allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

🚀 Birinchi o‘zbek startup kursi "Swift Launch" o’z safiga qo'shilishni taklif qilmoqda: 🚀

Unda uyga vazifa sarmoya kiritishga arziydigan startap yaratish bo‘ladi!

Swift Launch sizga nima beradi:

–Top xalqaro murabbiylar, shu jumladan bosh direktorlar va investorlarning ekspert ko'rsatmalari!

–Ijodkorligingiz va mahsuldorligingizni oshirish uchun bepul Co-Working maydoni.

–Bepul hosting va AI resurslari sizning texnologiyangizni kuchaytirish uchun.

–Bundan tashqari, yana ko'p qo‘shimchalar mavjud.

🌟 Swift Launch bilan g'oyalaringizni muvaffaqiyatli biznesga aylantirish imkoni mavjud! 🌟

Hoziroq ro'yxatdan o'ting va kelajakni qurishni boshlang!

Telegram | Instagram

Читать полностью…

Allaev Uz

Bugundan 2024-yilning 3ta super flagmanini parallel test qilaman.

1. Honor Magic 6 16/512 GB
2. iPhone 15 Pro Max 256 GB
3. Samsung Galaxy S24 Ultra 12/256 GB

Читать полностью…

Allaev Uz

Evolyutsiya nazariyasi biznesda aniq ishlaydi.



Buni yillar davomida yashab qolgan bizneslarda koʻring. Tabiat qonunida tabiiy saralanish ketsa, biznesda bozorga qarab tabiiy saralanish ketadi.

Biznes yashab qolish uchun evolyutsiya qilishi, bozorga yaxshiroq mahsulot yoki xizmat taklif qilishga majbur.



Natijada u mahsulot yaratiladigan jarayonlarni, ichki operatsion protsesslarni, hatto mahsulotni oʻzini oʻzgartiradi. Evolyutsiya qilayotgan biznes vaqt oʻtgan sari yaxshilanib boradi. Yoʻldan adashib yomonlashib borsa, tabiiy tanlanish kabi bozorda oʻz oʻrnini yoʻqotadi.

Bugun kayzen yoki Lean startup metodi bilan ishlayapman deyishganda, tabiat qonunlari bilan qiyoslasa aynan evolyutsiya nazariyasiga toʻgʻri keladi. Yashab qolishni, koʻproq tomir otishni va kuchayishni xohlagan biznes doimiy evolyutsiya qilishga mahkum.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бозорда ахлоқ тушунчаси мавжуд эмас. Йўқ, бозор жуда ахлоқсиз ҳам эмас, у шунчаки ахлоққа нисбатан бефарқ. Бозор ўз ҳолича аҳамиятли бўлган маҳсулотни эмас, балки танқис маҳсулотларни қадрлайди. Олмоснинг бир карати минглаб доллар туради, аммо сув (агар сиз жўмракдан сув ичишдан тортинмайдиган одам бўлсангиз) деярли бепул. Ваҳоланки, агар сайёрамизда ҳеч қанча олмос бўлмаганида, биз буни деярли сезмас эдик, бироқ сув йўқолганида, ҳамма ўларди.

Бозор бизни керакли нарсалар билан эмас, балки биз сотиб олмоқчи бўлган нарсалар билан таъминлайди.
Бу ‒ фундаментал фарқ. Тиббий суғурта камбағалларни соғлиқни сақлаш тизими билан таъминламайди. Нима учун? Чунки суғуртага камбағалларнинг пули етмайди. Энг кучли америкалик шифокорлар Ҳолливуд кино юлдузларини кўкракларни катталаштириш ва юздаги ажинларни операция йўли билан йўқотиш каби хизматлар билан таъминлайдилар. Нима учун? Чунки бунга юлдузларнинг пули етади.

© Чарльз Уиланнинг  "Яланғоч иқтисодиёт: мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" китобидан

Читать полностью…

Allaev Uz

Bugun Asaxiy Uzga doir muhim yangilikni eʼlon qilmoqchiman.

Shunchaki yangilik qiziq boʻlsa, Asaxiyga yangi rahbar (CEO) tayinladik.

Bugundan boshlab Asaxiy Uzdagi barcha operatsion jarayonlarni Mirodilxoʻja Fayzullaxoʻjayev boshqaradi.



