allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Кеча Жаҳонгир Ортиқхўжаев интервьюсига китоб бизнеси эгаси сифатида ҳазил қилиб жавоб ёздим.

Бугун энди Жаҳонгир акани гаплари устида жиддийроқ ўйлаб кўрамиз.

Катта тадбиркор бўлиш учун бир нечта шартлар бор. Улар орасида билим, кучли эмоционал интеллект, молиявий ресурс, таниш-билиш (networking) ва бошқалар кириши мумкин. Демак, билим муҳим шартлардан бири ҳисобланади. У бўлган жойда, бошқа шартлар ҳам ишлаш эҳтимоли каттароқ. Масалан, билимсиз кучли networking қилиш қийин. Эмоционал интеллект ҳам билимсиз шаклланмайди.

Шу учун ҳам ҳар бир тадбиркор билим олишга мажбур. Мактабда ёки олий таълимда китобсиз билим олиб бўлмас, лекин тадбиркор учун китоб билимнинг ягона манбаи эмас. У турли хил тренинглар, бизнес клублари орқали билим олиши ёки умуман хатолар устида ўрганиши мумкин. Айниқса, охиргиси қимматга тушадию, лекин бир умрлик дарс бўлади. Фақат, китоб тизимли, асосли билим олишнинг энг арзон йўлидир. Масалан, 99 000 сўм турадиган бизнес китоб одатда бир куни 2-3 миллион сўм турадиган тренингдан кўпроқ билим бериб билади. Фақат китоб ўқиган билан ҳам бўлмайди. Уни ҳаётда қўллаш, билимдан фойдаланиш учун инсонда ҳаракатчалик, янада умумийлаштирсак кучли эмоционал интеллект керак бўлади.

Шу томонлардан келиб чиқсак, Жаҳонгир акани бизнеслари қанчалик яхши ташкиллаштирилганлигини билган одам сифатида уни билимсиз деб атай олмайман. Таваккалчилигига, акани ўзининг тилида айтганда «дух»ига доим қойил қоламан.

Лекин, Жахонгир акани бизнесида китобнинг роли йўқ деб айтиш жуда қийин. Билишимча, Жаҳонгир ака ўз атрофида кучли кадрларни, менежерларни жамлашни яхши кўради. Унинг аксар бизнесларини тизимлаштириб, тўғри йўлга қўядиган мана шу кучли менежментдир. Менежмент жуда мураккаб фан бўлиб, уни тизимли китобларсиз ва асосли тизимли дарсларсиз ўрганиб бўлмайди. Ишончим комилки, Жаҳонгир аканинг атрофидаги бизнесларини бошқараётган ёки ривожлантираётган кучли кадрларнинг аксари китоб ўқиш у ёқда турсин, чет элда топ университетларда ўқиб келишган. Орасида ҳозир ҳам бизнес ёки соҳаси бўйича кўп китоб ўқийдиганлар анча бўлса керак.

Бир катта тадбиркор акамиз китобга зўр тушунтириш берганди: «Турли хил тренинглар ёки тадбиркорлар клубидаги баҳслар, интернетдаги видео ва мақолалар бассейнда чўмилишга ўхшайди. Чуқур кирмайсан, шунчаки чўмиласан. Китоб бўлса diving га (денгиз остига чуқур шўнғиш) ўхшайди. Унда сен чуқур шўнғийсан, бошқа дунё очасан, ҳақиқий шўнғиш нима эканлигини ҳис қиласан».


Жаҳонгир эка тадбиркор сифатида хулоса олиб, йўналиш олиши учун diving шарт бўлмаслиги мумкин. Лекин, унинг бизнесларини бошқараётган бошқа менежерлар чуқур шўнғишга мажбур чунки усиз деталлар устида ишлаб, тизимли иш қилиб бўлмайди.

