Open hamkoriga aylaning va o'rta chekni ilk oylardan 80% ga oshiring!
🏪 Open muddatli to'lov kartasini rasmiylashtirgan mijozlarimizga o'z xizmat va tovarlaringizni taklif eting.
Buning uchun hamkorlik shartnomasini tuzish va tranzit hisob raqamini ochish kifoya, qolganini o'z zimmamizga olamiz.
📢 Hamkorlar reklama tomondan ham qo'llab-quvvatlanadi: sayt, ilova va ijtimoiy tarmoqlarda mahsulotlar targ'ib qilinadi, mijozlarni jalb qilish uchun aksiya va tanlovlar uyushtiriladi.
Biz savdoyingiz o'sishidan manfaatdormiz. Shu bois xodimlaringiz uchun muntazam ravishda oflayn treninglar va vebinarlar o'tkazib turamiz.
👉 Batafsil opencard.uz saytida
Reklama
Ижтимоий тармоқлар дунёни яхшироқ жойга айлантирдими?
Бундан 20 йилча олдин, талабалик пайтларимда, интернет дунёни яхшироқ жойга айлантиришига ишонардим. Биринчи курслигимда илк бор электрон почта очганимда, бир неча сонияда бировга мактуб юбориш мумкинлигидан чиндан ҳайратда эдим (ҳозир ҳеч ким ҳайрон қолмайди). 2005 йилда Манчестерда юнон курсдошим Адам "Фейсбук деган сайт чиқибди" деб, менга таклифнома юборганди—у пайтлар аъзо бўлиш учун университет электрон почтаси керак бўларди. Гуглнинг Gmail почтасига ҳам таклифнома орқали аъзо бўлинарди—ўшандан бери шу почтани ишлатиб келаман.
У йилларда кимдир менга, "Бир кун келиб ана шу ўзгаришлар дунёни тарқоқликка етаклайди, одамларда бир-бирига нисбатан нафрат уйғотади ҳали" деганида, ҳеч ҳам ишонмаган бўлардим. Интернетга, унинг ёрдамида яратиладиган порлоқ ва қизиқарли келажакка ишонардим.
Йиллар ўтиб, ижтимоий тармоқларга аъзолик кенгая борди. Бошида фақат университет талабаларини ўзида йиққан Фейсбук, кейинчалик аъзолигини ҳаммага очди. 2010-йилларда унинг аъзолари сони кун сайин ортиб, олдин 100 миллионга етди, кейин 1 миллиардга чиқди, ҳозирда эса салкам 3 миллиардга бориб қолган.
Мен ўзим 2018 йилда Фейсбукдан фойдаланмай қўйдим: Брекситга ва Трамп сайланишига қўшган ҳиссаси сабаб, "Кембриж Аналитика" иши ва умуман сайтда кўпайиб кетган негативдан узоқроқ бўлгим келганди. Мен мунтазам ишлатмай қўйган вақт ичида асосан ёшларни ўзига жалб қилган Фейсбук ёши катталарни ҳам қамраб олиб, монопол сиёсий майдонга айланиб улгурди. Унинг таъсирини шу йил ёзда Ватанга борганимда қурган суҳбатларимдан сездим. Бундан жуда ҳайрон ҳам қолдим.
Гугл ҳам охирги 10 йилда ўз соҳасида буткул монополияга эришди, деса бўлади. Турли йўналишларда ўзини синаб кўриб, биронта бўлими интернет қидируви ва Ютюбчалик муваффақиятли бўлмаслигини тушунди шекилли, тинчгина реклама маблағларини йиғиб яшашга кўникди. Қисқаси, охирги йилларда на Фейсбук, на Гугл биронта катта янгилик яратмади. Яратишнинг кераги ҳам йўқдек.
Менинг назаримда, Фейсбукка ёки Твиттерга ўхшаш тармоқларнинг асосий янгилиги аллақачон яратиб бўлинган. Бу янгилик—фойдаланувчиларда кучли ҳис-туйғулар уйғотадиган контентни кўпроқ уларга етказиб берадиган алгоритмларда. Айниқса Фейсбук ана шу нарса устига қурилган—у фойдаланувчида қанчалик ғазаб, ҳасад, нафрат ва шунга ўхшаш салбий реакция яратолса, шунчалик аъзолари сони ва иштироки кўпаяверади. Ҳис-туйғуга берилган фойдаланувчилар ақлни ўчириб қўйиб, телефонга тикилиб, вақт қандай ўтганини билмасдан, дунё бехабар яшаб ўтиб кетаверади. Албатта, бу гап нафақат Фейсбук, балки барча ижтимоий тармоқларга тегишлидир.