Endi Mirodil va qaror haqida. Asaxiyga CEO qoʻyish masalasini ancha oʻyladik, chetdan olib kelamiz deganda qarorda edik. Lekin, uzoq muhokamalar, jamoa bilan maslahatlashib salohiyatidan kelib chiqib oʻzimizdan chiqqan kadr Mirodilga bu vazifani topshirishga qaror qildik.


Esimda, bundan 4 yil oldin Mirodil ilk marotaba qoʻngʻiroqlar markaziga sotuvchi sifatida ishga kirish uchun suhbatga kelgandi. Oʻshanda Mirodil Toshkentga endi koʻchib kelgan vaqtlar edi. Vodiyda oilaviy biznesi boʻlishiga qaramay oʻzi mustaqil biror yutuqqa erishishga harakat qilib, ishni ingliz tilidan boshlayman deb qaror bergan ekan.

4 yil davomida Mirodil oʻqishdan, oʻrganishdan, oʻzgarishdan hech toʻxtamadi. Oxirgi ikki yilda sotuv boʻlimi bosh menejeri sifatida ishladi. Vodiydan oʻzim mustaqil biror yutuqqa erishaman deb 4 yil oldin qadam boshlagan yigitni bemalol tabriklasak boʻladi, bugun u harakatchanligi evaziga bitta kompaniyada rahbar bo'ldi.

Oldinda endi Asaxiyni va Mirodilni yanada kattaroq yoʻl kutmoqda. Biz birgalikda Asaxiyni O'zbekistonda eng yaxshi xizmat sifatiga ega va eng unumdor kompaniyaga aylantirishimiz kerak.

Читать полностью…

Allaev Uz

Asaxiy menga Stiv Jobs va Yuqumlilik orqali marketing va kitob olamini ochgan. Firuz aka esa shunaqa qitmircha vaziyat marketingi g'oyalari bilan kreativling nimaligini ko'rsatib turadi tez-tez. Xullas ikkisidan minnatdorman.

Duo qilaman, ilmlilarimiz ko'paysin va ular orasidan bloggerlar chiqsin. Shunda bitta ikitasi avtoblogger ham bo'p qolar😄.

👍@Kreativ_reklamalar - reklama va marketing haqida eng muhimlari

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугунги мутолаада ажойиб жумлага дуч келдим: «Вазият хўжайини бўлиш».

Бу нимани англатади. Баъзида қайсидир ҳолатларда эркин ҳаракат қилиш ва қарор бериш учун уни бўлишмаган маъқул. Тушунтираман, бирор қарор беришдан олдин сиз вазият ҳақида ким биландир бўлишасиз. Оилавий масала бўлса оиладагилар билан, қайсидир ҳолатни яқин дўстлар билан, ишхонадаги вазиятни ишхонадагилар билан.

Агар, шунақа ҳолатда барибир якуний қарорни сиз қиладиган бўлсангиз, уларнинг иштироки вазиятда халақит қилса, яхшиси айтмаслик керак. Нимагаки, сиз қарор бераётганда энди вазиятни билганлар қанақа реакция қилишини ўйлаб қарор беришга мажбурсиз. Баъзида ҳатто улар сизнинг қарорингизга аралашиши, сизни бир қарорни беришга мажбурлаши ҳам мумкин. Мажбурлашмасада, сизда эмпатия кучли бўлса, уларнинг кутувларини оқлаш учун ҳам сиз уларга ёқадиганроқ қарорни беришингиз мумкин. Баъзида уларга ёқадиган ёки улар берадиган қарор ўша вазиятда сиз учун фойдали эмас, зарарли ҳам бўлиши мумкин.

Шу учун ҳам, «вазият хўжайини» сифатида қолиш учун яхшиси вазиятни бўлишмаган маъқул. Тавсия ёки маслаҳат керак бўлса, айнан муаммо юзасидан тажрибаси бор мутахассисдан маслаҳат сўраш, яқинлардан сўрашдан кўра холисроқ ва фойдалироқ бўлиши мумкин. Вазиятда, умуман сизда манфаати ёки қизиқиши бор одам билан бўлишдизми, озгина бўлсада энди у вазиятнинг бир қисмига шерик.

