Smartfon, muzlatgich, noutbuk, televizor, bugun va erta xarid turidan qatʼiy nazar 150 000 soʻmdan ortiq buyurtmalarga kitob qoʻshib beramiz.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикасида ўтказилаётган "Келажак ўйинлари" халқаро мусобақасида ўзбек тилида нутқ сўзлабди.
Қизиқарли томонлари мусобақа 2026 йилда Ўзбекистонда ўтади. Бу жуда яхши янгиликдир.
Яна бир муҳим детал, киберспорт ҳам мусобақага киритилган экан.
Олдинлари киберспортга умуман эътибор қаратилмас, жиддий спорт тури сифатида кўрилмасди. Эндиликда у ҳалқаро даражага чиққан ( 100 дан ортиқ давлат иштирок этмоқда ҳозирнинг ўзида) ва Ўзбекистон ҳам бундан четда қолмаяпти.
Бу форматдаги мусобақа ёшлар учун кенг имкониятларни очиши ва янги профессионал соҳаларни яратиши мумкик.
Тарбия ва ахлоқ мезонлари ҳаммада ҳар хил бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гапим твиттерда баҳс бўлди. Баъзилар орқадан ҳали ҳам чайнаб юрибди.
Ман фикримда қатъийман, ҳамманинг ахлоқ ва тарбия мезонлари, диди ҳар хил ва уни бир хил қилиш имконсиз. Фақат, Шимолий Корея каби мамлакатларга бунга интилиши мумкин, лекин бу ҳам ҳали тўғри дегани эмас.
Мисол бераман. Кимдир қиз фарзандини гимнастикага олиб боради, у буни хоҳлаган аргументи билан изоҳлаши мумкин. Лекин, бошқа бир киши учун қиз фарзанднинг гимнастикага бориши ақлсизлик бўлиб кўриниши мумкин. Бу икки инсон ҳатто бир девор қўшни ҳам бўлиши мумкин.
Бошқа мисол келтираман. Масалан, кимдир эркак киши сочини ўстириб елкагача туширишини ҳазм қилолмайди. Аёллардек кўриндинг дейди. Ҳолбуки эркак кишининг узун сочига нисбатан динда ҳам, менталитетда ҳам тақиқ йўқ. Соч ўстирган инсонга бўлса, уни танқид қилган инсоннинг нос чекиши ва уни ерга тупуриши ахлоқсизлик бўлиб кўриниши мумкин.
Ҳамма бир хил эмас ва бу имконсиз. Ҳамманинг ўз қадриятлари ва ахлоқий нормалари бор ва бу одатда шахсга қараб бошқалардан фарқ қилади. Баъзан ҳатто оила ичидаги шахсларнинг қадриятлари ва ахлоқий нормалари ҳам кескин фарқ қилади.
Шу учун “тарбия ва ахлоқни бир четга суриб қўямиз” деганда ҳамманинг нормалари фарқ қилишини назарда тутаман. Биз бир хил миллат, дин, ҳудуд, ҳатто битта оила вакили бўлишимиз мумкин, лекин бу бизнинг бир хиллигимизни, бир хил ахлоқ нормаларига эгалимизни англатмайди. Ҳатто мажбурлаб ҳам инсонларни бир хил қилолмаймиз.
Оллоҳ бандаларни ҳар хил яратган ва балки ҳаётнинг гўзаллиги ҳам шундадир.
@allaevuzb
Бошқарувда бўлган одамлар билишади, шунақа вазиятлар бўлади, тўғри қарорни ўзи йўқ. Нима қилсанг ҳам хато қарор қиласан. Шунақа вазиятда одам зарари камроқ нотўғри қарорни ёки ҳиссий осонроғини қабул қилади. Биринчиси ақлий, иккинчиси эмоционал қарор.
Танлов тўғри қарорлар, ёки тўғри ва хато қарор орасида бўлганда ақлий устун бўлиши мумкин. Ҳамма вариантлар хато бўладиган ҳолатда ҳиссий устун келиши эҳтимоли кўпроқ.
@allaevuzb
Стандартлаштириш бизнесда сифат ва нарх учун муҳим ҳисобланади. Ҳенри Форд айтган эди: “Мижозлар ўзлари хоҳлаган рангдаги машиналарини сотиб олишлари мумкин. Фақат бу ранг қора бўлиши шарти билан”.
Маҳсулот ва жараёнларни стандартлаштириш ва муваффақиятли чиққан тизимдан доимий кичик яхшиланишлар билан йиллар давомида фойдаланиш бизнес учун ақлли қарордир.
Доимий кескин ўзгариш, янгилик қилиш қимматга тушади. Шу учун ҳам ҳатто Apple кескин ўзгаришлардан қочиб, йиллар давомида кичик ўзгаришлар билан эволюция қилмоқда.
@allaevuzb
Илон Маск твиттерда:
Сиз инсонни ўлдиришингиз мумкин, лекин ҳеч қачон ғояни ўлдиролмайсиз.
PS: Гап Цезар ҳақида кетмоқда.
@allaevuzb
Боши олдинги постдан...