Шу сабаб, мен ижтимоий тармоқларнинг фойдасидан зарари кўпроқ бўлган фазага аллақачон ўтиб бўлдик, деб ҳисоблайман. Улар одамларни иложи борича бевосита мулоқотдан узоқлаштиришга улгуришди. Одам одамни кўпроқ телефони орқали кўрадиган бўлди. Натижада, одам одам ҳақида, баъзида бутун гуруҳ ва миллатлар тўғрисида, хулосани айнан Фейсбук ва Твиттер кўзойнаги орқали қиладиган бўлди.
Бу эса нафақат зарарли, балки қайсидир маънода хавфли ҳамдир. Дунёқараши тор, таълими оқсаган, ҳис-туйғуга осон бериладиган инсонлар бунинг таъсирида салбий эмоцияларга берилиши тайин. Аммо билимли, тушунчага эга, ҳатто зиёли одамлар ҳам бу тинимсиз ахборот оқими остида қирғоқни тополмай қолаяпти.
Айтишингиз мумкин, ахборот монополияси, дезинформация олдин бўлмаганми, деб. Совет Иттифоқини бошдан кечирган миллат сифатида, бизга бу нарсалар яхши таниш. Аммо ҳозирги замоннинг фарқи шундаки, тарихда ҳали ҳеч бир нуқтада ахборот ҳеч қачон шунча одамнинг қўли, кўзи ва онгига бу қадар тез етиб бормаган. Унинг устига, бу ахборот аксар вазиятларда салбий реакция чақиришга қаратилган бўлса, бир вақтда шунча одамнинг онгида ақлга сиғмас ўзгаришлар уйғотиши тайин.
Хўш, сизнингча ижтимоий тармоқлар дунёни яхши жойга айлантира олдими? Ё аксинча, уни жар ёқасига яқинлаштирмоқдами?
@profsherzod
Рейдчи беклар
Янгийўл тумани беги рейдчи экан. Араққа қарши уруш эълон қилибди. Бир кечада бир дунё қонунбузарликларни топибди.
Августда тадбиркорни сизлаб, ноябрда уларнинг уйини куйдирадиган тизим. Буни интернетга жойлаб мақтанадиган валломат. Бировнинг мулкига хонлардек кириб-чиқишини қаранг. Ким рухсат берди?
Ҳозир вилоят ҳокими Янгийўл тумани ҳокими биносига тўсатдан кириб, рейд қилса, у ерда мингта қонунбузарлик топиши мумкин. Гап рейдни ким ўтказиши-да!
Ёввойи ёндашув. Тадбиркорларни стрессга соладиган муҳитни яратмаслик керак. Ҳамма нарса қонун доирасида бўлиши керак, кичкина феодалнинг хоҳишига қараб эмас.
So'nggi vaqtlarda tez-tez bizneslarga nisbatan uni qilsin yoki buni qilsin degan chaqiruvlar o'qiyapman.
O'rtoqlar, biznes bu xususiy sektor. Uning maqsadi mijoz ehtiyojiga yechim berib daromad topish. Bu holatda undagi yagona majburiyat qonun doirasida ishlash. Undan boshqa narsani talab qilib bo'lmaydi.
Qolgani nimadirni qilish yoki qilmaslikni biznes o'z strategiyasi, brend menejmentidan kelib chiqib hal qiladi. Ijtimoiy javobgarlik va yoki boshqa talablarni bajarish yoki bajarmaslikni o'zi hal qiladi. Qadriyatlari to'g'ri biznes ijtimoiy tomonni yoki mijoz talablarini bee'tibor qoldirmaydi. U majburligi uchun emas, biznes buni muhimligini anglagani yoki bu manfaatiga xizmat qilishi uchun.
Xulosa, biznesning vazifasi mijoz ehtiyojiga yechim berib daromad qilish. Va shu jarayonni qonunni buzmasdan amalga oshirish.
@allaevuzb
Kitobxonlar uchun qulaylik, kitoblar mazmunini 10 daqiqada animatsion tahlil qilib beradigan loyiha ochilibdi. To'liq kitobni o'qib chiqishga yetmaydiyu, lekin xarid qilishdan oldin tanishib olsangiz yaxshi.
✈️ 10 Daqiqa telegram kanali: ➡️ @ondaqiqa
▶️ 10 Daqiqa YouTube kanali: ➡️ 10Daqiqa" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@10Daqiqa
"Asaxiy Books" loyihasi asoschisi Firuz Allayevga kitoblar va ularning tarjimasi haqida blitz savollar berdik, javoblar bilan videoda tanishing👆
@asaxiybooks
10 йиллардан бери Ўзбекистонда ишлаб келаётган сайт, яна бутунлай янгича форматда, қизиқарли маълумотлар, муҳим хабарлар, энг қизиқ видеоларни телеграмда ҳам улашишни бошлабди.