Умумийлаштирмаймиз, лекин баъзида ўзингизга боғлиқ масалаларни вазиятнинг назорати учун бўлишмаган ҳам маъқул. Аниқ контекстга тушганда менежерлар ҳам, тадбиркорлар ҳам, умуман ҳамма нима демоқчи эканлигимни яхши тушунади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Имконим бўлганида «Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси» китобини иқтисодиёт билан боғлиқ барча-барчага ўқитган бўлардим. 4 йил иқтисодиёт йўналишида ўқиб, қиймат нима, талаб ва таклиф оддий ҳаётда қандай ишлайди каби оддий нарсаларни тушунмайдиганларни жуда кўп кўрдим. Бу китоб бўлса энг содда тилда, ҳазил ва мисоллар билан ҳаммасини осонгина тушунтириб берган.

Расмда китобнинг мундарижаси.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Hayotda katta narsalarga erishgan odamlarni koʻrib, oʻqib, xayoldan oʻtdi, biz mashhurlik yoki buyuklikni, ayniqsa boy tadbirkor boʻlishni baxt bilan bogʻlaymiz.
Lekin, aslida buyuklik, ayniqsa katta tadbirkorlik bu muammo bilan ishlash degani. Xato qilasan, xulosa olasan, keyin yana yangi xato qilasan. Bir muammoni yechasan, keyin boshqasi keladi. Kattalashgan saring muammo koʻlami ham kattalashadi. Masalan, kichik biznesda 500-1000 dollarlik muammoni yechish kerak boʻlsa, katta biznes millionlar ustida ishlaydi.

Tajriba ortgan sari tadbirkorlar muammo yechishga oʻrganib qolishadi. Hayotda oddiy insonga nisbatan koʻproq muammoga uchrashadi va koʻproq yengib oʻtishadi.
Boshida qiyin boʻladi, keyin hayot muammolarga koʻniktiradi. Unda tanlov bor, muammo chiqqanda nolib oʻtirish yoki reallikni qabul qilib, muammoga yechim qidirish. Yakunda ikkinchisi doim foydali boʻladi.


#tonggimutolaa

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

АОКА бугун мани қойил қолдирди.

Декабрь ойида Президентнинг Маънавият ва маърифат кенгашида мурожаатида китоб соҳаси бўйича алоҳида масалалар айтиб ўтилган эди. Улардан биринчиси нашриёт ва матбаа соҳасини беш йилга солиқлардан озод қилиш бўлса, иккинчиси соҳа вакилларига имтиёзли кредитлар эди. Яқинда солиқлар масаласида ўз фикрларимни пост қилиб ёзган эдим.

Ўша топшириқлар натижасида Оммавий ахборот ва коммуникациялар агентлиги (АОКА) ажойиб бир ишга қўл урибди. Ўзбекистонда ҳозирда болалар адабиётини ривожлантириш долзарб ҳисобланади. Ўзбек тилида бола психологиясига мос, унинг ақлини ривожлантирадиган китоблар зарур. АОКА болалар учун машҳур алломаларнинг илмий-маърифий мероси, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолиятига бағишланган, иллюстрацияли, ихчам янги номдаги асарлар яратиш дастур лойиҳаси ишлаб чиқибди.



Лойиҳага кўра, шу йили 50та болалар ва ўсмирлар ижодкорларининг асарлари ижтимоий буюртма сифатида чоп этилади. Яна лойиҳа доирасида 2025-2030 йилларда ҳар йили камида 50та болалар китоби ижтимоий буюртма қилиб чоп этилади. Тушунишингиз учун айтиб ўтаман, ижтимоий буюртмада давлат буюртмачи бўлиб чиқади яъни китобни молиялаштиради.



Одатда давлат дастури доирасида амалга ошадиган лойиҳалар секин бўлади. Бир нечта мажлис, муҳокамалардан ўтиб, ойлаб ёки йиллаб натижа кутилади. Бу сафар ҳаммаси амалий ҳаракатлар билан бошланган. Ҳар ҳолда АОКАнинг расмий телеграм канали болалар адабиёти ижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтгани, келишиб олинганлигини ва аллақачон ўн бешта ёзувчи билан шартнома имзоланганлиги маълум қилмоқда. Шартномага кўра, 30 фоиз гонорар олдиндан тўланар экан. Юқорида айтганимдек, одатда бунақа лойиҳалар узоқ ва секин амалга ошириларди, бу сафар натижа билан эълон қилишгани янгилик бўлди.



