allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Инсон борича бўлиши, атрофдагилар билан ўзини табиий тутиши керак. Инсон ўзини табиий тутиши унда табиатида жиддий комплекслар йўқлигини, у ўзлигини топганлигини кўрсатади. Одатда ўзини табиий тутадиган одамлар шахс сифатида яхши шаклланган бўлишади. Улар ўзлигидан уялмайди, бошқалар билан муносабатда табиийлиги учун ҳурмат топади.

Лекин, яна бир қатлам инсонлар борки, улар ўзининг «мен»ини яшириб, ўзидан бошқа инсон ясашга ҳаракат қилади. Бу у инсонлар табиатидаги камчиликларни, комплексларни кўрсатади. Масалан, қовоғини осиб, ўзича жиддий расмга тушиб ижтимоий тармоққа хўмрайган расмини қўйганларни кўп кўрамиз. Улар гўёки ўзидан бу ҳаракати билан жиддий инсон ясашга ҳаракат қилишади. Лекин, оиласида ва атрофидагилари билан муносабатини кўрса, табиати ёш боланикидан баттар эканлигини кўриш мумкин. Ўзидан жиддий инсон ясашга ҳаракат қилиб, на аёлига, на оиласига тинчлик беради. Мабодо, раҳбар ёки тадбиркор бўлиб олса, ўзининг гўёки жиддий табиатини қўлининг остидагиларга кўрсатади. Аста-секинлик билан йиллар давомида ўзини бунақа тутиши мимикада акс этиб бошлайди ва кўринишидан бадқавоқ инсонга айланишади.

Инсон самимий кулиб турса юзидан файз ёғилади. Жилмайиб турган инсон атрофдагиларга ҳам яхши таъсир кўрсатади. Табиий бўлайлик, ўзимизни эркин тутайлик, бу бизнинг шахсиятимиз ҳақида сўзлайдиган энг зўр хусусиятдир.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ундан кўра эл қатори профилини пойласанг ўлармидинг?

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун кўпчилик унутиб қўяётгандек, тадбиркор ўз ишидан ташқари эксперт яъни мутахассис ҳам ҳисобланади. У ўзи таклиф қилаётган хизматни ёки маҳсулотни яхши билиши, унда эксперт даражага етганлиги жуда муҳим. Бизнес бу фақат сотув, маркетинг ёки муваффақиятли бошқарув эмас.

Тадбиркор йил ўтган сари катта тажриба тўплаб мутахассис сифатида ўсиши керак. У сотаётган маҳсулот ёки хизмат ҳақида кўп нарсаларни билиши, уларнинг хусусиятларидан фойдаланиши, мижоз, ишлаб чиқарувчи, дилерлар муаммоларини тушуниши, янги ечимлар таклиф қилиши керак бўлади.
У соҳасидаги янгиликлардан хабардор ва уларни муваффақиятли ўз бизнесида қўллаб билиши шарт.

Қурилиш маҳсулотларини тушунмасдан уларни сотиш қийин, китоб билан ҳам шунақа, маиший техника билан ҳам шунақа.

Замоннинг ўзи тадбиркордан ҳам менежментда, ҳам маркетингда, ҳам сотувда, ҳам ўз соҳасида мутахассис бўлишни талаб қилмоқда.

Бугунги мижознинг талабини бажариш учун ҳаммаси жамланмаган бўлса, бизнеснинг рақобатбардош муҳитда яшаб қолиши қийин бўлади.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

31-mayga qadar "Asaxiy Books" loyihasida chop etilgan kitoblarga O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish xizmatini bepul qilib qo'ydik.

https://asaxiy.uz/product/knigi/asaxiybooks-kitoblari

Читать полностью…

Allaev Uz

Шошилинг, ҳали имконият бор! "Chevrolet Tracker" автомобили ва қимматбаҳо совринларга эга бўлинг!

"Трастбанк"дан "MasterCard" карталарини олинг ва ундан камида 10$ сарфлаб Акция иштирокчисига айланинг. Қуйидаги қимматбаҳо совринларга эга бўлинг:

🚗 "Chevrolet Tracker" автомобили (1 дона);
✈️ Туркияга саёҳат учун икки кишилик йўлланма (1дона);
🧼 "Samsung" кир ювиш машинаси (4 дона);
📺 "Samsung" 32 дюймли телевизори (4 дона);
📱 "Samsung Galaxy A23" уяли алоқа телефони (4 дона).

Акция жорий йил 31 майга қадар давом этади. Ҳали имкониятлар кўп. Ҳозироқ "Трастбанк"ка ташриф буюринг ва "MasterCard" карталарини БЕПУЛ олинг.

🌐 Батафсил:
https://bit.ly/43uAWqt

📞 Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

👉 Каналга уланинг:
/channel/trustbankuz


Реклама

Читать полностью…

Allaev Uz

+1 Podcast da biznes va hayot haqida gaplashdik.
Kimga fikrlarim qiziq bo'lsa:

https://youtu.be/YIGhcOCBH0M?si=vr_IVu6-9hdHVFbx

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

⚡️Тошкентда сўнгги қўнғироқ гала концерти бўлиб ўтади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшлар учун мўлжалланган «Битирувчи ва талаба — 2024» лойиҳалар дастури якунига бағишланган катта гала концерт уюштирилмоқда. Концерт 25 май куни, соат 19:00 да Халқлар дўстлиги санъат саройи майдонида бўлиб ўтади.