Энг қизиқ мавзулар ҳақида ўқиш учун каналга обуна бўлинг — @uz24uzb
Дарахт экиш учун энг яхши вақт йигирма йил олдин эди. Иккинчи энг яхши вақт бугун.
Хитой халқ мақоли.
Озор берма. Электрон китоб.
Китобни ўқишни бошланг.
Сақлаб олинг, ўқинг ва бўлишинг.
@allaevuzb
Бир кун келиб медицина ҳақида китобни бунақа қизиқиш ва ҳаяжон билан ўқийман деб ўйламагандим.
Ҳенри Маршнинг "Озор берма" китоби кириш қисми:
Тез-тез мияни кесишимга тўғри келади ва бу ўзимга ҳам ёқмайди. Бир жуфт диатермик қисқич билан миянинг ярқираб турган юзасидаги чиройли ҳамда мураккаб қизил қон томирларини қисиб қўяман. Кичкина скальпель билан юзани кесиб, ҳосил бўлган тешикка вакуумли сўрғичнинг ингичка учини киритаман. Мияда желега ўхшаш бирикма бўлгани учун вакуумли сўрғич нейрожарроҳнинг асосий қуроли ҳисобланади. Сўнг жарроҳлик микроскопига қарайман ва пайпаслаганча миянинг юмшоқ оқ моддаси ичидан ўсмани излашга киришаман. Сўрғич айнан инсоннинг фикрлари, ҳис-туйғулари ва ақл-идроки бўйлаб ҳаракатланаётгани, хотиралар, орзулар ҳамда фикр-мулоҳазаларимиз мана шу илвираган нарсадан иборат деб ўйлашнинг ўзи жуда ғалати. Кўз ўнгимдагиларнинг барчаси модда. Лекин нотўғри соҳага, нейрожарроҳлар “ақлли мия” деб атайдиган нутқ, ҳаракат, кўриш ҳамда сезгига масъул юзага ўтиб кетиб қолсам, биламанки, жарроҳлик амалиётидан сўнг натижани кўриш учун тикланиш бўлимига борганимда шикастланган, ногирон беморга дуч келаман.
Нейрожарроҳлик жуда хатарли. Замонавий технологиялар ёрдамида бу хавф маълум даражада камайтирилди, холос. Мисол учун, жарроҳлик амалиётини ўтказаётганимда “GPS”нинг бир кўриниши бўлган компьютер навигациясидан фойдаланишим мумкин. Бу ҳолатда инфра қизил камералар Ер шари атрофида айланиб юрган сунъий йўлдошлар сингари бемор бошига қарата жойлаштирилади. Камералар қўлларимдаги сигнал қайтарувчи шарчалар қадалган асбобларни “кўра олади”. Шундан сўнг камераларга уланган компьютер жарроҳлик амалиётидан бироз аввал сканерланган миядаги асбобларим жойлашувини кўрсатади. Беморни маҳаллий анестезия билан уйғоқ ҳолатда операция қилишим мумкин, бунда электрод ёрдамида қўзғатиш орқали миянинг “ақлли” соҳасини аниқлай оламан. Анестезиолог беморга оддий вазифаларни бериб туради, шунда жарроҳлик амалиёти давомида унга қандайдир шикаст етказмаётганимни кўра оламиз. Миядан-да нозикроқ бўлган умуртқа жарроҳлик амалиётини ўтказаётган пайтим ҳаракатим фалажни келтириб чиқариши мумкин бўлса огоҳлантирадиган, уйғотилган потенциаллар (ЭП) деб аталувчи электростимуляция услубидан фойдаланишим мумкин.
@allaevuzb
Ikki-uch kun oldin jadidlar haqida "Armon" filmini ko'plab blogerlarimiz tavsiya qilishgan edi.
Kinoni Youtubeda premyerasi bo'layotgan ekan.
Playlistga qo'shib qo'ydim:
https://youtu.be/ZM6asRgEfZU?si=kCy5W4DeZSX9JfG7
Bir guruh ichida 95 foiz yoki undan ortiq odam bir xil. 5 foizdan kamrog'i farq qiladi. Inson ongi shunaqa tuzilganki, o'sha 5 foizni qoida, 95 foizni qoidadan tashqari holat deb qabul qilgisi keladi. U 5 foiz yaxshi bo'lsa yoki nimadir yutiqqa erishgan bo'lsa, 95 foiz ham shundan yutadi va bu qoida deyiladi.
Aslida, 95 foiz bu qoida, 5 foiz qoidadan tashqari holat. Umumiylashtirish yomon, lekin yaxshi tomonni umumiylashtirishga ongimiz moyil. Balki shu bilan o'zimizni aldarmiz.
PS: 95ga 5 optikistik baho bo'ldi. Ko'pincha bu 99ga 1 bo'lishi mumkin.