Биз бу масалада ҳам бироз эркин бўлишимиз керак. Босқичма-босқич ўзбек тилининг аҳамиятини оширадиган қонунчилик базасини яхшилаш ва уни ижросини таъминлаш зарур. Тепада айтдим, катта авлод тил ўрганиши жуда қийин. Лекин, янги авлодни ўзбек тилини ўрганишга мажбурлаш имкони бор. Қўшни Қозоғистонда 2023-2030 йилларга мўлжалланган тил сиёсати стратегиясида босқичма-босқич қозоқ тилини билмаганларни давлат секторига ишга олмаслик кўзланган. Бизда ҳам худди шунга ўхшаб, давлат секторида ишлашни хоҳлайдиган 30 ёшдан кичик авлодга тил талабини қўйсак бўлади. Шунда қонун ҳозирда амалда ўзбек тилисиз ишлаётганларга таъсир қилмасада, келажакда ишлаш учун аста-секин ўзбек тилини ўрганишга мажбур бўлишади. Шунингдек, Ўзбекистондаги халқаро конференцияларда ўзбек тилини мажбурий асосий тил қилиш каби бир нечта яхши инструментлар бўлиши мумкин. Яна бир муҳим қарор, асосий таълим тилидан қатъий назар, Университетда ўқиш учун ўзбек тили сертификати мажбурий қилиниши мумкин.
Яна бир муҳим қадам, ўзбек тилини ўрганиш учун қулай инструментлар, бепул курслар, дарсликлар, видео дарсликлар яратиш зарур. “Ibrat school” каби лойиҳалар кўпайиши, улар бу талабни ёпиши зарур.
Хулоса қилсак, рус тилига қарши курашиш эмас, аксинча ўзбек тилини бойитиш ва унинг аҳамиятини ошириш ҳақида кўпроқ ўйлаш керак. Фақат шу йўл билангина биз бу масалада яқин ва узоқ муддатда яхши натижалар олишимиз мумкин.
@allaevuzb
Bir kunda ko'p sotilish bo'yicha "Bir kun" romani rekord o'rnatdi.
Asaxiy orqali bir kunda eng ko'p sotilgan kitob rekordi "Atom odatlar", undan oldingisi "Gruziya muvaffaqiyatga qanday erishdi" kitoblariga tegishli edi.
14-fevral Boburning tavallud kuni va Sevishganlar kunidan tashqari yana ajoyib bir bayram ham hisoblanadi. 14-fevral “Xalqaro kitob sovgʻa qilish kuni” nishonlanadi. Mana bir necha yildirki bu kunni Oʻzbekistonda ham ommalashtirishga harakat qilmoqdamiz.
Bayram tarixi 2012-yilda Buyuk Britaniyada boshlanadi. Bayramga Emi Brodmur ismli ayol va uning oʻgʻli asos solishadi. Ular kam taʼminlangan hududlarda kitobga ehtiyoj borligini va bu uchun yetarli mablagʻ mavjud emasligini anglashadi. Ona-oʻgʻil tomonidan kichik masshtabda kitob sovgʻa qilish aksiyasi boshlanadi, keyin koʻngillilar va jamoatchilik sabab bu keng tarqaladi. Tashabbus koʻpchilikka yoqib, birma-bir koʻngillilar soni ortib boradi.
Hozirda bayram dunyoning olti qitʼasida, 44 mamlakatda nishonlanadi. Bu kunda insonlar oʻzlari yoqtirgan, oʻqigan yoki oʻqimagan kitoblarni boshqalarga sovgʻa qilishadi. Kitob nafaqat doʻst va yaqinlarga, balki notanishlarga ham sovgʻa qilinadi.
Kitob sovgʻa qilish orqali insonlarda kitobga nisbatan mehr uygʻotish, mutolaaga ilhomlantirish va kitoblarni rivojlanishda muhim oʻrnini anglatishimiz mumkin.
Tepada aytganimizdek, bayramni ommalashtirish uchun har yili piardan tashqari ajoyib aksiyalar ham berib kelamiz. Bu yili ham anʼanaga sodiq qoldik va mijozlarimizni biz ham sovgʻa bilan xursand qiladigan boʻldik. 12-13-14-fevral kunlari xarid qilingan har uch kitobga bitta kitob Asaxiydan qoʻshib beramiz.
Kitob xarid qiling va bayramda oʻz sovgʻangizga ham ega boʻling.
Kitoblar: https://asaxiy.uz/product/knigi
Postni kitob sovg'a qilishi zarur bo'lgan insonga jo'nating 😉😊
*Aksiya chegirmadagi kitob to'plamlariga amal qilmaydi.
Шунга ўхшаб ҳар қандай шахсий муваффақиятсизликда ўзига инвестиция қилиш, ўз устида ишлашда давом этиш жуда муҳим. Ўқи, ўрган, соғлиғингни яхшила, яхшироқ инсонга айлан.