Агентлик директори ўринбосари Ғайрат ака Бозоровнинг таъкидлашича дастлаб буюк алломалар ва жадидлар ҳаётига оид болалар тилида китоблар чиқади. Ундан кейин замонавий ўзбек болалар адабиётини ҳам ривожлантириш кўзланган экан.



Постдан яна бир янгиликни билиб олдим, октябрь ойида Тошкентда Халқаро болалар китоби кўргазмаси бўларкан ва унда ушбу китоблар тақдимоти ҳам ўтказилади.



Тан олиб айтаман, ўзбек болалар адабиёти ижодкорларини танимайман. Лекин, барча ижодкорларни ва улар билан ишлайдиган ноширларни табриклайман.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

У пайтларда компьютерим ҳам йўқ эди. Компьютери, айниқса ноутбуки бўлиш катта обрў саналарди. Таҳририятдаги компьютерда материалларни тайёрлаб, дискетага (атиги 1,44 Мб маълумот сиғарди) кўчириб, интернет кафега борар ва ўша ерда бутунжаҳон тўрига жойлар эдим. У пайтлар ҳали ADSL ҳам йўқ, 31 кбит/с тезликка эга Dialup интернет кафедаги 6 та компьютерга бўлинарди. Интернет нархи ҳам жуда қиммат: соати 5000 сўм эди. Ўзим эса 12000 сўм стипендия олардим.

2005 йили грант асосида журналистикадан малака ошириш учун Польшада бўлдим. Энг яхши қатнашган иштирокчи сифатида ноутбук совға қилишди. Жуда хурсанд бўлдим. Бу Wi-Fi адаптер уланган илк ноутбуклардан бири эди. Навоий кўчага (ўша пайтлар электроника товарлари ярмаркаси шу кўчада бўларди) нимадир олиш учун борганимда ўша ноутбукни кўрсатдим, сотувчилар 2800$ га баҳолашди. Ўша пайтлари бу пулга яна озгина қўшилса, квартира берарди. Сотмадим.

Шу йили прописка муддати (университетдан 4 йилга прописка қилиб берарди) тугагани учун газетадаги ишимдан айрилдим. Магистратурага кирдим. Ярим йилча ишсиз қолдим. Шунда ноутбук иш берди. Шу орқали озроқ тирикчилик қилиб, ҳам сайтни юритиб турдим.

Кейин телефони бор ижара-квартирага кўчиб ўтдим. Уйдан интернетга уланиб, сайт ишларини бажара бошладим. Dialup тизимида телефон орқали провайдерга уланиб, интернетга кирилган пайт телефон линияси банд бўлар ва телефон учун ҳам компания ҳақ оларди. Кейин Callback хизмати чиқди. Унда интернет провайдери сизга қўнғироқ қилиб, интернетга улаб берарди.

Аввал-бошда бу ишимга яқинларим, айрим устозлар ҳам қарши бўлди. Уларга интернетнинг афзалликлари ва имкониятларини тушунтиришга ҳаракат қилдим. “Умид билан суқилган таёқ бир кун берар меваю япроқ” деганлари тўғри экан, бир-икки йилда сайт анча кўзга кўриниб қолди, илк ҳосил бера бошлади. Портал, айниқса, чет элдаги миллатдошларимиз учун айни муддао бўлган эди. Шунингдек, ўзбек тилини тадқиқ этаётган олимлар ҳам сайтга тез-тез мурожаат қиладиган бўлди. Бу орада хориж давлатлари адабий ва илмий нашрлари билан алоқаларни йўлга қўйдим.

Ziyouz.com кутубхонасидаги баъзи китобларни киритишга 1 кунлаб вақт кетган. Интернет тезлиги бу пайтда 56 кбит/с га етган, 20-30 Mb китобни юклаш учун кечқурун upload га қўяр, кечаси телефон узилиб қолмаса, сахаргача юклаш тугарди. Агар техник носозлик (телефон кўп узилиб қоларди) бўлса, яна қайта юклашга тўғри келарди.