Концертда ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари — Болалар гуруҳи, Равшан Собиров, Сетора, Саҳар, Насиба Абдуллаева, Афруз гуруҳи, Шоҳруххон, Улуғбек Раҳматуллаев, Зиёда ва бошқалар чиқиш қиладилар. Бундан ташқари, концерт дастуридан дрон шоу ва ретро қисм ҳам ўрин олган.

Хуллас, Тошкентда битирувчилар учун катта байрам ва у шубҳасиз ёшларга бир умрлик яхши хотиралар бахш этади. Ушбу линк орқали рўйхатдан ўтган ҳолда концертда қатнашишингиз мумкин.

Читать полностью…

Allaev Uz

Кеча Эронда мамлакат президенти Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокатида оламдан ўтди. У 2021 йилдан бери мамлакат президенти эди. Ўзининг қаттиқ сиёсати ва бир неча маротаба қирғинларга бош бўлганлиги сабабли унга «Теҳрон қассоби» лақаби берилган.

Раисийнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат ва у нималарни ўзгартириши эҳтимоли ҳақида мулоҳазаларимни ёздим:
https://telegra.ph/Raisij-%D1%9Elimi-va-uning-tasiri-%D2%B3a%D2%9Bida-05-20

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bugun ertalabdan Asaxiy jamoasiga murojaat yozgandim. Biznes egalariga qiziq bo'lsa kerak, xatda kompaniyaga doir sir yo'q uchun bu yerda ham e'lon qilaman. Tiliga e'tibor bermang, xodimlarga tushinarli bo'lishi uchun yozilgan:

Hurmatli xodimlar,

Oxirgi o'n kunda men bizning kompaniyamizning kelajagi haqida ko'p o'yladim. O'qidim, maslahat oldim, ko'rdim va xulosa qildim: Hamma narsa klientdan boshlanadi va hammasi klient uchun bo'lishi kerak.

Biz buyuk kompaniya bo'lishni xohlaymizmi? Unda raqobatga yoki boshqa mamlakatdagi muammolarga emas, balki klientga bor e'tiborimizni qaratishimiz kerak. Bizning birlamchi maqsadimiz doimo klientlarga arzonroq, qulayroq va tezroq xizmat taklif qilish bo'lishi kerak. Klient bizga emas, biz klientga xizmat ko'rsatamiz. Biz pulni ishlab topmaymiz, klient bizga pul beradi. Kompaniya klientlar sabab bor. Klientlarimizdan pul kelmasa, biz faoliyatimizni bir oy ham davom ettira olmaymiz.

Shuning uchun sizlardan har biringizdan iltimos qilaman: ishingizni klient tomondan ko'rishga harakat qiling. Har doim "Nima qilsam klient uchun yaxshi bo'lardi?" degan savolni qo'ying. Bu fikrlash usuli bizni to'g'ri yo'lga olib boradi. Ishda o'zaro munosabatlarni ochiqlash, hisobotlarni yoki shaxsiy ko'rsatkichlarni emas, klientning manfaati eng muhimi bo'lishi kerak.

Kompaniyaning katta planda har doim "Klient uchun yana qanday xizmat taklif qilsam ekan?", "Yana qanday tovar sotsam ekan?", "Yana qanday qulaylik yaratsam ekan?" degan savollar doimiy e'tiborda bo'lishi kerak.

Agar biz klientlar uchun eng qulayi bo'lsak, katta marketing kampaniyalari ham shart emas bo'ladi. Klientlar o'zlari bizni reklama qilishadi va bizning elchilarimiz bo'lishadi.

Biz har doim yanada arzonroq, yanada qulayroq, yanada tezroq bo'lishimiz zarur. Klient faoliyatimiz markazida bo'lishi kerak, shuni hech qachon esdan chiqarmang.

Hurmat bilan,
Firuz


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Хўжа Насриддин ҳақида мультфильм

Хўжа Насриддин нафақат бухороликлар, балки Ўзбекистон, бутун туркий халқлар учун қизиқарли персонаж. У ҳақда бир қатор фильмларни кўргансиз. Энди эса навбат тўлиқ метражли мультфильмга ҳам келди.

Президент Шавкат Мирзиёев машҳур Голливудда ижод қиладиган режиссёр Тимур Бекмамбетовнинг Тошкентдаги анимация мактабига ташриф буюрибди. Айнан шу мактабда "Хўжа Насриддин" мультфильми ишланмоқда экан.

Расмда Тимур Бикмамбетов ва ёш аниматорларни давлат раҳбари билан расмини кўриб турибсиз!

Тўғриси бунча эътибор ва куч сарфлангандан кейин, айниқса Тимур Бекмамбетов лойиҳа ичида бўлса жаҳон даражасидаги мультфильмни кўрмасак бўлмас!

Читать полностью…

Allaev Uz

Ривожланиш учун аниқ бир стратегия бўлиши керак. Ким нима деса шунга қараб кетавериш, вазиятга қараб қарор бериб кетавериш фақат хаос яратади. Ўзи қарор бериб, ўзи қарши кетишга, кайфиятга қараб у шоҳдан бу шоҳга қўнишга олиб келади. Мақсад қанчалик олий бўлмасин, қатъият, принцип, аниқ йўл бўлмаса, фақат бугун билан яшалса, қарорлар фундаментал изланишлар ва аниқ стратегия билан қабул қилинмаса, на компания ичидагилар, на ташқаридагилар ишонмай қўйишади. 