Энди ўқиш ёки ўқимаслик бозорга қараб ҳам фарқ қилади. Ўзбекистон шароитида айрим соҳаларда бизнес қилиш учун тизимли билимдан кўра ресурс ва networking, таваккалчилик муҳимроқ бўлиши мумкин. Тоза бозор иқтисодиёти амал қиладиган мамлакатларда, рақобат шароитида кучли билимсиз, китобсиз деярли имкони йўқ. Интернетдан Билль Гейтс, Баффет ёки Даило қанчалик китоб ўқишини, уни устига ўз соҳасига умуман тааллуқли бўлмаган китобларни ўқишини текшириб кўришингиз мумкин.

Парадоксга ўхшайди, Жаҳонгир ака хусусий университет ва шифохона асосчиси ҳам ҳисобланади. Аканинг қанчалик ақллилигини ҳисобга олсак, китоб ўқишнинг аҳамиятини жуда яхши англайди деб ўйлайман. Контекстни китоб ўқимаслик керак деб эмас, мен китоб ўқимийман демоқчи деб тушундим.

Хулоса қиладиган бўлсак, китоб билимнинг ягона манбаи эмас. Уни тренинглар ёки ҳаётда хатолар билан олиш мумкин. Лекин, сиз бирор соҳани чуқур ўрганмоқчи ёки тизимли ўрганмоқчи бўлсангиз, китоб бу борада энг арзон ва энг қулай манбадир. Шу учун ҳам кучли тадбиркор бўлиш учун китоб ўқиш шарт эмас деган ишончга боришни хато деб ҳисоблайман.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Банк чўнтагингизда: Uzum Media банк иловаларидан қандай қилиб хавфсиз фойдаланиш ҳақида айтиб берди

Маблағлар ва пулларни хавфсиз сақлаш ва оқилона сарфлаш ҳақидаги Uzum Media журналининг таҳририяти банклар ва молиявий сервислар иловалари фойдаланувчилари учун хавфсизлик қоидаларини тўплади.

Яқинларингизга пул ўтказиш, коммунал хизматларни тўлаш ёки муддатли тўловни амалга ошириш учун сиз банкка боришингиз шарт эмас — банк ёки тўлов тизимининг иловасини ўрнатиш кифоя. Шу билан бирга, банкларнинг ўзлари ҳам фойдаланувчи хавфсизлигига катта эътибор қаратишади, шубҳали транзакцияларни кузатадилар ва блоклайдилар ва тасдиқлаш кодларини талаб қиладилар. Аммо фирибгарларга қарши курашда асосий қоида ҳали ҳам фойдаланувчиларнинг эҳтиёткорлиги.

— Биз мижозларимизга мураккаб пароллардан, икки факторли аутентификациядан фойдаланиш ва ҳеч қачон смартфонларингизга расмий илова дўконларидан юклаб олинмаган иловаларни ўрнатмаслик муҳимлигини мунтазам эслатиб турамиз, — дейди Uzum Bank бошқарув раисининг ўринбосари Тимур Эмирсалиев. — Хавфсизлик қоидалари билан мақолага ҳаволани Uzum Bank иловасининг бош саҳифасида топишингиз мумкин ва бу эслатма — ҳеч қачон ортиқча бўлмайди. Агар сиз смартфонингизни йўқотиб қўйсангиз ёки шубҳали операцияни кўрсангиз, банк иловаларидаги карталар ва киришларни тезда блокировка қилиш учун имкон қадар тезроқ мижозларга хизмат кўрсатиш хизматига мурожаат қилинг.

Пул ва шахсий маълумотларни қандай қилиб хавфсиз сақлаш ҳақида кўпроқ маълумот Uzum Media мақоласида


Реклама

Читать полностью…

Allaev Uz

Payme иловасидан савобли ташаббус!

Payme иловасида муборак Рамазон ойи муносабати билан “Ҳайрия” бўлими ишга тушипти. Эндиликда закот тўламоқчи, ёки эҳсон қилмоқчи бўлганлар ортиқча оворагарчиликларсиз илованинг ўзидаёқ буни амалга оширишлари мумкин. Шунингдек, иловага Ўзбекистондаги энг ишончли фондлардан бири “Vaqf” хайрия жамоат фонди ҳам қўшилди.