2005 йилда сайтда форум (ушбу форум ўзбек тилидаги илк форумлардан бири эди) ишлай бошлади. «Янгиликлар», «Ислом», «Иқтисод», «Сиёсат», «Маърифат», «Ажойиботлар» бўлимларида 1000 га яқин мақола жамланди. 2006 йил, 25 январь куни «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган «Айб фақат ёшлардами?» мақоласида сайтимиз ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Ушбу мақола порталимиз ҳақида расмий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган илк хабар эди.

Дастлаб ruweb.net’дан олинган хостинг 50 Мб ҳажмда эди. Ойига 1000 Мб трафик бериларди. Бу трафик эса ойнинг 10-15 кунида тугаб қолар, қолган кунлари сайт ишламай турарди. Китоблар бошқа бепул серверга жойланарди. Кейинчалик хостингни бир неча марта ўзгартирдим… Сайтни ясаш, дизайн қилиш, жойлаш, кичик техник муаммоларни ҳал қилишни ўзим ўрганиб бажарардим. Бу борада Шуҳрат Деҳқонов катта кўмак бериб турди. Сўнгги йилларда Шавкат Ҳомиджонов беминнат ёрдам бермоқда. Уларга алоҳида раҳмат айтаман.

Бир неча ўн материалдан иборат мўъжаз сайтни росмана порталга айлантириш осон кечмаган, албатта. Мен иш бошлаган даврда интернетда ўзбек тилидаги материаллар жуда кам эди. Шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида даставвал кўпроқ матнли материалларни жамлашга ҳаракат қилдим. Оз сондаги тайёр файлларни газета, журнал ва нашриёт таҳририятларидан олардим. Аста-секин муаллифларнинг ўзлари ҳам тайёр матнларни тақдим эта бошлади. Лекин асосий бисотни ўзим электронлаштириб, жойлашимга тўғри келди.

Читать полностью…

Allaev Uz

Har qanday tushunarsiz holatda, miyani "wash" qilmasdan, choynakni qopqogʻini yopib, choydan bir hoʻplab, "Yalangʻoch iqtisodiyot"ni oʻqisangiz, nima xato va nima toʻgʻriligini aniq anglaysiz 😊


https://asaxiy.uz/product/charlz-uilan-yalangoch-iktisodiet


#tonggimutolaa

Читать полностью…

Allaev Uz

Audio kitob.

Piter Hopkirk: "Katta oʻyin. Ikki imperiya toʻqnashuvi"

1. Muqaddima.
2. So'z boshi

Audio kitobni Hamza Jumayev oʻqidilar.

Kitobni toʻliq Asaxiy Books mobil ilovasi orqali xarid qilib tinglash mumkin.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Қайсидир француз адиби айтганди:  - Бир марта айтилган ёлғон — ёлғон, минг марта айтилса у ҳақиқат.  

Нима демоқчиман, ёлғоннинг бир юқувчи функцияси бор. Қайта-қайта ёлғон ишлатилгандан сўнг инсон унинг ҳақиқатлигига ишониб бошлайди. Натижада мия аста-секин янги ҳақиқат «ёлғон»га мослашади, уни реаллик деб қабул қилади. Бунақа ҳақиқатга айланган ёлғонлар қанча кўпайиб борса, инсон шунча реалликдан узилади. Қайсидир вазиятда инсон ўзи ҳақиқат деб билган хаёлида ясаб олган дунёда яшаб бошлайди.  

Агар, бу вазият бир шахс билан юз берса, у қўрқинчли бўлмаслиги мумкин. Лекин, миллионлаб инсонларга таъсир қиладиган одамлар ёлғонларини ҳақиқат деб қабул қилиб бошласа оқибати жиддий бўлиши мумкин.

Юқоридаги аргумент идеология билан ҳам ишлайди. Сиз ёлғон устида қурилган идеологияга биринчи марта дуч келганда жиддий қабул қилмайсиз. Лекин, атроф, жамият, ҳамма бир овоздан бу идеология тўғрилигини таъкидласа ва идеология ичидаги нарсалар мантиқан бир-бирига боғланган бўлса, сиз ишониб қолишингиз эҳтимоли жуда юқори. Тўғри, ташқаридан қараса ҳаммаси ёлғон, ҳаммаси аҳмоқона, лекин ичкаридан қараса, ҳамма нарса мантиқли, ёлғонлар бир-бирига боғланиб, такрорланиб, инсонлар онгида ҳақиқатга айланган.  