Тизим ичидаги ҳар бир одам қаерга қараб кетилаётганлигини билмаса ва ҳаракатларини шунга қараб мослаб бормаса тартибсизлик кўпайиб боради. Аниқ қоидалар бўлмаган жойда компания шалоқ аравага ўхшаб қолади. Шалоқ аравани раҳбар қаерга олиб кетаётганини ҳам ҳеч ким билмайди. Раҳбар ўзи ҳам аниқ манзилни билмайди, йўлдаги вазиятга қараб юраверади. Ундан ҳам ёмони раҳбар узоқни кўрадиган қилиб эмас, вазиятга қараб, ўз манфаатига қараб қарор беришга тарбияланганлиги бўлиши мумкин. 

«Латте омили» китобидаги ўша ибора қайта-қайта мияда айланади: «Қаерга кетаётганингизни билмасангиз, борадиган манзилингизни ёқтирмаслигингиз эҳтимоли катта». 


Буюк бизнес яратиш осон эмас...

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣

Bu kimning sovg‘alari? Balki siznikidir?

O‘yinning ikkinchi to‘lqini boshlandi, unda barcha qimmatbaho sovg‘alar egasi bo‘lishi mumkin! 🎁

🚀 Birinchi bosqichdagi barcha chiptalar keyingi bosqichga o‘tadi.

Buning uchun nima qilish kerak?
1. Payme orqali 100 000 so‘mdan ortiq pul o‘tkazing. Har 100 000 so‘m uchun siz bitta oltin chipta olasiz.
2. Pul o‘tkazmalari qancha ko‘p bo‘lsa, g‘alaba qozonish imkoniyati shunchalik yuqori bo‘ladi!

3-bosqich yakuni ya’ni iyul oyida barcha chiptalar bosh sovrin - BYD avtomobili o‘yinida ishtirok etadi! Ehtimol, bu sizning bo‘lajak mukofotingizdir! 🏆

Imkoniyatingizni qo‘ldan boy bermang!
Payme orqali pul o‘tkazing va sovrinlar yutib oling!🔥

Читать полностью…

Allaev Uz

Halong ko'rfazi, Vyetnam

Читать полностью…

Allaev Uz

Katta brendlar ham reklama va piarda adashishi, hatto qo'pol xatolar qilishi mumkin.
Buni bir necha marotaba uchratganmiz.

Kecha Apple yangi iPad Proni taqdim qilganligi haqida yozgan edim. Bugun rahbar Tim Kuk ham, kompaniya ham iPad Pro reklamasi uchun ashaddiy tanqid qilinmoqda. Reklamada katta metal press asta sekinlik bilan musiqa asboblari va boshqa san'atga bog'liq narsalarni press qilib boshlaydi. Narsalar orasida haykal, kraska, kitoblar, eski fotoapparat va boshqalar bor. Yakunda ancha narsa press qilinib eng ingichka iPadga aylanadi. Apple bu iPad shuncha narsani o'rnini bosadi demoqchi.

Lekin, mijozlar bunda insoniyat uchun qadrli bo'lgan narsalarning buzilishini ko'rishmoqda. Yani Apple insoniy san'atni buzib, uni qanaqadir matahga joylab qo'ymoqda. Ayblovchilar orasida mashhur "1984" reklamasini eslaganlar, Apple o'zi noinsoniylikka qarshi bo'lib, endi sovuq mexanizmga aylanganini aytganlar ham bor. Ayrimlar reklamani chappasiga aylantirsa zo'r versiya chiqishini ham yozgan.


Reklamani ko'rish: https://youtu.be/ntjkwIXWtrc?si=NOcru_keOLK_OUXF

Читать полностью…

Allaev Uz

Faqat bugun Asaxiyda barcha kitoblarga 19 foiz chegirma berilgan. Undan tashqari uch va undan ortiq kitobga O'zbekistonning xohlagan hududiga yetkazib berish xizmati BEPUL!
Foydalanib qoling: https://asaxiy.uz/product/knigi

Читать полностью…

Allaev Uz

Bitiruvchilarga bazi bir kichik maslahatlar. Erta tongdan xayolga kelganlari:

1. Aslida sening hayoting deyarli hech kimga qiziq emas. O'zing uchun o'l yetim. Qattiqroq mehnat va harakat qil.

2. Sen haqiqatdan o'zing xohlagan narsalarni qilib boshlasang ko'pchilik norozi bo'ladi, hatto jahli chiqib bosim o'tkazadi. Ko'pchilikka o'zi xohlagan hayotga intilayotgan sen emas, ular uchun qulay sen kerak. Sening baxtli bo'lishing, ruhiy sog'lomliging jamiyat to'g'ri deb biladigan hayotdan muhimroq.

3. Senga ishi tushmaguncha seni payqamaydigan insonlar bor. Senga ishi tushganda sen dunyodagi eng yaxshi insonga aylanasan.