Бизнесда ҳам шунақа, муаммо бўлдими, яхшиси жамоа ва бизнесни ривожлантиришда давом этавериш керак. Операцион жараёнларни яхшилаш, жамоани кучайтириш ва буни эвазига мижозга яхшироқ маҳсулот таклиф қилиш ўзини оқлайди.
Бизни ўлдирмаган нарса якунда бизни кучли қилади дегани мана шу ҳолатда ишлайди.
Shu kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda yaxshi tashabbus boshlanganini eshitib kayfiyatim ancha ko’tarildi. Ayniqsa, bu tashabbus Adliya vazirligidan chiqqani quvontirdi odamni.
#ziyo_ulash xeshtegi bilan vazirlik xodimlari kitob hadya etayotgan videolari tarmoqlarda tarqaldi. Bu ezgu harakat yuqumlilik kasb etib butun respublika bo’ylab tarqalishini istar edik. Har bir xonadonga kitoblar kirib borsa, kelajak uchun foydali boʻladi deb oʻylayman.
Asaxiy.uz va Asaxiybooks jamoasi ham ushbu ijtimoiy loyihada ishtirok etadi.
"Beshtasi birda va chegirma narxda!" aksiyasini qilmaganimizga ancha bo'lgandi.
Bu safar o'zimizning emas, savdo hamkorimizga aylangan “Yangi kitob” nashriyotining yangi kitoblari toʻplami uchun chegirma eʼlon qilamiz.
Toʻplamdan shaxsiy rivojlanish, badiiy va detektiv asarlar oʻrin olgan:
▪️Jeyms Cheyz: Yarim million dollarlik qilmish
▪️Frenk Bettjer: Muvaffaqiyat sirlari
▪️Mario Pyuzo: Choʻqintirgan ota yoki mafiya sardori
▪️Mario Pyuzo: Sitsiliyalik. Choʻqintirgan ota - 2
▪️Deyl Karnegi: Doʻst orttirish va odamlarga taʼsir oʻtkazish xususida
Narxi: 219 600 soʻm
Chegirma bilan: 169 000 soʻm
Taklif 8-fevral 23:59gacha amal qiladi.
Aksiyadan foydalaning va ajoyib kitoblarni chegirma narxda oling 👉 asaxiy.uz/u/65c1b97f37e0e
⚡️Parij shahrida oʻtayotgan dzyudo boʻyicha “Katta dubulgʻa” turnirining ikkinchi kunida hamyurtimiz Shaxram Ahadov bronza medalni qoʻlga kiritdi
Hamyurtimizni taqdirlash marosimida Osiyo Olimpiya kengashi vitse-prezidenti Otabek Umarov ishtirok etdi va medalni Ahadovga topshirdi.
Bugun musobaqa doirasida ogʻir vazn toifasidagi sportchilarimiz tatamiga chiqishadi.
Musobaqa haqida batafsil:
https://www.euronews.com/2024/02/03/agbegnenou-proves-too-strong-on-home-soil
Фикрини, қарашларини ўзгартирмаган одам ҳеч нарсани ўзгартиролмайди.
© Уинстон Черчилль
Устма-уст қўйилган 3 миллион дона китобни фараз қилиб биласизми? Унинг баландлиги қанақа бўлишиничи?
Ман ҳам билмасдим. Бугун бизга буни ChatGPT ҳисоблаб берди. 3 миллионта китобни устма-уст терсак дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифадан 72 баробар баланд бўлар экан. 3 миллионта китоб билан космосга чиқса бўлар экан.
Биз космосга чиқмадик, лекин бугун Asaxiy томонидан сотилган китоблар умумий сони 3 миллионтадан ошди. Беш ярим йил олдин “Asaxiy Books” лойиҳасини бошлаганда бу ҳатто тушимизга ҳам кирмасди. Лекин, биз буни уддаладик.
Биз Asaxiy интернет-дўкони ва Asaxiy китоб дўконлари орқали нафақат ўз нашриётимиз тайёрлаган китобларни, шунингдек Ўзбекистоннинг барча расмий нашриётлари чиқарган китобларни сотамиз. Бу бадиий, диний, илмий-оммабоп, бизнес, психология, болалар адабиёти, дарсликлар каби турли йўналишларни қамраб олади. Ундан ташқари Республикадаги беш юздан ортиқ китоб дўконлари билан ҳамкорлик қилиб, уларга ҳам китоб етказиб берамиз. Аниқлик киритиб ўтаман, уч миллионта фақат Asaxiy Books чиқарган китоб эмас, умумий китоблар сотилган.
Ушбу ажойиб натижага эришишимизда ёрдами теккан ҳамкор ва ташкилотларни эслаб ўтмасам бўлмайди. Халқ банки, Оммавий ахборот ва коммуникациялар агентлиги (АОКА), Ёшлар ишлари агентлиги, Ниҳол нашриёти, Корзинка уз тармоғи, DPD ва Fargo каби почта хизматлари, нашриётлар, умуман барча-барча ҳамкорларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман.
Ва бу албатта жамоамизнинг катта ютуғидир. Нашриёт, сотув бўлими, китоб дўконлари, омборхона, курьерлар, катта ва кичиклигидан қатъий назар ҳиссаси қўшилган ҳар бир ходимимизни табриклайман.