Ўзимиз тўқиган ёки жамият тўқиган ёлғонларга ишониб, улар бизнинг онгимизда якунда ҳақиқатга айланиши биз учун жуда хавфлидир. 
Шу томондан қараса, бир вақтлар немислар Гитлер сиёсатига ишонгани, бугун катта қисм руслар Путин идеологиясига ишонаётганлиги ҳайрон қолдирмаслиги керак.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Avval/endi.

Birinchi rasm 2021-yil fevral oyida tushilgan.
Qilingan ishlar:
- Har qanday shakar va uglevod isteʼmolini imkon boricha kamaytirdim.
- Kuniga oʻrtacha yurilgan masofa 2022-yilda 10700 qadam, 2023-yilda 11200 qadam boʻldi.
- Oxirgi 8 oyda haftasiga 3-4 marta stabil zalga qatnadim.
- Eng oxirgi bosqichda uyqu tartibga solindi. 23:00dan 07:00gacha.

Hammasi "Atom odatlar" kitobini tarjima qilishga tanlab berish uchun oʻqishdan boshlandi. Kitobdan keskin dieta bilan ozish xatoligi, odatlarni oʻzgartirmasdan dieta bilan keskin ozish xatoligini, baribir keyin semirishimni anglab yetdim. Manda avvalo semirishga sabab odatlarni topib, ularni bartaraf etish kerak edi. Bu uchun semirish sabablari haqida ham kitob oʻqib chiqdim. Va keyin harakat boshlandi. Oʻrtada ikki oy ichida birinchi kuchli zaharlanish, undan keyin oyoqdan operatsiya qilindim. Bu jarayonni sekinlashtirdi, albatta.

Uch yillik natija - 25 kg.


Sport zalga chiqishga undagan man uchun hayotimdagi eng qadrli insonlardan biriga alohida tashakkur.

Читать полностью…

Allaev Uz

Quvonarli yangiliklardan, "Zabarjad media" nashriyoti "Taxtlar o'yini" ni o'zbek tilida chiqarayotgan ekan.

Читать полностью…

Allaev Uz

Qudratli mamlakalatlar harbiy urush emas, savdo urushi qiladi.

Masalan, Forbes e'lon qilishicha 2024-yilning birinchi kvartalida Samsung Appleni quvib o'tib dunyoda eng ko'p smartfon sotgan kompaniyaga aylangan. Koriyes kompaniyasi jahon bozorining 20.8 foiziga egalik qilgan bo'lsa, Apple 17.3 %ga davo qilgan.

Lekin, bu Samsung sohada keskin oldinlagani yoki Apple tovarlari sifati bilan bog'liq emas. O'ta muvaffaqiyatli Samsung Galaxy S24 seriyasi taqdimotidan tashqari bozordagi o'zgarishning eng asosiy sababi sifatida Xitoy hukumati ko'rsatilmoqda. Hammasi oddiy, AQSH necha yildan beri Xitoylik Huawei kabi smartfon ishlab chiqaruvchilariga qarshi sanksiyalar qo'llab keladi. Undan tashqari oxirgi yilda Xitoyliklarga tegishli bir nechta mobil ilovalarga ham cheklov qo'yilgan.
Salomga qarib alik degandek, Xitoy ham bunga o'z javobini bermoqda. Bu yildan Xitoydagi davlat kompaniyalari va hukumat binolarida Apple mahsulotlarini ishlatish ta'qiqlangan. Yanada aniqroq aytsak, davlatga ishlaydigan xodimlar endi ish joyida Appledan boshqa ishlab chiqaruvchi smartfonini ishlatishga majbur. Dunyoda eng yirik smartfon bozori aynan Xitoy bozoridir. Bundan Xitoylik ishlab chiqaruvchilar bilan birga Samsung birdek yutmoqda chunki tan olish kerak, Apple bilan bu bozorda hozircha faqat Samsung katta raqobat qilib biladi.


Ma'lumot uchun, birinchi kvartalda smartfon bozorida 14.1 foiz ulush bilan 3-o'rinni Xiaomi egallagan.