@allaevuzb
Honor regional direktori tasdiqladi, kompaniya smartfon sotuvi bo'yicha O'zbekistonda TOP 3ga kiribdi. Ma'lumotlarga ko'ra hozirda smartfon bozorining 8 foizi Honorga tegishli.
Samsung va Xiaomidan keyin, manimcha.
Kompaniya O'zbekiston bozoriga 2021-yil kirib kelgan, faol marketing 2022-yilda boshlangan.
@asaxiygadjet
Олдин оилавий ҳоккейга бориб бир нечта пост қилган эдим. Катта манбалар эвазига бўлсада, Ўзбекистонда ушбу спорт тури қайта туғилди ва ўз мухлисларини топди. Дўстим Баҳодир Аҳмедов каналида кўрдим, euronews ўзбек ҳоккейи ҳақида репортаж қилибди.
Машҳур канал журналисти Галина Полонская хоккей машғулотларида иштирок этиб, ёш спортчилар ҳақида ўз репортажида қисқа гапириб ўтган. Айниқса, команда сардори Жасурбек Рустамхонов ўтган йили энг яхши хоккейчиси сифатида эътироф этилгани маълум қилинган.
Ўзбекистон хоккей Федерацияси Президенти Бахтиёр Фазыловнинг сўзларига кўра, федерациянинг мақсади – 2025-йилда хоккей бўйича Жаҳон чемпионатига чиқиш экан.
Футболчилар уддаламаган нарсани ҳоккейчилар уддаласа қойил қолардим.
Хоккей ўйинларининг шахсан кузатувчиси сифатида сизга ҳам бир марта бўлсада ҳоккей ўйинига боришни, Humo Arena даги атмосферани ҳис қилишни тавсия қиламан.
Uzun tekst yozib oʻtirmayman. Oldin ham aytgan edim, kitob yozdim. Kitob nihoyat chiqdi. Bir yarim yil vaqt kitobni yozishga sarflandi.
Kitob biografiya yoki Asaxiy tarixi emas, tadbirkorlik haqida. Unda tadbirkorlik nimaga kerak, biznes qanday yaraladi, raqobatda yashab qolib rivojlanishi uchun nimalar qilish kerakligi haqida yozilgan. Tadbirkorlar va tadbirkor boʻlmoqchilarga qiziq deb oʻylayman.
Kitobni yozishga undagan, qoʻllab quvvatlagan Yoshlar ishlari agentligi va Yoshlar tadbirkorligini qoʻllab-quvvatlash markaziga minnatdorchilik bildiraman.
Kitobni xarid qilish: asaxiy.uz/u/6552487024b7e
Boshqani qaysidir mavzuni ko'tarmagani uchun ayblab bo'lmaydi. Bu har kimning shaxsiyat profili yoki blogi. O'zi demokratiya, so'z erkinligi shunaqa ishlaydi, har kim o'zi lozim degan mavzuni olib chiqadi, lozim deb bilmasa olib chiqmaydi. Turli xil guruhlar vakillari o'ziga tegishli mavzuni ko'tarsa, umumiy muvozanat paydo bo'ladi. Shu uchun ham mana bu mavzuda qayerda eding degan argumentni hammaga nisbatan ishlatsa bo'ladi, lekin bu sog'lom bahsga olib bormaydi.
Biror mavzuni ko'tarishni soliqlar evaziga ishlaydigan rasmiy OAV, deputat yoki partiyadan talab qilish boshqa, shunchaki ijtimoiy tarmoq faolidan talab qilish boshqa. Mana bu mavzuda qayerda eding deganda kamida manzilda adashyapmiz.
@allaevuzb
Hokimlar tadbirkorlarning ishiga aralashishi, sektor rahbari sifatida xohlaganini qilishi xavfli holatdir. Bu urfga kirsa, o'zi shundoq ham 2023-yil davomida tekshiruvlar bosimi ostida qolgan biznes yanada og'irroq holga tushadi. Bu holat biz sovuq kunlar va eski zamon deb bilingan 7-8 yil oldingi holatga yanada yaqinligimizni anglatishi mumkin. Tepada Yangiyo'lda bizneslar kutilmaganda bostirib borib tekshirilganini ko'rgan bo'lsangiz, Daryo Uz Termizda hokim buyrug'i bilan tadbirkorni 15 sutkaga qamashmoqchi bo'lishganligi haqida yozmoqda:
https://daryo.uz/2023/11/26/15-sutkaga-tiqasan-kimi-kelsa-ham-chiqarmaysan-termiz-hokimi-qonun-himoyachilarining-koz-ongida-ozbekiston-qonunini-oyoqosti-qildi
Jahon biznesida "kayzen" g'alaba qozondi.
