди. Аммо инвестициядан олдинги текширув натижаларига кўра Uzum бирлашмаслик ва ўз экотизими ҳамда бренди доирасида сервисларни ривожлантиришга эътибор қаратиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Uzum матбуот хизматининг ёзишича, Due Diligence жараёни якунлангандан сўнг Uzum директорлар кенгаши Click билан битимдан воз кечишга қарор қилган ва ўз экотизими базасидаги FinTech сервисларни ривожлантиришда кўпроқ салоҳиятни кўрмоқда.
@allaevuzb
Тошкентда икки нафар ёш Binance крипто биржасидан фойдаланганлиги учун 5 ва 10 кунга қамалибди. Ижрочилар шунчаки амалдаги қонун талабини бажаришган.
Лекин, XXI асрда крипто вальюта атрофида бутун бошли иқсисодиёт яратиш мумкин. Хавфли бўлган букмекерлик фаолиятига руҳсат берилиб, крипто таъқиқланганидан мантиқ қидириб кўринг.
Манимча, крипто борасида қонунчиликни қайтадан кўриб чиқиш ва уни расмийлаштириш вақти аллақачон келган.
@allaevuzb
"Qora juma", "Oq juma", "11.11" va yana nima chegirma kunlari bor edi?
O'zimizning bayramga-chi?
Qurbon hayiti munosabati bilan Asaxiydan katta chegirmalar🌙
Bayram munosabati bilan yaqinlarni va oʻzingizni xursand qiling.
Eng ommabop mahsulotlarga 70% gacha chegirmalar!
Kitoblar, smartfonlar, gadjetlar, maishiy texnika vositalari, kompyuterlar, konditsionerlar va boshqalarni uyingizdan chiqmasdan xarid qiling.
Buyurtmalar butun O'zbekiston bo'ylab yetkaziladi.
Chegirmaga tushgan mahsulotlar katalogi: asaxiy.uz/u/bayramiyun
Chegirmalar 18-iyungacha amal qiladi.
Mahsulotlar katalogi har kuni boyib boradi.
Chegirma va aksiyalarni o'tkazib yubormang: @asaxiyuz
Ман жуда кам биладиган мавзулардан бири Навоий мавзусидир. Шу учун ҳам Навоий ҳақида гап кетса жим туришни мақул кўраман.
Қурултойнинг навбатдаги сонида Навоий, умуман адабиёт ҳақида анча гаплар бўлибди.
Навоийшунос олима, PhD Ойсара Мадалиева жуда қизиқарли маълумотлар беришган.
Линк: https://youtu.be/H69rGurz1KY?si=iHrDbGXLvH9FWMm9
Энди Uklon да ҳам "Бизнес" тарифи бўлар экан.
Атрофда кўплаб тадбиркор дўстларимиз таксидан фаол фойдаланиб бошлашди. Мани ҳам яқиндан билганлар билишадики, ҳали ҳануз шахсий машина олмаяпман, такси қулай. Айниқса сўнгги вақтда бизнес тарифларда сифат анча яхшиланди.
Ўтган йили Ўзбекистон бозорига фаол кириб келган Uklon агрегатори ҳам "Бизнес" тарифи очилишини эълон қилибди. Унга асосан Chevrolet Malibu, BYD Song, Chery Tiggo, BYD Han каби машиналар олинар экан.
Хизмат ҳайдовчиларга ҳатто 10000 сўмдан ҳар бир сафарга бонус ваъда қилмоқда. Ҳозирча ҳайдовчиларни рўйхатдан ўтказиш кетаётган экан. Бизнес тарифи июнь ойи ўрталарида ишга тушиши айтилмоқда.
Ўрта асрларда «Вассалимнинг вассали менинг вассалим эмас» деган қараш Европа ҳукмдорларини инқирозга олиб борган. Мактабда тарихни яхши ўқиганлар бу жумлани яхши билишади.