Payme орқали хайрия қилишнинг яна бир ёқимли жиҳати, Сиз иловада эҳсонларингиз қаерга ва кимга кетаётганлигини кузатиб боришдир.

Читать полностью…

Allaev Uz

Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 /channel/addlist/ZfguWo576HwzYjdi

Читать полностью…

Allaev Uz

Yoshlar ishlari agentligi tomonidan yaqinda Mutolaa loyihasi taqdim etilgan edi. Loyihaning mobil ilovasi foydalanuvchilari soni 129 000dan oshibdi.

Qisqa muddatda ajoyib natija.

Читать полностью…

Allaev Uz

Yoʻnalishidan qat'iy nazar, zamonaviymi, ilmiymi, detektivmi, xohlagan kitob haqida postni yediradigan sening argumenting:

Читать полностью…

Allaev Uz

#bilarmidingiz #tavsiya

⁉️Ilm-fan va taʼlimga ixtisoslashgan telegram kanal mavjud

Kanallar, bloglar ixtisoslashgani ijobiy holat. Sohaviy bilimlar tizimlashadi, ilmiy doiralar uchun unikal platformalar shakllanadi.


🔍Kanalda faqat taʼlim yangiliklari emas, balki bakalavr, magistratura, PhD (Dotsent), DSc (Professor)larning faoliyatiga oid huquqiy normalar, imtiyozlar, grantlar, loyihalar berib borilarkan.

✅Ushbu @akademik_burchak loyihasi ta'lim olayotgan va berayotganlar uchun ajoyib platforma bo'la oladi.

Link: @akademik_burchak

Читать полностью…

Allaev Uz

Muvaffaqiyatsizlik bilan qilish mumkin boʻlgan toʻgʻri ish xatoni tan olish, uni qabul qilishdir. Shundan keyin undan xulosa yoki dars olib, hayotni davom ettirish mumkin. Muhimi ogʻriqli boʻlsa-da, inson qabul qilib oʻtib ketib bilsa, harakat qilib biladi. Davomiy harakat boʻlsa yana yangi imkoniyatlar ochadi.

Ishonchim komil, har bir buyuk inson yoki tadbirkor hayotida xatolari koʻmilgan miyaning yoki qalbning bir burchagi bor. Baʼzida ularni eslab, alami ham kelib tursa kerak. Lekin, muhimi ular buni qabul qilib, harakat qilishda davom etib bilganligidir.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Маъмур ака Centrum Air раҳбари, Озод ака MyTaxi ва Express 24 асосчиларидан бири.

Сен нималарни ўйлаб юрибсан? Озод ака сўзлари билан айтса, "почувствуй разницу"!


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш энди жиноий жавобларликка тортилади

Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президент томонидан 15 ноябр куни "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс" ва "Жиноят Кодекси"га контрафакт ва сифатсиз товарлар ишлаб чиқариш ва муомаласига чек қўйишга қаратилган ўзгартиришлар имзоланди. Айни пайтда бундай хуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима жазоси белгиланган.

Шу ўринда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасининг ҳажмига ҳам эътибор берилса, вазият бу борада анча ёмонлиги ойдинлашади. Масалан, 2023 йил сентябр ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг улуши 24,1%ни ташкил этган. Биргина Фарғона водийсининг ўзида эса бу кўрсатгич аллақачон 43%га етган.

Энди эса Жиноят Кодексининг янгиланган моддасига мувофиқ, бу жиноят базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 400 бараваригача жарима жазоси, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундан ташқари, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган бундай турдаги махсулотларни ва воситаларни сақлаш, уларга ҳизмат кўрсатганлик учун ҳам жазолар кучайтирилди. Масалан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима жазоси, жамоат ва аҳлоқ тузатиш ишлари ва 1-3 озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланди. Ўзгартиришлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ой - 17 февралдан кучга киради.