Avia sohada yangilik yo'qligi haqida katta maqolani o'qib qoldim. Deylik, Airbus va Boeing so'nggi katta yangiliklarni 2012-2013-yillarda e'lon qilishgan. Shundan so'ng keskin o'zgarish bo'lmagan. Maqola muallifi xulosasi, avia soha bir joyda qotib qolgan.
Bundan norozi bo'lib, soha mutaxassisi bo'lgan jurnalist boshqa maqola yozmoqda. So'nggi 20 yilda aviatsiya kichik qadamlar bilan juda katta natijalarga erishgan. Samolyotlar xavfsizligi, yonilg'i iste'molini kamaytirish, tabiatga zararni kamaytirish, salonda aloqa bo'yicha katta ishlar qilingan. Ular birdan yangi yagona modelda qilinmaganligi uchun ko'pchilik o'zgarish yo'q deb o'ylaydi. Amalda hozirgi samolyotlar 20 yil oldingisidan ancha yaxshi. Hozirdi samolyot eng xavfsiz transport turiga aylangan.
Biznes tomondan vaziyatni quyidagicha ko'raman. Yaponiya "kayzen" orqali 70-80-yillarda arzonroq va sifatliroq mahsulotlari bilan dunyoning qudratli iqtisodiyotlaridan biriga aylandi. Undan keyin "doimiy takomillashtirish jarayoni"ni dunyoning gigant bizneslari birma-bir joriy qilishdi. Man yaxshi ko'radigan Goldrattning "Maqsad" kitobi ham aynan shu haqida.
Bugun bizneslar xavfga borib, keskin yangilik qilgandan ko'ra qadamma-qadam yaxshilab borishni ma'qul ko'rishadi. Bu model biznesda o'zini to'liq oqlagan. Hatto yangi narsalar ham bir marta kiritilgandan keyin, o'sha "doimiy takomillashtirish jarayoni"ga tushadi. Masalan, Tesla ham boshida revolyutsion yangilik bo'lsada, bugun u ham faqat avloddan-avlodga takomillashtirilmoqda.
Smartfonlar bo'yicha olsak ham vaziyat shunaqa. Ilk iPhone revolyutsiya edi. So'nggi yillarda iPhonelar faqat kichik detallar o'zgarishi orqali takomillashtirib borilmoqda. Birorta yangi seriyani o'zidan oldingi seriyaga nisbatan keskin farq qiladi deb aytolmaysiz. Masalan, iPhone 15 Pro Maxni iPhone 14 Pro Maxga solishtiring. Lekin, 12 Pro Maxga solishtirsangiz, aniq sezilarli farqni ko'rasiz.
Samsung S24 Ultra aytilishicha S22 Ultra bilan bir xillikni saqlab qolar ekan.
Xullas, nima demoqchiman, bugun biznes shoshib yangiliklar qilganidan qadamba-qadam takomillashtirishda davom etgani yaxshiroq. So'nggi 50 yilda shu model o'zini oqladi va ko'rinishidan hali ko'p oqlaydi. Yugurib uzoq masofada charchab qolgandan, sekin-sekin, lekin doimiy qadamlar bilan uzoqqa borgan yaxshiroq.
Yaponlarga qaytamiz, ajoyib gapi bor: Tez bu sekin-sekin, lekin doimiy!
@allaevuzb
Biznesda siz qayta-qayta o'zingizni isbotlashingiz kerak bo'ladi.
Tushuntiraman, siz ajoyib daromadli biznes yaratdingiz, unga tizimli menejmentni yo'lga qo'ydingiz, hammasi ajoyib. Jamoa ham, atrof ham sizni aqlli tadbirkor, kuchli menejer sifatida olqishlaydi.
Lekin, o'zgaruvchan dunyoda hammasi tez o'zgaradi. Sizning biznes strategiyangiz, mahsulotingiz, menejmentingiz tez eskiradi. Siz oldin shunchaki zo'r bo'lganingiz uchun yana bir bor zo'r deb o'tirishmaydi. Siz o'qishga, o'rganishga, izlanishga, kostyumni kiyim hammasini o'zgartirib o'zingizni yana bir bor ko'rsatishga, isbotlashga majbursiz.
Bu nafaqat mijozga yoki ommaga, hatto o'z jamoangiz va yaqinlaringizga ham qayta-qayta qilinadi. Bir marta zo'r qilib, vaziyatni qo'yib, o'zingizga dam berdingizmi, bilingki siz o'yindan tez chiqib qolasiz.
Biznes olami shunaqa, u sizni qayta-qayta o'zgarishga, har safar o'zingizdan o'zishga undaydi. Bugun biznesda olg'a ketish uchun shunchaki yurish yetarli emas. Siz yurayotganda bozor yugurayotgan bo'lishi mumkin. Shu uchun ham yugurish, ba'zida bozordan tezroq yugurish muhim bo'ladi.