4. Ayrim masalalarga shunchaki parvo qilishni to'xtatganingda hammasi yaxshilanadi. Vaziyatni o'zgartirish qo'lingda emasmi, shunchaki beetibor qoldir.

5. Yuragingni yaralaydigan narsalar odatda ko'zingni ochadigan narsalardir.

6. Ba'zida odamlarning faqat yaxshi tomonini ko'rishni to'xtatib, ular senga o'zini qanaqa ko'rsatayotganini anglashga majbur bo'lasan.

7. Ba'zi insonlar seni hech qachon qo'llab quvvatlamaydi, hatto to'g'ri yo'ldan seni qaytarishga harakat ham qiladi. Ko'rolmaydigan yoki hasadchi odamlar hayotning bir qismi.

8. Bu hayotda odamlar seni xafa qiladi, va'dasida turmaydi, aldaydi. Sen boshqalardan kamroq narsa kutishing va o'zingga ko'proq ishonishing kerak.

9. Yaxshi inson bo'l, ammo yaxshi inson ekanligingni isbotlashga vaqt sarflama.

10. O'zingga eslatib tur, agar bu oson bo'lganida, hamma shu yo'ldan borgan bo'lardi. Qiyin yo'l ko'pincha eng to'g'risi bo'lishi mumkin.

11. Agar biror maqsad sen uchun muhim bo'lsa, yo'lini topasan, bo'lmasa bahona topasan.

12. Kimgadir qanchalik ishonishingdan qatʼiy nazar, ba'zi sirlar butun umr o'zing bilan qolishi kerak.

13. Agar haqiqatdan buyuk ish qilmoqchi yoki yaratmoqchi bo'lsang, tanqidlarga tayyor tur.

14. Seni yoqtirmaydigan insonlar bo'lishi tabiiy. Buni boricha qabul qil. Ko'p odamlar sen u yoqda turgin, hatto o'zini ham yoqtirmaydi.

15. Hayot har doim o'ylaganingdek yoki reja qilganingdek ketmaydi. Moslashuvchanlikni o'rgan.

16. Ko'proq networking qil, yaxshi insonlar bilan tanish, ko'proq suhbatlash. Ular seni shaxs sifatida yuksaltiradi.

17. Har kuni hech bo'lmasa 10 bet kitob o'qishni odat qil. Arzimagan 20-25 daqiqa dunyoingni qanchalik o'zgartirishini faraz ham qilolmaysan.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бир продукт тарихи.

Бугун тармоқ эслатди, мижозларга ажойиб бир таклифни берганимизга 2 йил бўлибди. Таклиф қандай қилиб шакллангани ва 2 йил яшаб қолганлиги ҳақида айтиб бермоқчиман.

Икки йил олдин шу вақтларда кассада катта пул етишмовчилиги бўлди. Босмахоналар олдида мажбурият бор эди. Уни бермасак алоқаларга путур етарди. Ўша куни Uzquiz га бордик, у давомида ҳам вазиятга ҳозир ечим бериш зарурлиги қайта-қайта муҳокама қилинди. Хуллас, шошилинч бизга «cаш» керак эди.

Uzquiz дан ўз-ўзидан кайфият бузилиб чиқди. Кўзга уйқу келмади. Уйга бориб қарз олмасдан, қайси йўл билан кассага кўпроқ пул олиб келиш устида бош қотирдим. Аслида ҳаммаси оддий, савдони ошириб, кўпроқ сотиш керак. Лекин, айнан ҳозир яқин 5-7 кунда пул керак ҳолатда, савдони 20-30 фоизга ошириш маркетинг томондан осон иш эмас. Гап минглаб буюртмалар ҳақида кетмоқда. Складда маҳсулот бор, демак ечим ҳам шу жойда бўлиш керак.

Ўйлаб-ўйлаб, китобларни деярли тан нархида элликталик тўплам шаклида сотувга чиқариш фикри келди. Бу чегирма асосида арзонга китоб олмоқчи бўлганларни ҳам хурсанд қиларди, бирданига оилавий кутубхона қилмоқчи бўлганларни ҳам, шунингдек 50та китоб совға учун ҳам яхши маҳсулот эди. Маркетинг томондан мезон қилинди, чегара 999 000 Сўмдан ошмаслиги керак.

Лекин, бу нархда 50та китоб чиқариш осон иш эмас. Уни устига етказиб бериш хизмати камида 8-10 кг келадиган маҳсулотга 80-90 мингдан кам бўлмайди. Биз бўлса 999 000 Сўм нархга китоблардан ташқари етказиб беришни ҳам бепул қилмоқчи эдик. Тўпламни босмаси энг арзон эски китоблар билан тўлдирса қизиғи қолмасди. Янги, сифатли китоблар бўлса қиммат. Шунда биз ўзимизда омборда туриб қолган, лекин савия жиҳатидан ажойиб бўлган китоблар билан янги китобларни аралаштиришга қарор қилдик. Шу йўл билан 999 000 Сўм нархга 50талик тўплам шакллантирилди. Тўпламдан «Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин« каби энг янги китоблар ҳам, «Кеча ва кундуз» каби ўзбек адабиёти классикаси ҳам, «Буюк Гетсби« каби жаҳон классикаси ҳам, «Рақамли қалъа» каби замонавий жаҳон адабиёти ҳам ўрин олди. Нархни ҳар қанақасига 999 000 чиқариш учун бир нечта нашриётларга ҳам илтимос қилдик ва улардан бир нечтаси китобларни чоп этиш нархида беришди. Ҳатто «Адабиёт» нашриётидан Нодир ака ёрдам сифатида 2 хил китобни юз нусхадан текинга ҳам беришди. Шунақа қилиб, мувозанат бор 50та китобдан иборат тўплам шаклланди.