Бу бўйича шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, буни айни пайтда кўрилган зарурий чора деб ўйлайман. Истеъмол маҳсулотлари сифати билан ўйнашиб бўлмайди. Бу ҳаёт-мамот масаласи бўлиши мумкин.

Читать полностью…

Allaev Uz

Forbes Uzum haqida katta maqola e'lon qilibdi. Ta'kidlanishicha kompaniya narxi 1.1 milliard AQSH dollariga yetgan va bu O'zbekiston birinchi texnologik "Unicorn" bo'lgan.

https://www.forbes.ru/tekhnologii/508895-grozd-a-monet-kak-uzum-stal-pervym-edinorogom-v-uzbekistane?fbclid=IwAR2cJF-ruZe9IQ_EleSPPRlF1_hUu6h9AdQNprpnyvILZsCG6krZz0Meys8

Читать полностью…

Allaev Uz

4 йил олдин шу кунларда бошланаётган эди.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Кундан-кунга билмайдиган нарсасини тан оладиган инсонларни кўпроқ қадрлаяпман.

Ҳаммамизда ғурур бор, ҳаммамиз ўзимизни маълум бир даражада ақлли деб биламиз. Айниқса атрофимиздагилар ҳам буни тасдиқлаб туришса, ўз-ўзидан бунга ишонамиз ва кибр пайдо бўлади. Натижада ҳамма нарсани биларканман деб, хоҳлаган мавзуда фикр бериб бошлаймиз.

Фақатгина, ҳақиқий дунёқараши кенг, шахсий камолотда маълум бир даражага етган инсонларгина турли хил нарсаларини билмаслигини тан олиб бошлайди. Ишонинг, ўзи билмаган нарса ҳақида нотўғри фикр бериб бошқани ҳам чалғитгандан кўра тинчгина билмаслигини тан олиш катта маҳоратдир. Айнан билмаслигини тан олган шоу-бизнес вакили иқтисодиётдан чуқур билимга эгаликка, тадбиркор физикадан, рассом медицинадан мутахассисликка даъво қилмайди.

Қанча кўп ўқиган сарим шунча кам билишимни билдим деган машҳур ибора 100 фоиз ҳақиқатдир.

Билмайман деган ёки билмаслигини тан олган инсонлар сизлар ТОПсизлар!


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bayramning eng asosiy chegirmasini e'lon qilamiz.
Yaqindagina premyerasi bo'lgan Samsung Galaxy A35 va A55 smartfonlariga super chegirma!
Uyingizdan chiqmasdan Asaxiydan eng arzon narxlarda xarid qiling:

Narxlar: https://asaxiy.uz/u/65fbd9f6d818a


Chegirma va aksiyalarni o'tkazib yubormang: @asaxiyuz

Читать полностью…

Allaev Uz

Yana bir #vakansiya

Asaxiy Books nashriyotining o'zbek adabiyoti bo'limi uchun muharrir ishga olinadi. Maqsadimiz, birgalikda yangi nomlar kashf etish, buyuk asarlarni qidirib topish, ularni jamoa bilan nashrga tayyorlash.

Talablar:
- Sohada kamida 3 yil tajriba
- Kompyuter, smartfon va internetdan foydalanish ko'nikmasi.
- Pozitivlik, muzokara qobiliyatiga ega bo'lish va tartib
- Toshkent shahrida doimiy yashash
- Kompaniya ofisidan to'liq ish kuniga ishlashga tayyor bo'lish.
- Fikran ochiq, ichki senzurasi kuchli bo'lmasligi

Maosh: 5 million so'm va KPI bo'yicha bonus

CV, portfolio, rasmni telegramdan @asaxiyhr da kutamiz.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ertalabdan oʻqib turgan kitobimda Avstraliyaliklarni ajoyib nazariyasi bilan tanishdim: "Baland lola effekti".
Lola qanchalik baland gullab ochilsa, uni kesilishi ehtimoli shuncha ortib borarkan. Bu asosan eng kuchli yoki mashhur boʻlib borayotganlarga nisbatan ishlarkan. Hayotda hamma joyda umumiylashtirish xatoyu, lekin baʼzida oddiy qolgan, ajralib chiqmagan yaxshiroq.