8 yildan beri yugurib yurgan, yurganda qoqilgan tadbirkor,
Firuz Allayev 😊
Chegirma kutganlarga nihoyat taklif!
Badiiy kitoblar hayotimiz va dunyoqarashimizga ijobiy ta’sir qiladi. Ayniqsa ular ham foydali, ham qiziqarli voqealar rivojiga ega bo’lsa, undan-da yaxshi. Chunki badiiy asarlar sizni qahramonlar dunyosiga olib kiradi.
Quyida qiziqarli, bir kunda o'qish mumkin bo'lgan badiiy kitoblarni keltirib o’tamiz:
1. Den Braun: Ibtido
2. Mario Pyuzo: Cho’qingirgan ota
3. Devid Nikolls: Bir kun
4. Deniel Kiz: Eljernonga atalgan gullar
Bu kitoblarni siz qiziqarli va hayajonli bo'lganligi uchun mutolaasini boshlashingiz yetarli, tugatmasangiz to'xtamaysiz.
Biz bu kitoblarga yoqimli chegirma e’lon qildik, yagona to'plamda 179 000 So'mdan xarid qiling.
Buyurtmangiz O'zbekiston bo'ylab bepul yetkaziladi.
Chegirma "Asaxiy Booksning" Toshkent shahridagi do'konlarida ham amal qiladi.
Hoziroq buyurtma bering: asaxiy.uz/u/655e10ae29e0d
P.S Taklif oy oxirigacha amalda, foydalanib qoling
ДОК-1 Макс.
65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлди деб айтилаётган “ДОК-1 Макс” иши бўйича навбатдаги суд тергови бўлиб ўтмоқда.
Мен ва бир неча адвокатлар жамоаси Фармацевтика қўмитасининг собиқ раҳбари Сардор Кариев манфаатларини судда ҳимоя қилмоқдамиз.
Бир нарсага аниқлик киритиб кетмоқчиман, ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган эксперт гуруҳи аъзоларининг сўроқлари тингланмоқда. Қуйидаги репортаж экспертлар хулосаларига эътибор қаратишингиз мумкин. Ушбу экспертизанинг хулоса қисмида кўрсатилган якуний хулосалар бўйича:
Биз “Тақдим қилинган ҳужжатлар ВМнинг 213 сонли қарори талабларига жавоб бермайди”-деб ҳамда ушбу досье ҳужжатлари асосида аризачиларга шартнома берилганлиги танқид қилинган хулосалар асоссиз деган фикрдамиз.
Чунки экспертлар гуруҳининг ўзи экспертизасининг баён қисмида бирор ҳужжатни қоғоз шаклини ножоиз ҳужжат сафига қўшиш билан бирга Марказда дори воситалари бўйича ҳужжатлар икки шаклда, яъни ҳам қоғоз ва ҳам электрон шаклда топшириб келинганини, ҳужжатлар хаққонийлиги ва қонунийлигига қўйиладиган талаблар асосан электрон шаклдаги ҳужжатларда тадбиқ қилиниб, қоғоз шаклдаги ҳужжатлар иккинчи даражада бўлиб келганлигини инобатга олишмасдан нохолис хулосалар қилишга йўл қўйишган деган фикрдамиз.
Бундан ташқари, мазкур экспертиза хулосасидаги тўхтамлар бир ёқлама, асоссиз, кўп ҳолларда мавжуд фактик маълумотларни кўрсатмасдан, чет тиллардан нотўғри таржима қилиш ва ҳақиқий ҳолатларни эътиборсиз қолдириш йўли билан нохолис, айрим ҳолларда эса умуман мантиқсиз ҳолда тузилган деган фикрдамиз.
Айнан шу ва бошқа бир қанча сабаблар борлиги учун бугунги суд мажлисида айнан ўша экспертиза хулосасини номақбул деб топиш бўйича судга илтимоснома киритдик, чунки экспертиза ўтказишда бир қатор Жиноят кодексининг процессуал нормалари қупол равишда бузилган деб ҳисоблаймиз.
Суд илтимосномани кўриб чиқиб кейинги суд мажлисига қадар қарор қабул қилишини маълум қилди.
P.S. Айнан экспертиза ўтказишда қайси процессуал нормалар бузилганлиги ҳақида батафсил кейинги постларда хабар бериб бораман.
@bektoshkhatamov
Korzinka ходимлари сони 10000тага етибди. Бу ҳақида тармоқ асосчиси Зафар ака Ҳошимов эълон қилди.
10000та иш ўрни яратиш бизнес учун жуда катта натижа. Ҳавас қилдим.