Тарих шунақа нарсаки, бир даврда мутлақо хато бўлган қараш бошқа бир даврда энг тўғри қараш бўлиб чиқиши мумкин. Бугун замонавий дунё инклюзив бошқарув энг тўғри эканлигини тан олиб бўлди. Ривожланган давлатларда нафақат катта корпорациялар, ҳатто давлат ҳам маҳаллий ҳокимиятга ўзи учун кўпроқ қарор қилиш имконини бермоқда. Хуллас, бизнесда ҳам, давлат бошқарувида ҳам ҳокимият бўлиниб кетди. Мана шу инклюзивлик ажойиб мувозанат яратиб, аввало хатоларнинг ўрнини оладиган тийиб турувчи механизм яратмоқда, бошқа томондан ҳаммага ўз талантини очиш учун имкон яратмоқда.
Раҳбарга кучли, авторитар, доим ҳақ деб қараш бизнес муҳитида кескин ўзгарди. Ҳозирги тизим раҳбарни эҳтимолий хатолардан тийиб туриш учун ўйланган. Тийиб турувчи механизм бўлса ривожланиш учун янада катта имкониятлар очмоқда.
@allaevuzb
Кеча 2025 йилдан бошлаб интернетда ташқи каналга уланишга Ўзбектелеком монополияси бекор қилиниши ҳақида ёзган эдим. Бу яхши хабар, келажакда бозорда рақобат ортидан нархлар янада пасайиб, тезлик ошиши мумкин.
Бугун яқин таниш мутахассислар бунга асосий сабаб Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) талаби эканлигини айтишмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, Ўзбекистон 2025 йилда ЖСТ аъзолигига киради. ЖСТга аъзо бўлиш учун унинг талабларини бажариш керак. Шу сабабдан Узтелеком монополиясидан воз кечилса керак.
Агар рост бўлса, ЖСТдан аллақачон фойда олиб бошладик.
@allaevuzb
Telegram асосчиси Павел Дуров жорий йил ёзда Марказий Осиё давлатларига ташриф буюрар экан.
Читать полностью…Агар соғлиқ фақат бир хил бўлади деб ўйласангиз адашасиз. Камида беш хилини санаб беришим мумкин:
1. Молиявий соғломлик. Топганини тўғри бошқариб биладиган, уни кўпайтиришни ўйлайдиган одам. Унақа одамда барака бўлади.
2. Ижтимоий соғломлик. Бунақа одамнинг атроф билан, оиласи билан ҳам, дўстлари билан ҳам, жамият билан ҳам муносабатлари соғлом бўлади. Маргинал бўлмайди.
3. Вақт соғломлиги. Вақтини тўғри бошқариб билган ва ўзи учун зарур нарсаларга етказиб билган одам. Буни бошқачасига эркин одам деймиз.
4. Жисмоний соғломлик.
Ўз-ўзидан тушунарли.
5. Руҳий соғломлик. Баъзида яхши оила, яхши даромад, эркинлик ва жисмоний соғломликка қарамасдан одам руҳий соғлом бўлолмайди. Бу характерда ва кайфиятда қаттиқ акс этади.
Шу учун, соғлиқни яхшилаш деганда фақат жисмоний соғлиқни тушуниш хато.
Хайрли тун, дўстлар!
@allaevuzb
Китоблар бир-бирини такрорлайди дейишади.
Бир мавзуда китоблар ўқийверса, ҳақиқатдан билимлар такрорланади. Айниқса, бу аниқроқ соҳаларда бўлса.
Дейлик, сиз менежмент ёки иқтисодиёт ҳақида ўнтадан китоб ўқисангиз асос қайтарилади.
Мана шу жойда муаллифнинг имзоси юзага чиқади. У биз аллақачон билган нарсага янгича ёки ўзига хос ёндошади. Бир назария ичида воқеа ёки муаммога бошқа кўз билан қараб кўради.
Сўнгги вақтларда китоб ўқиб қуйидаги гапларни тез-тез хаёлдан ўтказар эканман: "Бу мавзуда бу томондан ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман", "мана шу деталига эътибор бермаган эканман" ёки "мана буни олдин бошқача тушунган эканман".