Biz koʻrib turgan, yaqqol ajralgan, hozir tegib boʻlinmas deb koʻrilganlar aslida oddiylardan koʻra tezroq chopilish ehtimoli bor.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Банклар иш ўрни яратган тадбиркорга кредит фоизини тушириб беради

Банклар тадбиркор мижозларга кредит бераётганда фуқароларни ишга олиш шарти билан кредит фоизини камайтирадиган тизимни жорий қилади.

Янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради.

Читать полностью…

Allaev Uz

Man ham Akfa romlarini ishlatmiyman.
Yomon ko'raman Akfa romlarini. 😂

Читать полностью…

Allaev Uz

Декабрь ойида давлат раҳбари Республика маънавият ва маърифат кенгашидаги мурожаатида китоб соҳасида иккита катта янгиликни эълон қилганди. Мурожаатда нашриёт ва матбаа корхоналари беш йилга солиқлардан озод қилиниши, шунингдек имтиёзли кредитлар берилиши ҳақида айтилган эди.

Билишимча, ҳозирда бу юзасидан Президент қарорини эълон қилиш ва қонунчиликка ўзгартириш киритиш юзасидан иш кетмоқда. Масала бир неча маротаба муҳокама қилинди. Оммавий Ахборот ва коммуникациялар агентлигига ташаккур, улар соҳа вакиллари ва турли хил ташкилотлар билан муҳокамаларни ташкиллаштириб беришмоқда.

Китоб соҳасига солиқлар масаласида ўзимнинг баъзи бир конструктив таклиф ва мулоҳазаларимни билдирмоқчи эдим:

https://telegra.ph/Kitob-so%D2%B3asida-soli%D2%9B-imtiyozlari-04-01

Читать полностью…

Allaev Uz

Asaxiy Books да яна бир муҳим китоб премьераси. Бу сафар бутун дунёда жиддий муаммо бўлган кашандаликка қарши китоб чоп этдик.

Ўзбекистонда ҳам ҳозирги кунда тамаки чекувчилар сони бир неча миллион кишига тенг. Ундан чекувчилар ва уларнинг оиласига етадиган зарарни реал рақамларда баҳолаш қийин. Масаланинг молиявий томони ҳам бор. Атрофимда бир кунда бир қути сигаретани кўрдим демайдиган танишларим бор. Энди бир ҳафтада, бир ойда ва бир йилда чекувчилар тамакининг ўзига қанча харажат қилишини ўйлаб кўринг.

Бу сафар китобдан кўра каттароқ нарса тақдим қилмоқдамиз. Бу шунчаки китоб эмас, халқнинг бир оғриғига малҳамдир. Умид қиламан, натижаси фойдали бўлиб, минглаб инсонларнинг ҳаётини ўзгартириб биламиз.


Кашандаликка қарши китоб таржима қилишга 3 йил олдин қарор қилганди. Ундан кейин шу йўналишда бир нечта китобларни ўрганиб, Аллен Каррнинг китобини таржима қилишга қарор қилдик. «Кашандаликдан қутилишнинг осон йўли» бу борада энг зўрлардан бири эканлигини таҳлил қилиб англаб етдик.

Китоб бир ярим асрлик тарихга эга Халқ банки билан ҳамкорликда чоп этилди. Муҳим соҳани қўллаб қувватлаётганлиги учун бутун банк жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Китоб бугундан Asaxiy.uz сайти ва Asaxiy Books китоб дўконлари орқали сотувда. Буюртмалар бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.


Китоб ҳақида:
Муқова: Қаттиқ
Саҳифа: 216 бет
Нарх: 99 000 сўм
Таржимон: Фазлиддин Мадиев



Биринчилардан бўлиб буюртма беринг: asaxiy.uz/u/6606b10f8d47e

Читать полностью…

Allaev Uz

Эртадан бошлаб китоблар нархи ўзгаради, қуйидаги китобларимиз нархи пасайди:

1. Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар — 39 000 Сўм
2. Пауло Коэльо: Алиф — 39 000 Сўм
3. Олдос Ҳаксли: Ажиб янги дунё — 39 000 Сўм
4. Жером Сэлинжер: Жавдарзордаги халоскор — 39 000 Сўм
5. Светлана Алексиевич: Чернобиль таваллоси — 39 000 Сўм
6. Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари - 39 000 Сўм
7. Эрнест Хемингуэй: Тўқчилик ва йўқчилик — 39 000 Сўм
8. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади — 39 000 Сўм


Яна бир яхши янгилик, Asaxiy Books да чоп этилган энг юқори нархдаги китобларимиз 99 000 Сўмдан ошмади.
Ҳатто энг катта ва ранглик 780 бетлик китобларга ҳам нархни 8 доллардан пастда ушлаб қолдик.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Eng irodasizlar ham buni eplay oladi!

Читать полностью…

Allaev Uz

2022-yildan boshlab O‘zbekiston fuqarolari "Buyuk Britaniyada mavsumiy ishchilar sxemasi" dasturida ishtirok etib kelishmoqda. Ushbu sxema 6 oy davomida Buyuk Britaniyadagi fermalarda terimchi sifatida ishlash imkoniyatini beradi.

Migratsiya bo’yicha xalqaro tashkiloti ushbu dasturda ishtirok etmoqchi bo'lgan shaxslar uchun migrantlar huquqi, salomatligi va ularga ko‘rsatiladigan xizmatlar haqida quyidagi video-qo’llanmalarni tayyorlagan:: https://bit.ly/3TVT0Gs

Читать полностью…

Allaev Uz

Ҳукумат ўзи қўли билан битта иш ўрнини яратаман, деса, билингки, у каррасига қиммат, ресурсларни самарасиз сарфлаш ва тақсимлаш ҳисобига, бюрократия ва маъмурий палапартишлик билан амалга оширилади.

Ҳукумат иш ўрни яратишга рағбат берадиган, тўсиқларни бартараф этадиган, панадаги меҳнат кучларини оқартиришга хизмат қиладиган қонунчилик, солиқ ва инвестиция муҳитини яратиш йўлидан юриши лозим. Бу гап шунчалик кўп гапирилдики, сийқаси чиқиб кетди. Лекин афсуски, биз яна ғилдирак кашф этишда давом этяпмиз, хатоларимизни қайта-қайта такрорлаяпмиз.

Ўзидан тушови қиммат, меҳнат тақсимотини бузадиган ва ресурслар самарасиз ишлатилишига сабаб бўлаётган ташаббусларни тўхтатиш керак. Кўз ўнгимизда ўзини ўзи банд қилиш тизими самарасини кўрдик, демак, шу каби сиёсат устувор бўлиши керак. Масалан, 1 март ҳолатига қарийб 421 минг ҳайдовчи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Жами ўзини ўзи банд қилганлар сони эса 2,6 млн нафардан ошган. Битта тўғри ҳужжат қабул қилиш – триллионлаб маблағ сарфлаш, минглаб амалдор ва давлат хизматчиларини маҳаллага ҳайдашдан кўра самаралироқ, кўламлироқ ва барқарор бўлиб чиқяпти. Бу биргина мисол, холос.

Ишсизлик муаммосини микроменежмент билан эмас, балки комплекс сиёсий қарорлар қабул қилиш орқали ҳал қилиш зарур. Бир гуруҳ монополист компанияларнинг ёлғон ва манипулятив иллюзиясига эмас, пировард натижада барча ўзбекистонликлар ютадиган инфраструктура лойиҳалари, солиқ сиёсати ва қонунчилигини илгари суриш мақсадга мувофиқдир. Инсонларга, майда чиновникларга эмас, балки қонуний шарт-шароитлар асосида ишлайдиган тизимга етиб келишимиз лозим.