Эртаси куни тонгда ўрнимда ётарканман, ўтган ҳафта ўзим операция қилган ёш жувон ҳақида ўйладим. Унинг орқа миясида, олтинчи ва еттинчи бўйин умуртқалари орасида ўсма бор эди. Нега шундай бўлди – билмайман, жарроҳлик пайтида ҳаммаси рисоладагидек туюлган бўлса-да, аёл амалиётдан кейин танасининг ўнг томони шол бўлиб уйғонди. Афтидан, ўсмани олиб ташлаш учун ортиқча ҳаракат қилиб юборганман. Ўзимга жуда ишонган бўлсам керак. Муваффақиятсизликдан унча қўрқмасдим.
Навбатдаги эпифиз бези ўсмаси жарроҳлиги яхши ўтишини, барчаси яхшилик билан тугашини, охир-оқибат ҳамма узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришини орзиқиб кутардим. Шунда ўзимни яна хотиржам ҳис қила олардим.
Бироқ надоматларим қанчалик аччиқ бўлмасин, жарроҳлик амалиёти қанчалик яхши ўтмасин, бу ёш аёлга етказган шикастимни тузатиш учун ҳеч нима қила олмаслигини ҳам билардим. Менинг фожиам унинг оиласи бошидан кечирган мусибатнинг олдида бир чақага арзимасди...
© Ҳенри Маршнинг "Озор берма" китобидан
@allaevuzb
Талабалигимизда “отангга нима қилишни ўргатма” деган кўча ибораси бўларди. Бу нимагадир энди киришди дегани, ўша соҳада зўр бўлиб қолмаслигини англатади. Шунга ўхшаб иккита китоб ўқиб, учта тренингга қатнаб, тўртта подкаст кўриб одам бир соҳанинг профессионали бўлиб қолмайди. Бирор соҳада профессионал бўлиш учун йиллаб ўқиш, ўрганиш, ишлаш, хуллас соҳа қозонида қайнаш керак.
Бугун сал соҳаларга бурун суқуб ўзидан мутахассис бренд ясаб олганлар, ҳақиқий профессионаллар устидан куладиганлар, академик муҳитдагиларни “PHD”, “пропессор” деб масҳара қиладиганлар пайдо бўлди. Шунақа вақтда ўша “отангга нима қилишни ўргатма” деган ибора келади хаёлга.
Бирор соҳани ёки соҳа вакилини танқид қилиш сўз эркинлиги, бу қиммат қадрият. Лекин, кеча тўртта нарса ўрганиб, бугун мутахассисни масҳара қилиш аҳмоқлик белгисидир.
@allaevuzb
Samsung Galaxy Watch soatlarida qon bosimini o'lchash datchigi qanchalik to'g'ri ishlashi haqida.
Texnologiyalar rivoji va sun'iy intellekt ayniqsa meditsinada revolyutsiya qiladi. Ilk marotaba insoniyatda yuz millionlab odam sog'lig'ini kuzatish, ma'lumot to'plash va oldindan diagnoz qo'yish imkoni paydo bo'lmoqda. Ishonaman, bizning avlod sun'iy intellekt har kim uchun alohida vrachga aylangan davrlarni ko'radi.
@asaxiygadjet
Yaxshi chegirmani sizlarga bo'lishmasam bo'lmaydi. Realma va hamkorlarimiz bilan ajoyib kelishuvga erishdik. Bizda oy oxirigacha original smart soat - 399 000 So'mdan.
Qanaqadir Xitoy kopiya, braslet yoki noname brenddan emas, Realmedan bir zaryaddan 12 kungacha ishlaydigan S100 smart soati - 399 000 So'mdan sotuvda. Arzon topsangiz, farqini qaytarib beramiz.
https://asaxiy.uz/product/smart-chasy-realme-s100-chernyy
Avosend билан яқинларингизни масофадан хурсанд қилинг! 🎁
Avosend – бу Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги картадан картага пул ўтказмалари учун қулай, осон ва фойдали хизмат.
🟢 Россияга – Visa, Mastercard ёки МИР карталарига.
🟣 Ўзбекистонга – UZCARD ёки HUMO карталарига.
Ўзбекистондан ўтказма учун комиссия атиги 4999 сўм ва Россиядан ўтказма учун комиссия 19 рублни ташкил қилади.
🌐 Ҳавола орқали иловани юклаб олишингиз ва хизмат ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин:
Батафсил
@allaevuzb
Humo direktori Shuhrat aka Kurbanovdan iqtibos:
Buzilgan HUMO kartalaridan oʻgʻirlab ketilgan va negadir USDTga oʻtkazilgan qariyb 57 milliard soʻm haqidagi mish-mishlarga 20 ga yaqin kishi, jumladan, rasmiy shaxslar ham izoh berishni soʻrab yozishdi.
Xo'sh, nima deyishim mumkin, birinchidan, juda ko'p do'stlarim hech qanday mas'uliyatni his qilmasdan o'zlari xohlagan narsani yozadigan turli xil "chapdan bo'lgan" Telegram kanallarini o'qishlari va hatto ishonishlari achinarli. Va eng muhimi, hech qanday dalilsiz.