Ундан ҳам ташқари, "уҳ, мана буни синаб кўрсам ёки қилиб кўрсам бўларкан" деган хаёл ҳам ўтади. Шу томондан китоб билим манбаларидан бири бўлишидан ташқари, шубҳасиз хоҳлаган нарсага кенгроқ қараш имконини беради. Ўзгаришлар қилиш ёки янги нарсаларни синаб кўришга ҳам ундайди. Ман учун ҳозир китоб энг зўр мотивация манбаи ҳам.
Шу учун китобни фақат билим оламан деб, ундан ҳам ёмони воқеалар ривожи ёки маълумотларни ёдлаб ўқиш керак эмас. Уни шунчаки ўқисангиз, маълумотни эмас, нима демоқчи эканлигини англасангиз ҳам дунёқарашингиз ўсади, ҳаётни яхшироқ тушунасиз, ҳам мотивация оласиз.
Бундан бўлса ўқишнинг ўзи ҳам ўта бир ёқимли жараёнга айланади.
@allaevuzb
Qatar Airways Доҳадан ҳафтасига тўртта доимий рейс йўлга қўйибди.
Бу шунчаки Қатарга бориш учун емас, ҳам туризмни ривожлантириш, ҳам дунёга чиқиш учун ажойиб янлигик ҳисобланади. Qatar Airways бутун дунёни боғлаб турувчи гигант авиакомпания ҳисобланади. У орқали Европа, Жанубий Америка, Африка, хуллас дунёнинг хоҳлаган ҳудудига учиб кетса бўлади. Бу томондан Доҳа биз учун муҳим транзит зонасига айланиши мумкин.
Бу борада Ўзбекистонликлар ва Ўзбекистонга келадиганлар учун Доҳа Дубай ва Истанбулга алтернатив бўлади. Шу учун ҳам Доҳага рейс шунчаки Қатарга бориш имкониятидан каттароқ нарсадир.
Олдинроқ Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш визасини бекор қилганди.
@allaevuzb
Яна оддий #палсапа қилсам:
Ҳеч қачон одамнинг юзига айтолмайдиган гапни орқасидан айтманг. Бу нарсани ўзингизга қадрият қилиб олинг. Оилада ҳам, ишхонада ҳам, жамиятда ҳам.
Ишончим комилки, шунда кўпроқ ҳурмат топасиз. Камида осон яшайсиз.
@allaevuzb
O'tgan hafta Namangan borib, "Biznes va fan universiteti" UBS (University of Business and Science) talabalari bilan uchrashdim.
Namanganda 8000 kishilik o'ta zamonaviy Universitet qurilgan ekan. Man uchun juda qiziqarli bo'ldi. Talabalar bilan kitoblar va biznes haqida gaplashdik, imkon boricha tajribalarimni bo'lishdim.
Universitet kutubxonasida "Asaxiy Books" kitoblarining hammasi bor ekan. Bu ham albatta xursand qildi.
Universitetning o'zida kitobxonlik tanlovi finaliga hakamlik ham qildim. Mandan yaxshi hakam chiqmasada, xolis bo'lishga harakat qildim. Talabalar orasidan biri "Farangeyt bo'yicha 451 daraja" kitobini xuddi o'ylaganimdek tushungani qoyil qoldirdi.
Universitet faoliyatiga omad tilayman. U yerdan yuzlab akademik, professorlar chiqishiga tilakdoshman.
Bizni ta'lim qutqarishini qayta-qayta aytamiz. Universitet asoschilarini yaqindan tanimasamda, xayrli ishlariga omad tilayman.
Talabalarga bo'lsa, o'qishdan, o'rganishdan va o'zgarishdan hech qachon to'xtamaslikni tilayman.
Universitetda o'qimoqchi bo'lgan yoshlar uchun:
🌐 www.ubsu.uz veb-sayti
☎️ +998781132626, +998907894242
Telegram | Instagram
Бизда эътибор ичкарига яъни ҳар бир инсоннинг «мен»ига эмас, ташқарига қаратилган. Болалигимиздан «мен»нинг муҳим эмаслиги ҳақида ўрганамиз. Бола оила учун, жамият учун, маҳалла учун яшаши керак. «Мен» нима хоҳлашим эмас, мендан нима хоҳлашлари ва ўшанга мос бўлишим муҳим. Одамлар нима дейди ибораси болаликдан онг-онгимизга сингиб кетган. Аввало бошқалар ҳақида ўйла, кейин ўзинг ҳақингда. «Мен»нинг ичидаги нарсалар эмас, унинг ташқаридаги талабга мос кўриниши муҳим. Одамлар «мен»идан воз кечиб бошқалар учун яшаши яхшидек туйилади.