Биз сиз билан буни уддаладик!
Ва албатта харидлар орқали бизни қўллаб-қувватлаб турган ҳар бир мижозга ташаккур. Сизлар борки, сиз пул тўламоқдасизки, биз юксалишда давом этамиз. Китоб ўқиб, китоб ҳадя қилиб ҳеч қачон чарчаманг.
Минг бор раҳмат!
Қайсидир китобда ўқиган эдим, 1100 йилда яшаган одам билан 1150 йилда, ҳатто 1450 йилда яшаган одамнинг билими, кўникмаси ва ҳаёт тарзи кескин фарқ қилмаган. Масалан, 1100 йилдаги Бухорога борсак, ўша вақтдаги бухоролик эллик йилдан кейин бачаси деҳқончилик ёки ҳунармандчилик билан шуғулланишини, бу учун қанақа кўникма кераклиги ва нималардан фойдаланиб ишлаши кераклигини билган. Эҳтимол хон алишган, ҳатто бошқа бирорта империя Бухорони босиб олиш эҳтимоли бўлган. Хай, тақдир экан дегану, лекин бу оддий бухоролик ҳаётида кўп нарсани ўзгартирмаган, умумий яшаш тарзи ҳам ўзгармаган. Ўрта асрда техник ва илмий тараққиёт жуда секин бўлган, у оддий бухоролик оила ҳаётига кириб бориши бўлса яна қийин бўлган.
Лекин, бугун бирорта Бухоролик, ҳатто Токиолик ҳам “бача”си 30га кирганда, агар бача 2024 йилда туғилса, 2054 йилда қанақа яшашини, унга қанақа кўникмалар керак бўлишини аниқлик билан айтолмайди. Бугун туғилган бача 30 йилдан кейин, боринг хай 35 йилдан кейин меҳнат бозорининг актив иштирокчисига айланади. Ҳозирги тараққиёт тезлиги эски ёдлашга ва бўйсунишга асосланган таълим стандартини чилпарчин қилди. Бўйсинувчан, фикрламайдиган кадрларни 2054 ёки 2059 у ёқда турсин, 2024 йилда ҳам секин сунъий интеллект ва замонавий технология бир четга суриб бошлади.
Манимча, ҳеч ким рад этмаса керак, янги замон бачалардан янада тезроқ мослашувчанлик, креатив, ностандарт фикрлашни талаб қилади. Стандарт, оддий, тизимлаштириш мумкин бўлган ҳамма нарса замонавий технологияларга ўтиб кетади. “Иби, ман билмагандим” демасликлари учун ҳам айтаман, бизни бачалар аниқ янги технологиялар билан ҳамоҳанг, улар билан бирга яшайди. Катта эҳтимол билан мана шу матоҳлар яқин 20-30 йилда танамизнинг бир қисмига айланади.
Шунақа пайтда болани яхши ўқитиш баҳонасида телефонга мих қоқиб юришгани алам қилади.
@allaevuzb
Marketing jamoamiz 14-fevral «Xalqaro kitob sovg’a qilish kuni»da ajoyib bir tanlov o’tkazdi. Tanlovda ishtirok etish uchun uch kitob nomi ya’ni «Bir kun», «Yolg’onlar shahri» va «Qo’rqma» bor drabbllar yaratish kerak edi. G’oliblarga Asaxiydan sovg’a berilardi. Ajoyib drabbllar kelgan. Ularning orasida g’oliblarni taqdim etaman:
G‘oliblar drabbllari:
1. Tenizbaev Mambetmurat
Baʼzan oddiygina kapalakka hasad qilaman. Chunki u bundayin tuban yolgʻonlar shahrida atigi bir kungina qoʻrqmasdan butun hayotini yashab ketadi.
2. Salomov Suhrob Muzaffar oʻgʻli
Yolgʻonlar shahrida rost gapiribman. Keldilar Bir kunda. Tutib ketishdi. Qoʻrqmadim. Bir lahza koʻzimni ochdim, qorongʻi. Dimogʻimga urildi, tuproqning hidi.
3. Aliyeva Muntazam
Agar bir kun senga xiyonat qilib, Yolgʻonlar shahri koʻchalarida adashtirib ketsam, boshqasini sevib qolishdan zinhor qoʻrqma☺️
4. Lolaxon Aloboyeva
Oʻsha bir kun keldi. Yolgʻonlar shahridan haqiqat topildi. Unga jazo hukmi oʻqilarkan haqiqat baralla gapirdi: Qoʻrqmang men oʻlmayman!
5. Mahdum Amira
Bir kun yolgʻonlar shahriga tushib qolishing mumkin. Lekin aslo qoʻrqma axir bu seni yolgʻonlaring.
6. Eldorbekov Gʻofurbek
“Qoʻrqma, barchasi tezda sodir boʻladi”, – dedi doktor. Ertasi kuni tashlandiq kasalxonada oʻz joniga qasd qilgan yana bir kishi topildi.
7. Nabijonova Mashxuraxon
Yolgʻonlar shahrida kezamiz har dam,
Bir kun ”Qoʻrqma” deya aldaymiz biz ham.
8. Odiljon Farhodjonov
Yolgʻonlar shahrida kezib yurgan on,
Qoʻrqma haqiqat egilmas chunon.
Bir kun kelajak, unga sen ishon,
Haqiqat egilmas, sinmas begumon.
9. Qodirov Ahmadxon
“Hamma kitoblar sotildi. Hozir xalq maʼrifatli va bilimli” deya hisobot berdi yolgʻonlar shahri hokimi.
@allaevuzb
Ман кўрган энг гўзал қишлоқ. Франциянинг Элзас регионида жойлашган Эгишейм қишлоғи.
@allaevuzb
2 000 000 сўмни қандай ишлаб топиш мумкин?
Олти ой ичида жамғармаларингизни 10 фоизга ошириш йўлини қидираяпсизми? Жавобни TBC Банкда топдик! 6 ойга 20 000 000 сўм депозит қўйинг ва пулингиз қандай кўпайишини кузатинг.
Молиявий ҳолатингизни янада яхшилаб олиш имкониятини бой берманг. TBC Банкда муддатли омонат очинг ва ортиқча уринишларсиз кўпроқ даромад олишни бошланг.
👉 Батафсил: https://app.tbcbank.uz/SfqR/qyo5sjlw
Реклама
“Мўйлов ўстирманг, чунки Ҳитлернинг мўйлови бор эди. Мўйлов ўстирсангиз, Ҳитлерга ўхшаб қоласиз!»
Ушбу иқтибос фикрлаш ҳақидаги “Мантиқий хато: Тўғри фикрлаш қўлланмаси” китобида келади. Тўғри фикрлаган инсон Ҳитлернинг мафкураси унинг мўйловига боғлиқ эмаслигини, одам мўйлов қўйса фашист бўлиб қолмаслигини англайди.
Атрофимизда шунга ўхшаган нарсаларга, ўзи умуман учраган хоҳлаган маълумотга шубҳасиз ишониб кетадиганлар жуда кўп. Интернет асрида бу жуда йирик муаммога айланди. Шу учун ҳам жуда кўпчилик танқидий ва таҳлилий дунёқараш билан боғлиқ муаммо ҳақида жар солмоқда. Critical Thinking таълимга жорий қилиниши зарурлиги ҳақида кўп гапирмоқдамиз.
“Asaxiy Books”да бу юзасидан юқорида номи айтиб ўтилган “Мантиқий хато: Тўғри фикрлаш қўлланмаси” китобини ўзбек тилига таржима қилдик. Китоб бугундан Asaxiy.uz интернет-дўкони ва Asaxiy Books китоб дўконларида сотувда.
Умид қиламан, долзарб мавзудаги китоб ўзбек аудиторияси учун жуда фойдали бўлади.
Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/65c4a2c3c5806
PS: Алоҳида айтиб ўтмасам бўлмайди, китобнинг ўзбек тилида чиқишига Халқ банкининг ҳиссаси катта. Бу учун бутун банк жамоасига шахсан миннатдорчилигимни билдираман.
@allaevuzb
Шерзод ака Қудратхўжанинг Киро Альтманга берган интервьюси кутилмаган даражада шов-шувга айланди. Россия сиёсий элитасининг диди шунчалик нозиклашиб кетганки, ҳукумат вакили ёки депутат бўлмаган одамнинг биргина интервьюсига шунча жазава қилишмоқда. Бир вақтнинг ўзида Россиянинг сиёсий элитаси ҳатто давлат телеканаллари орқали Марказий Осиёни қайтадан эгаллаш ҳақида айтиб келишмоқда. Кремль пропагандасига хизмат қиладиган журналистлар ҳар замонда бир Марказий Осиё мавзусини ковлаб қўйишади. Бир ректорнинг Youtube даги интервьюси учун Россия ТИВ элчимизни чақириб олиши анча жиддий нотадир. Шу кунларда Россиядаги мигрантларга қарши янги рейдлар бошланса ёки экспорт маҳсулотларимиздан янги муаммолар топишса ҳам ҳайрон бўлмайман. Ҳозирги рус ҳукумати ўз мақсади йўлида ҳамма нарсадан фойдаланиши мумкин. Ҳукуматдагиларга фақат сабр тилайман.
Бу вазиятда Шерзод акани қўллаб-қувватлайман. Уни ишдан олдириш учун турли хил босимлар бўлмоқда. Русийзабон ҳамюртларимиз Россияликларга қўшилиб яхшигина оммавий босим уюштиришмоқда. Умид қиламанки, бу масалада ҳукумат совуққонликни сақлаб билади.
Энди, асосий муаммога қайтамиз. Рус тили дунё тан олган олти халқаро тилдан бири ҳисобланади. Бу жуда бой ва гўзал тил. Уни ҳамюртларимиз қўшимча тил сифатида билиши бир ютуқ ҳисобланади. Лекин, ҳозирги ҳолатда рус тили худди рус адабиёти, рус фани ёки рус киносига ўхшаб Кремль учун сиёсий инструментга айланган. Ҳатто 9 май каби байрамлар ҳам бугун шунчаки урушни хотирлаш эмас, Россия учун сиёсий инструментдир. Улар ўз сиёсий таъсирини ошириш, империалистик сиёсатини оқлаш учун ҳамма воситадан фойдаланишади. Шундан келиб чиқсак энди рус тили шунчаки гўзал халқаро тил эмас, сиёсий тилга айланмоқда. Афсуски, шунақа. Бу вазиятда рус халқи ҳам, рус тили ҳам аслида Кремлнинг қурбонидир. Шу учун ҳам эътирозлар бирор ҳолатда миллатпарастлик ёки русофобияга айланмаслиги керак.
Ҳозир реалист бўлсак, гап рус тилини ўрнини пасайтириш эмас, ўзбек тилининг аҳамиятини ошириш ҳақида кетиши керак. Буни амалга ошириш бўлса шунчаки бир қарор билан бўлмайди. Битта қонун чиқарган тақдирда ҳам ўзбек тилини ўрганмаган катта авлод вакиллари барибир ўрганиб қолишмайди. Шу учун ҳам бизга узоқ муддатли, ақл билан қилинган стратегия керак. Босқичма-босқич, йилдан йилга ўзбек тилининг аҳамиятини ошириб боришимиз керак. Бу учун ўзбек тилида контент кўпайиши, ўзбек тили оқсаётган соҳаларда тил тез ривожланиши керак. Масалан, саноатда ҳали-ҳануз қулай ўзбек тили терминологияси ишлаб чиқилмаган. Буни амалга ошириш қийин деган аргумент тез-тез айтилади. Лекин, эътибор ва етарли инвестиция, сиёсий ирода билан буни амалга оширса бўлади. Бундан бир неча йил олдин ўзбек тилида дастурий таъминот муаммо эди. Бугун мана йирик операцион тизимлар ҳам, IT хизматлари, ижтимоий тармоқлар ҳам ўзбек тилида анча муваффақиятли ишлашмоқда. Масалан, телефонда Android операцион тизимини бемалол ўзбек тилида фойдаланса бўлади. Худди шунга ўхшаб, ўзбек тили оқсаётган, ўрнига рус тили мажбуран ишлатилаётган соҳаларни аниқлаб, ўша соҳаларда ўзбек тилини ривожлантириш жуда долзарб ҳисобланади.
Яна бир муҳим нарса, ўзбек тилида контент кўпайиши керак. Рус тили кўп қўлланилишини сабабларидан бири ўзбек тилида контент камлигидадир. Китоблар, фильмлар, илмий мақолалар, youtube да видеолар, умуман бугун жиддийроқ контент истеъмол қиламан деган одам чет тилида қидиришга мажбур. Ўзбек тилида кўпроқ контент таржима қилинишига ва кўпроқ контент яратилишига алоҳида эътибор бериш керак. Ичкаридаги контентга бўлган эҳтиёжни ўзбек тилини ўзида қоплашга ҳаракат қилиш керак. Контентларда цензура масаласи ҳам бор. Ўзбек тилида маънавият деб жуда кўп цензура қилинади учун, кино ва китобларни рус тилида қабул қиладиган кўплаб инсонлар бор...
Давоми кейинги постда...
Ривожланган мамлакатларда эркинлик биз ўйлагандан бошқачароқ шаклланган. Қоидаси шунақа, эркинлик ҳаммага берилади ёки ҳеч кимга берилмайди. Айнан эркинлик ҳаммага берилганлиги бизга ўхшаган мамлакатларда ривожланганлар ҳақида баъзи бир тушунмовчиликларга сабаб бўлади.
Тушунтириб ўтаман, бугун ернинг думалоқлигини исботини топган нарса. Лекин, Ғарбда конспирологияга берилган кичик бир қисм ернинг текислиги ҳақида жиддий туриб контент яратиши мумкин. Контент деганда биздагига ўхшаб бир дақиқалик reels эмас, жиддий контент. Улар нодавлат нотижорат ташкилот яратиши, ҳужжатли фильм олиши, китоб чиқариши, матбуот анжумани ташкиллаштириши, ҳатто илмий журнал яратиб, илмий ишлар қилиши мумкин. Ривожланган демократик мамлакатларда бундан қўрқишмайди чунки тўлиқ эркинлик бўлгани учун маълумот мувозанати бор. Аҳолининг ўзида ҳам танқидий дунёқараш анча шаклланган.
Лекин, бизда бу етарлича муаммо яратади. Одатда қайсидир китоб ўқиганда ёки ҳужжатли фильм кўрганда биз муаллифларнинг тарихини (бекграундини) билмаймиз. Унинг сиёсий, диний, конспирогик қарашларини билмасдан маълумотни жиддий олишимиз ва информацион тузоққа тушишимиз мумкин. Натижада нима бўлади? Атрофда кўп кўрамиз, ўзининг Ғарб ҳақидаги ёки умуман қайсидир назарияга янглиш қарашларини Ғарблик мутахассиснинг китоби ёки мақоласи билан оқлашга ҳаракат қилишади. Бу сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, хоҳлаган мавзуда қарашлар бўлиши мумкин. Афсуски, унақа янглиш кўплаб китоблар ҳам таржима қилинмоқда.
Шу учун ҳам, ривожланган дунё мутахассисларининг китоби билан аргументланган ҳар қандай мақола ёки чиқиш тўғри бўлиб қолавермайди. Дейлик, ўша Ғарблик мутахассисдан 30та иқтибос олиб, ўзимизда кимдир ернинг текислиги ҳақидаги ишончини ҳақиқат деб кўрсатмоқчи бўлсада, ер текис бўлиб қолмайди.
Худди шунақа, кимдир бизга Ғарблик янглиш мутахассис фикридан келиб чиқиб Ғарбда масалан малла сочлилар Ковиддан кўпроқ ўлганлиги, малла сочлилар хавфли эканлиги ҳақида гапириб қолса ҳам буни савол остига қўйиш керак бўлади.
Ахборот асрида ҳаммаси мураккаб, хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, гоогллашга, жиддий манбалардан текшириб юришга мажбурмиз.
PS: Бундан бир неча йил олдин қўшни Қирғизистондан бир гуруҳ "Зима не будет" (Қиш бўлмайди) деб матбуот анжумани ўтказган эди. Ҳамма ўшанда кичик бир гуруҳ фикри эканлиги учун кулиб ўтганди. Ҳеч ким буни ҳақиқатга, бутун Қирғизистон позициясига ёки қирғиз олимларининг хулосасига тенглаштирмаган эди. Бу аниқ мавзу бўлгани учун осон. Лекин, мураккаброқ мавзуда янглиш китоб ўқиган ёки матбуот қатнашган анжуманни кўрган инсонни фараз қилинг.
@allaevuzb
Ишни билиш ва қилиш бошқа нарсалардир. 10 йиллик бизнесдаги тажрибамда жуда кўп профессионал ва билимли инсонларни кўрдим. Ҳозир ҳам атрофимизда билимли инсонлар жуда кўп. Лекин, билганларини реал натижага айлантирадиганлар афсуски жуда кам. Бизнес томондан қараса ҳам, шахсий ҳаёт томондан қараса ҳам “ҳал қилувчи ёки натижа берувчи ҳаракат” энг муҳими ҳисобланади.
Оддий мисолда тушунтириб бераман. Уйингизда жўмрак бузилиб, ундан сув оқиб ётибди. Сиз жўмракни қанақа тузатишни биласиз. Лекин, ҳеч тузатмайсиз. Ойлар давомида ундан томчилаб сув оқиб ётиши мумкин. Шунда билган билимдан натижа нолга тенг бўлади. Биз қанча кўп “ҳал қилувчи ёки натижа берувчи ҳаракат”ни амалга оширсак, имкониятдан шунча кўп фойдаланамиз, ҳаётда ҳам кўпроқ нарсага эришамиз. Шундоқ туриб, жўмракни биринчи куннинг ўзида тузатиб қўйган инсон билимидан тўғри фойдаланган инсон бўлади.
Бизнесда ҳам жуда кўп профессионалларни кўрдим. Улар турли соҳада фаолият юритишади. Муаммо томони, ҳаракат, фокус натижага қаратилмаган. Одатда яшаб қолиш учун минимал натижа қилинади холос. Психологик китоблар бу ҳудудни “комфорт зона” деб ҳам номлаб олишган.
Мана шу жуда ачинарли ҳолат. Натижада минглаб, балки юз минглаб ҳақиқий профессионаллар, билими ва малакаси билан ажойиб натижаларга эришиши мумкин бўлган инсонлар ҳаётини шунчаки фойдасиз нарсаларга сарфлаб ўтади. Кимларнингдир кунининг катта қисми шунчаки ижтимоий тармоқда ўтиб кетади. Ҳатто, суткада 16 соат вақтини интернетда масхарабозликка сарфлайдиган профессорларни кўрдим.
Хуллас, билиш ва қилиш бошқа нарсалар. Сизнинг қанчалик муваффақиятли бўлишингизни, фақат билим эмас, унга қўшилган “ҳал қилувчи ва натижа берувчи ҳаракат” ҳал қилади.
@allaevuzb
Лао Цзы ёки Наполеонга тегишлилиги айтиладиган машҳур ибора бор:
"Жангда ютқазиш ҳали урушни ютқазиш эмас."
Омад, тасодиф ёки бошқа сабаб алохида эпизодда кимдир нимагадир эришиши мумкин. Худди, футбол бўйича Англия чемпионатида йигирманчи ўриндаги жамоа Манчестер Ситини ютиб қўйгандек. Лекин, узоқ планда ҳақиқий стратегияга, асосга эга бўлган муносиблар ғалаба қозонади. Одатда сабабини қилган, узоқ муддатда асосли натижага эга бўлади.
@allaevuzb
Audio va elektron kitoblar o'qishga mo'ljallangan "Asaxiy Books" ilovamizni yillar davomida yaxshilab keldik. Deyarli har oy bitta xato yechilgan, kichik bo'lsada yangi funksiya qo'shilgan versiya taqdim qilamiz.
Bu safargi yangi versiya har doimgidan ko'proq o'zgarishni o'z ichiga oldi. Ilovaning dizayni va tuzilishi ham keskin o'zgardi. Marhamat, IOSda ham, Androidda ham yangilab, test qilib ko'ring. Xato va kamchiliklar, takliflarni telegramda @asaxiymedia akkauntida kutamiz.
Ilovani ko'chirib olish: https://asaxiy.uz/apps/books
Eslatib o'taman, siz Asaxiy chiqargan kitoblarni qog'oz shaklda xarid qilsangiz, elektron va audio versiyasi mavjud bo'lsa, sizga tekin bo'ladi.
Пиарнинг психологик ва ижтимоий ўзига хослиги бор. Кучли пиарчилар ҳар бир хабар, ҳатто юз ифодаси нимани ўзгартиришини яхши билишади. Ўта мураккаб соҳа, аслида. Ривожланган демократик мамлакатларда пиар жамоа сайловларда энг муҳим ролни ўйнайди, улар орқали миллионлар тақдири ҳал бўлиши мумкин. Бизнесда ҳам пиарнинг ўрни жуда катта. Кучли тадбиркор яхши пиар тизими яратиш канчалик муҳимлигини билади. Хуллас, профессионал пиарда гап кўп.
Сўнгги ҳафталарда ўзимизда ким янги кучли пиар жамоа тузганлигини кўпчилик билди. Бир икки сценарийдан чиқилган эпизодни олмаса, пиар ҳақиқатдан иш бермоқда.
Офарин.
@allaevuzb
Бизнесда, умуман хоҳлаган бошқарувда стратегиядан, йўлдан чалғимаслик муҳим.
Тушунтиришга ҳаракат қиламан. Сиз узоқ йиллардан бери раҳбарсиз ёки ўз бизнесингизга эгасиз. Бизнесда ўз йўлингизга, ўз стратегияга эгасиз. Нималар қилиш кераклигини, буни эвазига таҳминий нима натижаларга эришиш мумкинлигини биласиз. Орада бўлса кутилмаган ҳодисалар пайдо бўлади. Сиз воқеа билан курашишга, шунга қараб қарор беришга киришасиз, узоқ стратегияни эмас, вазиятдан яхшироқ чиқишни ўйлайсиз. Токи вазиятдаги қарорлар умумий стратегияга тўғри ва фойдали бўлмас экан, у зарарга, асосий мақсаддан чалғишга хизмат қилади. Қаерга кетаётганини билмаган одам ҳеч қаерга кетмаётган ҳисобланади.
Доим узоқ муддатли стратегияга эгалар, вазиятларга қарамасдан ўз йўлида давом этиб билганлар тарихни яратишади.
Бу каттароқ бошқарувларга ҳам бир хил тегишлидир.
@allaevuzb
Уинстон Черчилль ҳақида бошқа жойда дуч келиб, унинг биографияси эсдан чиқибди. Хуллас, ноябрь ойида Черчиллнинг Мартин Гилберт томонидан ёзилган энг машҳур биографиясига муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритганмиз.
1200 бетлик гигант китоб 2025 йилда "Asaxiy Books" да чоп этилади. Ҳозирда таржима кетмоқда.
@allaevuzb
Ҳақиқатдан ёлғон кўп бўлган, ҳатто қариндошлик алоқалари манфаат устида қуриладиган дунёда ростгўйлик ва самимийлик ноёб характерга айланади. Мана нима учун ростгўй ва самимий инсонларни кўпроқ қадрлашимиз керак.
Ҳалол инсонлар билан алоқа мустаҳкам кўприклар қуради. Улар бизни шахс сифатида юксалтиришади. Ёлгончи инсонлар сизни канчалик бахтсиз қилишса, ростгўй ва самимийлар олдида инсон ўзини шунчалик бахтли ҳис қилади, чин кўнгилдан очилади, ишонади, ўзи бўлиб билади.
Вақт ўтган сари бунақа инсонлар биз учун ҳаёт компасига айланишлари мумкин. Улар бизга ишончли маслаҳатчи, дўст, кўмакчи бўлиши мумкин. Улар бизга алдамасдан тўғри йўлни кўрсатишлари учун ҳам уларни қадрлаймиз.
Улар ўзларининг ростгўйлиги билан бизни ҳам яхшиликка, инсонийликка ундашади. Биз улар таъсирида ўз қадриятларимизни ўзгартирамиз.
Атрофингизда самимий ва ростгўй инсонлар бўлса, уларни қадрланг. Бу хусусиятлар кучсизлик деб қараладиган замонда яшамоқдамиз. Ёлғон уддабуронлик, манфаат ишбилармонлик деб кўриладиган жамиятда самимий инсонларни қадрламаслик гуноҳ бўлса керак.
@allaevuzb