"Make love, not war" degan mashhur ibora bor. Pasifistlar tarqatgan. Hozirgi dunyoda buni to'g'ri analogi, "Urush qilsang, faqat savdo urushi" bo'lsin degani bo'lsa kerak.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Дунёнинг ишлари” китоби инглиз тилида Amazon'да сотувга чиқди

Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” қиссаси таржимасини ўзбек адабиётини мамлакатимиздан ташқарида оммалаштириш ва тарғиб қилишга беқиёс ҳисса қўшган Марк Риз ва Абдулложон Рўзиевлар амалга оширган.

“Дунёнинг ишлари” – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг (1941 – 2013) оналик меҳри ва фидойилигига бағишланган ҳикоялар тўплами.

Нашр рекламаси Нью-Йорк метросида пайдо бўлди.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Allaev Uz

Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги обидаларнинг битиклари китоб-альбом шаклида тақдим этилибди.

8 апрель куни Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (ВОССУ) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоблар тақдимоти ҳамда  ташкилотлар, вазирликлар ва идораларга 20 жилд китоб-альбомларни олиш имконини тақдим этувчи сертификатларни топшириш маросимини ўтказди. Лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз маданий-тарихий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилган шахсий ташаббусининг ёрқин натижаси бўлди.

Ушбу фаолият мамлакатимиз тарихий обидаларида ёзилган қадимий битикларни ўрганишга қаратилган. Бугунги кунга қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига бағишланган, ўзбек, рус, араб ва инглиз тилларидаги 20 та кўп тилли китоб-альбомлар нашр этилди. “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳаси Ўзбекистон ҳукуматининг ташкилий ва молиявий кўмагида ВОССУ томонидан шерик ташкилотчилар билан ҳамкорликда бошланган ва давом эттирилмоқда.

Читать полностью…

Allaev Uz

Har bahorda shu bo'lar takror😁

Читать полностью…

Allaev Uz

Tonggi mutolaa hayotda ancha yillar oldin tushungan haqiqatni eslatdi: maqsadga erishish emas, unga yetishish jarayoni odamni koʻproq baxtliroq qiladi. Oʻqiyotgan kitobimda ham qahramon maqsadga erishganini emas, unga erishish jarayonini zavq shavq bilan aytib beryapti.

Bundan bir necha yil oldin yaqin bir akamiz aytgan edi: Yoshligimda Toshkentda hovlim boʻlishini orzu qilganman. Hovli olgach, uch kun, nari borsa bir hafta odam ich ichidan quvondi, keyin ko'nikdi. Uyga erishish jarayoni borligidan koʻra koʻproq yoqimliroq.


Bu argumentni abituriyentni oʻqishga kirishi, biznesga oid maqsadlar yoki biror xarid bilan solishtirish mumkin. Oʻsha maqsadga erishishni orzu qilib, unga harakat qilish, yaqinlashayotganligingni his qilish, qoqilganda ishonib davom etish, erishishga yaqinligingni his qilib yanada kuchliroq harakat qilish haqiqiy baxt boʻlsa kerak.

#tonggimutolaa

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Dam olish kunida oila bilan, ayniqsa bolalar bilan ko'rishga #tavsuyu.
Odamiylik haqida real voqealarga asoslangan ajoyib film.

Kinoteatrlarda namoyish ketmoqda.

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистонда автомобиль импорти билан шуғулланадиган тадбиркорлар Президентга мурожаат билан чиқишибди.

Улар «Биз эркин бозор тарафдоримиз» дейишмоқда.

Айтишларича соҳада 400дан ортиқ импорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар оғир аҳволда қолишган.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/11/auto-import/


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Audio kitob.

Piter Hopkirk: "Katta oʻyin. Ikki imperiya toʻqnashuvi"

1. Muqaddima.
2. So'z boshi
3. 1-bo'lim. 1-bob. Dastlabki yillar. Sariq xavf

Audio kitobni Hamza Jumayev oʻqidilar.

Kitobni toʻliq Asaxiy Books mobil ilovasi orqali xarid qilib tinglash mumkin.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bayram chegirma va aksiyalarsiz bo'lmaydi, albatta.

Asaxiydan Hayit bayramiga chegirmalar. 9-12-aprel kunlari barcha kitoblarga 20 foiz chegirma beramiz.