Тўплам рекламасига ўшанда 20 миллион сўм пул ажратиб, асосан телеграм ва таргет орқали рекламани бошладик. Яқин бир ҳафтада кассага пул олиб келамиз ёки қарз олишга мажбур бўламиз.

Маҳсулот ўйлаганимиздан муваффақиятли чиқди. Биринчи куни 3та, иккинчи куни 9та, учинчи куни 20тадан ортиқ тўплам сотилди ва сотув кундан-кунга ошиб борди. Сотув камаймади учун чегирмани июнь ойида бир неча маротаба узайтирдик. Маркетинг компанияси тўхтагандан сўнг ҳам мижозлар барибир шу маҳсулотни сўрайверишди. Эсимда, Жиззахлик бир тадбиркор ака 20та тўплам харид қилиб Жиззахдаги мактабларга тарқатган эди.

Натижада, бир неча маротаба тўхтатдик деган маҳсулот, қайта-қайта сотилаверди, сайтда қайта-қайта ёқавердик. Кейинчалик, маҳсулотни доимий таклиф сифатида қолдирадиган бўлдик. Тўпламнинг ўзи ҳам ойма-ой ўзгариб, яхшиланиб борди. Ҳозирги 50талик рўйхат бошланишидаги рўйхатдан бир неча маротабага яхшироқ ва сифатлироқдир. Мана шунақа қилиб, бозор талаби билан таклиф 2 йил яшаб қолди. Икки йилда нархни ушлаб туриш учун қаттиқ ҳаракат қилдик ва нарх ҳатто умумий расмий инфляциядан паст, 2 йилда 20 фоизга ошди ва ҳозирча 1 199 000 Сўм қолмоқда.

Бизнесда мана шунақа ҳолатлар бўлиб туради, бир нарсани ўйлаб бир қарор берасан, у қарор бўлса бутунлай бошқа натижа олиб келади.

50талик тўплам яна қанча вақт яхши совға, мижоз учун арзон маҳсулот бўлиб қолади, буни вақт кўрсатади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўқиш аввало аёлларнинг ўзи учун керак

Парда Подкастда таржимон Нодирабегим Иброхимова қизиқ гап айтибди. Аёллар ўқиши бу улар келажакда кимгадир хизмат қилиши учун эмас, шахс сифатида шаккланиши учун керак.

Ўзбекистонда аёлларни ўқитиш масаласини жадидлар фаол тарғиб қилишган эди.

Ўзи подкастда анча керакли гаплар бўлибди. Томоша қилинг:

https://youtu.be/vCYsajLQ4O8?si=udUj7F2AzPA-y1ET

Читать полностью…

Allaev Uz

Раҳбар одамнинг энг қийин ишларидан бири қарор беришдир. Кун давомида бир неча маротаба қайсидир масалада қарор беришга тўғри келади. Баъзида кунига ўнлаб қарор қилиш мумкин.

Муаммо томони, вақт ўтган сари қарор беришда адашишлар ҳам ошиб бориши, раҳбар бироз реалликдан узилиши мумкин. Шу учун керагидан кўпроқ қарор бериш, қарорни интуитив бериш яхшиликка олиб келмаслиги мумкин.

Қарор беришдан олдин қуйидаги саволларни ўзига берган маъқул:

- Масалани ўрганиб чиқдимми?

- Масалани тўғри қарор берадиган даражада тушунаманми?

- Қарордан олдин ҳар қайси томондан турли хил позицияларни ўйлаб кўрдимми?



Муаммонинг ичига кирмасдан шошиб қарор бериш хатоларга олиб келади. Бизнесда бўлса хатоларнинг нархи бор.



@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ёш, замонавий, салоҳиятли кадрлар юксалса хурсанд бўламан.

Жўрабек Ўроқов "Алоқабанк" да банк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланибди. Бу банк билан олдиндан ҳамкорлик қилиб келамиз.

Жўрабек ака замонавийлиги, ишбилармонлиги билан доим қойил қолдирган. У банк хизматлари яхшиланишига сезиларли ҳисса қўшади деб умид қиламан.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистонда оиладаги зўравонликка қарши жиноий жавобгарлик кучайтирилганига бир йил бўлибди

Шу муносабат билан йил давомида қандай кўрсаткичлар қайд этилгани бўйича ҳисобот эълон қилинибди. Унга кўра, 2023 йилнинг ўзида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ 2638 та жиноят иши ҳамда 10 091 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган.

Олий суд ахборотига кўра, МЖтКнинг 59−2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2344 нафарига жарима, 1999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Жиноят кодексининг 126−1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўтган ҳафта Қирғизистонда чет эл фуқаролари билан катта можаро келиб чиқди. Дастлаб талабалар ўртасида бошланган жанжал, кейинчалик маҳаллий аҳолининг жаҳлини чиқарди ва уларнинг Бишкекдаги ҳостелга ҳужуми билан тугади. Ундан олдин қирғиз полицияси мамлакатда меҳнат муҳожирларини фаол депорт қилиб бошлаган эди.