Хатолар устида ишлаш, иқтисодиётга, бизнесга стрессни камайтириш, умуман, жамиятни зўриқтирмасликка интилиш зарур. Ишонч кредитини мустаҳкамлаш йўлидан юриш керак.

ИМҲО.

Читать полностью…

Allaev Uz

Nima uchun voqealarni kontekstda ko'rish juda muhim?

Voqealarni kontekstsiz muhokama qilish zararlari. Biror voqea shunchaki sodir boʻlmaydi. Odatda uning sabablari, unga bogʻliq sharoit va argumentlar boʻladi. Atrof-muhit, sharoitlar, oldingi yoki keyingi voqealar biror voqeani tushunishda muhim rol oʻynashi mumkin. Koʻp narsalar kontekstga qoʻyilganda butunlay boshqa koʻrinish olishi mumkin.

Kontekstsiz axborot — bu faqatgina bir qismi koʻrsatilgan, yarim haqiqat yoki notoʻgʻri talqin qilishga olib kelishi mumkin boʻlgan voqea yoki hodisadir.



Oldin toʻliq kontekstni anglamasdan notoʻgʻri qabul qilingan holat asosan jamiyatning kichik bir qismiga taʼsir qilardi. Masalan, er va xotin munosabatdagi nimadir muammoni kontekstdan kelib chiqib tushunmasdan tahlil qilishi mumkin edi va bu oilaviy munosabatlarda aks etardi. Bu muammo oila ichida, ishxonada, nari borsa bir hududda boʻlishi mumkin edi. Ijtimoiy tarmoqlar buni dunyoga olib chiqdi. Endi kontekstdan yulingan muammo insonni hatto barbod qilishi mumkin.

Ijtimoiy tarmoqlar bugun eng tez va keng tarqaluvchi axborot manbai hisoblanadi.



Kontekstni anglamasdan berilgan xulosa va qarorlar qoʻpol xatolarga olib kelishi mumkin. Undan ham yomoni hatto anglab yoki anglamasdan bir yaqinimiz yoki umuman begona shaxsga nisbatan adolatsizlikka yoʻl qoʻyishimiz mumkin.

Misol uchun, ijtimoiy tarmoqda tarqalgan bir parcha video yoki xabar, toʻliq voqea yoki muhokama kontekstisiz, notoʻgʻri talqin qilinishi yoki asossiz xulosalarga olib kelishi mumkin. Bunday holatlar notoʻgʻri maʼlumot tarqalishiga, adolatsizlikka yoki hatto ijtimoiy tashvishlarga sabab boʻlishi mumkin.

Shuning uchun, biror voqea yoki bayonot haqida fikr yuritishdan oldin, toʻliq maʼlumotga ega boʻlishga harakat qilgan yaxshi. Voqea yoki bayonotning asl manbasini qidirish, turli manbalardan olingan maʼlumotlarni solishtirish biroz boʻlsa-da xolislik sari yetaklaydi. Bu, adolatli va asosli xulosalarga erishishda juda muhim.



Faqat, kontekstdan qatʼiy nazar qoralanishi mumkin boʻlgan holatlar doim istisno boʻladi. Masalan, pedofiliyani biror kontekstda oqlab berolmaymiz.



Xulosa qilsak, har doim esda tuting: Kontekst — bu haqiqatni tushunishning kaliti. Tez xulosalar chiqarmasdan, toʻliq maʼlumotga ega boʻlish har doim afzal.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Buyurtma kutib "Katta oʻyin" kitobini oʻqiyotgan kuryer.

©Rasm Twitterdan.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Москвадаги воқеалардан кейин ҳар қанақа теракт ортидан содир бўладиган ҳолат бўлди яъни турли хил фитна назариялари авж олди. Кейинги кунларда бу яна кўпайиши, ҳар хил фейк ва аргументлар пайдо бўлиши мумкин.



Асл ҳақиқатни қачон биламиз? Воқеалар устидан ишончли бўлган ташкилотлар текширув ўтказганда. Яна жиддий ва ишончли бўлган ОАВ мустақил суриштирувлари ҳам кўп нарсани очиб бериши мумкин. Кўп қутбли дунёда ҳақиқат барибир яширинган қолмайди. Энг ёмон ҳолатда ҳақиқатни Путин режими қулагандан сўнг билишимиз мумкин.

Ҳозир, терактни ким қилганидан кўра, бу терактдан Кремль қанақа фойдаланиши муҳимроқ. Бу якунда нимага олиб келади деган нарса бизни кўпроқ қайғуга солиши керак. Мобилизация, урушнинг бошқа ҳолатга ўтиши, аҳоли эътибори теракт билан чалғиши, хоҳлаган нарса бўлиши мумкин. Хуллас, Кремль вазиятдан хоҳлаганидек фойдаланиши мумкин.

Терактдан ким йўқотганини бўлса яхши биламан, биз йўқотдик. Унинг хунини меҳнаткаш қоракўзларимиз тўлайди. Ҳозирги версия бўйича асосий айбдорлар Тожикистон фуқаролари бўлиб чиқмоқда. Рус ОАВси аҳоли миясини қанақа ювишини ҳисобга олсак, давлатнинг ҳам, аҳолининг ҳам мигрантларга босими ошади. Бу ҳолатда ўртача рус ўзбек ва тожикни фарқлаб ўтирмайди. Шовинистлар учун бизлар бирдек «чуркамиз». Шунақа ҳолатда меҳнаткашларимиз учун муаммо кўпаяди. Бу турли хил текширувлардан тортиб аҳоли босимигача бўлади. Афсуски, вазият шунақа.



Яна бир марта хулосани айтаман, терактни ИШИД қилганми, ФСБ ташкиллаштирганми ёки украинларми, буни барибир биламиз. Лекин, ҳозир уни ким қилганидан кўра, Москоп бундан қанақа фойдаланиши кўп нарсани ўзгартиради.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Kuzatuvlarimdan kelib chiqib aytaman, kuchli menejerlarni (rahbarlar) vaziyatni to'g'ri baholash qobiliyati ajratib turadi.

Biznes yoki boshqaruvdagi tashkilot qancha katta bo'lsa, vaziyatlar shuncha murakkab bo'ladi. Har xil muammoli yoki istiqbolli holatda vaziyatni to'g'ri ko'rib bilish, to'g'ri tahlil qilish (adekvat) juda muhim. Tajriba, bilim mana shu holatda o'zini ko'rsatadi. Psixologiya, falsafa, hisob-kitob, nazariya, amaliyot, hamma bilimlar birlashmasi rahbarga vaziyatni boshqalardan yaxshiroq baholash va to'g'riroq qaror berish imkonini beradi.

Bu muammolarning yechimida ham, yangi imkoniyatlarni ochishda ham birdek muhim rol o'ynaydi.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Tajribadan kelib chiqib aytaman, taʼlimdan asosiy maqsad muammo yechishni oʻrgatish boʻlishi kerak. Yodlash, yaxshi baho olish, boʻysunuvchanlikni oʻrgatish emas. Yakuniy natija inson muammo yechishni oʻrganishi kerak. Inson taʼlim orqali oʻylashni va muammo yechishni oʻrganishi kerak. Kichikdan boshlab katta muammogacha.
Muammo yechish yoʻlida oʻylash...
Sanʼat va adabiyotchi deyishingiz mumkin. Lekin, ular ham ijod orqali insoniyatning koʻzini ochadi, goʻzallik yoki muommaga eʼtibor qarattiradi. Demak, yakunda bu ham muammo yechishga yordam beradi.
Yodlash emas, oʻylash.
Yaxshi baho olish emas, yechim topish.
Qoʻydek boʻysinish emas, qarorlar va yechimlar ustida izlanish.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bayramga yoqimli aksiyalardan aytsam, har bir Honor 90 smartfoni xarid qilgan mijozga bir dona Honor X5 Plus yoki Honor X6 smartfoni qo'shib sovg'a qilamiz:
https://asaxiy.uz/u/honor90

Читать полностью…
Подписаться на канал