Ikkinchidan, advokatlar ushbu telegram kanallari mualliflariga tuhmat tarqatgani uchun huquq-tartibot idoralariga allaqachon murojaat tayyorlamoqda.
Uchinchidan, "HUMO kartasi buzilgan" degan narsa yo'q, ular odamni buzishi mumkin - undan kodlarni o'rgangandan so'ng, ular hatto bankdagi odamni buzishi mumkin, lekin butun boshli bankni yoki to'lov tizimini buzishlari ehtimolligi nolga teng.
Qanday bo'lmasin, do'stlar, ma'lumotni tekshirishni o'rganing, ayniqsa u yorqin sarlavhalar bilan taqdim etilgan bo'lsa.
Bu yili ikkinchi marta 11-noyabr butunjahon shopping kuniga bagʻishlab 3 kun katta chegirmalar qildik. Bugun chegirmalarning oxirgi kuni.
Bu post reklama emas, sizga biznes uchun chegirmalarning ahamiyati haqida aytib beraman.
Avvalo, har qanday bayram, xalqaro kunlar, Juma aksiyalari sotuvni oshirish uchun ajoyib imkoniyatdir. Bu kunlari bir necha bizneslar parallel chegirmalar qiladi va millionlab auditoriya shu kunlarda chegirmalar borligini, xarid qilish uchun imkonligini sezadi.
11.11 chegirmalari ham dastlab Xitoydan boshlanib, keyin butun dunyo boʻylab tarqaldi. Bu bizneslar uchun sotuvlarni oshirish, yangi mijozlarni jalb qilish va hatto turib qolgan tovarlar zaxirasini tozalashda ajoyib imkoniyatdir.
Ikkinchi muhim narsa, maxsus chegirmalar va aksiyalar nafaqat sotuvlarni ragʻbatlantiradi, balki mijozlarga oʻzini eslatish, ularning sodiqligini oshirish uchun ham imkoniyatdir. Mijozga oʻzini yoqimli chegirma bilan eslatsa, psixologik tomondan yaxshi tasavvur qoladi.
Aynan Asaxiy uchun yana bir muhim tomoni, shu kuni reklamalar ortidan qaysidir mijozlar ilk marotaba internet orqali buyurtma qiladi. Bu ularda yangi madaniyat boʻlib shakllanadi.
Shuningdek, qancha koʻp mijoz jalb qilinsa, qancha koʻp sotuv boʻlsa, shuncha koʻp maʼlumotlar yigʻiladi va tahlil qilinadi. Bu bizga bozordagi tendentsiyalar va mijozlar talablari haqida qimmatli maʼlumotlarni taqdim etadi, bu bizneslar kelajakda strategiyalarni ishlab chiqishga yordam beradi.
11.11 sotuvlarida ishtirok etish sizning biznesingizni diqqat markaziga qoʻyadi va raqobatbardosh bozorda ajralib turish imkoniyatini beradi.
Oʻzi har qanday chegirma kunlarda qaysidir mahsulotlar zararga ketishi yoki foyda kutilgandek boʻlmasligi mumkin. Bizda ham chegirmaga qoʻyilgan minglab mahsulotlar orasidan ayrimlari hatto tan narxidan arzon sotilmoqda. Lekin, bu yangi mijozlarni jalb qilish, eskilarni sodiqligini oshirish, brendni tanitish, xizmat sifatini yaxshilash, biznesni sinovdan oʻtkazish uchun ajoyib imkoniyatdir.
Shuningdek, bu kunlari buyurtmalar soni odatdagidan keskin oshib ketishi biznes uchun stress test vazifasini oʻtaydi. Biznes oʻz imkoniyatlarini sinovdan oʻtkazadi, oʻzgartirish, mustahkamlash kerak boʻlgan nuqtalarni bilib oladi va bu orqali biznesni rivojlantirishga imkoniyatlar ochiladi.
Shu uchun ham bizneslarga doim chegirmalar qilishni, uni kreativ yoʻl bilan reklamasini oʻylashni, kerakli auditoriyaga yetkazib bilishni, muhimi chegirmalar orqali keladigan mijozlar va maʼlumotlardan unumli foydalanishni tavsiya qilaman.
Ishoning, chegirma biznes uchun ham, mijoz uchun ham foydali.
Eng oxirida muhim tavsiya, koʻplab chegirma deb oʻzbek bizneslari qiladigan xatoni qilmang, yaʼni mahsulotni dastlab narxini oshirib, keyin yolgʻon chegirma bermang. Bunda hammasi nomingizga zararga ishlaydi, qadriyatlarga ham toʻgʻri kelmaydi.