Лекин, бу фикрлаш ва яшаш тарзи бошқа муаммоларга олиб келади. Аввало «мен»идан воз кечган одам муҳим нарсалар унинг ичида эмас, ташқарида юз беришига кўникиб қолади. У бошқалар талабига ёки ғоясига тушиб олади ва ташқарига зўр «мен»ини кўрсатиш учун иккиюзлама ҳаёт кечириб бошлайди. Баъзида ўзининг «мен»и кўриниб қолганда, йиллаб сиқилган «мен» худбинлик даражасида кўриниб қолади. Ўшанда сиқилган ва азобланган мен қанақа худбин эгоизмга олиб келганлигини ҳис қилиш мумкин.
«Мен»дан воз кечиб яшаш якунда комфорт зонасига айланади. Энди «мен»идан воз кечган инсон ўзига масъулиятни олгиси келмайди. Ортиқча масъулият ва жавобгарлик нима керак. Унга бир мафкура доирасида ҳеч нарсани ўйламасдан, бошқалар хоҳлагандек яшаш жуда қулай. Ота-онам танлаган ўқишда ўқийман, ота-онам топгани билан турмуш қураман, жамият хоҳлагандек тўй қиламан ва ҳоказо. Бирор муҳим масалада, ҳатто ўта шахсий масалаларда қарор ҳам оила ёки жамият чизиб берган талабдан келиб чиқади.
Бу муаммонинг ҳақиқий натижаси эмас. Ҳақиқий натижалар анча қўрқинчли. «Мен» бутунлай ўлдирилган ҳолатда боқимандалик кайфиятига олиб келади. У инсонлар учун энди ҳамма нарсани кимлардир қилиб бериши керак. Инсон ўз хурсандчиликларини бошқаларга юклагандек, ўз бахтсизликларини ҳам бошқаларга юклай бошлайди. Унақа инсоннинг атрофида нимадир нарса ёмон бўлса, хоҳлаган одам айбдор бўлиши мумкин. Бу мамлакат, унга таълим берган инсонлар, тарбиялаган ота-она, тарих, маҳалла раиси, турмуш ўртоғи, ҳатто уйидаги товуқ айбдор бўлиши мумкин, лекин у эмас. У боқимандалик кайфиятида доим ниманидир ёки кимнидир кутади. Янги раҳбар, коммунизм, капитализм, халифалик, янги президент, оламшумул воқеа ёки шунга ўхшаш нарса. Нимадир бўлсаю, унинг муаммоларини кимдир келиб ҳал қилиб берса.
Ўз устида ишлаш, ўзи атрофини яхшилаш, ўзи янгиликларга сабабчи бўлиш у учун қийин. Чунки унинг «мен»и ўлдирилган ёки жуда заиф, у учун бошқалар қилиши керак.
Болаларимизни «мен» билан ўсишга, ўзи учун ўзи қарор қабул қилишга ўргатайлик, бўлмаса ҳали-ҳануз умумий муҳит ўзгармайди.
@allaevuzb
Mualliflik huquqi bo'yicha ko'p yozganman. Bu bizni og'riqli tomonimiz. Mualliflik huquqi va u bilan bog'liq holatlar haqida xodimamiz Ziyoda podkastda ancha ma'lumot beribdi.
Shuningdek, kitoblarni noqonuniy tarqatib nashriyotlar mehnatiyu qancha ijodkorni oyog'iga bolta urayotgan og'rilar haqida ham suhbat bo'lgan.
Telegramdagi kitob og'rilariga aslida qanday chora ko'rishimiz kerak ekanligiyu qancha tovon puli undirishimiz mumkinligi haqida huquqiy tushuntirilgan.
Barchaga ko'rishni tavsiya qilaman👇🏼
https://youtu.be/Jqd_oBzdCoU?si=ER0t9_6NfiFtDBEA
Кўпинча инновация, янги ғоя, зўр фикр ёки таклиф ҳақида гапирамиз. Катта нарсаларнинг асоси ўшадек кўринади.
Лекин, романтикадан узоқ бўлсак, ҳақиқий ҳолатда ижро муҳимроқ. Минглаб, миллионлаб ғоялар, лойиҳалар, давлат даражасида бўлса қонунлар ижро дабдала бўлганлиги учун бир тийин бўлади.
Бизнесда 10 йилдан бери ишлаб, мукаммал ижро тизимисиз ғоя ва ресурс фойдасиз эканлигини бир неча маротаба кўрдим.
Шу учун ҳам ҳар бир бизнес, ҳар бир ташкилот, ижрони мукаммал қиладиган тизим яратишга бор эътиборини қаратиши керак. Айнан ижрони уддалайдиган тизим ва жамоасиз узоққа бориш қийин.
@allaevuzb
Юз қийшиқ бўлса ойнадан ўпкаламайди, ойна тутгандан ҳам. Бугун кўпчилик ойна тутганни қоралаб жар соляпти. Ҳатто ойнани синдирса ҳам ҳақиқат жойида қолади.
Юзимизга қарашни ўрганишимиз керак.
O‘zbekistonda tamaki mahsulotlari kontrabandasiga qarshi kurashda jazo og’irlashmoqda.
Yaqinda Prezident tomonidan belgilangan, O‘zbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 227-1-moddasiga muvofiq javobgarlikni qo‘llashga moratoriy yakunlandi. Ushbu modda kontrabanda savdosi bilan shug‘ullanuvchilarga nisbatan qo‘llaniladi.
Bu moddaga muvofiq, raqamli markirovka vositalari tushirilmagan sigaretlar sotgani uchun sotuvchilarni dastlab hisobot choragida tushgan sof tushumning 2 foizi, takroriy qoidabuzarlikda esa – endi 20 foizi miqdorida jarima kutadi.
Endi bir quti noqonuniy sigaretni deb sotuvchi muqarrar xatar va yo‘qotishlarga duch kelishi mumkin.
Кеча Apple ўзининг генератив суньий интеллектини тақдим этди.
Янги IOS ва MacOs да суньий интеллект янги имкониятлар очади. Шунингдек, йил охиригача iPhone ва iPad га Chat GPT текинга интеграция қилинади.
Видеон Apple AI қанақа ишлашини битта мисолда кўришингиз мумкин.
@allaevuzb
Турли ва муқобили йўқ шартларда омонат излаяпсизми? Бу ерда сиз учун таклиф бор.
TBC Bank омонат хизматларини янада қулай ва даромадли қилиш учун янгилади. Энди сизда:
📲 янги, интуитив интерфейс - бу интерфейсда барча функциялар ва тугмалар мантиқан жойлаштирилган бўлиб, фойдаланувчи тезда ўз мақсадига етиши мумкин;
💸 тез ва осон ечиб олиш имконияти - фоизларни йўқотмасдан омонатдан пул ечиб олиш;
🔁 автоматик узайтириш - муддат тугаши билан омонат автоматик тарзда узайтирилади. Бу билан мижоз фоизларни олишда давом этади;
Шунингдек, банк энг фойдали шартларни сақлаб қолди: ставкалар 27% гача, мослашувчан шартлар ва исталган вақтда тўлдириш имконияти.
Иловани бу ердан юклаб олинг ва ўзингиз учун қулай шартлардаги омонатни танланг.
Реклама
Parda Podcastning navbatdagi sonida yana bir bor ayollar mavzusi ko'tarilibdi. Bu safar ayollar ustidan hukmronlik va nazorat haqida gap ketgan. Haqiqiy erkaklik va bu ayol ustidan nazorat bilan o'lchanmasligi haqida ham to'xtalishgan.
Asosiy urg'u ayollarning ijtimoiy va iqtisodiy rivojlanishdagi roliga berilgan hamda unga to'siqlar haqida suhbatlashishgan.
Link👉 https://youtu.be/kT44b0HPrnE?si=jLOzEcANMaCcm6u7
Энди ёшлар замонавий касбларни тўлиқ бепул ўргана олади
Президент фармони билан 1 мартда ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича "Ustoz AI" лойиҳаси ишга тушган экан.
Менга айтишларича, ҳозир 4 соҳа бўйича видеокурслар чиқиб бўлган. Мобилография дарслари эса чиқишни бошлаган. Яқинда график дизайн, маркетинг, дастурчилик, туризм, копирайтинг, SMM, фанлар ва бошқа соҳалар бўйича видеокурслар чиқар экан, шунда пулли курсларни сотиб олиш керак бўлмай қолса керак.
Курсларни битиргандан сўнг эса сертификат ҳам беришар экан.
"Ustoz AI" лойиҳасининг бепул видеокурсларини касб ўрганмоқчи ёшларга юбориб қўйинг: 👉 t.me/ustozai
Мобилография курси 👉 кўриш
Видеомонтаж курси 👉 кўриш
No-Code курси 👉 кўриш
HR курси 👉 кўриш
PR курси 👉 кўриш
Ҳозир Ўзбекистонда муддатли тўловга ёки кредитга энг кўп харид қилинадиган маҳсулот уй-жойдан кейин смартфонлар бўлса керак. Бошқа категория маҳсулотлардан кўра одамлар телефонларни муддатли тўловга харид қилишни маъқул кўришади.
Лекин, мижозларнинг асосий муаммоларидан бири бу смартфон харидида скорингдан ўтиш муаммосидир. Ҳозирги кунда барча муддатли тўлов хизматлари мижознинг кредит рейтингини баҳолайдиган КАТМ тизимига уланишган, ундан ташқари МИБдан жарималар ҳам текширилади. Мижознинг расмий маошидан тортиб, картасидаги пул айланмаси ҳам назоратдан ўтади. Хуллас, бугун мижоз виждонли тўловчи эканлигини исботламасдан туриб муддатли тўловга телефон олиши қийин жараён. Банклар ва муддатли тўловга берувчиларни ҳам тўғри тушунаман чунки миллиардлаб, ҳатто триллионлаб пуллар қарздорлик сабаб йиғилмасдан ётибди.
Бизда Асахийда ҳам ташқи муддатли тўлов хизматларидан ташқари, қадриятларга мос, тўлиқ инвесторлар пулига шакллантирилган муддатли тўлов хизматимиз бор. Онлине муддатли тўловни 2021 йилдан бери қўллаб келмоқдамиз. Қадриятларга мос тарзда нархлар товарнинг устига инфляция фарқи, тўлов тизимлари комиссияси, солиқдаги фарқлар, суғурта ва бошқа муддатли тўлов билан боғлиқ харажатлар қўшиб шакллантирилган. Пеня ёки жарималар ўз-ўзидан йўқ.
Муаммо шундаки, бир қисм расмий ишламайдиган, лекин даромади яхши бўлган ҳамюртларимиз шу вақтгача муддатли тўловга смартфон харид қилишлари қийин эди. Расмий даромад йўқлиги сабаб кўпинча автоматик рад жавоби олишар эди. Дастурчи, дизайнер, уста, такси ҳайдовчиси, хуллас бу каби инсонлар жамиятнинг катта қисмини ташкил этишар эди. Биз дастурий таъминотни яхшилаш эвазига фақат смартфонлар учун скорингни анча енгиллаштиришга муваффақ бўлдик. Энди муддатли тўловга смартфон харид қилиш учун пластик карта орқали айланмалар бўлиши, МИБдан қарздорлик бўлмаслиги, кредит тарихи ёмон бўлмаслиги етарли бўлади. Биз дастурий таъминотни яхшилашда, мижозларнинг имкониятини янада яхшироқ баҳолайдиган тизим устида ишлашда давом этамиз.
Қўшимча қилиб ўтаман, 1 майдан Асахийда товар нархига қўшиладиган комиссияларимиз пасайди ва ҳозирда аксар товарлар нархи бозорлар ва бошқа интернет-дўконлардан анча арзондир. Демак, смартфон ёки бошқа маиший техника харид қилмоқчимиз, биздаги нархлар билан бир солиштириб кўринг. Нархни текшириш текину!
@allaevuzb
Бир машҳур анекдот бор:
Бир ака ҳар куни ишдан қайтишда йўл ёқасида турадиган гадойга 10000 Сўм бериб ўтар экан. Бир орада сумма 5000 Сўмга тушибди. Бу ҳолат бир йилча давом этибди ва ундан кейин сумма 2000 сўмга тушибди. Бундан жаҳли чиққан гадой бир кун тўхтатиб дебди:
- Тинчликми? Олдин ўн минг берардиз, кейин бешга тушди, энди умуман 2000.
- Бир йил олдин уйландим, яқинда фарзандлик бўлдим, харажат ошди…
Гапини бўлиб гадой ярим жаҳл билан дебди:
- Ие, энди бола чақани ҳам бизни ҳисобдан боқяпсизми?
Сиздаги сахийликни мажбурият деб қабул қиладиган одамлардан масофа ушлаш керак. Мажбуриятингиз ёки маьсулиятингиз бўлмаган нарсани ўзингизга олиб қилдингиз, яхшилик қадрига етиш ўрнига талабни оширишдими, бу сизга қизил чироқ бўлиши керак.
#tonggimutolaa дан келган хулосалар.
@allaevuzb
Telegram орқали ноткоин йиғиб, уни 800 минг сўмга сотган 24 ёшли талаба йигит 10 суткага қамалди. Криптоактивлар айланмасидаги қонунчиликни бузишда айбланган сурхондарёлик йигит бу иши ноқонуний эканини билмаганини таъкидлади.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/06/08/notcoin/
Telegram | Instagram | GazetaOzb">YouTube
2025 йилдан бошлаб интернетда ташқи каналга уланишга барча провайдерларга руҳсат берилар экан. Бу нарса бир неча йилдан бери айтиладиган, лекин амалга ошмаётган реформа эди. Ҳозирда ташқи каналдан интернетга уланиш Ўзбектелекомнинг монополияси бўлиб, барча интернет провайдерлари интернетни ундан олишга маҳкумдирлар.
Ташқи каналга уланишга ахборот хавфсизлиги ва бошқа талаблардан келиб чиқиб руҳсат берилса керак.
@allaevuzb
Бизнесни қанчалик мураккаблаштирмайлик, унинг формуласи аслида осон:
- Жамиятни (истеъмолчини) қийнаётган муаммони топасиз. (талаб)
- У муаммога ечим яратасиз (таклиф)
- Ечимни сотасиз
Талабга нисбатан енг яхши таклифни яратиш ва таклифи энг яхшиси эканлигига жамиятни ишонтириш ҳалол муваффақиятнинг асоси.
@allaevuzb
⚠️Dasturchilar, startup loyihalar tashabbuskorlari, dizaynerlar va texnologiya havaskorlari diqqatiga.
⚡️Tez kunda "Biznesni rivojlantirish banki"dan yangi loyiha.
🎁Sovrinlar, qiziqarli loyihalar, yangi tanishlar, IT sohasida biznesingizni yo'lga qo'yish va o'z mahoratingizni ko'rsatish imkoniyati!
📱 Bankning Telegram kanaliga obuna bo'lib qo'ying, yangilikni o'tkazib yubormang.
Qo'shtirnoq podcastning bu sonida AES bo'yicha ko'p savollarga mutaxassislar javob beribdi. Masala haqida mulohazalarni mutaxassis tilidan eshitish qiziqarli ekan. Bir qism ko'rdim, kechda qolganini ko'rib chiqaman.
Yaqinda Putin tashrifidan so'ng O'zbekistonda mini AES qurilish loyihasi e'lon qilindi. Shundan beri bu mavzu trendda qolmoqda.
Marhamat, ko'rib chiqing: https://www.youtube.com/watch?v=0bbGe0SiIdE&ab_channel=QO%27SHTIRNOQPODKAST
PS: Bugun AES yuzasidan o'zimni fikrimni ham alohida post qilib yozaman.
@allaevuzb