Kitoblarni chegirma narxda ham online, ham Toshkent shahridagi kitob do'konlarimizdan xarid qilishingiz mumkin.

200 000 So'mdan ortiq xaridlarga yetkazib berish xizmati bepul. Buyurtmalar eshigingizgacha yetkaziladi. 😊

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун ҳаётимдаги энг яхши лойиҳалардан бири Ziyouz.com дунё юзини кўрганига 20 йил бўлди. Кечагидек ёдимда, бундан ропа-роса 20 йил аввал, 2004 йил 9 апрель куни сахар пайти дўстим Отабек Нуриддинов хонадонида Ziyouz.com порталининг илк саҳифаларини интернетга юклаган эдик. Сайтни html дастурлаш тилида ўзим ёзган ва ўша замон услубида оддий дизайн қилган эдим. Илк 20 та мақолани ўша пайтдаги интернет тезлиги (31 кбит/с) билан уни жойлашга 1 соатча кетганди (қулоқларим остида Dialup овози жарангламоқда). Ярим йил ичида сайтдаги мақолалар сони 300 тага етган.

Читать полностью…

Allaev Uz

Alisher Sadullaev Twitterda yozmoqda:

2021-yilda 5.5 mlrd so’m, 2023-yilda 21.7 mlrd so’m, 2024-yilning birinchi choragida 10,8 mlrd so’m xalqaro imtihonlardan yuqori ball olgan yoshlarga to’lab berilgan. Yuzlab yoshlar Top 100 univerisitetlarga kirgan va yana minglab yoshlar yuqori daromadli ishlar bilan band.

Читать полностью…

Allaev Uz

Audio kitob.

Piter Hopkirk: "Katta oʻyin. Ikki imperiya toʻqnashuvi"

1. Muqaddima.


Audio kitobni Hamza Jumayev oʻqidilar.

Kitobni toʻliq Asaxiy Books mobil ilovasi orqali xarid qilib tinglash mumkin.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Biznesda hammasi birinchi qadamga bog‘liq!

Birinchi qadamni biz bilan tashlang.
"Biznesni rivojlantirish banki" "Biznesga birinchi qadam" kreditini taklif etadi.
Hunaringizni biznesga aylantirishga imkoniyat yaratamiz.

💰Kredit miqdori: 5 million so‘mgacha
⏳Kredit muddati: 12 oy
🔋Imtiyozli davr: 1 oy
⚖️Yillik foiz stavkasi: 25%

🔍 Batafsil

☎️Qo'shimcha ma'lumot uchun 1254 raqamiga yoki @brbsupport ga murojaat eting.

Reklama

Читать полностью…

Allaev Uz

Tonggi mutolaa jarayonida kelgan mulohazalar.
Koʻpchilik kitoblar va treninglarda, intervyularda buyuk tadbirkorlarni, menejerlarni tavakkalchiligi, liderligi, strategligi va innovatorligini aytadi. Lekin, ularni muvaffaqiyatga undaydigan boshqa bir muhim faktorni kamdan kam aytishadi. Bu stressga chidamlilik. Miyada chiroq yonib, ajoyib biznes gʻoya kelishi yaxshi, uni amalga oshirish uchun pul ham topilishi yaxshi. Lekin, uni amalga oshirish va keyinchalik ushlab qolish uchun kuchli shaxsiyat, stressga chidamlilik kerak. Stressga chiday olmasa, bosimga, tanqidga, haqoratlarga chiday olmasa u muvaffaqiyatli biznes qura olmaydi.

Biznesni katta va kichik muammosini koʻrib, mushtni stolga yoki mashina ro'liga bir urib, ichidan oʻtganini oʻzi bilib, keyin oʻzini qoʻlga olib yechim izlagan tadbirkorlar mani yaxshi tushunishdi. Yillab umringni sarflab, bolangdek oʻstirgan biznesdan ayrilib qolishga yaqin qolgan tadbirkorlar ham buni juda yaxshi bilishadi.

Yaqinda bir tadbirkor akamiz, joynamoz ustida turib oʻzini tiyolmasdan yigʻlab yuborganini, keyin yengil tortib yechim izlab davom etganini aytib berdi.

Stress yoqimsiz holat, lekin unga chidamlilik hayotda katta narsalarga erishish uchun muhim shart.

@allaevuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал