allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Bo'ldi, kelishuvga erishdik va boshladik.

12talik konditsioner, Inverter, dunyo tan olgan brend, A++ tejamkor tok iste'moli va bu rasmiy kafolat bilan 3 999 000 soʻmdan.

Asaxiyda TCL Elite 12 Inverter konditsioneriga #superchegirma

3 999 000 soʻmdan uyingizdan chiqmasdan xarid qiling. Chegirma faqat dastlabki 50ta konditsionerga amal qiladi.

*Chegirma doirasida bir kishiga faqat 1 dona konditsioner sotiladi.

Xarid qilish: asaxiy.uz/u/6661b5856533e

Читать полностью…

Allaev Uz

Катта мамлакатлар доим кичик мамлакатларни ўз таъсир доирасига туширишга, уларни вассалига айлантиришга ҳаракат қилади. Кичик мамлакатлар ўз мустақиллигини ушлаб қолиш, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун катта айиқларга нисбатан халқаро майдонда заргарона ҳаракат қилиш керак. Бу учун узоқни кўра бўлиш, вазиятни яхши баҳолаш, кучли сиёсий билим керак. ХХ асрда Исландия мана шу борасида тарихда қоладиган даражада ажойиб дарс ўтолган. Ўша тарихий воқеаларни рус блогери Юрий Гудименко пьеса шаклида жуда кучли юмор билан ёзиб чиқибди. Илк марта ўқиганда қорним тортишиб кулганман. Уни истеъдодли таржимонимиз Айгул Пернебекова ўзбек тилига таржима қилди. Марҳамат, ўқиб чиқинг:

https://telegra.ph/Bali%D2%9B-bali%D2%9Bzhonim-bili%D2%9B%D2%9Biz%D2%93aldo%D2%9B-07-22

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бизга иложи борича кўпроқ соҳаларда мутахассислар керак

“Бизникилар бўлмайди, бузади, портлатади” бу қандайдир ички ксенофобия мен учун. Сигманинг АЭСларга бағишланган сонида чет элдаги реакторларда ишлаб тажриба тўплаётган ёшлар ҳақида эшитиб хурсанд бўлдим.

Технократлар, инженерлар жамиятни ривожлантирувчи драйвлардан бири. Бизга турли соҳалардаги инженерлар керак.

Умуман подкастда актуал мавзудаги кўп саволларга жавоб берилибди. Томоша қилишни тавсия қиламан:

https://youtu.be/oPbLVkRHe_I?si=0mjHKedz7yr-wJil

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўта содда ҳақиқат: Орзу, мақсад ва режа қиладиган, лекин унга эришишга ёки амалга оширишга ҳаракат қилмайдиган одамлар ҳаётда ҳеч нарсага эришолмайди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистонни туристик йўналиш сифатида реклама қилишга бу йили 5 миллион АҚШ доллари сарфланар экан. Асосий маркетинг канали ижтимоий тармоқлар бўлади. 10 миллиондан ортиқ аудиторияга эга камида 50 нафар чет эллик блогерлар Ўзбекистонга таклиф қилинади.

Бу ҳақида бугун туризм соҳаси ривожи бўйича мажлисда давлат раҳбари айтиб ўтган.

Euronews орқали қилинадиган рекламалар аллақачон емай қўйган. Туризм соҳасида асосий реклама майдони блогерларга ўтиб кетган. Бу ишни доимий йўлга қўйиш зарур.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Vaqtim yoʻq deydiganlarning chindan vaqti yoʻqmi?

P.S koʻzni ehtiyot qiling

@asaxiybooks

Читать полностью…

Allaev Uz

ҒОЯГА ПАТЕНТ БЕРИЛМАЙДИ

"Мен фалондақа нарсани яратмоқчиман. Тамом энди бу ғоя менга тегишли. Патентлаб қўйишим керак. Ҳеч ким уни яратишга ҳаққи бўлмайди".

Савол: Ростан шунақами?

Жавоб: Йўқ. Бирор нарсани яратишга бўлган ғояни ўзи муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлолмайди. Фуқаролик кодекси 1041-моддасига асосан муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, принциплар, услублар, жараёнлар, тизимлар, усуллар ёки концепцияларга эмас, балки ифода шаклига нисбатан татбиқ этилади.

Бу дегани ҳали сизда ғоя бор лекин уни яратмадингиз. Агар яратсангиз кейин, асар объектив равишда мавжуд бўлса, сўнгра сизда ҳуқуқ пайдо бўлади.

#copyright #advokat

👉 @bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Allaev Uz

Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 /channel/addlist/jnuCN_2cjQw3M2Ni

Читать полностью…

Allaev Uz

Бизнесда яхши сотиш учун сифат ва нархдан ташқари яна бир муҳим критерия муддатдир.
Афсуски, ўзбек бизнеси муддатида ишлашни ўрганмаган ва бу борада вазият яхшиланиш ўрнига ёмонлашаётгандек. Шартнома қилинганда бир муддат айтилиб, иш ўша муддатда тагатилмаслигига одамлар табиий қараб бошлашгани ачинарли.

Ёмон томони, бир бизнес кўпинча иккинчисига боғлиқ бўлади. Бир бизнеснинг муддатда муаммо қилиши, кейинги бизнеснинг ҳам календари бузилиб кетишига олиб келади. Масалан, сиз қурувчи корхонасиз. Йил охирида бинони қуриб топширишга шартнома қилгансиз. Лекин, цемент етказиб берувчи корхона сизга кўзланган вақтда цементни етказиб беролмаяпти. Сиз ўз-ўзидан муддатида бинони топширолмайсиз. Ўртада пул муаммоси пайдо бўлади. Бу операцион харажатларни ҳам ошишига олиб келади. Масалан, сиз бинони бир йил давомида қуриб тугатишни кўзлагансиз, лекин ҳамкорлар муддатида материал бермади учун 1.5 йилда тугатдингиз. Ўз-ўзидан ходимларга бир йил эмас, 1.5 йил маош тўладингиз. Техника ҳам бир обьектда бир йил эмас, 1.5 йил овора бўлди. Фойда камайиб, харажат ошди.

Энди бошқа бир бизнес сизга бино буюртма бергану, йил охирига кўчиб киришни кўзлаган. Лекин, у ҳам сиз бинони вақтида тугатмаганлигингиз сабабли календаридан кечикди. Унга ҳам яна кимдир боғлиқ бўлиши мумкин. Энди муддат масаласи бир-бирига боғланиб, миллий даражада қанақа жиддий оқибатларга олиб келишини фараз қилишингиз мумкин. Бу катта ҳажмдаги харажатлар, кўрилмаган фойда ва яратилмаган қиймат, фойдаланиб қолинмаган улкан имконият бўлиши мумкин.

Тадбиркор дўстларимизга нарх ва сифатдан ташқари муддат фактори устида ишлашни ҳам жиддий тавсия қиламан. Яқин келажакда муддат бизнеснинг муваффақияти учун энг асосий факторлардан бирига айланишига мен ишонаман.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Yaqiniga kelsang hamma narsa katta ko'rinadi.

Atrofimizda bo'layotgan voqealarning ahamiyati o'sha vaqtda va voqea ichida juda muhim ko'rinadi. Uzoqroq perspektivada tahlil qilsa, u aslida o'ylaganimizchalik ahamiyatli emasligini anglash mumkin.
Shu uchun baʼzi masalalarda orqaga tashlab, qaror berishni kechiktirgan ma'qul. Vaqt va masofa o'tgach, o'sha qaror anglaganimizdek ahamiyatli emas, balki umuman keraksiz ham bo'lib qolishi mumkin.

#tonggimutolaa

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

⚡️Битта тўғри ғоя билан миллатни аждодларга муносиб авлод қилиш мумкин.

Бунинг учун ғоя шамолини кўтариб, инсоннинг онг остига ўрнашиши лозим. Бунга 6 ой харакат қилдик.

Aгар ушбу видеони кўриб, қалбингиз жумбушга келган бўлса, айнан шу инсон менман ёки менинг фарзандларим, дўстларим, акаларим, укаларим деган инсонларга улашиб, шамолни қадриятли кўтарилишига, уларнинг миллатимиз умидига айланишига сабабчи бўлинг 🙌

Millat Umidi
Umidjon Ishmukhamedov - ғоя муаллифи
Zohidjon Olov - Шеър муаллифи
Zohirshoh Jurayev - Ижроси, мусиқаси муаллифи. Шу лойиҳада қатнашган ҳамма иштирокчиларга ташаккур!

Читать полностью…

Allaev Uz

#1000Kitob_noshirlari

Firuz Allayev, “Asaxiy Books” asoschisi: “Ilmiy-ommabop kitoblar badiiy yoki psixologik asarlarga o‘xshab ko‘p sotilmaydi... lekin umumiy saviya, millat rivojlanishi uchun ilmiy kontentlar kerak”.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇

Telegram | Facebook | Instagram | 1000kitob">YouTube | X

Читать полностью…

Allaev Uz

Ажойиб янгилик, 1 июндан Тайланд Ўзбекистон фуқаролари учун визани бекор қилибди. Бунга қадар Тайланд аэропортларида 50 АҚШ доллари тўлаб ҳар сафар виза олиш керак эди.

Тайландни бориб кўришни тавсия қиламан. У шунчаки кўпчилик ўйлагандек тунги ҳаёт эмас. Мамлакат гўзал архитектура, бой маданият ва ажойиб табиатга эга.

Пойтахт Бангкок дунёда энг туристик шаҳарлардан бири бўлиб, ҳар йили 20 миллионга яқин турист келади. Бу борада Бангкок рейтингларда ТОП 5да Париж, Истанбул ва Лондон билар рақобат қилади.

Расмни Бангкокда, ҳаётимдаги энг яхши саёҳатлардан бирида олган эдим.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ҳақиқий кучли инсон ҳаётда қоқилмагани учун эмас, қоқилганда тўхтамаганлиги учун кучли бўлади. Мағлубият ва муқаффақиятсизликлар ҳаётнинг бир қисми. Давом этиб билиш хато қилмасликдан муҳимроқ

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Toshkentda Cinematica kinoteatrida "Bahodir Yalanto'sh" filmining man ko'rgan tizeri:

https://youtu.be/4ozBwFrXwDk?si=vjNYEhVcpPrqqt8A

Читать полностью…

Allaev Uz

Konditsioner olmoqchi bo'lganlarga Asaxiyda super yangiligimiz bor. Deyarli kelishib bo'ldik. Yaqin soatlarda.

Читать полностью…

Allaev Uz

Яқиндагина «Asaxiy Books»да болалар адабиёти бўйича лойиҳамиз бошланганлигини эълон қилгандим. Лойиҳа доирасида «Даҳолар ҳаётидан» серияли китоблари тайёрланади. Китобларни тайёрлашга қанақа ёндашганимизни видеода кўриб олишингиз мумкин.

Бугун бошқа бир янгиликни эълон қилмоқчиман. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан бу лойиҳанинг дастлабки беш китобига давлат гранти тақдим этилди. Лойиҳа АОКА ташаббуси билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа учун буюртмачи «Журналистлар уюшмаси» ҳисобланиб, грант доирасида бешта китобнинг нашрга тайёрлаш ишларини бизга тўлаб беришмоқда.

Ростини айтаман, биз учун бу жуда катта ёрдам. Бундан жуда хурсандмиз. Бу болалар адабиёти йўналишини ривожлантиришимиз учун катта мотивация ҳам бўлди. Китоблар тайёр бўлгач, «Журналистлар уюшмаси» билан ушбу беш китобнинг ҳар биридан 1000 нусхадан кутубхоналарга текинга берилади.



АОКА ва «Журналистлар уюшмаси» жамоасига бутун "Asaxiy Books" жамоаси номидан миннатдорчилик билдираман.

Читать полностью…

Allaev Uz

Ekspert va Havaskor

Ularning fikri bir-biridan qanchalik farq qilishi mumkin?

Ushbu karusel orqali, buni bir nechta misol bilan yoritib berishga harakat qildik

@MFaktorUz

Читать полностью…

Allaev Uz

Ҳар бир воқеанинг боши, ўртаси ва якуни бор. Ҳаммаси яхши вақтида сиз воқеа ҳеч қачон тугамаслигини хоҳлайсиз. Ҳаммаси ёмон пайт яхши даврлар қайтишини ёки воқеа тезроқ тугашини орзу қиласиз.
Яхши ёки ёмондан қатьий назар бошланиш - ўрта - якун цикл бор.
Инсон психологияси кўпинча якунни англамай, хотираларга кўмилиши, якунни узайтириши мумкин холос.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Яқинда "Баҳодир Ялангтўш" фильми ҳафида ёзган эдим. Ўшанда филм кинотеатрларга чиқса бориб кўришимни айтган эдим. Ҳозир хабар беришди, намойиш 6 июндан бошланаркан.

Ушбу тарихий фильм режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган бўлиб, унда Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади.

Кинонинг тизери жуда қизиқарли: https://youtu.be/4ozBwFrXwDk?si=vjNYEhVcpPrqqt8A

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Иқтисодчилар қашшоқлик ва даромадлар тенгсизлигини ўрганади. Улар кимлар камбағаллиги, нима учун камбағаллиги ва уларнинг аҳволини ўзгартириш мумкинми ёки йўқлигини тушунишга ҳаракат қилишади. Билл Гейтс нима учун ертўлаларда ётишга мажбур бўлган эркак ва аёлларга қараганда беқиёс даражада бой экани борасидаги ҳар қандай мунозарани иқтисодчилар инсон капитали деб атайдиган тушунчадан бошлаш керак.

Инсон капитали – шахсдаги қобилият ва кўникмаларнинг йиғиндиси: билими, ақл-заковати, харизмаси, ижодкорлиги, тажрибаси, ишбилармонлиги ва ҳаттоки бейсбол тўпини тез улоқтира олиши. Агар тўсатдан бор-будингиздан: ишингиз, пулингиз, уйингиз, мол-мулкингиздан айрилсангиз ва кўчада битта кўйлак билан қолсангиз, сизда қоладиган ягона нарса ана шу инсон капитали бўлади.

Бундай вазиятда Билл Гейтс ўзини қандай тутган бўларди? Албатта, жуда яхши тутган бўларди. Барча бойликлари мусодара қилинган тақдирда ҳам, уни маслаҳатчи, бошқарув кенгаши аъзоси, бош директор ёки мотивацион маърузачи сифатида ёллашни истайдиган кўплаб компаниялар топилади (Стив Жобс ўзи асос солган “Apple” компаниясидан ишдан бўшатилгач, “Pixar”ни яратди, кейинчалик эса “Apple” унга қайтишни таклиф қилди). Спортчи Тайгер Вудснинг бу вазиятда аҳволи нима кечган бўларди?

Ҳаммаси яхши бўларди. Кимдир унга гольф чавгонларини бериб турса, Тайгер ҳафта охирига бормасдан мусобақада ғолиб чиқарди.

© Чарльз Уиланнинг "Яланғоч иқтисодиёт: мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" китобидан

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бир долзарб масалада ёзмоқчи эдим:

Сизда соғлиқ билан бирор муаммо ёки безовталик пайдо бўлдими, тўғри профессионал врачга боринг.

Сизга табиб, телеграм группа ёки google дан мақола ўқиш қимматга тушиши мумкин. Тишингиз билан муаммоми, ўзи ўтади демасдан, стоматологга боринг. Бошидан қилинган даво билан кечикиб қилинган даво нархи ва даволаш муддати ўртасида ер ва осмонча фарқ бўлиши мумкин.

Юрак безовта қилдими, қанақадир чой ичиб ёки facebook да сўраб юрмасдан тўғри кардеологга боринг.

Хуллас, соғлиқ масаласида доим ўша йўналишнинг энг зўри кимлигини сўраб, тўғридан тўғри кечиктирмасдан бориш одатда энг тўғри йўл.

Биз соғлиққа келганда доим энг долзарб ҳолатда докторга югурамиз, бошқа ҳолатда ташлаб қўямиз. Масалан, қўл синса қўй ёғи сурмаймиз, табибга бормаймиз ёки қўл синганда уй шароитида даволаш ҳақида интернетда ўқимаймиз. Лекин, нимагадир бошқа касалликларша шу ишни қўрқмасдан қиламиз.

Соғлиқсиз ҳеч нарса татимайди ва у сиз учун ҳамма нарсадан муҳимроқ. Интернет, маслаҳат ва бошқалар фақат қўшимча маълумот бўлиши мумкин, бошқа ҳолатда профессионал врачга мурожаат энг муҳими бўлиши керак.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

NECHPUL — молиявий саводхонликни ошириш бўйича янги лойиҳа

TBC Bank ва payme янги лойиҳага қўл уришибди — NECHPUL. Ном ҳам ўзига тортади мавзу ҳам бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Медиа контент ўзбекистонликларнинг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирда контент Инстаграмда
ўзбек ва рус тилларида ишга тушди ва тез орада сайт ва платформаларда ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.

Контент молиявий мавзуларни оригинал усулда етказиши билан аудиториясини топиши аниқ. Ҳозирча, лойиҳа бўйича тасаввур ҳосил қилиш учун DoppiTwins томонидан яратилган —
“NECHPUL – O‘zbekistondagi pullar ovozi” ролигини томоша қилишингиз мумкин.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Дунё олимларига қарасак қанчаси биздан ёки умуман мусулмон оламидан?

Ëзувчи Нурали Қобул ўзгача мулоҳаза қилмоқда. Баъзи бир маълумотлар бахсли бўлсада, мавзу долзарб. Ҳаммамиз кўряпмиз дунё қандай ривожланаётганини. Биздан ёмон шароитдагилар ҳам илм орқали юксалиб, қудрат топиб ривожланмоқда.
Илм-фанга нисбатан парадигмамизни ўзгартирмасак бўлмайди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

1000 kitob loyihasi ancha faol olib borilmoqda. Jamoatchilik bilan ishlash ham yaxshi yo'lga qo'yildi. O'tgan hafta matbuot anjumanida chet elda bo'lganim uchun qatanasholmadim.
Loyihaning telegram kanali ayniqsa faol. Telegram kanal orqali bemalol kuzatib borsangiz bo'ladi:
/channel/mingkitobuz


Eslatib o'taman, 1000 kitob loyihasi doirasida bu yil 50ta ilmiy-ommabop kitoblar o'zbek tiliga tarjima qilinadi.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Parda Podcastning navbatdagi soni chiqibdi. Bu safar tarixchi olima, tarix fanlar nomzodi Iroda Shamsiyeva bilan suhbat bo'lgan. Podcastda O'zbekistondagi tarixchi ayollar, raqamli tarix hamda tarixdagi "amazonka" ayollar haqida qiziqarli ma'lumotlar bergan.

Ko'rish uchun:
https://youtu.be/PgbVuLKXb1w

Читать полностью…

Allaev Uz

Болалар кунига болажонларга нима қилмоқчисиз?
Тошкентда Болалар куни муносабати билан 1 июнда “Парининг совғаси” ва “Қуёш таъми” фильмлари намойиши ўтказиларкан.


Миллий кино санъати саройида (собиқ Киночилар уйи) болалар учун фильмлар қўйиб берилади. Асосийси, томоша мутлақо бепул.

“Парининг совғаси” фильми 6 ёшдан катта бўлган болалар аудиториясига мўлжалланган, эртак жанридаги картина экан. “Қуёш таъми” фильми эса, оилавий фентези жанрида яратилган бўлиб, унда Ўзбекистонга сафари чоғида ғаройиб саргузаштлар иштирокчисига айланган москвалик оддий оила ҳақида ҳикоя қилинади.

Бундан ташқари, ёш томошабинлар учун қизиқарли савол-жавоб ўйинлари, шоу-дастурла ва ютуқли ўйинлар ҳам бўлар экан.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Сиёсатда доим айтилган гапга эмас, амалдаги ишга қараб хулоса қилиш керак. Бу ҳақиқат дунёнинг хоҳлаган мамлакатида бирдек ишлайди.

Владимир Путин ташрифидан кейин тармоқда ва айрим танишларда Россия масаласида маълум пессимизмни пайқагандек бўлдим. Лекин, бу хато деб ўйлайман. Келинг, айтилган гапларга эмас, реал вазиятга қараб кўрайлик.

Биламиз, Ислом Каримов даврида Россия билан алоқалар нотекис эди. Илк раҳбар Андижон воқеаларидан кейин мажбуран Россия билан алоқаларни яхшилаган бўлсада, кейин халқаро вазият стабиллашгач яна масофа сақлашни маъқул кўрган эди. У ОДКБдан чиқиб кетиб, ҳатто Ўзбекистон ҳудудида чет эл ҳарбий базасини қўймаслик бўйича қонун ҳам қабул қилдирган эди.

Ислом Каримов ўлимига деярли 8 йил бўлди. Бу катта давр. Бу даврда Москва билан алоқаларда нима ўзгарди? — Пичоққа иладиган ҳеч нарса.

Янги ҳукумат ҳали ўз ўрнини мустаҳкамламасдан Москва босими ошиб бориши аниқ эди. Ҳукумат бўлса, шунчаки юмшоқ дипломатияни маъқул кўрди. Йўқ демаймиз, хўп деймиз, «Ошдан олинг қани, совимасин» тактикасида давом этамиз. Амалда 8 йилда на EOИИ (Евро Осиё иқтисодий иттифоқи), на ОДКБ га аъзо бўлдик, на рус тили давлат тили сифатида тан олинди. Аксинча, ўзбек тили ўрни мустаҳкамланди. АЭС ҳақида ҳам шартнома 2017 йил имзоланган ва иккита мамлакат президенти рамзий лойиҳа бошланганлиги тугмасини босишган бўлсада, амалда лойиҳа бир қадам силжимади. Энди бекор қилиб, кичик атом станцияси қуришга келишилди. Ва бу ҳали қурилади дегани эмас.



8 йиллик тенденцияни кузатса, катта эҳтимол билан лойиҳа йиллар давомида чўзиб борилади. Вақтдан ютиш муҳимроқ. Агар ҳақиқатдан Москванинг тўлиқ назорати остида бўлсак, тепадаги айтилган ҳамма нарса аллақачон қилинган бўларди. 8 йил бу учун етиб ортарди.

Биз Марказий Осиёдамиз, иқтисодиётимиз Россияга жуда боғлиқ, мигрантлар каби алоқаларда оғриқли муаммомиз бор. Бу ҳолатда Москвага қарши бориб бўлмайди. Ҳозирги Москва халқаро даражада хавфли мамлакат. Бунақа вазиятда реал сиёсат юритиш, юмшоқ дипломатия билан вазиятни ўз фойдасига ушлаб туриш жуда муҳим. Сайловдан кейин Путинга жамоатчилик олдида ўзини оқлаш учун халқаро қадамлар керак ва у гўёки ўзи хоҳлаганини олди. Рус ОАВси буюк ва тан олинган Россияни кўз-кўз қилди. Биз ҳам, «бўлди, қиламиз» деб ўз йўлимизда давом этамиз.

Ҳозир ҳукумат Москва билан юмшоқ сиёсатни яхши уддаламоқда. Сўзларга эмас, амалга қаранг.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Омма эффекти.

Бугун сизларга маркетингдаги омма эффекти ҳақида икки оғиз гапириб бермоқчиман. Аслида инсон мияси жуда ҳам кам миқдорда индивидуал қарорлар қабул қилади. Жуда кўпчилик қарорларимиз бизгача кимлардир томонидан тайёр ҳолатга келтирилган бўлади ва биз ўша тайёр қарорларни ўзимизга ўзлаштириб оламиз.

Нега ҳамма кока-кола ичса, сиз ҳам кока-кола ичишингиз керак? Чунки мия ҳамма шу ишни қилаяпти-ку, шунинг учун сен ҳам шунисини қилавер, ҳамма ичаётганига қараганда хавфсизга ўхшаяпти деган сигнални танамизга юборади ва биз миянинг айтганини қилиб кола ичамиз.

“Red Bull” омма эффектидан қандай фойдаланган?

Дастлаб “Red Bull” бозорга киришда жуда қийналган, шунда компания “Red Bull” нинг бўш идишларини бутун шаҳар аҳлатхоналарига тарқатиб чиқади, одамлар ахлат тўккани чиққанларида жуда ҳам кўплаб бўш “Red Bull” банкаларини кўришган, бу ҳол қайта-қайта такрорланавергач “Red Bull” одамлар онгидан жой ола бошлаган. Кўпчилик “Red Bull” ичади демак мен ҳам ичсам хавфсиз деган сигнал инсон миясига жойлашади. Ана шунга омма ёки оломон эффекти дейилади.

@bektoshkhatamov

Читать полностью…

Allaev Uz

Borolmagan edim, do'stlarimiz rosa maqtashdi. Samarqandda "Bahodir Yalangto'sh" filmi premyerasi bo'lib o'tdi. Oldinroq kinoning treylerini Toshkentda kinoteatrda ko'rib qoyil qolgan edim.

Filmni rejissyor Jahongir Ahmedov suratga olgan. Ushbu film tomoshabinlarni rosmana kinoga qaytardi deyishmoqda.

Samarqanddagi "Mo'jiza" amfiteatriga qariyb 3,5 mingdan ortiq tomoshabin yig'ilgan. Kino barchada juda iliq tassurot qoldirdi.
Twitter va facebookda do'stlarimiz postlarini ko'rdim.

Kinote
atrda chiqishi bilan borib ko'rishni niyat qildim. Aytishlaricha film Prezident e'tirof etgan "Tirik tarix" loyihasidan o'rin olgan.

Kinoteatrlarda o
'zbek tilida sifatli filmlar ko'p emas. Chiqsa, borib ko'rib, kino haqida hali yozaman.

@allaevuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал