Муваффақиятли ва бир вақтнинг ўзида кенг дунёқарашли инсонларни кўрганда тарбия сабаби билан қизиқаман. Уларнинг ортида кўпинча боласи таълимига фокус берган ота-она, айниқса она турган бўлади. Бу одатда пул масаласи ҳам эмас, шунчаки кимдир болани етаклаб, уни таълимга ундаган, ўқитган ва ота-оналик бурчини аъло бажарган.
Нима учун кенг фикрли инсон билан, айниқса кўп ўқиган аёл билан турмуш қуриш керак деган савол берилганда болангиз келажаги ҳақида ўйлайверинг.
@allaevuzb
Расмдан жуда таьсирландим. Бизга қардошдан яқини йўқ.
Расм ижтимоий тармоқдан олинди.
@allaevuzb
Ҳар бир оддий ҳақиқат орқасида мураккаб реаллик ётади.
Биз мураккаб нарсаларни қандай соддалаштиришни яхши кўришимиз мани доим ҳайрон қолдирган. Биз хоҳлаган воқеликнинг ўзимиз кўрган мазмунини тушунамиз. Лекин, бу шунчаки айсбергнинг учи бўлиши мумкин. Фаън, сиёсат, инсоний муносабатлар - ҳаммаси бир қарашда кўринадиганидан анча мураккаб одатда.
Ҳар бир ҳолат кўплаб сабабларга ва қарашларга эга. Баъзида бизга аниқ ва содда кўринган нарса аслида чуқур ва номаълум сабабларга боғлиқ бўлади. Биз қарашларимиз чегараланганлиги тан олишимиз керак ва ҳар қандай воқеликка кенгроқ ракурсдан қарашга ҳаракат қилишимиз зарур.
"Мураккаб саволларга оддий жавоблар" китоб номи сифатида ажойиб янграсада, оддий ҳаётда бизни йўлдан адаштириши мумкин.
Ўзимизда таҳлил қилиш, воқеаларни ҳар хил томондан кўриш, кенгроқ ракурсдан қараш кўникмаларини доимий ривожлантиришимиз керак.
Ўзимда ҳам...
@allaevuzb
Янги 2024 йилнинг февраль ойи бошланяпти. Сизга тавсия қиладиган блогерларимиз орасида ҳам эски, сизга яхши танишлари бор, ҳам янги исмлар бор. Янги йилда янгича, қизиқарли контент ваъда қилгандик, шу йўлда ҳаракат қилишда давом этамиз.
Хуллас, замонавий ва кенг фикрловчи, турли соҳаларда ижод қилувчи блогерларга обуна бўлинг ва ижодини кузатиб боринг.
Ҳар доимгидай, барча каналларга битта линк орқали осонгина уланишингиз мумкин. Линк бу ерда.
Таржимада мен учун энг кўп вақт ва сабр талаб қиладигани тасвирлар (одам тасвири, табиат тасвири, ҳолат тасвири ва ҳ.к.) экан. Айниқса, бадиий адабиётда бу тасвирларга ташбеҳлар қўшилса, яна ҳам мураккаблашади. Масалан, бир матнда муаллиф одамнинг кўринишини тасвирлай туриб, пешонасида узун ажинлар бор эди дейиш ўрнига, пешонасида худди деҳқон ишлов берган эгатлар мисол узун ажинлар тортилганди. Ёки йиғлаётган аёл ҳақида гап кетганда, унинг бўртиб чиққан ёноқларини тоғга қиёслаб, кўзларидан оқаётган ёшларни ирмоққа ўхшатади. Бундай матнлар ниҳоятда гўзал, аммо уларни худди шу гўзал ҳолида, умуман путур етказмасдан ўзбек тилига ўгириш таржимондан одатдагидан кўпроқ куч, изланиш, билим ва масъулият талаб қилади. Қуйида шундай матнларга мисоллар келтираман, сиз ҳам ўзингизни бир синаб кўринг. Энг чиройли ва тўғри таржимага "Тўқчилик ва йўқчилик" китобини совға қиламан.
1. They were the eyes of an unutterable sadness; a sadness withered and emptied of tears. It was an expression that engaged oir sympathy yet prevented us from befriending him.
2. The angular planes of his cheeks made her think of arrogance, of tension, of scorn — yet the face had none of these qualities, it had their final sum: a look of serene determination and of certainty, and the look of a ruthless innocence which would not seek forgiveness or grant it.
Жавобларингизни изоҳларда қолдиринг.
@Shoshmasangchi...
Мартин Лютер Кинг 1968 йилда ўлдириб кетилади. Орадан 40 йил ўтиб АҚШ ўзининг илк қора танли президентини сайлайди.
Леонардо Да Винчи инсон учиши мумкинлигини айтиб, узоқ тадқиқотлар ҳам қилади. Орадан асрлар ўтиб инсон нафақат учмоқда, у энди Марсга учишга ҳаракат қилмоқда.
Вольтер ҳатто француз революциясига етиб бормай 1778 йилда оламдан ўтади. У албатта “Озодлик, тенглик ва биродарлик” принциплари амал қилган, инсон ҳуқуқлари устувор бўлган фаровон Францияни кўрмасдан ўтиб кетган. Лекин, тарихни ўқиган, ақли бор, озгина холис инсон Вольтерни “Орзудаги Франция”нинг ғоявий оталаридан деб билади.
Бугун қайсидир олим, инноватор, жамоатчилик лидери бизнинг кўзимизда имконсиз нарсалар ҳақида гапирса, булар ҳақида жиддий ўйлаб кўришни айтган бўлардим. Тўғри, Безос қайта тикланувчи ҳужайралар сабаб табиий ўлим енгиб ўтилганини кўрмас, Маск бўлса Марсда ҳаёти давомида шаҳар қуролмас, бирор сиёсий лидер CO2 чиқариш камайиб иқлим исиши тўхтаган замонларга етиб бормас, лекин муҳими улар шу томон ҳаракат қилган бўладилар.
Кейинги сафар кимдир “I have a dream" деб нутқ бошлаб қолса яхшиси устидан кулманг. “Стив Жобс” китоби ажойиб гап билан бошланади: “Дунёни ўзгартираман деб ўйлайдиган аҳмоқларгина якунда уни ўзгартирадилар”.
#мотивация
Бизнес раҳбари, ўзи умуман кучли инсон ҳис ҳаяжонни ҳозир ҳақиқатдан нима зарурлигини англайдиган даражада тийиб билиши керак. Тиёлмадими, эмоцияга берилдими, ортидан хато ва афсус-надомад келади.
Читать полностью…Premium borlar boost qilsangiz, sayohatlardan eng qiziq rasmlarni stories qilib boraman.
Iltimos)
/channel/allaevuzb?boost
Қайси бири тўғрироқ?
Олий маълумот олишми ёки дарров ишлашми? Ҳар икки тараф ҳам ўзича ҳақ. Лекин бунақа баҳсларни ҳотиржам, ортиқча асабийлашишларсиз ҳал қилсаям бўлади. Payme иловасида бу сафар айни шу мавзуда сўровнома ўтказиляпти. Сиз ҳам иштирок этиб фикрингизни қолдиринг.
Айтганча, энг кўп балл тўплаган иштирокчилар пул мукофотларини кўлга киритишади. 1-ўрин учун 10 миллион, 2-5-ўринларга эса 1 миллион сўмдан.
Filippin poytaxti Manila shahri. Poytaxt markazida Ispan bosqinchilari qurgan Eski shahar (Intramuros) bor ekan. Intramuros ichida 16-19 asrda Ispanlar qurgan juda qiziqarli binolar bor.
Manila men o'ylagandan ancha qiziqarli, chiroyli va muhimi toza bo'lib chiqdi.
@allaevuzb
«asaxiybooks»&mutolaa
Яна бир китобимиздан иқтибос:
Севимли инсонларимиз аҳамиятли, чунки улар қийинчиликларни енгиб ўтишимизга кўмаклашишади, муваффақиятларимиздан қувонишади, бизни бор камчиликларимиз билан бирга қабул қилишади. Фридрих Ницше айтганидек, “Ҳақиқий энг яқин одамингиз – ўтмишингизни биладиган, келажагингизга ишонадиган ва сизни ҳозир қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қиладиган одамдир”.
@muhabbatsharifova
Энди Ўзбекистон фуқаролари ўттиз кунга БААга визасиз боришлари мумкин. Бу Эрон ва Қатардан сўнг сўнгги олти ойда Ўзбекистон фуқаролари учун визани бекор қилган учинчи мамлакат.
@allaevuzb
Сиздаги менга ёқмайдиган ягона жиҳат – «Одамлар нима дейди?» деяверишингиздир. «Одамлар» сизнинг ҳаётингизни таъминлаб беришмайди. Турган гапки, менинг ҳаётимни ҳам. Аввало ўзингиз ҳақингизда ўйланг. Сиз ўз ҳаётингизни ўзингиз барпо этишингиз лозим. Наҳотки, кишиларнинг нима деб ўйлаши сиз ва истакларингиз орасига тўсиқ бўлишига йўл қўйиб берсангиз? (
C) Теодор Драйзер: Сармоядор
@allaevuzb
Асосчилар подкастда анча мавзуларда гаплашдик.
Электрон савдо ҳақида ҳам фикларимни берганман. Кўп подкастларга қатнашаман, лекин камдан-кам суҳбатдан ўзим маза қиламан. Даврон ва Равшан акалар билан суҳбатдан одам маза қилди.
Подкастни кўриш: https://youtu.be/hmSa9_ZxmQE?si=5HX_nqYFzKN3zp4E
@allaevuzb
Йўл юрдик, йўл юрсак ҳам мўл юрдик 😁
Расмда Боракай ороли.
Етиб келиш учун Тошкентдан Куала Лумпурга 7.5 соат учдик, бизнес юзасидан учрашув ўтказиб, нафас ростлаб Маниллага тўрт ярим соат учдик. Манилладан Катиклан деган маҳаллий аэропортга ички рейсда учдик. У оролдан Боракайга кемада етиб олдик.
Йўл оғир, лекин гўзаллик бунга арзийди.
@allaevuzb
Кўпинча, инсонлар ўтмишдаги воқеалар, кино ёки мусиқа, ўзига боғлиқ бўлмаган шахсни зўр эди деб эслаши, бу ўша воқеаларни эмас, аслида ўша ёшликни соғинишдир.
Читать полностью…Кэл Ньюпортнинг "Диққат. Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари" китоби Asaxiy Books да чоп этилган эди.
Энди муаллифнинг яна бир ажойиб китоби "Рақамли минимализм" нинг ҳам ўзбек тили учун муафлик ҳуқуқини харид қилдик. Ижтимоий тармоқлар даврида профессорнинг китоби биз учун жуда фойдали бўлади деб умид қиламан.
Китоб 2025 йилнинг илк квартилида сотувга чиқади.
@allaevuzb
Smartfonlar bozorida 2024dagi asosiy yangilik premium dizayn oʻrta va byudjet kategoriyaga kirib borishi boʻladi, shekilli. Mana bu iPhonesifat Honor X8b ning deyarli romkasi yoʻq. Orqasidagi eko koja butunlay hashamat beradi. Narx boʻlsa eng katta variantiga 3 399 000 soʻm.
Читать полностью…Samsung Galaxy S24 Ultra да сунъий интеллект қанақа ишлаши бир расм мисолида. Расмда ён томонда тушиб қолган стаканни сунъий интеллект билан олиб ташладик. Оддий редактордан фарқи аниқликдадир.
Читать полностью…179 миллиард долларга эга бўлган Амазон раҳбари Жефф Безос ҳали ҳам 1990-йилларда эшикдан йиғилган эскирган столида ишлар экан.
Маълум бўлишича у ўз фаолияти бошида бу столни жамоаси билан оддий эшикдан ясаган. Нармални стол олиш қимматлик қилган экан.
Кеча мансабга кеволиб сходу халқни пулига Мерседес там турли электромобиллар сотволятган братларга узатиб қўямиз😁
🧠@nurbekalimov
Ёлғон фактлар келтирилгани билан рост бўлиб қолмайди.
Тез-тез фактларни келтириб исботлаб ташлади деган гапни эшитамиз. Бу аргумент ҳеч қачон айтилган гап 100 фоиз ҳақиқатга асос бўлолмайди.
Мисол келтираман. Бирорта конспирологияга, фитна назариясига берилган одам ерни думалоқ эмас, текис дейди. У гапини асослаш учун АҚШдан мана бу одам бунақа деган, Саудия Арабистони уламо бунақа деган, Россиядан қайсидир олим бу аргументни берган, бу китобда мана бунақа маълумот бор деб мантиқан гапини асослаши мумкин. Лекин, бу билан ер текис бўлиб қолмайди. Бугун ақли билан фикр қиладиган одам ер думалоқ эканлигини билади.
Муаммо шундаки, тез-тез айтилаётган ёлғон ернинг думалоқлиги каби ҳаммага ҳам маълум ҳақиқат эмас. Шунда одам фактларни эшитиб ёлғонга ишониб қолиши мумкин. Буни гапини асослаш учун ишлатилган аргументларни ким ишлатгани, уни қайси контекстда ишлатгани ва нимага асослангани маълум эмас.
Хулоса, қайсидир нарса нимадир аргументлар билан мантиқан тушунтирилди дегани бу ҳали ҳақиқат дегани эмас. Буни ҳақиқат ёки ҳақиқат эмаслигини билиш учун камида қарама-қарши қарашларни ҳам тинглаш ва ақл тарозисига солиш ёки шу мавзу юзасидан кўпчилик томонидан ишончли деб билинган манбалар қанақа позицияда эканлиги билан қизиқиш керак.
Генерал Де Голнинг иккинчи жахон уруши вақтида ББС радиосидан Францияга мурожаатини кўриб чиқдим, уни таҳлилини ҳам ўқидим. Қизиқ томони, ўша вақтда Генерал бугунгидек қахрамон бўлмаган, Францияга таъсири ҳам савол остида бўлган. Воқеаларнинг кейинги ривожини айтса, ўша вақтда кўпчилик ҳатто ишонмасди ҳам. Амалда генерал нутқи тарихдаги энг ёрқин ва энг машҳур нутқлардан бири бўлиб қолади.
Воқеаларга ҳақиқий баҳони ўша вақтнинг ўзида бериш қийин. Шахсларга ҳам шунақа. Биз тарихий шахсларга нимадир номларни ёки қаҳрамонликларни ёпиштирамиз. Лекин, катта эҳтимол билан улар бу ишларни қилаётган вақтда бу ҳақида ўйлашмаган. Тақдир уларга буюк вазифа юклаганини билишмаган ҳам. Шунчаки керакли вақтда, керакли жойда тайёр ҳолатда бўлиб етиб келишган. Қилаётган ишлари тўғри ёки хатолигига ҳам иккиланишган бўлиши мумкин.
Тўғри қадриятга эга бўлиб, бутун умр юксалишга ҳаракат қилиш энг тўғриси бўлса керак. Қолганига тарих баҳо беради. Бугунги бўлаётган аксар воқеаларни ҳам етарли вақт ўтгач бутунлай бошқа кўз билан бошқа ракурсдан кўрамиз.
Ажойиб бир китобда ўқиб қолгандим, актер Маклин Стивенсон қандай қилиб хотини уни "турмуш тузоғи"га туширганини айтиб берган: "У унга ёқишимни айтди".
Ҳазил тарзда айтилган инсон табиати ҳақидаги ҳақиқат. Ҳаммага мақтов ёқади. У рост ёки ёлғонлигидан қатъий назар. Тўғри қадриятли инсонлар мақтовни фақат чиндан ўйлагандагина айтишади.
Ҳозирги негатив ахборот замонида, сизга кимдадир нимадир ёқдими, манфаатсиз бўлса буни айтган маъқул деб ўйлайман. Бу билан сиз камида бир инсонни кайфиятини кўтарасиз, озгина бўлсада бахтли қиласиз. Сотувчи қизнинг жилмайиши, официантнинг муомаласи, ҳамкасбнинг янги соч турмаги, кимнингдир ҳамхўрлиги ёқдими, буни албатта айтинг. Ҳаёт шу самимийлик билан озгина бўлсада гўзалроқ бўлиб қолади.
Дам олиш кунида, яқинларингизга севишингизни ҳам айтиш эсдан чиқмасин.
Samsung Galaxy S24 Ultrani birinchilardan bo'lib test qilib ko'rish nasib qildi. Telefonni olib qolsam kerak.
Asaxiyda ham sotuvlar boshlandi: https://asaxiy.uz/product?key=Samsung+Galaxy+S24+Ultra
Бизнесда танқидлар ҳақида.
Бренд қурмоқчи бўлсангиз, танқид билан ишлашга мажбурсиз. Бу ҳаётингизнинг бир қисмига айланади. Танқид асослими ёки асоссизми, у сизни ўсишингизга сабаб бўлиши мумкин. Танқид деб йўлдан, мақсаддан чалғинмайди. Давом этиб билган ютади, синган синиб қолади. Асоссиз танқид оғриқли, лекин у ҳам ишнинг бир қисми.
Тўққиз йилдан бери, фаолиятни бошлагандан бери танқид эшитамиз. Лекин, шу орада икки киши бошлаган бизнес миллиондан ортиқ аудиторияга эга бизнесга айланди. Танқид сабаб тўхтаб қолмадик.
Мана бугун эрталаб ҳам Абдулла Қодирийнинг романи бир жойда “Ўтган кунлар” ва бошқа жойда “Ўткан кунлар” эканлиги учун бизни танқид қилишмоқда. Бизни романга, нашрига умуман алоқамиз бўлмаса-да.
Танқид бизнес ҳаётининг бир қисми, ҳаммасига кулиб қўйиб давом этаверасиз.
@allaevuzb
🎁Zamin Qurilish компанияси, ҳар бир хонадон хариди учун HD LED Телевизор совға қилмоқда!
Қўшимчасига Sharm El Sheikh'да, 7 кун давомида, 5* юлдузлик меҳмонхонада, 2 кишилик дам олиш йўлланмасини қўлга киритишингиз мумкин!🌅
Хонадонларимизга 15-25% гача чегирмалар ва 12-36 ойгача бўлиб тўлаш имкониятлари ҳам мавжуд!💥
🔑Қулай шартларда компаниямиздан хонадонларни харид қилиш имкониятини қўлдан бой берманг!
📞 (55) 500 60 06
💬 @rohat_residence1
Реклама
Ўзимга ўхшаган саёҳатлар жинниси бўлган бир акамиз телеграм канал очибдилар. Унда дунёнинг энг гўзал нуқталари пост қилиб борилар экан. Ман ҳам пост қўшиб бораман базида.
Канал: /channel/dunyo_boylab_sayohat_qiling
Хабарингиз бўлса, Aliexpress Humo ва UzCard орқали тўловларни қабул қилиб бошлади. Ўтган йили Хитойлик гигант заказларни Узум пунктларигача доставка қилишни йўлга қўйган эди. Бу доставка вақтини деярли 15 кунгача қисқартирди.
Катта эҳтимол билан 2024 йилда Aliexpress Ўзбекистон бозорида анча фаоллашади. Электрон савдо бўйича бизни ўта қизиқарли йил кутмоқда.
@allaevuzb
Бу сафар саёҳат Филиппинга. Куала Лумпурга бизнес юзасидан келдик ва шу баҳона Филиппинга бориб келишга қарор қилдик.
Куаладан Филиппинга билет олишда авиакомпанияга роса иккиландим ва Air Asia ўрнига Phillippines Airlines ни танладим.
Аэропортга келганда регистрация бурчагида бир жуфтлик ва фақат биз бўлдик. Наҳот 100 млн аҳолилик мамлакат пойтахтига Куаладан беш киши учса?
Филиппинга кириш учун олдиндан электрон декларация тўлдириш керак экан. Яхшиям Куала аэропортида бизни огоҳлантиришди ва тўлдиришга ҳам ёрдам беришди. Ғалати ҳолат, тақиқланган нарсалар рўйхатидаги саволлар ҳаммасига йўқ деб жавоб бериб бўлмас экан. Чекмасамда, олдимда сигарета бор деб кўрсатишга мажбур бўлдим.
Умумий вазиятни кўриб, энг ёмон сценарийга ҳам тайёрланиб, кичик самолётга учсак у
керак деб кетиш залига келдик. Ва хайрият бу ерда одам кўп эди. Кейин билдик, Филиппинликлар асосан электрон рўйхатдан ўтишар экан. Самолет ҳам эски қўрқинчли самолет эмас, энг сўнгги Airbus A321 нинг каттаси бўлиб чиқди.
Биринчи сюрприз, ҳар бир креслога алоҳида ёстиқ ва адёл қўйилган. Стюардесса келиб, уч киши енма-ен турганимиз учун биримизни бошқа бўш жойга кўчирди. Хизмат даражаси шунчаки топ!
Ундан ташқари бортда ичимликлар муз ва лимон солиб меҳр билан тортилди. Одатий сок ва газли ичимликлар олдига оддий эмас, сифатли француз виноси ва халқаро брендлардан бошқа алкогол ичимликлари ҳам қўшилган. Ҳатто японларнинг Asahi бренди ҳам бор экан.
Қанақа бўларкан деган қўрқув жойида амалда ўз нархи учун премиум хизмат олдик. Ва буларнинг ҳаммаси эконом классда. Тўрт ярим соатлик рейс нархи келиб қайтишга бир кишига 245 АҚШ доллари. Тошкент - Москва уч ярим соатга нархларни солиштирса бўлади.
Филиппинга Ўзбекистондан рейс йўқ, Куала Лумпур орқали учуш керак. Бир кун келиб бу ажойиб мамлакатни кўришни хоҳласангиз, қўрқмасдан Phillippines Airlines ни танлайверинг. #тавсую
Муҳими, ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари Филиппинга визасиз келишлари мумкин.
@allaevuzb