Қирғизистонда меҳнат мигрантлари ҳақида ўқиш ғалати бўлса керак. Лекин, жараённи кузатиб, ман Ўзбекистонда ҳам бу мавзу яқин келажакда фаол муҳокама масаласига айланади деб ўйлайман.

Меҳнат муҳожирлари муаммоси Ўзбекистон дуч келаётган янги муаммо ва биз ҳали бу муаммо билан ишлашни ўрганишимиз керак. Бир неча йилда асосан меҳнат мигрантлари етказадиган мамлакатдан меҳнат мигрантлари қабул қиладиган мамлакатга айланганимиз қувонарли ҳолат. Биз шунчаки замонавий глобал иқтисодиётга қўшилиб бормоқдамиз. Унда биздан ишчи кучи кетади, бизга ишчи кучи келади. Биз бошқа мамлакатларда эҳтиёж бор кадрларни бериб, ўзимизда эҳтиёж бор кадрларни оламиз. Миграция глобал иқтисодиётга кучли интеграция қилган стабил давлатлар учун табиий ва одатда фойдали жараён. Лекин, унинг ортидан келадиган хавфсизлик, қонунчилик ва аҳоли билан муаммолар жараённинг бир қисми ҳисобланади.

Охирги йилларда Ҳиндистон ва Бангладешдан турли соҳаларда кўплаб кадрлар жалб этилди. Қурилиш соҳасида турк ва хитойликлар фаол бўлса, банк, медицина, таълим ва IT да ҳам мигрантлар анча кўпайиб қолди. Охирги соҳаларда уларни чиройли қилиб «экспат» деб номлаймиз. Экспатлар бир қисмга кўпайишига Россиянинг Украинадаги босқини ҳам сабаб бўлди. Бир қатор яхши кадрлар Путин сиёсатига рози бўлмай ёки шунчаки урушга жўнатилиш хавфидан қўрқиб дунё бўйлаб тарқалишди.

Асосий мавзуга қайтсак, мамлакатда ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий стабиллик таъминланган ҳолатда маълум бир мувозанатгача бизда ҳам четдан келадиган меҳнат мигрантлари сони кўпайиб боради. Ундан ташқари хусусий таълим ривожланган сари чет эллик талабалар сони ҳам ошиб бориши мумкин. Сон ошган сари инсоний муаммолар ҳам унинг ортидан қувиб келади. Масалан, рақобатда ютқазган маҳаллий кадрлар эътирози ошиб боради. Текстил соҳасида Бангладешликларга нисбатан паст овозда айтилган эътирозни аллақачон эшитган эдим. Яна ўғрилик, зўрлаш, ўзи умуман хоҳлаган жиноятчилик чиқиб келиши мумкин. Худди маҳаллий аҳолида бўлганидек, мигрантлар ҳам инсоний муаммолардан узоқ эмас. Шунақа ҳолатларда жамоатчилик ҳиссиёти жумбушга келиши, ҳатто алоҳида халқларга нисбатан бир қисм аҳолида миллатчилик шаклланиши мумкин.

Биз шу ҳолатда миграция билан ишлашни, ундаги муаммоли ҳолатларни тақиқлар билан эмас, ақлли қарорлар билан ечишни ўрганишимиз керак. Бу биз учун яқин йилларда жамоатчилик кенг муҳокама қилиши мумкин бўлган оғриқли мавзудир. Хоҳлаган муаммо ва баҳсга нисбатан тўғри йўл иммунитет шакллантириш, совуққонлик билан манфаатдан ва халқаро нормалардан келиб чиқиб иш юритиш бўлганидек, миграция масаласида ҳам тақиқлар эмас, унумдор тизим йўлга қўйиш фойдали бўлади.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Asaxiy ни яратишда ҳам, ривожлантиришда ҳам илҳомлантирган ажойиб бир китоб бор. Бу Тони Шейнинг «Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет-дўкон тарихи» китобидир. Бу ҳақида олдин ҳам бир неча маротаба ёзганман.

Тони Шейни қайта-қайта ўқийвергандан, уни виртуал устоз деб кўриб бошлаганман. У мижозга хизмат, HR менежмент, корпоратив маданият соҳасида революцион янгиликлар қилиб берган. Афсуски, умр қисқа экан, икки йил олдин 45 ёшида оламдан ўтди.

Бугун «Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет-дўкон тарихи» китоби ўзбек тилида чиққанига 4 йил бўлибди. 4 йилда китобни анча ўзбек тадбиркорлари ўқиди деб умид қиламан.

Тадбиркор, маркетолог, менежер ёки бизнесга боғлиқ ўқимаганлар бўлса, ўқишни тавсия қиламан.

Китобнинг 4 йиллиги муносабати билан унга чегирма эълон қилдик.

У «ҳафта товари» акцияси доирасида 99000 ўрнига 70000дан сотилади.



Харид қилиш: https://asaxiy.uz/product/toni-shej-baht-etkazish-milliard-dollarlik-internet-dukon-tarihi-buyurtma-asosida

Читать полностью…

Allaev Uz

СОТИШ ҲАЁТ ТАЛАБИДИР

Савдо сайёрадаги ҳар бир инсонга таъсир қилади. Сотиш, кўндириш, савдолашиш ҳамда ишонтириш қобилиятингиз бўлиш-бўлмаслиги ҳаётингизнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини кўрсатади ва қанчалик яшаб қолишингизни белгилаб беради.

Ҳаётда лавозим ва унвонингиз, компания ёки жамоадаги ўрнингиздан қатъи назар, қачондир, кимнидир
ишонтиришга тўғри келади.
Сайёрадаги ҳар бир инсон ҳар куни сотиш билан шуғулланади. Ҳеч ким бундан мустасно эмас. Сотиш шунчаки касб ёки ҳунар эмас; у ҳар бир шахснинг тириклиги ва саломатлиги учун ўта муҳимдир. Ҳаётда муваффақиятингиз даражаси ўзингиз ишонган нарсаларни бошқаларга сотиш қобилиятингизга боғлиқ! Бошқалар билан савдолашиш ва кўндиришни қай тарзда уддалашингиз муҳим. Ўзгаларга ёқиш, сизга ишлашлари ва манфаати тегиши учун таъсир ўтказиш хусусияти яшаш даражангизни белгилаб беради. Сотиш шунчаки касб эмас – у ҳаёт тарзидир!

Сотиш (изоҳли луғатга кўра) – бошқа одамни ишонтириш ёки таъсир қилиш йўли билан ҳаракатга ундаш ёки кўндириш жараёни.

Бу кимга тегишли эмас?

“Сотиш” деганда мен кўндириш, ишонтириш, савдолашиш ёки ўз фикрингизни ўтказиш билан боғлиқ барча
жараёнларни назарда тутаман. У баҳслашиш, келишув, товар ва хизматларни айирбошлаш, бирор қизни учра-
шувга кўндириш, хонадон сотиш ёки сотиб олиш, шахсий бизнес учун банкдан кредит олиш, бошқаларни фикрингизни қўллаб қувватлашга ундаш ёки мижозни маҳсулотингизга жалб этиш кабиларни ўз ичига олади.
Кўпчилик бизнес ёки якка тадбиркор омадсизликка юз тутишининг асосий сабаби маблағ етишмовчилиги деб
ҳисоблайди. Хато! Аслида бизнес касодга учрашининг бош сабаби таклифлар етарлича тез ва катта ҳажмда сотилмаганидир. Натижада сармоя тугаб қолади. Ҳеч қайси тадбиркор сотиш деб аталувчи энг муҳим таркибий қисмни тушунмай туриб янги бизнесга асос солмайди! Ҳаётда рўй берадиган ҳар қандай ҳолатни олсак ҳам, ишонч билан айтишим мумкинки, у ёки бу томон натижага таъсир қилишга уринаётган бўлади.

Мисол: гольф ўйинчиси коптокни қисқа масофадан чуқурчага тушириши керак. У коптокни секин уради ва уни чуқурчага тушириш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Ўйинчи коптокка гапиради, қўли билан ишора қилади ва ҳатто секингина дуо қилиши ҳам мумкин. Рақиби эса уни кузатиб туради ва бунинг аксини қилади. Бу ҳолат ҳар биримиз натижа учун уринишимизга мисол бўлади.

Ҳаётингизда рўй бераётган воқеаларга қанчалик таъсир қилишингиз муваффақият даражасини белгилайдиган омилдир. Тақдири илтимос, орзу, дуо ёки умидга боғлиқ бўлмаган инсонлар ишонтириш, кўндириш ва савдолашиш санъатини эгаллаши керак.

Кимлигингиз ёки фаолиятингиздан қатъи назар нимадир сотасиз. Ўзингизни савдогар деб аташ-атамаслигингиз муҳим эмас. Чунки сиз кимгадир ёки кимдир сизга нимадир сотади. Иккала ҳолатда ҳам, томонларнинг бири натижага таъсир қилишга уринади. Якунида ё сизнинг, ё унинг айтгани бўлади.

Ҳар қандай фикр алмашиш ёки мулоқот жараёнида сотиш бўлади – ҳеч қандай истисносиз. Буни истаганча рад
қилишингиз мумкин, аммо бу – факт. Сиз савдогарсиз ва бу билан ҳамиша шуғулланасиз. Ишонтириб айтаманки, уйғонгандан то уйқуга кетгунга қадар кўзланган натижага эришиш учун ҳаракат қиласиз. “Савдогар” унвонингизнинг йўқлиги ва бу иш учун ҳақ олмаслигингиз фақат техник масала, холос. Сиз барибир савдогарсиз – тўлов эса турли кўринишларда бўлади.

© Грант Кардоннинг "Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли" китобидан

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Biznesdagi sherigim Eldor Gʻafurov bilan bir guruh alpinistlar Papua Yangi Gvineyadagi Giluve choʻqqisini zabt etishdi. Ular 4368 metrlik ushbu choʻqqini zabt etgan Oʻzbekistonlik ilk guruh boʻlishdi.

Papua Yangi Gvineya Tinch okeanining janubiy-gʻarbiy qismida joylashgan mamlakat. Oldin Buyuk Britaniya mustamlakasi boʻlgan mamlakatda Kanada kabi hozir ham Britaniya qiroli rasman rahbar hisoblanadi.

Giluve choʻqqisi vulqonli hududda joylashgan, chiqish qiyin boʻlgan choʻqqilardan biri hisoblanadi. Oldin ham Eldor aka shu guruh bilan Klimandjaro choʻqqisiga chiqqan edi.
Eldor aka bilan Asaxiyni 2014-yilda birga boshlaganmiz.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Kecha e'lon qilingan yangi Chat GPT 4o ni bir ko'rishda sevdim.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Сиз ўзингиз билан ҳамкорликда ишлайдиган компания ёки корхонага қанчалик ишонасиз?

Қуйида ҳамкор компанияни текширишнинг аҳамияти, бизнесдаги шерикларни қайси воситалар билан текшириш муҳимлиги ва бошқа масалалар юзасидан кичик сўров ўтказмоқдамиз.

Бир нечта саволларга жавоб бериш орқали сўровномада иштирок этинг ва бизнесингизда қулайлик яратишимизга кўмаклашинг.

https://forms.gle/hEupVjHs8tKkU89R6

Читать полностью…

Allaev Uz

Yana 9ta Boost zarur. Shunda stories qo'yishga ruhsat tegadi.

Bosish: /channel/allaevuzb?boost

Читать полностью…

Allaev Uz

Oson boʻlmagan bir davrni yashab oʻtyapman. Biroz nafas rostlab olish uchun shoshilinch sayohatga ketadigan boʻldim. Oxirgi sayohatimga ham 2 oy boʻlibdi. Uzoq oʻylab oʻtirmasdan Vyetnamni tanladim, borishni anchadan beri orzu qilardim, yaqin insonimga bu haqida necha marta aytganman.

Odatda Oʻzbekistondan boradigan turistlar qish oylarida Fukuok, yoz oylarida Nyachangni tanlab, dengiz boʻyida qolishni maʼqul koʻrishadi. Shu uchun ham barcha turistik charter reyslar mavsumga qarab u yoki bu kurort shaharga uchadi. Afsuski, na Xanoy, na Xoshiminga toʻgʻridan toʻgʻri reys yoʻq. Bu safar sayohatga ayolim hamroh. Biz shunchaki dengiz boʻyiga yotib qaytib kelish niyatida emasmiz. Asosiy maqsad mamlakatning yirik shaharlari va mashhur joylarini koʻrish, Vyetnam hayotini his qilish.

Toʻgʻridan-toʻgʻri reys boʻlmaganligi uchun dastlab Nyachangga uchishga toʻgʻri keladi. Reys charter boʻlgani uchun faqat biletni oʻzini sotib olish imkonsiz boʻldi. Demak eng arzon turni sotib olishga majburmiz. Bunda bizga Jetsettravel yordam berdi. Turfirma direktori Guli erinmasdan hammasini tashkillashtirib berishdi. Eng arzon mehmonxona bilan turni ikki kishiga 1000 $ga (soʻmda toʻladim) xarid qildik. Mehmonxona reytingini Bookingda tekshirdim, 8.2. Demak, hammasi ok. 500 dollarga Oʻzbekiston havo yoʻllari bileti, 7 kechaga mehmonxona, transferlarni hisobga olsa, bu arzon narx.
Turfirmaning telegram kanali: /channel/jetsettravel_uz

Vyetnam O'zbekiston uchun vizani bekor qilmagan. Mamlakatga borish uchun elektron viza olish kerak. Sayohat sotib olsangiz, agentlik taklifnoma va elektron vizani bepulga olib berar ekan. 14 kunga tur firma oʻzi roʻyxatdan oʻtkazdi va oʻzi vizani tashkillashtirib berdi. Bu juda qulay va oson.

Borganda Nyachangda bir kecha qolib, mamlakat poytaxti Xanoyga uchadigan boʻldik. Bir tomonga bilet narxi ikki kishiga mahalliy Vietjer kompaniyasi orqali 184 dollarga tushdi. Biletlarni internetdan Tripdan xarid qildim.

Xullas, oldinda Osiyo yoʻlbarslari orasida rivojlanish tezligi bilan ajralib turgan mamlakatga sayohat kutib turibdi. Mamlakat haqida oldindan koʻp oʻqiganman va imkon doirasida eng muhim joylarni koʻrishga harakat qilamiz. Siz bilan mamlakat haqida turli ma'lumotlarni bo'lishaman.

Postni nima uchun yozmoqdaman? Telegramda kanallarga ham stories qoʻyish funksiyasi ochilgan. Bu funksiyani faollashtirish uchun Telegram Premiumga ega obunachilarga ehtiyoj bor. Agar kanalni “boost” qilsangiz, mamlakat haqida qiziqarli “stories”lar qoʻyishga vaʼda beraman.

Boost qilish uchun havola: /channel/allaevuzb?boost

Читать полностью…

Allaev Uz

Kecha Apple Ipad Proning yangi modelini taqdim etdi. Bu Apple tarixidagi eng ingichka qurilma deb e'lon qilindi. Yangi iPad Pro qalinligi 5.1 mm. Narxlar 11 dyumlik iPad Pro uchun 999 $ boshlanadi. Eng qimmati xotirasiga qarab 2599 $gacha boradi. Undan tashqari kecha yangi iPad Air, stilus va klaviatura ham taqdim qilindi.

@allaevuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал